Такфирнинг шартлари ва мавонеълари

بسم الله الرحمن الرحيم

Такфир: шартлари ва мавонеълари (куфрни тўсувчи нарсалар)

Аҳмад ибн Умар Ал-Ҳазимий айтади:

Такфир масъаласи 3 қисмдан иборатдир, шайхул Ислом ибн Таймия ва шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳумаллоҳларда келгандай. Яъни, дин асллари (Тавҳид ва уни зидди бўлган катта ширк ва катта куфр) ва унга ўхшаш масъалаларга боғлиқ, ёки очиқ бўлган масъалалар бўлмиш «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалаларга боғлиқ», ёки яна махфий яъни ёпиқ масъалалардан иборатдир. Кимки биринчи ва иккинчи қисмдаги куфр амали турига қўл урса у кофир бўлиб, унга нисбатан токи шартлар қоим бўлиб ва мавонеълар бартараф этилгунча уни такфир қилмаймиз деган қоидага у одам тушмайди. Аксинча Аллоҳга ширк келтирган ҳар бир шахс, у мушрик ва кофир бўлибди, диндан чиққан ҳисобланади. Шартлар собитлиги ва мавонеълар бартараф қилиниш керак деган қоида бу инсонга ишлатилмайди. Мисол тариқасида бир ибодатни Аллоҳ таъолога хосламай бошқа ерга сарфлаган ҳолатни олсак. Кимки ўзи (куфр амаллигини билмай туриб) хоҳламай Аллоҳдан бошқасига қурбонлик қилса, кимки бир будга, қабрга сажда қилса, кимки Аллоҳга дуо қилиб сўрамай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуо қилиб сўраса, ёки Алийга, Зайнабга, Ҳусайнга, Бадавийга ва ҳоказо ғоиб ҳолатдаги ёки ўлик инсонга, фақатгина шу қилган амаллари учун ҳам (яхши деб санаб, куфр ва ширк эканлигини билмай қилган бўлса ҳам) кофир бўлади ва диндан чиқиб кетади. Ва биз ундай одамга нисбатан шартлар қоим бўлдими, мавонеълар бартараф бўлдими деб ўтирмаймиз.

Иккинчи қисм, бу биринчи қисмдан пастроқ саналиб, динда очиқ-ойдин бўлган масъалалар, ёки бошқача қилиб айтганда «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалаларга боғлиқ», масалан беш вақт намозни вожиблиги, рибони (судхўрликни) ҳаромлиги, зинони ҳаромлиги, ота-онага нисбатан яхши муомилада бўлишлик, қариндош уруғчилик боғларини сақлашлик ва ҳоказолар киради. Бу ерда биз бу масъалалар «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалалар» деяпмиз, яъни ҳудди ундан олдинги келган қисм сингари кимда-ким мазкур «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалалар» дан бирини (билмай туриб ҳам) инкор қилса (хоҳ қайтариқлар бўлсин, хоҳ буйруқлар бўлсин) у кишида куфр собит бўлган бўлади.

Бу ердан олимлар икки турдаги одамни мустасно қилганлар: Биринчиси яқинда Исломни қабул қилган шахс, иккинчи қисмдаги ҳолатда, биринчидан эмас! Бу турда яъни «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалалар» да икки турдаги инсон мустаснодир, буларга далиллар келади ин шаа Аллаҳ. Бу эса «Ҳадисун аҳдин бил Ислам» ёки хоҳласангиз «Ҳадисун аҳдин бил куфр» деб ҳам номласа бўлади. «Ҳадисун аҳдин бил Ислам» яъни яқиндагина Исломга кирган дегани,”Ҳадисун аҳдин бил куфр” дегани яқиндагина бир неча кун олдин кофир эди дегани. Ва бу турдаги инсон агар «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалалар» ни инкор қилса, унга бирданига кофир ҳукмини бермаймиз, токи шартлари қоим бўлиб мавонеълари бартараф бўлгунга қадар, яъни у одам ўргатилади, агар шундан кейин ҳам инкор қилиб турса кофир бўлади. Агарда у беш вақт намозни вожиблигини тан олмай турса: «Бизда намоз йўқ, бизда рўза тутилмайди, бизда закот йўқ, бизда Ҳаж йўқ» деса, биз унга Китоб ва Суннатдан далиллар билан тушунтирамиз, агар шундан кейин ҳам инкор қилиб турса кофир бўлиб диндан чиқиб кетади. Яъни биз уни бирданига ҳукм қилмаймиз, айтамизки: «У киши куфр гап гапирди ва куфрга тушди, лекин куфр ҳали унга тушмади» деймиз, (шартлар ва мавонеълар) қоидасига асосланиб. Бундай гапни биз куни-кеча Исломни қабул қилган инсонга нисбатан ишлатамиз.

Иккинчи турдаги маъзур (узри бор) одам эса (шартлар ва мавонеълар қоидасига тушадиган шахс), бу бир узоқ чўлда яшаб ҳеч ҳам Аллоҳ таъолонинг ҳукмини билиш имкони йўқ одам. Агарда бундай одам «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалалар» дан бирини инкор қилиб турса ва ширк қилмаган муваҳҳид бўлса узрликдир, у одамга далиллар билан тушинтирилади, агарда ширк қила туриб устига устак «динда зарурият жиҳатдан билиш керак бўлган масъалалар» дан бирини инкор қилиб турса, уни ҳолати биринчи қисмдаги (ширкка ўзи хоҳлаб ва билмай тушиб қолган)лар кабидир.

Учунчи қисм, бу махфий, ёпиқ, оддий авом аҳоли ва олим билишда тенг бўлмаган масъалалар киради. Мана шундай масъалага келсак бу қоида (шартлар ва мавонеълар) қоидаси доим ишлайди. Яъни агарда инсон авом аҳоли билишга зарур бўлмаган амалдан бирини инкор қилса, масалан мерос ва уни тақсимлаш масъаласини инкор қилиб турса, мусулмонлар орасида яшайдиган авом бўлса ҳам биз айтамизки «бу масъала авом аҳоли учун ёпиқ бўлган масъала бўлиб, оддий аҳоли буни тушуна олмайди, лекин у масъала толибу илм ва олимларга очиқдир» деймиз. Яъни бу ерда биз айтамизки: «У одам куфрга тушди, лекин куфр унга тушмади, бу ерда бояги қоида: шартлар ва мавонеълар қоидаси ишга тушади».

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑