Мушрикларни кофир санамасдан туриб, исломга кириб бўлмас, ёҳуд такфирсизлик тавҳидсизликдир.
بسم الله الرحمن الرحيم
Мана бир неча асрлар бўлдики одамлар ислом деса фақат насроний, яҳудий, мажусий, буддий каби ўзларини бир дин эгаси деб номлаган кишиларнигина кофир деб, ўзини улардан фарқли равишда исломга номигагина нисбатласа мусулмон бўлади деб келяптилар. Ҳаттоки умрида тоғутга кофир бўлганини кўрмаган одамларни, қолаверса тоғутларнинг ўзлари ислом тўғрисида ёки росулуллоҳ ﷺ тўғрисида бир илиқ гап айтса, маа шаа Аллоҳ мусулмон бўлибди-ку деб юбормоқдалар.
Агарда ислом дини ҳақ дин ва Муҳаммад ﷺ ҳақ пайғамбар деб эътиқод қилишни ўзи исломга кириш учун етарли бўлганда эди, пайғамбаримиз амакилари Абу Толиб мусулмон бўлиши керак эди. Росулуллоҳ ﷺни ҳамма ташлаб қўйган пайтда Абу Толиб қўллаб-қувватлади, ҳамма душманлик қилганида ҳимоя қилди, даъватнинг энг оғир марҳаласида ёйилишига ўз ҳиссасини қўшди, ҳақ дин деб тан олди, ҳақ пайғамбар деб билди росулуллоҳﷺни. Аммо, тавҳиднинг бир дона унсури у одамда топилмаганлиги учун, ҳа айнан исломга киришдан олдин топилиши керак бўлган, у нарсасиз тавҳид, тавҳидлигини йўқотадиган унсур бўлмиш такфир топилмагани учун у кофир ҳолатда ўлим топди.
Абу Толиб ўзининг қасидасида айтадики:
«Дарҳақиқат, Муҳаммаднинг дини, динларнинг энг яхшиси эканини билдим. Маломат ва таъна-дашномлар бўлмаганида, мени шуни очиқчасига айтган ҳолатда топардинг.»
Демак, Абу Толиб ҳам Муҳаммад ﷺнинг рисолатларини эътироф этарди. Бироқ қавмига нисбатан жоҳилий қизиққонлик уни санамларга ибодат қилишга (йўғрилган) Абдулмутталибнинг динини инкор этишдан тўсганди.
أَخْبَرَهُ أَنَّهُ لَمَّا حَضَرَتْ أَبَا طَالِبٍ الْوَفَاةُ جَاءَهُ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — فَوَجَدَ عِنْدَهُ أَبَا جَهْلِ بْنَ هِشَامٍ ، وَعَبْدَ اللَّهِ بْنَ أَبِى أُمَيَّةَ بْنِ الْمُغِيرَةِ ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — لأَبِى طَالِبٍ: « يَا عَمِّ ، قُلْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ ، كَلِمَةً أَشْهَدُ لَكَ بِهَا عِنْدَ اللَّهِ » . فَقَالَ أَبُو جَهْلٍ وَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ أَبِى أُمَيَّةَ: يَا أَبَا طَالِبٍ ، أَتَرْغَبُ عَنْ مِلَّةِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ ؟ فَلَمْ يَزَلْ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — يَعْرِضُهَا عَلَيْهِ ، وَيَعُودَانِ بِتِلْكَ الْمَقَالَةِ ، حَتَّى قَالَ أَبُو طَالِبٍ آخِرَ مَا كَلَّمَهُمْ هُوَ عَلَى مِلَّةِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ ، وَأَبَى أَنْ يَقُولَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ .
Саҳиҳул Бухорийда ҳадис келадики: Абу Толиб ўлим тўшагида ётганида, росулуллоҳ ﷺ келиб, унинг ҳузурида Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ибн Муғийрани топадилар. Росулуллоҳ ﷺ, Абу Толибга:
«Эй амаки лаа илааҳа иллаллоҳ денг, мана шу калима билан Аллоҳнинг ҳузурида сизга гувоҳлик бераман», дейдилар. (Буни эшитган) Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Умайя (бир овозда) айтиларки: «Эй Абу Толиб, наҳотки сен Абдулмуттолибнинг динидан юз ўгирсанг?». Шундан кейин ҳам росулуллоҳ ﷺ ушбу калимани айтишини тавсия қилавердилар, Абу Жаҳл ва Абу Умайялар эса токи Абу Толиб, Абдулмуттолибнинг динидан воз кечмаслиги ва ушбу лаа илааҳа иллаллоҳ калимасини айтишдан бош тортгани ҳақидаги охирги сўзини айтмагунига қадар, ўзларининг сўзларини қайтаравердилар.
Абдулмуттолибнинг динини инкор этиш, бу ширкни инкор этиш, фақатгина мушрикларни инкор этиш, яъни такфир қилиш билан бўлади. Ширк аслида бир маҳсулот бўлиб, мушрик одамсиз унинг вужудга келишининг имкони йўқ. Яъни биринчи бир ширк эътиқодидаги киши пайдо бўлиб, ичидаги ширкини ташқарига, яъни бирор бир жисмга ибодатни сарфлайди, ана шунда ширк пайдо бўлади. Шундай экан, ишлаб чиқарувчи бўлмаса маҳсулот ҳам бўлмайди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало бизларга, тоғут ва ширкдан четланинглар, безор бўлинглар деганда фақатгина маҳсулот бўлган ширкдан четланинг, аммо ишлаб чиқарувчилари бўлган мушриклар билан бир диндамиз деб эътиқод қилиб турсангиз ҳам муваҳҳид (мусулмон) бўлаверасиз, бу нарсани билмасангиз ҳам тавҳид узра бўласиз, буни фақатгина пайғамбар келгандан кейин билиб олсангиз бўлди, ана шундан кейин ҳам уни инкор қилсангиз, ҳудди ароқни ҳаромлигини, намозни вожиблигини инкор қилгандек, шундагина кофир бўласизлар демаган. Зотан киши ширк қилганни мушрик деб билмаса, уни муваҳҳид деб билган бўлади. Икки дона дин бор унинг ўртаси йўқ! Ёки одам кофир бўлади, ё бўлмаса мусулмон-муваҳҳид бўлади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ فَمِنكُمْ كَافِرٌ وَمِنكُم مُّؤْمِنٌ
У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир…{Тағобун:2}
Агарда такфир мушриклар айтганидек диннинг асли эмас, фақтагина шаръий ҳукм, пайғамбар келмасдан олдин мушрик билан муваҳҳидни ажратолмасанг ҳечқиси йўқ, яъни маҳсулот бўлган ширкдан барий бўлиб, исломни ҳақ деб тан олиб, аммо ишлаб чиқарувчи мушрик билан бир диндамиз деб туриш мумкин бўлганида эди, бу динга Албоний, Усаймин, Ибн Боз, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби вақтинча “юлдуз” бўлиб турган, ёмонлик уламоларидан ҳам кўпроқ исломга нафи теккан Абу Толиб каби кишилар мусулмон бўлишлари керак эди. Аллоҳга қасамки Абу Толиб Муҳаммад ﷺга берган ёрдами катта-катта уламоларнинг динга қилган хизматидан кўпроқ деса муболаға бўлмайди. Бугунги кундаги даъватчилар “юлдузчалар” бир тарафдан сарой муллаларини аҳолига ёмон кўрсатади-да, аммо юз йиллардан бери ўзгармасдан келаётган ширк аралаш бўтқа динини янгидан олиб келмоқдаларлар. Юз йиллар олдин ҳам ширкка жаҳолат, таъвил, тақлид, хато ижтиҳодга узр бериб келиб, аҳолига ҳали ҳам ҳақиқий соф тавҳидни олиб келаётганлари йўқ! Балки озгина қўшимча билан ширкий бўтқа бўлган динни ёки жиҳодга моилроқ қилиб, ёки қабрпарастликдан сал-пал йироқроқ қилиб, ёки яна бошқа бугунги кунимизда нима бўлса ҳам тавҳиддан долзарблиги анча паст бўлган мавзуларга урғу билан келиб, асл ширк ва мушриклардан ва уларни тавҳид динида деб қабул қилган “юлдуз”лардан бирор бир фарқи бўлмаган дин билан келяптилар! Эй даъватчилар, наҳотки Абу Толиб каби макка мушригичалик ҳам тавҳидни тушунмасангиз!? Ҳатто Абу Толиб ана шу динга ота-боболарини такфир қилмасдан киролмаслигини билиб турган. Ҳаттоки Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Умайялар одамлар “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” деса албатта бу билан ота-боболарини такфир қилганини тушунишган эдилар!
Имом Ибнул Қоййим айтади:
وهذا هو الذي منع ابا طالب وامثاله عن الاسلام استعظموا آباءهم واجدادهم ان يشهدوا عليهم بالكفر والضلال…
Абу Толиб ва у сингари (кофирларнинг) исломни қабул қилишдан тўсган нарса, бу ўзларининг оталари ва боболарини куфрда ва залолатда деб тан олишлик эди.
(Мифтаҳу Дарус Саъада)
