Шубҳа: «Бир одамни кофир деганингда у кофир бўлмаса, ўзинг кофир бўласан!»
بسم الله الرحمن الرحيم
“Қачонки бир мусулмон биродарига “КОФИР” деса, бу сўз батаҳқиқ иккисидан бирига қайтади” (Бухорий, Адаб/73; Иймон/111)
“Ким ўз (мусулмон) биродарига: “Эй кофир!” деса, батаҳқиқ бу сўз иккисидан бирига қайтади” (Бухорий)
Бошқа бир “Саҳиҳ” да ушбу ҳадис қуйдагича зикр қилинган: “Ким бир мусулмонни куфрда айблаб: “Эй Аллоҳнинг душмани!” деса, батаҳқиқ бу сўз иккисидан бирига қайтади” (Муслим)
Кўп одамлар бу ҳадисни нотўғри тушуниб олишган бўлиб, шу сабаблик икки ҳаддан ошишликнинг бирига тушяптилар, ёки ғулотул-муржия бўлиб қолишмоқда, ёки унинг зидди бўлган хавориж тоифасидан бўлишяпти. Ушбу ҳаддан ошишлик эса, ушбу ҳадисни нотўғри тушунишдан келиб чиқяпти. Ҳақдан оғиб кетадиган йўллар кўп бўлиб, улардан четланишлик лозимдир.
Бизнинг мақсадимиз эса ушбу масъалани Аллоҳ ризоси учун баён қилишдан иборат бўлади:
Ибн Таймия айтади: “Қачонки бир мусулмон, биродарига “кофир” деса, бу сўз батаҳқиқ иккисидан бирига қайтади” (Бухорий, Адаб/73; Иймон/111)
Таъкидлаб ўтиш керак, агарда бир мусулмон, бошқа бир мусулмон кишини далилларга таяниб, ёки бирор бир таъвил туфайли такфир қилса (кофир санаса), у такфир қилган киши кофир бўлиб қолмайди. Ҳудди Умар ибн Ал Хаттоб розиаллоҳу анҳунинг кўзига Ҳатиб ибн Абу Балтаъа розиаллоҳу анҳунинг қилган гуноҳи куфр бўлиб кўринганидек. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг росули, бу мунофиқнинг калласини чопиб ташлашга изн беринг!” деган эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатиб Бадр жанги қатнашчиси эди, қаердан биласан сен, балки Аллоҳ улар тўғрисида “Нима қилсанглар қилинглар, сизларни кечирдим” дегандир” (Бухорий ва Муслим ривояти). Шунингдек саҳиҳайнда яна бошқа нифоқ тўғрисида ривоят ҳам бор: “Усайд ибн Ал Худейр Саъад ибн Убодага: “Сен бошқа мунофиқларга ён босадиган мунофиқсан” деган эди. Шунда икки гуруҳ жанжалаша бошлаган эди, аммо росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тинчлантириб, яраштириб қўйган эдилар.
Кўриб турганимиздай саҳобалар орасида Бадрда қатнашганлар бўлиб, бир бирларига “сен мунофиқсан” деганда, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган одамни ўзини кофир санамаган эдилар. Усома ибн Зейд розиаллоҳу анҳунинг ҳолати ҳам ана шундай аҳволда. У киши бир одам “лаа илааҳа илла Аллоҳ” деганидан кейин, уни ўлдирган эди. Аммо шунга қарамай росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у одам ўрнига қасос ва дия тўлашга мажбур қилмаган эдилар. Сабаби Усома таъвилга таянган эди, у киши душман тарафдаги одам фақатгина ўлимдан қўрққани учун ушбу калимани айтди деб ўйлаган эди.”
Ибн Таймиянинг ушбу парчаларидан тушуниладики, бир мусулмон бошқа бир мусулмонни таъвил сабабли такфир қилса ўзи кофир бўлмаслиги кўриниб турибди. Чунки Умар ибн Ал Хаттоб розиаллоҳу анҳу Ҳатиб ибн Абу Балтаъа розиаллоҳу анҳуни Макка мушрикларига ёзган хати туфайли мунофиқ (мунофиқ – усти мусулмон кўринган ичи кофир бўлган шахс) деган маҳал ўзи кофир бўлиб қолмаган эди. Бошқа ривоятда эса кофир деб атагани айтилади: “…Умар розиаллоҳу анҳуга келсак у киши: “Эй Аллоҳнинг росули, рухсат беринг бу мунофиқнинг калласини чопиб ташлай, у кофир бўлди!” деган эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатиб Бадр жанги қатнашчиси эди, қаердан биласан сен, балки Аллоҳ улар тўгрисида “Нима қилсанглар қилинглар, сизларни кечирдим” дегандир” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибнул Қойюм Ҳатиб воқеаси тўғрисида айтади: “Бу воқеадан шудай хулоса қилишимиз мумкин: бир киши ҳавою нафси ва бошқа нарсалар учун эмас, аммо таъвил сабабли, ёки Аллоҳ учун бўлган ғазаб туфайли, ёки Аллоҳнинг ва росулининг дийни учун бир мусулмонни кофир деса, кофир бўлмайди ва ҳатто гуноҳкор ҳам бўлмайди, аксинча нийятига яраша ажр ҳам олиши мумкин. Сабаби бу киши ҳавою нафс соҳиблари ва бидъатчилардан фарқли ўлароқ, нафсига ва ҳавосига қарши гапирган кишини такфир қилмаяпти, ҳавою нафсидан гапирадиган ва бидъатчи кишилар аслида ўша айтган гапларига ўзлари кўпроқ лойиқдирлар” (Заадул Маъад 3/372).
Ҳудди шундай воқеа Жобир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда ҳам бўлиб ўтган: “Муоз розиаллоҳу анҳу росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқийди, кейин бошқа одамлар келади, Муоз розиаллоҳу анҳу Бақара сурасини ўқий бошлайдилар, шунда улардан бир киши сафни тарк этиб (намоз чўзилиб кетгани сабабли) ўзи қисқа суралар ўқиб намозини ўқиб олади. Муоз розиаллоҳу анҳу бу воқеани билганидан сўнг: “У мунофиқ” дейдилар. Шунда ўша киши росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнига боради, шунда пайғамбар алейҳиссалом Муозга гапирадилар ва намозни чўзиб ўқиш тўғрисида: “Агарда жамоат намозида имом бўлсанг: “Ваш Шамси ва дуҳаҳа…”, “Саббиҳисма роббикал аъла…” ва “Вал лайли иза яғша…” сураларини ўқи” дейдилар” (Бухорий)
Усайд ибн Худейр ҳам Саъад ибн Убоданинг амакиваччаси Саъадга айтади: “Сен мунофиқсан! Сен доим мунофиқлар фойдасига гапирасан” (Бухорий)
Бу воқеа Саъад ибн Убода мунофиқлар бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулни жанжалда ёнини олиб Саъад ибн Муозга қарата: “Аллоҳга қасамки, сен ёлғон гапиряпсан, сен уни (Абдуллоҳ ибн Убайни) ўлдирмайсан ва ўлдира омайсан ҳам”, Усайд ибн Худейр Саъад ибн Убодага қараб: “Аллоҳга қасамки, сен ёлғон гапиряпсан, биз уни ўлдирамиз, сен эса мунофиқсан, чунки мунофиқни ёнини оляпсан” дейди.
Шунингдек баъзи саҳобаларнинг Малик ибн Жаҳшам тўғрисидаги сўзлари ҳам мавжуд, улар у одамни мунофиқ дейдилар, сабаби у одам мунофиқлар билан мулоқот қилиб, улар билан дўстлашиб юради дейдилар.
Шунингдек Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ҳам Саъад ибн Убода ҳадисини зикр қилиб Абдуллоҳ ибн Убайни ёнини олгани учун, Аллоҳнинг ризолиги учун қилган ғазаби пайти, Усайд Саъадни куфрда айблагани учун росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усайдни ўзини куфрда айбламаган эдилар.
“Ушбу ҳадисга келсак, “бу сўз батаҳқиқ иккисидан бирига қайтади”нинг маъноси шуки, бу гуноҳдир (бу сўзнинг гуноҳи қайтади), гуноҳи ёки айтганга (чунки у асоссиз бу нарсани айтгани учун, унга ўзига қайтади), ёки кимга айтилган бўлса шунга боради. Аммо ким бу нарса гуноҳ эмас, куфр деса, бу сўз хато ва ҳақиқатдан узоқдир.
Ким бу мавзу тўғрисида кўпроқ билишни ҳоҳласа ва эътиборини қаратмоқчи бўлса, Шайх Абу Бутейн роҳимаҳуллоҳнинг “Мажмуъур Росаил ан Наждия” 5/511 китобига қарасин.
Шайх Абу Бутейндан ушбу “Ким бир мусулмонга: “Эй кофир!” деса, у ўзи кофир бўлади” ҳадиси тўғрисида сўрашганда, у киши шундай жавоб берган эди: “бу талқиндаги ҳадис росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламданлиги бизга маълум эмас, аммо бошқа “Ким ўзи (мусулмон) биродарига: “Эй кофир!” деса, батаҳқиқ бу сўз иккисидан бирига қайтади” деган ҳадис бор. Ким бир одамни куфрда, фисқда ва нифоқда таъвил ёки Аллоҳ ризоси учун бўлган ғазаб туфайли айбласа, бундай киши Умар розиаллоҳу анҳу ҳолатида бўлгандек мағфират қилинишига умид қиламиз. Бундай воқеалар бошқа саҳобаларда ҳам бўлиб турар эди (бошқаларни кофир деганлари). Бугунги кунда: “сиз мусулмонларни кофир деяпсизлар” дейдиган одамларга келсак, у одамлар на тавҳидни ва на исломни нималигини билмайдилар, сабаби ким бугунги кунда мушриклар қилиб турган ишларга индамай турган ва бу ишларда ҳеч қандай ёмонлик кўрмаган киши мусулмон бўлмайди” (Мажмуъур Росаил ан Наждия 1/654,655)
Шайх Абдулатиф ибн Абдуроҳман айтади: “Ким солиҳ кишиларни таъвил ёки хато ижтиҳоди тифайли куфрда айбласа, аммо шу билан бирга жидду жаҳд қилган бўлса, ундай қилган кишиларда гуноҳ йўқдир, чунки бу нарса уларда адолат топишлик учун юзага келган эди, ҳудди Ҳатиб воқеасида бўлганидек. Умар розиаллоҳу анҳу Ҳатиб розиаллоҳу анҳуни мунофиқ деганига қарамай, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарни гапидан норози бўлмадилар. Аллоҳ айтади: “Роббимиз, агар биз унутсак ёки хато қилсак, бизни жазоламагин” Ушбу оят нозил бўлиб муъминларга ўқилгандан кейин Аллоҳ: “Шундай қилдим (яъни кечирдим)” деган.
Энди ким бу умматдан бўлган бирор кишини қуръон ва суннатдан бўлган очиқ матн ёки бошқа бир далилга таяниб, бир киши Аллоҳдан бошқа кишига ширк қилганини, Аллоҳ ёки росулининг масхара қилганини, Аллоҳ тарафидан нозил қилинган бирор нарсани ёлғон деганини, ундан нафратланганини, ёки Аллоҳнинг сифатларини инкор қилганини, ёки бирор бир Аллоҳнинг азаматига далолат қиладиган сифатини инкор каби очиқ куфр қилаётганини аниқ кўриб туриб такфир қилса, ушбу амали учун ажр олади ва у тўғри қилган бўлади, чунки у Аллоҳ ва Унинг росулига итоат қилгани учун” (Дурар ас Сания 12/260, 261)
Юқорида шу каби фикрга ўхшаш фикрлар шайх Абу Бутейн ва Ибн Ал Қойюмларнинг сўзларида ҳам келган эди: “… сиз мусулмонларни кофир деяпсизлар” дейдиган одамларга келсак, у одамлар на тавҳидни ва на исломни нималигини билмайдилар, сабаби ким бугунги кунда мушриклар қилиб турган ишларга индамай турган ва бу ишларда ҳеч қандай ёмонлик кўрмаган киши мусулмон бўлмайди” (Мажмуъур Росаил ан Наждия 1/654,655)
“…бу киши ҳавою нафс соҳиблари ва бидъатчилардан фарқли ўлароқ, нафсига ва ҳавосига қарши гапирган кишини такфир қилмаяпти, ҳавою нафсидан гапирадиган ва бидъатчи кишилар аслида ўша айтган гапларига ўзлари кўпроқ лойиқдирлар” (Заадул Маъад 3/372)
Имом Ибн Ал Қойюмнинг изоҳига аҳамият беринг, у киши бир одам кимнидир таъвилга ва Аллоҳнинг динига бўлган рашки асосида такфир қилган киши билан, ўз ҳавою нафсига эргашиб такфир қилувчининг орасини аниқ ажратяпти.
Агарда бир киши ҳеч қандай таъвилсиз, ёки Аллоҳ динига бўлган рашкисиз, фақатгина ҳавою нафсига эргашиб, шунинг билан биргаликда мусулмонларни кофирлар билан бир даражада, ёки исломни куфр билан бир даражада қўйиш мақсадида иккинчи бир кишини такфир қилса, ундай ҳолатда ҳақиқатан у киши кофир бўлади, сабаби у одам динимиз асосини бузганлиги учун (куфрни ислом билан тенглаштиргани учун). Агарда исломни куфр билан тенглаштирмасдан, яъни бу нарсани назарда тутмаган бўлса-ю, аммо ҳавою нафсидан такфир қилган бўлса у кичик куфр қилган бўлади (у одамга ҳужжат қоим қилиш керак бўлади, шундан кейин ҳам лоқайдлик қилиб давом этаверса катта куфрга қул урган бўлади).
Ривоят қилинишича: “Ар Рофиий айтардики: “ким бир мусулмонга ҳеч қандай ҳужжатсиз “кофирсан” деса, ўзи куфрга қўл урган бўлади, чунки у киши исломни куфр деб атагани учун! Ким бир мусулмонни куфрда айблаган бўлса, ўзи кофир бўлади! Ҳудди шундай унинг сўзидан кейин Ан Нававий ҳам шундай деган эди” (Ал-Иълям би Қъавати Ал Ислам, 98)
Бундан келиб чиқадики, ким бошқа бир мусулмонни такфир қилса, шунинг билан бирга ҳеч қандай далилга таянмаса ва ислом куфрга тенг деб назарда тутса, шундай ҳолатдагина, у ўзи катта куфрга қўл урган бўлади. Яъни бу одам фақатгина ҳавою нафсга эргашиб такфир қилади, бу гапи исломни куфр билан тенг деганлигини тушуниб турган ҳолатда бўлади. Мисол учун, бир мусулмонни ўлдириб мол дунёсини олиш учун, ёки қарзга пул олиб кейин эса, бермаслик учунгина такфир қилиб. Ана шундай одамлар ушбу ҳадисдаги айтилган куфрга қўл урган бўладилар. Аммо устларидан мусулмон бўлиб ҳисобланиб турадилар, токи уларнинг ичидаги нифоқлари кундузи қуёш каби аниқ бўлиб исботланмагунга қадар.
Абу Ҳанифанинг “Фиқҳул Акбар” китобига қилинган шарҳда Алиюл Қорий ҳавою нафс учун қилинган такфирга мисол келтирган: “Бундай нарсани бизнинг даврда кўп учратяпмиз. Баъзи ғаламис қозилар эридан уч талоқ олган, аммо шунинг билан бирга тақводор қуръон ўқийдиган, намозхон, рўза тутадиган аёлларга “ислом динининг ҳукми нима?” деб тушунарсиз савол сўрайдилар. Аёл ҳам уялганидан ва ўз фикрини ифодала олмаганидан “билмайман” деб жавоб беради, шунда қози олдинги уч талоқни йўқ қилиш мақсадида бу аёл кофир бўлган экан деб ҳукм қилиб, эри билан қайтадан никоҳ ўқийди. Аслида бу қози бундай қилган ўйини сабабли ўзи кофир бўлади. У ғалати тарзда куфр ҳукмини берди. Агарда у бечора аёлга саволни тўғри тушунтириб берганида, у жавоб олган бўлар эди. Сабаби бундай аёллар бизнинг замонимиздаги қозилардан кўра динга маҳкамроқдирлар. Қози эса бу ишни, у аёлнинг эридан пора олиш мақсадида қилган эди. Эр эса ўз навбатида олдинроқ аёлига уч талоқ бергани учун, аёлини қандай қилиб қайтаришни ўйлаб бошини қотирган эди. Шайтонни эрга қилган васвасига қара, эр ўз аёлини кофир қилиб, амаллари ҳабата бўлди деб ўзининг ғаразли мақсадида бундан фойдаланмоқчи бўлди, шу билан: “Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди” (Бақара 230) оятини инкор қилди. Бу саволга батафсилроқ тўхталиб ўтганимизнинг сабаби ҳам, бу нарсада кўп одамлар қоқилиб ҳалок бўлдилар.” (Абу Ҳанифанинг “Фиқҳул Акбар” китобига Алиюл Қорийнинг қилган шарҳи)
Шунинг учун бу ҳадисни қаерда ишлатишни аниқ билиб олиш керак.
Ибн Таймия исботлаб берганидай, бу хаворижлар ақида масъалаларида ўзлари тўғри деб гумон қилган далиллар туфайли такфир қилган нарсадаги масъалалар эмас. Улар (хаворижлар) такфир қилганларида баъзи ҳадисларга суянар эдилар. Улар бу ҳадисда келган куфрларни катта куфр деб тушунар эдилар, аслида кичик куфр бўлса ҳам. Уларнинг далилланиш услублари хато бўлса ҳам, улар куфрга кирмаган эдилар, сабаби улар ҳақдай бўлиб кўринган далилларга суянган эдилар, ва уларнинг қилган хатолари тавҳидни – дин асосини бузишга олиб бормаган эди.
Ибн Қудома “Муғний” китобининг намозни дангасалик билан тарк этиш бобида, қарама қарши фикр тарафини (яъни бу иш куфр деб зикр қилинган ҳадислар) далилларини зикр қилиб айтади: “ким ўз биродарига кофир деса, у нарса иккисидан бирига қайтади” ва шу каби ҳадисларни зикр қилиб, бу ҳадислардаги куфрдан мурод, дуна куфр (кичик куфр) бўлиб, бу ҳудди Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳунинг: “Мусулмонни сўкиш фисқ, у билан жанг қилиш эса куфрдир” ҳадисидагидай, кичик куфрдир.
Агарда бу ҳадис ақида соҳасида бўлмаса, унда бу ижтимоий соҳадаги ҳадисдандир. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак. Икки нарсани фарқлаб олишлик керак:
1) Амалнинг ўзини (амалнинг ҳукмини: бу нарса куфрми ёки йўқми)
2) Амалга қўл урилиши (бу амал маълум бир одам тарафидан амалга оширилдими, ёки йўқми)
Бу амал ақида соҳасида деб гумон қилиш мумкин эмас ва инкор қилинган. Аммо ижтимоий соҳадаги гумонлар эса таъқиқланмагандир.
Ижтимоий гумон ва фикрларга таяниб эса такфир қилиш мумкин эмасдир. Такфирни амалда қўллаш эса, бу ислом ҳуқуқшунослигининг бир фанидир. Уни дарул ҳарбда ва дарул исломда қўллаш усуллари ҳар хилдир. Кимда-ким мусулмонлар жамиятига (дарул исломга) қўшилса, мусулмонлардай кўринишга эга бўлса, у одам бошидан мусулмон деб ҳисобланади (истисхоб қоидасига асосан), унга кофир деган ҳукм бериш учун жуда ҳам аниқ ва очиқ далиллар лозим бўлади. Икки гувоҳ бўлиши керак, балоғатга етган, адолат соҳиби бўлиши керак (фосиқ бўлмаслиги керак), ростгўй бўлган бўлиб шу одам куфр амалига қўл урди деб гувоҳлик беришлари керак. Агарда у одам бу ишни (куфрни) қилганига бирор бир кичкина шубҳа бўлса ҳам, ундай одамни кофир санаш мумкин эмас бўлиб қолади. У одам бошиданоқ мусулмон деб ҳисобланади, унинг бу ҳолатини фақатгина очиқ ва равшан далилларгина буза олади.
Мунофиқлар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида роса маккор бўлганлар, ҳамма уларни мунофиқ эканликларини гумон қилар эди, аммо далиллар етишмагани сабабли уларни такфир қила олмас эдилар. Биз учун муҳим бўлган тараф инсонларнинг зоҳиридир, аммо қалбини биз кавлаб ўтирмаймиз. Бутун жамиятни мусулмон амирининг ҳукми боғлаб туради, гувоҳларни ва маҳкумни сўроқ қилади, ҳолатларни таҳлил қилади, гувоҳлар кўрган нарсаларини аниқ кўрганмилар, кўрганларини ҳам тўғри тушунганмилар деб ҳамма нарсани инобатга олади. Агарда куфри аниқ исботланмаса, маҳкум жамиятда мусулмон деган мавқеъда қолаверади, аммо гувоҳлар учун кофир бўлиб қолади, сабаби ҳар бир киши кўргани ва аниқ исбот қилингани учун масъулдир. Агар бирор киши уларни куфрини аниқ кўрган бўлса, у одам ўзи уларни муайян такфир қилар эди, аммо бу ишларни кўрмаган бошқа одамлар уларни кофир деб санашлари учун етарли эмас эди.
Бундай одамларга жамиятда мусулмон ҳукми берилса ҳам, ундай кишилардан ўзларини тортиб туришар эди, уларга сирларини ишонмас эдилар, уларни ҳурмат эҳтиром билан чақирмас эдилар. Шунинг учун бу ҳадисни, яъни такфир қилишни хатарлари тўғрисидаги ҳадисни ижтимоий соҳада ишлатилади.
Шунинг учун бу одам ушбу куфр амални қилдими, ёки қилмаганлигини юз марта такрор текширганимиз яхшироқ. Агарда бу одам куфр амалини қиломаган бўлсаю, аммо уни қози такфир қилиб, дарул исломдаги мавқеъсини оёқ ости қилиб, уни кофир деб ҳукм қилса, бу зулм бўлиб, ушбу ҳадисдаги ваъийдга ўзимиз тушиб қолишимиз мумкин.
Шариатдаги машҳур: “Агарда бир одамда 99% куфр қилганлик эҳтимоли бўлсаю, аммо 1% уни кофир эмас деган эҳтимол мавжуд бўлса, ундай одамни такфиридан тийилиш лозим” қоидаси ҳам, айнан ижтимоий соҳага боғлиқдир (дарул исломда – шарият билан ҳукм қилинадиган давлатдаги жамиятда). Баъзи бир тентаклар бу нарса ақида соҳасига алоқадор бўлиб, одам умуман такфир қилмаслиги керак деб туриб олишади. Аслида эса, ақидада эҳтимол бўлиши мумкин эмас, бу ақида соҳасида такфир ёки бор бўлади, ёки йўқ бўлади.
Агарда куфр аниқ қилинганлиги кўрилган бўлса, биз такфир қилишга мажбурмиз, агарда исботланмаган бўлса, ундай қилмаслигимиз керак. Аммо такфирнинг аниқ чизиқларини: “такфир қийин масъала, аниқ фан эмас, қилмаган яхши, ундай бўлса ҳадисда келган ваъийдга ўзимиз тушиб қолишимиз мумкин, бу ишларни қозиларга қолдирайлик” деган ваҳималар билан бузиб ташламаслигимиз керак. Одам куфр қилгани аниқ кўрилдими, уни такфир қилишга мажбурмиз, бўлмаса ўзимиз кофир бўламиз.
Юқоридаги шаръий қоидани қуйдагича тушунишимиз лозим: “агарда бир тавҳидда эканлиги аниқ бўлган мусулмон киши, бирор бир куфр ишни қилмаганлигига бироз бўлса ҳам эҳтимол бўлса, ундай одамни такфир қилиш мумкин эмас ва бу хатарли ишдир”. Мана шундай ижтимоий саҳодаги такфир қилишликни қозига топшириш керак. Яъни қози ўзи яхшилиб ишни ўрганиб чиқиб у одамни мусулмон мавқеъсида қолдиради, ёки муртад ҳукмини бериб, тавбага чақиради, ёки жазо бериб, моли ва қонини ҳалол қилади. Мана шу қозининг ишидир.
Аммо ақида соҳасидаги такфир билан ўйнашиш мумкин бўлмаган нарсадир. Бу ҳудди икки учи ўткирланган найза каби. Такфир қилмаслик ҳам жуда хавфлидир, қилишлик ҳам хавфлифир, бу ер эҳтимолнинг ери эмас, ҳақ фақат биттадир. Катта куфр қилгани кўрилдими, уни мусулмон деб атаб бўлмайди.
Ким такфир қилишда, ёки қилмасликда хато қилса ва бу хатоси диннинг асосида эмас, аммо диннинг тафсилий масъалаларида бўлса (иймон тафсилотларида), у (хаворижлар каби) бидъатга қўл уриб қолади. Ким энди диннинг асосларида такфир қилишдан тўхтаса, ҳудди жаҳмийлар ва ғулатул муржиалар каби, у одам ўзи кофир бўлади. Шунинг учун бу соҳадаги, дин асосларидаги такфирни ҳар бир киши ўрганиши ва амалда қўллай олиши лозим. Билмаса кофир бўлиб юраверади.
Шундай қилиб хулосаларга келсак:
Биринчидан: Бу ҳадис саҳиҳ бўлиб, уни Ал Бухорий, Муслим ва бошқа имомлар ривоят қилганлар.
Иккинчидан: Бу ҳадисда муваҳҳид-мусулмон кишини такфирида қаттиқ эҳтиёт бўлиш кераклигини, ноҳақ такфир қилинмаслиги кераклигини, бундан эҳтиёт бўлишга далолат қилади.
Аммо…
Бизнинг замонимизда бу ҳадис тўғрисида кўплаб нотўғри тушунишлар тарқалгани сабабли, бир қатор тушунтиришлар киритиш лозим:
Ушбу ҳадис, бир мусулмон кишини такфири хатарли экан деган баҳона билан шаръий асослар билан қилинадиган такфирдан воз кечиш кераклигига далолат қилмайди. Ҳудди рибодан қайтарилган далиллар савдодан воз кечиш кераклигини, бегуноҳ жонлар қурбон бўлиши хатарлари тўғрисидаги далиллар жиҳод қилишдан воз кечиш кераклигини далолат қилмагандай. Аммо бундай далиллар бизни такфирдаги шошқалоқликдан, ҳаддан ошишликдан ва бошқа салбий нарсалардан тийилишимиз кераклигига далолат қилади. Шу билан биргаликда ҳаққоний такфир қилишликдан ҳам воз кечиш мумкин эмас. Ҳудди ҳозирда кўплаб жаҳолат сабабли кофир кишилар бу ҳадисни асл моҳиятини тушунмасдан мушрик ва тоғутларни кофир деб аташдан қўрққанлари каби.
Ушбу ҳадис унинг зоҳирий маъносидагидек тушунилмайди ва бу уламоларнинг ижмоъсидир, яъни “агарда бир мусулмон, иккинчи бир мусулмонга кофирсан деса, аниқ албатта иккисидан бири кофир бўлиши керак” деб. Ибн Абдул Барр Ал Андалусий айтади: “Бунга ўҳшаган матнлар кўп бўлиб, улар ваъийд (хатардан қўрқитиш) сабабли келгандирлар. Ва аҳли илмларда бу матнлар ўзларининг зоҳирий маъноларида қабул қилинмайди, бунинг сабаби эса, бу матнларнинг катта куфр эмаслиги қуръон, суннат ва ижмоъда келган бошқа саҳиҳ далилларда катта куфр эмаслигини далолат қилингандир. (Ат Тамҳид 15-17)
Ан Нававий айтади: “Кўплаб уламолар, бу ҳадисни зоҳири далолат қилган нарса назарда тутилмагани учун, (тушунишда) муаммоли матнлар таркибига киритганлар . Шунинг учун ҳақ аҳли мазҳабида, мусулмон киши зино, қотиллик ва биродарига “Эй, кофир!” дегани учун кофир бўлмайди, агарди ушбу сўзини остида ислом динини ёлғон деб эътиқод қилмаган бўлса.” (Шарҳ Саҳиҳ Муслим 1/153)
Ибн Баттол айтади: “Ким бирор бир мусулмонни куфрда айбласа, (у одам) ўлдирилмаслигига (яъни ўзи кофир-муртад бўлмаслигига) мусулмонлар ижмоъ қилганлар” (Шарҳ Саҳиҳ Бухорий 9/290)
Шунинг учун бу ҳадисни қандай қўллаш кераклигини тушунтириш учун уламолар ҳар хил фикрлар келтирганлар. Аммо буни зоҳири қандай бўлса, шундай тушуниш керак экан деб ҳеч ким айтмаган ва бу ижмоъдир.
- Баъзи уламолар буни зоҳири қандай бўлса шундай тушунилади дейишган, АММО шартлар билан чегаралаб қўйишган:
а) Улардан бири айтганки, ким бир одамни аниқ мусулмонлигини билиб туриб ҳеч қандай таъвилсиз уни кофир деган бўлса, ўша одам кофир бўлади деганлар. Аммо ким мусулмонни кофир деса ва таъвил билан хато қилаётган бўлса, таъвили сабабли кофир бўлмайди, у ҳатто гуноҳкор ҳам бўлмайди, кофир бўлмаслиги эса, яна ҳам аниқдир.
Ва бу фикр имом Ал Бухорийнинг фикри бўлиб, ушбу ҳадисни “Ким ўз биродарини таъвилсиз кофир деб атаса” деган бўлимида келтирган. (Саҳиҳ Бухорий)
Шундан сўнг кейинги бўлимни “Таъвил ва жаҳолат туфайли ўз биродарини кофир деб атаган кишини такфир қилинмайди деб санайдиган киши тўғрисидаги бўлим” деб номлади.
Ушбу бўлимда имом Ал Бухорий бир мусулмонни таъвил ва жаҳолат туфайли кофир деган киши ўзи кофир бўлмаслигига далолат қиладиган икки ҳадис келтирганлар, сабаби росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розиаллоҳу анҳу ва Умар розиаллоҳу анҳулар мунофиқ бўлмаган кишиларни мунофиқликда айблагандан кейин, уларга тавба қилиб қайта исломга киришга буюрмаган эдилар.
Ибнул Қойюм Ҳатиб ибн Абу Балтаъа воқеаси тўғрисида айтади: “Бу воқеадан шудай хулоса қилишимиз мумкин: бир киши ҳавою нафси ва бошқа нарсалар учун эмас, аммо таъвил сабабли, ёки Аллоҳ учун бўлган ғазаб туфайли, ёки Аллоҳнинг ва росулининг дийни учун бир мусулмонни кофир деса кофир бўлмайди ва ҳатто гуноҳкор ҳам бўлмайди, аксинча нийятига яраша ажр ҳам олиши мумкин. Сабаби бу киши ҳавою нафс соҳиблари ва бидъатчилардан фарқли ўлароқ, нафсига ва ҳавосига қарши гапирган кишини такфир қилмаяпти, ҳавою нафсидан гапирадиган ва бидъатчи кишилар аслида ўша айтган гапларига ўзлари кўпроқ лойиқдирлар” (Заадул Маъад 3/372)
Шунингдек Ибн Ҳажар Ал Асқалоний Ҳатиб розиаллоҳу анҳу воқеасига ўҳшаган ҳадиснинг шарҳида: “ким бирор исломни изҳор қилган кишини қониқарли далилга эгаман деган хато туфайли мунофиқларга мансуб қилса, бу билан у одам кофир бўлмайди ва фосиқ ҳам бўлмайди, аммо таъвили сабабли у маъзурдир” дейди. (Фатҳул Борий 3/423)
Шунингдек шайхул ислом Ибн Таймия: “Агарда бир мусулмон киши такфирда ва жанг қилишда хато таъвил қилган бўлса, у кишига (хато қилган кишига) кофир бўлди деб ҳукм қилинмайди” деб туриб, шундан кейин Ҳатиб ибн Абу Балтаъа розиаллоҳу анҳу воқеасини далил сифатида олиб келади. (Мажмуъул Фатава 3/283)
б) Бошқалар эса, Имом Молик каби олимлар айтадики, бу ҳадис хос бўлиб, у хаворижлар тўғрисидаги ҳадис дейдилар. Ибн Абдул Барр айтади: “Имом Моликдан ушбу ҳадис тўғрисида сўралганда, у киши: “Бу ҳадис хаворижлар тўғрисидаги ҳадис деб биламан” деганлар” (Ат Тамҳид 15-17). Ва бу фикрни уламолар нотўғри фикр деб билишган. Бунинг сабаби эса, биринчидан ҳеч қайси саҳоба биринчи хаворижларни хато таъвили мусулмонларни такфир қилгани учун кофир деб санамаган, иккинчидан бу ҳадис умумий ҳадис дейишган.
в) Бошқалар айтишганки, бу ҳадис мусулмон кишини кофир деб номлашни ҳалол деган кишилар тўғрисида дейишган. Ва бу фикр катта хато бўлиб, Ибн Ҳажар ушбу фикр тўғрисида: “Бу фикр ҳадис матнидан анча йироқдир” деган фикр билдирган эди (Фатҳул Борий 17/199).
- Бошқа олимлар эса, бу ҳадис умуман унинг зоҳирий (кўриниб турган) маъносида тушунилмайди дейдилар:
а) Баъзи уламолар такфир қилган инсонга кичик куфргина қайтади деганлар, яъни ўзига ўхшаган мусулмон кишини кофир деб аташи, ҳудди ўзини кофир деб аташи каби бўлади. Ва бу кўплаб ҳадислар тўпламларини шарҳ қилган имомлар қовлидир (Шарҳ Ҳадис Муслим 1/153, Фатҳул Борий 17/199).
б) Баъзилари айтганки, мусулмонларни ноҳақ такфир қилишлик, охир оқибат ҳақиқий куфрга олиб келиши мумкин дейишган (Сиянату Саҳиҳ Муслим 235). Ҳаммага маълумки, кўплаб гуноҳлар оқибатида одам охир оқибат куфрга тушиб қолиши мумкин, Аллоҳ асрасин.
в) Бошқалар айтадиларки, бу такфир қилишдан қайтариш ва қўрқитиш учун айтилган ваийд бўлиб, одамга фақатгина такфир қилгандаги сўзларнинг гуноҳи қайтади, куфр эмас. Ибн Абдул Барр ушбу ҳадис тўғрисида: “Аҳлу сунна вал жамонинг ҳадис илми ва фиқҳ илми олимларида ушбу ҳадиснинг маъноси шуки, бирор бир мусулмон киши ўз биродарини ижмоъ билан исломдан чиқармайдиган гуноҳи, ёки таъвили оқибатида такфир қилишдан қайтариш учун айтилган” дейди (Ат-Тамхид, 17-14).
Имом Ал Қуртубий, Ибн Қудома, Ибн Дақийқ Ал Ийд ва бошқа уламолар ҳам шундай деганлар.
Ва бу энг тўғри фикр бўлиб, агарда бир мусулмон бошқа мусулмонга таъвилсиз “Эй, кофир!” деса ҳам, бирданига ўз ўзидан кофир бўлиб қолмайди, аммо ҳадисда келган ваийдга охир оқибат тушиб қолиши мумкин (яъни катта куфрга), сабаби бу билан у киши кичик куфр қилган бўлади. Аммо таъвилсиз мусулмонни кофир деган киши бирдан кофир бўлади деганлар ҳам бор. Улар бундай одамни такфир қилишидан сабаб, мусулмон кишининг исломини куфр деб атади, бу эса катта куфрдир дейишган.
Аммо, бу доим шундай дегани эмас, бу фикрга имом Абу Бутейн раддия бериб, айтади: “олимлардан бири: “у исломни куфр деди” фикрни танқид қилиб шундай дейди: “унинг гапи бундай тушунилмайди ва у одам буни назарда тутмаган эди! Аммо гапидан тушуниладиган маъно эса: “сен ҳақиқий бўлган ислом динида эмассан, сен кофирсан ва сенинг дининг ислом эмас, мен эса ислом динидаман” деганидир”. Ва у одам (мусулмонни кофир деганда), шак шубҳасиз мана шу нарсани назарда тутаётган бўлади! Сабаби у одам фақатгина бир шахсга куфр сифатини бераётган бўляпти, исломни ўзини куфр деяётгани йўқ, бу билан у одам ислом динида эканлигини инкор қилаётган эди холос. Бу сўз туфайли у одам куфрга кириб қолмайди, у фақатгина ноўрин ҳақорат қилгани учун тегишли равишда жазоланади холос. Агарда “Эй кофир” деган киши, исломни куфр деди деб, кофир бўлиб қолса, ундай бўлса бир кишини “Эй фосиқ!” деса ҳам кофир бўлиб қолиши керак бўляпти, чунки у исломни фисқ деган деб айтилиши керак. Ўйлайманки бундай гапни ҳеч ким айтмаса керак!” (Ад Дурарус Санния 13/361)
Шунингдек, бу ҳадисни умуман зоҳиран тушунмаслик кераклигига далил: “Мусулмонни куфрда айблаш – уни ўлдириш кабидир” деган ҳадисдир (Ал Бухорий 5587), пайғамбар алайҳиссалом мусулмон кишини такфир қилишни гуноҳини уни ўлдиришга қиёслаган эдилар ва араб тили балоғатидан маълумки, баъзида бир нарса бирор нарсага қиёс қилинса, қиёс қилинган нарсадан пастроқ саналади, шунинг учун мусулмонни такфир қилиш ҳам уни ўлдиришдан пастроқ гуноҳ саналади, қотиллик эса ўз ўзидан куфр эмаслигига уламолар ижмоъси мавжуддир, ҳатто агар бу нарсани (қотилликни) таъвилсиз қилса ҳам, фақатгина ҳалол санамаслик керак, акс ҳолда ҳаромни ҳалол деб санагани учун кофир бўлади. Энди қатлдан пастроқ даражада турган такфир қилишлик эса исломдан чиқариб юбормаслиги яна ҳам аниқдир, фарқи йўқ ҳоҳ таъвил билан қилсин, ҳоҳ таъвилсиз қилсин. Фақатгина таъвилсиз такфир қилган киши фосиқ бўлиб, кичик куфрга қўл уриши мумкин ва шу билан жазога лойиқ бўлиши мумкин. Ким энди далилга суяниб мусулмонни такфир қилса ва хато қилса, кофир ҳам бўлмайди, фосиқ ҳам бўлмайди. Ким ҳақиқий кофирни, ёки муртадлиги аниқ бўлган кишини такфир қилса, тўғри иш қилган бўлиб, Аллоҳ ҳузурида ажрга сазовор бўлади ин шаа Аллоҳ. Шунинг билан бирга кофирни куфрини кўриб туриб ҳам уни такфир қилмаса, ўзи кофир бўлади, Аллоҳ асрасин.
Бу ҳадисни зоҳирий кўриниши қандай бўлса шундай тушуниш керак деган фикрга келсак, бу фикр хато бўлиб, аҳлу сунна мазҳабига зид бўлиб, ундан ҳам олдин муҳкам ҳадислар ва далилларга зиддир.
Ундан ҳам ташқари, бундай ёлғон фикрга даъват қилиш эса, ер юзида катта фасод тарқатиш бўлиб, жоҳил кишилар, ўзлари кофир бўлиб қоламиз деб қўрқиб, ҳатто очиқ ва равшан мушрик бўлган одамларни ҳам такфир қилишдан қўрқиб қолишади. Шайтоннинг бу тузоғига бугун ўзини исломга нисбатлаётган кўп мушрик-жаҳмийлар тушиб қолгандирлар.
Бу эса далилларни тўғри тушунмасликдаги ҳаддан ошишнинг бир тарафидир. Жаҳмийларнинг куфрий тарафидир, бу тараф мусулмонларни далилсиз, такфирнинг шарти ва мавонеъларини ҳисобга олмай туриб такфир қилувчи хавориж фирқаси турган тарафнинг қарама қарши тарафидир.
Аҳлу сунна эса, доим икки ҳаддан ошган тарафнинг ўртасидадир, улар бир мусулмонни далилсиз такфир қилишдан эҳтиёт бўладилар ва шунинг билан бирга вожиб бўлган, ақидадаги такфир ва муртад ва зиндиқларни шаръий далиллар асосида қилинадиган такфирни ҳам ташлаб қўймайдилар.
Сўзимизнинг охирида оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.
