Номаълум камлик, маълум кўпликнинг ҳукмини олади (жамиятга қараб ҳукм олади)

Диний мансублиги номаълум бўлган кишиларни, диний мансублиги аниқ бўлган аксар ҳалққа нисбатлаш.

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Ибн Муфлиҳ “Ал Мабдаъ Фий Шарҳил Мақнаъ” китобининг (3/254) бетида шундай дейди: “Кўплик, камликка хилоф ҳолда умумиятни ифода қилади, камлик эса умуман йўқнинг ҳукмидадир”.

Имом Ибн Қудома “Ал Муғний” китобининг (2/249) бетида шундай дейди: “Нодир-ноёб нарсанинг ҳукми, у нарса мавжуд эмас деган ҳукмдадир”.

Имом Ал Буҳутий Ал Ҳанбалий “Кашфул Қинаъ Аън Матнил Иқнаъ” китобининг (3/477) бетида айтадики: “Ҳукм деб эътиборга олинадиган нарса, бу кўпликдаги нарсадир, нодир нарсага эса хос ҳукм берилмайди”.

Муҳаммад Мухтор Ал Шинқитий “Заад Ал Мустақниъ” 353 саҳифаси шарҳида айтадики: “Бирор бир нарсага ҳукмни, фақатгина ўша ердаги кўпчиликка қараб берилади”.

Яна ана ўша китобнинг 316 саҳифаси шарҳида айтадики: “Шариат аҳкомлари кўпликнинг ҳукмини олади, зинҳор ноёбнинг ҳукмини эмас. Унинг ҳукмларидан бири: “Нодир (ноёб) нарсанинг ҳукми йўқдир”.

Имом Ибн Таймия “Шарҳ Умдатул Аҳкам” китобининг 95 бетида айтадики: “Нодир нарса, кўпликка нисбат қилинади”.

Ва яна ана шу китобнинг 510 бетида айтадики: “Асл, бу бир одамни кўпликка нисбатлашдир, асло нодир нарсага эмас”.

Имом Ибн Ал Қойюм “Заад Ал Маад” китобининг (5/421) бетида айтади: “Ҳукмлар, кўпга қараб берилади, нодир нарсага эса мавжуд эмас деган ҳукм берилади”.

Имом Сарахсий “Ал Мабсут” китоби (2/2) бетида шундай дейди: “Ҳукм умумни ташкил қилган кўплик устига қурилади, аммо камчилик ва ноёбни ташкил қиладиган истисно устига эмас. Истисно бўлган ноёб ҳолатлар эса, кўпликка нисбат қилинади”.

Абу Бакр Ал Жассос “Аҳкамул Қуръан” китобининг (2/469) бетида дейдики: “Ҳукмлар кўпликни ва умумни ифодалайдиган нарсаларга боғлиқдир, нодир ва ноёб нарсаларга эса ҳукм йўқдир”.

Бу қоидаларни амалда қўлланишига мисоллар:

Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ” китобида: Иброҳим алайҳиссалом аёллари Сорага шундай дейдилар: “Эй Сора! Ер юзида сен ва мендан бошқа бирорта иймон келтирган йўқ!”.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади:

لِأَنَّ الْأَصْلَ أَنَّ مَنْ كَانَ فِي دَارٍ ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِهَا ، يَثْبُتُ لَهُ حُكْمُهُمْ مَا لَمْ يَقُمْ عَلَى خِلَافِهِ دَلِيلٌ

Чунки, асл бу ким бир дор (دار) (ўлкада, диёрда) мавжуд бўлса, у уларнинг аҳлидандир. Унга уларнинг ҳукми қўйилади, токи унинг хилофига (зиддига) (исбот) далил келмагунга қадар.

Шунингдек яна Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ” китобида келган Асмо бинт Абу Бакрдан ривоят қилинадики, Зайд ибн Амр ибн Нуфайл шундай дейди: “Эй Қурайш аҳли! Аллоҳга қасамки, сизларнинг ичингизда мендан бошқа Иброҳим алайҳиссалом динида бўлган ҳеч ким йўқдир (яъни ҳаммангиз кофирсиз!)!”.

(Изоҳ: Бу гапни Зайд ибн Амр ҳали пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий келмасдан олдин айтган эди, Зайд ҳали рисолат нозил бўлмасдан ҳам олдин ширкни ва мушрикларни ёмон кўрадиган, тавҳид аҳли бўлган иймон эгаси эди. У даврда Муҳаммад алайҳиссалом ҳам шундай бўлган бўлсалар ҳам, яъни рисолатдан олдин ҳам ширк қилмаган, тавҳид аҳли бўлганларига қарамай, Зайд ибн Амр буни билмас эди. Шу учун ҳам Зайд ибн Амр ибн Нуфайл яна бошқа иймонли кишилар қурайшликлар ичида бор бўлиш эҳтимолига қарамай, ҳаммаларини кўпчиликни ташкил қилган мушрик жамиятига нисбатлаган эди. Энди Зайд ибн Амр росулуллоҳ яшаб турган қавмни таг-туби билан ширк жамиятига нисбатласа ва яна у даврда пайғамбар чиқиб қолиши катта эҳтимол бор пайтда бўлган бўлса, нега энди биз пайғамбар бошқа чиқмаслигини аниқ билиб, демократия, қабрпарастлик, коммунизм ва бошқа ўнлаб ширк ва куфр тарқаган жамиятдаги бегоналарни балки мусулмондир деб таҳмин қилишимиз керак?! Росулуллоҳ Зайдни пайғамбарга ваҳий келмасдан олдин ўлган бўлганига қарамай, жаннатда эканлигини хушхабарини бергандилар! Аммо негадир бугун биз Зайд ибн Амр ва юқорида келган уламоларнинг айтган қоидаларига амал қилиб, куфр диёрида бегона кишини токи унинг ақидаси маълум бўлмагунча кофир ҳукмида бўлади деб турсак, бизларни хаворижлар, жаҳаннам итлари деб, жаҳаннамга ҳам дохиллигимизни кафолатлаб қўядилар. Аслида биз бир кишини дорул куфрда ақидасини билмаганимиз учун кофир деб турганимиз билан, уни жаҳаннамдасан демаймиз, бу фақатгина дунёда унга қилинадиган муомила учун, ақидаси аниқ бўлмагунча муомила қилиш учун нисбатлаб турамиз. Мисол орқасидан намоз ўқимаймиз, сўйган гўштини емаймиз, жанозасига қатнашмаймиз ва бошқа. Аммо бизни жаҳнаннам итлари деганлар эса, ҳақиқий хаворижлар ана ўшалар аслида! Жаҳаннамга ҳам дохил қилиб, кафолатини ҳам бериб қўйишади)

Абу Исҳоқ Ал Бухорий (534ҳ.) “Тахлисул Адиллати” китобининг (2/735) бетида айтади: “Муътазилийлар ғолиб бўлган Аскар Мукрам каби ерлар ёки Амман тоғлари ёки Сижистон каби аҳолисининг аксари хаворижлар бўлган ерлар ёки Қоромиталар мазҳаби аҳли кўпчиликни ташкил этган Ҳажар ва Мисрдаги Қоҳира каби яшаб бўлмайдиган фақатгина ўз мазҳабини махфий тутиб ёки жизя тўлаб яшайдиган барча ерларга келсак, бу каби ерлар куфр ерлари ҳисобланиб, у ерларнинг аҳли билан жанг қилишлик вожибдир. Бу ерлардаги барча одам кофир(ҳисобида)дир, магар исломини яқийний изҳор қилганлар бундан мустаснодир”.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑