Салафлар муржиалардан хаворижлардан кўра кўпроқ қўрқардилар

САЛАФЛАР МУРЖИАЛАР ФИТНАСИДАН, ХАВОРИЖЛАРНИНГ ФИТНАСИДАН КЎРА КЎПРОҚ ҚЎРҚАРДИЛАР.

بسم الله الرحمن الرحيم

Салафлар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижларни жаҳаннам итлари деганларига қарамай, муржиалар фитнасидан кўпроқ қорқардилар. Катта тобеинлардан бўлган Иброҳим Ан-Нахоий шундай дейди: “Биз ушбу уммат учун хаворижлардан кўра муржиалар фитнасидан кўпроқ қўрқамиз” (Сунна, 617) Иброҳим Ан-Нахоий айтади: “Уларнинг-яъни муржиаларнинг-фитнаси ушбу уммат учун хаворижлар фитнасидан кўра анча қўрқинчлидир”. Имом Аз-Зуҳрий айтади: “Исломга иржаъдан (муржиаликдан) кўра хатарлироқ бидъат киритилмаган”. Имом Авзаий айтади: Яҳё ибн Касир (яъни имом Ибн Касир) ва Қатода айтардиларки: “Бу уммат учун иржаъ (муржиалик) ҳавою-нафсидан кўра қўрқинчлироқ ҳавою-нафс мавжуд эмас”. Шарик Ал-Қоди муржиаларни зикр қилиб шундай дейди: “Улар инсонларнинг энг ифлосларидир. Рофизалар фақат уларга ифлосликда кифоядирлар. Аммо муржиалар Аллоҳга ёлғон тўқийдилар” (“Мажмуъул Фатава” 7/394). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Умматимдан (умматдан мурод мусулмонлар эмас, балки даъват етиб броган умматдир, уларга кофир ҳам, мусулмон ҳам киради) икки тоифа инсонлар ҳавзу кавсарга яқинлаштирилмайдилар ва улар жаннатга кирмайдилар, булар: муржиалар ва қодарийлардир” (Ат-Тобароний, Ал Авсат, 4204). Бошқа бир ривоятда Ат-Тобароний Анасдан шундай ривоят қилади, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қодарийлар ва муржиалар бу умматнинг мажусийларидир, улар касал бўлганларида уларни зиёрат қилманглар ва улар вафот этсалар, уларнинг жанозаларида иштирок этманглар” (Ат-Тобароний, Ал Авсат, 4205). Ибн Касир “Ал Бидая ван Ниҳая” китобининг 10-жилд, 267-бетида Надр ибн Шомилдан бўлган сийратда Ибн Асокирдан бугунги кунимиздаги муржиаларнинг жуда ҳам аниқ таърифини келтириб ўтиб, шундай дейди: “(Муржиалик) бу мол-дунё илинжида ҳукумдорларга мослаштирилган, динга зарар етказадиган диндир” дейилган. Буюк тобеин имомлардан бўлган Саид ибн Жубайр бекорга: “Муржиалар – бу қибланинг яҳудийларидир” демаган. (Сунна, 723)

Қисқача таҳлил:

Юқорида зикр қилинган сўзлар муржиаларга қарата айтилган сўзлар эди, биламизки муржиалар куфр иш қилган киши ташқи ҳам, ичи ҳам кофир бўлади, аммо кофир бўлишининг сабаби куфр амали эмас, балки қалбидаги куфри ташқи аъзоларида намоён бўлганлигидир дейишган. Аҳли сунна эса, бу одамнинг куфри айнан куфр амал қилганлигидадир деб, қалбига қарамаймиз деганлар. Иржаъ фикрига қурилган бошқа бир фирқа бўлмиш жаҳмийлар эса, муржиалардан ҳам тубанга шўмғиб, куфр иш қилган киши ташқи тарафдан кофир, яъни унга кофирга қилинган муомила қилинади деганлар, аммо охиратда барибир жаҳаннамдан чиқиб жаннатга кирадилар деган фикрга эга бўлган, жаҳмий фирқасининг асосчиси Жаҳм ибн Сафвон, салафлардан 500 нафари тарафидан такфир қилингани Ибн Қоййимнинг “Нуния”сида зикр қилинади.

Бугунги кун:

Бугунги кунимиздаги ультражаҳмийлар эса одам куфрга қўл урса,ундай одам то унга ҳужжат қоим қилинмагунча ва у кофир ҳужжатни тушуниб етмагунча, агар тушунмаса яна ва яна тушунтирилмагунча, бундай одамни ичини ҳам, устини ҳам мусулмон санайдилар. Ундан ҳам баттари, бундай кофирни кофир деб билган кишини хавориж, жаҳаннам ити, мусулмонларни такфир қиладиган шахс, фитначи деб ўзи мусулмон деб билган, ҳозирги кунимиздаги тоғутий ҳукуматнинг хавфсизлик хизматига топшириб, шу билан бир хаворижни, мусулмон амирга топширдим деб ўйлаб, Аллоҳга яқинлик ҳосил қилдим деган фикрда юрадилар. Бугунги кунимиздаги ультражаҳмийларни бобокалонлари бўлмиш Жаҳм ибн Софван кўрса эди, буларни Жаҳмий деманглар, мен булардан барийман, мен куфр иш қилганни ҳеч қачон мусулмон демаганман, фақатгина охиратда Аллоҳ кечиради деганимга такфир қилиниб, қатл қилинганман деган бўларди. Ҳақиқатда ҳам Жаҳм ибн Софван булардан қиёматда барий бўлади ва бу ишлар унга нисбатан қилинган туҳмат деб туриб ҳам олади.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑