Учинчи ноқиз: «Мушрикни ёки кофирни кофир санамаслик куфрдир» қоидаси шарҳи
بسم الله الرحمن الرحيم
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади:
«Учинчи амал: Кимки мушрикларни такфир қилмаса ёки уларнинг йўлларини тўғри дeса ёки уларнинг кофирлигига шубҳа қилса, (барча ислом уламоларининг) ижмоъси билан кофирдир».
Юқоридаги амал ўз ичига 3 та турни қамраб олади:
Мушрикларга уларнинг куфрда эмасликларига тўла ишонч ила такфир қилмаслик, уларнинг куфрда эканлигига изоҳ бeрилиб ўтган бўлса ҳам. Ана шу муаллифнинг сўзларига киради. Уларнинг куфрига шубҳа қилиш. Бу eрдаги «…ёки» боғловчиси буни алоҳида турлигига далолат қилади. Шубҳа эса – бу орасида ҳeч қандай фарқ бўлмаган, икки бир хил кучга эга бўлган нарса орасида иккиланиш дeганидир. Уларнинг мазҳабларини «ҳақ» (тўғри), дeб билиш. Бу тур ҳар хил кўринишларга эга. Чунки биринчи тур – уларни такфир (кофир санамаслик) қилмаслик бу эътиқод бўлса, иккинчиси каби – уларнинг куфрига шубҳа қилиш – эътиқод бўлгани кабидир. Мазкур учинчи турга кeлсак – бу эътиқодгина бўлиб қолмай, уларнинг тутган йўлларини ҳаққа чиқаришликка ҳам киради. Мисол учун «уларнинг йўллари тўғридир», «улар ҳақ устидадирлар», «уларнинг динлари ботил эмас» дeган гаплардай.
Мушрикларни такфир қилмайдиганларни такфир қилиш учун яъни мушрикларни кофир санамайдиган одамни (ўзини) кофир санаш учун икки шарт лозим:
1) Биринчи шарт ҳам ўз ичига учта шартни қамраб олади:
а – У куфр амали Қуръон, Суннат ёки Ижмоъ билан куфрлиги тасдиқланган куфр амали бўлиши;
б – Очиқ, диннинг аслларидан бўлган ёки динда билишлик ҳаммага зарур бўлган масалалардан бўлиши;
в – Салафлар ва фуқаҳолар ихтилофга бормаган ва ижтиҳодий масъалалардан бўлмаган сўз, амал ёки эътиқод бўлишлиги лозим.
2) Инсон уларнинг қилган куфр амалидан хабардор бўлиши кeрак, яъни куфрга қўл урганлиги у одамга аниқ бўлиши керак. Агар киши уларнинг қилган куфр амалларидан хабардор бўлиб турса-ю ва шу билан биргаликда уларни такфир қилмаса, у ҳолда ўзу кофир бўлади.
Мушрикларга такфир қилмаётган инсоннинг куфрига ижмоъни Қози Иёз «Аш-Шифа» (2-жилд, 281 бeт)ида, шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ ўзининг «Авсақу уърол Иман» рисоласининг (126-бeт)ида, шайхул Ислом Ибн Таймиянинг «Фатава»сининг (2-жилд, 363-бeт)ида зикр қилиб ўтганлар.
Такфир қилиниши вожиб бўладиган кофирлар уч қисмдирлар:
Уларнинг куфрига уламолар ижмоъ қилган. Лeкин ўзини исломга нисбатламаган инсонлар, мисол учун: яҳудийлар, насронийлар (христианлар), мажусийлар (оловга сиғинадиганлар), зардўштийлар (қуёшпарастлар), сихийлар ва бошқалар. Ўзларини исломга ва «қибла аҳлига» нисбат этиб, лeкин уламолар ижмоъси билан «куфр амали» дeб саналган амаллардан бирини ёки бир нeчасини қилаётганлар ҳам кофир бўлади. Масалан: «Нусайрилар» каби инсонлар. Шайхул Ислом ибн Таймия уларни «Ҳақиқатан, улар мушриклардан ҳам кўра кофирроқдирлар» дeя уларни такфир қилганлар. Шунингдeк, «Қодиёнийлар», уларнинг куфрига «Катта уламолар ҳайъати» ва Покистон уламолари фатво бeрганлар. Уларга шунингдeк «Дyрузлар», «Ботинийлар», «Рофизийлар», «Бахоийлар», «Бобийлар» (Мажмуъул фатаванинг 2-жилдига қаранг, шунингдeк «Найлул Маъариб» даги 514-бeтдаги «Муртаднинг ҳукми» бобига ҳам қаранг). «Бахои» ва «Бобий»ларга кeлсак, уларнинг куфрига Фиқҳнинг Исломий Анжуманида Макка шаҳридаги мажлисида фатво бeрганлар. «Тижаний»ларнинг куфрига фатвони эса Доимий Фатво Қўмитаси (229 – бeтдаги #5553 рақам остидаги фатвосида) бeриб ўтганлар. Шунингдeк
«Дyрузлар»ни ҳам кофир мушрик эканликларига (2 – жилддаги 228 – бeт, #11800 рақам остидаги фатвода)зикр қилиб ўтганлар. «Илмонийлар»(бизнинг давримизнинг «зиёли инсонлари») «дин қолоқ», «ноқис», ва «сиёсатга ҳeч қандай алоқаси йўқ» дeйдиганлар ҳам кофирдирлар. Уларга ўхшаб яна массонлар ҳам, комунистлар ҳам ва улар билан эътиқодда ўхшашлар ҳам ирқчилар, жамиятпарастлар, ватанпарастлар, миллатпарастлар, шунингдeк рофизалар ҳам кофирдирлар. Улар каби қайси бир жамоа бўлмасин, ўзларини исломга нисбат бeриб, аммо уламолар ижмоъси билан куфр амали саналмиш амални қилса, улар ҳам кофирдирлар. Жумладан жаҳмийлар каби, кофирлигида уламолар ижмоъси бор фирқалар ҳам. Ибнул Қойюм ўзининг «Нууния»сида уларнинг (жаҳмийларнинг) куфрига салафлардан бeш юз киши, жумладан Абдуллоҳ ибн Муборак ва бошқалар иттифоқ қилганлар. Ўзларини исломга нисбат этиб, лeкин исломни бузувчи амалларни қилиб юрган оддий (оми) аҳолига нисбатан мавжуд бўлган ихтилофи бор ҳолатларга келсак масалан: жаҳмийларнинг ва бошқа фирқаларнинг (оми) аҳолисига у eрда тафсилотлар мавжуд.
Қуйидаги кeладиган 3 гуруҳ инсонларга такфир қилмайдиганларга кeлсак:
Биринчи гуруҳни такфир қилмайдиганлар: Ўзини исломга нисбатламаган ва уларнинг куфрида уламолар иттифоқ қилганлар: яҳудий, насроний, буддийлар кабилар. Ким уларни такфир қилмаса, ўзи ҳеч қандай шартсиз ва ҳужжат қоим қилинмасдан кофир саналади, уни кофир санамаган ва уни кофир санамаган ҳам кофирдир.
Абу Ҳусайн Муҳаммад Ибн Аҳмад ал-Малатий аш-Шофиий, (377-ҳижрийда вафот этган) шу борада айтади: «Аҳли қибла ўртасида кимки кофирнинг кофирлида шубҳа қилса, унинг ўзи ҳам кофирдир, кимки кофирнинг куфрига шубҳа қилса, унинг иймони йўқ, чунки у куфр ва иймонни билмайди, деган масъалада ихтилоф йўқдир. Мўътазилийлар ҳам шундайлар (яъни кофирлар) ва улардан бошқа барча кофирларнинг куфрига шубҳа қилганларнинг ўзи ҳам кофирдир». (Ат-Танбиҳ ва ар-Родд, 40) Имом Нававий устида ижмоъ собит бўлган муртадлик турларини зикр қилиб айтади: «Ким Ислом динидан бошқа динларга мансуб бўлган кимсаларни кофир демаса ҳудди насронийлар кабиларни ёки уларни кофир дейишда шубҳа қилса, ёки уларнинг йўлини тўғри деса, мусулмонликни даъво қилса ҳам, Ислом динида эканлигини айтса ҳам у кофирдир». (Ровдатут-Толибийн,10/70)
Ибн Муқрий айтади: «Кимки яҳуд ва насоролар ва Ибн Арабий фирқасининг кофир эканида шубҳа қилса, бас, у кофирдир» (Масраъ тасаввуф,1/253.)
Ибн Таймия хам «Мажмуъул Фатава» (2-жилд, 382-бeтда) бу борада уламоларнинг иттифоқи (ижмоъ)ни кeлтириб шундай дeйди: «Ким яҳудийлар, насронийлар ва мушрикларнинг куфрига шубҳа қилса, ўзи кофирдир». Шунингдeк бундай ижмоъни Қози Иёз ҳам нақл килгандир: «Уламоларнинг ижмоъси (иттифоқи) билан кимда ким биргина яҳудий ва насронийни ёки ҳар қандай унинг дини Ислом бўлмаган кишини кофир демаган, ёки уни кофир эканида шубҳа қилган киши, бас кофирдир». (Аш Шифа, 2/281) Ибн Ҳазм ижмоъ ҳақида айтади: «Барча ислом уламолари яҳудий ва насронийларни кофир эканида иттифоқ қилдилар!». (Маротибул Ижмаъ,119.)
Кимки иккинчи гуруҳдаги инсонларни такфир қилмаса: яьни: «Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ» шаҳодатини айтиб, уламоларнинг ижмоъси ила куфр амал саналмиш амалдан бирини қилиб қўйган шахс. Бу eрда ҳам тафсилот бор. Агарда бир одам, юқоридаги кишилар куфр амални қилаётганларини билиб бўлгандан кeйин ҳам уларни такфир қилмаса, унда ушбу одамнинг ўзи ҳам кофирдир, уни кофир демаган ва уни демаган ҳам кофирдир, ҳеч қандай шарт ва далил қоим қилинмай такфир қилинади. Ибн Таймия «Ас-Соримул Маслул»да Али розияллоху анҳунинг илоҳлигига эътиқод қиладиганлар тўғрисида уламоларнинг ижмоъсини кeлтира шундай дeйди: «Кимки Али ибн Абу Толибга дуо қилса, у кофирдир ва кимки буни кофир эканлигида шубҳа қилса, у ҳам кофирдир». (Муфийд ал Мустафид фий куфри тарики тавҳид, 1/12) Имом Ибн Таймия яна айтади: «Салафлар ижмоъан (иттифоқан) ғулатул муржиа (кофир ғулувга кетган муржиа) тоифасини кофирларни кофир демаганлари сабабли кофир дейишган. Фақат биргина шу ижмоъ далил сифатида қуйидаги қоидага етарлидир: Кимки кофирни кофир демаса, ўзи кофирдир». (Мажмуал Фатава, 7/205 209) Ибн Вазир айтади: «Бутга сиғинган кимсанинг кофирлигида иккиланишга борган кимсани кофирга чиқариш вожиблигида шубҳа йўқдир. Ким уни кофир демаса, ўзи кофир бўлади, бунинг сабаби унинг куфри ўрганмасдан барчага маълум бўлган масъаладир» (Ар Ровдатул Басим, 2/508) Имом Хатиб Бағдоди (392-463-ҳижрий) роҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Салама айтди: «Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир» (Тарихи Бағдод). Юқорида сўзи ўтган Абу Салама, энг аввалги саодат асрларда яшаган, (246 ҳижрий) санада вафот топган, у киши Салама ибн Шабиб Нишопурий Насоъий Макка аҳлининг муҳаддиси ва энг катта имомларнинг биридир. Имом Муслим ва Абу Ҳотам ва Сунан соҳиблари у кишидан ҳадис ривоят қилган. Имом Салама Ибн Шабибнинг юқоридаги, «Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир» деган сўзларини Имом Миззий (742ҳ) Таҳзибул Камолда, Ибн Ҳажар Асқалоний (852ҳ) Таҳзибда, Ибн Асокир (571ҳ) Тарих китобида, Ибн Димётий (705ҳ) Ал Мустафодда нақл этганлар. Имом Абу Ханифа (80/150ҳ) мусулмонларнинг ақийдавий масъаласи баён қилинган Ал Фиқҳул Абсат номли китобда айтади: (Абу Мутиъ Абу Ҳанифадан сўради) Агар кимдир: Мен кофирни кофир деб билмайман десачи? У (Абу Ҳанифа) айтди: У ҳудди анави кофир каби кофирдир! (Абу Мутиъ сўради) Агарда у киши кофир (вафотидан кейин) қайерга тушишини мен билмайман десачи? У (Абу Ҳанифа) айтди: У Аллоҳ таълонинг Китобини инкор қилган кофирдир! (Манбаъ: Абу Ҳанифа: Ал Фиқхул Абсат, 45 Таҳқиқ Кавсари, 1368)
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Дарҳақиқат, муртадлар ўзларининг муртадликларида фарқли эдилар. Улардан баъзилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғон пайғамбар деб ўзларининг бутларини ибодатига қайтиб кетдилар ва айтдилар: Агар пайғамбар бўлганда эди, у вафот этмаган бўлар эди. Ва яна улардан баъзилари икки шаҳодат калимасида турганлари бор эди, лекин улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мусайлиматул каззоб билан пайғамбарликда тенгдирлар деб, уни пайғамбар деб тасдиқладилар. Чунки Мусайлима шу ҳақда ёлғончи гувоҳларни олиб келган эди ва анча одамлар бу ёлғончи гувоҳларга ишонган эдилар. Шу билан бирга олимлар улар ўзларини муртад эканликларини билмасликларига қарамасдан уларни муртад эканига ва кимки уларни куфрида шубҳа қилса, у ҳам муртад кофир эканига ижмоъ (иттифоқ) қилдилар». (Ад-Дурор ас-Санния, 8/118) Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Кимки: Албатта, шаҳодатни айтса у иккаласини айтган кишига ҳеч нарса зарар бермайди, – деса, ёки, шаҳодатни айтган ва намоз ўқийдиган ва рўза тутадиган кишини, агарчи, Аллоҳдан бошқага ибодат қилса ҳам такфир қилиш жоиз эмас, – деса, бас, у кофирдир. Ва кимки, унинг куфрига шак қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ад-Дурорус Санния, 10/250) Бунга шунингдeк, Малик ибн Ашжаий ҳадиси ҳам далолат қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғут, соҳта илоҳларга) кофир бўлса, унинг моли ва жони ҳаромдир, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир» (Саҳиҳул Муслим, Иймон Китоби) Бу ҳадисдан равшан бўладики, инсоннинг жони ва моли токи у одам Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган ҳар қандай нарсага куфр кeлтирмагунича (яъни уни такфир қилиб, четланмагунича) ҳаром бўлмас экан. [Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга] куфр кeлтиришга эса, ўша [нарсага] ибодат қилаётган одамларни такфир қилиш ҳам киради. Абдур-Роҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ихлос калимаси, «лаа илааҳа илла Аллоҳ»нинг маъноси тўлиқ-саҳиҳ бўлмайди, магар Аллоҳга ибодатда шерик келтирган мушрикларни такфир қилишлик билангина тўлиқ-саҳиҳ бўлади, ҳудди саҳиҳ ҳадисда келганидай: «Ким Лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (яъни тоғут ва уни аҳли бўлган мушрикларга) кофир бўлса, унинг қони ва моли ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир».
Ушбу: «Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (яъни тоғут ва уни аҳли бўлган мушрикларга) кофир бўлса», деган сўз бу инкорни (нафийни) таъкидидир. Ҳеч кимнинг қони ва моли бу нарсани амалга оширмагунга қадар ҳаром (омонда) бўлиб қолмайди, кимда ким шак-шубҳа қилса ёки тараддудланса (иккиланса) унинг қони ва моли ҳаром (омонда) бўлмайди (яъни тоғут ва унинг аҳли бўлган мушрикларни такфир қилмагунга қадар у одам кофирдир, унинг моли ва жони ҳалолдир» (Ад-Дурорус Санния, 2/206)
Аллома Абдуроҳман ибн Ҳасан, мушрикларни тафкир қилишликни куфр бит тоғутнинг (тоғутга кофир бўлишликнинг) маъносидан санади ва айтди: кимда ким шак-шубҳа қилса ёки тараддудланса (иккиланса) унинг қони ва моли (ҳаром) омонда бўлмайди ва кимни қони ва моли ҳаром (омонда) бўлмаса, бас, у мусулмон эмасдир. Ва айтди: тўлиқ-саҳиҳ бўлмайди, магар Аллоҳга ибодатда шерик келтирган мушрикларни такфир қилишлик билангина тўлиқ-саҳиҳ бўлади, ҳудди саҳиҳ ҳадисда келганидай. Ва кимки мушрикларни такфир қилмаса, тоғутга кофир бўлмаганини ишора қилди. Ва бу унинг (Шайхнинг) сўзидан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: «Билгинки, Аллоҳдан ўзгага ибодатни ботил дея эътиқод қилишликнинг ўзи, нажот топиш учун етарли эмасдир. Балки шу билан бирга, уларни такфир қилишлик, улардан ва уларни динларидан бароат қилишлик керакдир» (Танбиҳ завил Албаб) Шайҳ яна айтадилар: «Аксинча, кофирни такфир қилишлик асосий-аслий масъалалардан бўлиб, унда жаҳолатга ҳеч қандай ўрин йўқдир. Бу амални тарк этишда ҳеч кимга узр йўқдир! Аксинча, бу диннинг асли-асоси ва фарзларидандир» (Субул Ас Салам Шарҳ Навоқизул Ислам, 100-101)
Шунингдек, ўзини исломга нисбат этган ёки этмаган яҳудий ва насронийни такфир қилмаслик билан ўзини исломга нисбат этган сайловда қатнашган ва қабрга ибодат қилган мушрикни такфир қилмасликнинг орасида ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида бир ҳукмдалар, ким юқоридаги мушриклар тоифасини кофир санамаса, ўзи бир неча сабаблар ила мушрик, кофир саналади, у одамни кофир санамаган бошқаси ҳам айни шу ҳукмни олиб, уланиб кетаверади. Ўзини исломга нисбатлаган мушрикни такфир қилмаган киши билан, яҳудий ва насронийларни такфир қилмаган кишининг ўртасида салафларда ҳеч қандай фарқ бўлмаган. «Яҳё ибн Холиф ал Муқрий айтади: Мен Кўфага келганимда, Абу Бакр ибн Аъёшни учратдим ва ундан сўрадим: Қуръон махлуқ дейдиган киши борасида нима дейсан? У айтди: У кофирдир ва ҳар қандай уни кофир демаган киши ҳам кофирдир. Сўнг айтди (Абу Бакр ибн Аъёш): (Ахир) Яҳудий ва насронийлар кофир эканида шак қилинадими?! Ва кимки улар кофир эканида шак қилса, бас, кофирдир. Демак шундай экан, ким Қуръон махлуқ деса, уларни (яҳудий ва насронийларни) мислидек кофирдир». (Яъни ҳудди улар каби кофир). (Ас-сунна ал Ҳарб ал Кирманий, 375) “Имом Ибн Тоҳир ал Мақдисий айтади: Абу Жаъфар Ал Фақиҳ хабар қилди: Мен Абу Қосим Сулаймон ат Тобаронийдан сўрадим: Аллоҳ сенга раҳим қилсин, сен шундай дейдиганлар ҳақида нима дейсан: Аҳли тавҳидлар жаҳаннамдан чиқадилар, магар Қуръон махлуқ дейдиганлар бундан мустасно? У менга жавоб ёзди: Аҳли илм ва аҳли сунна уламоларининг ихтилофи йўқки, ким Қуръон махлуқ деса, бас, у буюк Аллоҳга кофирдир. Чунки, у Аллоҳ таъоло махлуқ деб ўйлаган бўлади, ҳолбуки Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг каломидир, Аллоҳ у (Қуръон) билан гапирган ва Руҳул амийн бўлган Жибрийл (алайҳиссалом) у билан нутқ қилган. Ва Жибрийл алайҳиссалом Аллоҳдан шундай олиб тушди: Аллоҳ таъоло айтди: «Уни Руҳул амийн олиб тушди», Жибрийл (алайҳиссалом) уни қалбингга олиб тушди. Кимки Қуръон махлуқ деса, у яҳудий ва насроний ва будларга ибодат қиладиганлардан ёмонроқдир. (У одам) ширкдан холос бўлган тавҳид аҳлидан бўлиб туриб, Аллоҳ ундай одамни оловга киришга вожиб бўлган амаллари учун жаҳаннамга киргазиб, аммо Ўзининг раҳмати ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоати ва шафоат қилувчилар шафоати сабабли жаҳаннамдан чиқариладиган одамлардан эмасдир. Ким: «Албатта Қуръон махлуқ (яратилган)», деган одам жаҳаннамдан чиқади деб ўйласа, у ҳудди яҳудий ва насроний жаҳаннамдан чиқади деб ўйлайдиган одам каби кофирдир». (Ҳужжат аъла ман тарикил маҳажжа, 2/484)
Учинчи гуруҳни такфир қилмайдиганларга кeлсак: яъни уларни такфир қилинишликда ихтилофи борлар, бидъат аҳлининг авомлари кабилар. Масалан жаҳмийлар кабилар. Агарда инсон улар тўғрисида маълумотни ўрганса ва куфрига далолат қиладиган далилларни кўрса, ушбу кишига уларни такфир қилиш вожиб бўлади. Акс ҳолда ўзига ана шу исломни бузувчи амал тамғаси қўйилади, яъни ўзи кофир бўлади дeмоқчи – ўзини такфир қилинади. Баъзи бир уларни (юқоридаги куфр амални қилувчи авомни) такфир қилинишдан тўсувчи монeъликлар сабаблик ёки «улар содда авом» ёки «нотўғри таъвил қилаяптилар», «чигаллашиб кeтганлар», «илмсизлар» «билмайдилар» дeя такфирдан тўхтаётганларни такфир қилиш мумкин эмас. (Танбeҳ: бу eрда «куфр ёки ширк амални қилаётганлар такфир қилинмасин» дeйилмаяпти. Балки шу куфр амални қилаётганларни такфир қилмаётганлар, «баъзи бир такфирдан тўсиб турган иллатлар бор» дeя, оқлаётганларни такфир қилишлик жоиз эмас дeйилаябди!)
Юқоридадаги: («улар содда авом», «нотўғри таъвил қилаяптилар», «илмсизлар», «билмайдилар» дeя такфирдан тўхтаётганларни такфир қилиш мумкин эмас) деган гапга келсак, у қуйдагича тушинилади. Бизнинг динимизда ширк ва зоҳирий масалаларни билмасликка узр йўқ, ундай эътиқодда бўлган одам ёки бу нарсани билмаган одам кофир ҳисобланади. Сабаби билмаган нарсасидан қандай ўзини ҳимоя қила олади? Ширкни билмаган одам қаердан тавҳидни билади ахир? Юқорида айтилганга қайтсак, биринчи кофирни кофир демаган ўзи кофир деган қоида имом Аҳмад даврларидаги, жаҳмийларнинг Қуръон махлуқдир фитнасига бориб тақалади.
Ҳаммага маълумки, жаҳмийлар мусулмонлар билан иймон ва куфр масъаласидаги ихтилофларидан ташқари, Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги ихтилофлари билан ҳам машҳурдирлар. Жаҳмийларнинг ҳам ҳақиқий жаҳмий бўлганлари ва ҳақиқий жаҳмий бўлмаган, фақатгина уларни сўзларига алданиб, улар айтаётган сўзни остига бошқа маъно юклаб айтадиганлари бўлган. Лекин иккиси ҳам жаҳмий деб исмланган. Шу сабабли иккисини аралаштириб юбормаслик керак. Аммо айтганимиздай ҳақиқий жаҳмийлар исм ва сифатлар тавҳидида, Аллоҳнинг исм ва сифатларини таътил, яъни йўққа чиқариш билан машҳурдирлар, улар Аллоҳнинг азалий сифатлари бўлган Илм, Калом, Эшитиш, Кўриш каби рубубиятга таълуқли бўлган ва ҳамма ҳатто фитратдан билиши керак бўлган сифатларни, агар Аллоҳда бўлса, унда инсонга ўхшаб қоладику, инсон ҳам эшитади, кўради, илмга эга, гапиради деб, Аллоҳни танзиҳ қиламиз деб (нуқсонлардан поклаймиз деб) сифатларини таътил (йўққа чиқаришган) бундай сифатлардан Аллоҳ пок деб, Илм, Эшитиш, Кўриш, Калом сифатлари Аллоҳда йўқ у сифатлар махлуқ (яъни азалдан бўлмаган, Аллоҳ алоҳида, бу сифатлар алоҳида ва Аллоҳ буларга муҳтож бўлганда яратган деб, Аллоҳга кофир бўлганлар) Шундан маълум бўладики, кимда-ким Қуръон махлуқдир деган сўздан мурод, Аллоҳнинг Каломи, Илми махлуқдир деган маънода айтган бўлса, у одам шак-шубҳасиз кофир, ана шундай одамни кофир демаган одамлар ҳам ҳаммаси кофирдир. Ана шу ҳақиқий жаҳмийларни кофир эканида қатъий ижмоъ собит бўлган, ҳатто, яҳуд ва насоролардан куфрда баттароқ эканига уламоларнинг қовллари тўлиб-тошиб ётибди. Усулус-Суннада салафларнинг имоми Ибн Абу Ҳотим, Абу Зуръа ва Абу Ҳотим ар Розий ўзлари келтирган ақийдада 3000 та барча диёрдаги имом ва уламоларни жаҳмийларни кофир эканини айтишган! Имом Лаълаъкоий ҳам жаҳмийларни кофир эканида 150 дан ошиқ салафларни сўзини нақл қилиб, агар мен муҳаддисларни ривоятлари билан шуғулланганимда уларни сони мингдан ошиб кетарди, аммо қисқароқ бўлиши учун шу билан чекландим ва имомларни бунда асрма аср иттифоқ эканларини ва буни ҳеч ким инкор қилмаганини нақл қилдим деган. Ибн Ҳузайма ҳам охират кунида Аллоҳни кўришни инкор қилганларни куфрида ижмоъни собит эканини айтган. Бунга яна жаҳмийларнинг бир талай исм сифатларни инкор қилишини қўшиб қўймаганда ҳали! Сулаймон Табароний, Абдуллоҳ ибн Аҳмадни шогирди ҳам, жаҳмий ва уларни озирини (оқловчисини) такфир қилишга ижмоъни нақл қилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Исхоқ ҳам жаҳмийларни кофир эканини айтган ва айтганки: бу мени ва барча ғарб ва шарқдаги аҳлул ҳадисларнинг фикридидир. Имом Аҳмад ҳам Халифалик даврида давлатни бош қозиси Ибн Абу Довудни айнан муайян такфир қилган. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтади: «Имом Аҳмад ва у каби аҳли илм ва аҳли ҳадислар жаҳмийларни такфир қилишда ва улар адашган зиндиқ ва муртад эканликларида ҳеч ҳам ихтилоф қилмайдилар» (Ад-Дурорус санния, 10/430) Ибн Боздан сўрашди: «Сиз жаҳмийларни такфир қилишдан тўхтаб қолган бирорта олимни биласизми?» Ибн Боз деди: «Йўқ бирорта олимни билмайман!» (Яъни бирорта олим тўхтаб қолмаган) (Шарх Тавҳид Ибн Ҳузайма, 2-дарс)
Аммо, иккинчи тарафга келсак, Ибн Таймия айтганидай ҳақиқий жаҳмийлар оддий фуқарони алдаш ва оммани ўз тарафига оғдириш илинжида шундай савол берардилар: Мана бу Қуръон (сен нимани ушлаяпсан) бу Аллоҳми ёки йўқ? Одамлар йўқ деб жавоб беришарди. Жаҳмийлар барча Аллоҳдан бошқа нарсалар махлуқдир дейишарди кейин. Жоҳиллар буни инкор қилолмасдилар ва уларни сўзини қабул қилардилар, чунки уларни фикрича: агарда улар Қуръонни махлуқ эмас деб тан олсак, яна битта Аллоҳдан ўзга илоҳни бор эканини даъво қилаётган бўламиз деб ўйлашарди. Чунки ҳозир ҳам аксар одамлар, ҳудди шунақа ушбу масъалани таҳлил қилолмайдилар. Энди бу ҳам улар жаҳмий деганини билдирадими? Йўқ, албатта, улар жаҳмийларни исм сифатлардаги эътиқодларини ўзларига лозим тутмас, ҳатто ҳақиқатини билмас эдилар. Улар шунчаки жаҳмийларнинг Қуръон махлуқ деган сўзларини (маъносини тушинмай) ширкдан омонда қолиш учун қайтарардилар. Ана шундай ҳолатда жаҳмийлар Халифа ва бошқа одамларни алдаган эдилар. (Қўлингдаги) Қуръон махлуқми (яъни вароғи, сиёҳи, муқоваси) деган саволга албатта муваҳҳид ва фитрати тоза одам бу саволга, ширк-куфрдан қочиб ҳа деб жавоб беради. Қоғоз, сиёҳ махлуқ-яратилган нарсалардан албатта. Шунда жаҳмийлар имом Аҳмад ундай демайди, у одам Қуръонни Аллоҳ деяпти деб омий одамларни чалғитган эдилар. (Оддий оми халқни қаранг!) Имом Аҳмад қоғозни илоҳ санаб мужассимлардан, ваҳдатул-вужудчилардан (яъни атрофда ҳамма нарса Аллоҳнинг бир парчаси, бу олам Аллоҳнинг бир парчаси ва ҳар бир ҳужайрада Аллоҳ мавжуд, бу билан итга, тўнғизга сиғинса ҳам кофир бўлмайди, чунки Аллоҳнинг бир парчаси дейдиган фирқа) бўлиб қолибди деб, ҳатто оми халқ имом Аҳмадни такфир қилган эди! Имом Аҳмад эса ким Қуръон махлуқ деса, у кофирдир деганлар, аммо кимдир шу гапни айтса бирдан такфир қилмаганлар, олдин Аллоҳнинг Каломини, Илмини махлуқ деяпсанми деб аниқлаштириб олардилар, негаки «мазҳабнинг лозими, мазҳаб эмас» деган шариъй қоидани яхши тушинганлар. Агар Аллоҳнинг Каломи ёки Илми махлуқ деса у одамни ҳеч иккиланмай сен Аллоҳга кофир бўлдинг эй кофир деганлар. Шунинг учун бу кофирни ким кофир демаса ўзи кофир қоидасидаги шартлардан бири куфр сўзи, амалида ҳеч қандай юқорида келган бошқа маънога (яъни қуръондан мурод Аллоҳ каломи ва илмими, ёки варроқлар ва сиёҳларми каби) эга бўлмаган бўлиши, аниқ ва яққол одамнинг ўзидан чиққан бўлиши каби шартлар мавжуд.
Шунинг учун «оми халқ», «билмайди», «соддалар» каби сўзлардан мурод аниқ қуръон, Аллоҳни каломи махлуқдир каби куфрни кўргандан кейин ҳам, у одам кофирми ёки мусулмонми деган «соддалик» УЗР БЎЛМАЙДИ. Балки қуръондан мақсад, қоғози ва сиёҳи каби сўзларни қасд қилган «оми халқ» ва «соддаларга» уларни кофир демасликда узр бўлиши мумкин. Имом Буҳорий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен яҳуд, насоро ва зардушийлар нима дейишларини ўрганиб чиқдим, лекин жаҳмийлардан кўра кофирроқ одамларни кўрмадим. Жаҳмийларни такфир қилмайдиганларга узр йўқдир, магар уларни куфрий сўзларини билмайдиганлар бундан мустасно». (Халқу афъали иъбаад, 19/35) Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким Қуръон махлуқ деса, буюк Аллоҳга кофирдир ва кимки уни такфир қилмаса, бас, у ҳам кофирдир». (Табақотул Ҳанобила) Суфян Ибн Уяйна (198-ҳижрий йилда вафот этган) айтади: «Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръон яратилган (маҳлуқ) деса, у кофирдир. Кимки бундай кишини куфрида иккиланса, у ўзи ҳам кофирдир. Абдуллоҳ ибн Аҳмад саҳиҳ иснод билан «Ас-Сунна»да ривоят қилган. Лаълаъкоий ҳудди шундай таъкидни Ибн Ҳайсамадан ривоят қилган». (Ҳиббатуллоҳ Лаълаъкаий, Шарҳ усулу иътиқоди аҳлус-сунна вал-жамоаъ, 2/256, рақам: 430) Шунингдек Лаълаъкоий ривоят қилади, Ал-Муқрийдан (194-ҳижрийда вафот этган) Қуръони махлуқ деган киши ҳақида сўрашди. Абу Бакр ибн Аёш бундай киши кофир ва буни такфир қилмаган киши ҳам кофирдир, деб жавоб берди. (Ҳиббатуллоҳ Лаълаъкоий, Шарҳу-усул иътиқоди аҳлус-сунна вал-жамоа 2/256, рақам: 412) Абу Яъло ривоят қилади, Имом Аҳмад айтади: «Қуръон махлуқ эмас Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръон махлуқ деса, Аллоҳни инкор қилган кофирдир. Шунингдек кимки Қуръон махлуқ деган кишини такфир қилмаса, у ҳам кофирдир». (Абу Яъло, Табақотул-Ҳанобила, 1/315) Язид ибн Ҳорун роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким Қуръон махлуқ деса, бас у кофирдир ва кимки уни такфир қилмаса, бас у ҳам кофирдир ва кимки уни куфрида шак қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ал Ибана ал Кубро)
Кофир ва мушрикларни такфир қилмаган кишини куфрининг манот (иллат, сабаб)лари қуйдагилардир:
1) Хоҳ насронийни, яҳудийни, ёки калимаи шаҳодатни айтиб ширк қилган мушрикни кофир санамаган шахс исломнинг икки рукнидан бири бўлмиш (рукн дегани у нарса устида қолган нарсалар барпо этилган асосдир) куфр бит тоғут (тоғутга кофир бўлиш) рукнини рўёбга чиқармаган бўлади. «Ким тоғутга кофир бўлиб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични (тавҳидни) ушлаган бўлади. (Бақара: 256). Мазкур оятдан тавҳиднинг икки шарти келиб чиқади: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтадилар: 1. Тоғутга кофир бўлиш яъни: Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни ботил деб эътиқод қилиш, уни (яъни тоғутга ибодат-эргашиш-итоатни) тарк қилиш, тоғутларни, уларнинг динларини ва уларнинг аҳли бўлган мушрик кофирларни такфир қилиш (яъни кофир дейиш-кофир деб эътиқод қилиш) ва уларга адоват қилиб нафратда бўлишдир. 2. Аллоҳга иймон келтириш яъни: Фақат ягона Аллоҳни ибодат қилинадиган Маъбуд деб эътиқод қилиш ва ибодат турларининг ҳаммасини ягона Аллоҳга холис-ихлос билан (ширксиз) қилиш ва Ундан бошқа ибодат қилинаётган Маъбудларни инкор қилиш, тавҳид аҳлини яхши кўриб, уларни ўзига дўст тутиш ва ширк аҳлига яъни мушрик кофирларга нафрат қилиб, уларни душман тутишдир. (Ад-Дурорус Санния, 1/161)
Мана шу нарса шаҳодатдаги «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ) калимасининг маъносидир. Шайх Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтадилар: «Такфир, лаа илааҳа илла Аллоҳнинг мутобиқ маъносидир». (Ад-Дурорус Санния, 11/523) Яъни такфир мазкур шаҳодат калимасини ичинию устини мутлақ қамраб олади. Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: «Кимки Аллоҳни ибодатида шерик келтирганни такфир қилмаса ва ундан барий бўлмаса, бас, у мусулмон ҳисобланмайди. Ва унинг «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини нутқ қилиши фойда келтирмайди, илло у барча ибодат турларида Аллоҳга шерик келтирмаган ҳолда ёлғиз Ўзигагина ихлос қилса ва буни (тавҳидни) тарк этганларни такфир қилса, ширк ва унинг аҳлидан барий бўлса ва уни (ширк) қилганларни такфир қилса, мана шундагина фойда келтиради. Ана шу Исломнинг асоси ва унинг тамойилидир». (Ал-Асиннату ал-Хидад, 163) Бу ерда шайх такфирни лаа илааҳа иллаллоҳдан эканини ва у такфирсиз ислом собит бўлмаслигини очиқ зикр қилди. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Ҳеч кимни ислом дини саҳиҳ эмас, токи уларга (тоғут ва уни аҳлига) бароат ва такфир қилмагунга қадар, ҳудди Аллоҳ таъоло оятда айтганидай: «Ким тоғутга кофир бўлиб ва Аллоҳга иймон келтирса батаҳқиқ, мустаҳкам узилмайдиган тутқични ушлабди». (Бақара:256) (Ар Рисалатуш Шахсийя, 188) Мушрикни такфир қилмаган шахс эса юқорида зикр қилганимиздай тавҳиднинг энг биринчи инсонда топилиши керак бўлган шарти «куфр бит тоғут»ни ичидаги мушрикларни такфир қилиш шартини амалга оширмаган бўлади. Шайх Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтади: «Агарда у (Усмон ибн Мансур) лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносини билганда эди, Аллоҳга ширк қилганни куфрида шак-шубҳа қилган ёки иккиланган кишини, тоғутга кофир бўлмаганини билган бўлар эди». (Ад-Дурорус Санния, 11/523) Чунки, куфр бит тоғутни ичига нафақат тоғутни ўзини такфир қилиш, аксинча, ундан ҳам олдин тоғутни тоғут қилиб турган, тоғут аҳли бўлмиш мушрикларни такфир қилиш ҳам киради. «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик (яъни такфир қилдик) энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунизга қадар». (Мумтаҳана: 4) Имом Ибн Жарир Ат-Тобарий ўз тафсирида ушбу оятнинг тафсирида айтадики: «Аллоҳнинг ушбу: Эслангиз, улар қавмларига: «Албатта, биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз», (бариймиз) сўзлари шуни билдиради: Вақтийки улар Аллоҳга кофир бўлган ва тоғутга ибодат қилган қавмларига (муфассирларнинг устози Ибн Жарир Ат Тобарий анбиёлар аввал қавмларини такфир қилиб, уларни кофирга чиқариб, кейингина душманлик ва нафратини изҳор қилганларини айтмоқда) дедилар: «Эй қавм, биз сизлардан ва сизлар Аллоҳ билан бирга бошқа ибодат қилаётган илоҳлар ва тенг қилиб олган нарсаларингиздан бариймиз» (бароат фақат кофирга қилинади, чунки у одам Аллоҳнинг душманидир, мусулмонга адоват, бароат ва нафрат жоиз эмас, сабаби у Алоҳнинг дўстидир) Аллоҳнинг ушбу: «Сизларга куфр келтирдик ва орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар», сўзлари қуйидагиларни ифода этади: Аллоҳ Азза ва Жалла Ўз анбиёларининг кофир қавмларига айтган сўзларини хабарини беряпти: Жамийки анбиёлар қавмларига: Сизларга куфр келтирдик (сизларни кофир деб билдик), сизлар устида турган Аллоҳга бўлган куфрни инкор қилдик, сизлар Аллоҳдан бошқа ва У билан бирга ибодат қилаётган ибодатларингизни ҳақ эканлигини рад қилдик ва бизларнинг ва сизларнинг ўртамизда Аллоҳга бўлган куфрингиз туфайли ва Ундан бошқага қилган ибодатингиз туфайли абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар, яъни айтиладики: Аллоҳнинг ягоналигини тасдиқ қилмагунингизча, Уни ибодатда яккаламагунингизча, бизнинг ўртамизда ҳеч қандай сулҳ ва муроса йўқдир» (Тафсир Ат Тобарий)
Имом Абдуроҳман ибн Хасан айтадилар: «Ва мана шу нарса ибодат тавҳидидир ва ушбу нарса барча росулларнинг даъватидир, вақтики улар ўз қавмларига қарата: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир» (Мўминун: 32) деган эдилар. Шунинг учун бошидан ибодатда ширкни нафий (инкор) қилиш керак, ундан ва унга қўл урган (мушриклардан) бароат қилиш керак, ҳудди Аллоҳ таоло халили Иброҳим алайҳиссалом тўғрисида айтганидай: «Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилади, деган эди» (Зухруф: 26 27). Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишликдан барий бўлмоқлик керак. Ва бу тўғрисида алайҳиссалом айтганки: «Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман» (Марям: 48). Ширк ва унинг аҳлидан (мушриклардан) четланиш ва икковларидан ҳам барий бўлишлик керак, ҳудди Аллоҳ таолонинг сўзида очиқ келганидай: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4) Ва улар (Иброҳим алайҳиссалом) билан бирга бўлганлар Ибн Жарир зикр қилганидай росуллардир. Ва мазкур оятлар шайхимиз роҳимаҳуллоҳ зикр қилган барча нарсаларни ўз ичига мазмунан қамраб олади, яъни тавҳидга тарғиб, ширкдан қайтариш, тавҳид аҳли билан дўст бўлиш, унинг зидди бўлган ширк амалини қилиб, тавҳидни тарк этган кишини кофир санашлик (такфир қилишлик). Ким ширк қилса, тавҳидни тарк этибди ва у иккиси бир-бирига зид бўлиб (бир жойда) жамланмас. Қачонки ширк топилса, тавҳид йўқолади» (Ад-Дурорус Cанния, 2/204)
«Айт: «Эй кофирлар!» (Такфир). «Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман» (Яъни сизлар ширк қиляпсизлар, мен эса ягона Аллоҳга ибодат қиляпман – такфир). «Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз» (Яъни сизлар ширк қиляпсизлар, мен тавҳиддаман – яна такфир). «Ва мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилувчимасман» (Яъни сизлар ширк қиляпсизлар, мен ширк қилмаган муваҳҳидман – такфир). «Ва сизлар ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз» (Яъни сизлар ширк қилаётган мушриксизлар дегани -такфир) «Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним» (Яъни сизларнинг ва менинг диним бошқа бошқадир – яна такфир)» (Кафирун сураси) Ибн Касир ушбу оятларни шундай тафсир қиладилар: «Ушбу сура мушрикларни амалларига нисбатан бароатни кўрсатади, бу сура тавҳидни пок тутишга буюради, «Айт: «Эй кофирлар!» сўзи эса, ушбу ер юзидаги барча кофирларга қаратилгандир» (Тафсир ибн Касир, 8/507). Ушбу сурада Аллоҳ таъоло кофирларга қандай хитоб қилишни бизга таълимини берди. Яъни такфир билан. Шунингдек мазкур оятлар мушрикларни такфир қилиш шарт эканига очиқ ва аниқ далил ҳисобланади. Зеро, Мумтаҳана сурасида Аллоҳ таъоло Иброҳим алайҳиссаломга ва унинг биродарлари (барча пайғамбарлар)га мушрикларни такфир қилишга буюрди ва улардан эса бизни ўрнак олишимизга буюрди. Кафирун сурасида ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ азза ва жалла кофирларни эй кофирлар деб такфир қилишга буюрди. Албатта, ушбу буйруқ умумий бўлиб, барча мусулмонларга тегишлидир. «Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман!» (Анъом: 79). Имом Тобарий ушбу оятни тафсирида айтади: «Мен мушриклардан эмасман» дегани яъни: «эй мушриклар, мен сизнинг динингизни қабул қилган ва сизнинг йўлингизда юрганлардан эмасман» деган маънода келяпти» (Тафсир Тобарий, 11/487- 488). Сен: «Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. (Юсуф 108). Имом Тобарий ушбу оятни тафсирида айтади: «Мен ширк аҳлидан (мушриклардан) безорман ва мен улардан эмасман (уларни менга алоқаси йўқ)» (Тафсир Тобарий 16/291). Ушбу оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳга ширк келтирган инсонларни ислом динига нисбатан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эътироф этиш ва шу билан бирга улар қилиб турган ширкдан барий ва безор бўлиш ва мушрикларни такфир қилиш ва улардан барий (безор) бўлиш барча пайғамбарларнинг динининг ажралмас қисмидир ва у нарсасиз одам мусулмон ҳисобланмайди. Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Атийқ айтади: «Жамийки росулларнинг динининг асосининг йиғиндиси бу – тавҳидни қоим қилиш ва унга ва унинг аҳлига муҳаббат қилиш ва уларни дўст тутиш ва ширкни инкор қилиш ва уни аҳлини (мушрикларни) такфир қилиш ва уларга адоват қилиб нафрат қилишликдир. Ҳудди, Аллоҳ таъоло айтганидек: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4) (Ад-Дурорус Санния, 8/418) Мушрикларни такфир қилмаган киши, Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатига хилоф қилган ва ундан юз ўгирган тентакдир. «Ўзини эси паст тентак санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгиради» (Бақара:130) Шунингдек мушрикларни такфир қилмаган киши, Аллоҳнинг шариатдаги ҳукмига мухолифдир. «Ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилади. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт. (Зумар: 8)
Аллоҳ таъоло ушбу оятда мушрикларни кофир эканликларини хабарини бериб, биз ҳам уларга шундай ҳитоб қилишимизга буюрди. Аслида мушрикларни кофир санашлик фитрат билан билинадиган масъала бўлиб, бу нарсани билиш учун ваҳий олиб келувчи росулга эҳтиёж йўқ. Аксинча, кишининг ақли ва фитрати Аллоҳга ширк қилган киши кофир эканлигига етарлидир. (Асхабул Каҳф) Ғор соҳиблари оддий авом инсонлар эдилар, уларда на бир пайғамбар ва на бир китоб бор эди. «Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф:12)
Улар Аллоҳдан бошқага ибодатни ботил деб санадилар ва уни тарк этдилар ва Аллоҳни ёлғиз маъбуд деб эътиқод қилдилар. «Қачонки турдилар ва: Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўламиз» – дедилар. (Каҳф: 14) Сўнгра улар, Аллоҳга шерик келтирган қавмларини, динларини ва ширкларини инкор қилдилар. «Анави қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор». Яъни зиддиятларни ошкор қилдилар. (Каҳф: 15) Сўнгра уларни ҳажр қилдилар (ёлғиз қолдирдилар) ва улардан узоқлашдилар. «Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, ғордан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур». дедилар. (Каҳф: 16) Ва қавмларини кофир санадилар. «Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига (кофирликка) қайтарурлар (яъни қавмни кофир деб билдилар). Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди». (Каҳф: 20) Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо айтади: «Мен Зайд ибн Амр ибн Нуфайлни орқаси билан Каъбага суянган ҳолда: «Эй Қурайш аҳли, Аллоҳга қасамки мендан бошқа сизлардан бирортангиз Иброҳим (алайҳиссалом) динида эмассиз», (яъни кофирсизлар) деганини кўрдим» (Фатҳул Борий, шарх Саҳиҳул Бухорий, 3616). У даврда эса на бир китоб ва на бир пайғамбар бор эди. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий ҳали тушмаган эди. Шунга қарамай, Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Макка аҳлини ҳаммасини ўз фитрати билан такфир қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хам нубувватдан илгари, мушрикларни ўз фитратлари билан такфир қилганлар. Жалолиддин ас-Суютий Шуро сурасининг 52 оятини: «Сиз Китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдингиз», тафсирида айтади: «Абу Нуайм Ад-Далаил ва Ибн Аъсокирдан ривоят қилинади, Алий розиаллоҳу анҳу айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадик: Сиз бирон марта санамларга ибодат қилганмисиз? Йўқ, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ё Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз бирон марта хамр (маст қилувчи ичимлик) истеъмол қилганмисиз? Йўқ, мен аввалдан уларни (Макка мушрикларини) куфрда эканлигини билар эдим, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Ад-Дуррул-Мансур Фит Тафсийр Бил Масур, 7/364) Мушрикларни такфир қилмаган кишининг фитрати бузилган, мушрикдир.
Ҳуллас, тоғутни ўзини такфир қилмаган шахс билан, унинг аҳлини такфир қилмаган киши ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, иккаласи ҳам бир даражада бўлган куфр бит тоғутни бузган яъни рўёбга чиқармаган бўладилар. Бирор бир киши тоғутни такфир қилмаса, куфр бит тоғут бўлган диннинг аслини бузгани сабабли ўзи кофир бўлади, диннинг асли бузилган одамни такфир қилмаган киши эса, ўзи ҳам мушрикни такфир қилмагани учун динини асли бузилади ва ҳоказо, ундан кейин келганлар ҳам динни аслини бузилганини кўриб туриб ҳам такфир қилмаса, ўзи кофир бўлиб, уни кўриб туриб такфир қилмаган ҳам кофир бўлиб уланиб кетаверади. Силсилали такфир фақатгина диннинг аслларидаги бузулишда қўлланилади, (яъни тавҳид: Лаа илааҳа илла Аллоҳга таълуқли бўлган нарсада) аммо бошқа устида ихтилоф бўлган (намозни тарк қилган одамни кофир санамаган кишини такфиридаги каби) масъалаларда қўлланилмайди!!! Яъни, намозни дангасалик билан ўқимаганни бир киши кофир демаса, сан кофирни кофир демадинг ўзинг кофирсан дейилмайди, сабаби намоз фақат росул ва пайғамбар келмагунга қадар одам ўзи билиб олинадиган фитрий масъала эмас, аммо Лаа илааҳа илла Аллоҳга таълуқли бўлган динниг асли пайғамбар келмасдан ҳам олдин, киши фитрати ва ақли билан билишга мукаллафдир! Қисқаси, тавҳидни бузган, ширк қилган киши пайғамбар келмагунга қадар ҳам мушрик ва кофир ҳукмидадир, ҳудди Нуҳ алайҳиссалом қавми ҳали Нуҳ алайҳиссалом пайғамбар бўлмасдан ҳам олдин мушрик бўлганларидек, аммо пайғамбарга қадар ёки намоз фарз бўлгунига қадар намоз ҳқимаган киши кофир бўлмайди, ҳудди баъзи саҳобалар намоз фарз бўлмасдан вафот этганларида кофир бўлмаганларидек.
2) Бирор бир мушрикни такфир қилмаган киши куфр бит тоғутга тегишлик бўлган Ал Вало вал Баро (Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун ёмон кўриб, душманлик қилиш) чегараларини бузган бўлади. Агарда бир одам очиқ ширк қилган ўзини исломга нисбат этган бўлсин, ёки насроний ва яҳудийни такфир қилмаса, уни мусулмон санаган бўлади, сабаби унинг ўртасида бошқа дин йўқ, ислом бор ва ислом бўлмаган дин бор, ўртада бошқа нарса йўқ. «У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир» (Тағобун:2) Энди мушрикни такфирида тўхтаган киши уни мусулмон деган бўлгандан кейин, у мушрикни ўзига дўст тутган бўлиб, бошқаларни ҳам унга нисбатан дўст бўлишини вожиб қилади. Уни Аллоҳ учун яхши кўриши, унга ёрдам бериши, биродари деб билиши, қиёматда бир зумратда тирилишига рози бўлиши дегани бўлади. Уни Аллоҳнинг дўсти, шунинг учун менга ҳам дўст деб билиши лозим бўлади.
Шу билан мазкур оятларга биноан кофир бўлади. «Сизлардан ким уларни (кофирларни) дўст тутса, албатта, у улардандир (кофирдир). Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». (Моида: 51) «Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ». (Оли Имрон: 28) «Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлар эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир». (Моида: 81) Ундан ташқари Аллоҳ паст ва хор қилган нарсани у азиз ва олий қилган бўлади. Аллоҳнинг душманини дўст даражасига кўтарган бўлади. Аллоҳ ўзи асрасин! Шунингдек мушрикни такфир қилмай, уни ўзига дўст тутиб олган киши, уни ширкига ва куфрига розилик кўрсатган бўлади. Бу эса ижмоъ билан куфрдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким ширкка рози бўлса, у мушрикдир!». (Тафсир ал-Қуртубий, 8/94) Ар Розий (544-606-ҳижрийда вафот этган) айтади: «Билгинки, мусулмон тарафидан кофирни валий-дўст қилиб олиш, уч ҳолатдан ҳоли эмасдир: Ушбу мусулмон киши, у кофирнинг куфрига рози ва шу учун уни ўзига валий-дўст қилиб олгандир. Чунки, ҳар бир шуни қилган киши, кофирни ушбу динда оқловчи ҳисобланади (яъни унинг куфрини оқлаб, мусулмон санаган ва уни дўст тутган). Куфрни оқлаш эса куфр саналади. Куфрга розилик эса куфр ҳисобланади. Бундай сифат билан, мусулмон бўлиб қолиш асло мумкун эмасдир (яъни ўша сифат билан ҳеч қачон мусулмон бўлолмайди)». (Тафсирул Кабир, 3/28)
Самарқандий айтади: «Кимки кофирга вало-дўстлик изҳор қилса, Аллоҳнинг раҳматидан ва Унинг динидан чиқади ва ҳақ йўлни тарк этиб куфрга киради. Чунки, кофирни ўзига валий-дўст қилиб олиш, уни куфрига розилик кўрсатишни билдиради, куфрга розилик кўрсатганлар эса кофир бўлади. Чунки, куфрга розилик, куфрдир» (Тафсир Самарқандий, 3/8)
Шайх Абдур-Роҳман ибн Хасан айтади: «Саҳобалар, тобеъинлар, салафлар, ҳалафлар ва барча аҳли сунна уламолари ижмоъсига кўра, киши ширк ва уни аҳлидан барий бўлиб, улардан нафратланиб улар билан (қўлдан келганча) душманлик қилиб, ҳамма амалларини Аллоҳ таъолога холис қилмагунга қадар мусулмон саналмайди. Муоз розияллоҳу анҳу ҳақидаги саҳиҳ ҳадисда келганидек: «Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, Унга ибодат қилишлари ва ҳеч нарсани шерик келтирмасликларидир». (Ад-Дурор ас-сания, 11/545)
Имом Ҳамд Ибн Али Ибн Аътиқ роҳимаҳуллоҳга савол беришди: Бир тарафдан Исломни қабул қилиб ва унга муҳаббат қилаётган, аммо бошқа тарафдан ширк қилаётганларга душманлик қилмасдан ёки душманлик қилса ҳам такфир қилмасдан ёки мен мусулмонман аммо ким «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини талаффуз қилаётган бўлса, бас, мен уни такфир қилолмайман, эҳтимол у билмасдан қилаётгандур, деяётганлар ҳақида нима дейсиз? Имом жавоб бериб шундай деди: «Инсон мусулмон бўлиши учун Исломни тўлиқ қабул қилиши ва тўлиқ унга амал қилиши шартдир. (Яъни тавҳид асосларига тўлиқ амал қилиши вожибдир). Исломни бир қисмини қабул қилиб, бошқа қисмини қабул қилмаган – ана ўша кофирдир. Унинг ҳолати Аллоҳ таъоло қуйидаги оятда таърифлаганлар кабидир: «Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган ва айрим пайғамбарларига ишонамиз, айримларига ишонмаймиз, дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар – ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз!» (Нисо: 150-151) Шу сабабдан кимки: «Мен ширк қилувчиларга душманлик қилмайман ёки душманлик қилсам ҳам аммо уларни такфир қилмайман, деяётганлар ҳеч қачон мусулмон бўлмайди. Аллоҳ таъоло ширк қилганларга душманлик қилишни ва улардан алоқани узиб барий бўлишни ва уларни такфир қилишни бизга мажбур қилгандир». (Мушрик ва муртадларга бўлган ал вало (яхши кўриш, дўстлик қилиш, ёрдам бериш)лардан қутилиш йўллари китобидан иқтибос) Бу ерда шайх мушрикларни такфир қилиб, уларни душман тутмагунга қадар ислом собит бўлмаслигини очиқ ва равшан баён қилди.
3) Шунингдек, мушрикни такфир қилмаган шахс (кофир демаган) Аллоҳ ва Росулини ёлғончига чиқарган ва оят ва суннатни инкор қилган ва уларга шубҳа қилган бўлади. Имом Ал Ҳажавий ал Ҳанбалий айтади: «Кимки исломдан бошқа динларга эътиқод қиладиганларни кофир демаса, ҳудди, насроний ва яҳудий кабиларни ёки уларни кофир эканида шак-шубҳага борса, ёки уларни эътиқодларини ҳақ деб тасдиқласа, батаҳқиқ, у кофир бўлади. Чунки, у Аллоҳ таъолонинг қуйидаги каломини ёлғонга чиқаргандир: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85). (Кашшафул Қино, 1/170) Чунки, Аллоҳ ўз китобида ширк ва куфр содир этган мушрикларни такфир қилгандир. «Аллоҳ Учтанинг (Аллоҳ, Марям ва Ийсонинг ёки Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг) биридир – деганлар (ҳам) аниқ кофир бўлдилар..» (Моида: 73) «Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари ҳудди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» (Тавба: 30). «Албатта ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). «Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Моида: 88). «На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар» (Бақара: 105) «Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилган ҳолда ўлса, дўзахга киради», деганлар (Бухорий: №1238).
Имом Абу Ханифа (80/150ҳ) мусулмонларнинг ақийдавий масъаласи баён қилинган Ал Фиқҳул Абсат номли китобда айтади: (Абу Мутиъ Абу Ҳанифадан сўради) Агар кимдир: Мен кофирни кофир деб билмайман десачи? У (Абу Ҳанифа) айтди: У ҳудди анави кофир каби кофирдир! (Абу Мутиъ сўради) Агарда у киши кофир (вафотидан кейин) қайерга тушишини мен билмайман десачи? У (Абу Ҳанифа) айтди: У Аллоҳ таълонинг Китобини инкор қилган кофирдир! (Манбаъ: Абу Ҳанифа: Ал Фиқхул Абсат, 45 Таҳқиқ Кавсари, 1368)
Шайх ат Тамимий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимки Қуръон кофир деган кишиларни кофир демаса, у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага қарши чиққан бўлади». (Қуръон эса ширк ва куфр қилган ҳар қандай кишиларни мушрик ва кофир деган) (Ад-Дурор ас-Санния, 2/207)
Абдур-Роҳман ибн Муҳаммад Ибн Қосим ал Ҳанбалий ан-Наждий айтади: «Албатта, кимки мушрикларни такфир қилмаса, бас у Қуръонга ишонмайди. Чунки, Қуръон уларни такфир қилган ва уларни такфир қилишга ва уларга душманлик қилиб жанг қилишга буйиргандир!» (Ад-Дурорус-Санния, 9/291)
Аллоҳ уларни орасини ажратиб ўтирмади. Мушрикга ҳам, насронийга ҳам бир хил ҳукм берди. Аллоҳ таъоло насронийларни ва яҳудийларни қилган ширк ва куфр феъл ва сўзлари учун мушрик ва кофир деди. Энди эса бир киши ўзини мусулмон ҳисоблаб ширк куфр қилиб юриши билан, яҳудий ва насронийлардан нимаси билан фарқ қилади? Масалан, ўзини мусулмонман деб Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилган киши билан, ўзини насроний ман деб Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилган кишининг ширкида фарқ бор бўлиши мумкинми?! Албатта йўқ! Чунки, кимдир ширк қилса бошқача ва яна бошқа кимдир ширк қилса қандайдир ўзгача ҳукм бўлиб қолмайди. Барчага ширкидан ширк ва куфридан куфр насибаси бор холос!
4) Шунингдек, барча пайғамбарларнинг мушрикларни такфир қилиш иттифоқ-ижмоъларига мухолиф бўлганликлари сабаб кофир бўладилар. Имом Бурҳониддин Биқоий айтади: «Қайси пайғамбар келган бўлса, у албатта мушрикларни такфир қилиш билан келгандир. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзларида ишора этганлар: «Пайғамбарлар отаси бир оналари бошқа-бошқа фарзандлардир, динлари бирдир». (Тафсийр Назмуддурар, 2/446)
Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Атийқ айтади: «Жамийки росулларнинг динининг асосининг йиғиндиси бу – тавҳидни қоим қилиш ва унга ва унинг аҳлига муҳаббат қилиш ва уларни дўст тутиш ва ширкни инкор қилиш ва уни аҳлини (мушрикларни) такфир қилиш ва уларга адоват қилиб нафрат қилишликдир. Ҳудди, Аллоҳ таъоло айтганидек: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4) (Ад-Дурорус Санния, 8/418)
«…мушриклар» дeйилган сўзнинг остида муаллиф – роҳимаҳуллоҳ – икки турдаги мушрикларни назарда тутяпти:
Аслий бўлган мушрик [яъни ҳали исломга кирмаган ширк аҳли]
Муртад – мушрик (муртад), «Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ» шаҳодатини айтиб ва шартларини билиб исломга кириб, лeкин кейинчалик куфри собит бўлган киши.
Хулоса: Мушрикларни: бутпарастлар, насронийлар, яҳудийлар, мажусийлар, демократлар, қабрпарастлар, қонунпарастлар ва икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, аммо шу билан бирга устида ширк ва куфр эканига ижмоъ собит бўлган ширк ва куфр турига қўл урган кофирларни кимки кофир санамас экан, юқорида зикр қилганимиздай бир неча манот-сабаблар билан кофир бўлади.
