Шубҳа: “Зул Хувайсирони росулуллоҳ такфир қилмадилар, кофир бўлганида ўлдирар эдилар”

Шубҳа: “Зул Хувайсирони росулуллоҳ такфир қилмадилар, кофир бўлганида ўлдирар эдилар”

بسم الله الرحمن الرحيم

   Бугунги кунда Жаҳм ибн Софван издошларининг хийла ва найранглари фош бўлиб, кўпчиликка уларнинг макр ва ҳийлалари Аллоҳнинг изни билан яққол кўриниб, келтираётган шубҳалари чириб боряпти. Эндигина ислом сари қадам қўяётган ва шу билан бирга ихлоси бор инсонларни юз йиллар давомида тоғут уламолари нима қилсанглар ҳам қалбингиздан куфрни ҳоҳламагунга қадар кофир бўлмайсизлар деган “эртаклари” билан “ухлатиб” келяптилар. Бундай илм йўлидаги шайтонлар доим бор бўлган, аммо шу билан бирга, Аллоҳ ўз қулларини шундай ташлаб қўймасдан доим росуллар ва китоблар жўнатиб турган. Ҳаво ва ҳавас аҳли эса, одамлар уларга эргашсинлар ва уларнинг кирдикорлари фош бўлмасин дея очиқ келган китобдаги муҳкам оятларни четга суриб, доим муташобеҳ ва бирдан кўп маънога эга бўлган оятларга ёпишиб, одамларни чалғитиб, илм йўлидаги йўлтўсар қароқчи бўлиб келганлар. Бугун Аллоҳнинг изни билан ана шундай соф тавҳид йўлидаги йўлтўсарларнинг шубҳаларидан бирини сизларга баён қилиб берамиз.

  Асримиз муржиялари (ғулотул муржиялар – жаҳмийлар) иддао қиладиларки, гўёки Абдуллоҳ ибн Хувайсиро Ат Тамимий исмли киши (ўлжа ва ғаниматлар, олтин)  тақсимланаётганда росулуллоҳга қарата: “Эй росулуллоҳ, адолат қилинг!” ва бошқа ривоятда эса “Эй роулуллоҳ, Аллоҳдан қўрқинг!” деган эди, бу эса росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳақорат бўлиб, у сўзни айтган киши куфр гап гапирган бўлади, аммо шу билан бирга росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини кофир демадилар, сабаби агар кофир деганларида эди уни муртад ҳукмида ўлдириш керак эди, дейдилар. Ва у одамни Умар розиаллоҳу анҳу росулуллоҳдан бошини чопишга изн сўраган маҳал, росулуллоҳ у киши намоз ўқийди деб уни ўлдиртирмадилар, шу билан у одам куфр сўз сўзласа ҳам, кофир бўлмади. Бундан келиб чиқадики одам намоз ўқиса, шу билан бирга Аллоҳ ҳукми билан ҳукм қилмайдиган демократпарвар ҳукмдор, ёки бошқа Аллоҳнинг ҳукмларини ўзгартирадиган ҳукмдорлар кофир бўлмас экан, деган хулоса қилиш керак деб, одамларни жаҳаннам дарвозаларига етаклайдиган эътиқод билан суғоришга урунадилар.

  Абу Саъид Ал Худрий розиаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида  эдик, у киши (ғанимат) тақсимлаётган пайтларида Бану Тамим қабиласидан бўлган Зул Хувайсиро исмли киши келиб: “Эй росулуллоҳ, адолат қилинг!” деди, (Росулуллоҳ) дедилар: “Сенга вайл бўлсин! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар мен адолат қилмаган бўлсам, сен муваффақиятсизликка ва хусронга учрабсан”, Умар розиаллоҳу анҳу: “Эй росулуллоҳ, изн беринг бошини чопиб ташлай!” деди. (Росулуллоҳ) айтдилар: “Тинч қўй уни, унинг шундай асҳоблари бўладики сизлар намозингизни уларнинг намозлари олдида, рўзангизни уларнинг рўзалари ёнида ҳақир кўрасизлар, улар қуръон ўқийдилар, аммо у ҳалқумларидан у ерига ўтмайди, диндан ҳудди ўқ камондан чиққандай чиқиб кетадилар…” (Бухорий 3610, Муслим 1064)

  Яна Абу Саъид Ал Худрийдан бошқа ривоятда: “Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳу Ямандан росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оширилган теридан бўлган халтада тозаланмаган олдин маъданини жўнатди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у олтинни тўрт қисмга бўлдилар. (Ушбу маъдандан ўз ҳиссасини олганлар) Уъейна ибн Бадр, Ақраъ ибн Ҳабис, Зайд ибн Хайл, тўртинчи қисмни олган одамга келсак, у Алқама, ёки Амир ибн Туфайл эди. (Бундан хабар топган) росулуллоҳнинг саҳобаларидан бири: “Бизда (ушбу олтинни) олишга кўпроқ ҳаққимиз бор эди!” деди. Бу (гап) росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қадар етиб борди ва у киши дедилар: “Наҳотки сизлар менга ишонмасангиз, ваҳоланки менга осмонда бўлган Зот ишонади ва менга осмондан эртаю кеч ваҳий келиб турибди?!”. (Шундан сўнг) бир кўзлари чақчайган, юз суяги кенг бўлган, пешанаси дўппайган, сочи қиртишланиб олинган ва соқоли қалин, иштони баланд кўтарилган киши туриб: “Эй росулуллоҳ, Аллоҳдан қўрқ!” деди.  (Бунга росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) дедилар: Вайл бўлсин сенга, ер юзи аҳлидан энг Аллоҳдан қўрқишга ҳақлиси мен эмасманми?” Шунда бу киши кетади ва Холид ибн Ал Валид розиаллоҳу анҳу: “Эй росулуллоҳ, калласини чопиб ташлайми?” деди, (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Йўқ, балки у намоз ўқир”. Холид деди: “Қалбида бўлмаган нарсани тили билан айтадиган қанчадан қанча намозхонлар бор!” (Жавобан) росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен уларни қалбларини кавлашликка ва қоринларини ёришликка буюрилмадим!” Сўнгра (росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) у одамнинг орқасидан қараб қолиб, дедилар: “Албатта бу одамнинг зурриётларидан майин овозда Аллоҳнинг китобини ўқийдиганлар чиқади, аммо у (тиловат) ҳалқумларидан у ерига ўтмайди ва улар диндан ҳудди ўқ камондан чиққандай чиқадилар” (Бухорий 4351, Муслим 1064).

Ҳафиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ва мана шу киши Зул Хувайсиро Ат Тамимийдир” дейди.

Ва бу киши мунофиқ эди.

  Шайхул ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу киши мунофиқлардан эди ва қуръонда бунга оид очиқ: “Улардан садақалар ишида сенга айб қўядиганлари ҳам бор” (Тавба 58) яъни сени айблайдиган ва сенга таъна қиладиган деган, ояти ҳам мавжудир. Бу кишининг набий алайҳиссаломга анави тўрт нафар (кишига) (олтин) тақсимлаганларидан кейин айтган: “Адолат қил, Аллоҳдан қўрқ!” деган сўзлари, (набий алайҳиссаломни) зулм қилганликда ва Аллоҳдан қўрқмаганликда айблашликдир. Шунинг учун росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Наҳотки сизлар менга ишонмасангиз, ваҳоланки менга осмонда бўлган Зот ишонади?!” дедилар. Агар бундай гапни бугун бирор киши гапирса, шубҳасиз уни ўлдириш вожиб бўлган бўлар эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдирмадилар, сабаби у одам (набий алайҳиссалом) одамлар уни адо қилмагунча жанг қилишлик керак бўлган намоз билан исломни изҳор қилган эди. Унинг нифоқи эса росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос бўлган азиятдан иборат эди. Ва у киши (ўз ҳоҳишлари билан) уни кечириб юборган эдилар, уни қалбларни боғлаш учун кечирган эдилар. Одамлар Муҳаммад саҳобаларини ўлдиряпти экан демасинлар деб. (Ас Сорим Ал Маслул, 228-229).

 Кўриб турганимиздай аҳлу сунна уламоларидан бўлган Саҳиҳ Бухорийнинг мушарриҳи Ҳафиз ибн Ҳажар ҳам, шайхул ислом Ибн Таймия ҳам бу одамни мунофиқлардан эди деб, далил сифатида ҳатто Тавба сураси 58 оятни ҳам келтиришяпти. Уни мунофиқ дейишяпти, бу дегани устидан мусулмонга ўхшаб кўринган, аммо ичи КОФИР шахсдир. Аммо бугунги куннинг жаҳмийлари эса, ўлдирилмаганига кофир бўлмаган эди деб фатво чиқариб олишган. Росулуллоҳ уни ўлдирмаганликларини сабабини эса шайхул ислом Ибн Таймия очиқ ва равшан равишда сабабини айтганлар. Бу нифоқ ва куфр сўзлар, хос росулуллоҳга бўлган азият етказиш сўзлари эди ва буни кечириш, ёки кечирмаслик ҳам, фақат росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хохишлари остида эди. Аммо бу дегани у кофир бўлмади дегани эмас, у куфр сўз айтиб кофир бўлди, аммо жазога келганда, росулуллоҳ ўз ҳақларидан воз кечган эдилар. Аммо бу ҳолат росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларига хос ҳолат эди. Бугунги кунга келиб, ким росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қиладиган бўлса, унинг жазоси тавбага чақирилмасдан туриб ўлдиришликдир. Ҳукми эса кофир эканлигига уламоларнинг ижмоъси мавжуд.

  Яна бошқа Жабир ибн Абдуллоҳдан келган ривоятда, Умар розиаллоҳу анҳу: “…Эй росулуллоҳ, изн беринг бу МУНОФИҚНИ ўлдирай!” дейди. (Муслим, 1063). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, Умар у одамни МУНОФИҚ (яъни КОФИР) деб атаганига ҳеч қандай раддия билдирмадилар.

Ибн Касир (роҳимаҳуллоҳ) юқорида шайх Ибн Таймия зикр қилган Тавба сураси 59 оят тўғрисида айтади: “Аллоҳ таоло айтади: “Улардан” яъни мунофиқлардан “сенга айб қўядиганлар” яъни сени (мол-дунё) тақсимлашди айблайдилар ва бу борада сенга туҳмат қиладилар, ваҳоланки ўзлари юз ўгирган муттаҳамдирлар. Улар шу билан бирга динни инкор қилмайдилар, аммо ўзларига бўлган эътиборни инкор қиладилар. Шунинг учун агар уларга ҳам ундан (мол-дунё) берсанг, рози бўладилар. Агар бермасанг, ўзларидан ғазабланадилар. (Тафсир ибн Касир, 4/144).

  Мулла Али Қори роҳимаҳуллоҳ айтади: Зул Хувайсиро Бану Тамим қабиласидан бўлган бир кишидир. У тўғрисида Аллоҳ таолонинг: “Улардан садақалар ишида сенга айб қўядиганлари ҳам бор” деган ояти нозил бўлган. Ва у (Зул Хувайсиро) мунофиқлардандир. (Мухтасар мин Мурақотул Мафатиҳ 9/3796) шунингдек (Умдатул Қори 16/143, Далилул Фалиҳийн 1/186, Тафсир ибн Атийя 3/46, Шарҳ Аз Зарқоний аъла Муватто 1/251, Ат Таҳрир ват Танвир 10/232) китобларига қаралсин.

  Хулоса шуки, Зул Хувайсиро куфр қилса ҳам кофир бўлмаган эди, бу билан куфр қилган одам кофир бўлмайди, токи қалби билан куфрни ҳалоллаб олмагунча дейдиганлар, халқ тилида айтганда “бекорчани бештасини” айтган бўляптилар. Зул Хувайсиро ичидан КОФИР бўлган мунофиқ эканлигни тафсирлардан кўриб турибмиз. Ҳатто ибн Касирнинг тафсирида у одам динни инкор қилмайди деб ҳам келяпти. Зул Хувайсиро хос росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият берадиган сўз айтганида шундай кофир бўляпти. Энди бугунга келиб Аллоҳнинг ҳукмларини ўзгартириб ташлайдиган, демократ, илмоний, либерлал тоғутларни нима дейиш керак?! Улар ахир набий алайҳиссаломни ҳақорат қилиш у ерда турсин, бутун бошлик борлиқни яратган Холиқ, Розиқ, Мудаббир, Ҳаким, Малик бўлган Зот билан ҳукм қўйишда баҳслашяптилар ахир! Улар: “Эй Аллоҳ, сенга қуёш, ой, галактика, юлдузлар ва ҳатто энг майда бўлган зарралар, ўша тоғутларнинг ўзлари ташкил топган атом ҳужайралари, самода ва ерда ҳамма нарса қўйган қонунларинга бўйсунсин (гравитация кучи, марказдан қочма куч, аэродинамика, иссиқлик ва бошқа кучлар), биз (тоғутлар) ерда ўз қонунларимиз билан, ҳокимликни ўрнатамиз ва билганимизча қонун чиқариб, бошқарамиз!” дейдилар.

  Мана шу тоғутларни ҳимоя қиладиган жаҳмийлардан бир сўраб кўринг, агарда аёли ана ўша жаҳмий уйда йўқлигида бир эркакни олиб келса, эри буни билиб қолган маҳал, мен у одамни қалбимдан севмайман, фақатгина нафсим бузуқлик қилди, ҳақиқий эрим сенсан, қалбдан сени севаман, уни эмас деса, бир дақиқа бўлса ҳам хотин қилиб ушлаб турадими? Ёки уйига келган маҳал, уйидаги бор нарсаларни жойи алмашиб қолса, ошхонаси меҳмонхонага, ҳожатхонаси дам олиш хонасига кўчирилган бўлса, аёлидан сўраса нима бўлди деб, аёли ҳам юқоридаги қўшни келди, бугундан эътиборан ана шундай тартибда яшайсизлар деб кетди деса. Ана шу жаҳмийлар шу юқоридаги қўшни тузиб кетган қонунларни ўзига раво кўрадими? Ёки аёли, ҳақиқий эрим сенсан, аммо уни (қўшнини) айтганини сенинг уйингда қиламан, аммо сени севаман деса, қанча ушлаб турар экан? Агар шундан кейин ҳам жавобини бермай ушлаб турадиган бўлса, ундай бўлса ўрмонга бориб яшасин. Ўша ерда аёлини қизғанмайдиган бир ҳайвон бор, у ҳам бўлса ўрмонда яшайдиган тўнғиздир.

  Ҳаммасидан ҳам баттари, бундай одамлар ўзлари билиб, ёки билмай бундай хато қилиш оқибатлари нималарга олиб келишни ўйламайдилар. Агар улар айтаётгандай, Зул Хувайсиро росулуллоҳга “Адолат қил, Аллоҳдан қўрқ!” деса-ю у кофир бўлмаса, ундай бўлса, улар иддао қилгандай мусулмон бўлиши керак. Шу билан эртага бир киши келади ва айтади, ана бир саҳоба росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни адолатсиз ва Аллоҳдан қўрқмайди деган эди, бу билан мусулмон бўлиб қолаверди, деб ҳоҳлаган гапинин айтди. Ахир насоро ва яҳудлар кейин келиб, сизларнинг пайғамбарингиз ўзи адолатсиз ва Аллоҳдан қўрқмайдиган киши эди, сизларнинг энг солиҳингиз шундай бўлса, бошқаларга йўл бўлсин дейди. Кўриб турибсизки қуръон саҳобалар орқали тўплангани учун бекор бўлиб қолиши керак, сабаби саҳобаларга йўл бўлсин адолат сифати, саҳиҳ ҳадислар ҳам ўз-ўзидан ишончсиз бўлиб кетади. Бу жаҳмийлар ўзларининг мушрик биродарларини ёнини оламан деб, динни томири билан чиритишга уринадилар. Аллоҳ буларни Ўзи ҳидоят қилсин, агар қайсарлик қилсалар белини синдириб ҳалок қилсин! Аллоҳумма амин!

Сўзимизнинг сўнгида оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑