Ширк сўзининг маъноси.
بسم الله الرحمن الرحيم

Араб тилида ширк сўзи икки нарсани тенглаштириш, тенгдош қилиш шерик қилиш, шериклик, бирга иштирок этиш деган маъноларни билдиради.
Шаръиатда икки маънога эгадир:
Умумий ва хусусий.
1. Ширк сўзининг умумий маъноси Аллоҳ таъологагина хос бўлган нарсаларда, Унга маҳлуқларни тенглаштириш, тенгдош ва шерик қилиш демакдир.
Бундай ширк тури уч шаклда бўлади:
Биринчи шакл — Аллоҳга Унинг рубубийятида шерик келтириш яъни маҳлуқларни фақатгина Робга хос бўлган ишларда тенглаштириш, тенгдош қилиш ёки фақатгина Унга хос бўлган ишларни Ундан ўзгасига нисбат этишлик. Ушбу ишларга яратиш, ризқ бериш, коинотни бошқариш, тирилтириш ва ўлдириш, шифо бериш, қонунлар ишлаб чиқариш, ҳукм қилиш ва ҳокозолар киради. Аллоҳ таъоло айтади:
إِنَّ رَبَّكُمُ اللّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَثِيثاً وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِأَمْرِهِ أَلاَ لَهُ الْخَلْقُ وَالأَمْرُ تَبَارَكَ اللّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
Албатта, Роббингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига кўтарилди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Роббиси — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54).
Аллоҳ азза ва жалла деди:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثاً وَيَهَبُ لِمَن يَشَاءُ الذُّكُورَ
«Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур, У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни хадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).
ۚ فَالْحُكْمُ لِلَّهِ الْعَلِيِّ الْكَبِيرِ
Бас, ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир. (Ғофир: 12)
Иккинчи шакл — Аллоҳ таъолога Унинг улуҳийятида шерик келтиришлик яъни фақатгина Аллоҳнинг ҳаққи бўлган нарсага маҳлуқларни тенглаштириш, тенгдош ва шерик қилишлик. Яъни фақатгина Аллоҳнинг ҳаққи бўлган сажда, намоз, муҳаббат, қўрқув, дуо, қурбонлик, назр, ҳукм сўрашлик каби ибодат турларини Аллоҳдан бошқасига ёки У билан бирга бошқасига ҳам йўналтиришлик. Аллоҳ таъоло айтади:
وَمِنَ النَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ اللّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللّهِ
Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. (Бақара: 165)
Аллоҳ таъоло айтади:
وَلاَ تَدْعُ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَنفَعُكَ وَلاَ يَضُرُّكَ فَإِن فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذاً مِّنَ الظَّالِمِينَ
Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан. (Юнус: 106)
Учинчи шакл — Аллоҳга илоҳий сифат ва исмларда махлуқларни шерик қилиш яъни Аллоҳнинг ушбу сифат ва исмларига махлуқларни тенгдош қилиш. Аллоҳ таъоло айтади:
لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ
У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир. (Шўро: 11)
2. Ширк сўзининг хусусий маъноси Аллоҳга дуо қилинганидай унга хам шундай қилинадиган, Аллоҳдан шифо сўралганидай, ундан хам шундай сўраладиган, Аллоҳга таваккул қилинганидай, унга ҳам шундай таваккул қилинадиган, Аллоҳга муҳаббат қилинганидай, унга ҳам шундай муҳаббат қилинадиган, Аллоҳдан ҳукм сўралгантдай, ундан ҳам сўраладиган тенгдошларни шерик қилишдир. Бу маъно ширк сўзи зикр қилинганда биринчи бўлиб каллага келадиган маънодир.
Демак, ширк сўзининг шаръий маъноси: Аллоҳ таъолога зотида, феълларида, ибодатида, гўзал исм ва олий сифатларида ва ҳукмида маҳлуқларни тенгдош қилиш, шерик қилиш экан. Ёки ибодат турларидан бирортасини Аллоҳдан бошқасига ёки Аллоҳ билан бирга унга ҳам қилишлик, йўналтиришлик экан. Бу хоҳ тош, дараҳт, қабр, ўликлар бўлсин хоҳ тирик кимсалар бўлсин фарқи йўқдир.
Қуръонда келган ширкнинг маъноси:
Аллоҳ таъоло айтади:
وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ
Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир». (Луқмон: 13)
وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг хабата бўлур ва албатта, зиёнкорлардан бўлурсан. (Зумар: 65)
وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَـؤُلاء شُفَعَاؤُنَا عِندَ اللّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللّهَ بِمَا لاَ يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلاَ فِي الأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. Сен: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айт. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир. (Юнус: 18)
أَتَى أَمْرُ اللّهِ فَلاَ تَسْتَعْجِلُوهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ
Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди. (Наҳл: 1)
{س} وَقَالَ اللّهُ لاَ تَتَّخِذُواْ إِلـهَيْنِ اثْنَيْنِ إِنَّمَا هُوَ إِلهٌ وَاحِدٌ فَإيَّايَ فَارْهَبُونِ وَلَهُ مَا فِي الْسَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَلَهُ الدِّينُ وَاصِباً أَفَغَيْرَ اللّهِ تَتَّقُونَ وَمَا بِكُم مِّن نِّعْمَةٍ فَمِنَ اللّهِ ثُمَّ إِذَا مَسَّكُمُ الضُّرُّ فَإِلَيْهِ تَجْأَرُونَ ثُمَّ إِذَا كَشَفَ الضُّرَّ عَنكُمْ إِذَا فَرِيقٌ مِّنكُم بِرَبِّهِمْ يُشْرِكُونَ
Аллоҳ: «Иккита илоҳ тутмангиз. Ҳақиқатда, У ёлғиз илоҳдир. Бас, Мендангина қўрқингиз», деди. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам бардавом Уникидир. Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми? Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. Сўнгра қачонки сизга ёмонлик етса, Унгагина ёлборурсиз. Сўнгра У сиздан ёмонликни кушойиш қилган чоғда, кўрибсизки, сиздан бир гуруҳ ўз Роббларига ширк келтирурлар. (Наҳл: 51-54)
اتَّخَذُواْ أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَاباً مِّن دُونِ اللّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُواْ إِلاَّ لِيَعْبُدُواْ إِلَـهاً وَاحِداً لاَّ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир. (Тавба: 31)
وَالَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ رِئَـاء النَّاسِ وَلاَ يُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَلاَ بِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَن يَكُنِ الشَّيْطَانُ لَهُ قَرِيناً فَسَاء قِرِيناً
Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлайдилар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдилар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин! (Нисо: 38)
وَلَا يُشْرِكُ فِي حُكْمِهِ أَحَدًا
«Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас» (Каҳф, 26)
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً
Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди. (Нисо: 60)
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً
Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам (қози, судья) қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар! (Нисо: 65)
أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ
Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. (Зумар: 3)
كَانَ يَدْعُو إِلَيْهِ مِن قَبْلُ وَجَعَلَ لِلَّهِ أَندَاداً لِّيُضِلَّ عَن سَبِيلِهِ قُلْ تَمَتَّعْ بِكُفْرِكَ قَلِيلاً إِنَّكَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ
Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолида дуо қиладир. Сўнгра унга Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутадир ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилади. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт. (Зумар: 8)
أَمِ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ شُفَعَاء قُلْ أَوَلَوْ كَانُوا لَا يَمْلِكُونَ شَيْئاً وَلَا يَعْقِلُونَ
Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутганларми?! Сен: «Ахир улар бирор нарсага эга бўлмасалар ва бирор нарсани англамасалар ҳам-а?!» деб айт.
(Зумар: 43)
قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُوحَى إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحاً وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً
Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин. (Каҳф: 110)
Булар ширкни мазмун, моҳиятини, ҳақиқатини очиб берадиган Қуръондаги баъзи оятлардир холос.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ширкни маъно, моҳиятини баён қилиб берган баъзи хадислари:
205 — حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَإِسْحَقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ إِسْحَقُ أَخْبَرَنَا جَرِيرٌ وَقَالَ عُثْمَانُ حَدَّثَنَا جَرِيرٌ عَنْ مَنْصُورٍ عَنْ أَبِي وَائِلٍ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُرَحْبِيلَ عَنْ عَبْدِ الله قَالَ سَأَلْتُ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الذَّنْبِ أَعْظَمُ عِنْدَ الله قَالَ أَنْ تَجْعَلَ للهِ نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ قَالَ قُلْتُ لَهُ إِنَّ ذَلِكَ لَعَظِيمٌ قَالَ قُلْتُ ثُمَّ أَيٌّ قَالَ ثُمَّ أَنْ تَقْتُلَ وَلَدَكَ مَخَافَةَ أَنْ يَطْعَمَ مَعَكَ قَالَ قُلْتُ ثُمَّ أَيٌّ قَالَ ثُمَّ أَنْ تُزَانِيَ حَلِيلَةَ جَارِكَ
Абдуллоҳ розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қайси гуноҳ Аллоҳ ҳузурида каттароқ?» деб сўрасам, у зот: «Сени яратган Аллоҳга (бирор нарсани) тенг қилишинг», дедилар… (Буҳорий ва Муслимда келган)
206 — حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَإِسْحَقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ جَمِيعًا عَنْ جَرِيرٍ قَالَ عُثْمَانُ حَدَّثَنَا جَرِيرٌ عَنِ الأعْمَشِ عَنْ أَبِي وَائِلٍ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُرَحْبِيلَ قَالَ قَالَ عَبْدُ الله قَالَ رَجُلٌ يَا رَسُولَ الله أَيُّ الذَّنْبِ أَكْبَرُ عِنْدَ الله قَالَ أَنْ تَدْعُوَ لله نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ قَالَ ثُمَّ أَيٌّ قَالَ أَنْ تَقْتُلَ وَلَدَكَ مَخَافَةَ أَنْ يَطْعَمَ مَعَكَ قَالَ ثُمَّ أَيٌّ قَالَ أَنْ تُزَانِيَ حَلِيلَةَ جَارِكَ فَأَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ تَصْدِيقَهَا ( وَالَّذِينَ لاَ يَدْعُونَ مَعَ الله إِلَهًا آخَرَ وَلاَ يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ وَلاَ يَزْنُونَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا )
Абдуллоҳ розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг росули, Аллоҳ ҳузуридаги энг улкан гуноҳ қайси?» деганида, у зот: «Сени яратган Аллоҳга (бирор нарсани) тенг қилиб, унга дуо қилишинг», дедилар…. Шундан сўнг Аллоҳ унинг тасдиғига оят нозил қилди: «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар. Ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур» (Фурқон: 68). (Буҳорий ва Муслимда келган)
207 — حَدَّثَنِي عَمْرُو بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ بُكَيْرِ بْنِ مُحَمَّدٍ النَّاقِدُ حَدَّثَنَا إِسْمَعِيلُ ابْنُ عُلَيَّةَ عَنْ سَعِيدٍ الْجُرَيْرِيِّ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ أَبِي بَكْرَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ ثَلاَثًا الإشْرَاكُ بِالله وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ أَوْ قَوْلُ الزُّورِ وَكَانَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا لَيْتَهُ سَكَتَ
Абдураҳмон ибн Абу Бакра розиаллоҳу анҳу оталаридан ривоят қиладилар. «Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик. У зот: «Сизларга кабира гуноҳларнинг улкани ҳақида хабар берайми?» деб уч бора айтдилар-да, (сўнг) «Аллоҳга (бирор нарсани) шерик қилиш…..дедилар. (Буҳорий ва Муслимда келган)
Баъзи олимларни сўзи.
Имом Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб айтади: Ширк бу — ибодат турларидан биронтасини Аллоҳдан бошқасига сарф этиш ёки Аллоҳга ҳам ва Ундан бошқасига ҳам дуо қилиш ёки Аллоҳ амр қилган ибодат турларини Аллоҳдан бошқасига йўналтиришдир. (Дурорус Санния)
Шавканий айтади: Дарҳақиқат, ширк бу фақатгина Аллоҳ таъло ҳақли бўлган ибодатни Ундан бошқасига қилиш ёки Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган нарсага, Аллоҳдан бошқаси ҳам қодир деб эътиқод қилишлик. (Шавканий, Ад Дуррун Надид, 34)
Агарда Қуръондаги ширкнинг мазмун, моҳиятига қарасак, кўрамизки Аллоҳ таъоло уни ҳеч қандай чигалликларсиз очиқ ва аниқ баён қилиб қўйгандир.
فَلاَ تَجْعَلُواْ لِلّهِ أَندَاداً وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ
Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг. (Бақара: 22)
Оятнинг маъноси: Аллоҳга одамлар ҳар жиҳатдан бирор нарсани тенг қилишдан қайтарилганлар ва салафлардан ушбу оят ва шунга ўхшаш оятларнинг тафсирида келганки:
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтадилар:
(الأنداد: الأشباه)
Тенгдошлар яъни ўхшашлардир. (Тафсир Ат Тобари, 1/126-127)
Абдуллоҳ Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтадилар:
(الأنداد: الأكفاء من الرجال تطيعونهم في معصية الله)
Тенгдошлар — бу Аллоҳга маъсият бўлган ўринда сизлар итоат қиладиган одамлардир. (Жамиъул Баён, 1/127)
Ҳудди Аллоҳ таъоло айтганидай:
اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَٰهًا وَاحِدًا ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۚ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир. (Тавба: 31)
Имом Тобарий айтади: Адий ибн Хотим айтади: Мен Росулуллоҳнинг ҳузурларига келдим ва менинг бўйнимда олтиндан бўлган хоч бор эди ва шунда у зот айтдилар: Эй Адий! Бу хочни бўйнингдан олиб ташла. Ва мен уни олиб ташладим ва Тавба сурасини тиловат қилаётганларида яқинлашиб у зотга келдим ёнларига. Ва у зот ушбу оятни ўқидилар: Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини (ҳукмлар чиқариб берувчи) Робб тутдилар. Мен айтдим: Эй Росулуллоҳ албатта биз уларга ибодат қилмас эдик ва шунда Росулуллоҳ айтдилар: Ахир, улар Аллоҳнинг ҳалолини ҳаром қилиб берсалар, сизлар уни ҳаром санар ва ҳаромини ҳалол қилиб берсалар сизлар уни ҳалол санар эдингизми? Мен айтдим: Ҳа. У зот айтдилар: Ана шу ибодатдир. (Термизий ривоят қилган, 3095 Тафсир Ат-Тобарий, 14/210)
Бу ерда кимдир Аллоҳдан бошқасига ҳукм, қонун чиқаришга яъни ҳалол ва ҳаром қилишга ҳаққи бор деб гумон қилса, албатта у Аллоҳга уни тенгдош қилиб, тенглаштирибди. Яъни шерик келтирибди.
Икрима розиаллоҳу анҳу ушбу Бақара: 22 оят борасида айтади:
فلا تجعلوا لله أندادا
Аллоҳга тенгдошлар қилманглар. Яъни сизлар шундай: Агарда бизнинг ҳовлимиздаги вовиллаётган итимиз бўлмаганда эди, албатта ўғри кирган бўларди ва шунга ўхшаш сўзларни айтишингиздир. (Тафсир Ат Тобарий, 1/369)
Аллоҳ таъоло Ўзига шерик келтирилишини Ундан ўзгасига ибодат қилинишини ёки Унга итоат қилишда бошқаларни тенг қилишликни қатъий манъ қилди ва У айтади: Сизларни яратишликда ва фақатгина Мен сизларга ризқ ато этишимда ва сизларнинг устингиздаги Мулкимда ва Раҳматимда Менга шерик бўлмаганидай, ҳудди шундай (шерик келтирмасдан) Менга итоат қилинглар ва ибодатларда Менга ҳолис бўлинглар ва Менга Менинг маҳлуқотларимни тенгдош қилиб, шерик келтирманглар ва албатта сизлар биласизларки: Сизларга келаётган барча раҳмат Мендандир. (Ат Тобари, Жамиъул Баён, 1/127)
Абдураҳмон ибн Зайд ибн Аслам айтади:
(الأنداد: الآلهة التي جعلوها معه, و جعلوا لها مثل ما جعلوا له)
Тенгдошлар бу — улар (мушриклар) Аллоҳ билан бирга олган илоҳларидир ва уларга ҳудди Аллоҳ таъоло учун қиладиган нарсаларини уларга ҳам қилишларидир. (Тафсир Ат Тобарий, 1/127)
Ва الأنداد (тенгдош) маъноси, бу илоҳдир ва илоҳ мушрикларда الشفعاء (шафоатчи) деган маънода бўлади яъни Аллоҳнинг ҳузурида мушриклар учун гўё шафоатчилар бўлади ва Аллоҳ уларни شركاء (шерик, ширк) деб номлади. Аллоҳ таъоло мушриклар ўзларига олган шафоатчи-илоҳларини рад этиб шундай деди:
وَمَا نَرَىٰ مَعَكُمْ شُفَعَاءَكُمُ الَّذِينَ زَعَمْتُمْ أَنَّهُمْ فِيكُمْ شُرَكَاء
Сизлар ўзингизча (Аллоҳга) шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! (Аъроф: 94)
Мужоҳид айтади: الأنداد (ал андад) бу العدلاء тенглаштириш, тенгдош қилиш дегани. (Тафсир Ат-Тобарий)
Ушбу العدلاء сўзи шунингдек الشركاء Аллоҳга Унинг ибодатида шерик, ширк қилиш деган маънони билдиради. Аллоҳ таъоло айтади:
َ ثُمَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِم يَعْدِلُونَ
Сўнгра куфр келтирганлар ўз Роббиларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар. (Анъом: 1) Яъни Аллоҳга шерик келтирадилар. (Тобарий, 7/92-93)
Имом Табарий айтади: Улар Аллоҳга Унинг ибодатида шерик келтирадилар, улар илоҳ ва тенгдош қилган буд ва санамларга ибодат қиладилар ва ушбу санамлардан бирорталари қандайдир махлуқотни яратишликда ва уларга раҳматни ато этишликда Унга шерик бўла олмайдилар. Балки, У ушбу нарсаларда Ягонадир, улар эса Унга бошқаларни шерик қиладилар. (Тафсир Тобарий, 11/252)
Аллоҳга бирон нарса ёки кимсани ўхшаш қилиш, тенг қилиш, Унга шерик- ширк қилиш демакдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўла олмаслигини ва Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқ эканини ҳабарини берган. Аллоҳ айтади:
وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُواً أَحَدٌ
Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Ихлос: 4)
لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ
У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир. (Шўро: 11)
Ширкнинг турлари.
1. Бу дуодаги ширкдир. Дуо бу энг улуғ ибодат турларидандир. Дуо ибодатнинг ҳақиқатидир. Муҳаммад алайҳиссалом: Дуо айни ибодатдир, деганлар. (Муснад Аҳмад, 4/267)
وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ
Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди. (Ғофур: 60)
وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
Алабатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳ билан бирга бошқага дуо қилманг. (Жин: 18)
Демак, дуо ибодат бўладиган бўлса, буни Аллоҳдан ўзгасига буришлик ширкдир. Шунинг учун агарда банда Аллоҳдан бошқасига масалан ўликларга, ғоиб кимсаларга дуо қилса мушрик бўлади. Аллоҳ таъоло айтади:
وَأَنْ أَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفاً وَلاَ تَكُونَنَّ مِنَ الْمُشْرِكِينَ وَلاَ تَدْعُ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَنفَعُكَ وَلاَ يَضُرُّكَ فَإِن فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذاً مِّنَ الظَّالِمِينَ
Юзингни динга тўғри тут.Мушриклардан бўлма. Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан. (Юнус: 105-106)
يُولِجُ اللَّيْلَ فِي النَّهَارِ وَيُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُّسَمًّى ذَلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ لَهُ الْمُلْكُ وَالَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِ مَا يَمْلِكُونَ مِن قِطْمِيرٍ
إِن تَدْعُوهُمْ لَا يَسْمَعُوا دُعَاءكُمْ وَلَوْ سَمِعُوا مَا اسْتَجَابُوا لَكُمْ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكْفُرُونَ بِشِرْكِكُمْ وَلَا يُنَبِّئُكَ مِثْلُ خَبِيرٍ
(Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар.(Эй Муҳаммад, дунёю охират ҳақида ҳеч ким) сизга Хабардор Зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас. (Фотир: 13-14)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Кимки Аллоҳ таолодан ўзгадан ҳожатини сўраб Аллоҳга ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга киради. (Имом Бухорий ривоятлари)
2. Нийят, хоҳиш мақсаддаги ширк. Ким ибодатлари билан дунёвий манфаат ёки шунга ўхшаш нарсаларни мақсад қилган бўлиб, аммо Аллоҳ таолонинг юзини, Унга яқинликни, буйруқларига амал қилишни мақсад қилмаган бўлса, дарҳақиқат ширкнинг шу турига қўл урган бўлади. Бу каби одамлар ҳақида Аллоҳ айтади:
مَن كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لاَ يُبْخَسُونَ أُوْلَـئِكَ الَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِي الآخِرَةِ إِلاَّ النَّارُ وَحَبِطَ مَا صَنَعُواْ فِيهَا وَبَاطِلٌ مَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амалларининг (самараси)ни тўлиқ берурмиз. Улар бунда камситилмаслар. Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди. (Худ: 15-16)
Ушбу ширк тури кўпинча маҳфий бўлади, аммо ўта хавфлидир.
Ибн Қоййим айтади: «Хоҳиш ва ниятдаги ширк соҳили йўқ денгиз кабидир. Ундан омон қоладиган камдир. Ким ўз амали билан Аллоҳнинг юзидан бошқасини ва Аллоҳга яқинликдан бошқа нарсани ният қилган бўлса ва мукофотни ўша ният қилган нарсасидан кутса, нияти ва хоҳишида Аллоҳга шерик келтирибди. Ихлос – амаллари, сўзлари, хоҳиши ва ниятини Аллоҳга холис қилишдир. Мана шу, Аллоҳ таоло барча бандаларига буюрган ҳаниф Иброҳим миллатидир. Аллоҳ таоло бирон
кишидан бу миллатдан бошқасини қабул қилмайди ва мана шу Исломнинг ҳақиқатидир. Аллоҳ таоло айтди: Ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир». (Оли Имрон:85)». (Ал Жавобул Кафий, 135)
3. Тоъат-итоатдаги ширк. Кимки Аллоҳнинг ҳалолини ҳхаром қилишда ёки ҳаромини ҳалол қилишда махлуқларга эргашиб, итоат қилса, уларни Аллоҳдан ўзга Роб қилиб олган бўлади.
اتَّخَذُواْ أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَاباً مِّن دُونِ اللّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُواْ إِلاَّ لِيَعْبُدُواْ إِلَـهاً وَاحِداً لاَّ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир. (Тавба: 31) Яҳудий ва насронийлар ўзларининг пешволари Аллоҳнинг ҳукмига зид бўлган нарсаларга чақиришса ҳам яъни ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол қилиб қонун чиқариб беришса, уларга итоат қилиб эргашиб кетишар эди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур оятни Адий ибн Ҳотимга ўқиб берадилар. Шунда у: Эй Росулуллоҳ, биз уларга ибодат қилмас эдик – дейди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Ахир улар сизларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилиб беришар ва сизлар ҳам ҳалол демасмидингиз?! Шунингдек, Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиб беришар ва сизлар ҳам уни ҳаром демасмидингиз?! Ҳа, шундай – деди Адий. Ана ўша уларнинг (уламо ва роҳибларига қилган) ибодатларидир – дейдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Сунанут Термизий)
Олим ва роҳибларни робб қилиб олишганлиги уларга сажда ёки рукуъ қилишгани эмас эди. Бу ҳукм ва қонун чиқаришда ҳалол ва ҳаромда итоат қилганлари бўлган! Чунки бу итоат ва эргашиш ҳам Аллоҳдан бошқасига қилиш мумкин бўлмаган, ҳудди руку-сажда каби ибодатдан. Шу сабабли ҳам Аллоҳ буни улардан инкор этиб оятни тугатиб айтики:
وَمَا أُمِرُواْ إِلاَّ لِيَعْبُدُواْ إِلَـهاً وَاحِداً لاَّ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Ва ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар. Ҳеч илоҳ ёқ, фақат Унинг Ози бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир! (Тавба: 31)
Ибн Аббос ва Ҳузайфа ибн Ямонийдан шу оятни тафсирида айтадилар: Улар ўзларини олим ва роҳибларига ҳалол қилиб берган нарсаларида эргашдилар. Робий ибн Анас айтади: Мен Абул Олиядан сўрадим: Бану Исроилни робб қилиб олишлиги қандай эди? У жавоб берди: Улар Аллоҳни китобидаги буйруқ ва қайтариқларни кўриб айтдиларки: Биз ўзимизни олимларимиздан олдинга ўтиб кетмаймиз. Улар нимани буюрса қиламиз, нимадан қайтарса қайтамиз. Улар ушбу сўзлари билан инсонларни сўзларига итоат қилиб Аллоҳни китобини орқаларига қўйдилар. Абул Бухтарий айтади: Улар ўзларини олимларига ва роҳибларига ибодат қилмадилар. Агарда улар ўзларига ибодат қилишларига буюрганда ҳам итоат қилмасдилар. Балки, улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол ва ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб бердилар ва улар шунга итоат қилдилар. Мана шу уларни ўз олим-роҳибларини робб қилиб олганларидир. (Тафсир Тобарий)
Аллоҳ таъоло айтади:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ
Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар. (Анъом: 121)
Имом Ҳоким ва бошқалар саҳиҳ иснод билан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан ривоят қилган aсaрда келтиради: «Мушриклардан бўлган одамлар, мусулмонлар билан забҳ ва ўлимтикнинг ҳаромлиги ҳақидаги масъалада тортишдилар ва айтдилар: сизлар ўлдирган нарсаларингиздан ейсизлару ва лекин Аллоҳ ўлдирган нарсалардан (яъни ўлимтиклардан) емайсизлар-а?! дейшди. Шунда Аллоҳ таъоло айтди: «Ва агар уларга итоат қилсангизлар, аниқки сизлар мушриксизлар». (Анъом: 121)
Аммо, ширк ва куфр бўлмаган ишларда Аллоҳ таъоло уни маъсият деган ишларда кимдирга масалан отаси сақолини ол деса, уни ҳалол санамасдан итоат қилиб қўйса ёки шайтон зино қил деса, уни ҳалол санамасдан шаҳватига эргашиб итоат қилиб қўйса ва шу билан буларни харом деб эътиқод қилса, қаттиқ гуноҳкор бўлади, мушрик бўлмайди. Лекин булар фақатгина ширк ва куфр даражасига етмаган нарсалардадир. Ширк куфр бўлган ишларда қандай эътиқод тутиб итоат қилса ҳам барибир мушрикдир.
4. Муҳаббатдаги ширк. Бу ўриндаги муҳаббатдан мақсад, хокисорлик, бўйсуниш, комил итоат ва суйган зотини бошқа барча нарсалардан афзал кўришни тақозо қилувчи қуллик ва бандалик муҳаббатидир. Ушбу муҳаббат фақат Аллоҳга қаратилган бўлиши, унда Аллоҳга бирон нарса шерик қилинмаслиги шартдир. Масалан ота онаси, ака укаси, аёли ёки қариндош уруғлари бирор нарса буюрса улар буюраётган нарсада ҳақиқат борми ёки йўқми ҳеч қандай эътибор бермасдан, уларга шу даража муҳаббат қилгани учун, ота онам айтди бўлди-да энди деб, уларнинг буйруқларига сўзсиз итоат қилади. Буйруқни фалончидан чиққанига қарайди, фалончининг зотига, шахсига қарайди, фалончининг айтгани айтган, дегани деган. Аллоҳдан бошқа бирор кимса бундай итоат қилинишга ҳақли эмас, бундай итоат ибодатдир. Зеро, зотига, шахсига бундай тарзда муҳаббат қилиб итоат қилинишга фақатгина Аллоҳ таъолонинг ўзигина ҳақлидир, Ундан ўзгалар Аллоҳ учун муҳаббат қилинади ва итоат этилади. Фалончиларга бўлган муҳаббати, Аллоҳ таъолонинг муҳаббатидан, Унинг ғазабидан, Унинг буйруқ ва қайтариқларидан устун бўлса ёки тенг бўлса, аниқ у киши мушрикдир.
Аллоҳ таъоло айтади:
وَمِنَ النَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ اللّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللّهِ
Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўрадиганлари бор. (Бақара: 165)
Имом Ибн Қаййим ушбу оят тафсирида шундай дейди: Аллоҳ таоло хабар берадики, ким Аллоҳдан ўзга бирон нарсани Аллоҳни севгандек севса, демак, у яхши кўриш ва улуғлашда Аллоҳдан ўзга илоҳга сиғингандек бўлади.
Ибн Касир айтади: Аллоҳ таоло мушрикларнинг дунёдаги ҳолати, шунингдек, охиратда уларга етажак азоб-уқубатларни зикр қилади. Чунки улар баъзи мавжудотларни Аллоҳга ўхшатдилар ва уларни яхши кўриш ва улуғлашда Аллоҳга тенглаштирдилар. (Тафсир Ибн Касир)
Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур тенглаштириш ҳақида мушриклар номидан ҳикоя қилиб шундай дейди:
تَاللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ إِذْ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ الْعَالَمِينَ
Аллоҳга қасамки, биз сизларни оламлар Роббисига тенг қилиб очиқ залолатда юрган эканмиз.(Шуаро: 97)
Аллоҳ таоло бу ҳақда яна шундай дейди:
ثُمَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِم يَعْدِلُونَ
Сўнгра кофир бўлган кимсалар Роббиларига ўзгаларни тенглаштирурлар. (Анъом: 1)
Имом Ибн Таймийя айтади: Катта қоидалардан бири шуки, Аллоҳдан бошқаси ўз-ўзидан мавжуд бўлмагани каби, Аллоҳдан бошқаси ўз зоти учунгина маҳбуб ва марғуб бўлиши жоиз эмас. Аллоҳдан ўзга Робб, Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Илоҳ бу – зоти учун яхши кўрилишга, зоти учун камоли муҳаббат ва улуғлик ила улуғланишга ҳақли бўлган маъбуддир». (Амроз ал-Қулуб ва Шифауҳа 1/71)
Имом Ибн Қоййим айтади: «Ягона Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса зоти учун яхши кўрилмайди. Ундан бошқа яхши кўриладиган нарсалар Робб таборака ва таъолога бўлган муҳаббатнинг натижасидир. Фаришталар, пайғамбарлар, авлиёларга бўлган муҳаббат каби. Уларга бўлган муҳаббат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган муҳаббатнинг натижасидир. Бундай муҳаббат Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг ажралмас қисмидир, чунки Аллоҳни яхши кўриш У яхши кўрганларни яхши кўришни тақозо қилади». (Ал-Жавобул Кофий 1/193)
Аслида муҳаббат икки турли бўлади. Биринчи қисм: хос муҳаббат. Бу қисм муҳаббат бандалик муҳаббати бўлиб, инсондан яхши кўрган зотига батамом бўйсуниш ва итоат қилишини тақозо қилади. Албатта бу ёлғиз Аллоҳга қаратилиши лозим бўлган муҳаббатдир. Иккинчи қисм: муштарак муҳаббат. Бу муҳаббат уч қисмдир: Табиий муҳаббат. Бунга оч қолган кишининг таомга бўлган муҳаббати мисолдир. Меҳр-шафқат муҳаббати. Бунга отанинг фарзандига бўлган муҳаббатини мисол қилиш мумкин. Улфатчилик ва дўстлик муҳаббати. Бу турга дўстлар ва ҳамкасблар ўртасидаги муҳаббат мисол бўлади. Муштарак муҳаббатнинг ҳар уч тури кишидан яхши кўрган кишисини улуғлаш ва унга нисбатан ўзида хокисорлик ва муҳтожлик туйғуларини ҳис этишни тақозо қилмайди. Шунингдек, ушбу муҳаббат учун банда гуноҳкор бўлмайди ва у билан хос муҳаббат ўртасида зиддият йўқдир. Шунга биноан, бандада муштарак муҳаббатнинг бўлиши яхши кўришда Аллоҳга ширк келтириш ҳисобланмайди. Шунинг учун Муҳаммад алайҳиссалом асал ва ҳолвани ва ўз аёлларини ва ҳаммасидан кўпроқ Оиша розиаллоҳу анҳони яхши кўрар эдилар. Шунингдек саҳобаларини яхши кўрардилар, ҳаммасидан кўпроқ Абу Бакр розиаллоҳу анҳуни яхши кўрардилар. Бироқ хос муҳаббат доимо муштарак муҳаббатдан устун туриши лозим. Бандачилик муҳаббати бўлмиш хос муҳаббат тўғрисида Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَمِنَ النَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ اللّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللّهِ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَشَدُّ حُبّاً لِّلّهِ
Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. (Бақара: 165)
Ибн Қоййим айтади: «Аллоҳ билан бирга бошқасини севиш икки хилдир: Тавҳиднинг аслини бузувчи севги ва бундай туйғу ширкдир, ҳамда комил ихлос ва Аллоҳга бўлган муҳаббатни бузувчи севги ва у исломдан чиқармайди. Биринчиси – мушрикларнинг бут ва санамларига бўлган муҳаббати кабидир. Аллоҳ таоло айтди: (Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар Аллоҳга ўзгаларни тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар). Мушриклар бут-санамлар ва олиҳаларини, Аллоҳ билан бирга, Аллоҳни севгандек севадилар. Бу илоҳ қилиб олиш ва дўст тутиш муҳаббатидир. Бундай муҳаббатнинг ортидан қўрқув, ражо, ибодат, ва дуо эргашади. Бундай муҳаббат – Аллоҳ ҳеч қачон кечирмайдиган очиқ-ойдин ширкдир. Ўша шерикларни душман деб билмагунича ҳамда улардан ва мушриклардан қаттиқ нафратланмагунича, улар билан курашмагунича кишининг иймони тўлиқ бўлмайди. Аллоҳ таоло мана шу нарса билан барча пайғамбарларини юборди, барча китобларини нозил қилди, мана шу ширкий муҳаббат аҳли учун дўзахни яратди. Аллоҳнинг розилиги йўлида мана шу ширкий муҳаббат аҳли билан курашганлар ва душманлашганлар учун жаннатни яратди. Иккинчиси: Аллоҳ нафсларга зийнатли қилиб қўйган аёл, фарзанд, тилла, кумуш, отлар ва мол-чорлар каби нарсаларга бўлган муҳаббат. Инсон бу нарсаларни, оч қолган одам таомни ёки чанқаган киши сувни яхши кўрганидек, шаҳвати билан яхши кўради». (Руҳ 1/254)
5. Ҳукмдаги ширк. Ким Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа тўқима қонунлар асосида ҳукм қилса ва қонунлар ишлаб чиқарса дарҳақиқат, у Ҳакам бўлган Зотга шерик келтириб, мушрик бўлибди.
Аллоҳ таъоло айтади:
أَلَا لَهُ الْحُكْمُ وَهُوَ أَسْرَعُ الْحَاسِبِينَ
Огоҳ бўлингизки ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир. (Анъом: 62)
أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ ۗ
Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. (Аъроф: 54)
إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۖ َ
Ҳукм фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир. (Анъом: 57)
يَحْكُمُ لاَ مُعَقِّبَ لِحُكْمِهِ
Ҳукмни (фақат) Аллоҳ қилади. Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқ. (Рад: 41)
وَلَهُ الْحُكْمُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ
Ҳукм (фақат) Унинг (Аллоҳнинг) Ўзигадир ва Унгагина қайтарилурсизлар. (Қасос: 70)
ۚ فَالْحُكْمُ لِلَّهِ الْعَلِيِّ الْكَبِيرِ
Бас, ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир. (Ғофир: 12)
إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاه ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
«Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир». (Юсуф: 40)
وَلَا يُشْرِكُ فِي حُكْمِهِ أَحَدًا
«Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас» (Каҳф, 26).
أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ ٌ
«Ёки уларнинг Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «динни» (ширкни) уларга шариат қилиб берган шериклари борми?!» (Шўро: 21)
Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар:
إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَكَمُ، وَإِلَيْهِ الْحُكْمُ.
Албатта, Ҳакам У Аллоҳдир ва ҳукм У Зотга тегишлидир (Бухорий: Ал-Адабул
Муфрад, Абу Довуд)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Аллоҳ бандаларига амр қилиш ҳаққиддан бир оз берган, деб ўзича гумон қилса Аллоҳ Ўз Росулларига нозил қилган нарсага кофир бўлибди (Имом Тобарий).
Аллоҳ таъоло ибодатда шерик келтиришдан ҳам, ҳукмда шерик келтиришдан ҳам бир хилда қайтарди.
Муҳаммад Амин Шинқитий айтади: Аллоҳга ҳукмида ширк келтириш ва ибодатида ширк келтириш бу иккиси бир маънода, орасида ҳеч фарқ йўқдир. Аллоҳнинг низомидан бошқа низомга ва Аллоҳнинг шариъатидан бошқа шариъатга тобеъ бўладиган кимса билан бутга ибодат қиладиган ва ҳайкалга сажда қиладиган кимсанинг орасида фарқ йўқдир, иккаласи бирдир, иккаласи Аллоҳга ширк келтирувчи мушрикдир. (Адваъул Баян, 7/162)
Аббосийлар давлатини тормор қилгандан сўнг, мўғил-татарлар ўзларини Ясақ номли қонунлар тўплами китоби ила мусулмонлар устидан ҳукм юритишни ҳоҳлаганлари учун, Ибн Таймия уларни такфир қилган эди. Уларнинг қонунларидан баъзиларини Ибн Касир Ал-Бидаяту ва Ан-Ниҳая китобида (13-жилд, 28-бетида) шундай зикр қилади: У китобда (Ясақда) ким зино қилса ўлдирилади, фарқи йўқ, ҳоҳ турмуш қурган бўлсин, ҳоҳ бўйдоқ бўлсин. Кимки, эркак билан жимъо қилса, (лут қавмининг ишидан) ўлдирилади. Ким сеҳр қилса, ўлдирилади. Кимки, жосуслик қилса, ўлдирилади. Кимки, сувга турган ҳолатда бавл қилса, ўлдирилади, ким қасддан ёлғон гапрса, ўлдириларди, ким икки кишини орасига кириб бирини ёнини олса, ўлдириларди. Кимки, таом қабул қилса-ю, лекин кимнидир меҳмон қилмаса, ўлдирилади…. Шундан кейин у шундай дейди: Ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмига зиддир. Кимки шариъатни қўйиб Ислом келишидан олдинги (ботил бўлган, кучини йўқотган) ҳукмларга мурожаат қилса, кофир бўлади. Энди кимки, шариатни четга суриб, Ясаққа ҳукм сўраб мурожаат қилса нима дейиш керак? Ким шу каби ишни қилса, мусулмонларнинг иттифоқи билан кофир бўлибди. (Тафсир Ибн Касир)
Шайх Мухаммад ибн Абдулваҳҳаб айтади: Еттинчи далил: Мўғул-татарлар тарихидандир, у шундан иборатки, мусулмонлар билан қиладиганини қилиб ва уларнинг юртларини эгаллаб яшай бошладилар ва Ислом дини тўғрисида билимга эга бўлдилар. Уни яхши деб топиб, Исломни қабул қилдилар. Аммо шариъат бўйича ҳукм қилмадилар ва шу билан шариатдан чиққанликларини кўрсатдилар. Лекин шу билан биргаликда бадавийлардан фарқли ўлароқ, икки калима (калимаи шаҳодат)ни айтардилар, намоз ўқирдилар, шундай бўлсада олимлар уларни кофир санадилар ва уларга қарши токи Аллоҳ уларни мусулмонларнинг ерларидан йўқ этмагунларича жиҳод қилдилар. (Дурорус Санния, 12/403)
Имом Ибн Таймия айтади: Агарда инсон (мусулмон киши) ҳаромлигига иттифоқ бўлган нарсани ҳалол қилса (мумкин деб ҳукм чиқарса) ва ҳалоллигига иттифоқ бўлган нарсани ҳаром қилса (маън қилса), ёки (Аллоҳнинг шариатидан бирор) устида иттифоқ бўлган ҳукмни ўзгартирса, у одам билиттифоқ (ижмоъга асосан) кофир ва муртаддир. Ана шундай одамлар тўғрисида Аллоҳ Моида сураси 44 оятда айтади: Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир. (Моида 44). (Мажмуъ Алфатава 3/267-268) Яъни ким ҳалолни ҳаром деб (маън қилиб) қонун чиқарса, ёки ҳаромни (мумкн деб) ҳалол деб ҳукм чиқарса бил иттифоқ у одам кофирдир
Ширкнинг хатари.
Қуръон ширкнинг энг қабиҳ ва энг ҳавфли ва энг катта гуноҳ эканини, шунингдек ундан жуда ҳам эхтиёт бўлиш кераклигини баён қилиб берган. Шунингдек, ширк қилувчи мушрикларнинг оқибати бу дунёда ҳам ва охиратда ҳам жуда қўрқинчли эканини баён қилиб беради.
1. Аллоҳ таъоло ушбу гуноҳни фақатгина тавба орқалигина кечиришини ва агарда киши ширкидан тавба қилмасдан вафот этса, (масалан билмасдан ширк қилиб, ширкни устида ўлиб кетса) кечирмаслигини хабарини бергандир:
إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاءُ وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْماً عَظِيماً
Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибди. (Нисо: 48)
2. Аллоҳ таъоло ширкни энг катта зулм деган:
إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ
Албатта, ширк катта зулмдир. (Луқмон: 13)
3. Аллоҳ таъоло ушбу гуноҳга хатто пайғамбар қўл урса ҳам барча амалларини хабата қилиб юборишини хабарини берган:
وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: Қасамки агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг хабата бўлур ва албатта, зиёнкорлардан бўлурсан. (Зумар: 65)
4. Аллоҳ таъоло ширк келтириб вафот этган кишини жаҳаннамда абадий қолшини ҳабарини берган:
مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ
Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг турар жойи дўзах бўлади. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир». (Моида: 72)
Бу масъалада яъни ширкнинг хатари ва унинг зиёни борасида Қуръонда далиллар жуда ҳам кўп. Шунинг учун:
فَمَنْ كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا
Кимки Роббисига рўбаро бўлишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббисини ибодатига бирортасини шерик қилмасин. (Каҳф: 110)
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ
Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва Унга бирор нарсани шерик қилманглар (Нисо: 36)
