ТАВҲИД КАЛИМАСИНИНГ ШАРТЛАРИ (ДАВОМИ…)
بسم الله الرحمن الرحيم
2- шарт: илм устида бу калимани ҳақиқати билан билишлик
Фойда
3-шарт: бу калимага шак-шубҳасиз яқиний ишониш
4-шарт: бу калимага тил билан иқрор бўлишлик
5-шарт: ихлос ва шаръий тўгрилик (сидқи дил) билан бу калимани билишлик
Ихлос
Сидқ (Тўғрилик)
6-шарт: тавҳид аҳлини севиб, душманларига адоват қилишлик
7-шарт: бу калиманинг барча шартларига амал қилишлик
8-шарт: умрининг охирги дамига қадар шу сўзда қолишлик.
2- ШАРТ: ИЛМ УСТИДА БУ КАЛИМАНИ ҲАҚИҚАТИ БИЛАН БИЛИШЛИК.
Калимайи тавҳид фақат оғизда қуруқ такрорланиб юрилгани билан, у ўз эгасисига фойда келтирмайди. У илм ва ишонч устида айтилиб, моҳияти ва маъносини тушуниб, қалб билан ҳис қилиб, амалда шартлари бажарилсагина фойда беради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳам қулларининг бу калимани шу шаклда айтишларини истаган:
“Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини сўра…” (Муҳаммад:19). Оятда Аллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан калимайи тавҳидни илм устида айтишини ва уни идрок (тафаккур) этишини истаган. Билки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир деб фармон қилган (яъни буюргандир). Бу оятдан тушунилгани шудир: Илм устида бу калимани айтишлик ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲнинг шартларидандир (яъни тавҳид калимасини айтишдан аввал уни билишлик ва тушунишлик талаб қилингандир).
Халқ ичида диндан ҳеч хабари бўлмаган инсонлар ҳам шу ҳадисни ёддан биладилар: “КИМ ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲНИ АЙТСА ЖАННАТГА КИРАДИ”. Бундан аввал айтганимиздек, бу инсонларнинг ҳолати ҳудди, фақатгина намозни барпо қилинг оятини олиб, бундан бошқа намозлар билан боғлиқ нарсага қарамасдан, таҳоратсиз, авратни ёпмасдан, қиблага қарамасдан ўқийдиган намозини қабул бўлишлигига ишонган инсон кабидир. Бир ҳадиси шарифда қайси ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲнинг инсонни қутқариши ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай баён қиладилар: “Ким ўлса ва Аллоҳдан бошқа илоҳ бўлмаганини билса жаннатга киради.” (Муслим:43 “Китоб-ул иймон”). Мана, инсонга фойда берадиган калимайи тавҳиднинг фақат бу шакли, илм устида айтилса соҳибига фойда беради холос, Жаҳаннам азобидан қутқаради. Ҳаётда инсон бирор калимани маъносини билмаган ҳолида айтса, бу калиманинг шариат назарида умуман аҳамияти йўқдир.
Масалан: Кимдир тилини билмаган бегона бошқа миллатлик бир аёл билан турмуш қурса ва атрофдагилардан бири унга: “Сени бўшатдим, сени талоқ қилдим” сўзини ўргатса ва айтсаки, буни аёлинга айт, бу чиройли бир тушунчага эга деса. У ҳам аёлига: “Сени талоқ қилдим”, деб мингларча айтса, хотин шариат қозисининг ёнига келиб: “Эрим мени талоқ қилди”, деса? Ҳаммамиз биламизки, қози уни ажратмайди. Чунки, эр нима айтганини фарқига бормаган эди. Маъносини билмаганидан на дунёда ва на охиратда бу сўз унга ҳеч қандай фойда бермайди. Калимайи тавҳид ҳам шундайдир. Соҳиби илк айтганида мусулмон муомаласини кўрур. Фақат озгина вақтдан кейин одамнинг бу калимани қайси маънода келганини билмагани билинса, бу калима унга умуман фойда бермас ва жоҳил ҳукмида бўлур. Зотан, Аллоҳнинг ҳузурида аввалдан фойдасиздир. Чунки, қайси маънода келганини билмасдан нутқ этгандир.
Тавҳид даъватида асримиздаги энг буюк муаммолардан бири ҳам шудир. Инсонлар бу калимани айтаркан, нимани қабул этиб нимани рад этишларини билмасдан айтаркан, бу тур инсонларда бу калимага зид бўлган ҳар турли амални кўриш мумкиндир. Макка халқи эса жуда ҳам фарқли эди. Улар бу калимани айтаркан, ёки рад этаркан, нима билан дуч келишини жуда яхши билишар эди. Бундан келиб чиқиб, мусулмони тўлиқ мусулмон, кофири ҳам тўлиқ кофир эди. Бугун эса вазият жуда фарқлидир. Кўп инсонлар бу калимани ота-бобосидан эшитгандир, ё жума куни хутба асносида домла билан баробар такрорлагандир. Инсон маъносини билмаган бир калимани дин деб билиши, тарихда кўрилган энг ачинарли воқеалардан бўлса керак. Тавҳид билан амал қилишлик учун илмнинг бўлиши шартдир. Инсонни билмаган бир нарсага амал қилиши мумкин эмасдир. Саҳобаларнинг илк қилган иши олдин иймонни ўрганмоқ, ундан кейин у билан амал қилиниши керак бўлган нарсаларни ўрганмоқ эди. Жундуб ибн Абдуллоҳ шундай дейди: “Биз эндигина исломга кирганимизда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал иймонни (тавҳидни) ўргандик, ундан кейин Қуръонни. Қачонки, Қуръонни ўргандик у билан иймонимиз ортди.” (Ибн Можжа). Калимайи шаҳодатнинг ичидаги “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир” қисми: Илм шартига далолат этади. Инсонни билмаган нарсаси билан гувоҳлик этиши мумкин эмасдир. Аллоҳ ояти каримада: “Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эга бўлмаслар. Магар билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина (эга бўлурлар)” (Зуҳруф:86). Диққат этилса, билиб ҳаққа гувоҳлик берганлар истисно қилиняптилар.
Йўқса, билмасдан ҳаққа гувоҳлик қилиш кишига фойда бермайди. Ибн Касир бу оятнинг тафсирида: “Илм ва ишонч устида ҳаққа шоҳидлик этганлар”, деб изоҳлагандир. Имом Табарий оятнинг маъносидаги тафсир аҳлининг ихтилофини зикр қилгандан кейин, шуларни қайд этади: “Ҳақ шоҳидликка шаҳодат этиб, Аллоҳни яккалаганлар, ваҳдониятини (яккалаш ибодатини) фақатгина унга хос қилганлар, буни илм ва яқин устида қилганлар”. Ҳа, гувоҳлик бераман дейишлик инсон илм устида маъносини билиб, яқинан ишониб шаҳодат этиши демакдир. Йўқса, маъносини билмасдан тавҳидга гувоҳлик берса, Аллоҳ наздида мусулмон бўлмас.
Кўргани ёки бўлган бир воқеага гувоҳлик қилиши учун қозининг ҳузурига чақирилган бир инсон, агар шоҳидлик этадиган масъалани, кўрмаган ёки эшитмаган мавзу ҳақида хабари бўлмаса, бунинг шоҳидлиги ўтмайди. Аллоҳнинг улуҳиятига гувоҳлик берган бир инсон ҳам тавҳиднинг улуҳияти, тавҳиднинг кириши бўлган тоғутни билиши керакки, токи Аллоҳ наздида бу шоҳидлиги қабул бўлсин. Буюк Аллоҳдан барчамизни шу оятда бўлгани каби, унинг улуҳиятига гувоҳлик берганлардан қилишини ният қиламиз: “Сен: “Қайси нарса энг катта гувоҳликдир (ҳақ Пайғамбар эканлигимга)”, деб айт. “Аллоҳ, мен билан сизларнинг ўртангизда гувоҳдир. Менга ушбу Қуръонни, унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди. Сизлар “Аллоҳ билан бирга, албатта, бошқа илоҳлар бор”, деб гувоҳлик берасизларми? “Мен гувоҳлик бермайман”, деб айт. “Албатта, У битта илоҳдир ва мен сизлар келтираётган ширкдан покдирман”, деб айт” (Анъом:19). Фойда Илм шарти зикр этилган пайтда, албатта, жаҳолат масъаласига ҳам қараб ўтилади. Тавҳид нуқтасида жаҳолат узр бўладими ёки йўқ? Бу мавзунинг умумий олганда уч кўриниши бордир:
- Баъзилар жаҳолат мутлақо узрдир. Киши билмаган нарса билан ҳисобга тортилмайди дейдилар.
- Тавҳид масъаласида жаҳолат узр эмасдир. Киши куфр амалини қилса куфрга киради. Ва икки дунёда ҳам ҳукми кофир бўлиб, агар тавба қилмай ўлса жаҳаннамда абадий қоладилар дейди.
- Тавҳидий масъалаларда жаҳолат кимнинг учун узр, кимнинг учун узр эмасдир. Изланишлар ва етиш имкони бўлган, ёки ўзларига Қуръон етган одам икии дунёда ҳам узрли бўлмас. Фақатгина фатра давридагилар (пайғамбарлар орасидаги, илм таҳриф бўлган, ёки йўқ бўлган давр) бу дунёдагина кофир ва мушрик ҳукмида бўлиб, охиратда узрлари бўлгани учун имтиҳон қилинадилар дейди. Биринчи кўринишнинг умуман маъно ва аҳамияти йўқдир. Ва умумий бўлиб, келтирган далиллари мавзу билан боғланмайди. Асосан, араб ва Мавароуннаҳр дунёсидаги тоғутлар бу кўринишни дастаклаяпти. Бу кўринишни тоғут имом ва олимларнинг китоблари, оммавий ахборот воситадагилар ёрдамида оқлаб халққа сингдирилмоқда. Ким бундай деб ўйласа (тавҳидни билмаса, тоғутни ва унинг аҳлини такфир нималигини ҳам билмаса мусулмон бўлиб юраверади деб ўйласа) у кофир ва мушрикдир, ҳатто намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам, ҳаж қилса ҳам! Иккинчи ва учинчи кўринишнинг ўзига яраша далиллари бордир. Буларнинг далилларини зикр этиш ва тортишувнинг ери бу ер бўлмаганидан, бу икки кўринишни умумий ҳолда тамсил этган икки китоб номини бераман. Жаҳолат тавҳидда узр эмасдир, деганларнинг далилларини “Ислом заррабини остидаги жаҳолат” китобидан қарашлари мумкин. Ёзувчи асли Мисрлик бўлиб, Саудияда яшаган, зоҳиран муваҳҳид бўлган бир олимдир. Тоғутлар унинг жиҳод ва тавҳидга боғлиқ китобини таъқиқлаганлар. Китоб топилган кимса ёки хонадон соҳибига жазо бордир. Жоҳилиятни баъзилар учун узр кўриб, баъзилари учун кўрмаганлар эса, “Жоҳилият узри” китобига қарашлари мумкин. Бу китоб Абдулқодир ибн Абдулазиз асаридир. Китоб интернет сайтларида бордир. Ўзи Мисрлик бўлиб, йилларча жиҳод қилган, ҳозирда Миср ҳибсхонасидан бирида ётмоқдадир. Бу ёзувчининг ҳам китоблари Мисрда таъқиқланган, китоблари топилган шахс жазоланади. Биз ўзимизнинг халқимизга назар солар эканмиз, бошқа бир тарафдан вазиятга қарашимиз мумкин. Қуръони Каримда бир куфр тури бордир: лоқайдлик ва юз ўгириш куфри. Аллоҳнинг динига беэътибор бўлмоқ ва хоҳламаслик куфри. Аллоҳнинг оятларини ўрганмоқликдан Фурқондан юз ўгирмоқ ва қочмоқ куфри. Бизнинг халқимизнинг муаммоси будир. Булар Аллоҳнинг динига қарши аҳамиятсиз ва беэътибордирлар. Ўзларига иймон ва куфрнинг масъалалари эслатилган пайт шиддат билан қочарлар ва эътибор бермаслар ва шу билан бир қаторда даъват этган инсонга тинчлик ҳам бермаслар унга туҳмат, бўҳтон, маломатларни ёғдирурлар. Дин эслатилиб, Аллоҳла, жаҳаннамла қўрқитганларида кибрланадилар. Мана, кўрингки, Аллоҳ бу инсонлар ҳақида нима деган. “Уларга не бўлдики, эслатмадан юз ўгирурлар?! Ҳудди қаттиқ қўрққан эшаклар арслондан қочгани каби” (Муддассир:49-51).
“…“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, деди” (Тоҳа:124). “Роббиси оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган (гуноҳ) ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, биз у (Қуръон) ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар” (Каҳф:57). “Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир” (Аҳқоф:3).
Буюк Аллоҳ огоҳлантирган нарсадан юз ўгирганлар ва аҳамиятсиз қолганларни кофирлар дея номлагандир. Бугун кўп инсонларнинг жоҳилиятлари зиёда бўлиб, юқоридаги оятларнинг қамровидадирлар. Эътиборсизлик, лоқайдлик ва юз ўгириш куфри!!!
3-ШАРТ: БУ КАЛИМАГА ШАК-ШУБҲАСИЗ ЯҚИНИЙ ИШОНИШ.
Калимайи тавҳиднинг инсонга фойда бериши учун, шак ва шубҳалардан узоқ бўлиб яқин (аниқ) ишонч билан айтилиши лозимдир. “Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Росулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари билан жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир” (Ҳужурот:15). Аллоҳ оятда фойда берадиган иймоннинг қандай бўлишини ва бу иймонда содиқ (яъни рост сўзлаган тавҳид калимасини ҳақиқатини билиб сўзлаган ва шу калима устида сабот ва сабр билан) туришликни ҳамда сиддиқларнинг иймонининг шубҳасиз иймон эканлигини баён этади.
Ҳудди шу маънода Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари бордир. У зот инсонларга фойда берадиган ва инсонларни қутқарувчи бўлган калимайи тавҳидни шундай изоҳлайдилар. “Ким Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва мени Унинг росули эканлигимга шаҳодат бериб ва бу калимада шубҳа қилмасдан айтиб қаршилаган бўлса жаннатга киради.” Яна Абу Ҳурайра (р.а) шундай ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар: “Бу деворнинг орқасида ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ни қалби билан яқинан айтганларга Жаннат билан хушхабар”. (Икки ҳадисни ҳам имом Муслим Иймон бобида ривоят этгандир). Бу оят ва ҳадислардан тушунилган: Инсонни жаннатга киргизувчи шунчаки айтилган калимайи тавҳид эмас, балки, шубҳага бормасдан, инсонни яқиний даражада иймон келтириб сўйлагани калимайи тавҳиддир. Аммо асримизнинг оят ва ҳадис ўғрилари бу наслари кўзга олиб, инсонларни фақатгина юзаки, маъносини билмасдан, тоғутни инкор (такфир) этмасдан, шубҳасиз, яқинан айтиш шартини зикр қилмасдан бу калима ҳақида бахс қиладилар. Ҳолбуки, айтиб ўтилган оят ва ҳадислар очиқ шуни кўрсатадики, Аллоҳ ва Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Инсонни Жаннатга киритади” деган калиманинг асл маъносидан бизнинг халқимиз ғафлатдалигини ва нақадар жоҳиллигини билдиради. Бир замонлар чекка қишлоқ лицейининг ўқувчиси билан менинг орамизда шундай бир мавзу ўтганди: “Домлам ва дўстларим охиратнинг йўқлигини иддао этмоқдалар. Рамазон ойида намозни бошлаб, рўза тутганим учун ҳам мени масхара қилмоқдалар. Мен ҳам жавобан уларга дедимки: Агар охират бор бўлса ва такрор тирилсак, мен йил давомида бир ойда қилган бу оз амаллардан зарар қилмайман, Аллоҳ менга буларнинг мукофотини беради. Йўқса, охират бўлмаса бир нарса бўлмайди. Чунки, бу қадар оддий амаллар билан зарар қилмайман. Асосийси икки томондан ютқазмайман”. Тоғутнинг мактабларида озиқланган бу зеҳн ўзича охиратни кафиллаяпти. Агар тирилиш бўлса, Аллоҳ унга амалларнинг мукофотини бермаса ҳам, унинг бир ойда қилган спорт ва соғликда фойдаси тиббий тасдиқланган рўза унга зарар бермайди. Ва бу шак-шубҳаси билан у йигит ўз наздида мусулмондир! Қандай қилиб бундай йигит мусулмон бўлсин? Ахир ўзи иккиланаётган бўлса, “…агарда ҳақ бўлсам ажр оламан, бўлмаса ҳеч нима ютқазмайман” деб. Во ажаб! Аллоҳ асрасин!
“Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, ҳолос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини билгувчи зотдир” (Юнус:36). “Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: “Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир”, дерлар” (Ҳуд:18).
4-ШАРТ: БУ КАЛИМАГА ТИЛ БИЛАН ИҚРОР БЎЛИШ.
Бухорий ва Муслимда келган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай буюради: “Инсонлар “ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ МУҲАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ” дегунига қадар улар билан курашмоқликка амр қилиндим.” Имом Нававий саҳиҳ Муслимга ёзган шархда: “Калимайи тавҳидни иқрор (оғиз ила) айтиш иймоннинг шартидир.” дейди. Ибн Таймийя: “Калимайи шаҳодатни айтиш имкони бўлган ҳолда айтмаган киши, мусулмонларнинг иттифоқи ила кофирдир.”
(“Мажмуъ ал фатава” 7/609). Диққат этилса, ҳамма калимайи тавҳид ила алоқали ҳадисларда умумий ҳолда “Ким деса” ёки “Ким айтса” каби, оғиз билан айтишликка ишорат бордир. Албатта, бу айтишга имкони бор инсонларга шартдир. Тилсиз ва ҳоказо узрли бўлганлар бу шартнинг ичига кирмайди. Калимайи тавҳидни айтган, оғиз билан иқрор бўлган, кишига бошланғич зоҳиран мусулмон ҳукми берилади. Табиий, албатта, бу мусулмон ҳукми берилишлиги учун бошланғич зоҳиран айтилишлиги шартдир. Аммо, калимайи тавҳидни айтганидан кейин, ҳар қандай куфр ёки ширк феъли содир бўлса, ёки урфий, одатий эски ширкида давом этгани билинса диндан чиққан бўлади. Саҳиҳайнда келган Усома ибн Зайд ҳадисида: Усома калимайи тавҳидни нутқ этган одамни ўлим қўрқуви билан айтган деб ҳаёл қилиб ўлдирди. Пайғамбаримиз эса, “Калимайи тавҳидни айтганидан сўнг ўлдирдингизми”, деб унга эътироз этгандилар. Бу ҳам калимайи тавҳидни нутқ этган одамга бошланғич бўлиб, куфр амали қилмагунига қадар ислом муомаласи қилинишига далилдир.
Имом Қуртубий тафсирида Ибн Мунзирдан нақл қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илм олган аҳли илмнинг ҳаммаси шу нуқтада ижмо қилишгандир: Кофир Аллоҳни ягона илоҳ деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва росули деб, унинг келтирганлари ҳақ деб гувоҳлик бериб, ислом динига мухолиф барча динлардан онгли равишда умуман воз кечиб, узоқ бўлса у мусулмондир. Агар бундан кейин исломдан бошқа динларнинг бирор амалига қайтса ва куфр зоҳир қилса, муртад бўлади ва муртадга қилиниши керак бўлган муомала қилинади. (Қуртубий 7/33)
Ҳофиз ибн Ҳажар иймон китобини шарҳ қиларкан, иймоннинг таърифини қилгандан кейин шундай дейди: “Калимайи тавҳидни дунёда айтганга, ислом ҳукмлари ижро этилади.» (Фатҳ иймон китоби 1/46). Ёлғиз олимлардан қилинган бу нақллар кишининг бу ширк амалини қилмаслиги ва ширкдан узоқ бўлишлигини билдиради. Мунзирдан қилинган нақлда бу икки шартга ишора қилгандик. “Тавба” сурасида мушрикларни ўлдириш амридан сўнг, Аллоҳ азза ва жалла шундай буюради: “Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли зотдир” (Тавба:5). Бу ояти каримада ўтган “Агар тавба қилсалар” иборасини муфассирлар шундай изоҳлайдилар: “Устида топилган ширкдан тавба этсалар” (Табарий ва Қуртубий тафсирлари). Яъни кишига иқрори (тилида айтиши) билан уйғунланган мусулмон ҳукмининг давомий қилиниши учун, киши қилган ва қилиб юрган ширкидан тавба қилиб узоқлашиши керакдир. Айни пайтда ширк амалини такрорламаслиги керакдир. “Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшани унга йўллайдир. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, беҳуда кетадир” (Анъом:88). Айни шакл таҳдид оятда Росулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи ва салламга қилингандир. Ширк қилган инсоннинг амаллари ҳавога учади. Бир оятда умумий пайғамбарлар учун бу таҳдид қилингандир. Яна бошқа оятда эса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун бу таҳдид қилингандир. Аслида, Росулларнинг ширк қилмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ердаги ғоя, валлоҳу аълам, уларга эргашган бизларни қўрқитиш учундир. Агар Аллоҳнинг ҳатто, набийларига ҳам ширк мавзусида шафқати бўлмаса, унда бизнинг ҳолимиз нима бўлади? Бир гуруҳ тавҳид аҳли бўлган баъзи биродарларимизнинг, бу тупроқларда умумий олганда, инсонларнинг ширкдан воз кечмай, балки, ширкка ботиб ётган, мушрик ҳолида калимайи тавҳидни айтаётган бўлсалар ҳам, баъзи бир сабаблардан воқеага фарқли ёндошишлари бор. Биз эса, аслида, ақийдасини билмасдан ҳеч кимга мусулмон муомаласи қилиниши мумкин эмасдир. Токи, мактаб, армия, овоз беришлик, мушрикларни ва тоғутларни такфир этиш каби, кенг ёйилган ширк турларидан воз кечиб, узоқ турмагунига қадар, деймиз. Аслида, икки гуруҳ орасидаги ихтилоф фақатгина лафзлардадир. Баъзилари бир гуруҳ ҳадис ва уламо сўзига ёпишиб олган, баъзилари эса, воқеликка қараб ҳаракат қиладилар. Шундай қилиб, амалга ошиш нуқтасида ораларида ҳеч қандай фарқ йўқдир. Чунки, такфирга бино этилган намоз, гўшт, никоҳ, дўстлик, душманлик нуқталарида бирдирлар. Ақийдасини билмаган инсонларга амалий равишда бир хил муомала қилишади.
5-ШАРТ: ИХЛОС ВА ТЎҒРИЛИК УСТИДА БУ КАЛИМАНИ АЙТИШ.
Яъни бу калимани айтган шахс, фақатгина Аллоҳни ризосини кўзлаб, хўжакўрсинга, дунёвий сабаблардан узоқ бўлиб, тўғрилик васфи ила бу калимани айтиши керак.
ИХЛОС
“Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар.” (Баййина:5). Бошқа бир оятда: “Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан. Магар тавба қилиб, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни маҳкам ушлаган ва Аллоҳ учун динга ихлос қўйганлар-ана ўшалар мўминлар ила биргадирлар. Аллоҳ, албатта, мўминларга улуғ ажр берур” (Нисо:145-146). Ҳадиси шарифда: “Қиёмат кунида менинг шафоатимла энг кўп хурсанд бўладиган, калимайи тавҳидни қалбидан ёки нафсидан ихлос билан айтганлардир.” (Бухорий “Китоб-ул илм” ва “Китоб-ар риқоқ”).
ТЎҒРИЛИК (СИДҚ)
“Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик,дейдиганлари бор. Ҳолбуки, мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдайдилар. Уларнинг қалбларида касал бор” (Бақара:8-10). Яна инсонни қутқарадиган калимайи тавҳиддан баҳс кетаркан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ривоятларда қалбдан, содиқлик билан айтилган калима инсонларни қутқаришини айтгандир. Бу ривоятлардан хулоса шуки, инсонни қутқарадиган калимайи тавҳидни ёлғон ва хўжа кўрсинга айтмасдан, дунёвий ниятлардан узоқ, фақат Аллоҳнинг ризосига етишиш учун айтилган бўлиши шартдир. Ихлос ва садоқат қалбий амаллар бўлганидан буларни тушуниш қийиндир.
Аммо инсон бу калимани айтганидан кейин, унинг кимлигини қилаётган амалларидан кўрсак бўлади. Масалан, асримизнинг кофир ва ваҳший бошқарувчилари бу калимани нутқ этадилар. Буларнинг бу калимаси фақатгина инсонларни алдаш, уларга мусулмон кўриниш учун айтиб, ихлос ва садоқатдан узоқ бўлганларининг исботи: калиманинг тарафдорлари бўлган, бу калиманинг маъносини Аллоҳ ва Унинг Росулининг истаган шаклида ҳаётга татбиқ қилишни истаган мусулмонларга қарши қилган хийлаларидир. Агар бу ваҳшийларнинг ниятлари ҳақиқатдан Аллоҳнинг розилигини қозониш бўлсайди, тавҳид аҳлига ва бу калиманинг ҳақиқати ёйилишига тўсқинлик қилмасдилар. Бу калимани садоқатла айтиб, ихлос билан боғлаб, шартларини жойига келтириши, ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲнинг олдиндан белгиланган ҳукмларини ҳукм қилиши керакдир. Демак, бу тоғутлар, бу калиманинг бош қонуни бўлган Қуръонга тамоман зид бўлган қонунларни танлаб ҳукм қилишади. “Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!” (Нисо:65). “Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди. ” (Нисо:60).
6-ШАРТ: ТАВҲИД АҲЛИНИ СЕВИБ, ДУШМАНЛАРИГА АДОВАТ ҚИЛИШЛИК
Бу севгининг бошида Аллоҳни севиш келади. Унинг севгиси тавҳиднинг аслидир. Иймон келтирганлар Уни ҳар нарса ва ҳар кимсадан кўпроқ севадилар. “Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севадигандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир ” (Бақара:165). Иймон келтирганлар тавҳидларининг асли, ҳар нарсадан кўпроқ Аллоҳни яхши кўрадилар. Убудиятнинг асли ва ҳақиқийси шудир. Мушриклар эса, Аллоҳ билан биргаликда махлуқларни севгида тенг кўрганлари учун жаҳаннамга кирадилар. “Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар: “Аллоҳга қасамки, албатта, очиқ-ойдин адашувда эканмиз”…” (Шуаро:96-98). Ибнул Қойюм бу оятни изоҳлар экан, шундай дейди: “Маълумдирки, улар Аллоҳ билан бошқа борлиқларни яратиш ва ризқ беришда тенг кўришмаганди. Уларни тенг кўргани севгида эди. Бошқа борлиқларни Аллоҳни яхши кўрганлари каби яхши кўрар эдилар. Бундан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш келади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиш Аллоҳга бўлган иймоннинг белгиси ва калимайи тавҳиднинг иккинчи қисми бўлган “Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир” буйруғининг исботидир. “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Росули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини (яъни азобини) келтиргунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас” (Тавба:24). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисда шундай марҳамат қиладилар: “Нафсим қўлида бўлган Аллоҳ Зул-Жалалга қасамки, ҳеч бирингиз мен унга отасидан, боласидан ва бутун инсонлардан кўра севимлироқ бўлмагунимча иймони комил бўлмас.” (Бухорий “Китоб-ул иймон” 14). Ҳа, Аллоҳ ва Унинг Росулининг севгиси иймоннинг асосидир. Аллоҳни севиш, Уни яхши кўраман дейиш билан исботланмайди. Аллоҳни яхши кўрганини иддао этган инсонлардан, Аллоҳ уларнинг амалида исбот истайди. “Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади”, деб айт” (Оли имрон:31). Аллоҳни яхши кўрганига иддао этган ҳар бир инсоннинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиши шартдир. Бу шарт Аллоҳнинг белгилаган ва ҳеч кимга ўтказиб юборишга имтиёзи бўлмаган бир шартидир. Ҳозирги кунимизда иймон келтиргани, Аллоҳни севганини иддао этиб ҳам, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига беэътибор қолганлар бу оят билан ёлғончига чиқадилар (яъни ёлғончидирлар). Бу калиманинг аҳли бўлган мўминларни севишлик ва уларга иймон риштаси ила боғланишлик бу шартнинг ичидадир. Ўзи учун хоҳлаганини биродари учун хоҳлашлик, унинг дарди билан дардланиши, ҳар қандай вазиятда унга ёрдамлашишга югуришлик, ҳатто, ота-онаси мушрик бўлса, биродарини улардан афзал кўради. “Ҳеч бирингиз, ўзингиз учун хоҳлаганингизни биродарингиз учун хоҳламагунингизча иймонингиз комил бўлмайди” (Бухорий “Китоб-ул иймон” 13).
“Албатта, сизнинг валийларингиз (дўстларингиз) Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва бўйинсунган ҳолларида намозни қойим қилиб, закотни ато этадиган иймон келтирганлардир. Ким Аллоҳни, Унинг Пайғамбарини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг ҳизби ана ўшалар ғолиблардир” (Моида:55-56). “Сиздан жиҳод қилганларни, Аллоҳдан, Унинг Росулидан ва мўминларидан ўзгани дўст тутмаганларни билмай туриб, Аллоҳ томонидан тарк этиб қўйилмоғингизни ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардор зотдир” (Тавба:16). Бу калимани ва аҳлини севмоқ, бу калиманинг душмани бўлган аввалда тоғутларни, мушрикларни, аҳли китоб бўлган насоро ва яҳудийларни, уларга ўхшашликка ҳаракат қилганларни, тарафдорларини, ҳамда бефарқларни ёмон кўришлик, уларни дўст тутмаслик демакдир.
Уларни ёмон кўрмаган ҳолида ҳали ҳам иймон келтирганликларини ўйлаганлар ва умматнинг ғамидаман деб, динда қаллоблик қилаётган (соҳта мулла бўлган сарой уламолари) Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Абдулазиз Мансур, Анвар Турсунов, Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Йўлчи, Албоний, Ибн Боз, Фавзон, Усаймин ва шунга ўхшашларга Аллоҳ шундай жавоб беради. “Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ” (Оли имрон:28). “Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас” (Моида:51). Биз Роббимизнинг оятига яқинан иймон келтириб айтамизки, уларни дўст тутган дин қаллоблари улардандир. Улар агар иймон келтирган бўлсайди, Аллоҳнинг “Дўст тутманг” деган қавмларни дўст тутмас эдилар. “Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий-дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир” (Моида:81). Қалбда иймон билан кофирларга муҳаббат бир ерда бўлмайди (яъни жамланмайди). Бу иккиси бир жойда топилиши мумкин эмас. Қалбга иймон кирдими, кофирларнинг севгиси кетади, қалбга кофирларнинг севгиси кирдими иймон чиқиб кетади. “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Росулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмайсан. Ҳатто у (душман) лар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам” (Мужодала:22).
7-ШАРТ: БУ КАЛИМАНИНГ БАРЧА ШАРТЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШЛИК
Ислом дини назарийдан кўра амалийга кўпроқ аҳамият берган диндир. Қуръони Карим бошидан охиригача кўриб чиқилса, аниқ бўладики, Аллоҳ азза ва жалла иймонни зикр этган оятларда, мўминларга хитоб оятларда иймон билан баробар амалларни ҳам зикр этгандир. Эътиқод асосларида ваҳий асоси бўлган аҳли сунна, амалнинг иймондан бўлганини кўрсатади. Қуръон, иймон келтирганларини иддао этиб, амалдан юз ўгирганларни мунофиқлар деб васф этган ва иймонларини ёлғонлагандир.
Қуръони Каримда иймон лафзи ҳар доим феъл қавли билан ишлатилингандир. Феъл иш, бўлиш, ҳаракатни билдирган каломдир. Назарий қабул қилинган калимайи тавҳид амалий ҳаётига татбиқ қилса, соҳибига фойда беради. Ёки, соҳиби Қуръонни ҳукми билан иймони ёлғон бўлади. “Улар: “Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик”, дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар” (Нур:47). Диққат этилса, Аллоҳ иймон келтирдик ва итоат этдик дегандан кейин, итоатдан юз ўгирганларнинг иймонини ёлғонлагандир. Умумий бўлиб, Қуръонда иймонни қабул этилмаслиги ёлғонлаш феъли билан ифода этилади. Итоатдан юз ўгирганлар эса, юз ўгириши ила ифода этилади. Бу оятда Аллоҳ иймон ва итоатдан кейин, фақатгина юз ўгиришни зикр этгандир. Бу ҳам оятда иймонларни ёлғонлаган инсонларни итоатдан юз ўгирганларини кўрсатади. Ояти каримада Аллоҳ: “Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади. Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди” (Қиёмат:31-32). Оятда тасдиқлашнинг тўғрисида ёлғонлашни зикр этаркан, намоз ўқимасликнинг тўғрисида эса, юз ўгиришни зикр этгандир. Бу юқорида келтирилган оятнинг изоҳланишига далилдир. Нур сурасида иймонни ёлғонлаган инсонлар иймондан эмас итоатдан юз ўгиришликлари сабабли иймонлари ёлғонлагандир. “Аллоҳга ва Росулга итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас” (Оли имрон:32). Бу оятда Аллоҳ итоатни амр қилгандан кейин, ундан юз ўгирганларни кофирлар деб номлагандир. Бухорий “Саҳиҳ”ида иймон бобида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Сизга иймонни амр этаман. Иймоннинг нималигини биласизми?
Иймон: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Росули эканлигига гувоҳлик, намозни барпо қилишлик, закотни ато этишлик (муҳтожга олиб бориб беришлик), рамазонда рўза тутишлик ва ғаниматнинг (жангдаги ўлжанинг) бешдан бирини байтул молга беришликдир.” (Бухорий, иймон 53. Илм 87). Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларга иймонни ўргатар экан, иймонни амал билан кўрсатгандирлар. Бу ҳам кўрсатадики, иймон калимайи тавҳиднинг фақатгина оғиз билан айтилиши эмас, буни исломнинг зоҳири бўлган амал билан тасдиқланишидир. Аллоҳ азза ва жалла инсонни яратилишининг сабабсиз бўлмаганини, билакс, Аллоҳга қуллик қилиш учунлигини билдиради. Аллоҳ севиб, рози бўлган феъллар ибодатдир. Инсоннинг яратилиш ғояси ҳам ҳаракат ва амални ифода этади. Ояти каримада буюк Аллоҳ шундай буюради: “Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?” (Қиёмат:36). Бу оятнинг тафсирида имом Шофеъ ва Мужоҳид: “Амр қилиниб, ҳукмлангандан кейин, ташлаб қўйилишлигини ўйлаяптими”, дегандирлар. (Ибн Касир тафсири, “Қиёмат”:36). Инсон фақатгина бир калимани айтиб, мукофотланиб қолмайди, бир қатор амр ва қайтариқлар билан имтиҳон қилинади. Иймон келтирган инсон бу иймоннинг шартларига биноан амал қилиши ва бу иймонини исбот қилиши керак бўлади. Ҳа, калимайи тавҳиднинг шарти бўлган амалларни ўрнига қўйилсагина, калимайи тавҳид инсонга фойда беради. Имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида қайд этганлари келтирганларимизга далилдир: “Мен, инсонлар калимайи шаҳодатни айтиб, намозни барпо қилиб, закотни бермагунларига қадар улар билан жанг қилишликка амр этилдим.” (Буҳорий иймон китобида келтирилган). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни калимайи шаҳодатни айтишлари билан чегараламаганлар, қиличнинг тепаларидан тушиши учун намоз ва закот каби амалларни ҳам борлигини шартга қўшгандирлар.
8-ШАРТ: УМРИНИНГ ОХИРГИ ДАМИГА ҚАДАР ШУ СЎЗДА ҚОЛИШЛИК
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий қўрқув ила қўрқинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина жон беринг” (Оли имрон:102).
Кишининг калимайи тавҳиддан фойдаланиши учун бу калиманинг устида бўлиши шартдир. Агар ўлмасдан бу калимани бузадиган ишлар қилса, ёки охирги пайтида бу калимадан қайтса ўзига фойда бермайди. “…Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунё-ю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолгувчилардир” (Бақара:217). Имом Муслим саҳиҳда Абу Зардан шундай ривоят қилади: “Қайсики банда, калимайи тавҳидни айтса, сўнг ўлса (бу калиманинг устида), мутлақо жаннатга киради.” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кишининг бу калимадан фойдаланиб жаннатга киришини, сўнгги онида бу калима устида бўлишига боғлагандирлар… Бу санаб ўтган шартларимиз аҳли илмларнинг Қуръон ва суннат нурида белгилаган баъзи шартлардир. Бундан ташқари яна кўп шартларни санаш мумкин. Аммо уларнинг кўпи йў бу шартларга ўхшаш, ёки аввалгиларининг таркибига кирадиган шартлардан иборатдир. Бу шартлар ва далилларни зикр этгандан кейин шундай деймиз: Калимайи тавҳид инсонга фойда бериши учун, фақатгина оғиз билан иқрор бўлиш етмайди. Инсонни жаннатга олиб борадиган, фойда берадиган калимайи тавҳид, саналган шартлари ўзида топилган ва бу шартларнинг зиддидаги, ёки бузадиган моҳиятдаги феъл, сўз ва эътиқодлардан узоқ турганда ҳақиқатга айланади. “Намозда давом этгани учун, намоз қиёмат кунида ҳам нурдир, ҳамда қутулишликдир” каби ҳадисларга ёпишиб олиб, барча шартларидан узоқ ва бузадиган унсурлар билан намоз қилган инсонга бу намози фойда беради деб айтишлик ақлли инсоннинг сўзи бўлмагани каби, “Калимайи тавҳидни айтган жаннатга кирар” ҳадисига ёпишиб олиб, шартларини бузадиган унсурлари билдирилмаган инсон жаннатга киради дейиш ҳам энг камида ақлсизликдир. Киши калимайи тавҳидни айтиб, тоғутларни инкор (такфир) этиб, бу калимага садоқат ва ихлос билан ёпишса, бу калиманинг аҳлини севиб, душманларини ёмон кўриб, шартларига амал қилиб, охирги онида бу калима устида ўлса, мана шунда жаннатга киради. Ёки бу шартлардан кўз юмиб, фақатгина оғиз билан айтиши инсонни қутқаришини айтмоқлик, намозни таҳоратсиз, қиблага қарамасдан, аврат ерларини ёпмасдан қилган инсоннинг намозини унга фойда беради деб айтмоқ каби бўлади… Барчаларимизга шу тавҳид калимаси шартлари ва мажбуриятларига амал қилган ҳолимизда Роб таолога йўлиқишлик насиб қилсин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Даъватимизнинг охирида оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга ҳамд айтамиз.
