Такфир тоғутга кофир бўлишнинг ажралмас бир бўлагидир

Такфир диннинг аслидан эмас, агар аслдан бўлса қани бунга далил?

Жавоб қисқача, аммо унга кўп фойда қўйишга ҳаракат қиламиз…

Аллоҳ таъоло айтади:

فمن يكفر بالطاغوت ويؤمن بالله فقد استمسك بالعروة الوثقى

«Ким тоғутга кофир бўлиб ва Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, мустаҳкам узилмайдиган тутқични ушлаган бўлади». (Бақара:256)

Одам тоғутга кофир бўлолмайди, токи мушрикларни такфир қилмагунча. Бунга далил (فمن يكفر بالطاغوت) ва қачонки «ба» ҳарфи келса, бу ўтимли феъл бўлишликка ва феълга қайтишга ишора қилади. Яъни: «ба» қўшимчаси кетади ва бошига ҳамза қўшилади ва шу билан (فمن أكفر الطاغوت) маъноси келиб чиқади, яъни أكفر (акфаро) сўзи кимнидир кофирга чиқаришга далолат қилади, ҳудди бу луғатларда келганидай.

«Ал Қомусул Муҳийт» да келишича:

القاموس المحيط : وأكفره: دعاه كافراً

«Акфароҳу: яъни уни кофир дейишлик».

وجاء في المعجم الوسيط : (أَكْفَرَ) غَيرَه : نسبه إلى الكُفر

Ҳудди шунингдек «Муажамул Васийт» да келган: (Акфаро) бошқани: яъни уни куфрга (кофирга) чиқариш.

Бу ердан биз қандай фойда оламиз?

Ушбу оятда араб тилидан очиқ такфирга далолат бор эканини олдик.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ бизга айтганидай:

لا يصح دين الإسلام إلا بالبراءة من هؤلاء وتكفيرهم كما قال تعالى: {فمن يكفر بالطاغوت ويؤمن بالله فقد استمسك بالعروة الوثقى} [البقرة:256]

Ҳеч кимни ислом дийни саҳиҳ эмас, токи уларга (тоғут ва уни аҳлига) бароат ва такфир қилмагунга қадар, ҳудди Аллоҳ таъоло оятда айтганидай: «Ким тоғутга кофир бўлиб ва Аллоҳга иймон келтирса батаҳқиқ, мустаҳкам узилмайдиган тутқични ушлаган бўлади». (Бақара:256) «Ар Рисалатул Шахсийя», 188.

Шайх Абдур-Роҳман ибн Хасан айтади:

التكفير من معنى لا اله الا الله مطابقة

«Такфир, лаа илааҳа илла Аллоҳнинг мутобиқ маъносидир». «Ад-Дурор ас-сания», 11/523.

Энди «Мутобақо» нима эканини тушинтирамиз.

Лафз даражалари уч турга бўлинади:

المطابقة والتضمن والالتزام

Мутобақо, Тадоммун, Илтизам.

1) Мутобақo нима дегани?

Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

فدلالة المطابقة هي دلالة اللفظ على جميع المعنى

«Мутобақо далолати, бу лафз барча ма’нольарга далолат қилишлигидир». «Ад Дар Ат Таруд» , 5 жилд 207 бет.

2) Тадоммун нима дегани?

Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

ودلالة التضمن دلالة اللفظ على ما هو داخل في ذلك المعنى

«Тадаммун далолати, бу лафз бирор бир маънонинг ичидаги нарсага далолат қилишлигидир». «Ад Дар Ат Таруд», 5 жилд 207 бет.

3) Илтизом нима дегани?

Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

ودلالة الالتزام دلالة اللفظ على ما هو لازم لذلك المعنى خارج عن مفهوم اللفظ

«Илтизом далолати, бу лафзнинг бирор бир маънони лозим бўлишига далолат қилишлигидир, айтилган лафздан чиқадиган тушунчадир». «Ад Дар Ат Таруд», 5 жилд 207 бет.

Қисқача мисолларни келтириб ўтамиз:

Лафзнинг (сўзнинг) маънога далолат қилиши уч хил бўлади: мутобақа (айнан тўғри келиш) далолати, тазаммун далолати  (зимнидаги нарсага далолат) ва илтизом далолати (ўшанга алоқадор бўлган нарсага далолат қилиши).

Мутобақа далолати лафз аслида нимага қурилган бўлса, айни шу маънога далолат қилишидир. Масалан, уй деганда деворлар ва шифтдан иборат бино тушунилгани каби.

Тазаммун далолати лафз ўзи қурилган маънонинг зимнидаги (ичидаги) бир бўлагига далолат қилишидир. Масалан, уй сўзи шифтга далолат қилиши каби, чунки уй деворлар ва шифтдан иборат бўлади.

Илтизом далолати лафз ўзи учун қурилган маънога алоқадор ва боғлиқ бўлган ташқи бир нарсага далолат қилишидир. Масалан, шифт сўзининг деворга далолат қилиши каби. Чунки, шифт сўзи деворга мутобақа далолати билан далолат қилмайди, чунки шифт деганда девор тушунилмайди. Шунингдек, у тазаммун далолати билан ҳам далолат қилмайди. Чунки, девор шифтнинг бир бўлаги эмас. Лекин, у деворга алоқали бўлган ва уни лозим тутган, бироқ унинг ичида бўлмаган алоҳида нарсадир (Равзатун-нозир ва шарҳуҳа: 50, 51-бетлар).

Ким батафсил ушбу нарсани билишни хоҳласа, Ибн Таймийянинг «Род алал Мунтақийн », 1/73 76 китобига қайтиши мумкун.

Энди шайх Абдур-Роҳман ибн Хасан роҳимаҳуллоҳнинг сўзларига қайтамиз:

التكفير من معنى لا اله الا الله مطابقة

«Такфир, лаа илааҳа илла Аллоҳнинг мутобиқ маъносидир». «Ад-Дурор ас-сания», 11/523.

Бу ерда биз нимани кўряпмиз? Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасини талаффуз қилиш ўз ичига такфирни олишини кўрмоқдамиз ва бу ана шу шаҳодатнинг энг муҳим маъносидир. Такфир динни аслидан эканига очиқ далиллар кўп, лекин ҳозирча шу қисқача баён билан чекланамиз. Кейинроқ ушбу мавзуни янада тушинарлироқ ва батафсил баён қиламиз. Ин шаа Аллоҳ.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑