Уламолар сўзидан олинган исломнинг баъзи шартлари

Уламолар сўзидан олинган исломнинг баъзи шартлари.

Тавҳид мавжуд бўлиши, инсон мусулмон саналиши учун зарурий бўлган шартдир.

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Ибн Таймийя айтади: «Албатта, тавҳид иймоннинг асосидир. Тавҳид жаннат аҳли билан жаҳаннам аҳлининг орасини ажратиб турувчи бўлган бир аломатдир. Жаннатга кириш учун мана шу нарса мавжуд бўлиши лозимдир. Тавҳид мавжуд бўлмасдан ҳеч кимнинг исломи саҳиҳ эмасдир». (Мажмуъ Ал Фатава, 24/235)

Шунингдек имом айтади: «Олимларни пайғамбар алайҳиссаломни қабрини зиёрат қилиш учун сафар қилишликка руҳсат берганларининг сабаби, бу Масжидун Набавийга сафар қилишликни мақсад қилиб, пайғамбар алайҳиссаломни қабрларини зиёрат қилиб кетиш жоиз эканидир. Буни шариатда машруъ эканига ижмоъ собитдир. Яъни бу олимлар учун ушбу сафарнинг асосий мақсади, ушбу масжидни зиёрат қилишдир, қабрни зиёрат қилиш эса шунчаки қўшимча нарса холос. Улар бунга қандайдир бир алоҳида маъно бермайдилар. Маълумки, Масжидун Набавийга сафар қилиш жоиз эканида ихтилоф йўқ ҳаттоки бу солиҳ амалдир. Аммо жаҳолат ботқоғига ботиб кетган залолатдаги кишиларга келсак, улар Масжидун Набавийга сафар қилишликдан мақсад, фақатгина росулуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиш, бошқа нарса эмас деб ўйлайдилар. Ушбу масжидда барпо қилинган намоз, бошқа масжидларда барпо қилинган намозларнинг савобидан, минг маротаба кўпроқ эканини у залолатдаги кишилар қабр фазилатидан деб бунинг сабабини қабрга боғлаб қўядилар. Улар агар қабр бўлмаганида ушбу масжид, мингдан ошиқ бошқа масжидлардан ажралиб турадиган алоҳида бир фазилати бўлмас эди деб ўйлашади. Шунингдек улар шу ерда масжид қурилганининг сабабини, айнан шу жойда қабр мавжуд бўлганлигидир деб ўйлашади. Росулуллоҳ қабрлари борасида шундай эътиқодда бўлган ҳар қандай кимса, энг залолатдаги ва ислом динидан энг жоҳил бўлган кимсадир.

Қолаверса, у росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларидан, сўз ва амалларидан мутлоқ жоҳил бўлган кимсадир. Унинг ушбу эътиқоди у исломни билмаслигини исботлайди. У кимса исломга кирган саналиши учун, ушбу масъалани таълимини олиши шарт, шунда у исломни бир қисмини олиб, бошқа қисмини ташламайди. Ҳа, бундай эътиқод насронийлар эътиқодидан унчалик фарқ қилмайди. Уларнинг эътиқодига биноан Байтул Мақдиснинг фазилати шундаки, у ерда уларга ўхшаган одамнинг қабрини устига қурилган Каниса мавжуд эканлигидир, ботил нарсани ўйлайдилар. Ушбу Канисани улар, Байтул Мақдисданда кўпроқ баҳолайдилар. Бундай эътиқод қилувчилар, энг жоҳил ва энг залолатдаги одамлардир. Араб мушрикларида бунга ўхшаш эътиқод Каъабага нисбатан мавжуд эди. Улар Каъабани ичида жойлашган буд санамлар сабабли уни зиёрат қилиб, тавоф қилишар эди. Шундай қабрларни зиёрат қилиб, ўликларга дуо қиладиганлар, улардан қўрқиб, уларга умид қиладиганлар, барча шу каби феълларни қилаётганларида улар мана шу мурдаларга ибодат қилган бўладилар, улар ўз буд санамларидан қўрқиб, уларга умид қиладиган мушриклардан ҳеч қандай фарқлари йўқдир». (Мажму Ал Фатава, 27/254 256)

Имом Ибн Таймия айтади: «Ҳукм чиқариш, ҳалол ва ҳаром қилиш чегарасида Аллоҳни Робб эканини инкор қиладиган сўфийлар, ушбу оятда зикр қилинган мушриклар кабидирлар: «Ҳали ширк келтирганлар: Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик, дерлар». (Анъом: 148) Бундай сўфийлар, мушрик мажусийлардан ҳам куфрда ашаддийроқдирлар. Бу шундай масъалаки буни ҳар бир мусулмон билиши вожибдир. Бу мусулмон билан кофир ажралиб турадиган исломнинг аслидир. Бу масъала исломнинг асосидан — Тавҳидга ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг нубувватига шаҳодат беришдир. Аллоҳни бирор мушрик оламни бошқарувчи, бор нарсани яратувчи деб тан олиши, Аллоҳнинг азобидан нажот бермайди. Нажот бериши учун у икки асос яъни икки шаҳодат калимасини рўёбга чиқариши зарур. Энди буни қабул қилгандан сўнг шу нарса аниқ бўладики, Аллоҳни яратиш (фойда ва зарар бериш) чегарасидаги Робб экани ва ҳукмларни чиқариш ва ўрнатиш чегарасидаги Робб эканлиги, бу шундай масъалаки буни ҳамма билиши вожибдир. Бу масъала, ҳудди Аллоҳ барча нарсани билувчи экани, барча нарсага қодир экани, барча нарсани яратувчиси экани ва ҳукмларни чиқарувчи Робб эканига иймон келтиришга боғланган иймоннинг аслий асосий масъаласидир». (Мажмуъ Ал Фатава 3, Аллоҳни ибодатда яккалаш боби)

Шунингдек Ибн Таймия айтади: «Ислом дини икки асосдан иборатдир. Булар — Лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ шаҳодат калимасидир. Аллоҳ билан бирга ўзига бошқа илоҳларни тутмаслик, Аллоҳни яхши кўргандек бошқаларни яхши кўрмаслик, Аллоҳдан умид қилгандек, бошқалардан ҳам ундай умид қилмаслик, Аллоҳдан қўрққандек, бошқалардан ундай қўрқмаслик. Бу каби нарсаларда маҳлуқларни Аллоҳга тенг қилган ҳар қандай киши шерик келтирган бўлади. Бундай кимса мушрикдир, агарчи у одам Аллоҳни бутун осмону ерни ягона Роббиси эканига иймон келтирган бўлса ҳам. Иккинчи асос эса, бу айнан пайғамбар алайҳиссалом орқали Аллоҳ ўрнатганидай ибодат қилишдир. Биз фақатгина ана шундай Аллоҳ буйирган ёки маъқуллаган йўли билан ибодат қилишимиз мумкин холос. Аммо ибодатдан бошқа чегараларга келсак (одамлар билан муомила қилиш, тижорат, жанг ва ҳокозо) ушбу чегарада ҳам агар Аллоҳга ёқиш ва рози қилиш мақсадида бирор нарсани қилмоқчи бўлсак, бу ерда ҳам Аллоҳ тарафидан ўрнатилганидай риоя қилишимиз керак бўлади. Масалан ибодат турларидан дуо ибодат турини олсак. Аллоҳ таъоло ўликларга ва олисда бўлганларга дуо қилишни ёки уларга таваккул қилишни ёки улардан мадад сўрашликни бизга машруъ қилмади. Шунинг учун ҳам кимки буни қилса, ҳали ширк содир этиб ва исломдан чиқиб, мусулмонларнинг дини бўлмаган динга киришини ҳисобга олмаганда, у динда бидъат қилган бўлади». (Мажмуъ Ал Фатава, 1/310)

Ибн Таймия айтади: «Ислом ўзида фақатгина Аллоҳга таслим бўлишликни билдиради. Кимки Аллоҳ билан бирга бошқасига ҳам таслим бўлса мушрик бўлади. Кимки Аллоҳга ҳам ва бошқасига ҳам ибодат билан таслим бўлмаса, у исломдан юз ўгирган мустакбирдир. Мустакбир ва мушрик иккиси ҳам кофирдир. Чунки ислом ўзида фақатгина Аллоҳга таслим бўлиш, Унгагина ибодат ва итоат қилишни билдиради. Мана шу Аллоҳ қабул қиладиган ягона диндир. Барча қолган динларни Аллоҳ инкор этади. У нарса (ислом) ҳар вақт унга буйрилган феълни, ўз вақтида адо этиш билан бўлади. Кимга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолати этиб келган бўлса ва у одам у киши келтирган нарсага иқрор бўлмаган бўлса, мусулмон ҳам, мўъмин ҳам бўлмайди, аксинча у одам кофирдир, агарчи у ўзини мен мусулмонман, ёки мўъминман деб иддао қилса ҳам». (Мажмуъ Ал Фатава, 1/91)

Яна имом айтади: «Аллоҳ фақатгина росуллари воситасида ўрнатган динидан рози бўлади, яъни исломдан — ягона Аллоҳга таслим бўлиш. Таслим бўлишнинг асосий қисми қалбда бўлади, айнан фақатгина ягона Аллоҳга ҳузуъ ва ибодат қилиш. Кимки Аллоҳ билан бирга бошқасига ҳам ибодат қилса, у мусулмон эмас. Аллоҳга умуман ибодат қилмайдиган киши эса, у янада мусулмон саналмайди. Чунки, ислом фақатгина Аллоҳга таслим бўлиш — Унгагина ҳузуъ ва ибодат қилишдир. Аҳли луғатлар айтишганки: «Араб тилида инсон таслим бўлса, уни исломни бажарди дейиш мумкин». Исломнинг тор маъноси қалб ва аъзолар билан амал қилишни билдиради. Иймоннинг тор маъноси эса тасдиқ, иқрор ва билишликдир, бу эса қалб сўзи бобдидан бўлиб, у ерда қалб амали ҳам мавжуддир. Ундаги асл эса тасдиқ, амал эса унга тобеъдир». (Мажмуъ Ал Фатава, 7/217)

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑