Тоғутга кофир бўлиш “Лаа илааҳа иллаллоҳнинг” маъносидан саналади, иймон у нарсасиз бошидан бор деб ҳисобланмайди.
بسم الله الرحمن الرحيم
Қуръондан далиллар:
1) فمن يكفر بالطاغوت ويؤمن بالله فقد استمسك بالعروة الوثقى لا انفصام لها والله سميع عليم
«Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлабди». (Бақара: 256). Араб тилидаги “ким — من” калимаси шарт учун ишлатиладиган сўзлардан ҳисобланади. Матнларда агар: “Ким фалон ишни қилса, унга мана бу нарса берилади” дейилса, бу ерда шартни ишора қилади. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман “Мисбаҳуз Золам” китобини (208-бетида) бу оят тўғрисида айтади: “Бундай маънодаги оятлардан яна мисол:
2) «Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига айтган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман» (Зуҳруф:26). Бу ва бундан олдинги оят тоғутга кофир бўлиш Исломнинг шартларидан бўлиб, у нарсасиз Ислом, одамда бор деб ҳисобланмайди”.
3) Аллоҳ таъолонинг: “Биз ҳар бир умматга Росулларни Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг дея юбордик” (Ан-Наҳл:36) ояти тоғутга кофир бўлиш ҳамма пайғамбарларнинг динларининг устунидир, яъни ҳамма росул ва пайғамбарларни бирлаштириб турувчи исломдир, шариатлари ҳар хил бўлишига қарамай, ана шу Аллоҳнинг олдидаги дин бўлиб, қайси даврда бўлмасин ким бундан бошқа дин билан келса, ундан ҳеч нарса қабул бўлмайди.
Суннатдан далиллар:
1) Бизга Сувайд ибн Саид ва ибн Абу Умар ривоят қилдики, улар дедилар: Бизга Марвон яъни Ал Фазарий у Абу Моликдан, отасидан у киши деди: «Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: “Ким “Лаа илааҳа иллаллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётганларга кофир бўлса, унинг моли ва қони ҳаромдир, ҳисоби еса Аллоҳга ҳаволадир (яъни қалби, то ташқарига куфрни чиқармай беркитгунга қадар) деганларини эшитдим.
2) Бошқа ривоятда: Абу Малик Ал Ашжаий у отасидан Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким Аллоҳни (ибодатда) яккаласа ва Аллоҳдан бошқа ҳамма ибодат қилинаётганларга кофир бўлса, моли ва қони ҳаромдир, унинг ҳисоби эса Аллоҳгадир” деган сўзларини эшитдим дейди”, Саҳиҳ Муслим (Китабул Ийман 23). Бундан маълум бўладики, Аллоҳни ибодатда яккалашни ўзигина етарли бўлмас экан. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳадисни шайх (Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) далил сифатида ишлатишлари, энг яхши, аниқ ва равон ҳужжатлашиш усулидир, у киши иккинчи қўшимча жумлани қўшган ҳолда далил қилдилар (Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётганларга кофир бўлса), яъни тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлиш қон ва мол ҳаром бўлиш шартидир ва оддийгина талаффуз ёки билишлик ва ҳатто Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсани тарк этиш туфайли қон ва мол омонлиги бўлмаслиги, балки уларни такфир қилиш (Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларни) ва бу такфир ўз ичига ундан нафратланиш, уни тарк этиш, ундан барий бўлиш, уни соҳталигига ишониш, мана шулар Исломдан деб саналиш учун керак бўлган унсурлардир («Мисбаҳуз Золам», 207).
Биз шу далиллар билан ҳозирча чегараланиб турамиз, бу ҳадис саҳиҳдир, юқоридаги оятлар эса мутавотирдир, мутавотир хабар эса уламолар ижмоъси тарафидан ҳукм деб исбот топишига етади, ҳукм эса бу ҳолатда: Ислом шарти бу – КУФР БИТТОҒУТДИР, у сиз Ислом бирор кишида Ислом деб ҳисобланмайди, у одам эса мусулмон деб номланмайди, токи шу шарт топилмас экан. Бу ерда биз гапни чўзиб ўтиришни лозим топмадик (чунки кўпчилик қарши фикр тарафдорлари бунга розилар) шу учун шу билан чекланиб қоламиз.
