НИМА УЧУН АЙНАН ТАВҲИД КАЛИМАСИ?
1-бу калима бутун пайғамбарларнинг умумий даъватидир.
2-бу калима билан яратилиш ғоямиз биттадир.
3-бу калимани биринчи айтганларнинг орамиздаги устунлиги.
4-бу калиманинг муҳимлиги.
ТАВҲИД КАЛИМАСИНИНГ МАЪНОСИ.
Қуръонда ибодат
1-ҳукм қилишлик ва қонун чиқаришлик ибодат бўлиши.
2-дуонинг ибодат бўлишлиги.
3-ҳукмга ва қонунларга итоат қилишлик айни ибодатдир ва унинг зарурий хусусиятлари.
Муқаддима.
Ўзининг мулкида фақатгина ягона Ўзигагина ибодат қилишликка лойиқ бўлган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг салоту-саломлари бўлсин! Азиз ўқувчи! Сизга тақдим этилаётган бу мўжаз китобда инсонларнинг ҳаётида муҳим ва зарурий бўлган мавзулар ҳақида баҳс юрутилади. Ҳар бир иймонни қадирлайдиган ўқувчилар учун шуни такидлаймиз-ки, бу китобчада ёритиладиган масъала ва мавзулар жуда ҳам инсонлар учун муҳим ва зарурий ва қалтис бўлганлиги сабабли, бу рисолани шунчаки ўқиб ташлаб қўйиладиган китоб эмаслигини агар мақсад бу китобдаги хулосаларни, далилларни яхши ўрганиб, уни эсда сақлаган ҳолда унга амал қилиш бўлмай балки шунчаки кўнгилҳушлик учун ёки вақт ўтказиш учун ўқиб қўйиши, жоиз эмас! Чунки бу китобда инсоннинг ҳам дунёси, ҳамда охирати, учун нажот топиб зулматлардан, ширк, бидъат ва залолатдан, нурга йўлловчи ҳамда дунё ҳаётидаги ҳорликдан омонлик, азизлик сари ва охиратда эса жаҳаннам азобу-уқубатларидан қутилиб қолиш имкониятларига, ҳамда шу билан бир қаторда абадий жаннат сари чақириб йўл йўриқларни шариат тарозуси билан кўрсатиб берилганлигидир. Шу кўрсатмалар асосида ҳужжат ва далилларни, ҳамда бу ҳолат юзасидан муҳим қайтариқ ва огоҳлантирувларни яхши ўрганмасдан ва ҳаётий воқеъликка (яъни ҳозирги замонамиздаги ҳолатларга сола олмасдан) тушира олмасдан бу масъалаларни бир бирига чалкаштириб юборган ҳолда амал қилиш инсоннинг ҳатарли ҳолатларига сабаб бўлиб қолиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Аллоҳнинг ўзи бундан барчамизни асрасин! Шу билан бирга яна шуни эслатиб ўтиш ҳам ўринли-ки, ушбу китобда уни яхши ўрганиб чалкаштирмаган ва ҳаётий воқеълик ҳолатига солиб амал қилувчи биродарлар учун жуда катта манфаъатлар дунёю охиратда нажот, ҳуш — хабарлари бордир. Ҳусусан, умматни залолат, зулм ва ўзи каби махлуқларга қул бўлишдан холос қилиш учун муҳим кўрсатмалар ва ибратлар бу китобдан ўрин олган. Ҳидоят Аллоҳдандур. Аллоҳ таъолодан хато ва камчиликларимизни кечиришини, Ўзининг йўлидаги саъйи ҳаракатларимизни қабул қилишини сўраймиз! Амийн!
بسم الله الرحمن الرحيم
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир, Унга ҳамд айтамиз, ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлигидан амалларимизнинг хатоларидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни адаштиргувчи йўқдир, ва кимни Аллоҳ адаштирса уни тўғри йўлга бошлагувчи йўқдир. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ибодат ( яъни, бандалик ва қуллик) қилишга лойиқ зот йўқдир. У, якка ва ягонадир, унинг шериги йўқдир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси ва Росулидир.
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг” (Оли имрон:102).
«Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб еркаг-у аёллар тарқатган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир” (Нисо:1).
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. Сизнинг амалларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Росулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир” (Аҳзоб:70-71).
Шубҳасиз сўзларнинг энг гўзали Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг энг хайрлиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Динда ишларнинг энг ёмони янгиликдир. Динда ҳар бир янгилик бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолатдир. Ҳар бир залолат қилгувчиси билан жаҳаннамдадир.
“ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ” ҳамма пайғамбарларнинг даъватининг энг аввалидир. Қавмларни мусулмон ва кофир деб ажратган, инсонларни дунё ва охиратда бахтли-саодатли ёки бахтсиз саодатсизлигининг ягона белгиловчисидир бу калима… Бу шундай калимаки, ота-ўғилни бир-бирига рақиб қилгандир тарих саҳифаларида… Бу шундай калимаки, Нуҳ (а.с) нажот кемасига миниб, жигарбанди ўғлини тўлқинларнинг домига маҳкум этган… Бу шундай калимаки, Лут (а.с) ни қутулганлардан қилиб, хотинининг бошига осмондан тош ёмғирларини ёғдирган ва абадий ҳорликка гирифтор этган … Бу шундай калимаки, Иброҳим (а.с) ни отасига ва қавмига қарши: “Сиз ҳам оталарингиз ҳам адашганлардир” деб айтдирган… Бу шундай калимаки, Мусо (а.с) сеҳиргарларни мағлуб қилишига ва саждага еқилиб фиръавнга куфр келтиришга ундаган… Бу шундай калимаки, Мусо (а.с) ва қавми денгиздан саломат қолиши учун ва фиръавн ва лашкарлари денгиз қарига ғарқ бўлишига сабаб бўлган… Бу шундай калимаки, Исроил ўғилларини тоғутдан қутқарган бу калиманинг устида сабр этишлари керак эди; қирқ йил чўлларда сарсон бўлганларига сабаб, бу калимага бўлган хиёнатлари сабабидан эди… Бу шундай калимаки, ҳамма зодагонларнинг, пайғамбарларига зулм қилган сабабидир… Бу шундай калимаки, Қуръон оятлари далолат қиладики, пайғамбарларнинг забоний ва амалий даъватлари асосидир…Бу шундай калимаки, Замоналарида қавмлари томонидан амин (омонатдор, ўта ишончли) деб танилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бирданига ёлғончи, шоир, мажнун, сеҳргар тамғаси урилишига сабаб бўлган… Бу шундай калимаки, Арабларни залолат ва қулликдан қутқариб, яна ер юзининг халифаси амири бўлишлари учун сабаб бўлган… Яна санайдиган бўлсак, бу калиманинг муҳимлигини тушунтирсак, мингларча исбот ва далил келтира оламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида яъни, саодат асрида, бу калима қанчалик аҳамиятга эга бўлса, ўтган бир неча асрдан буён бу сўзнинг асл моҳияти йўқолиб кетган. Айрим даъватчилар бу калимани эсдан чиқариб, даъват варақаларидан чиқариб юборишга ҳам аллақачонлар улгуриб бўлишган… Ширкнинг ёйилган энг қоронғу даврида, яъни, ҳозирги кунимизда ҳар бир даъватчининг вазифаси ва мажбурияти бўлган бу калимага, унинг маъносини ва шартларини Қуръон ва суннат манҳажига уйғунлаштириб, шундай аниқ шаклда тушунтириши керакки, токи, даъватчилар ўзларининг вазифаларини адо этмай, хоинлардан бўлиб қолишмаслиги учун… Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, замонамизда ҳам бу калимани тушуниб яшашга ҳаракат қилаётган авлодлар етишяптилар. Барча биродарларимиз бу калимани ўрганаётган пайтда ҳозирги кунимиз воқеълигига солишни ҳам билишлари керак. Биз ҳам ислом умматига тавҳид даъватида фойдамиз бўлсин деб, ҳамда бу биродарларимизга даъват йўлида бир ёрдамимиз тегсин деб, буюк Аллоҳдан ёрдам тилаган ҳолда бу рисолани ёздик. Мавзунинг давомида мавзуга оид оят ва ҳадисларни араб тилидан ўзбек тилига таржима қилишда ишончли манбаъалардан фойдаландик. Токи, ёд олишни истаганлар учун қулай бўлсин деб. Китобхон учун малолланмайдиган ҳолда, мўтадил, меъёрида аниқ ва қуёшдек равшан қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қилдик. Хато ва камчиликлари нафсимиздандир, тўғриси Роббимизнинг фазли марҳаматидандир.
“У: “Эй қавмим, хабар берингларчи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлсамчи ва мени Ўзи тарафидан яхши ризқ билан ризқлантирган бўлса-чи?! Мен сизларни ўзим қайтараётган нарсада ўзим хилоф қилмоқчи эмасман. Мен имконим борича ислоҳ қилишдан ўзга ҳеч нарсани хоҳламасман. Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман”” (Ҳуд:88).
НИМА УЧУН АЙНАН ТАВҲИД КАЛИМАСИ?
Кўпчилик даъватчилар тавҳид калимасидан сўз очишмайди. Уларнинг фикрига кўра, мусулмонларнинг кўп бўлганидан, бу ҳақида айтишни ҳожати йўқ деб ўйлашади. Ҳолбуки, бу калимани айтишлик кўп инсонга фойда келтиради. Бу ҳақда кейинги саҳифаларда тўхталамиз. Ҳа, кўпчилик бу калимани айтсада, маъносини билмай, шартларидан хабарсиз бўлганларидан бу инсонларда бу калимага мухолиф ва зид бўлган ҳар турли феъл ва сўз топиш мумкиндир. Бу рисолани ўқиганларнинг хаёлига шундай бир савол келиши мумкин:
“Нима учун айнан лаа илаҳа иллаллоҳ?”
Лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини қўлга олиб, сабабларини текшириб, кетма-кет ёзадиган бўлсак:
1-ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ БАРЧА ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ
УМУМИЙ ДАЪВАТИДИР.
Буюк Аллоҳ Анбиё сурасида шундай марҳамат қилади: “Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: “Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ бас, Менга ибодат қилинг”, деб ваҳий қилганмиз” (Анбиё:25). Наҳл сурасида эса: “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз…” (Наҳл:36). Юқорида келгани каби, Аллоҳга қуллик қилиш ва тоғутдан сақланиш лаа илаҳа иллаллоҳнинг маъносидир. Айни шаклда Қуръони Каримда пайғамбарларнинг тарихини баён этган суралардан бири Аъроф сурасида кўрамизки, ҳамма пайғамбарларнинг ўз қавмларига қилган илк даъватлари лаа илаҳа иллаллоҳдир. “Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман”, деди” (Аъроф:59). “Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!” деди” (Аъроф:65). “Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ…” (Аъроф:73). “Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ” (Аъроф:85). Оятларда келганидек, ҳар бир пайғамбарнинг қавмида Аллоҳнинг ҳаром қилган ичкилик, зино, тарозидан уриб қолиш ва ҳоказо каби амаллари топилишига қарамай, улар даъватларини бу тавҳид калимаси билан бошлашган эди… Аллоҳ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Анъом сурасида шундай буюради: “Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш” (Анъом:90). Ҳа, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги барча пайғамбарларнинг йўлини тутдилар ва ўз қавмларини биринчи бўлиб бу калимага даъват қилишликдан бошладилар.
Макка аҳли жоҳилиятнинг энг қоронғу кунларида яшар эди. Ислом шариатида мумкин бўлмаган ҳаром амаллар, бу халқнинг яхши кўрган одатларидан эди. Шунга қарамай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни аввал ахлоқга эмас балки, калимайи тавҳид (тоғутдан четланиш ва Аллоҳга иймон келтириш) га чақирдилар. Бугунги даъватчилар ҳам у кишининг суннатларига мувофиқ ва бутун росуллар йўлини тутган ҳолда даъватларини шундай бошламоқликлари лозим. Албатта, шайтоннинг энг буюк алдови: “Бу халқ мусулмондир, бу халқнинг ахлоқ ва покизаликка эҳтиёжи бордир”, каби сўзлари аслида ҳеч нарсани англатмайди. Замонамиздаги инсонлар ширкнинг нима эканлигини тушина олмаган, ёки, тушунишни хоҳламаган бўлиб келишгандир… Ҳар икки давр халқларини таққослайдиган бўлсак: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келган давр инсонлари солиҳ инсонларнинг ҳайкалларини бутлаштирган эди. Бутлардан ёрдам сўрашар эди. Бизнинг халқимизда эса, солиҳ инсонларни қўйиб, қабристонлардан ёрдам сўрашяпти. Ажабо, эскиларнинг бутининг бўйи узун эди, ҳозиргиларники эса энига узун бўлганда бу амал ширк бўлмай қоладими!? Ҳақиқатдан ҳам ажабланарли ҳол! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келган халқ инсонлари қонунларини Доръун Надва (олий мажлис, қонунчилик палатаси) номли биноларида, мушрик зодагонлардан ташкил топган жамоа билан ўзларининг нафсларига ёққан қонунни чиқаришар эди ва шу қонунларга биноан ҳаёт кечиришар эди. Бизнинг замонамизга келиб инсонлар чиройли биноларда парламент деб аталган қонун чиқарувчи масканлар қилиб олишди ва шу қонунларга бўйсуниб яшашмоқда. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, аввалги жамият билан ҳозирги ҳаёт тарзининг қандай фарқи бор?! Қонунчилик ҳокимияти фақатгина Аллоҳга хос эмасми? Ва бу жамиятларнинг қилаётган амаллари ширк эмасми? Аллоҳ пок ва буюк зотдир.
Яна ўша замондаги инсонлар, ҳаётларига доир келажак хабарларини, ғайб илмини билувчи деб ишонганлари коҳинлар ва фол ўқлари билан тасдиқлашар эди. Бизникилар эса, газеталардаги буржлар (мунажжим башорати) қисмига қарашиб бу эҳтиёжларини қондиришяпти. Ҳатто, ким эканлиги аниқ бўлмаган жинчи, жинкаш домлалар, замонавий ахборот воситалари ва фолбинлар томон кетяптилар. Улар ва ҳозиргилар ўрталарида қандай фарқ борки, бу замонда қилинаётган амаллар ширк бўлмай қолсая? Жоҳилият даврида урушлар, севгилар, дўстлик ва душманликлар: қабийла, ватан, бойлик манфаъатлари устига қурилар экан, бугун нима устига қуриляпти, нима алмашган?
Яна бир қанча далил ва бир қанча қиёс натижасида икки халқ орасида ҳеч қандай фарқ бўлмаганини кўрамиз. Икки халқ айни ширк ва куфр ботқоғида сузишяпти. Нимага биз Росулларнинг бошлаган даъватидан бошламаяпмиз? Ёки биз улардан яна ҳам яхши даъватчи бўлганимизга ишонганимиз сабабли уларнинг даъват усулидан юз ўгиряпмизми? Ёки биз ҳам Макка мушриклари каби, бу калиманинг ҳақ маъноларини (Аллоҳга иймон келтиришни) қабул қиляпмизда, лекин энг асосийси ва қийини (ширк ва унинг аҳлига кофир бўлишни) қабул қилмаяпмизми? Иккала халқ орасида фарқ бўлмаса ҳам, даъватчиларимиз Росулларнинг даъват усулидан юз ўгириб, ўз билганларидек даъват усулини қўлламоқдалар, ваҳоланки, бу уларга очиқдан очиқ мухолифат (қаршилик) ва амалларни зое кетказиш демакдир. “…Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар” (Нур:63). Ибн Касир: Унинг амрига мухолифат, унинг даъватига ва манҳажига мухолифат қилишдир” деган. “Оятдаги фитна: куфр, нифоқ ва бидъат каби тафсир қилинади”. “Зодуъл Масир”да Ибнул Жавзий Росулга мухолифат бўлганларга фитнанинг уч кўриниши бўлишини айтган:
а) тажовузкорлик
б) куфр
в) дунёда бир бало
Шайх Шинқитий тафсирида, Қуръонда фитнанинг тўрт маънода қўлланганини айтиб ўтган, кейин ўзи шуни ойдинлатган: Бундаги фитна тажовуздир. Яъни Росулга мухолифат (қаршилик) этганларнинг Аллоҳ тажовузкорликларини орттиради. (Исми ўтган тафсирлардан “Нур” сурасининг 63-оятининг тафсирига қарашлари мумкин. Айни шаклда имом Аҳмаддан Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга мухолиф бўлганларни исбот қиладиган, фитнанинг ширк бўлганига доир ривоятлар бордир). Ажабо, даъватчилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амрига даъватнинг асосий нуқтасида нима учун мухолифат (қаршилик) қилишяпти? Кошки, Аллоҳдан қўрқсалар ва қиёмат кунида бу қилишган даъватини зое кетишини билсалар эди. Бугун ширкни ҳар турлисига ёпишишаётган халқ бу сохта даъватчилар соясида ўзларини мусулмон деб ўйлашмоқдалар ва ширкларида хорланишда давом этишмоқда. Ўзларига ибодат деганда фақат намоз, рўза, қимордан йироқ бўлиш ва ҳоказони тушунган халқ, дин мана шу нарсалардан иборат ҳолос деб тушунишмоқда. Нима бўлса ҳам, Аллоҳ мусулмонларни авф қилади деган тушунча (ғоя) билан ҳақдан йироқлашиб кетишди. Ваҳоланки тавҳидсиз инсон мусулмон бўлмаслигидан ва тавҳиднинг ўзидан хабари бўлмаган бу халққа даъватини тавҳиддан бошламаётган ва уни етказмаётган сохта даъватчиларга буюк Аллоҳнинг шу оятини эслатамиз: “Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат ила йўлдан адаштирган кишиларнинг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг! Улар кўтарган нарса қандоқ ҳам ёмон!” (Наҳл:25). Яна шуни эслатишни хоҳлаймизки, Росуллар ҳам динни ёйиш нуқтасида танлаш ҳуқуқига эга эмасдилар. Уларга тавҳид даъвати ваҳий қилинар эди ва бу даъватни асл ҳолида инсонларга етказишлари Росулларга буюрилган эди. «Эй пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир…” (Моида:67). Демак: Бир амални Аллоҳ даргоҳида қабул қилиниши учун амални ихлос билан қилиниши ва қуръон ва суннатга мувофиқ бўлиши шартдир. Йўқса бу амал Аллоҳ даргоҳида умуман қабул бўлмайди. Даъват ҳам бир амалдир. Бу амалнинг қабул бўлиб, ажрининг олиниши учун ихлос ва қуръон ва суннатга мувофиқ даъват усули бўлиши шартдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Бухорий ва Муслимда Оиша онамиздан ривоят қилган бир ҳадиси шарифда: “Ким бизнинг қилмаган бир амални қилса, у амал Аллоҳ даргоҳида рад қилинади,” деб марҳамат қилганлар. Даъват усулида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмаган ҳеч бир инсон амаллари қабул қилинмайди. Буюк Аллоҳ ояти каримада: “…Бас, ким Роббига рўбаро келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига бирортани шерик қилмасин…” (Каҳф:110). Ибни Касир: “Оятдаги яхши амал ва ширк қилмаслик амалнинг қабул бўлиш шартларидир. Амалда ихлос бўлиши ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатида бўлиши шартдир” деганлар. Бошқа бир оятда: “Йўқ, кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар ҳафа ҳам бўлмаслар” (Бақара:112).
Ибни Касир: Саид ибн Жубайр (р.а) дан: “Мухлис ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳоба эди. Кейин Ибн Касир бу оятда амалнинг қабул шартининг иккига бўлганини зикр этган ва юқорида айтилган ҳадислар ҳам буни тасдиқлайди. Ва айтадики, амалда ихлос бўлса ҳам, агар у суннатда бўлмаса, у амал мақбул бўлмайди. Ҳудди шу шаклда суннатга мувофиқ бўлган амал ҳам ихлоси бўлмаса, бу амал ҳам мақбул бўлмайди…” Бу далилларга суяниб айтамизки, замонамизда даъват юкини елкаларига олган даъватчилар бу амалларининг зое кетмаслиги учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни даъват усулларини дақиқ ўрганиш мажбуриятидадирлар. Ўрганувчилар ҳам аниқ бир ҳолатда кўришадиларки, У зотнинг даъватининг асоси, боши, охири ҳеч қачон тавҳидсиз бўлмагандир. У зот шариатни олиб келганда тавҳид билан даъватни бошлаган эдилар, вафот этадиган замонда ҳам умматини барча қабрларни масжид қилишдан қатъий қайтарганлар. (Бухорий “Китоб-ул жаноиз” 1324, Муслим “Китоб-ул масажид” 531). Ўлим пайтида ҳам умматига тавҳид ва тавҳид асосларини ўргатганлар.
2-БИЗНИНГ ЯРАТИЛИШИМИЗДАН МАҚСАД ШУ ТАВҲИДДИР.
Инсон фарзандининг яратилишдан мақсад ва бу калиманинг маъноси бир хилдир. Инсоннинг яратилишидан ва тавҳиддан мақсад фақат Роббисига ибодатдир.
“Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим” (Заъриёт:56).
Калимайи тавҳидни ибодат билан алоқасини тушунишимиз учун илоҳни тушунишлигимиз шартдир. Ояти каримада буюк Аллоҳ : “Ва илоҳингиз якка бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир” (Бақара:163). Оятдаги “Илоҳ” сўзини ислом олимлари шундай изоҳлагандир:
Имом Табарий: Ўзига итоат этиб, фақатгина ибодатларни ҳам ўзига қилиш деганлар. Розий: Илоҳ-унга ибодат этиладигандир. Байдавий: Яъни сиздан ибодатни фақатгина унга қилишликдир. “Улар ўзларига куч, қудрат, иззат бўлиши учун Аллоҳдан ўзгаларни илоҳ қилиб оладилар. Йўқ! У (илоҳ) лар уларнинг ибодатларини инкор этурлар ва уларга зид бўлурлар” (Марям:81-82). Диққат этилса, буюк Аллоҳ олдин уларни Аллоҳдан бошқани илоҳ қилишларини билдирган. Кейин бу сохта илоҳларни ўзларига қилинган ибодатларни инкор қилинишини баён этган. Бундан кўринадики, Илоҳ-унга ибодат қилинадиган. (Яна “Аъроф” сураси 128-оятининг тафсирига қаранг. Илоҳ: ўзига ибодат қилингандир) Демак, яратилиш ғоямиз бўлган фақатгина бир Аллоҳга ибодат қилиш билан калимайи тавҳиднинг маъноси бирдир. Иккисидан кўзланган мақсад фақат ибодатдир. Бундан келиб чиқиб калимайи тавҳиднинг маъносини ҳақиқати билан билишлик вожибдир (фарзи аъйндир). (Ибодат масаласини китобнинг кейинги саҳифаларида тушунтирганлигимиз учун бу ерда кўрсатмадик.)
3-БУ КАЛИМАНИ БИРИНЧИ АЙТГАНЛАРНИНГ ОРАМИЗДАГИ УСТУНЛИГИ.
Бу калимани илк айтган инсонлар тамоман ўзгарар эди, жоҳилликнинг ҳамма ифлосликларидан тозаланиб буюк Аллоҳнинг ўзига тўлиғича таслим бўлишар эди. Калимани айтган инсонлар тоғутларга бош кўтаришар эди, юракларда тинмаган бир чўғни ҳис қилишарди. Бу калима уларнинг дунёқарашларини ўзгартирар эди. Янги бир тушунча-асл яратилишларидан бўлган мақсадни тушунишар эди. Уларнинг дўстлик ва душманликларида умумий асос бу калима эди. Уларда биродарлик ўлчами бу калима эди. Улар учун бу калимани қабул қилиш дунёдаги азобнинг ҳар турлисини қабул қилиш демакдир. Ахлоқсизликда чангалида юришган бу инсонлар, иймон келтирганларидан сўнг, тарихда мисли кўрилмаган бир гўзал хулқни барпо қилишди. Ҳаётда инсонларга зулм қилиб, фоиз билан фақирларнинг ҳаққини совурган инсонлар тавҳидни қабул қилганидан кейин қўлидаги бор молу — мулкларини Аллоҳ йўлида сарфлашар эди. Фиръавннинг сеҳргарлари фақатгина дунёвий инсонлар бўлиб, тоғутдан олинадиган икки танга учун ҳаёт кечирадиган шундай даврда Фиръавннинг ҳукумати Аллоҳга иймон келтирганларнинг оиласини ҳам биргаликда оғир азоблар билан ўлдирар эди. Шунинг учун сеҳргарлар Қуръонда золим номи билан келган Фиръавнга бош эгишар эдилар. Иймонга келмасдан олдинги ҳоллари: “Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: “Агар биз ғолиб бўлсак, албатта, мукофот олсак керак?”,- дедилар. Фиръавн: “Ҳа. Ва, албатта, менинг яқин кишиларимдан бўлурсизлар”, деди…” (Аъроф:113-114). Сўнгра иймон келтирдилар…
“Ва сеҳргарлар саждага ташланиб: “Оламларнинг Роббига иймон келтирдик, Мусо ва Ҳоруннинг Роббига иймон келтирдик” (Аъроф:120-122). Фиръавн таҳдид қилиб… “Фиръавн: “Мен сизга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳардан унинг аҳлини чиқариш учун макрингиздир. Ҳали биласиз. Албатта, оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаман ва ҳаммангизни осаман”, деди” (Аъроф:123-124). “Улар: “Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз. Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин”, дедилар” (Аъроф:125-126). “Улар: “Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин (мўжиза) лардан ва бизни яратган зотдан устун қўймаймиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаётий дунёда ҳукм чиқарасан, ҳолос” (Тоҳа:72). АЛЛОҲУ АКБАР!!! Фақатгина “Иймон келтирдик” дегандан кейин айтаётган шу жумлалари устида бир оз тафаккур қилайлик… Яна ҳаммамиз “Асҳобул уҳдуд” қиссасини биламиз. Улар аввалда қиролни қандай инсон бўлганини кўриш учун майдонларга тўпланишиб олқишлашар экан, бирдан ҳар бир оғиздан “боланинг роббисига иймон этдик” дедилар ва ҳеч бири оташда ёниш палласида турганини билса ҳам иймонларидан қайтмадилар. (Қиссани имом Муслим саҳиҳида Суҳайбдан ривоят этади. Бошқача қиссани тафсир китобларида “Буруж” сурасининг тафсирида топишингиз мумкин). Эсланг! Лаа илаҳа иллаллоҳни айтгандан кейин саҳобаларнинг чеккан азобларини! Мусъаб, Ҳаббоб ибн Арат, Билол, Аммор ва унинг оиласини… ва кечаги кунга қадар қул бўлган бу инсонларни, тавҳид калимасини айтганларидан сўнг чеккан ситамларини, ҳамма зодагонларга бош эгмай турганларини… Бу калима эмасмиди, атрофдаги камчиликларсиз бўлган императорларга қул бўлиб, залолат ичида яшаган арабларни бани одамнинг энг яхшиси қилган? Биз ҳам бу калимани айтаяпмиз, ҳатто айтибгина қолмасдан одат тусига киргизган ҳолда давомий оғзимизда такрорлаяпмиз. Аммо ҳаётимизни ўзгартирган ҳеч бир нарса йўқ. Аждодларимизнинг ҳис қилган жўшқинлигини ҳис қилмаяпмиз. Иймонни учқунидан асар ҳам йўқ. Тоғутларга бош кўтариш бир ёқда турсин, уларга бўйин эгишликда, залолат ичида яшашликда бўйинларимиз чирияпти. Яъни, бир ҳаёт, низом, ўй, фикр юритмасдан, аксинча кўп жоҳилият амалларига маҳкам ёпишиб оляпмиз. Иззат ва маданият бир ёқда қолиб, ҳар ўтган кунимиз, қонимиз, номусимиз Исроил ва Америка чўчқаларининг оёқлари остида яна ҳам хўрланяпмиз. (Албатта, бу ерда баъзи истиснолар бўлганини айтиш устимизда қарздир. Умматнинг номусини ҳимоя қилган ва дунёнинг тўрт томонида жиҳодни олиб борганларни ҳам унутмаслик керак. Тоифат-ул мансура бўлиш, кутилган фирқа бўлиш васфини ҳақ этганлар, яъни мужоҳидлардир). Ажабо, бу калимани айтган илк аждодларимиз ва бизнинг орамиздаги бу очиқ фарқнинг сабаби нима экан? Фарқнинг сабаби шуки: улар бу калимани айтгандан кейин ҳақиқати билан унга амал қилиб яшашган, бизлар эса лаа илаҳа иллаллоҳнинг нималигини ва унинг моҳиятини билмасдан, маъносини тушунмасдан қайта-қайта айтиб юрибмиз. Демак, тавҳидни саҳобийларнинг тушунгани каби тушуниб, ҳаётга татбиқ қилиб, янгидан кучлантришимиз керак ва вақтлар давомида йўқотилган маъноларини, унутилган шартларини такрор кунимизга қайтаришимиз керак. Токи орадаги фарқ йўқолсин, салафи солиҳинлар йўлларига изма-из эргашишга буюрилганимиз улар тушунгани каби бу калимани тушунайлик ва у билан яшайлик.
4-БУ КАЛИМАНИНГ МУҲИМЛИГИ.
Бу калима, Аллоҳнинг танланган қулларига, яъни пайғамбарларига фаришталар воситаси ила билдирилган калимадир: “У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: “Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар”, деб нозил қиладир” (Наҳл:2). “Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: “Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг”, деб ваҳий қилганмиз” (Анбиё:25). Бу калима тишлари синмаган Жаннат калитидир: “…Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир” (Бақара:256). (Саид ибн Жубайр ва Даҳҳоқ мустаҳкам халқанинг калимайи тавҳид бўлганини айтадилар). Бу калима тақво калимасидир: “Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида қизиққонликни жоҳилият қизиққонлигини жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳил эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” (Фатҳ:26). (Табарий, Термизий, имом Аҳмад бу тафсирни Убай ибн Каъбдан ривоят этадилар). Бу калима дунё ва охиратда мўминларни собит қиладиган калимадир: “Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз билан собит қадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур” (Иброҳим:27). (Бухорий тафсир китобида “Иброҳим” сураси тафсирида Баро ибн Озибдан собитлаштирувчи сўзни калимайи тавҳид бўлганини ривоят қилади). Бу калима: Илдизлари мустаҳкам дарахт бўлса, самода бўлган шохлари эса буюк Аллоҳнинг гўзал мисолидир. “Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У ҳудди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда” (Иброҳим:24). (Ибн Касир ибн Аббосдан ривоят қилади). Бу калима Жаҳаннам оташидан қутилиш калимасидир: Муслим “Саҳиҳ”ида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан дан шундай ривоят қилади: “Муаззин азон айтар экан, “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир” қисмини ўқиганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳаннамдан қутилди деб марҳамат қилдилар”. (Муслим:382 “Китаб-ус солат”). “Ким “ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ, МУҲАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ” деса Аллоҳ дўзаҳни унга ҳаром қилади”. (Муслим:29 “Китоб-ул иймон”). Бу калима меъзонда ҳар қандай амалдан оғир келадиган калимадир. Нуҳ (а.с) вафот этаркан ўғлига шундай деди: “Сенга ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲни буюраман. Агар бу калима меъзонининг бир палласига етти осмонни ва ерни қўйса, иккинчи палласига эса бу калимани қўйса, бу калима оғир келади”. (Муснад имом Аҳмад (2/225)… Бу маънода Мусо (а.с) Аллоҳдан дуо ва ризқ учун бир калима истади ва ўзига бу калимани зикр қилинганига доир бунга ўхшаш бир ривоят бордир. Ҳайсамий санадида заифлик бўлганини айтади). Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат кунида одамларнинг бирида тўқсон тўққиз гуноҳ саҳифалари бўлиши ва шундай бўлса ҳам бу гуноҳ саҳифаларидан, калимайи шаҳодатнинг оғир келишлигини марҳамат қилганлар. (Термизий:2639, Ибн Можа:4300). Бу калима дунёда инсоннинг молини ва жонини ҳимоясига олади: “Ким ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деса ва Аллоҳга қўшиб, ёки Аллоҳдан бошқасига ибодат қилганларни инкор этса, мусулмонларга моли, жони ва обрўси ҳаром бўлади, яъни ҳимоя остига олинади.” (Муслим “Китоб-ул иймон”. Боб: “Амру би Қиталин Нас”). Имом Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг бир қанча саҳобалардан ривоят қилган машҳур ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: “Мен одамлар билан жанг қилишликка буюрилдим, токи калимайи шаҳодатни айтиб, намозни барпо этиб, закотни адо этгунларига қадар. Агар буни қилишса, молларини ва жонларини мендан сақлашган бўлишади…” Бу калима иймоннинг энг фазилатли шўбаси (қўрғони, асоси) дир: “Иймоннинг олтмишта ёки етмишта шўбаси бордир. энг фазилатлиси ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ, энг кичиги мўминларнинг йўлидаги озор берадиган нарсаларни кетказишдир. Ҳаё ҳам иймондандир.” (Муслим:152 “Китаб-ул иймон”). Яна бу калима барча урушларнинг сабабидир. Ота билан ўғилни бир-бирига қарши қилган, она билан болани душман қилган, ҳаётлари давомида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа пайғамбарлар ҳар турли азиятларга сабр қилган калимадир. Ҳеч бир шаклда қаршисига чиқиб бўлмайдиган калимадир. Ҳеч бир дунёвий заруратни, жадвалидан ва ўрнидан юз ўгирмайдиган мубоҳ калимадир. Диннинг чўққиси бўлган жиҳодни ҳам шу калима сабабли қилинади. У Нуҳ (а.с) ни зерикмасдан, чарчамасдан тўққиз юз еллик йил даъват қилган калимадир. Санаш билан фазилатининг қадрини тушунтириб бўлмайдиган калимадир бу! Модомики, бу калима шунчалик қадрли ва фазилатли экан, модомики, дунё ва охират саодати бу калимага боғлиқ экан: демак, энг аввалги билиниши, бошланиши, тушунтирилиши, ёзилиши зарур бўлган калима ҳам яна шу ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲдир.
КАЛИМАЙИ ТАВҲИДНИНГ МАЪНОСИ.
Калимайи тавҳиднинг маъносини тушуниш учун ўтган саҳифаларда зикр қилганимиз каби илоҳ сўзининг маъноси ва моҳиятини тушуниш етарлидир. Чунки бу калиманинг ўзи барча илоҳларни рад қилиб, ягона илоҳга иймон келтиришдир. Ким экан у рад қилинган ва иймон келтирилган илоҳ? Ояти каримада буюк Аллоҳ: “Ва илоҳингиз ягона илоҳдир. Роҳман ва Роҳим бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир” (Бақара:163). Оятдаги илоҳ тушунчасини ислом уламолари шундай изоҳлайдилар.
Имом Табарий шундай дейди: Ўзига итоат қилиниб, ибодатда ҳам фақатгина уни қасд этилган. Розий бу оят тафсирида мавзуни изоҳлагандан кейин: Булар кўрсатадики, илоҳ ўзига ибодат этилгандир. Байдавий айтади: Яъни, фақат, сиздан ибодатни ҳақ этгандир. Бу нақлларда тушунилган илоҳ, ўзига ибодат қилинган демакдир. Бунга ишора қилинган бир қанча оятни айтадиган бўлсак: “Улар ўзларига куч-қудрат, иззат бўлиши учун Аллоҳдан ўзгаларни илоҳ қилиб оладилар. Йўқ! у (илоҳ) лар уларнинг ибодатларини инкор этурлар ва уларга зид бўлурлар” (Марям:81-82). Диққат қилинса, буюк Аллоҳ аввал уларни Аллоҳдан бошқаларни илоҳ қилганларини билдиради, сўнгра бу сохта илоҳлар, уларни ўзларига қилинган ибодатларни инкор қилишларини баён этган. Бу ҳам кўрсатадики: илоҳ ўзига ибодат қилингандир. ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ дейишлик, Аллоҳдан бошқа барча ибодат этилган сохта илоҳларни инкор қилиниб, ибодатни холис унинг ўзига қилишдир. Бу калимани айтган инсон фақат буюк Аллоҳга ибодат қилинишини ва уни ибодатда яккалашини тан олишидир. “ЛАА” айтилиши билан қатъий инкор, “ИЛЛА” айтилишида исбот бордир. “Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: “Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг”, деб ваҳий қилганмиз” (Анбиё:25). Бу калима барча пайғамбарларга ваҳий қилингандир. Биз пайғамбарларнинг ўз қавмларига даъват қилишларига қарасак, калиманинг маъносини яна ҳам яхши тушунилади. Чунки, Қуръоннинг баъзи бир ерида айтиб ўтилган бир масъалани бошқа бир оятларда янада кенгроқ тушунтирилган. Бунга энг гўзал намуна пайғамбарларнинг қиссаларидир. Энди пайғамбарларнинг даъватига назар солайлик, токи калимайи тавҳид тафсилоти билан тушунилсин. “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз…” (Наҳл:36). “Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ” (Аъроф:59). “Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ” (Аъроф:65). Мана пайғамбарларнинг даъватидан маълум бўладики, бу калима ягона бўлган Аллоҳга ибодат этиш ва ундан бошқа ибодат қилинган сохта «илоҳлар» тоғутларни инкор этиш ва улардан узоқ туришдан иборатдир. Калиманинг маъносини фақат ва фақат Аллоҳга ибодат қилиш деб изоҳланиши, балки баъзиларнинг ақлига шу саволни келтириши мумкин: “Аллоҳдан бошқасига ибодат қилинадиган зот бормикин. Бу калимани янгидан тушунтиришга ҳаракат қиляпсизлар?” Мана асл муаммо ҳам шудир. Инсонлар ибодатни қандай маънода келишини тушунишмагунча, ибодат деганда фақатгина намоз, рўза, закот, ҳаж деб ўйлайверишади. Бу савол чиндан ҳам табиийдир. Бу калимани янгидан тушунтиришимизнинг сабаби: ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲни айтиб, ибодатни маъносини билмаганлари учун, ёки тор бир маънода тушунганликлари учун Аллоҳга ибодат қиляпмиз деб ўйлашмоқда, ваҳоланки, Аллоҳ билан баробар кўрган мингларча сохта «илоҳларга» ибодат этган бечораларни ойдинлаштиради. Натижада адашганликларини фарқига бориб ва кибрга кетганларини тушуниб ширк ботқоқлигидан қутиладилар, ин шаа Аллоҳ.
Ибодат калимаси арабча аъ-ба-да ҳарфларининг йиғилмаси бўлиб, қуйидаги маъноларни билдиради:
- Қуллик
- Бўйин эгиб итоат қилмоқ
- Сиғинмоқ, ибодат этмоқ
- Бир нарсани бир нарсага боғланиши ундан айрилиши
- Бир нарсани бошқасига қилишдан тўхтатиши. (Бу бўлим қисқа бўлиб, Мавдудийнинг “Қуръонга кўра тўрт таълим” деган китобидан олингандир). Қуръони Каримда ибодат сўзининг қўлланишидан бир нечта мисол келтирайлик. Бу мисоллар билан атрофимизда яшаётган инсонларга кимга ибодат қилишганини ва кимга ибодат қилиш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилайлик.
ҚУРЪОНДА ИБОДАТ.
1-ҲУКМ ҚИЛИШЛИК ВА ҚОНУН ЧИҚАРИШЛИК ИБОДАТ БЎЛИШИ.
“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир” (Тавба:31). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар ҳибр (яҳудий олимлар) ва роҳиб (насоро обид) ларни Аллоҳдан бошқа Робблар қилдилар”, оятини ўқиётганларида, жоҳилиятда насроний бўлган Адий бин Ҳотим бўйнида кумушдан бир хоч (салиб) тақилган ҳолда келди ва: “Улар ҳибр ва роҳибларга ибодат қилмадилар” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дин пешволари уларга Аллоҳнинг ҳаллоларини ҳаром, ҳаромларини эса ҳалол қилдилар. Улар ҳам бунга тобеъ бўлдилар. Мана бу, уларнинг дин пешволарига ибодатларидир”. (Қиссаи ибн Касир ва Табарий “Тавба” 31-оятининг тафсирида нақл этгандирлар. Яна Термизий “Тавба” сурасининг тафсирида 3095 рақамли ҳадисида зикр этгандир). Ҳидоят ва раҳмат бўлган Қуръоннинг баён қилувчиси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли китобларнинг дин пешволарига Аллоҳнинг ҳаром ва ҳалолларини ўз нафсларидан келиб чиқиб алмаштиришлари ибодат бўлиши ҳақида хабар берганлар. Бундай ҳуқуқни уларга беришлик, ҳамда бунга рози бўлишлик билан уларни Аллоҳдан бошқага ибодат қилганлари-уларни «илоҳ» тутганларини айтганлар. У кишининг вазифалари Қуръоннинг бизга етиб келиши ва тафсир қилинишидир. “…Ва сенга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикр (Қуръон) ни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар.” (Наҳл:44). Ҳозироқ бир ўйлаб кўринг. Бугун калимайи тавҳидни айтиб ва айтиш билан бирга, унга тамоман зид бўлган демократик сайловларга қўшилиб, овоз беришмоқда. Аллоҳнинг қонунларини алмаштириш, янгилаш, рад қилиш ҳуқуқини партия ва депутатларга бермоқдалар! Ажабо, оғизларидан чиқаётган калимайи тавҳиднинг шарти бўлган холис Аллоҳга ибодат қилишяптими, ёки Аллоҳдан бошқасига-сохта «Роббларига» ибодат қилишяптими? Инсонларни калимайи тавҳиднинг мағзи бўлган ибодат қилиш ва ибодатни Аллоҳга ихлос билан қилишлик нуқтасида бунчалик очиқ тажовузкорлик қилишгани ва ширк ичида бўлганликлари сабабидан бу калиманинг моҳиятини бугунги кунга олиб чиқишимизга етарлидир. Албатта, бу ерда баъзилар шундай дейишлари мумкин: Ҳақлисиз!!! Оят ва тафсирда келганидек бу нотўғридир. Фақат бугун инсонлар сайловларда овоз беришган пайтда ҳеч кимга Аллоҳнинг қонунларини алмаштириш ҳуқуқини бериш истаги билан овоз бермайдилар. Айниқса, исломий бўлган партиялардаги ислом бундай истак қилишдан ва бундай истак қилувчилар эса исломдан узоқдадирлар… Биз ҳам буларга шундай жавобини айтамизки: Оятга диққат қилинса, алмаштирилган ҳукмга рози бўлган аҳли китоблар ўз дин пешволарини Робб тутишганини билмасдилар. Шу билан бирга улар ўз пешволарига ибодат қилишни хоҳлашмас эди. Шундай бўлса ҳам уларнинг бу хоҳиш-истаклари амалларига зидлиги сабабли узрланмайдилар. Яна бу мавзуда бошқа оятларда ҳам бу ҳуқуқни Аллоҳдан бошқага берилишини куфр бўлганига ишора қилади. “Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар” (Юсуф:40). Бу оятда буюк Аллоҳ ҳукм қилишлик фақат ўзининг ҳаққи эканлигини баён қилгандан кейин, бошқаларга ҳукм қилишлик ҳуқуқини беришлик яъни бошқаларга ибодат қилишдан қатъий ман қилди. Диққат қилинса, ҳукм қилишлик фақат Аллоҳга хосланишлигини ва бу ҳукмга рози бўлишлик ибодат эканлиги кетма-кет зикр этилгандир. Шу билан бирга Аллоҳдан бошқанинг ҳукмига бўйин эгишлик ибодат эканлигини ва бу ибодат фақат Аллоҳга хосланишлигни билмаслик узр бўлмаслигини баён қилинмоқда. “Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик (илоҳ)лари борми?!” (Шўро:21). (Бу мавзуда яна кенгроқ билим олиш учун “ОВОЗ БЕРИШНИНГ ҲУКМИ” номли рисолага қарашлари мумкин. Бу рисола интернет сайтларида кенг тарқалгандир). Аллоҳнинг изн бермаган мавзуларида, Аллоҳ нозил қилганларидан бошқа нарсалар билан қонун чиқарганлар, ҳукм қилганлар, Аллоҳга ўзларини шерик (тенг) қиладилар. Бунинг асримиздаги энг очиқ далили демократия бўлиб, у диннинг асоси бўлган тавҳидга зид ҳолда халқларга ихтиёрнинг берилиши, сайловларга қатнашишлари, овоз беришлари бу айни халқларнинг ўзларидан чиққан-президентдан тортиб то маҳалла қўмиталаригача (яъни маҳалла оқсоқоллари ва барча маҳалла қўмитаси ишчиларига) сиғиниб ўзларига «илоҳ» тутишларидир.
2-ДУОНИНГ ИБОДАТ БЎЛИШЛИГИ.
“Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хор-у зор ҳолларида кирурлар”, деди” (Ғофур:60).
Оятда аввал “менга дуо қилинг” буюрилди ва дарҳол орқасидан “у ибодатимдан юз ўгирган” дейиляпти. Бу ҳам буюк Аллоҳнинг ҳузурида дуонинг ибодат бўлганига далилдир. Бу оятнинг яна бошқа бир тафсирида Термизий ва абу Довуд Нумон ибн Баширдан шу ҳадисни нақл этадилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деди: “Дуо ибодатнинг айнан ўзидир”, кейин Роббимиз шундай буюрди: “Менга дуо қилганни қабул этаман. Чунки менга ибодатни қилмаганлар жаҳаннамга кирадилар” оятини ўқидилар. (Термизий:3247, Абу Довуд:1479. Термизий тафсирида, абу Довуд эса “Солат” китобида ривоят этган). Кўрилгани каби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу оятга таяниб дуо ибодатнинг айнан ўзилигини баён қилмоқдалар. Калимайи тавҳиднинг маъноси фақат Аллоҳга холис ибодат ва Ундан бошқага бундай ибодат қилганларни Жаҳаннам аҳли бўлишини баён қилмоқдалар. Агар дуо ибодат бўлса, унда бугун қабрларда ётган солиҳ инсонларга ва зиёратгоҳлардаги пирларига дуо қилаётганлари ширкми?! Хурсандчилик ва мусибат чоғида ҳаёлларига Буюк Аллоҳдан аввал Абдулқодир Жийлоний, Занги ота, хазрат Довуд, Дониёл пайғамбар, Гўри амир, Маҳсум дада, Эшон тоға, Иброҳим Эшон, Ҳизр бува тўрамлар каби махлуқлар келган одамларнинг ҳолати нима бўлади? Булар маъносини билмасдан талаффуз қилган калимайи тавҳиддан қилаётган ширкий амалларига қандай далиллари бор?! Ажабо, улар шошма-шошарлик ичидадирлар. Ўзлари оғизлари билан айтганларини халқ орасида зиддини қилишяпти. Бу бечоралар кошки, Абу Жаҳлчалик бу калиманинг маъносини билсалар эди! Тафаккур қилмайсизларми, эй ақл эгалари! Буларнинг ҳоли мен ўғри эмасман, мен тўғриман деб туриб, яна ўша заҳотиёқ бировнинг чўнтагига қўлини солган одам кабидир.
Аллоҳдан бошқа барча «илоҳларни» рад қилдим “ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ” деб кеч киргизади-да, Аллоҳдан бошқасига ибодат этган ҳолатда тонг оттиради. Бу бечораларга буюк Аллоҳнинг шу оятларини эслатамиз: “Қўл очиб ёлворишга лойиқ бўган ягона ҳақли зот Удир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга ўхшарлар. Ҳолбуки, унга етмас. Кофирларнинг дуоси залолатдан ўзга ҳеч нарса эмасдир” (Рад:14). “Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ана ўшаларга китобдан насибалари етадир. Бизнинг элчиларимиз келиб уларнинг жонларини олаётиб: “Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз қани?” дерлар. Улар: “Биздан ғойиб бўлишди”, дерлар ва ўз зиёнларига, кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик берарлар” (Аъроф:37). “Аллоҳдан ўзга-сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага илтижо (дуо) қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золим (мушрик) лардан бўласан. Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш (ёрдам қилувчи) йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчи ва раҳимли зотдир”. (Юнус:106-107). “Агар уларга дуо қилсангиз, дуойингизни эшитмаслар. Гап эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар…” (Фотир:14).
Ибодат ҳаётнинг ҳар лаҳзасини эгаллайди, Аллоҳ яхши кўриб рози бўлган ҳар бир нарса ибодатдир. Унга хос бўлган, ундан бошқасига қилиниши таъқиқланган ҳар бир амал ибодатдир. Мусулмоннинг ҳаётининг ҳар сонияси ибодат деган мақсад билан холис Аллоҳга юзланишдир. Унинг намози, қурбонлиги, ўлими, ҳаёти қисқа қилиб айтганда ҳар нарсаси фақат Аллоҳга тегишлидир.
3-ИТОАТНИНГ ИБОДАТ МАЪНОСИДА ИШЛАТИЛИШИ
“Мен сизларга: «Эй одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир. Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир”, деб амр қилмаган эдимми?!” (Ясин:60-61).
Ояти каримада Аллоҳ, “шайтонга ибодат қилманг” деб буюрмоқда. Умум муфассир олимлар оятдаги ибодатни итоат маъносида бўлганини билдиргандирлар. Ҳа, инсон итоат, убудият (бандалик қилувчи) бўлиб белгиланган борлиқдир. Одам фарзандлари қайси қонунларга кўра ҳаётларини белгилашмоқда?! Кимга ёки нимага итоат қилишса ибодатни ҳам унга қилишаётган бўлишади. Мутлақо итоат Аллоҳга кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат ҳам фақат Аллоҳ буюрганлиги учундир. Бугун мутлоқ итоатни Аллоҳга эмас, балки бирлашган миллатлар ташкилотига, президентларга, депутатларга ва шунга ўхшаш ноқис ақл эгаларига қилиш билан уларга қуллик қилмоқдалар. Ҳозирги кунда овоз бериб, қонунлар чиқариш ҳуқуқини Аллоҳдан бошқа қоракуяларга берганлар ҳам ибодатини шу қурумларга қилган инсонлардир. Куфр қўрғонида қилинган ҳар қандай чиройли итоат инсонни диндан чиқарадиган ибодатдир. Куфр бўлмаган амалларда қилинадиган итоат, исён бўлиб инсонни диндан чиқармайди. Бунинг энг гўзал мисоли шайтон ва Одам (а.с) қиссасидир. Иккиси ҳам Аллоҳга исён қилганлар. Унинг амрини менсимаганлар. Шайтон кофир бўлиб исмлангандир, Одам эса осий бўлиб номлангандир. “Эсла, фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди” (Бақара:34). Чунки, шайтон Аллоҳнинг амрига қарши чиқиб кибрланган эди. Аллоҳнинг амрларига кибр билан қарши келишлик куфр бўлгани учун шайтон, кофирлардан бўлган эди. “Бас, икковлари ундан едилар. Кейин, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини Жаннат барглари билан тўса бошладилар. Одам Роббига осий бўлди ва йўлдан озди” (Тоҳа:121). Одам (а.с), куфр бўлмайдиган бир амални шайтонга ишониб қилган ва кофир бўлмаган, аксинча осий бўлган.
Бу санаганларимиздан ташқари Қуръон ва суннатда келган “Аллоҳни севиб рози бўлгани ва фақат Аллоҳга қилинган ҳар нарса ибодатдир”. Буларни Аллоҳдан бошқасига сарф қилган инсон калимайи тавҳидни ўзига эълон қилиб (бақириб, ҳайқириб) айтиб ва тили билан иқрор бўлган ҳақиқатини, лисан-и ҳоли яъни амали билан ёлғонлагандир. Қурбон, назр, тавоф амаллари каби. Афсуски, бу ибодатлар бугун буюк Аллоҳга эмас, балки жоҳилият даврида бўлгани каби солиҳ киши бўлганини иддао қилган инсонларнинг зиёратгоҳ ва мақбараларига ибодат қилиш ҳолига келгандир.
МУҲИМ БИР ХУСУСНИНГ ОЙДИНЛАТИЛИШИ.
Бир қанча инсондан калимайи тавҳиднинг маъносини сўралганида “АЛЛОҲДАН ЎЗГА ИЛОҲ ЙЎҚДИР” дейди. Хўп, аслида Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, нима дегани деб сўрасангиз доимий жавоблари шундай бўлади:
-Яъни бизни яратган удир. Бизга ризқ берган удир. Ундай бўлса биз аввалги саҳифаларда айтганимиз каби, калимайи тавҳиднинг маъноси бу эмасдир. Аллоҳни яратувчи бўлгани ва ризқ берувчилигини Маккалик мушриклар ҳам билар эди ва тан олар эди. Аммо бу, уларни исломга киргизмади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиличларидан қутқариб қолаолмади. Мушриклар Аллоҳнинг яратувчи ва ризқ берувчилигини тан олишганини ушбу оятдан билиб олишингиз мумкин: “Агар улардан: “Осмонлару ерни ким яратган ва қуёшнию ойни ўз измига қаратган ким? ”деб сўрасанг: “Аллоҳ” дерлар. Бас, унда қаёққа бурилмоқдалар. Агар улардан “Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?!” деб сўрасанг, албатта, улар: “Аллоҳ”, дерлар. Сен: “Аллоҳга ҳамд бўлсин!” деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар” (Анкабут:61-63).
“Сен: “Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантирур? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур? Ишнинг тадбирини ким қиладир?” деб айт. Улар, албатта: “Аллоҳ”, дерлар. Бас, сен: “Тақво қилмайсизларми?” деб айт” (Юнус:31). Келтирилган иккала фарқли сурадаги оятлардан тушунадиган бўлсак, инсонни Аллоҳнинг яратувчи, ризқ берувчи, барча ишларни, бошқарувчилигини, ўликдан тирик чиқарувчи ва тирикдан ўлик чиқарувчилигини билганликлари уларни исломга киргизмайди. Агар калимайи тавҳиднинг маъноси шу бўлсайди, Маккалик мушрикларга қарши урушиш исботсиз бўлар эди. Юқорида зикр этганимиз каби, калимайи тавҳиднинг маъноси ибодатда Аллоҳни яккалаб, холис ўзига ибодат қилиш ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган сохта илоҳларни “ЛАА” (йўқ ) деб инкор этишдир. Бугун калимайи тавҳидни айтиб, фақат бу калимадан яратганнинг Аллоҳ эканлигини тушунган инсонлар ислом доирасига кирармидилар!? Агар булар бундай жоҳилий тушунчаси билан исломга кира олсалар, ажабо, Маккалик мушриклар нега кира олмабдилар? Чунки, уларнинг муаммоси Аллоҳни яратувчи эканлигини тан олишда эмасди. Уларнинг муаммоси ибодатни Аллоҳ билан бирга бир гуруҳ «илоҳларига» қилишликларида эди. Масалан, улар дуо қилаётган вақтларида солиҳ эканлигига ишонган шахсларнинг ҳайкалларига дуо қилишар эди. Чунки, улар ўзларини солиҳ эмас гуноҳкор деб билишар эди. Умуман олганда, улар билан Аллоҳ орасида уларга воситачилик қиладиган, уларга шафоат қиладиган бирорта Аллоҳга яқин бўлган махлуқ лозим эди. Кечаги кун бугунги кунга қанчалар ҳам ўхшайди, во ажаб! Бугун ҳам бу калимадан фақатгина Аллоҳнинг яратувчи бўлганини тушунган инсонлар, солиҳ бўлганларига ишонганлари ўликларнинг қабрлари бошида ёки узоқдан бу инсонларга сиғинмоқдалар. Ҳақиқатлари ҳам бир хилдир: “биз киммизки, булар Аллоҳга жуда яқин инсонлардир. Булар бизнинг шафоатчимиздир.” “Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё дўстлар тутганлар: “биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз” (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас” (Зумар:3).
Шундай бўлса-да, дуо калимаси Қуръонда ибодат маъносида қўлланиляпти. У куннинг инсонлари бу ибодатни (дуони) тошларга сарф қилишган ва кофир бўлганлар. Ҳатто Аллоҳни таниб унинг борлигига иймон келтирганлари ҳолда кофир бўлгандилар. Ажаб, бугун дуо ибодатини Аллоҳдан бошқасига сарф этиб, яратувчи бўлган Аллоҳни таниб ва ўзини ислом доирасига кирганини хаёл қилган инсонлар нима бўлади? (Бу мавзуда Бухорий тафсир китобида “Нуҳ” сураси 23-оятнинг тафсирига қаранг. Ишора қилган мавзуйимизни ибн Аббосдан ривоят қилинган). Яна Макка мушриклари Аллоҳни таниган, иймон келтирган, фақат итоат қилиш ҳокимиятини ерлик қабила раисларига ва зодагонларига берган эдилар. Аммо Аллоҳни танишлари ва рубубият тавҳидига иймон келтиришлари уларни ислом доирасига киргизмади. Бугун ҳам калимаи тавҳиддан фақатгина яратувчи бўлганини тушуниб бир гуруҳ инсонлар ҳокимият бошқарувчилигини қабила раисларига эмас, балки партия раисларига ва миллий вакилларига овоз бериш йўли орқали беришмоқда.
Аммо булар сайловларни исломдан деб билишмоқда. Ажабо, бундай янгиликни ким ўйлаб топди? Яҳудийлар ҳам ҳар турли ҳаром ва ширкни қилиб биз Аллоҳнинг севимли қуллари ва ўғилларимиз дейишар эди, бизга Жаҳаннам оташи тегмайди дер эдилар. Аммо уларни бу хом хаёллари ва Аллоҳга қилган тухматлари ҳам уларни қутқармаган эди. “Ва улар: “Бизга (дўзах) ўти ҳеч тегмайди, тегса ҳам саноқли кунлар тегади”, дедилар. Сен: “Аллоҳдан аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳ Аҳдига ҳеч хилоф қилмайди. Ёки Аллоҳнинг номидан билмаган нарсангизни гапиряпсизми?” деб айт. Йўқ! Ким гуноҳ қилса ва уни хатолари ўраб олган бўлса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар” (Бақара:80-81). Бу санаганларимиздан тушунилгани каби инсонни калимайи тавҳиддан фойдаланиб ислом доирасига кира олиши учун бу калиманинг асли бўлган ИЛОҲ ва ИБОДАТ тушунчаларининг тушуниши ва ҳаётига татбиқ қилиши керакдир. Албатта, бу тушунчалар боболари динида бўлгани каби эмас, ҳидоят раҳбари бўлган Қуръон ва суннатда келгани каби тушуниш ва яшаш керакдир. Тавҳидни моҳияти ва ҳақиқати билан тушунмаган ёки нотўғри тушунган инсонлар ажабо ширкдан қандай қочадилар? “(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)”.” (Сод:82-83).
Шайтон инсонларни адаштиришлигидан Аллоҳнинг ўзи хабар бериб огоҳлантиргандир. Шайтоннинг инсонларга энг кўп ва энг катта ҳийласи, уларни ширкка туширишдир. Чунки, ширк соҳиби ширкидан тавба қилмасдан ўлса, Аллоҳнинг даргоҳида унга умуман авф йўқдир. Ширкни, ибодатни, илоҳни нима эканлигини билмаган инсоннинг бу мавзуда алданишлигидан яна ҳам осон нима бўлиши мумкин? Биз, мусулмон даъватчиларга, инсонларнинг жоҳил ва муваҳҳидларига диннинг асоси бўлган бу ақийдавий тушунчаларни ҳар мажлисда, ҳар тўпланишда келтиришлигимиз зарурдир.
