Насроний ва яҳудийларни ким кофир санамаса, ўзи кофирдир!
بسم الله الرحمن الرحيم
Ким кофирни кофир санамаса, бас, ўзи кофирдир. Мазкур улуғ қоида, баъзи дин душманлари иддао қилганидек фақатгина шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ат Тамимийнинг сўзлари эмас, балки ушбу қоидани шайх Тамимийдан илгари Имом Бурҳониддин Биқoий, Макка аҳлининг муҳаддиси Салама ибн Шабиб (246 ҳижрий) Нишопурий Насoъий, Суфён ибн Уяйна (198 ҳижрий), Абу Ҳайсама Мусъаб ибн Саъид, Абу Бакр Aйёш, Абу Зуръа Убайдуллоҳ ибн Абдулкарим Рози, Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Идрис Рози, Имом Ҳажавий, Ибн Муқрий, Абу Ҳусайн Муҳаммад Ибн Аҳмад ал-Малатий аш-Шофиий, Абу Убайд Қосим Ибн Салам, имом Муҳаммад ибн Саҳнун ал Моликий, Абу Абдуллоҳ имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Нававий, имом Қози Иёз, имом Тақийюддин Ибн Таймия ва бошқа кўплаб уламоларнинг устида ижмоъ собит бўлган сўзларидир.
Мана шу масъалада кўпгина одамлар ушбу мавзудаги илмлари йўқлиги оқибатида чегарадан чиқиб, ўзлари билмаган ҳолларида кофир бўлиб юрадилар. Баъзилар кофирларга бўлган муҳаббат масъаласида ошириб юбордилар. Ҳатто, яҳудий ва насронийларни кофир эмас деб ҳисоблай бошладилар. Кофир-мушрикларни кофир деб ҳисобламаган ёки уларнинг кофир эканлигига шубҳа қилган ёки уларнинг йўллари ва оқимларини тўғри деб ҳисоблаган киши аниқ кофир бўлади. Демак, кофирларни кофир деб ҳисобламаганларнинг ўзи кофир бўлади. Бу ерда «мушрик» сўзи жуда ҳам умумий ва кўпгина кофирларни ўз ичига олади. Хоҳ аслий кофирлардан бўлган яҳудий, насроний, мажусийлар бўлсин, хоҳ ўзини исломга нисбатлаб икки шаҳодат калимасини айтиб, катта ширк ва куфр қилиб юрганлар бўлсин, буларни орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Демак, ҳар бир кофир мушрикдир. Кимки кофирни мана шундай деб ҳисобламаса, демак ўзи ҳам ана шундай кофир ҳисобланади.
Масалан: Насроний, яҳудий, мажусий (оловга сиғинувчи), бутга сиғинувчилар, катта мунофиқлар, қабрга сиғинувчилар, коммунистлар, қонунларга сиғинувчилар, икки шаҳодат калимасини нутқ қилган ва шу билан бирга унда ширк куфр собит бўлганларни ва шу каби кофирларни ким кофир деб ҳисобламас экан, унинг ўзи кофир эканлигида шак шубҳа йўқдир.
Бундан ташқари ким булар ҳақида шубҳа қилса, яъни «балки улар кофир эмасдирлар, балки яҳудийлар ёки насронийлар тўғри йўлдадир» ёки «Исломдан бошқа диндагилар ҳам тўғри йўлдадир» деса ёки ўзини исломга мансублаган бирор шахсни катта ширк қилганини билсада, аммо уни балки кофир бўлмагандир ёки жаҳолат билан қилгандир ёки таъвили бордир деб уни кофир дейишдан тўхтаб қолса ва шу каби шубҳада бўлса, бас, у кофирдир. Ёки бундан ҳам баттари бир инсон «инсонлар учун яҳудийлик ёки насронийликка ёки Исломга эргашишса бўлаверади, барчаси тўғри йўлдир» деб айтса бутун уламоларнинг иттифоқи билан кофир бўлади. Ҳозирда баъзи кофир мушриклар шундай деб барча динларни ақийдаси қандай бўлишидан қатъий назар бу унинг хоҳишидир ҳаммаси ҳақ диндир деб бирлаштиришга чақиришмоқда, булар айнан кофирлардир. Шубҳа йўқки, Яҳудийлар, Насронийлар, Мажусийлар, Буддистлар, Рофизалар, Қонунпарастлар, Комунистлар, Қабрпарастлар, Демократлар, икки шаҳодат калимасини нутқ қилиб ўзини исломга мансублаб катта ширк ва куфрга ботиб ётганлар ва яна шу каби исломдан йироқ бўлган тоифаларнинг барчаси кофирдир. Демак, мусулмон киши уларни кофир ҳисоблаб уларнинг йўли ва ақийдасидан барий-пок безор бўлиши керак бўлади. Уларнинг йўлини, ақийдасини куфрий деб, уларнинг куфрда эканига қатъий эътиқод қилиши ва уларни Аллоҳ учун ёмон кўриши керак бўлади. Чунки, уларнинг йўли Аллоҳга ширк ва куфр келтириш йўлидир.
«Аллоҳ Учтанинг (Аллоҳ, Марям ва Ийсонинг ёки Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг) биридир — деганлар (ҳам) аниқ кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Агар айтаётган (гап)ларидан қайтмасалар, улар орасидан кофир бўлганларига аламли азоб етиши муқаррардир» (Моида: 73)
«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари ҳудди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» (Тавба: 30).
«На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар» (Бақара: 105)
«Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар» (Баййина: 6).
«Аллоҳ бу — Масиҳ ибн Марям — деганлар аниқ кофир бўлдилар.. » (Моида: 72).
«Албатта ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72).
«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Моида: 88).
«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 65-66).
«Ким ўзи учун хеч кандай хужжат бўлмаган холда Аллоҳ билан бирга бошқага ҳам дуо-илтижо килса, бас унинг хисоб-китоби парвардигорининг хузурида бўлур. Албатта, кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар» (Мўъминун: 117).
Демак, Аллоҳ Қуръонда ширк қилувчи яҳудий насроний хоҳ ўзини исломга нисбатлаб ширк қилиб юрганларни кофир эканлиги ҳақида очиқ ойдин хабар берган. Мусулмон киши Аллоҳ кофир деганларни ва Аллоҳ ёмон кўрганларни, кофир дейди ва уларни Аллоҳ учун ёмон кўради. Демак биз ҳар бир кофир-мушрикни кофир деймиз ва Аллоҳ учун ёмон кўрамиз, чунки Аллоҳ куфр, ширк қилувчиларни кофир деди ва уларни ёмон кўришлигини хабарини берди. Бир киши «Мен яҳудий, насроний ёки ширк қилган мусулмонни кофир ёки кофир эмаслигини билмайман» деб айтса, бас, у ҳали ҳам тавҳидни тушинмаган кофирдир. Ҳар бир мусулмон киши уларнинг кофир эканлигига шак-шубҳа қилмаслиги шартдир. Чунки, ширк куфр қилган киши ислом доирасидан чиқиб кетади. Исломда эмасми, демак бас кофирдир. Чунки, Аллоҳнинг наздида қабул бўлган дин фақатгина Исломдир.
«Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом (дини)дир» (Оли Имрон: 19).
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, ким бу умматдан хоҳ яҳудий хоҳ насроний бўлсин, мен ҳақимда эшитиб, мен олиб келган нарсага (шариатга) иймон келтирмасдан вафот этса, батаҳқиқ, у жаҳаннам аҳлидан бўлади». (Бу ҳадисни Имом Муслим ва имом Аҳмад ривоят қилганлар)
Имом Нававий юқоридаги ҳадисни шархида айтади: «Мана шу ҳадисда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишлари билан барча динлар (яҳудийлик ва насронийлик) мансуҳ (бекор) бўлгандир». (Шарх Саҳиҳул Муслим, 2/187)
Ислом уммати ижмоъларига (иттифоқларига) биноан насроний ва яҳудийлар ва бошқа динларга эътиқод қилувчилар ва ўзини исломга мансублаган лекин шу билан бирга устида ижмоъ собит бўлган ширк ва куфр турига қўл урган кишиларнинг кофир эканлигида шубҳа қилиш айни куфрдир ва соҳиби айнан кофир бўлади. Чунки, уларнинг кофир эканлиги ҳақида Аллоҳнинг ўзи кўп марта ўзининг китобида ва росули ўзининг суннатида зикр қилган ва шунингдек бутун ислом уламолари ушбу масъалада ижмоъ-иттифоқ қилганлар.
Имом Ал Ҳажавий ал Ҳанбалий айтади: «Кимки исломдан бошқа динларга эътиқод қиладиганларни кофир демаса, ҳудди, насроний ва яҳудий кабиларни ёки уларни кофир эканида шак-шубҳага борса, ёки уларни эътиқодларини ҳақ деб тасдиқласа, батаҳқиқ, у кофир бўлади. Чунки, у Аллоҳ таъолонинг қуйидаги каломини ёлғонга чиқаргандир: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85). (Кашшафул Қино, 1/170)
Имом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким зоҳирида ҳам ва ботинида ҳам Аллоҳ исломдан бошқа динни Ўз ҳузурида қабул қилмаслигига иқрор бўлмаса, албатта бу киши мусулмон эмасдир ва кимда ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларидан кейин ҳам, яҳудийлик ва насронийликка иймон келтиришдан (одамларни) қайтармаса ёки кимда ким уларни кофир эканига эътиқод қилмаса ва уларни ёмон кўрмаса, албатта у киши мусулмон эмасдир (яъни ҳали ҳам исломга кирмаган аслий мушрикдир)» (Мажмуал Фатава, 27/464)
Қози Иёз айтадилар: «Биз Исломдан бошқа ҳар қандай динга эътиқод қилувчиларни кофир деймиз. Шунингдек, ўзини мусулмон деб ҳисобласада, ундайларни кофир эканлигида шубҳа қилган ёки уларнинг динини ҳақ деганни ҳам кофир деймиз». (аш-Шифа, 2/171)
Имом Ибн Ҳазм айтадилар: «Куфр ва ширк бир хил нарсадир. Ҳар бир кофир мушрикдир ва ҳар бир мушрик кофирдир. Бу шунингдек Имом Шофиъийнинг ҳам фикридир». (Фисал, 3/124).
Имом Ҳажавий айтади: «Кимки насоролар сингари ислом дийнидан бошқа динларга эътиқод қилса, ёки уларнинг куфрида шубҳа қилса, ёки уларнинг йўлини тўғри деса, бас, у кофирдир». (Кашшаф Қино, 6/170)
Қози Иёз ал Моликий, насоро ва яҳудий ва кўр-кўрона ўзларининг аждодларига эргашиб куфрга тушиб кетганларни кофир дейиш масаласида айтади: «Кимки буларни кофир демаса, бас, ўзи кофирдир. Ва бу такфирнинг (кофир дейишни) асоси; Кимки насоро ва яҳудийларни ёки исломни тарк қилганларни кофир демаса, ёки кофир дейишда шак-шубҳага борса, бас, ўзи кофирдир. Қози Абу Бакр Ал Бақилоний айтади: Олимларнинг иттифоқи ва Қуръон ва суннат насоро, яҳудий ва исломдан бошқа динлардагиларни кофир эканлигини кўрсатади. Кимки бу масъалада шак-шубҳага бориб, уларни кофир демаса, бу билан у Қуръон ва суннатни инкор қилган бўлади ёки унга шубҳа қилган бўлади. Қуръон ва суннатни инкор этиш ёки буларга шак-шубҳа қилиш эса фақатгина кофирлардан чиқади». (Қози Иёз: Аш Шифа, 2/275)
Ибн Муқрий айтади: «Кимки яҳуд ва насоролар ва Ибн Арабий фирқасининг кофир эканида шубҳа қилса, бас, у кофирдир». (Масраъ тасаввуф,1/253.)
Абу Ҳусайн Муҳаммад Ибн Аҳмад ал-Малатий аш-Шофиий, (377-ҳижрийда вафот этган) айтади: «Аҳли қибла ўртасида кимки кофирнинг кофирлида шубҳа қилса, унинг ўзи ҳам кофирдир, кимки кофирнинг куфрига шубҳа қилса, унинг иймони йўқ, чунки у куфр ва иймонни билмайди, деган масъалада ихтилоф йўқдир. Мўътазилийлар ҳам шундайлар (яъни кофирлар) ва улардан бошқа барча кофирларнинг куфрига шубҳа қилганларнинг ўзи ҳам кофирдир». (Ат-Танбиҳ ва ар-Родд, 40)
Имом Нававий устида ижмоъ собит бўлган муртадлик турларини зикр қилиб айтади: «Ким Ислом динидан бошқа динларга мансуб бўлган кимсаларни кофир демаса ҳудди насронийлар кабиларни ёки уларни кофир дейишда шубҳа қилса, ёки уларнинг йўлини тўғри деса, мусулмонликни даъво қилса ҳам, Ислом динида эканлигини айтса ҳам у кофирдир». (Ровдатут-Толибийн,10/70)
Қози Иёз айтади: «Шунинг учун биз Исломдан бошқа ҳар қандай динга эътиқод қилувчиларни ёки уларга рози бўлувчиларни ёки уларни куфрида шубҳа қилувчиларни ёки уларни йўлини тўғри деювчиларни кофир деймиз. Агарчи, зоҳиридан мусулмон саналиб, исломга ишонсалар ва бошқа динларни ботил дея эътиқод қилсалар ҳам» . (Аш Шифа би Таъриф Ҳуқуқ ал Мустафа, 2/1027)
Суфян Ибн Уяйна (198-ҳижрий йилда вафот этган) айтади: «Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръон яратилган (маҳлуқ) деса, у кофирдир. Кимки бундай кишини куфрида иккиланса, у ўзи ҳам кофирдир. Абдуллоҳ ибн Аҳмад саҳиҳ иснод билан «Ас-Сунна»да ривоят қилган. Лалакоий ҳудди шундай таъкидни Ибн Ҳайсамадан ривоят қилган». (Хибатуллоҳ Лалакаий, Шарх усулу иътиқоди аҳлус-сунна вал-жамоаъ, 2/256, рақам: 430)
Шунингдек Лалакоий ривоят қилади, Ал-Муқрийдан (194-ҳижрийда вафот этган) Қуръони маҳлуқ деган киши ҳақида сўрашди. Абу Бакр ибн Айёш бундай киши кофир ва буни такфир қилмаган киши ҳам кофирдир, деб жавоб берди. (Хибатуллоҳ Лалакоий, Шарху-усул иътиқоди аҳлус-сунна вал-жамоа 2/256, рақам: 412)
Абу Яъло ривоят қилади, Имом Аҳмад айтади: «Қуръон маҳлуқ эмас Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръон маҳлуқ деса, Аллоҳни инкор қилган кофирдир. Шунингдек кимки Қуръон маҳлуқ деган кишини такфир қилмаса, у ҳам кофирдир». (Абу Яъло, Табақотул-Ҳанабила, 1/315)
Язид ибн Ҳарун роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким Қуръон махлуқ деса, бас у кофирдир ва кимки уни такфир қилмаса, бас у ҳам кофирдир ва кимки уни куфрида шак қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ал Ибана ал Кубро)
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким Қуръон махлуқ деса, буюк Аллоҳга кофирдир ва кимки уни такфир қилмаса, бас, у ҳам кофирдир». (Табақотул Ҳанобила)
Ибн Таймия айтади: «Салафлар ижмоъан (иттифоқан) ғулатул муржиа (кофир ғулувга кетган муржиа) тоифасини кофирларни кофир демаганлари учун кофир дейишган. Фақат биргина шу ижмоъ далил сифатида қуйидаги қоидага етарлидир: Кимки кофирни кофир демаса, ўзи кофирдир». (Мажмуал Фатава, 7/205 209)
Имом ибн Таймия айтади: «Кимки Алий ибн Абу Толибга дуо қилса, у кофирдир ва кимки буни кофир эканлигида шубҳа қилса, у ҳам кофирдир». (Муфийд ал Мустафид фий куфри тарики тавҳид, 1/12)
Шайх ат Тамимий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимки мушрикларни кофир демаса, ёки уларнинг куфрида шак-шубҳага борса, ёки уларнинг йўлини тўғри деса, уламоларнинг иттифоқи ила ўзи кофирдир». (Ар Росаил шахсия, 213) Ва яна айтади: «Кимки Қуръон кофир деган кишиларни кофир демаса, у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага қарши чиққан бўлади». (Қуръон эса ширк ва куфр қилган ҳар қандай кишиларни мушрик ва кофир деган) (Ад-Дурор ас-Сания, 2/207)
Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Бир бадавий (саҳрода яшайдиган киши) бизни олдимизга келиб ислом ҳақида оз мунча эшитиб, айтган сўзлари қанчалар гўзал эди: Мен кофирлигимга гувоҳлик қиламан (ўзи ҳамда барча бадавийларни назарда тутяпти) ва кимки (олим ёки ҳар қандай мусулмон киши) бизларни мусулмон деса, ўзи кофир бўлади». (Ад-Дурор ас-Сания, 8/119)
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Саҳобалар даврида яшаган Муҳтор ибн Абу Убайда ас Сақафий воқеаси. Муҳтор Абдуллоҳ ибн Умарнинг хотинининг қариндоши эди. Ўзини солиҳ мусулмон қилиб кўрсатар эди. У Ироқда Ҳусайн ва унинг оиласи ўлими учун қасос олиш учун зоҳир бўлди. Кейинчалик Ибн Зиёдни (Ҳусайнни ўлдиришда қатнашган) ўлдирди. Шу баҳона (қасос) остида у бутун Ироқни қўлга киритди. Мамлакатни Ислом ҳукми билан бошқарди, Ибн Маъсуднинг саҳобаларини қози ва имом этиб тайинлади. Ўзи эса халққа жума ва бошқа намозларда имомлик қилар эди. Аммо, охирги вақтлар унга Аллоҳдан ваҳий келаётканини даъво қила бошлади. Сўнгра, Абдуллоҳ ибн Зубайр унга аскарларини юборди, ўзини қатл қилиб, қўшинларини мағлубиятга учратди. Мусулмон қўшинларининг амири Зубайрнинг ўғли Мусъаб эди. Унинг аёли (яъни Муҳтор Сақафийнинҳ хотини) саҳобанинг қизи эди. Мусъаб у аёлни (Муҳторни) такфир қилишга чақирди, лекин у қарши чиқди. Сўнгра, Мусъаб бу ҳолатни тушунтириб, ўзини акаси Абдуллоҳга мактуб ёзди. Абдуллоҳ агар у (аёл) тавба қилмаса, уни ўлдириш керак деб жавоб берди. Аёл ўзини айтганида тургани сабабли, Мусъаб томонидан қатлга дучор бўлди. Барча ислом олимлари ижмоан айтишадики, Мухтор ас Сақафий исломнинг шиорларини изҳор қилса ҳам, ўзини пайғамбар деб эълон қилгани сабабли, у кофир бўлди. Энди фақатгина (Мухтор ас Сақафийнинг) такфир қилмаган саҳобанинг қизини қатл қилган Мусъаб ибн Зубайр билан Ал-Бадавийни (ёки замонавий кофирларни) ҳолатини билиб туриб ҳам такфир қилмайдиганларнинг қандай қилиб солиштириш мумкин?! Улар уни мусулмон ҳисоблайдилар, уларни ҳақиқий исломга чақирадиганларни эса кофир ҳисоблайдилар. Эй Роббим, биз Ўзингдан яхшиликларингни ва мағфиратингни сўраймиз» (Ад-Дурор ас-сания, 9/391)
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Дарҳақиқат, муртадлар ўзларининг муртадликларида фарқли эдилар. Улардан баъзилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғон пайғамбар деб ўзларининг будларини ибодатига қайтиб кетдилар ва айтдилар: Агар пайғамбар бўлганда эди, у вафот этмаган бўлар эди. Ва яна улардан баъзилари икки шаҳодат калимасида турганлари бор эди, лекин улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мусайламатул каззоб билан пайғамбарликда тенгдирлар деб, уни пайғамбар деб тасдиқладилар. Чунки Мусайлама шу ҳақда ёлғончи гувоҳларни олиб келган эди ва анча одамлар бу ёлғончи гувоҳларга ишонган эдилар. Шу билан бирга олимлар улар ўзларини муртад эканликларини билмасликларига қарамасдан уларни муртад эканига ва кимки уларни куфрида шубҳа қилса, у ҳам муртад кофир эканига ижмоъ (иттифоқ) қилдилар» . (Ад-Дурор ас-Сания, 8/118)
Шайх томонидан келтирилган ижмоъ қуйидаги фойдаларни ўзида жамлаган: Кимки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бировни пайғамбарликда тасқидласа (яъни уни пайғамбарликда шерик қилса), у кофирдир ва уни кофир ҳисобламаган ҳам кофирдир. Ундай бўлса Аллоҳга шерик келтирган кимсачи? Агар биринчи (яъни пайғамбар алайҳиссаломга кимдирни шерик қилган) кимсани куфрида шубҳаланган киши кофир бўлса, иккинчи (Аллоҳга кимдирни шерик қилган) кимсани куфрида шубҳаланган кимсани кофирлиги яна ҳам кучлироқдир. Чунки, унинг куфри ақл жиҳатдан ҳам ва шарий жиҳатдан ҳам улканроқдир!
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Кимки: Албатта, шаҳодатни айтса у иккаласини айтган кишига ҳеч нарса зарар бермайди, — деса, ёки: шаҳодатни айтган ва намоз ўқийдиган ва рўза тутадиган кишини, агарчи, Аллоҳдан бошқага ибодат қилса ҳам такфир қилиш жоиз эмас, — деса, бас, у кофирдир. Ва кимки, унинг куфрига шак қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ад-Дурорус-Сания, 10/250)
Имом Ибн Ал Муқрий Аш Шофеий айтади: «Кимда ким яҳудий ва насронийларни кофир эканида шак-шубҳа қилса, бас, кофирдир». (Муғний Муҳтаж, 11/170)
Қози Иёз айтади: «Уламоларнинг ижмоъси (иттифоқи) билан кимда ким биргина яҳудий ва насронийни ёки ҳар қандай уни дини Ислом бўлмаган кишини кофир демаган ёки уни кофир эканида шубҳа қилган киши, бас кофирдир». (Аш Шифа, 2/281)
Ибн Ҳазм ижмо ҳақида айтади: «Барча ислом уламолари яҳудий ва насронийларни кофир эканида иттифоқ қилдилар!». (Маротибул Ижма,119.)
Ва яна Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтади: «Албатта, мана шу ер юзидаги икки киши, биз ҳатто фақатгина мусулмонларни назарда тутмияммиз, барча бошқа динлардаги одамларни ҳам назарда тутмоқдамиз, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам аниқ ва қатъий ҳар қандай исломдан бошқа дин аҳлларини кофир ҳисоблаганлари ҳақида ихтилоф қилмайди» (Ал Фасл фил Милали ван Ниҳал, 3/142)
Имом Муҳаммад ибн Саҳнун ал Моликий (223-йилда вафот этган) айтади: «Уламолар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўккан ва камситган кишини кофир эканлигида ижмоъ қилишган. Унга ваид жорий бўлади ва унга Аллоҳнинг азоби бўлади ва умматнинг ҳузурида унинг ҳукми қатл қилишликдир. Кимки у кишини куфрида ва унга бўладиган азобга шубҳа қиладиган бўлса, бас, у кофирдир» . (Соримул Маслул, 9)
Ибн Вазир айтади: «Бутга сиғинган кимсанинг кофирлигида иккиланишга борган кимсани кофирга чиқариш вожиблигида шубҳа йўқдир. Ким уни кофир демаса, ўзи кофир бўлади, бунинг сабаби унинг куфри ўрганмасдан барчага маълум бўлган масъаладир» (Ар Ровдатул Басим, 2/508)
Абдур-Роҳман ибн Муҳаммад Ибн Қосим ал Ҳанбалий ан-Наждий айтади: «Албатта, кимки мушрикларни такфир қилмаса, бас у Қуръонга ишонмайди. Чунки, Қуръон уларни такфир қилган ва уларни такфир қилишга ва уларга душманлик қилиб жанг қилишга буйиргандир!» (Ад-Дурорус-Сания, 9/291)
Биқоий айтади: «Бирон кишини (такфир қилмасдан) тўхталиб тураман ёки қабул этмай ва рад этмай тураман, дейиши бўлмайди. Чунки унинг тўхталиб туриши куфрни ифодалайди. Диндан экани ўрганилмай маълум бўлган нарсани инкор қилган кимса кофирдир. Бундай кимсанинг кофирлигида шак қилган кимса ҳам кофир бўлади. Шунинг учун Мухтасар равзада Ибн Муқрий айтган: Ким яҳуд ва насоролар ҳамда Ибн Арабий тоифасининг (ақийдасини билиб ҳам) кофирлиги борасида шубҳага борса, у кофирдир». (Масраъ тасаввуф, 1/253)
Ҳатто Ҳанафий имомларнинг баъзилари насронийлик яҳудийликдан яхшироқдир деган кишиларни ҳам кофир ҳисоблашган, агарчи айни пайтда шу икки динни ботил бўлган дея эътиқод қилса ҳам. Чунки, у киши кофирларнинг динига ҳайр-яхшликни нисбатлаган бўлади деб кофир ҳисоблаганлар.
Имом Ан Насафий ҳанафийларнинг Баҳру Роиқ китобида айтади: Ва агарда ким: «Насронийлик яҳудийликдан яхшироқдир» деса, бас, у кофир бўлади. Чунки шундай дейилиши керак эди: Яҳудийлик, насронийликдан ёмонроқдир.
Зайнуддин Ал Ҳанафий Баҳру Роиқ китобининг муаллифи, имом Ан Насафийни юқоридаги сўзларини шархлар экан: Ва агарда ким: «Насронийлик яҳудийликдан яхшироқдир» деса, бас, у кофир бўлади. Чунки, у шариат ва ақлда қабиҳ бўлган нарсада ҳайр-яхшиликни даъво қилди ва албатта, буни (куфрий динларни) қабиҳ экани қатъий очиқ матнлар билан тасдиқлангандир. (Баҳру Роиқ, 5/497-498.)
Имом Хатиб Бағдоди (392-463-ҳижрий) роҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Салама айтди: Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир» (Тарихи Бағдод). Мулоҳаза: Юқорида сўзи ўтган Абу Салама, энг аввалги саодат асрларда яшаган, (246 ҳижрий) санада вафот топган, у киши Салама ибн Шабиб Нишопурий Насоъий Макка аҳлининг муҳаддиси ва энг катта имомларнинг биридир. Имом Муслим ва Абу Ҳотам ва Сунан соҳиблари у кишидан ҳадис ривоят қилган. Имом Салама Ибн Шабибнинг юқоридаги, «Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир» деган сўзларини Имом Миззий (742ҳ) Таҳзибул Камолда, Ибн Ҳажар Асқалоний (852ҳ) Таҳзибда, Ибн Асокир (571ҳ) Тарих китобида, Ибн Димётий (705ҳ) Ал Мустафодда нақл этганлар.
Шайх Абдур-Роҳман ибн Хасан айтади: «Агарда у (Усмон ибн Мансур) лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносини билганда эди, Аллоҳга ширк қилганни куфрида шак-шубҳа қилган ёки иккиланган кишини, тоғутга кофир бўлмаганини билган бўлар эди». (Ад-Дурорус Сания, 11/523)
Хуллас, кимки кофирни кофир демаса, дарҳақиқат, у тоғутга кофир бўлишнинг аввалги шартларидан бўлган тоғут аҳлининг яъни мушрик кофирларни кофир дейиш керак бўлган шартини рўёбга чиқармаган бўлади ва шунингдек Аллоҳ ва Росулининг сўзини ёлғонга чиқарган бўлади. Аллоҳ ва Росули кофир деб турган кимсани кофирлигига шубҳа қилса ёки йўлини тўғри деса, шаксиз у ҳам улар каби кофирдир. Барча пайғамбарлар келган бўлса, улар мушрик-кофирларни кофир дейиш билан келгандирлар. Бу барча пайғамбарларнинг динидир. Ҳеч қайси пайғамбар қавмини мусулмон санаб даъват қилмаган, аксинча мушрик ва кофир ҳисоблаб даъват қилгандир.
Имом Бурҳониддин Биқоий айтади: «Қайси пайғамбар келган бўлса, У албатта мушрикларни кофирга чиқариш билан келгандир. Бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзларида ишора этганлар: «Пайғамбарлар отаси бир оналари бошқа-бошқа фарзандлардир, динлари бирдир». (Тафсир Назмуддурар, 2/446)
Аллоҳ таъоло Нуҳ алайҳиссалом қавмини, Солиҳ, Ҳуд алайҳиссаломларнинг қавмларини кофир деди. Нуҳ алайҳиссалом қавми
Унинг қавмидан кофир бўлган зодагонлар: «Биз сени ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар. (Нуҳ: 27)
Ҳуд қавми ҳақида:
Ва уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргашур. Огоҳ бўлингким, албатта, Одликлар Роббиларига кофир бўлган эдилар. Огоҳ бўлингким, Ҳуд қавми Од йўқолсин! (Худ:60)
Солиҳ алайҳиссалом қавми:
Ҳудди унда турмаганга ўхшаб. Огоҳ бўлингки, албатта, Самуд (қавми) Роббиларига кофир бўлган эдилар. Огоҳ бўлингким, Самуд йўқолсин! (Худ:68)
Насаролардан хабар берди:
Аллоҳ, учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан кофир булганларини аламли азоб тутадир. (Моида:73)
Демак ким кофирни кофир демаса, у каби кофирдир. Аллоҳ таоло кофир деб турибдию, айтишадики, йўғе, улар ҳам Аллоҳнинг бандаси унчалик эмасдир, деб шубҳа қиладилар.
Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир! (Нисо: 151)
Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир. (Бақара: 254)
Яъни бир қисм инсонлар кофирни кофирлигини инкор қилса, 1 қисми шубҳа қилади. Яна 1 қисм инсонлар уларнинг йўлини тўғри дейди. Бундай кимсалар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол дегувчилардир. Уларнинг куфрларига шерикдирлар.
Агар уларга итоат қилсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар. (Анъом: 121).
Йўлларингиз уларнинг йўлларидир!
Демак уларнинг йўлларини тўғри демаймиз. Чунки, тамоман улар каби кофир бўлиб қоламиз. Агар анбиё ва мурсалинларнинг қиссаларини тааммул (тафаккур) қилсангиз, ўша кофирларнинг кофирлигига шубҳа қилмаганлар, йўлларини тўғри демаганлар, аксинча барча қавмларини мушрик ва кофир санаганлар. Нуҳ алайҳиссаломни қаранг, қавмига насиҳатда имкон қадар ҳаракат қилади ва жуда камчилик иймон келтирдилар. Аллоҳ азза ва жаллага ёлборди:
Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта, сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар. (Нуҳ: 26 27)
Уларни кофир деди, уларни жоҳил демади ва уларнинг кофирлигига шубҳа қилмади!!!
Иброҳим алайҳиссалом:
Ҳақиқатда сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган биродарларида (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалариздан барий-пок безормиз. Бизлар сизларга куфр келтирдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир, дедилар. (Мумтаҳана: 4)
Шуаъйб алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом ва ҳоказо Муҳаммад алайҳиссаломдан Аллоҳ азза ва жалла хабар берди:
Айт: Эй кофирлар! (Кафирун:1)
Пайғамбарларнинг биринчисидан охирисигача кофирни кофир деганлар, хитоб қилганлар, куфрларига шерик бўлмаганлар. Йўлларини тўғри демаганлар ким бунга зид, мухолиф бўлса, дарҳақиқат кофир бўлибди. Мушрик ва кофирларнинг кофир дейиш барча пайгамбарларнинг ўзгармас бир динидир. Баъзи учига чиққан жоҳиллар шу бобга келганда ўзларича «тақводор» бўлиб қоладилар. Кофирларни кофир дейишга иккиланадилар, шубҳа қиладилар ёки менга нима дейдилар. Ва яна баъзилари кофир мушрикларни кофир дейишликни бу фитнадир, уларни кофир дейиш мумкун эмас дейдилар. Ёки яна баъзилари кофирларни кофир дейиш фақатгина олимларнинг ишидир дейдилар. Ва яна баъзилари такфирни (кофир дейишликни) динни аслидан эмас, инсон мушрик кофирларни кофир демасдан туриб ҳам исломга кира олади дейдилар. Албатта, бундай тоифадаги кишилар Муҳаммад алайҳиссаломнинг дини билан, Амр ибн Лухайнинг динини ажратолмаган, тавҳид исини ҳидламаган мушриклардир!
Энди савол туғилади, нима учун агар инсон юқоридаги мушрикларни кофир санамаса у ҳолда кофир бўлади?
1) Хоҳ насронийни, яҳудийни, ёки калимаи шаҳодатни айтиб ширк қилган мушрикни кофир санамаган шахс исломнинг икки рукнидан бири бўлмиш (рукн дегани у нарса устида қолган нарсалар барпо этилган асосдир) куфр бит тоғут (тоғутга кофир бўлиш)ни рўёбга чиқармаган бўлади. «Ким тоғутга кофир бўлиб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични (тавҳидни) ушлаган бўлади. (Бақара: 256). Мазкур оятдан тавҳиднинг икки шарти келиб чиқади: 1. Тоғутга кофир бўлиш яъни: Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни ботил деб эътиқод қилиш, уни (яъни тоғутга ибодат-эргашиш-итоатни) тарк қилиш, тоғутларни, уларнинг динларини ва уларнинг аҳли бўлган мушрик кофирларни такфир қилиш (яъни кофир дейиш-кофир деб эътиқод қилиш) ва уларга адоват қилиб нафратда бўлишдир. 2. Аллоҳга иймон келтириш яъни: Фақат ягона Аллоҳни ибодат қилинадиган Маъбуд деб эътиқод қилиш ва ибодат турларининг ҳаммасини ягона Аллоҳга холис-ихлос билан (ширксиз) қилиш ва Ундан бошқа ибодат қилинаётган Маъбудларни инкор қилиш, тавҳид аҳлини яхши кўриб, уларни ўзига дўст тутиш ва ширк аҳлига яъни мушрик кофирларга нафрат қилиб, уларни душман тутишдир. Мана шу нарса шаҳодатдаги «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ) калимасининг маъносидир. Мушрикни такфир қилмаган шахс эса юқорида зикр қилганимиздай тавҳиднинг энг биринчи инсонда топилиши керак бўлган шарти «куфр бит тоғут»ни ичидаги мушрикларни такфир қилиш шартини амалга оширмаган бўлади. Чунки, куфр бит тоғутни ичига нафақат тоғутни ўзини такфир қилиш, аксинча, ундан ҳам олдин тоғутни тоғут қилиб турган, тоғут аҳли бўлмиш мушрикларни такфир қилиш ҳам киради. «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз СИЗЛАРДАН ва сизлар ибодат қилаётган нарсадан безормиз, СИЗЛАРГА КУФР КЕЛТИРДИК (ЯЪНИ ТАКФИР ҚИЛДИК), энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунизга қадар». (Мумтаҳана: 4) «Айт: Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилувчимасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним». (Кафирун сураси) Ушбу оятлар мушрикларни такфир қилиш шарт экани ва такфир қилмаган кишининг дини ботил эканига очиқ ва аниқ далил ҳисобланади. Зеро, Мумтаҳана сурасида Аллоҳ таъоло Иброҳим алайҳиссаломга ва унинг биродарлари (барча пайғамбарлар)га мушрикларни такфир қилишга буюрди ва улардан эса бизни ўрнак олишимизга буйирди. Кафирун сурасида ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ азза ва жалла кофирларни эй кофирлар деб такфир қилишга буйирди. Албатта, бу буйруқ умумий бўлиб барча мусулмонларга тегишлидир.
Тоғутни ўзини такфир қилмаган шахс билан, унинг аҳлини такфир қилмаган киши ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, иккаласи ҳам бир даражада бўлган куфр бит тоғутни бузган яъни рўёбга чиқармаган бўладилар. Бирор бир киши тоғутни такфир қилмаса, куфр бит тоғутни-динни аслини бузгани сабабли ўзи кофир бўлади, динни асли бузилган одамни такфир қилмаган киши эса, ўзи ҳам мушрикни такфир қилмагани учун динини асли бузилади ва ҳоказо, ундан кейин келганлар ҳам динни аслини бузилганини кўриб туриб ҳам такфир қилмаса, ўзи кофир бўлиб, уни кўриб туриб такфир қилмаган ҳам кофир бўлиб уланиб кетаверади. Силсилали такфир фақатгина диннинг аслларидаги бузулишда қўлланилади, (яъни тавҳид: Лаа илааҳа илла Аллоҳга таълуқли бўлган нарсада) аммо бошқа устида ихтилоф бўлган (намозни тарк қилган одамни кофир санамаган кишини такфиридаги) масъалаларда қўлланилмайди!!! Яъни, намозни дангасалик билан ўқимаган бир киши кофир деса, сан кофирни кофир демадинг ўзинг кофирсан дейилмайди!
2) Бирор бир мушрикни такфир қилмаган киши куфр бит тоғутга тегишлик бўлган Ал Вало вал Баро (Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун ёмон кўриб, душманлик қилиш) чегараларини бузган бўлади. Агарда бир одам очиқ ширк қилган ўзини исломга нисбат этган бўлсин, ёки насроний ва яҳудийни такфир қилмаса, уни мусулмон санаган бўлади, сабаби унинг ўртасида бошқа дин йўқ, ислом бор ва ислом бўлмаган дин бор, ўртада бошқа нарса йўқ. «У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир» (Тағобун:2) Энди мушрикни такфирида тўхтаган киши уни мусулмон деган бўлгандан кейин, у мушрикни ўзига дўст тутган бўлиб, бошқаларни ҳам унга нисбатан дўст бўлишини вожиб қилади. Уни Аллоҳ учун яхши кўриши, унга ёрдам бериши, биродари деб билиши, қиёматда бир зумратда тирилишига рози бўлиши дегани бўлади. Уни Аллоҳнинг дўсти, шунинг учун менга ҳам дўст деб билиши лозим бўлади. Шу билан мазкур оятларга биноан кофир бўлади. «Сизлардан ким уларни (кофирларни) дўст тутса, албатта, у улардандир (кофирдир). Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». (Моида: 51) «Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ». (Оли Имрон: 28) «Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлар эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир». (Моида: 81) Ундан ташқари Аллоҳ паст ва хор қилган нарсани у баланд ва олий қилган бўлади. Аллоҳнинг душманини дўст даражасига кўтарган бўлади. Аллоҳ ўзи асрасин!
3) Шунингдек, мушрикни такфир қилмаган шахс (кофир демаган) Аллоҳ ва Росулини ёлғончига чиқарган ва оят ва суннатни инкор қилган ва уларга шубҳа қилган бўлади. Чунки, Аллоҳ ўз китобида ширк ва куфр содир этган мушрикларни такфир қилгандир. «Аллоҳ Учтанинг (Аллоҳ, Марям ва Ийсонинг ёки Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг) биридир — деганлар (ҳам) аниқ кофир бўлдилар..» (Моида: 73) «Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари ҳудди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» (Тавба: 30). «Албатта ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). «Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Моида: 88).
«На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар» (Бақара: 105) «Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилган ҳолда ўлса, дўзахга киради», деганлар (Бухорий: №1238). Аллоҳ уларни орасини ажратиб ўтирмади. Мушрикга ҳам, насронийга ҳам бир хил ҳукм берди. Аллоҳ таъоло насронийларни ва яҳудийларни қилган ширк ва куфрлари феъл ва сўзлари учун мушрик ва кофир деди. Энди эса бир киши ўзини мусулмон ҳисоблаб ширк куфр қилиб юриши билан, яҳудий ва насронийлардан нимаси билан фарқ қилади? Масалан, ўзини мусулмонман деб Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилган киши билан, ўзини насроний ман деб Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилган кишининг ширкида фарқ бор бўлиши мумкунми?! Албатта йўқ! Чунки, кимдир ширк қилса бошқача ва яна бошқа кимдир ширк қилса қандайдир ўзгача ҳукм бўлиб қолмайди. Барчага ширкидан ширк ва куфридан куфр насибаси бор холос!
4) Шунингдек, барча пайғамбарларнинг мушрикларни такфир қилиш иттифоқ-ижмоъларига мухолиф бўлганликлари сабаб кофир бўладилар. Имом Бурҳониддин Биқоий айтади: «Қайси пайғамбар келган бўлса, у албатта мушрикларни такфир қилиш билан келгандир. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзларида ишора этганлар: «Пайғамбарлар отаси бир оналари бошқа-бошқа фарзандлардир, динлари бирдир». (Тафсийр Назмуддурар, 2/446)
Хулоса: Мушрикларни: Будпарастлар, насронийлар, яҳудийлар, мажусийлар, демократлар, қабрпарастлар, қонунпарастлар ва икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб устида куфр эканига ижмо собит бўлган ширк ва куфр турига қўл урган кофирларни кимки кофир санамас экан, юқорида зикр қилганимиздай бир неча манот-сабаблар билан кофир бўлади!
