Такфир масъаласи фақатгина олим ва толиби илмлар учун чекланганми?

Такфир масъаласи фақатгина олим ва толиби илмлар учун чекланганми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Аҳмад Ибн Умар Ал Ҳазимий бу масъалани тушунтириб, шундай дейди:

«Биринчидан такфир масъаласи жуда аниқ ва унда ҳеч қандай ноаниқлик йўқ. Ким куфр келтириб қўйса, унга дархол куфр ҳукми тушади. Бу унинг асосидир. Буни қалбингда холис ва совуққонлик билан қабул қил. Кимки будга сажда қилса, ким бўлса ҳам ва қаерда бўлса ҳам, у Ислом дийнидан қайтдан муртад кофирдир. Кимки хоч тақса, ким бўлса ҳам ва қаерда бўлса ҳам, у Ислом дийнидан қайтган муртад кофирдир. Ва кимки қурбонликни Аллоҳ учун қилмаса ва ким дуода ёрдамни ёлғиз Аллоҳдан сўрамаса, бас, буларнинг ҳаммаси кофир ва муртаддир. Бунда ноаниқлик борми? Бунда ҳеч қандай ноаниқлик йўқ, бу ҳаммаси аниқ ва равшандир. Бу масъалани ҳатто авом мусулмонлар ҳам тушунади.

Баъзилар айтади: «Ахир қандай қилиб у, уни инкор қилиши мумкин деб айтасан?», «қандай қилиб оддий авомлар такфир қилиши мумкин деб айтасан?» Ҳа, оддий авомлар такфир қилади, у такфир қилишга мажбур, бўлмаса у мусулмон бўлмайди.

Такфир масъаласи фақат олим ва толиби илмларга чекланмаган. Аллоҳ таъоло айтади: «Кимки тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, у мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади». Бу фақат олимларга тегишлими ёки оддий авомга ҳамми? Албатта оддий авомга ҳам. «Тоғутга куфр келтириб», у қандай қилиб тоғутга куфр келтириши керак? «Кимки тоғутга куфр келтириб ва Аллоҳга иймон келтирса», бу ердан қуйидаги ҳукм чиқади: «мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади», яъни «Лаа илааҳа иллаллоҳ», бир нарса (шаҳодат) икки шартга боғлангандир. Бу нарса икки шарт асосида бўлиши шартдир. Икки нарсага эътиқод қилиш керак. Агар у Аллоҳга иймон келтирсаю, аммо тоғутга куфр келтирмаса, у мусулмонми? Муваҳҳидми? Ҳеч қандай муваҳҳид эмас! Шундай экан нима қилиш зарур? Тоғутга куфр келтирмоқ зарур. Такфир қилиш керак, камида яҳудий ва насронийларга тоғрими? Такфир қилиш зарур!

Агарда айтилсаки: «У такфир қилолмайди, буни олимларга қайтармоқ зарур!», «Биз такфир қилишимиз учун ал-Лажна ад-Даима (Илмий тадқиқотлар ва фатво бериш доимий қўмитаси) бу кофир ва муртадлиги ҳақида фатво берсин, бўлмаса биз такфир қилмаймиз!» десалар, бу бидъат ва адашишлик ҳамда динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бизга катта олимлар қўмитаси томонидан одамлар орасидаги қандайдир Зейд ҳақида фатво чиқаришини кутиб ўтиришга кўрсатма берилмаган.

Биз айтамиз: «Йўқ! кимки толиби илм бўлса, бунга эътибор берсин, у буни Исломни бузувчи амал эканини билди. У буни кофир эканига эътиқод қилиши керак. Бу эътиқодингни яъни у кофир ва Исломдан қайтган муртад эканини қалбингда олиб юришинг шартдир. Лекин бу ҳақида очиқ гапирмоқ, хутба ўқимоқ ва кўрсатмоқ бу бошқа масъаладир. Нима учун? Чунки у яхшликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш (амру бил маъруф ва наҳий аънил мункар) устига қурилгандир. Эътиқодга келсак, сен шундай эътиқодда бўлишинг шартдир.

Сенга куфрни ошкор қилган одамни мусулмон санашингга рухсат бўлмагани каби, Исломни ошкор қилган одамни кофир санашингга рухсат берилмаган. У «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деб, кофир ҳолида Ислом дийнига кирди, сен уни кофир деб ҳисоблайсанми? Уни кофир деб эътиқод қилишингга рухсат берилмаган, аксинча, сен уни кофирликдан Исломга кирди деб эътиқод қилишинг шартдир!

Манбаъ: Аҳмад Ал Ҳазимий:  Такфир фақатгина олимларга тегишли иш эмас.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑