Шубҳа: Аллоҳ барча нарсани билишига Оиша (р.а) шубҳа қилганмилар?

Шубҳа: Аллоҳ барча нарсани билишига Оиша (р.а) шубҳа қилганмилар?

بسم الله الرحمن الرحيم

Ширкда жаҳолат билан мушрикка узр берувчилар ўзларига далил ўлароқ, Оиша розиаллоҳу анҳо ҳадисини келтирадилар:

Оиша айтадилар:

— Сизларга мен ва росулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам орасида бўлган воқеани айтиб берайми? Биз: “Ҳа” дедик.

Оиша айтадила:

— Бир кеча росулуллоҳ (с.а.в) мен билан қоладиган кеча эди. И киши ўгирилдилар, устларидаги кийимни ва оёқ кийимларини ечиб оёқ тарафга қўйдилар, сўнгра мени уҳлаб қолди деб ўйлагунга қадар ётдилар. Шундан кейин секин кйимларини олиб, овоз чиқармай оёқ кийимларини кийдилар, эшикни очиб, чиқдилар ва секин уни ёпдилар. Шунда мен кийимимни кийиб, юзимни тўсиб олдим ва орқаларидан кузатдим. У киши Бақиъ қабристонигача бориб тўхтадилар. У ерда узун вақт турдилар. Сўнгра уч маротаба қўлларини кўтардилар. Кейин у киши орқага қайтдилар, мен ҳам қайтдим. Қадамларини тезлаштирдилар, мен ҳам тезлаштирдим. Югура бошладилар, мен ҳам югура бошладим. У киши яқинлашдилар, мен ҳам яқинлашдим, мен у кишидан ўзиб кетиб (уйга) кириб, ётиб олдим. Ётишим билан, кирдилар ва сўрадилар:

— Нима бўлди сенга, эй Оиша, нимага бундай нафас оляпсан? Мен жавоб бердим:

— Ҳеч нима. У киши айтдилар:

— Ёки сен айтиб берсан, ёки менга ҳар бир ишни билиб ва хабардор бўлиб турган Зот айтади. Мен у кишига ҳамма нарсани айтиб бердим. Дедиларки:

— Мен кўрган шарпа сен экансанда? Айтдимки:

— Ҳа. Шунда у киши мени кўкрагимга уриб дедиларки:

— Сен Аллоҳ ва Унинг росули сенга адолатсизлик қиладилар деб ўйладингми? Оиша айтдилар:

— Одамлар нимани яширмасинлар, Аллоҳ уни билади, ҳа!

 (Бу муслимдан ривоят қилинган ҳадис эди. Қуйидаги унинг арабчадаги матнидир:)

ثُمَّ قَالَ أَظَنَنْتِ أَنْ يَحِيفَ اللَّهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ قَالَتْ مَهْمَا يَكْتُمِ النَّاسُ يَعْلَمْهُ اللَّهُ نَعَمْ قَالَ فَإِنَّ جِبْرِيلَ أَتَانِي حِينَ رَأَيْت

Имом Аҳмаддан ва Ан Насоийдан келган кўриниши эса, қуйдагидайдир:  “У (Оиша) айтадилар: “Одамлар нимани яширсалар, Аллоҳ буни билади.”  Росулуллоҳ: “Ҳа” дедилар.”

قَالَ أَظَنَنْتِ أَنْ يَحِيفَ اللَّهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ قَالَتْ مَهْمَا يَكْتُمْ النَّاسُ فَقَدْ عَلِمَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ نَعَمْ )

Росулуллоҳ айтдилар:

— Сен кўрган нарсанг, бу Жаброил (а.с) менинг ёнимга келди. У мени чақирди ва сендан буни яширди, шундан сўнг яна сенга билдирмай унга жавоб бердим. У кира олмасди, чунки сен кийимингни ечган эдинг. Мен сен уҳлаб қолдинг деб ўйлаб, сени безовта қилмоқчи эмас эдим, ундан ташқари сен қўрқиб кетасан деб чўчидим. Жаброил менга: “Дарҳақиқат сенинг Роббинг Бақиъ қабристонига бориб улар ҳаққига дуо қилишингни буюрди” деди.

 Оиша айтадилар:

— Мен уларнинг ҳақларига нима деб дуо қилай, эй Аллоҳнинг росули? У киши жавоб бердилар:

— Айтки: “Ассаламу аъла аҳлид дияри минал муъминина вал муслимийн ва ярҳамуллоҳул мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва иннаа ин шаа Аллаҳу бикум лалаҳиқуун”  (Эй ушбу (Бақиъ) диёрнинг муъминларидан ва муслимларидан бўлган аҳли, сизларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Бизлардан олдингиларни ва бизлардан кейингиларни Аллоҳ раҳм қилсин. Ва ин шаа Аллоҳ биз, сизлар билан учрашгувчимиз).

(Муслим, Насаий, Аҳмад ривоят қилади)

Тавҳидни билмасликка узр берадиганлар, ушбу ҳадисга таянган ҳолда айтадиларки, гўёки Оиша (р.а) одамлар яширган нарсаларни Аллоҳ билишига шубҳа қилган дейдилар. Биз уларга, ҳадисни қаери Оиша (р.а) шубҳа қилганларига далолат қилади деб сўраймиз. Муслимнинг ривоятида “Ҳа” сўзи Оишага (р.а) тегишлидир; яъни Аллоҳ ҳамма нарсани билади, шундан кейин таъкид ва кучайтириш маъносида “Ҳа” деганлар.

 Шунга таълиқ ўлароқ Имом Нававий айтади:

“Оиша айтдилар: Одамлар нимани яширсалар, Аллоҳ буни билади; Ҳа!” Бу диннинг асдидандир. Оиша ҳудди: “Одамлар нимани яширсалар, Аллоҳ буни билади” деб, кейин ўзларини айтганларини таъкидлаш мақсадида “Ҳа” деганлар.

(Муслимнинг ҳадислар тўпламига қилган Ан Нававий шарҳи ; 7/44)

Шундай экан, бу ҳадисда Оиша онамиз шубҳа қилганликларига далолат қиладиган ҳеч нарса йўқ. Агарда Аҳмаддан келган ривоятни олсак:

“Оиша айтадилар: “Одамлар нимани яширсалар, Аллоҳ буни билади”. Росулуллоҳ: “Ҳа” дедилар.” Бу ерда ҳам Оиша шубҳа қилаётганларига ҳеч нима ишора қилмайди. Оиша сўраганлари йўқ бу ерда, аксинча таъкидлаган эдилар, росулуллоҳ (с.а.в) эса фақатгина Оишанинг сўзларини тасдиқлаган эдилар.

Агарда Оиша онамиз  ҳақиқатда Аллоҳнинг билиб туришига шубҳа қилган бўлганларида эди, бундай ҳаёл қилишдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, бу ҳолатда росулуллоҳнинг (с.а.в) жавоблари кескин бўлар эди, ҳудди зоту анват дарахтини сўраган саҳобаларга берилган жавоб каби. У маҳал Аллоҳнинг росули уларга кескин жавоб берган эдилар. Ана ўша ва бошқа ҳолдаги саҳобаларнинг хатолари сабаби, жаҳолат эди. Қолаверса у саҳобалар йўл қўйган хатолар диннинг аслида бўлмаган бўлса ҳам, хато қилган киши ислом доирасини тарк этмаган бўлса ҳам, бундай хато қилганларга Аллоҳнинг росули қаттиққўл эдилар (Зоту Анвот дарахтини сўрган саҳобалар нимага ислом доирасидан чиқмаганларини ушбу иртибот орқали билиб оласиз). Ундай бўлса нимага Оишага (р.а) нисбатан бўлган муомила уларга қилинган каби бўлмасин.

Ундан ташқари Оиша росулуллоҳнинг (с.а.в) уйларида катта бўлган эдилар, у уйда Аллоҳнинг оятлари ва росулуллоҳнинг ҳадислари ўқилар эди. Кўплаб у оятларда ахир Аллоҳнинг билгувчи зот эканлигини айтилади. Оиша Макка даврида ҳам мусулмон эдилар. Қолаверса Аллоҳнинг ҳамма нарсани билишини ҳатто болалар ва мушриклар ҳам билар эдилар. Фақатгина ақлида мушкилоти бор одамгина Аллоҳни ҳар нарсани билгувчи Зот эканлигини билмаслиги мумкин. Оятд айтиладики:

“Яратган зот Ўзи билмасмиди? Ва У дақиқларгача билувчи ва хабардор зотдир.” (Мулк 14)

Қандай қилиб энди бундай оқила аёл, бундай саволнинг жавобини билмаслиги мумкин эди?!

Ҳозирда интернет тармоғида Оиша розиаллоҳу анҳо ҳадисига таълуқли, гўёки шайхул ислом Ибн Таймия сўзларига тегишли бўлган янги бир шубҳа пайдо бўлди. Ушбу ҳадисдаги Оиша онамиз мушриклар ҳам Аллоҳнинг ҳамма нарсани билгувчи Зот эканлигига шубҳа қилмйдиган нарсада, гўёки Оиша (р.а) шубҳа қилганликлари тўғрисидаги шубҳани ўзини, юқорида уламоларнинг сўзлари билан келтириб изоҳлаб ўтдик. Энди келинглар ширкни ҳимоячилари  ёпишиб олган Мажмуъул фатаванинг 11 жилд 411-412 бетларида келтирилган сўзларга қаратсак.

Ширкнинг ҳимоячилари Оиша (р.а) тўғрисидаги ҳадисда, гўёки Оиша шубҳа қилган бўляптилар ва у кишининг шубҳалари росулуллоҳга (с.а.в) берилган, Аллоҳнинг ҳамма нарсани билгувчи эканлиги тўғрисида саволда эди дейдилар. Агарда Мажмуъул Фатавада Имом Муслимдан келган ҳадис билан ва Саҳиҳ Муслимда келган ҳадисни аслини солиштирсак, ҳадис матнлари орасида фарқ борлигини кўрамиз. Мажмуъул Фатавада келган ҳадисдан парча келтирсак:

Оиша (р.а) сўзлари:

‏‏ قالت‏:‏ مهما يكتم الناس يعلمه الله‏

Айтадилар: Одамлар яширишларига қарамай (нимани яширсалар ҳам), Аллоҳ уни билади!.

Росулуллоҳ (с.а.в) сўзлари:

قال‏:‏ ‏‏نعم‏

Айтдиларки: Ҳа.

Шубҳали жойда шундаки, قال‏:‏‏ ‏نعم‏ сўзидан кейин, бирданига яна قال‏:‏ ‏»‏…‏», деб яна росулуллоҳ (с.а.в) сўзлари билан давом этиб кетишлигидир, ўрнига аслида Оиша (р.а) сўзлари келиши керак эди. Росулуллоҳнинг сўзлари бундай давом этиб ёзилиши тушунарсуз ва мантиқсиздай туюлади.

Ушбу ҳадиснинг Саҳиҳ Муслимдаги кўриниши:

قالت: مهما يكتم الناس يعلمه الله. نعم.

Оиша айтадилар: Одамлар яширишларига қарамай (нимани яширсалар ҳам), Аллоҳ уни билади, ҳа!

Бу ердан шу нарса кўриниб турибдики, Мажмуъул Фатавада келтирилган ҳадисда “Ҳа!” сўзи росулуллоҳга (с.а.в) тегишлидир, аммо Саҳиҳ Муслимда келган аслида эса, ушбу “Ҳа!” сўзи Оишага (р.а) тегишлидир.

Яъни у (Оиша р.а) ўзлари айтган гапни, ўзлари тасдиқлаган эдилар. Ҳатто мажмуъул фатавада ҳам сўроқ саволни билдирадиган сўроқ қўшимчаси йўқдир, аммо бу тўғрисида қуйида зикр қиламиз.

Бу эса Саҳиҳ Муслимга қилинган Ан Нававийнинг шарҳидир:

قوله : ( قالت : مهما يكتم الناس يعلمه الله نعم ) هكذا هو في الأصول ، وهو صحيح ، وكأنها لما قالت : مهما يكتم الناس يعلمه الله صدقت نفسها فقالت : نعم .

“Оиша айтдилар: Одамлар нимани яширсалар, Аллоҳ буни билади; Ҳа!” Бу динни аслидандир. Оиша ҳудди: “Одамлар нимани яширсалар, Аллоҳ буни билади” деб, кейин ўзларини айтганларини таъкидлаш мақсадида “Ҳа” деганлар.

Аммо ҳаммасидан ҳам қизиғи, Ибн Таймия шарҳида, ушбу ҳадис зикр қилинар экан, у ердаги ҳадис шарҳи қилиниши керак бўлган ҳадиснинг аслидан фарқли равишда келганлигидир. Яъни шарҳда гўёки Ибн Таймия бошқа одамнинг шарҳини олиб келиб, шундан кейин бировни шарҳини яна шарҳ қилгандай бўляпти:

سألت النبي صلى الله عليه وسلم‏:‏ هل يعلم الله كل ما يكتم الناس‏؟‏

فقال لها النبي صلى الله عليه وسلم‏:‏ ‏»‏نعم‏»

Бу ерда Оиша р.а сўзларидан кейин нимагадир савол пайдо бўлиб қолган. Ўқувчига янада яхшироқ тушунишлиги учун, мажмуъул фатавада келган матнни тўлалигича тақдим қиламиз:

ص -412-   ثلاث مرات،ثم انحرف فانحرفت وأسرع فأسرعت فهرول وهرولت وأحضر وأحضرت، فسبقته فدخلت، فليس إلا أن اضطجعت فقال‏:‏ ‏»‏ما لك يا عائشة حَشْيَاءَ رابية ‏؟‏‏»‏ قالت‏:‏ لاشيء‏.‏ قال‏:‏ ‏»‏لتخبريني،أو ليخبرني اللطيف الخبير‏»‏‏.‏ قالت‏:‏ قلت‏:‏ يا رسول الله بأبي أنت وأمي فأخبرته‏.‏ قال‏:‏ ‏»‏فأنت السواد الذي رأيت أمامي‏؟‏‏»‏ قلت‏:‏ نعم، فلهزني في صدري لهزة أوجعتني‏.‏ ثم قال‏:‏ ‏»‏أظننت أن يحيف الله عليك ورسوله ‏؟‏‏!‏‏»‏ قالت‏:‏ قلت‏:‏ مهما يكتم الناس يعلمه الله، قال‏:‏ ‏»‏نعم‏»‏‏.‏ قال‏:‏ ‏»‏فإن جبريل  عليه السلام  أتاني حين رأيت فناداني، فأخفاه منك فأجبته وأخفيته منك، ولم يكن يدخل عليك وقد وضعت ثيابك، وظننتُ أنك رقدت، وكرهت أن أوقظك وخشيت أن تستوحشي  فقال‏:‏ إن ربك يأمرك أن تأتي أهل البقيع فتستغفر لهم‏»‏ قلت‏:‏ كيف أقول يا رسول الله ‏؟‏ قال قولي‏:‏ ‏»‏السلام على أهل الديار من المؤمنين، والمسلمين، ويرحم الله المستقدمين منا والمستأخرين، وإنا إن شاء الله بكم للاحقون ‏»‏‏.‏

Шарҳ:

فهذه عائشة أم المؤمنين، سألت النبي صلى الله عليه وسلم‏:‏ هل يعلم الله كل ما يكتم الناس‏؟‏ فقال لها النبي صلى الله عليه وسلم‏:‏ ‏»‏نعم‏»‏، وهذا يدل على أنها لم تكن تعلم ذلك، ولم تكن قبل معرفتها بأن الله عالم بكل شيء يكتمه الناس كافرة، وإن كان الإقرار بذلك

Бу ерда Ибн Таймия Муслимдан келган ҳадисни нимагадир сўроқ билан келганини шарҳлаяпти, аммо Муслим Саҳиҳида ушбу ҳадисда сўроқ белгиси умуман мавжуд эмас, бундан келиб чиқяптики Ибн Таймия асл ҳадисни эмас, гўёки кимдир шарҳ қилган ҳадисни қайта шарҳлаётгандай бўлиб қоляпти.

Ибн Таймия у ерда Оишанинг (р.а) сўзларини сўроқ белгиси билан келгандай шарҳлаяптилар. Бу жуда муҳим нуқтадир, чунки Ибн Таймия бу ҳадисга бошқа маъно бериб Оишага (р.а) савол қўшиб қўя олмас эди, қолаверса Оиша (р.а) бу ерда савол бермасдан, қайтанга таъкидлаганликларини Ибн Таймиянинг устози Имом Ан Нававий ҳам шундай шарҳлайди, яъни таъкидлаган эди, савол бермади деб. Қолаверса Ан Нававий бу нарса диннинг аслидан деганлар, биз Ибн Таймиянинг китобларидан биламизки, у киши диннинг аслида ҳеч кимга узр бермаганлар, буни ҳалироқ охирида кўрсатамиз ин шаа Аллоҳ. Ва бу нарса шунга далолат қиладики, Ибн Теймиянинг ушбу сўзлари таҳриф этилган бўлиб, ёки Ибн Теймия номидан соҳталаштирилгандир ва буни ширкни ҳимоя қиладиганлар қилганлиги яққол кўриниб турибди, сабаби Ибн Теймия Қуръон, ҳадис ва араб тили илмларида катта мутахассис бўлганлар.

Шундан кейин, ширкни ҳимоя қиладиганлар олиб келадиган ҳадисда, مهما —“маҳма” сўзи ҳудди сўроқ қўшимчаси сифатида таржима қилинган, аслида эса “…га қарамай” деб таржима қилинади, “маҳма” сўзи сўроқ қўшимчаси бўлмай, шарт ва таъкидни билдиради. Маҳма қўшимчаси “маҳ” ва “ма” икки сўздан ташкил топилган бўлиб, биринчи қисми шартни ифода этса, иккинчи қисми эса таъкид ва қатъиятни билдиради, бу нарсани Ибн Таймия жуда яхши билар эди, у киши араб тилида жуда яхши мутахассис эдилар. Бу нарса шунга далолат қиладики, бу қўшимчани Ибн Таймиянинг номидан мушриклар тарафдорлари киритгандирлар, қолаверса  уларнинг илм савияси паст бўлганлари қилганлар. Шуни тушунмоқ лозимки, Ибн Таймиянинг китоблари шайхнинг ҳаётлик вақтида чоп этилмаган бўлиб, ўлимидан сўнг бир қанча муддатдан кейин нашр қилинган эди. У китобларни нашр қилган инсонлар ишончга сазовор одамлар эмасдилар, у одамлар нафақат Ибн Таймиянинг, қолаверса бошқа уламоларнинг ҳам сўзларини қайсидир даражада соҳталашга мувофақ бўлдилар. Энди ширк ҳимоячиларининг Муслим ҳадисини қандай таржима қилишларини кўрайлик:

“Наҳотки инсонлар яширган барча нарсани Аллоҳ билса? Росулуллоҳ жавобан: “Ҳа!” дедилар. (Саҳиҳ Муслим 974)

Энди ушбу ҳадисни асл араб тилида Саҳиҳ Муслимдан кўрамиз:

قالت: مهما يكتم الناس يعلمه الله. نعم.

Оиша айтадилар: “Одамлар яширганига қарамай, Аллоҳ буни билади, ҳа.”

Ширк ҳимоячиларининг энг катта хатолари шу ерда эдики, улар Оишанинг (р.а): “Наҳотки инсонлар яширган барча нарсани Аллоҳ билса?!” деб ёзиб, охирига сўроқ қўйганликларидир. Араб тили грамматика қоидасида эса, “маҳма” сўзи билан келган жумладан кейин сўроқ қўйилмайди, шунингдек “маҳма” қўшимчаси ҳам “наҳотки..” деб таржима қилинмайди. Аслида тўғри таржима эса:“..га қарамай”  деб таржима қилишлик бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўзбек тилига бу сўз, таъкид ва қатъиятни билдириб таржима қилинади, сабаби “наҳотки…” сўзи бу ерга умуман тўғри келмайди, қолаверса бу сўроқ савол қўшимчасидир. Энди бу ҳадиснинг бошқа кўринишларига қарасак:

Бухорийда қуйдагидай келади:

  مهما يكتم الناس يعلمه الله قال: نعم

“Одамлар яширганига қарамай, Аллоҳ буни билади”, Росулуллоҳ: “Ҳа” дедилар.

Бу ерда ҳам Оишанинг (р.а) сўзлари таъкидловчи бўлиб келяпти, ҳеч қандай сўроқ қўшимчаси ва белгиси кўринмайди ҳам. “Ҳа” сўзи эса, росулуллоҳ (с.а.в) тарафидан тасдиқ ва таъкид учун келган.

Имом Аҳмаднинг “Муснад”ида шундай келади:

قالت: مهما يكتم الناس يعلمه الله قال: نعم

Оиша: “Одамлар яширганига қарамай, Аллоҳ буни билади. Росулуллоҳнинг (с.а.в) “Ҳа” сўзи эса, Оишанинг (р.а) сўзларини таъкидлаш учун келган.

Ан Насоий “Сунан”ида қуйидагидай келган:

كتاب الجنائز

مهما يكتم الناس فقد علمه الله

“Одамлар яширганига қарамай, дарҳақиқат Аллоҳ буни билибди”

Бу ерда жумла таъкид ва хабар жумласи бўлиб, охирида ҳеч қандай сўроқсиз келган. Ва ҳатто “Ҳа” сўзи ҳам келмаган”. Шунингдек бу ерда келган “қод” сўзи Оишанинг (р.а) сўзларини яна ҳам тасдиқловчи бўлиб келган, чунки бу ҳам Аллоҳ билгувчи эканлигини тасдиқловчи қўшимча бўлиб келяпти.

Сунан Насоийда яна бир шундай ҳадис келади аммо у энди таҳриф этилган ҳолда келяпти:

مهما يكتم الناس فقد علمه الله عز وجل؟ قال: نعم

“Одамлар яширганига қарамай, Аллоҳ Азза ва Жалла буни билади?!”.

Айтдики: Ҳа.

Ушбу бобдаги Оиша (р.а) сўзлари бир неча маротаба шундай, сўроқ билан келади. Бу эса нотўғри бўлиб, араб тилида сўроқ жумлалар “адаватул истифҳом” билан бошланиши керак, яъни сўроқ учун ишлатиладиган қўшимчалар билан, бу жумлаларда эса улар мавжуд эмас. Албатта Ан Насоий бу нарсани билганлар, аммо буни у катта олимнинг номидан соҳталаштирганлар билмаганликлари кўриниб турибди. “Ҳа” сўзи эса, Оиша (р.а) сўзлари росулуллоҳ (с.а.в) тарафидан тасдиқловчи сифатида келган.

Ҳатто агар у ерга сўроқ белгиси ҳам қўйилса, шунда ҳам ширкни ҳимоячилари бу сўроқ шубҳа пайти берадиган саволдаги сўроқ бўлмай, риторик савол эканлигини тан олишлари керак, яъни шундай саволки у нарса очиқ ва равшанлиги сабабидан, саволга жавобни кутиб ўтирилмайдиган саволдир. Нима бўлса ҳам, сўроқ билан келган жумлалар, аслида ҳаммага маълум жавобни ўз ичига олган ҳолда келади, яъни айтган нарсани таъкидини савол шаклида баён қилади. Ширкни оқловчилар ҳам ўзбек тилига таржима қилинган қуръон таржимасидан фойдаланиб: “Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. У зот:«Қанча ётднг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларни қандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди. Унга равшан бўлганда: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди.” (Бақара 259), ушбу таржимани улар ҳам ишлатадилар.

Бу ерда Узейр (а.с) Аллоҳга: “У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди” деб айтади. Ширкни ҳимоячиларидан: “Наҳотки Узейр а.с Аллоҳни қайта тирилтиришига шубҳа қилган бўлса?” деб сўрасангиз. Улар: “Йўқ, бу фақатгина риторик савол бўлган” деб жавоб берадилар. Чунки агарда улар Узейр пайғамбар қайта тирилишга шубҳа қилган ва бу нарсани билмаган десалар, пайғамбарга катта куфр қилди деб бўҳтон ёғдирган бўлиб ўзлари кофир бўлганликларини тан олишлари керак бўлиб қолади. Шундай экан, энди нимага сизлар Оишанинг (р.а) сўзларини Узейр алайҳиссалом сўзлари каби шарҳламайсизлар? Ҳаммага маълумки, ким пайғамбарлар ҳатто гуноҳ қилган деб айтадиган бўлса, у одам бил иттифоқ мушриклигига ижмоъ мавжуддир.

Қози Ийёз Ал Моликий айтади:”Ким пайғамбар катта гуноҳ қилган деб айтса, у инсон муртад ҳукмида ўлдирилади, тавбаси ҳам ҳатто қабул қилинмайди, ҳаттоки бу одам бу сўзни жаҳолати сабабли айтган бўлса ҳам ва ҳатто бу сўз билан пайғамбарни (а.с) шаънини булғамасликни қасд қилмаган бўлса ҳам” (Аш Шифаа; 2/552)

Имом Ибн Атийя Ал Андалусий айтади:

“Уламолар пайғамбарлар катта гуноҳдан ҳимояланганликларига иттифоқ қилганлар, шунингдек пасткашлик мавжуд бўлган кичик гуноҳлардан ҳам ҳимояланганликларига иттифоқ мавжуд”. ( «ал-Баҳр ал-муҳит», 8-459).

Ундан ташқари биз бу мушрикларга айтамизки, ушбу ўзбек тилига таржима қилинган оят ҳам нотўғри таржима қилинган бўлиб, оятдаги أَنَّىَ сўзи риторик савол маънисини ўзида ифода этади:

أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَى قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّى يُحْيِي هَذِهِ اللَّهُ بَعْدَ مَوْتِهَا فَأَمَاتَهُ اللَّهُ مِائَةَ عَامٍ ثُمَّ بَعَثَهُ قَالَ كَمْ لَبِثْتَ قَالَ لَبِثْتُ يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالَ بَلْ لَبِثْتَ مِائَةَ عَامٍ فَانظُرْ إِلَى طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْ وَانظُرْ إِلَى حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ آيَةً لِلنَّاسِوَانظُرْ إِلَى الْعِظَامِ كَيْفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْمًا فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ قَالَ أَعْلَمُ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Шунда тўғри таржима: “У деди: “Ўлимидан кейин қандай тирилтирур!?” дегани бўлади.

Иброҳим алайҳиссалом қиссасидаги каби:

وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِنْ

“Эсла, Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот:«Қушдан тўртта олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир”, деди. (Бақара: 260).

Бу ерда ҳудди биринчи ҳолатдагидай. Қолаверса كَيْفَ сўзи أَنَّىَ сўзидан кўра сўроқ саволлигининг эҳтимоли каттароқ, аммо ўзбек тилидаги таржимада сўроқ қўйилмаган. Бу كَيْفَ сўзи сўроқ савол учун ҳам, шунингдек риторик (шарт ва қатъият) саволи учун ҳам ишлатса бўлади.

Оиша (р.а) ҳадисига қайтсак, кўриниб турибдики, бу қибланинг яҳудлари Муслимдан келган ҳадисни олиб, нотўғри таржима қилганларига қўшимча равишда, жумланинг кетига сўроқ белгиси ҳам қўйиб қўйганлар. Юқорида зикр қилиб ўтганимиздай “маҳма” сўзи ишлатилган жумладан кейин, араб тили грамматикаси қоидасига мувофиқ ҳолда, сўроқ белгиси қўйилмайди. Ва бу сўз ҳеч қачон араб тилида сўроқ учун ишлатиладиган қўшимча бўлиб келмаган. Ундан ташқари бу савияси паст жоҳиллар “Ҳа!” сўзини росулуллоҳга нисбатлаб қўйишган, Саҳиҳ Муслимда келган ҳадиснинг аслида бу сўз Оишага (р.а) тегишлидир. Яъни Оиша (р.а) “Ҳа!” сўзи билан, ўзлари айтган гапни тасдиқлаган эдилар, бу нарсани имом Ан Нававийнинг шарҳида кўрдик.

Шундан сўнг, Ибн Таймия шарҳида улар бу ҳадисни сўроқ белгиси билан келтирганлар, кўриниб турибдики Ибн Таймия ўзи бу белгини ҳадисни бузиш учун қўймаганлар. Ундан ташқари Ибн Таймия Оиша онамиз ҳақларига бундай жаҳолат каби пасткашликни нисбатламайдилар, ахир бу масъалада (Аллоҳни ҳар бир нарсани билиши) ҳатто жоҳилият даврининг мушриклари ҳам олим эдилар, Ибн Касир жоҳилият даврининг шоири Зуҳайр Ибн Абу Салманинг муаллақотидаги сўзларни келтиради:

“Сен Аллоҳдан қалблардаги нарсаларни ҳаргиз яшира олмайсан!”

Қанчалик яширишга урунма, Аллоҳ улардан хабардордир.

У муҳлат бериб, бу нарсани ўз китобида сақлаб қўяди

Қиёматга қадар сақлаб, ёки фурсат бермай азоблайди!”

Ибн Касир ушбу икки байтни келтирганидан сўнг: “Бу жоҳилият давридаги шоир Аллоҳнинг борлигини ва У ҳамма нарсани икир-чикиригача билишни тан олган эди. У шунингдек охират ҳаётини ҳам зикр қилиб, амаллар “Лавҳул Маҳфуз”да қиёматга қадар сақланишини зикр қилган” (Тафсирул Қуръанил Азийм 4/238)

Агарда бундай нарсаларни жоҳилият мушриклари билса, қандай қилиб Оиша (р.а) билмасликлари мумкин, у киши мусулмон бўла туриб, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир уйда узоқ йиллар яшаган бўлсалар?! Шунинг учун айтамизки, бу гапни Ибн Таймия айтмаганлар, биз илмий ишларидан биламизки, у одам бундай масъалаларни диннинг аслига киргазиб, бундай масъалаларда ҳеч кимга узр бермайдилар, шундай экан, нимага энди у киши бу масъалада узр берсин, ахир у одам яна бошқа бундан (Аллоҳни ҳар нарсани билишига қодир масъаласидан) бироз пастроқ саналган асл масъалаларда у бошқа одамларни такфир қилиб, ундай кишини мушрик деб билганлар, маслан:

“Шаҳодатни биринчи қисмга тегишли бўлган нарсаларни санаб ўтсак.Инсон ўзига Аллоҳдан бошқа илоҳ олмаслик; Аллоҳни севганчалик бошқа ҳеч кимни севмаслик; Аллоҳга нисбатан қўрққандай, бошқа ҳеч кимдан қўрмаслик; Ким Аллоҳни ушбу масъалалрда бирор бир махлуқотига тенглаштирса, ширк қилибди; Бундай одам мушрикдир, ҳаттоки у Аллоҳ осмонлар ва ернинг ягона Яратувчиси деса ҳам” (Мажмуъул Фатава 1/310).

Шайхул ислом Ибн Таймия ўзининг “Иқнаъ” номли китобида айтади:

“Ким ўликка дуо қилса, кофир бўлади, ҳатто агар у дуоси қаратилган ўлик халифаи рошидлардан бўлса ҳам. Ким бундай одамни куфрида шубҳа қилса ҳам, кофирдир” (“Кашф Аш Шубуҳат фий Дуаил Амват” Шавконий)

Ибн Таймия айтади:

“…диннинг асллари деб ном олишга сазовор бўлган масъалалар, энг муҳим ва шариат тарафлама энг баён қилингандирлар…

…Диннинг асллари бу тавҳид, Аллоҳнинг сифатлари (рубубиятга ва улуҳиятга бевосита таълуқли бўлганлари), қадар, рисолат, охират ҳаёти каби асл масъалалардир; бу аслларга иймон этиш ва ҳаётда амал қилиш вожиб бўлан шартлардир…

…Диннинг аслларини ҳар бир одам билиши шарт, тафсилотларини эса бир жамият умумий тарзда билиши шартдир…

…Ихтилоф бор ва тушуниш қийин бўлган жуда ҳам дақиқ масъалаларни билиш, мажбурий эмасдир…”

(Мажмуъул Фатава 3 жилд, “Аҳлус Сунна қоидалари” бўлими, “Диннинг аслларидаги баҳс тўғрисидаги боб”дан)

Ибн Таймия Муҳаммад ибн Наср Ал Марвазийдан салафлар фикрини келтиради:

“Аллоҳни таниш (Улуҳиятда, рубубиятда ва сифатларда яккалашни билиш) бу иймондир. Аллоҳни танимаслик куфрдир. Ҳудди ҳамма фарзларни билиш иймон бўлганидай, аммо фарзларни хабари келмагунга қадар билмаслик куфр бўлмагани каби.” (Мажмуъул Фатава 7/325)

“Ким: “Агарда бутпарастлар бутга сиғинишни ташласалар, ҳақдан узоқлашадилар” деса (Муҳйиддин ибн Ал Аробий шундай деган), ундай одам насоро ва яҳудлардан ҳам баттар кофирроқ бўлибди. Ким ундай одамни кофир санамаса, яҳудий ва насородан ҳам баттар кофир бўлибди” (Мажмуъул Фатава 2-жилд, Ваҳдатул Вужуд).

Энди биз ширкни ҳимоячиларидан сўрасак, Ибн Таймия Оишани (р.а) Аллоҳни бир махлуқ билан тенг қилганликда айблаши мумкинми?! Агарда бир киши Аллоҳ ҳамма нарсани кўра билишини билмаса, ундай одам Аллоҳга бир бошқа махлуқни сифатини берган бўлмайдими, бундай киши Аллоҳнинг Рубубиятини чегаралаб қўйган бўлмайдими?! Ундай киши қандай қилиб Аллоҳни таниган (яъни муваҳҳид) бўлсин?! Аллоҳ бундай нуқсонлардан покдир, Ибн Таймияга нисбатан ишлатилган бундай туҳматдан биз у кишини танзиҳ этамиз (узоқ тутамиз)! Аммо ҳавою нафсларига эргашган инсонлар, Ибн Таймиядан келган очиқ, равшан, ҳеч қандай икки маънога эга бўлмаган, баҳслашишга ўрин қолмайдиган сўзларини орқга улоқтириб, муташобеҳ бўлган, аниқ бир маънога эга бўлмаган ва биз юқорида кўрсатган Ибн Таймия номидан соҳталаштирилгаган нарсаларга эргашадилар. Ана ўшандай шубҳали нарсаларни оладилару, аммо қолган кўплаб илмий ишларда келган аниқ нарсаларни инкор қиладилар.

Ҳаммасидан ҳам энг ёмони, бундай одамлар муъминлар онаси бўлмиш инсонга мусулмонга ярашмайдиган сифатларни берадилар, яна келиб-келиб кўплаб йиллар росулуллоҳнинг (с.а.в) уйларида бирга яшаган инсонга-я! Ҳатто энг илми оз бўлган мусулмон ҳам, Аллоҳдан ҳеч нарса махфий қолмаслигини билади, энди қандай қилиб, Абу Бакр Сиддиқнинг қизи, муъминларнинг онаси, росулуллоҳнинг (с.а.в) аёли билмаслиги мумкин?! Оиша (р.а) ақида уйида катта бўлган эдилар, бошланғич илмни биринчи даъват уйида (Абу Бакрнинг уйи) олганлар. Ундан кейин у киши ваҳий нозил бўлаётган уйга кўчиб ўтадилар, росулуллоҳга энг яқин инсон бўлганлар. Суннатни ҳаммадан ҳам кўпроқ яхши билар эдилар, фиқҳдаги илмларининг софлиги ҳаммадан ҳам юқори ўринда эди ва шу билан бирга наҳотки Оиша (р.а) ёш болалар ва мушриклар ҳам билган нарсани билмасалар?! Ким Оишага (р.а) нисбатан ана шундай гап гапираётган бўлса, билиб қўйсинки бу билан у одам пайғамбар алайҳиссаломга тил узатаётган бўлади, гўёки росулуллоҳ (с.а.в) уйларидаги энг яқин одамларига ҳам энг илми паст бўлган мусулмон билиши керак бўлган нарсани ҳам ўргата олмадилар дегани бўлади. Биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай туҳматлардан поклаймиз.

        Шу билан биз раддиямизни якунлаймиз, сўзимизнинг сўнгида оламлар роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑