Ширк ва куфр, пайғамбарлар келмасидан олдин ҳам ширк ва куфр эди

Яхшилик ва ёмонлик шаръий далиллар келмасдан ҳам олдин, келганидан ҳам кейин яхшилик ва ёмонлик бўлиб қолаверади.

بسم الله الرحمن الرحيم

Мушрик деб номланишликнинг шаръий далил келишидан олдин ҳам ўз ўрни бўлганини сабабларини тушунтиришни якунлашдан олдин, бу нарсани комил равишда тушунтиришлик учун, ана шу мавзуга бевосита алоқаси бўлган бир масъалани кўриб чиқамиз. Бу масъала — яхшилик ва ёмонликдир (ҳусн ва қабиҳликдир). Мана шу нарсалар ўз ўзидан шаръий далиллар келмасидан олдин ҳам яхши ва ёмон бўлиб келганми, деган саволга уламолар учта ҳар хил фикр билдирганлар: бириси ва энг тўғриси бўлган ўрта йўлни танлашлик фикри ва қолган иккитаси бир оз ҳақиқатдан узоқроқ бўлган фикрлардир:

Биринчи ҳақиқатдан узоқроқ бўлган фикр:

Нарсалар шаръий далиллар келмасидан ҳам олдин яхши ва ёмон бўлганлар ва шунга асосан бу нарсаларни билмаган ҳолда уларга қўл урган кишилар ҳам қилган ишига мукофот ва жазо оладилар.

Иккинчи бунга зид бўлишига қарамай, ҳақиқатдан йироқроқ бўлган фикр:

Нарсаларнинг яхши ва ёмон бўлишлиги, фақатгина шарият орқали билинадиган нарса бўлиб, шу сабабдан бу ишга далил келишидан илгари қўл урган кишилар мукофот ҳам олмайдилар, жазога ҳам тортилмайдилар.

Учунчи ва саҳиҳ фикр:

Нарсалар шариат келмасидан ҳам олдин яхши ва ёмон бўлаверганлар, аммо жазо эса, фақатгина далил келгандан сўнг амалга ошади. Бу кўпчилик аҳлу сунна олимларининг мазҳабидир.

Ибн Таймия айтади: “Қабиҳ (ёмон) эканлигига далил етиб келмаган гуноҳларга тавба қилиш ва мағфират сўрашликка ва билмаган ҳолатда қилганига келсак, бу борада Аллоҳ қуйидаги сўзларни айтади:

“Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз” (Исро; 15)”

Баъзи каломчилар, шунингдек баъзи ҳанафий ва моликийлар бу оятни қуйидагича тафсир қиладилар:

“Ушбу оят, ақл билан топиб бўлмайдиган диннинг тафсилотларига тегишли бўлиб, аммо ширк ва куфрга келадиган бўлсак, бу нарсаларнинг ёмон эканлигини инсон ақли ёрдамида топа олади. Шунинг учун инсонлар ширк ва куфр масъаласида жазога тортилаверадилар. Жазодан эса фақатгина дин тафсилотларини билмаган кишиларгина озод бўладилар. Бу оят мусулмонлар учун ҳам, мушриклар учун ҳам умумийдир, яъни мушриклар ҳам дин тафсилотларини билмаганликлари учун айнан шу соҳада жазога тортилмайдилар, аммо ширклари учун жазоланадилар”.

Салафдан ва улардан кейин келган кўпчилик олимларнинг фикри қуйидагича:

“Мушриклар сузиб юрган ширк ва жаҳолатлари (билимсизликлари), пайғамбар келмасидан олдин ҳам, ёмон ва койиладиган нарса бўлиб келаверган. Аммо жазога (агар бу ишларидан тавба қилмасалар), фақатгина пайғамбар даъвати келганидан кейингина тортиладилар.

Умуман олганда, инсонлар ширк, зулм, ёлғон, ёмонлик масъаласида уч қисмга бўлинадилар:

1 – Албатта бу нарсаларнинг қабиҳлиги назарий жиҳатдан билинадиган ишдир. Шунинг учун, бу нарсаларга қўл урган одамлар, огоҳлантирувчи пайғамбар келмаса ҳам жазога лойиқдирлар. Кўпчилик мўтазилийлар ва ҳанафийлар ушбу фикрдалар. Ҳанафийлар ушбу фикрни Абу Ҳанифанинг ўзларидан нақл қилганлар. Шунингдек бу фикр Абул Ҳаттобга ва бошқаларга ҳам тегишлидир.

2 – Бу турдаги инсонлар эса яхшилик ва ёмонликни киши назарий жиҳатдан, яъни ақл билан билиб бўлмайди дейдилар. Бу нарсаларни фақатгина шаръий далилларни эшитишлик билан билиб бўлади дейдилар. Шариат келгандан кейин, у манъ қилинган нарсагина ёмон бўлиб, у буюрган ва мумкин деган нарсагина яхши деб билинади дейдилар. Бу фикрни Абул Ҳасан Ал Ашъарий ва бошқалар илгари сурганлар.

3 – Булар эса, ёмонликлар пайғамбар шариат билан  келмасидан олдин ҳам ёмон дейдилар. Аммо жазо фақатгина пайғамбар келганидан кейин бўлади дейдилар. Кўпчилик салафлар ва мусулмонларнинг кўпчилиги ҳам айнан шу фикрдалар. Қуръон ва суннат ҳам айнан шу фикрга далолат қилади. Уларнинг иккиси ҳам, кофирларнинг амаллари пайғамбар келмаганига қарамай ёмон ва қабиҳ эканлигига далолат қилади, аммо жазо эса, пайғамбар келганидан кейин бўлади. Ҳузайфа розиаллоҳу анҳудан қуйидаги саҳиҳ ҳадисда келадики:

“Абу Ҳузайфа сўради: “Эй, Аллоҳнинг росули, батаҳқиқ биз илгарилари жаҳолатда ва ёмонликда эдик. Аллоҳ бизларга бу яхшиликни олиб келди. Энди ана шу яхшиликдан кейин ҳам ёмонлик бўладими?” У киши айтадилар: “Ҳа, жаҳаннам эшиги ёнида турадиган даъватчилар бўлади. Ким уларга эргашса, уни (эргашган кишини) у ерга (жаҳаннамга) отадилар!”.

Қуйида эса, Аллоҳ кофирларнинг амалларини қабиҳ ва ёмонлигини, ҳали уларга пайғамбар келмасидан олдин ҳам, қабиҳ ва ёмон эканлигини хабарини берган оятлар келтирилган:

“Сен Фиръавнга бор, албатта у туғёнга кетди” (То Ҳа; 24)

“Роббинг Мусога: “У золим қавмга боргин” — деб нидо қилганини эсла”. (Шуаро; 10)

“Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. У (ўша ер)нинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди”. (Қасос; 4).

Мана шу оятда ҳали Мусо алайҳиссалом туғилмаган давр тўғрисида айтиляпти, ундан олдинги “Сен Фиръавнга бор, албатта у туғёнга кетди” оятида эса, фиръавн ҳали пайғамбар билан учрашмаган вақт тўғрисида гапириляпти. Аммо шунга қарамай уша вақтда ҳам Аллоҳ фиръавнни тоғут деб, яъни жиноятчи, золим ва фасод тарқатувчи деб атаяпти.

Аллоҳ сўнгра айтяптики:

«Уни тобутга сол, уни эса, дарёга ташла. Дарё уни соҳилга отсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани оладир». (То Ҳа;  39)

Аллоҳ бу ерда фиръавнни Аллоҳнинг душмани деб атаяпти, ҳолбуки унга ҳали даъват етиб бормаган эди.

Сўнгра, Аллоҳ кейинг оятларда инсонларга қилган ишларидан тавба қилишни ва мағфират сўрашларини буюряпти, ваҳоланки улар бу ишларини жоҳил (билмаган) ҳолларида қилган эдилар. Агарда бу қилган амаллари ёш болалар ва мажнун кишиларнинг амалларига ўхшаганда эди, Аллоҳ уларга тавба қилишликка буюрмаган бўларди. Бундан маълум бўладики, бу амаллар, ёмон ва қабиҳ амаллар бўлган. Аммо Аллоҳ бу амаллар туфайли, инсонларни токи тўлалигича ҳужжат қоим қилмагунига қадар жазоламайди:

“Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал қилингандир. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман. Роббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар…” (Ҳуд; 1-3)

«Сен: «Мен ҳам сизга ўхшар башарман, холос. Менга, албатта, илоҳингиз ягона илоҳдир, дея ваҳий қилинур. Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушриклар ҳолига вой бўлсин». (Фуссилат; 6)

“Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик. У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар. У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди ”. (Нуҳ; 1-4) Ушбу оят, Нуҳ алайҳиссалом қавми тарафидан қилинаётган гуноҳ ишлар, ҳали огоҳлантириш келмасидан олдин ҳам гуноҳ иш эканлигига далолат қиляпти.

Яна бошқа оятда айтиладики:

“Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос. Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақат мени яратган зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми? Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг», деди”. (Ҳуд; 50-52)

Аллоҳ Од қавмини ёлғон тўқиб олувчилар деб номлаяпти, бу эса маломат сўзларидир. Бошқа оятда айтиладики:

“У: «Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушди. Мен билан Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман», деди.” (Аъроф; 71)

Бошқа оятда Лут алайҳиссалом ўз қавмига шундай дейди:

“Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: «Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?! Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деганини эсла”. (Аъроф; 80-81)

Ушбу оятга асосан, Лут қавмининг амаллари, баъзи кишилар, амаллар фақат огоҳлантирувдан кейин ёмон деб саналади деганига қарамай, ҳали улар бу нарсадан огоҳлантирилмасларидан олдин ҳам, булар фоҳиша амаллар бўлган. Бошқа оятда Иброҳим алайҳиссалом айтадилар:

“Қачонки у отасига: «Эй отам, нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бера олмайдиган нарсага ибодат қиласан? —  деган эди”. (Марям; 42)

Бу оят, Иброҳим алайҳиссалом отасининг қилган ишларини ҳали огоҳлантиришдан олдин қилган бўлса ҳам маломат қилганини кўрсатяпти. Бошқа оятда Иброҳим алайҳиссалом айтадиларки:

“Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос”. (Анкабут; 17)

Оят мушриклар ҳали огоҳлантирилмасдан туриб улар уйдирмалар тўқимоқдалар деяпти. Бу каби оятни яна  қуйида ҳам кўриш мумкин:

“Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?! Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?! Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» демишди”. (Ас Соффат; 85-87)

Буларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики, жоҳил (илмсиз) кишиларнинг амаллари ҳали пайғамбарлар уларни ёмон эканлигига далил олиб келмасдан ҳам олдин ёмон бўлиб келган.

Агарда тавҳид мустақил равишда яхши нарса бўлмаганида, ширк эса ёмон нарса бўлмаганида ва буни ақл билан билиб бўлмаса эди, бу ишни қилувчилар маломатга қолмаган бўлардилар. Бундай бўлганда эди, у одамлар ҳали айби исботланмаган нарса учун маломатга учраган бўлаётган бўлардилар. Шу асосда ширк ва бошқа ейиш-ичиш каби амалларнинг орасида ҳеч қандай фарқ бўлмаган бўлар эди. Ширк ва бошқа қабиҳ амаллар мустақил равишда қабиҳдирлар, баъзи бир жабария фирқасидаги инсонлар иддао қилгандек, уларга таъқиқ қўйилгани учун, кейин булар қабиҳ бўлиб қолгани йўқ.

Қуръоннинг кўп жойида ширк ва бошқа ёмон ишларнинг қабиҳ эканига урғу берилган бўлиб, қолаверса бу нарса ақлий-назарий далиллар ва мисоллар билан баён қилинган.

Сўнгра Аллоҳ айтади:

“… Сиздан ким билмасдан ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилиб, амали солиҳ қилса, бас, албатта, У зот мағфиратли ва раҳмли зотдир”. (Анъом; 54)

“Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир”. (Нисо; 17)

“Сўнгра, Роббинг билмасдан ёмон амал қилган, ундан кейин эса тавба қилиб яхши амалларни қилганларга, албатта, Роббинг ўшандан сўнг мағфиратли ва раҳмлидир”. (Наҳл; 119)

Жаҳолат билан (билмасдан туриб) таъқиқланган амалларнинг таъқиқланганини билмасдан туриб бундай ишларга қўл урган кишилар ҳам ушбу оятнинг ҳукмига кирадилар. Бу нарса, киши ушбу амалларга қўл урганида бу нарсаларга таъқиқ қўйилганини эшитмаган бўлса ҳам, ёмон иш қилганини кўрсатади . Шунинг учун, бу киши азобга учрамайдиган тақдирда ҳам, Аллоҳга истиғфор айтиб қўйиши керак, зеро Аллоҳ у одамнинг қилган ёмон амалларини тавбаси туфайли уни кечириши ва унга раҳм қилиши учун.

Агарда бир киши: “Киши агар жаҳолати туфайли бу амаллар учун жазога тортилмаса, бу амалларни ёмон амал деб санашдан нима маъно бор?” – деса, жавоб қуйидагича бўлади:

“Албатта бунда маъно бор, ҳатто бир эмас, иккита маъно бор:

1 – Амалларнинг қабиҳлиги жазонинг сабабидир. Аммо жазога тортилишнинг ўз шарти бор. Ушбу шарт эса, инсонга ҳужжат қоим қилинишлигидир.

2 – Ушбу  амалларга (жаҳолат билан) қўл ураётган кишиларнинг ҳолати ноқис ва зарарлидир. Бу шундай бўлиши керак ва бу табиий ҳолатдир. Ҳатто бу кишилар жазога тортилмасалар ҳам, бундай кишилар ўзларини гуноҳдан асраб, бу нарсалардан пок ҳолда юрган кишиларнинг мавқеъйига ва бу амалларни тарк этгани учун улар оладиган мукофатга етиша олмайдилар. Улар бу мавқеъдан ва мукофатдан айрилиб қолганларининг ўзи ҳам,  улар учун алоҳида бир жазо туридир.

Ибн Таймия ўзининг фикрини 690-чи бетга қадар тушунтириб шундай дейди:

“Бошқа ўринда Аллоҳ тавҳидни истиғфор (гуноҳларни кечирилишини сўраш) билан боғлаяпти:

“Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур.” (Муҳаммад; 19)

Бу ерда мўминлар тавҳид талаб қилган нарсаларни илгари қилмаганлари учун истиғфор айтишяпти, ваҳоланки ундан олдин уларга бу нарсадан огоҳлантирувчи пайғамбар келмаган эди”. (Мажмуъул Фатава, 11/675-690)

Ибн Таймия бошқа жойда шундай дейди:

“Аллоҳ одамларга ҳукм чиқрар экан ёки номлар экан, кишиларни бир тарафдан фатра даврига, яъни пайғамбарнинг даъвати таҳриф (бузилган) бўлган, ёки даъвати етиб бормаган даврга ажратса, иккинчи тарафдан уларни орасини ажратмасдан, битта қилиб жамлаяпти.

Бу нарса икки гуруҳ одамларнинг фикрига зиддир:

Биринчи гуруҳдаги кишилар дейдиларки:

“Амалларда илгаридан яхши ва ёмон деган сифатлар бўлмайди, нарсалар яхши ва ёмон деб фақатгина Аллоҳ шариат орқали хабар берганидан кейин айтилади”

Иккинчи тоифадаги инсонлар эса:

“Одамларга даъват етиб келмаган бўлса ҳам жазога тортиладилар” – дейдилар.

Биринчи гуруҳдаги кишиларга қуйидаги оятлар раддия ўлароқ келтирилади:

“Сен Фиръавнга бор, албатта у туғёнга кетди” (То Ҳа; 24)

“Роббинг Мусога: “У золим қавмга боргин” — деб нидо қилганини эсла”. (Шуаро; 10)

“Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. У (ўша ер)нинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди.“. (Қасос; 4).

Аллоҳ фиръавнни ва унинг аҳлини тоғут деб, яъни жиноятчи, золим ва фасод тарқатувчи деб атаяпти.

Ушбу сўзлар маломат сўзларидир. Маломат эса фақатгина қабиҳ нарсаларга хосдир. Бу эса, уларнинг амаллари ҳали пайғамбар келмасидан ҳам олдин ёмон ва қабиҳ деб сифатланганлигини кўрсатади. Азобга тортилишга келсак, унинг ҳукми бошқа масъаладир. Зеро исм бериш бошқа, жазо эса бошқа масъалалардир. Аллоҳ таоло айтганидек, азобга гирифдор бўлиш фақатгина пайғамбар даъват билан юборилгандан кейин бўлади:

 “Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз” (Исро; 15)”

Сўнга Аллоҳ Ҳуд алайҳиссалом ўз қавмига қуйидагиларни айтганини хабарини беряпти:

“Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос”. (Ҳуд; 50)

Оятдан кўрининб турибдики, Ҳуд уларни “ёлғон тўқиб олувчилар” деб номлаяпти, ваҳоланки улар ҳали Ҳудни инкор қилмаган эдилар. У киши уларни фақатгина ширкка қўл урганлари учун бундай деб сифатладилар.

Ширк қилган кишини ҳали унга даъват етиб келмагунга қадар ҳам “мушрик” деб номлаш кераклиги қуръон ва суннат билан исботланган. У одам даъватгача чегараларни бузди, Аллоҳга ширк қилди, шунинг учун ҳам унга пайғамбар даъвати етиб келгунга қадар ҳам “мушрик” деб ном берилади.

“Жоҳилият-илмсизлик” деган атама ҳам мана шу каби бир атамадир. Бундай ном билан ҳали пайғамбар келмасдан ҳам олдин номланади, аммо жазога тортилиш эса, фақат пайғамбар ўз даъвати билан келганидан сўнггина амалга оширилади. (Мажмуъул Фатава 20/37-38)

Ибнул Қоййим айтади:

“Бу ерда, иккита бири иккинчисини келтириб чиқармайдиган, ўзаро боғлиқ саволларни учратамиз:

1 – Амаллар мустақил равишда ўзида яхши ва ёмон деган сифатларга эгами? Шунингдек, амалларнинг моҳиятида яхшилик ва ёмонликнинг манбайи бўлган бирор бир нарса борми?

2 – Яхшилик ва ёмонликка қўл урган киши албатта жазо ёки мукофат олиши лозимми? Бу нарса ақл билан идрок қилиб бўладиган нарсами, ёки бу нарсани фақатгина шаръий далил келганидан сўнг идрок қилиб бўладими?

Қуйида эса, ушбу саволларнинг бири бирига зид бўлмаган жавобларини намоиш қиламиз:

Ушбу икки савол бири бирини келтириб чиқармайдиган алоҳида саволлардир. Амаллар ўз-ўзидан яхши ва ёмон бўла оладилар, ҳудди улар фойдали ва зарарли бўлганлари каби. Аммо у амалга қўл уришлик жазо ёки мукофатни, токи хос қайтариқ ёки буйруқ келмагунга қадар, шарт қилмайди. Улар (амаллар) ҳали буйруқ, ёки қайтариқ келгунига қадар ҳам яхши ва ёмон эдилар. Лекин уларнинг яхши, ёки ёмон бўлганлари, унга қўл урган кишилар мукофат ва жазога тортилишларини шарт қилмайди. Аллоҳ росул юбормагунича қабиҳ ишнинг ўзигагина азобламайди. Аслида шайтонга, бутларга сиғинишлик, ёлғон, зулм, зино, буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан ёмон(ишлар)дир. Аммо, жазо масъаласига келсак, бу нарса шаръий далилга таъаллуқли бўлган масъаладир.

Бу нарсага рози бўлмаганлар икки қисмга бўлинадилар:

Биринчи қисмдагилар шундай дейдилар: Бу амаллар ўз-ўзидан ёмон эмаслар. Улар фақатгина Аллоҳ у амалларга қўл уришни таъқиқ қилгани учун ва уларга нисбатан маълум жазолар ўрнатгани учун ёмон бўлганлар.

Икинчи қисмга кирувчи мўтазилалар эса, шундай деб айтадилар: Бу амалларнинг қабиҳлигини ва қўл урган одам жазога тортилиши кераклигини инсон ақли билан фаҳмлай олади.

Аммо кўпчилик, тўрттала мазҳаб ислом фуқаҳолар (фиқҳ олимлари) қуйидагиларни айтадилар:

Бу амалларнинг қабиҳ экани ақл билан билинади, аммо жазога келсак, бу нарса шаръий далиллар нозил бўлишига боғлиқдир. Бу фикрни шофеийлардан Саъад ибн Али Аз Занжоний, ҳанбалийлардан Абул Ҳаттоб ва баъзи ҳанафийлар ривоят қилганлар. Улар бу фикр Абу Ҳанифага тегишли деб нақл қилганлар ҳам. Аммо мўтазила фирқасига мойил бўлган ҳанафийлар бу фикрга яна инсон қилган қабиҳ амалига жазога тортилиши ҳам ақл билан тушуниб бўладиган қўшимчани ҳам қўшганлар, яъни киши ҳали огоҳлантирувчи пайғамбар келмасидан олдин ҳам, қабиҳ амалга қўл ургани учун жазоланишини ақли билан била олади дейдилар.

Аммо Қуръон Карим ушбу икки ҳолат ўзаро боғлиқ бўлишликка мажбур эмаслигига далолат қилади. Қуръон Карим қуйидагиларга далолат қилади: Жазо фақатгина пайғамбар жўнатилгандан кейин амалга ошади. Аммо амаллар пайғамбар жўнатилмасдан ҳам олдин яхши, ёки ёмон деган сифатлар эга.

Ушбу икки ҳолатни батафсил кўриб чиқсак:

1 – Оятларда айтиладики:

“Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир”. (Нисо; 165)

“Бундай қилишнинг боиси, Роббинг ғофил турган шаҳар-қишлоқ аҳолисини ҳалок қилмаслигидандир”. (Анъом; 165)

Икки фикрдан бирида оят: “Аллоҳ қавмларни қилган гуноҳлари учун, токи росул жўнатмагунича жазоламайди” – деган маънони беради. Бундай ҳолатда оят қуйидаги икки нарсага далолат қилади:

А – Жоҳил (билмасвой) кофирларнинг қилган амаллари (ширк, ёлғон, зино) росул келмасидан ҳам олдин ёмон ва қабиҳ эди.

Б – Шунга қарамай, Аллоҳ уларни пайғамбар юбормагунга қадар азобламайди.

Қуйидаги оят ҳам мана шу икки нарсага далолат қилади:

“Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етганида: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик», демасалар эди”. (Қасос; 48)

Ушбу оят қуйидаги нарсага далолат қилади: Жоҳил мушриклар қўл урган амаллари аслида уларни жазолашлик учун етарли сабабдир. Агарда бу амаллар қабиҳ деб саналмаганда эди, бу амаллар жазоланишга етарли сабаб бўла олмасдилар. Улар лойиқ бўлган жазони олишга ягона тўсиқлари эса, Аллоҳнинг раҳмати туфайли вужудга келган, росул келганлик шартидир.

2 – Амаллар ўз-ўзидан яхши ёки ёмон деб сифатланишига далолат қиладиган кўплаб оятлар мавжуд.  Ҳудди ширк илгаридан ширк бўлгани каби, қабиҳ амаллар ҳам илгаридан гуноҳ ва ёмон деб сифатланганлар. Шубҳасиз, ширк амали даъват келмасидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ширк бўлаверган.

Ким қабиҳлик, ёмонлик ва гуноҳ ишлар фақатгина уларга таъқиқ қўйилгандан кейин бундай сифатларга эга бўлди деса, унинг ҳолати ҳудди ширк ҳам ширкка келган таъқиқдан кейин ширк бўлиб қолди деган билан бир хилдир, бу гапнинг бўҳтон эканлиги эса равшандир.

Бу ҳолатнинг бошқа далили эса, Аллоҳ бошқа нарсаларга ибодат қилишдан қайтариб, бу нарсани буюк зулм деб атади. У Зот ширкнинг ботил эканлигига кўплаб мисоллар ва ақлий далиллар олиб келади. Агарда ширкнинг ботиллиги фақатгина таъқиқ билан билинганда эди, бундай ҳолатда ушбу келтирилаётган ақлий қиёслар ва мисоллар бирорта маънога эга бўлмаган бўлар эди. Ундан ташқари, агарда иш шу ҳолат кўринишида бўлганда эди, назарий ҳолатда, Аллоҳ бошқа мавжудотларга сиғинишга буюриб, Ўзига сиғинишга таъқиқ қўйиши мумкин ҳам бўлиб қолар эди. Аллоҳ бу нарсалардан покдир! Шундай экан, ширкка оид келтирилган қиёслар ва мисолларнинг одам ақли ва фитратига нима фойдаси бор эди? Агарда кишининг ақлида ва фитратида ширкнинг жирканч иш эканлигини фаҳмлаши мумкин бўладиган бирор нарса бўлмаганида эди, ундай бўлса, инсон бошқа нимани фаҳмлай олади? Ахир ширкнинг ботил эканлигини тушунишлик, инсон ақли фаҳмлай оладиган энг ёрқин хулосадир.

Қуръон Карим, ширкнинг ботил эканини ақлий мисоллар ва қиёслар билан исботлагани ҳақидаги оятларга тўла:

“У сизга ўзингиздан мисол келтирди. Сизларнинг қўлингиздаги (қулларингиз)дан Биз сизга ризқ қилиб берган нарсада шерикларингиз бор-у, сизлар у(ризқ)да тенг бўлиб, улар ҳақида ҳам ўзингиздан ҳаққингизда қўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундай муфассал қилиб борурмиз”. (Рум; 28)

Аллоҳ уларнинг ҳаётларидан мисол келтириб, ширкни жирканч иш эканини мушриклар ўз ақллари ва ҳис-туйғулари билан тушунишлари керак эканлигига урғу беряпти. Яъни оятда айтмоқчии: Агарда сизлар ўз қўл остингиздаги ишчингизни (қулни) мулкингизга шерик бўлиб, сиз билан бир хил равишда мулкингизга хўжайинчилик қилишини кўтара олмасангиз, қандай қилиб сизлар Мен Ўз мулкимда менинг мулкимдан бўлган бир шерик қабул қилишимни, у шерик ҳам Мен билан баробар равишда мулкимни бошқариши мумкин эканлигини қабул қилиб, Менга қилинаётган ибодатларни унга ҳам қилишингиз мумкин?

Бу нарса, ширкнинг жирканчлиги ва ботиллиги, ақл ва фитрат билан собит бўлганлигига далолат қилади. Росуллар эса, фақатгина олдиндан мавжуд бўлган, ширкнинг ботил эканлиги тўғрисидаги маълумотларни одамларга эслатиш ва ундан огоҳлантириш ва уларни инсон фитрати ва ақлида олдиндан ўрин олган, тавҳидга йўналтириш учун келадилар.

Келгуси оят ҳам айнан шунга ўхшашдир:

“Аллоҳ бир мисол келтирур. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар”. (Зумар; 29)

Ҳар бир юқоридаги мисол тўғрисида ўйлаб кўрган инсон, ўз ақли ва фитрати билан ушбу мисолдаги иккита одамнинг фарқини ва шу билан бирга ширкнинг жирканчлигини ҳам тушуна олади. Мисолда келган одамлар баробар бўлмаганларидай, битта илоҳга боғланган ва унга итоат қилаётган киши ҳам, кўплаб илоҳларга боғланган ва уларга итоат қилаётган киши билан баробар бўлмас”. (Мадарижус Саликин, 1/246-256)

Муҳтарам муаллиф (Ибнул Қоййим) бошқа жойда шундай дейди:

“Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етганида: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик», демасалар эди”. (Қасос; 47)

Роббимиз субҳанаҳу ва таоло қуйидагиларни хабарини беряпти:

Пайғамбарнинг даъавати келмасидан олдин мушрикларнинг қилган ишлари аслида уларни азоблашга етарли сабабдир. Аммо агарда уларга ўзларига муносиб бўлган жазо берилганида эди, улар бизларга пайғамбар юборилмаган эди, китоб нозил бўлмаган эди деб, баҳоналар келтирардилар. Аллоҳ эса, росулларни жўнатиб, кофилар олиб келиши мумкин бўлган баҳоналарни илдизи билан йўқ қилди. Бу нарсаларнинг ҳаммаси, кофирларнинг амаллари росул келмасидан олдин ҳам, ёмон ва қабиҳ бўлиб келган. Сабаби улар ўз қилмишлари билан жазоланишга муносиб иш қилиб бўлганлар. Аммо, Аллоҳ фақатгина росулларнинг огоҳлантиришидан сўнг азоблашлигини қонун қилиб қўйган.

Ушбу китобнинг 11-чи саҳифасида қуйидагиларни айтади:

Оятда шундай дейилган:

“Ёки улар ердан худолар тутдилару ўшалар тирилтирурларми? Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, бузулиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир”. (Анбиё; 21-22)

Яъни, агарда ерда ва осмонларда Аллоҳ билан баробар яна бошқа итоат қилинадиган илоҳлар бўлганида эди, ҳамма нарса бузулиб кетар эди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, бу оятда Робб сўзи эмас, аксинча Аллоҳ сўзи ишлатилган, илоҳнинг маъноси эса бу, унга итоат қилинадиган, ихтилоф пайти унга мурожаат қилинадиган, унга хизмат қилинадиган, унга ибодат қилинадиган зотдир. Бу оятдан шу келиб чиқади, аслида бутун коинотда Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишлик деган воқеани ўзи мавжуд бўлмаслиги керак. Чунки бир дона илоҳдан, Аллоҳдан бошқа, бутун борлиқни яратгувчи йўқ, яратган ким бўлса, у ҳамма нарсанинг эгасидир, ким ҳамма нарсанинг эгаси бўлса, ягона унинг ўзи ибодатга лойиқ бўлади. Ибодат деган атамаларни ҳам Аллоҳ яратди, шунинг учун, бу нарса ҳам (ибодат) фақат Унгагина сарфланиши керак. Хуллас бошқа илоҳлар бўламаганидан кейин, бошқасига ибодат қилишнинг ўзи ҳам, назарий жиҳатдан аслида мумкин эмас. Бу нарса, ақл ва назарияга тўғри келмайдиган ишлардир. Сабаби, агарда бу нарса ҳақиқатда бўлганда эди (кўп илоҳлар), ер ва осмонлар (илоҳларнинг бири-бирига қилган зиддиятидан) бузулиб кетган бўлиши керак эди.

Аслини олганда, бошқа мавжудотларга ибодат қилишликнинг ёмон ва қабиҳ эканлиги инсонларнинг ақли ва фитратида жойлаштирилган. Ҳатто агарда пайғамбар бу ҳақда хабар бермаса ҳам, инсон хилқати ва ақли билан, ширк энг катта зулм ва ёмонлик эканлиги ва бу ишга Аллоҳ буюриши мумкин эмаслигини тушуниб етса бўлади. Аллоҳ, барча мавжудотларнинг ягона итоат қилинувчи илоҳи ва дунёнинг барқарорлик ва сарамжонлик манбайидир. Шунинг учун Аллоҳ бузғунчилик ва фасод келтириб чиқрадиган ишга буюриши мумкн эмас. У бу нарсалардан покдир.

Сўнгра муаллиф 12-чи саҳифада қуйидагиларни айтади:

“Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!” (Мўминун; 115)

Оятдаги гаплар билан Аллоҳ Ўзига нисбатан бўлган инсонларнинг нотўғри фикрини рад қилиб, Аллоҳ бу нарсадан пок эканини хабарини беряпти. Бундай фикрдаги сифатлар Аллоҳнинг ҳикмати, мулк соҳиби ва илоҳ эканлигини йўққа чиқарувчи сифатлардир, шунинг учун бундай сифатлардан Аллоҳ покдир.

Мана бу ерда диннинг асл кўриниши ақлий далиллар узра аниқ ва кетма-кет равишда намоён бўлаётганига бир назар солинг, шариат, жазо ва мукофат ораларида ҳеч қандай ақлий зиддиятни топа олмайсиз. Қиёмат кунини ақлий исботланганига ҳам бир назар солинг. Инсоннинг ақлида пайғамбарлар олиб келадиган ҳамма диннинг асл негизлари мавжуддир. Росуллар олиб келадиган хабарлар фақатгина ақлдаги бор мафкурани қўллаб қувватлаш, сўниб қолган фитратни уйғотиш ва уларни инсон хилқатига, тавҳидга, илоҳий қонунларга қайтариш ва охират ҳаётини тан олдириш учун келадилар.

Муаллиф 39-чи саҳифада яна айтадики:

Ушбу мавзуда шак-шубҳасиз қуйидаги хулоса энг тўғри хулосадир: “Жазоланишнинг сабаби – амалларнинг қабиҳлиги ва ёмонлиги пайғамбар даъвати келмасидан ҳам олдин мавжуддир, аммо жазоланиш сабабининг мавжудлиги жазоланишни шарт қилмайди. Аллоҳ жазоланиш амалга ошиши учун шарт қўйган бўлиб, ушбу шарт эса, огоҳлантирувчи пайғамбарнинг келишидир. Кофирлар бирданига (огоҳлантиришсиз) азобга учрамаслиги, бу улар айбсиз ва жазога лойиқмас дегани эмасдир. (Яъни, аҳамият берсангиз муаллиф Ибнул Қоййим Ал Жавзия, ҳали пайғамбар даъвати келмасидан ҳам олдин ширк ва куфр амалларга қўл урган кишиларни кофирлар деб атаяпти, аммо уларнинг азобланишини росулнинг даъавати билан боғлаяпти. Пайғамбар келмасидан олдин ҳам, кейин ҳам, ширк қилганларни мушрик деб номланишида, бугунги кунимиздаги жаҳмийлар иддао қилганидай, ҳеч қандай ихтилоф мавжуд эмас). Бу фикр, бизнинг ҳузуримиздаги ягона тўғри фикрдир”. (Мифтаҳу Дарус Саъада; 2/7-39)

Юқоридагиларнинг барчасидан қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин:

1 – Шубҳасизки, ширкда айблашнинг (такфир — кофир санаш, яъни тавҳидда эмас деб билишнинг) жоҳил (билмайдиган) мушрикка ҳужжат қоим қилинмасдан олдин ҳам ўз ўрни бўлган.

2- Бунинг сабаби эса, Аллоҳ тарафидан инсонлардан олинган (мийсоқ) аҳди, ташқаридаги очиқ исботларни кўриб турган ақл ва ичкаридаги очиқ исботларни ҳис қилиб турган, тавҳидга инсонларни чорлаб турадиган хилқатдир.

3 – Ширк қилаётган киши, жоҳил (билмасвой) бўлганига қарамай, айбдор, маломат қилинадиган, завол кўрган ва ноқис ҳисобланади. Аслида ўт билан ўйнашаётган одам деб, том маънода ана шундай одамни айтса бўлади. У одам ҳар он ва ҳар замон жуда катта хатардадир, жазога лойиқдир, зеро ширк, бу энг катта ер юзидаги зулмдир. Аммо, буларнинг барчасига қарамай, азоб маълум бир шарт, росул даъвати етиб келиши шарти  топилсагина амалга ошади. Аллоҳ бу нарсани (мушрик бўлса ҳам, даъватдан кейин азоблашни) Ўз бандаларига бўлган раҳмати сабабли ўрнатган.

Баъзи ҳолатларда жоҳил (билмайдиган) мушрикларга узр мавжуд бўлса, бошқа бир ҳолатларда уларга УЗР ЙЎҚ. Улар пайғамбар даъвати етиб келмагунга қадар азобланмасликда уларда узр бор бўлса, аммо улар билмасдан ширк қилганлари учун мушрик саналмасликларида УЗР ЙЎҚ (яъни мушрик саналадилар). Улар ширкка ботган деб ҳисобланадилар, улар мусулмонларнинг қабристонида дафн қилинмайдилар, уларга жаноза ўқилмайди, уларнинг гуноҳларини кечирилишликни Аллоҳдан сўраб дуо қилинмайди. Улар сўйган ҳайвонлар гўшти тановул қилинмайди, улар ва мусулмонлар ўртасида никоҳ қурулмайди, энг асосий уларга узр йўқ бўлган ўрин эса, улар бу ҳолатда ўлсалар жаннатга тушмайдилар.

Ибн Таймия айтади:

Эслатишликда барча инсонларга катта фойда бор. Насиҳатга қулоқ тутган кишилар, бу нарсалардан фойда оладилар, қайсарлик қилиб, бош тортганлар эса, огоҳлантирувдан бош тортганлари учун, уларга қарши ҳужжат қоим қилингани туфайли, азобга гирифдор бўладилар. Шундай қилиб, охир оқибат бу нарса қолганларга ҳам дарс бўлади ва яна бу ердан фойда олинди. Бундан ташқари, қачонки биз эслатиб, огоҳлантирганимиздан сўнг,  бизларга эслатмага қулоқ солмаганларга қарши жиҳод қилиб, уларни жазолашга рухсат пайдо бўлади. Бу ўринда эса, бизларга, ажр олишда, катта манфаатлар мавжуд. Умуман олсак, ҳар бир эслатмада фойда бор, ҳатто бу нарсадан фақат мўминлар фойда кўраётган бўлсалар ҳам. (Мажмуъул Фатава; 16/162)

Яъни мушриклар билан уруш ва жиҳод олиб бориш, фақатгина уларни огоҳлантиришдан сўнггина мумкиндир, аммо улар огоҳлантирувдан олдин ҳам мушрик деб ҳисобланганлар.

Шунингдек бошқа жойда Ибн Таймия айтади:

“Қачонки росул даъватини якунласа, ҳужжат ҳаммага қоим қилинган деб ҳисобланади. Росул томон талпинмаган ва ундан бурулиб кетган одамлар, даъватнинг моҳиятидан ғафлатда қолган бўлсалар ҳам, огоҳлантирилган (ҳужжат қоим қилинган) деб ҳисобланадилар. Ҳар бир даъаватга етишишга имкони бўлган одамга, даъават етиб келди (ҳужжат қоим қилинди) деб ҳисобланади. Ким бу нарсадан фойдаланмаса, ёки лоқайдлик қилса, у одам жазога тортилади (азобланади)”. (Мажмуъул Фатава; 16/169)

Ва яна айтадики:

“Куфр ҳужжат қоим қилингандан кейин (росул даъватига етшишга имкони бўлгандан кейин, ҳудди бугунги кунимиздек) азобни вожиб қилади, ҳужжат қоим қилинмасдан олдин эса неъматларни ноқис қилади ва уни орттирмайди” (Мажмуъул Фатава; 16/254)

Бу гаплардан маълум бўладики, куфр росул даъвати келмасидан ҳам олдин куфр бўлиб келган, аммо у пайт мушрикнинг азобга тортилиши шарт деб саналмаган.

Ибн Таймия айтади:

“Фақатгина Аллоҳга ибодат қилмаётган кишилардан бошқа ҳамма азобланишга лоиқдир. Ким ширк қилмасдан туриб, шу билан бирга Аллоҳга ҳам ибодат қилмаса, аслида ундай одам мушриклардан ҳам ёмонроқдир. Шу учун икки нарсани бажариш лозим:

1)  Аллоҳга ибодат қилиш

2) Бошқа ҳеч кимга ибодат қилмаслик (Фақат Аллоҳга ибодат қилиш).

Мана шу исломнинг моҳиятидир ва ҳамма одамлар бу нарсага масъулдир. Бу масъалада ҳеч кимга енгиллик йўқдир ва бу масъулият ҳеч кимнинг бўйнидан соқит бўлмайди. Аллоҳ жоҳил мушрикни азобламаса ҳам, шу билан бирга уни жаннатга ҳам киргазмайди, сабаби у ерга фақат муваҳҳидларгина киради. Саҳиҳ хабарларга кўра, кимга пайғамбарларнинг даъвати етиб келмаган бўлса, мисол учун: ёш болаларни, ақлини йўқотган мажнунларни ва фатра даврида ўлган одамларни, Аллоҳ уларни имтиҳон қилади”. (Мажмуъ Ал Фатава 14/477)

Бундан тушунамизки, мушрик жоҳил ҳолатда ширкка қўл урган бўлса ҳам, жаннатга кирмайди. Аллоҳ жаннатни фақатгина Аллоҳнинг динида, исломда бўлганлар учун тайёрлаб қўйган. Ислом эса, Аллоҳга тўлалигича рубубият ва улуҳиятнинг барча соҳаларида таслим бўлишликни билдиради. Бу  ердан мушрик ҳеч вақт мусулмон ҳисобланмаслиги очиқ кўриниб турибди. Мийсоқ (аҳди) ҳар бир кишидан олингани учун, бу ҳукм ҳамма инсонлар учун бир хил кучга эга. Инсоннинг қавмидан ёки ирқидан қатъий назар, агарда у билмасдан, жоҳил ҳолда ширк қилса, унга ушбу ҳукмлар, яъни мушрик бўлиш ҳукми тушаверади. Бу нарса ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига тегишлидир, аҳлу китобларга келсак, улар бу нарсага биздан кам ҳақли эмаслар.

Ибн Таймия қуйидагиларни айтади:

Шундай замонлар келяптики, инсонларнинг кўпчилиги нассларнинг (қуръон оятлари ва ҳадисларнинг) асл моҳиятини тушунмай қоляптилар. Бундай ҳолат насслар тушунарсизлиги сабабидан пайдо бўлмаяпти. Аксинча, ҳамма айб одамларнинг ўзида. Ахир, қуръонда теран фикрга ва ишончли тажрибага зид бўладиган нарсанинг бўлиши иложсиз ишдир. Аллоҳ Қуръон Каримни қалбларга шифо ва ҳамма нарсанинг жавоби ўлароқ нозил қилган. Агар бир жойда бирор нарса тушунарсиз бўлса, у нарса қуръоннинг бошқа жойида тушунтирилган. Аммо баъзан бизларга росуллар орқали хабар берилган баъзи илмлар махфий бўлиб қолиши мумкин. Бу нарса ҳар хил сабаблар туфайли бўлиши мумкин: Баъзида оятлар ва ҳадислар етиб келмаслиги мумкин, баъзида эса, уларнинг маъносини тушуна олмаслигимиз мумкин. Пайғамбарнинг нубувват нури йўқолгани сари, инсонлар жоҳилиятга-илмсизликка шўнғий бошлайдилар. Мана шу пайт дин аста-секин бузулиб бориб, ширк тарқалиб боради. Турли-туман фитналар: диний ва ижтимоий-сиёсий фитналар ер юзини қамраб ола бошлайди. Буларнинг ҳаммаси билмаслик (жаҳолат) сабабли вужудга келади. Малик ибн Анас ана шу туфайли қуйидагиларни айтади:

“Қачонки илм камайса, фойдасиз нарсалар денгиз кўпиги каби кўпая бошлайди. Қачонки оятлар ва ҳадисларга етишишлик имкони камайса, нафсу-ҳавога эргашиш инсонларни эгаллаб олади”. Шунинг учун фитналарни зулматларга ўхшатишади.

Имом Аҳмад ўзининг бир хутбасида шундай деган:

“Илм аҳлини ҳар бир фатра замонида сақлаб келадиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аммо ҳидоятни инсонлар фақатгина баракотли нубувват нури (қуръон ва суннат) орқали топадилар».

Оятда айтиладики:

“Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас!”. (То Ҳа; 123)

Яъни ким росулларга эргашса, улар тўғри йўлга ва бахтга эришадилар. Мана шу мўминларнинг умумий сифатларидир. Ким энди росулларга қаршилик қилса, ундай кишилар залолат аҳлидир ва у жазога гирифдор бўлади. Булардан ташқари яна уларга қадар нубувват нури етиб келмаган ва шу туфайли ҳар хил қабиҳ ишларга ва ширкка қўл урган жоҳилият давридаги адашган залолатдаги кишилар ҳам бор.

Аммо Аллоҳ таоло айтади:

“Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз” (Исро; 15)”

“Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир”. (Нисо; 165)

“Роббинг шаҳар-қишлоқларни то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб ҳалок қилувчи бўлмаган”. (Қасос; 59)

Мана, Аллоҳ қавмларни токи уларга росул жўнатмагунича азобламайди. Баъзи ривоятларга қараганда, бу дунёда росуллар юборилмаган одамларга, Аллоҳ қиёмат куни “Аросат” деган майдонда уларга (имтиҳон учун) хос росул жўнатади”. (Мажмуъул Фатава; 17/307-308). Ибн Таймиянинг ушбу фикри Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати борасида эди. Қуйида эса аҳлу китобга оид фикрини келтирамиз:

Насронийлар, булар шунақа инсонларки, уларни биз ҳеч қандай равишда қўллаб-қувватламаймиз, аксинча уларни ўз динларида ғулув кетганликлари учун, у ерга ширкни аралаштирганлари учун ва қолаверса бизнинг пайғамбаримизни рад этганлари учун маломат қиламиз (аҳамият беринг, бу дегани мусулмон деб санаймиз, кофир санамаймиз дегани эмас!). Улар динга нима янгилик киритганларига қарамай, ҳатто бу нарсани динга бўлган муҳаббат учун қилган бўлсалар ҳам, мисол учун зуҳдда ғулув кетиб, роҳиблик (уйланмасликлари, турмуш қурмасликлари) қилишлари, буларнинг ҳаммаси уларнинг ўзлари тўқиб олган амалларидир. Диндаги ҳар бир тўқиб олинган иш залолатдир. Агарда ушбу бидъатчи, тўқиб олувчи, ихлосли киши бўлган бўлса, азобга тортилмайди, аммо тўқиб олган нарсаси учун ажр ҳам, фойда ҳам олмайди.

Яҳудийлар эса насронийлардан кўра куфрда анча шиддатлидирлар, ваҳоланки насронийлар залолат ва жаҳолат (илмсизликка) кўпроқ берилганлар. Яҳудийлар ҳақни ўзлари билган ҳолда тарк қилганлар. Шунинг учун ҳам улар Аллоҳнинг ғазабига учраганлар. Ушбу икки гуруҳ (насроний ва яҳудийлар) залолатдадирлар (яъни мусулмон эмаслар, куфр ва ширклари туфайли). Аммо залолат, яъни адашишлик кенг қамровли маънога эга бўлган тушунчадир. Яҳудийларнинг залолати, адашишлиги, ўзларига нисбатан лаънат ва жазони лозим қилади. Насронийларнинг залолати эса, жазони ўзларига лозим қилмаса ҳам, аммо қилган амалларига нисбатан ажр ва мукофатдан маҳрум қилади. Аммо уларга ҳақ келганидан кейин ҳам, уни қабул қилмасалар, азобга учрайдилар. (Танбеҳ: Шайх Ибн Таймия бугунги кундаги, ёки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъвати келганидан кейинги насронийлар тўғрисида гапирмаяпти, аксинча бу фатводаги насронийлардан мурод, пайғамбар алайҳиссалом даъватидан олдинги насронийлардир. Бугунги кунимзидаги одамларга, хоҳ у насроний, яҳудий, буддий, ёки ўзини исломга нисбатлаган мушрик бўлсин, ҳеч қандай УЗР ЙЎҚ. Қуръон ва суннат мавжуддир, фақатгина инсонлар юз ўгирганлар холос. Жаҳолат деган тушунчалар ва атамалар, пайғамбар келмасидан олдинги замонга тегишли атамалардир. Бугунги кунда қуръон, суннат, салафлар китоблари, интернет, ижтимоий тармоқлар ривожланган, тавҳид даъвати кам бўлса ҳам, мавжуд ва етишса бўладиган даврда, фақатгина юз ўгирган ва лоқайд кофирлар бор холос. Ким ушбу ҳолатда вафот топадиган бўлса, юз ўгирган, жазога гирифдор бўлиши шарт қилинган, ҳужжат қоим қилинган, аммо лоқайдлиги туфайли, ундан юз ўгирган жаҳаннам аҳлидандир. Аллоҳ бу ҳолатда жонимизни олишдан Ўзи асрасин!)”. (Мажмуъул  Фатава; 19/190-191)

Ибн Таймиянинг юқоридаги сўзларига кўра насронийлар мушрикдирлар. Умуман айтадиган бўлса, ушбу масъалада ҳеч қандай шубҳа йўқ. Жазога эса насронийлар, фақатгина огоҳлантирилгандан кейин тортиладилар. Ушбу огоҳлантирув эса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларидан кейин собит бўлиб бўлди.

Ушбу сўзлар Ибн Таймияга тегишлидир ва бу каби сўзлар у кишининг китобларида кўплаб топилади. У киши ушбу ҳукмлар ҳаммага тегишли бўлиб, ушбу ҳукмларда жуғрофий, вақтга доир ва ирқий соҳада ҳеч кимга чегирма мавжуд эмас (яъни ҳамма баробардир, ҳеч ким мустасно эмас) деган фикрдадир. Ушбу ҳолатлар умумийдир, чунки ҳар бир инсон Аллоҳга (мийсоқ) аҳдини (ваъдасини) берган ва жоҳил (билмайдиган) киши бу аҳдни бузиб, фитратига ва хилқатига хиёнат қилгандир. Шунинг учун улар ҳеч қанасига мусулмон (муваҳҳид) бўла олмайдилар. Ундан ташқари улар Аллоҳнинг динига боғлиқ ҳам эмаслар.

Оятда буюриладики:

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри миллатнинг динидир!» (Баййина; 4)

Ақл ва теран фикр инсонларга берилган умумий неъматдир. Аллоҳ барча инсонларни пок тавҳид асосида яратган. Оятда буюриладики:

“Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”. (Рум; 30)

Салафларнинг сўзларида ҳам бунга доир бирорта истисно мавжуд эмас.

Қуръон ва суннатда бу мавзуга доир кўплаб далиллар мавжуд. Биз зикр қилган далиллар ҳақни қидирганлар учун етарлидир. Ҳақдан юз ўгирганлар учун эса, қанча далил бўлса ҳам, у иймон келтирмайди. Аллоҳ бундайларни қуйидагича сифатлайди:

“Албатта, Роббингнинг калималари зиммасига вожиб бўлганлар иймонга келмаслар. Агар уларга ҳамма оят-мўъжизалар келса ҳам, то аламли азобни кўрмагунларича”. (Юнус; 96-97)

Биз Аллоҳдан ҳаётимизни мусулмон ҳолатида давом эттиришини, жонимизни ҳам мусулмон ҳолатимизда олишини ва солиҳлар қаторида тирилтиришини сўраб қоламиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни адаштирувчи топилмас. Кимни адаштирса, уни тўғри йўлга бошлагувчи топилмас. Барча мақтов ва ҳамдлар Аллоҳга хосдир ва барча ишлар Унгагина қайтгувчидир. Энди Аллоҳнинг изни ила, китобнинг икинчи қисмига ўтамиз.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑