Мушрикларни ҳимоя қилаётганлпрнинг куфри

Мушрикларни ҳимоя қилаётганлпрнинг ҳукми

بسم الله الرحمن الرحيم

Мушрикларга раддия.

«Силсила» такфири.

Аслида бундай истилоҳ салафларда мавжуд бўлмаган, ушбу такфир турида ҳам силсила мавжуд эмас, балки ҳар бир кишининг шахсан ўзини алоҳида ўз куфри мавжуддир.

Масалан: Қабрга беш киши ибодат қилса, барчасининг шахсан ўзининг алоҳида куфри собит бўлиб, ўзи кофир бўлганидай, мушрикларни куфрини билиб туриб ҳам, такфир қилмаганларнинг шахсан ўзининг алоҳида куфри мавжуддир. Мухолиф тарафлар ушбу такфирни «силсила» деб номлаб, шундай тушунаверганлари сабабли, биз ҳам шундай тарзда номлаб жавоб берамиз.

Бир мушрикнинг эътирози:

Қандай қилиб бирор одам мушрикни такфир қилмагани учун ўзи мушрик бўлиб қолади? Қайси жойда у такфир қилмаганлиги билан ширк қилган? Далил келтирингчи қани!

Бу аслида қуйидаги сўзларга таълуқли бўлган эътироз эди:

Бир ширк қилган кишини мушрик ҳисобламаган киши ва уни мушрик ҳисобламаган киши ҳам ўзи мушрикдир. Бу ҳудди занжир кабидир. Масалан: бир А деган кофир бор. Агарда Б деган одам келиб А ни куфр ишини кўриб туриб такфир қилмаса, ундай ҳолда Б ўзи кофирдир. Агарда В деган одам Б ни такфир қилмаса, унда ҳам В ўзи кофирдир. Д ҳам В ни такфир қилмаса ўзи кофирдир ваҳоказо.

Бу эса қарши тарафнинг эътирозидир:

Сиз бир киши далилни нотўғри тушуниб бир кишини мушрик, ёки кофир эмас деб ўйлаши мумкинлигини ҳисобга олмаяпсиз. Агарда таъвилни, яъни далилни нотўғри талқин қилишни инобатга олмаётган бўлсангиз, у холда бундай одамни такфир қилаётганда қайси далилга таяняпсиз? Ахир кофир дегани бу қуръон, ёки суннатдан бўлган бирор нарсага иймон келтирмаган киши бўлса!

Юқоридаги эътирозларни жамласак шуни ҳосил қиламизки, қарши тараф мендан қуйидаги нарсаларни исбот қилиб беришимни талаб қилаётганини топамиз:

Мушриклардан барий бўлиш ва уларни такфир қилишлик тавҳиднинг ажралмас бир бўлаги эканлиги ва тавҳиднинг саҳиҳ бўлиш шарти эканини исботлаш. Бир киши мушрикларни мушрик деб санамаса, ундай кишининг тавҳиди бузулиб, ўзи ҳам мушрик бўлишини исботлаш. Бу масъаладаги хато, ёки таъвил узр эмасдир, агарда бирор киши ушбу масъалада хато қилса, ёки такфир масъаласини нотўғри таъвил қилса, мазкур нарса уни абадий жаҳаннам азобидан қутқармаслиги ва у одам мушрик эканлигини исботлаш. Такфир қилмаган одам нима сабабдан кофир бўлишини исботлаш, сабаби қарши тарафнинг фикрича кофир бу фақатгина қуръон, ёки суннатдан бўлган бирор нарсани инкор қилган кишидир.

Кофир бўлишни фақатгина қуръон, ёки суннатдан бўлган бирор нимани инкор қилиш, ёки улардан бирор нимага иймон келтирмаслик билан чеклаб қўйиш нотўғри тушунчадир. Аслида эса қуръон, ёки суннатдан бирор нарсани инкор қилиш куфрнинг фақатгина бир тури бўлиб, одамнинг ичида олдиндан пайдо бўлган ширкнинг сарқитларидандир. Ҳудди шунингдек такфир қилмаслик ҳам, ширкнинг сарқитларидандир. Исломдан чиқариб юборадиган ҳамма куфрнинг илдизи ширк бўлади. Агарда одамда тавҳид бўлганда эди, ана шу тавҳид ўз эгасига муайян бир куфрга қўл урдирмас эди. Модомики одам куфрга қўл урган экан, у одамда тавҳид йўқ эканлигини билдиради, бу эса ширкдир. Ҳар бир куфр ширкдир ва ҳар бир ширк ҳам куфрдир. Мисол тариқасида қуръондан, ёки суннатдан бирор нимани инкор қилишлик бу ширкнинг сарқити эканлигини кўрсатиб берамиз. Маълумки, Аллоҳни қонун ўрнатувчи деб тан олишлик тавҳиддир. Аллоҳ эса ўз қонунларини қуръон ва суннат орқали ўрнатади. Шунинг учун кимдир қуръон, ёки суннатдан бирор нимани инкор қилса, ана ўша инкор қилган нарсасида Аллоҳни қонун ўрнатувчи зот эканини инкор қилган бўлади. Аксинча бу одам ўз нафсини, ёки шайтонларни, ёки тоғутларни қонун ўрнатувчи қилиб олган бўлади ва ширк қилган бўлади.

Энди бизларга нимага мушрикларни такфир қилмаслик ширкнинг сарқити эканлигини исботлаш керак бўлади. Бу учун такфирни тавҳид харитасида қаерда жойлашганини бир аниқлаб олишимиз керак. Такфир ал вало вал баро (мусулмонларни дўст тутиш, кофирларни душман тутиш) гуруҳида турганлигини кўрамиз. Олдинига ал вало вал барони тавҳидга тегишли эканини кўрсатсак, ундан кейин эса такфир ал вало вал барога таълуқли эканини кўрсатамиз.

Маълумки мусулмонларга ал вало қилишлик бу улар билан дўст бўлишлик, иттифоқдош бўлишлик, бир бирини ишларида ёрдамчи бўлишлик ва ҳоказо нарсалардир, бу (ал вало) эса тавҳид тақозо қиладиган нарса ва тавҳиднинг сиҳҳат шартидир. Ким мусулмонларни ёмон кўрса, улардан ўзини узоқ тутса (улар мусулмон бўлганликлари учун) тавҳидини бузган бўлади. Ҳудди шу каби мушриклардан бароат қилишлик ҳам тавҳиднинг унсури ва сиҳҳат шартидир. Ким мушрикларга вало қилса (уларни яхши кўрса, дўст тутса, уларнинг куфрларига розилик кўрсатса, ушбу ишларда ёрдамлашса, уларни такфир қилмаса (кофир санамаса), уларни инкор қилмаса, улар томон талпинса, уларни ҳурмат қилса, уларга итоат қилса ва ҳоказо) тавҳидини бузган бўлади. Бунга далил эса қуйидаги оятлардир:

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ» (Оли Имрон: 28)

Бу оятдан кўриниб турибдики, кофирларга ал вало қилишлик билан Аллоҳ билан бўлган ҳамма алоқаларни узиб юборар экан, яъни иймонидан айирилиб, тавҳиди бекор бўлади.

«Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас» (Моида: 51)

Бу оятдан ҳам кўриниб турибдики, ким кофирларга ал вало қилса, ўзи кофир бўлар экан (эгалик қилиб турган тавҳидидан айирилар экан).

«Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий-дўст тутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди. Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир. Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий-дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир» (Моида: 80-81)

Агарда уларда иймон бўлганда эди, бу иймон уларга кофирларга ал вало (дўст)лик изҳор қилмас эдилар. Ҳолбуки улар кофирларни ўзларига дўст тутган эканлар, улар иймонга (тавҳидга) эга бўлмаган эканлар.

Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин. Сиз учун Аллоҳдан ўзга дўстлар йўқ. Сўнгра ёрдам берилмайсизлар» (Ҳуд: 113)

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмайсан. Ҳатто у(душман)лар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам. Аллоҳ ундоқ кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир. Ва уларни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўладир. Улар Аллоҳдан рози бўладир. Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг фирқаси, ҳа, ўшалар ютувчилардир» (Мужодала: 22)

Одам иймонли бўлган ҳолда кофирларни (ал вало) дўст тутиши иложсиз нарса. Бу икки бир бирига зид бўлган, бири иккинчиси бор жойда мавжуд бўлмайдиган нарсалардир. Одамда куфр бор экан, у одамда иймон, тавҳид бўлмайди.

«Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир» (Нисо: 140)

Бу оятдан кўриниб турибдики, ким куфрга розилик кўрсатса, ҳаттоки ушбу аҳамиятсиз кўрингандек ҳолда бўлса ҳам, яъни ўшалар билан бирга ўтириб ва уларнинг куфрига аралашмаса ҳам, ёки куфр бўлаётган, куфр сўзи айтилаётган мажлисни тарк этмаса ҳам, ана ўша бевосита куфр қилаётганлар каби бўлиб, улар билан бирга жаҳаннамга улоқтирилганлар қаторида бўлишга сазовор бўлганини Аллоҳ айтиб ўтяпти. Ушбу оятни олиб келишимиздан мақсад шуки, куфрга розилик ҳам ал валонинг (кофирларни дўст тутишнинг) бир тури бўлиб, мазкур ишга қўл урган одам мушрик бўлиб, тавҳидини бузган бўлади. Кўриб турганингиздай бир киши мушрик бўлиши учун албатта фақатгина ўз қўли билан ширк қилиши шарт эмас экан. Бундай мушрик бўлиши учун мушрикларга ал вало (дўстлик) изҳор қилишининг ўзи етади. Бу нарса, мушрикларга баро изҳор қилиш (улардан безор бўлиш, узоқлашиш) тавҳиднинг унсури ва сиҳҳат шартилигини кўрсатади.

Охирида эса баъзи вало турлари зикр қилиб ўтилган ва ким ушбу вало турларига қўл урса, кофир бўлиши тўғрисидаги ҳадисларни келтириб ўтмоқчимиз:

«Ким мушриклар орасида бўлса ва улар билан истиқомат қилса, улар каби бўлибди» (Абу Довуд, Термизий)

«Киши ўз севгани биландир» (Бухорий, Муслим)

«Киши дўстининг динидадир» (Абу Довуд)

«Киши охиратда ўз севгани билан бирга бўлади» (Табаробий, Ибн Мунзир)

Шундай қилиб биз мушрикларга баро (безорлик) изҳор қилиш ва уларга вало (дўстлик) изҳор қилмаслик, тавҳиднинг зарурий унсури эканлигини ва ким бу нарсани тарк этса, ширкка қўл урганини исботлаб бердик. Энди бизларга мушрикларни такфир қилишлик (кофир санашлик), ал баронинг муҳим унсурларидан эканлигини ва ким мушрикларни такфир қилмаса уларга вало (дўстлик) изҳор қилганини ва шу билан бирга ширкка қўл урганини исботлаб бериш қолди.

Такфирнинг мушрикларга баро (душманлик) изҳор қилишидаги ўрнини кўриб чиқсак. Маълумки инсон уч қисмдан ташкил топилган: ақл, қалб ва жисмдан. Уларнинг фаолиятлари ҳам ўзларига мувофиқдир: ақл тушунади, қалб ҳис этади, жисм амаллар содир этади. Ана шу уч унсур жамланиши, одамни одам қилади. Ушбу унсурлардан бирини йўқлиги одамнинг одамгарчилигини йўққа чиқаради. Шунинг учун одам бир иш қилар экан, ана шу уч унсурни ҳаракатга келтирмоғи лозим бўлади, акс ҳолда бу амал ўз маъносини йўқотади. Агарда киши тавҳидни амалга ошираётган бўлса, бу одам олдинига тавҳид ва ширк нима эканлигини ақли билан тушунмоғи лозим, кейин эса тавҳидни қалби билан севиб, ширкдан нафратланмоғи лозимдир, шундан сўнг эса тавҳиднинг ҳамма шартларини жисми билан амалда бажариб, ширкдан қочмоғлиги лозим. Тавҳидга амал қилар экан, амали бирор бир маъно ва аҳамият касб этиши учун ана шу уч унсур бир вақтнинг ўзида ҳаракатга келмоғи керак. Агарда ушбу уч унсурдан бири мавжуд бўлмаса, тавҳид ўз аҳамиятини йўқотади ва бузулади, унинг ерини ширк эгаллаб олади.

Шунинг учун ким мушрикларга баро (душманлик) изҳор этса, ушбу ишни у биринчи назарий асосда қилишлиги керак (ширк қилганларни мушрик санаб, уларнинг йўллари нотўғри эканлигини билиб, ушбу йўллари жаҳаннамга етаклашини тан олиб), шундан кейин эса бу ишларни ҳиссий асосда амалга оширишлиги керак, уларни ёмон кориб, улардан нафратланишлиги керак, охирида эса, амалда уларга мушрикларга қандай муомила қилишлиги керак бўлса ана шундай муомила қилишлиги керак.

Кўриниб турганидай, такфир ал баро масъаласидаги биринчи унсурдир. Ким мушрикларни такфир қилмаса, бошиданоқ мушрикларга қилишлиги керак бўлган барони (улардан барий бўлишни) бузган бўлади. Такфир қилмайдиган кишига ал баронинг қолган қисмини ҳам қилишлигининг аҳамияти қолмайди ва ҳаттоки такфир қилмасдан туриб бирор кишига ал баро изҳор қилишлик мумкин эмас.

Ҳақиқатда ҳам, нимага бир одамни мушрик санамасангиз, ундан нафратланиб, унга бароат изҳор қилишингиз керак экан!? Ундан ҳам баттари, агар сиз уларни такфир қилмасангиз, улардан нафратланишингизга ҳеч қандай ҳаққингиз йўқ. Ахир мусулмонлардан нафратланиш жоиз эмасдир ва ҳатто куфрдир. Ким мусулмонларга мушрикларга қилинишлиги керак бўлган муомилани қилса, ислом билан алоқаларини узиб юборган бўлади (кофир бўлади), ваҳоланки мусулмонларни севишлик ва улар томон талпинишлик иймоннинг вожиботлари ва шартларидандир.

Мушрикларга ва мусулмонларга бир хил муомилада бўлишлик, иложи йўқ ишдир:

«Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўладими?! Тенг бўлмаслар» (Сажда: 32)

«Дўзах эгалари ва жаннат эгалари тенг бўлмаслар» (Ҳашр: 20)

«Аллоҳ бир мисол келтирур. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар» (Зумар: 29)

Аллоҳ кўпчилик инсонлар, мушрик ва мусулмон бир мақомда эмаслигини билмасликларини хабарини беряпти. Мушрикларни мусулмон деб санаб уларни такфир қилмаган (мусулмон санаган) киши ҳам ана шу яъни мушрик ва мусулмон тенг эмас эканлигини билмаган тоифадандир.

«Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар билан ёмонлик қилгувчи ҳам (баробар эмас). Жуда ҳам кам эслайсизлар» (Ғофир: 58)

Мушрик ва мусулмон тенг эмаслигини билган кишилар оз бўлиб, кўпчилик бўлган билмаганлар, шу билмасликлари туфайли такфир қилмайдилар.

«Наҳотки ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини гумон қилсалар?! Уларнинг қилган ҳукми нақадар ҳам ёмон!» (Жасия: 21)

Кофирларни мусулмонлар билан тенг қилиб, яъни уларни кофир санамайдиган одамларнинг фикр юритишлари нақадар ҳам ёмон! Аллоҳ мусулмонларни ва мушрикларни тенг кўрмагандан кейин, иймонли бўлган киши уларни тенг кўрармиди?! Аллоҳ мушрикларга дарғазаблигини хабарини берганда, иймонли киши уларга ал вало изҳор қилиб, такфир қилмаслиги қандай мумкин бўлсин?! Ким Аллоҳ севмаган кишини севса, у одам Аллоҳни севмаган кишидир. Ҳудди шунингдек, ким Аллоҳ кофир деган кишини кофир санамаса, Аллоҳни инкор қилиб куфрга қўл урган бўлади. Ўта раҳмли зот бўлган Аллоҳдан ҳам раҳмли бўлиб, у кофир деган одамларни кофир демай, ундан ҳам раҳмли бўлишимиз мумкинми ахир?!

Ким кофирларни кофир деб санамаса, уларга ал вало (дўстлик) изҳор қилган бўлиб, шунинг оқибатида куфрга қўл урган бўлар экан. Ҳақиқатни олиб қарасак, бир одамни мусулмон деб билишдан кўра, каттароқ вало изҳор қилишдан ҳам яна нима бор бўлиши мумкин?! Сен бир кишини мусулмон дер экансан, шу гапларни айтаётган бўласан: «сен ер юзида энг яхшилардансан (чунки мусулмонсан); сен эртами кечми жаннатга кирасан барибир; дунё ва охиратда сенга Аллоҳнинг раҳмати ва розилиги бўлсин; сени мен Аллоҳ учун яхши кўраман, сенга дўстман ва сен ҳам менга дўстсан, сен Аллоҳнинг дўстларидансан; Аллоҳ қиёматда иккимизни бирга қилсин!» деган сўзларга рози бўлаётган бўлади. Бундан тушуниладики, ким бир кишига юқоридаги гапларни айтаётган бўлса, у одамга катта вало изҳор қилаётган бўлади. Энди ким бир кишига вало қилар экан, у вало қилинаётган одам кофир бўлса, у ҳолда вало изҳор қилаётган одам куфр қилган бўлади (яъни куфр қилган албатта кофирдир).

Ким кофирни кофир деб санамаса, иймон ва куфрни жойларини алиштириб қўйган бўлади. Энди Аллоҳнинг сўзларини жойини алиштирган кишилар кофир бўлиб қолсалар, иймон ва куфрни жойини алиштирган кишилар кофир бўлишларига яна ҳам ҳақлидирлар.

«Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Биз зулм қилганларга фисқ қилаётганлари учун осмондан азоб туширдик» (Бақара: 59).

Аслини олганда, кофир куфрга қўл ургани учун кофирдир. Ким ундай одамни мусулмон деса, у одам куфр қилмади, иймоннинг амалини бажаряпти деган бўлади. Шундай қилиб, кофирни кофир деб билмаган одам иймон ва куфрни, тавҳид ва ширкни жойларини алиштирган бўлади. Уларни кофир санамаган одам, мушриклар ва уларнинг ширкларига розилик кўрсатган бўлади (куфрга рози бўлган киши эса, ўзи куфрга қўл урган бўлади). Ахир ширк қилган кишини мусулмон дейдиган бўлсангиз, бу билан сиз, у одам жаннатга киради деган бўласиз. Аммо ҳаммага маълумки, Аллоҳ ширк қилган кишига жаннатни ҳаром қилган.

«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир» (Моида: 72)

Ким мушрикалрни такфир қилмаса, ширкни инкор қилмабди, ким ширкни инкор қилмаса, ўзи мушрикдир. Ҳамд ибн Али ибн Атиқ шундай деб ёзади: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Еслангиз улар, ўз қавмларига: Биз сизлардан ва сизлар ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар» (Мумтаҳана: 4) оятдаги «биз сизлардан… безормиз» ибораси «ва сизлар ибодат қилаётган нарсадан безормиз» иборасидан олдин келгандир. Бу нарсада бизларга муайян бир маъно ва дарс бор. Мушриклар ибодат қилаётган нарсалардан безор бўлишдан олдин, аввало мушрикларнинг ўзларидан безор (барий) бўлиш керак, яъни ал баро изҳор қилиш керак. Сабаби мушрикларга бароат изҳор қилиш, ширкка бароат изҳор қилишдан муҳимдир. Чунки баъзилар ширкдан барий бўлиб, мушрикларга ал вало, яъни дўстлик изҳор қилиб юраверадилар. Аммо, ким мушрикларга бароат қилса, уларни инкор қилса, уларнинг ширкларини ҳам инкор қиладилар. Умуман олганда, мушриклардан бароат қилганларининг сабаби ҳам, аслида улар қўл урган ширкларидир» (Сабийлун Нажати)

Юқоридаги оятдан кўриниб турибдики, Иброҳим алайҳиссалом мушрикларни такфир қилгандилар. Ахир бир одамни такфир қилмасдан туриб, уларга: «Энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди» дейишлик иложи йўқ нарсадир. Қандай қилиб бундай гапларни бир кишини мусулмон санаб туриб айтса бўлади?! Шундай экан, «биз сизлардан… безормиз» иборасининг ичига такфир ҳам киради, сабаби агар уларни такфир қилмасангиз, улардан барий (безор) бўлишликнинг нима кераги бор? Ал баро тавҳиднинг асосидандир, шундай экан такфир тавҳиднинг асосларидандир.

Қаноат ҳосил қилмаганлар учун, қуйида мушрикларни ёки кофирларни такфир қилмаслик куфр ва ширк эканлигига далиллар келтирамиз.

«Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйди-ку? Аллоҳ адаштирган кимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми? Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга йўл топа олмассан. Улар сиз ҳам худди ўзларидек кофир бўлиб, уларга тенглашишингизни хоҳларлар. Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича, улардан дўст тутманг. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, уларни тутинглар ва қаерда топсангиз, ўлдиринглар. Улардан дўст ҳам, ёрдамчи ҳам тутманг» (Нисо: 88-89)

Ушбу (Нисо: 88) оятнинг нозил бўлиш сабаби тўғрисида Ибн Абу Ҳотим, Абу Салама ибн Абдурраҳмон, Икрима, Мужоҳид, Доҳҳак, Қатода ва бошқалар Ибн Аббос шундай деб айтганини нақл қиладилар: «Маккада тиллари билан мусулмон эканликларини эътироф этган одамлар яшагандилар. Аммо, шу билан бирга улар мушрикларга ёрдам берардилар. Улар Маккадан баъзи бир зарурат ишлари билан чиққандилар ва агарда биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамлари билан учрашиб қолсак, бизга зарар бермайдилар дегандилар. Мусулмонлар улар Маккадан чиққанларини эшитиб ихтилофга тушдилар. Мусулмонларнинг бир тоифаси: «Уловларингизга миниб уларга етиб олиб, уларни ўлдиринглар, улар душманларимизга бизга қарши ёрдам беряптилар» десалар. Иккинчи тоифа мусулмонлар: «Субҳаналлоҳ! Сизлар биз нима деяётган бўлсак шуни айтаётган одамларни, фақатгина уй-жойларини ташлаб, (Мадинага) ҳижрат қилмаганликлари учун ўлдирмоқчимисизлар?» дедилар. Ана шундай қилиб улар анави одамлар устида ихтилофга тушуб, бир-бирларини енгмоқчи бўлдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ёнларида эдилар, баҳсга қўшилмаётгандилар. Шундай қилиб мана шу ҳодиса туфайли (Нисо:88) ояти нозил бўлган эди».

Мазкур оятда кофирларни кофир деб санамаганларга буюк таҳдид бор. Ушбу оятлардан келиб чиққан ҳолда мушрикларни такфир қилмасликни қуйидагиларга қиёсласак бўлади:

1) Аллоҳ жаҳаннамга кетади деган одамларни, йўқ жаннатга кетади деб туриб олиш.

2) Кофирларга ал вало (дўстлик, муҳаббат) изҳор қилиш.

3) Куфр қилганни кофир санамаслик тушунчасини кофирларни ўзлари тарқатадилар, сабаби шу билан улар кофирларни мусулмонлар билан бир даражага кўтармоқчи бўладилар.

Энди ушбу қиёсларни батафсил кўриб чиқсак.

Кофирларни кофир деб билмаслик аслида Аллоҳ йўлдан урган кишини, йўқ ундай эмас, улар тўғри йўлда дейишликдир. Ваҳоланки Аллоҳ уларни жаҳаннамга йўналтириб қўйди, уларга ғазаб қилди, уларни такфир қилмаган киши эса, уларни жаннатга кирадилар, уларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилган деб даъво қилаётган бўладилар.

Такфир қилмайдиганлар, ўзларини бўйниларига Аллоҳ қўйган ҳукмлардан фарқли равишдаги ҳукмлар чиқаришлик жасоратини олган бўладилар; шу билан улар Аллоҳнинг Робблик ва Ҳидоятга элтувчилик сифатига номзод эканликларини даъво қилаётган бўладилар, Аллоҳдан бошқа Роб ва Ҳидоятга элтувчи йўқдир!

Шулардан кўриниб турибдики, мушрик ва кофирларни такфир қилмаган киши ўзи ширк қилган бўляпти, бинобарин ўзи мушрик бўлади.

Баъзилар шундай савол беришлари мумкин:

«Нимага юқоридаги зикр қилинган кишиларни (Маккаликларни) кофир санамаган кишилар ўзлари куфрга тушмадилар?»

Жавоб: Юқоридаги Ибн Аббосдан нақл қилинган оят нозил бўлишлик сабабидаги ҳодисада, саҳобалар уларни мусулмонларни зиддига мушрикларга қарши ёрдам бергани учун такфир қилган эдилар. Бу ҳақда уларнинг: «Уловларингизга миниб уларга етиб олиб, уларни ўлдиринглар, улар душманларимизга бизга қарши ёрдам беряптилар» деган сўзлари далолат қиляпти. Такфир қилмаган саҳобалар эса, уларни ушбу амалларини билиб туриб ҳам такфир қилмаганлар деб айтолмаймиз, ахир улар: «Нима қилибди бизга қарши душманларимизга ёрдам берсалар? Исломнинг душманларига ёрдам беришлик куфр эмаску!» демагандилар. Агар иккинчи тараф шу гапни айтганида эди, шубҳасиз куфрга тушган бўлардилар. Иккинчи тараф соҳиблари, у одамлар дин душманларига ёрдам бермаган деб эътироз қилгандилар. Уларнинг ягонагина айби ҳижрат қилмаганликлари деб айтгандилар. Бунга уларнинг: «Субҳаналлоҳ! Сизлар биз нима деётган бўлсак шуни айтаётган одамларни, ФАҚАТГИНА(!) уй-жойларини ташлаб, (Мадинага) ҳижрат қилмаганликлари учун ўлдирмоқчимисизлар?» деган сўзлари бунга далолат қилади. Агарда ушбу тоифадаги саҳобалар уларни аниқ ислом душманларига ёрдам берганликларини билганларида эди, шубҳасиз уларни кофир санаган бўлардилар. Аллоҳ эса уларни ҳижрат қилмаганликларини сабаби, улар ислом душманларига ёрдам беришлари учун ҳижрат қилмаганликларини хабарини берганди; уларда ҳижрат қилмасликка дин душманларига ёрдам беришликдан бошқа бирорта баҳоналари йўқ эди. Шунинг учун қуйида келадиган иддаоларни орасини ажратиб олишимиз керак бўлади:

— Бу одамлар ана шу ишларни қилсалар ҳам кофир эмаслар.

— Ким у ишларни қилса кофирдир. Аммо бир киши уни кофир санашлиги учун шу ишни қилганлиги аниқ эмас.

— Шунингдек тавҳиднинг асли билан тафсилотлари орасини ажратиб олишлик керак. Балки Маккадаги одамларнинг ҳижрат қилмаганликлари тавҳиднинг, яъни иймоннинг тафсилотларидаги унсурларидан бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Тавҳиднинг аслларида билмасвой жоҳилга, ёки хато қилган кишига, ёки алданган кишига ҳеч қандай УЗР ЙЎҚ. Тавҳиднинг асл унсурларидан бўлган бирор нимани тарк қилган киши, ким бўлса хам ширкка қўл урган ҳисобланади, магар бу ишга икроҳ (мажбурланишлик) ҳолати узрдир. Ҳудди шунингдек, ким тавҳиднинг асл унсурларини амалга оширмаган кишини кофир санамаса, у одам ҳам ширкка қўл урган бўлиб, ҳоҳ у жоҳил билмасвой бўлсин, ҳоҳ у хато қилган киши бўлсин, унга ҳеч қандай УЗР ЙЎҚ.

Тавҳиднинг тафсилий унсурлари масъалаларидаги такфирда, мисол учун намоз, рўза, закот, мусулмон кишини бирор бир далилга асосланиб тафсилий нарсаларда такфир қилишлик, Аллоҳнинг баъзи исмлари борасида, бу ерда ихтилоф ҳолатлари бўлиши мумкин. Ҳаммага маълумки намозни дангасалик оқибатида вожиблигини инкор қилмай ўқимаган кишини кофир санашлик борасида ихтилоф мавжуд. Намоз тавҳиднинг асли эмас, чунки намоз бу муайян аъзоларнинг галма галдан ўқилиши керак бўлган дуоларни ўқишлик билан ҳаракатга келтириш амалидир. Сийратдан маълумки баъзи инсонлар намоз ўқишга фурсат тополмасдан туриб ҳам жаннатга кирганликлари хабари келган. Мисол учун баъзи саҳобалар ҳали намоз фарз қилинмасдан олдин вафот қилган эдилар ва ўқимаган намозлари учун кофир саналмаганлар. Аммо, тавҳиднинг асл унсурларига келадиган бўлсак, уларга пайғамбар келиб осмондан китоб нозил бўлиши шарт эмас, у нарса иносннинг фитратига жойлаштирилган бўлади. Дин асл унсурларини бирор донасини қилмасликнинг узи куфрдир бу нарсада ихтилоф йўқ. У нарсаларни кечиктириб бўлмайди, у нарсаларни билишлик ва шу заҳоти амалга ошириш керак. Шуларнинг ҳаммаси «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» ичига мужассам равишда жойлаштирилгандир. Диннинг аслини киши исломга киришидан олдин билиб, кириши керак бўлган нарсалардир. Аммо, намоз ўқишлик буйруғи эса, бирдан нозил бўлмаган эди, шунинг учун янги исломга кирган кишига намозни билмаслик узр бўлади, аммо тавҳидни билмасдан исломга киришлик иложсиз ишдир.

Шунинг учун баъзи диннинг асл унсурлари билан, тафсилотларининг фарқига бормаганлиги сабаб, мушрикларни такфир қилишлик дин асл унсурлари деб ҳисобламаган кофирларга ўхшаб:

«Нимага имом Шофеийни кофир санамайсан, ахир у киши намоз ўқимаган кишини кофир санамаганларку?» деган саволлар билан шубҳаларини сочишликда бирор бир маъно йўқ. Имом Аҳмад намоз ўқимаган ҳар қандай кишини такфир қилади. Ҳатто, агар имом Шофеийнинг ўзи намоз ўқимаганида, имом Аҳмад у кишини такфир қилган бўларди. Аммо, намоз тавҳиднинг асл унсурларидан бўлмаганлиги учун ва имом Шофеий ҳам бу борада муайян далилларга суянгани учун, имом Аҳмад намоз ўқимаган кишини кофир деб санагамаган одамни, кофир демаган.

Бу ҳудди мутавотир ҳадисни инкор қилган кишини такфир қилишлик ҳолатига ўхшайди. Олимлар мутавотир ҳадисни инкор қилган кишини кофир эканлигида ижмоъ қилганлар, аммо мутавотир истилоҳида ихтилоф қилганлар. Баъзилар 3 та ҳар хил жойдан келган ҳадис мутавотир дейишса, баъзилар мутавотир бўлиши учун 5, 10, 20, 30, 40 ва ҳоказо сонларни қабул қилишган. Мисол тариқасида икки олимни олсак, улардан бири 10 сонини ҳадис мутавотир бўлишлиги учун олган бўлса, иккинчиси 20 сонини олган. Ва яна мисол учун бир ҳадис бор, у ҳадисда 15 жойдан келганлиги маълум ва уни инкор қиладиган бир киши бор. 10 сонини мутавотир ҳадис учун олган олим анави кишини кофир деб ҳисоблайди, иккинчи 20 сонини қабул қилган киши эса, у одамни такфир қилмайди. Биринчи 10 сонини қабул қилган олим иккинчи 20 сонини мутавотир бўлишлик учун қабул қилган кишини 15 лик мутавотир ҳадисини инкор қилган кишини такфир қилмагани учун такфир қилмайди, чунки мутавотир истилоҳининг қуруқ ўзи тавҳиднинг асл унсури эмас. Аммо агар анави 10 сонини оладиган олим 20 сонини олиб мутавотир шартини белгилаган киши 15 сонли мутавотирни ўзи инкор қилганда эди, уни ўзини такфир қилган бўларди, ҳатто бу олим мутавотир шартига 20 сонини олган бўлса ҳам, чунки биринчи олим нуқтаи назарига кўра у иккинчи олим мутавотир ҳадисини ўзи инкор қилгани учундир. Агарда 20 сонини қабул қилган киши, мутавотир ҳадисини инкор қилган киши кофир бўлади деган қоидани қабул қилмаганида ўзи кофир бўларди. Чунки аниқ собит бўлган ҳадисларни қабул қилишлик бу тавҳиднинг асл унсурларидандир, бу масъалада такфир қилмаган кишининг ўзи тавҳидини бузган бўлади. Яъни ҳудди юқоридаги намоз масъаласи каби, бир киши агар намозни инкор қилса кофирдир, уни кофир демаган ҳам кофирдир. Аммо намозни дангасалик билан, вожиблигини тан олиб ўқимаган киши ўзи кофир, аммо уни кофир санамагн кофир бўлмайди.

Энди юқорида боягина зикр қилинган оятлар, бизни етаклаган нарсалардан иккинчи масъалани кўриб чиқсак:

2) Кофирларга ал вало қилишлик (яхши кўришлик, дўст тутишлик, ёрдам беришлик) масъаласи. Бу ерда кофирларни такфир қилмаслик уларга ал вало изҳор қилганлик аломати мавжуд. Юқорида кўрсатганимиздай кофирларни такфир қилмаслик, уларга ал вало изҳор қилишлик деганидир, сабаби кофирни такфир қилмаган киши уни мусулмон деб эълон қилган бўлади ва шу билан бирга уларга энг катта вало изҳор қилган бўлади. Кофирларга вало қилишлик эса ўз навбатида тавҳиднинг асл унсурини бузади, бинобарин тавҳидни ўзини бузади дегани.

3) Куфр қилганни кофир санамаслик тушунчасини кофирларни ўзлари тарқатадилар, сабаби бу билан улар кофирларни мусулмонлар билан бир даражага кўтармоқчи бўладилар.

Кофирларнинг орзуларидан бири шуки, мусулмонлар уларни такфир қилмасликларини ҳоҳлайдилар, бинобарин уларни кофир санамайдиган киши улар билан бир даражада бўлишини, яъни кофир бўлишини ҳоҳлайдилар. Сабаби кофирни такфир қилмаган киши, ўзини ва кофир санамаётган одамини бир дин вакиллари, улар билан бир даражадаги биродар деб санаган бўлади. Энди кофир ўз номи билан кофир бўлгани учун, кофир билан ўзини тенг қилгани сабабли табиийки ўзи кофир бўлади.

«Айт: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилувчимасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним» (Ал Кафирун).

Бу сурага ўзидан кейин келган (Айт: «У Аллоҳ ягонадир». Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.) У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Аллоҳ таъолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам)» сураси каби бир хил исм, яъни ихлос – ширкдан холос бўлиш, покланиш, безор, барий бўлиш исми берилган. Бу икки сура ширкдан узоқ тутиб, тозалагани учун. Ушбу икки сура тавҳиднинг икки тарафини намоён этади: Айт: «У Аллоҳ ягонадир» сураси соҳта илоҳларга ибодатдан холос қилиб тавҳидга боғласа, Айт: «Эй кофирлар! Сураси кофирларга ал вало қилишдан поклаб, ўз ичига уларни кофир санашлик ва улардан четланишликни қамраб олади.

Қуйида ушбу сурага оид қавлларни зикр қилиб ўтсак:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда саҳобаларга бомдод намозини ўқиб бериб, Айт: «У Аллоҳ ягонадир».. ва  Айт: «Эй кофирлар!»

(Қул ҳуваллоҳу аҳад ва қул я айюҳал кафирун) сураларини ўқиб, мен сизларга қуръонни учдан бирини (Қул ҳуваллоҳу аҳад) ва қуръонни тўртдан бирини (қул я айюҳал кафирун) ўқиб бердим дегандилар. (Муснад, 269 саҳифа) Бу гаплдан такфир исломда қандай ўрин тутганини кўришимиз мумкин.

Фарва ибн Навфал ривоят қилади, бир киши росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан маслаҳат беришларини сўрайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйқудан олдин Айт: «Эй кофирлар!» сурасини ўқи, чунки бу сура ШИРКДАН БАРОАТДИР(!) (безор бўлиш, тозаланиш, узоқлашиш)» дейдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сурани маслаҳат сифатида танлаганликларининг ўзи бу мавзуни қанчалик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шунингдек росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларга бўлган бароатни ширкка бўлган бароат билан боғлиқлигини хабарини беряптилар. Ким мушрикларга бароат қилмаса, ширкка бароат қилмабди. Қуртубий ўз тафсирида, Ибн Аббос қуйидагиларни зикр қилганини нақл қилиб, шундай дейди: «Қуръонда бирорта сура Иблисни «Айт: «Эй кофирлар!» сураси каби дарғазаб қиладиган сура йўқ, чунки бу сура тавҳиддир ва ШИРКДАН БАРОАТДИР(!) (безорлик, узоқлашиш)».

Агарда яхшилаб ушбу сурага назар солсангиз, мазкур («Айт: «Эй, Кофирлар!») сурани ичида бирорта мен ширкдан барийман деган оят топа олмайсиз, бу оятларда, фақат ТАКФИРНИ ТОПАСИЗ!

Маъноси: «Айт: «Эй кофирлар! (Такфир). Сизлар ибодат қилаётган нарсага мен ибодат қилмайман (яъни сизлар ширк қиляпсиз, мен эса Аллоҳга ибодат қиляпман — такфир). Ва сизлар мен ибодат қилаётганга ибодат қилгувчи эмассиз (яъни ширк қиляпсиз, мен эса тавҳиддаман — яна такфир). Ва мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилгувчи эмасман (яъни сизлар ширк қиляпсиз, мен ширк қилмаган муваҳҳидман — яна такфир) Ва сизлар мен ибодат қилаётганга ибодат қилгувчимассиз (ширк қилаётган мушриксиз дегани — такфир) Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним» (яъни сизларнинг ва менинг диним бошқа бошқадир — такфир).

Аммо, шунга қарамай ушбу сурани росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ШИРКДАН БАРОАТ деб номладилар. Яъни юқоридаги ҳадисдан кўриниб турибдики, ширкдан бароат қилишликнинг ичига мушриклардан бароат қилишлик сўзсиз ётади. Ҳудди уй деган сўзнинг ичида девор ётганидай, гарчи уни алоҳида айтмаса ҳам.

Ибн Аббоснинг сўзларига кўра, такфир қилмайдиган киши, тавҳидни амалга оширмаган ва ширкдан барий бўлмасдан Иблисни ҳурсанд қилган бўляпти. Аммо, кофир ва мушрикларни такфир қилган киши Иблисни ва мушрикларни дарғазаб қилаётган бўляптилар. Мушрик ва уларнинг химоячиларига биз ҳам: «Ғазабинглардан ўлиб кетинглар»,  деймиз.

Бир ҳадисда: «Мунофиқларга «жаноб» деманглар, (агарда) у одам жаноб бўлиб чиқмаса, сиз Аллоҳни ғазаблантирган бўласиз», дейилган (Абу Довуд ва Ан Насоий саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар).

Мунофиқларга «жаноб» деб мурожаат қилиш ҳаромдир, бир кишига «жаноб» деб мурожаат қилишлик у одамга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром, иззат кўрсатиш демакдир. Иззат эса оятда келганидек, фақатгина Аллоҳга, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва мусулмонларга хосдир.

«Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир» (Мунофиқун: 8)

Мунофиқларга келадиган бўлсак, яъни ўз куфрларини беркитиб юрадиган кишилар, биз уларни фақатгина баъзи бир аломатлари туфайли кофир эканликларини таҳмин қилишимиз мумкин. Шундай бўлса ҳам, куфрларини ташқарига изҳор қилмаган бўлсалар ҳам биз эҳтиёт чорасидан уларга «жаноб» деб мурожаат қилмаслигимиз керак, агарда улар ундай бўлмасалар, у ҳолда биз Аллоҳни ғазаблантирган бўламиз. Энди агар мунофиқларга «жаноб» деб ҳурмат-иззат кўрсатган киши Аллоҳни ғазаблантирса, куфр ва ширкини очиқ ойдин намоён қилган кишига «жаноб» деган кишининг аҳволи нима бўлар экан? Ахир, мушрик ва кофирларни такфир қилмаган одам улар «жаноб» бўлганликлари учун ҳам, яъни иззат эгаси деб ҳисобланган мусулмон дегани учун ҳам кофир деб ҳисобламаган бўлади. Ҳудди оятда айтилгандек, иззат мусулмонларгагина хосдир.

Шариатда бир қоида бор: Аллоҳ азиз қилган нарсани хор қилиш куфрдир (мисол учун, қуръонни нажосатга отса, исломни масхара қилса ваҳоказо), Аллоҳ хор қилган нарсани ҳам азиз ва иззат ҳурмат қилишлик ҳам куфрдир.

Охирида эса уламоларнинг сўзларидан далиллар келтиришни маъқул кўрдик:

Ибн Таймия салафлар «ғулатул муржиа» фирқасини салафлар айнан кофирларни кофир деб санамаганликлари учун ижмоъ билан такфир қилганликларини нақл қилади. Ана шу ижмоънинг ўзи «ким кофирни кофир деб санамаса, ўзи кофирдир» қоидасига етарли далилдир. (Мажмуъул Фатава, 7/205-209)

Наждлик олим Ҳамд ибн Али ибн Атиқ китобида шундай деб ёзилган:

Савол: «Бир тарафдан исломни севишлигини даъво қилиб, иккинчи тарафдан мушрикларга душманчилигини кўрсатмайдиган, кўрсатса ҳам уларни кофир деб санамайдиган, ёки «мен мусулмонман»

аммо мен «лаа илааҳа илла Аллоҳ» деган кишини такфир қилолмайман, балки у ширкни билмасдан туриб қилаётган бўлиши мумкин дейдиган одамлар тўғрисида нима дейсиз?»

Жавоб: «Бир киши мусулмон бўлишлиги учун у одам исломни тўлалигича қабул қилиб ва унга тўлалигича амал қилмоғи лозим. Ким исломни бир қисмини олиб, бошқа бир қисмини қабул қилмаса, бас кофирдир. Бу одамнинг ҳукми, ҳудди Аллоҳ қуйидаги: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар. Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо: 150-151) оятидагилар кабидир.

Шунинг учун кимда ким «Мен мушрикларга душманчилик қилмайман» ёки «Мен душманчилик қиламан, аммо кофир деб санамайман» деса, ҳеч қандай мусулмон бўла олмайди. Аллоҳ мушрикларга душманчилик қилишни, улардан узоқлашишни ва уларни такфир қилишликни (кофир деб санашликни) буюрди».

 Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Навоқизул Ислом деб номланган матнининг учинчи бандида шундай дейди:

«Ким мушрикларни такфир қилмаса, ёки куфрда эканликларида шубҳа қилса, ёки йўлларини тўғри деб билса, ижмоъ билан кофирдир»

Шунингдек Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб бошқа бир ерда шундай: «Агарда киши юқоридагиларни (яъни тавҳид шартларини) ўзи амалга оширса ҳам, токи бошқа амалга оширмаган кишини такфир қилмагунига қадар мусулмон бўлмайди», дейди (Ад-Дурор Ас-Санния)

Қуйида шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг бошқа қавлларини ҳам келтириб ўтамиз:

Сулаймон ибн Абдуллоҳ «Мушрикларга алвало изҳор қилганларнинг ҳукми» китобида қуйидагиларни ёзади:

«Аллоҳнинг китобида ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатида мушрикларни такфир қилишлик ислом ШАРТИДИР деб тушунтирилган. Шундай экан, ким мушрикларни такфир қилмаган кишиларнинг(!!!) такфирида шак қилса, уламоларнинг ижмоъсига кўра кофир бўлади. Чунки ўз куфрини ташқарига намоён қилган кишининг куфрида шак қилишлик куфрнинг ўзгинасидир.

Ким мушриклар қилаётган иш куфр, аммо уларга улар мушрик эканликларини айтмаётган бўлса, бу одам уларга лаганбардорлик қилаётган бўлиб, ушбу «Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар» (Қалам: 9) оятидагиларнинг ҳукмига тушади.

Агарда кимдир айтса: «Мен ширк қилганларни такфир қиламан, аммо уларни такфир қилмаганларни такфир қилмайман» бу дегани, мен уларни мусулмон деб санайман дегани бўлади, чунки куфр ва исломнинг ўртасида бошқа нарса мавжуд эмас. Бу ҳолатда ким куфрни ислом деб номласа, ёки кофирни мусулмон деса, ўзи кофир бўлади.

Ушбу китобнинг ўзида «мушрикларни такфир қилмаганлар ҳукми» бобида шундай деб ёзади:

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб қуйидагиларни айтади: «Ислом динининг асли ва қоидаси иккитадир:

Биринчи: Ёлғиз шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилишга буюриш ва унга тарғиб қилиш ва шу йўлда дўстлашиш ва буни (тавҳидни) тарк қилганни такфир қилиш». (Ад-Дурор Ас-Санния)

Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни сифатлар экан, шундай дейди: «Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга  илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо қилиш ила бадбахт бўлмасам, деди» (Марям: 48)

Шунинг учун оятда айтилганидек ширк ва мушриклардан бир вақтнинг ўзида четлашиб, улардан узоқлашиш керак. Аллоҳ ушбу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади:

«Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Еслангиз улар, ўз қавмларига: Биз сизлардан ва сизлар ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар» (Мумтаҳана: 4)

Мана шу оятни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб далил сифатида олган. Ушбу оят тавҳидга чақириш, ширкдан четланиш, ширкни рад этиш, тавҳид аҳлига дўстлик изҳор қилиш ва шу билан бирга ширк қилган ҳолда тавҳидни тарк қилганларни такфир қилишни ўз ичига олган.

Аллоҳ мушриклар тўғрисида шундай дейди: «Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолида дуо қиладир. Сўнгра унга Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутадир ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилади. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт» (Зумар: 8).

Аллоҳ ушбу ва бошқа оятларда мушрикларни кофир эканликларини хабарини бериб, биз ҳам шундай дейишимизни буюряпти. Киши тавҳидга эга бўлмоғи учун ширкни тарк қилиб, мушрикларни ҳам такфир қилишлиги керак.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Иккинчи асос: Аллоҳга ибодат қилишда Унга шерик келтиришдан огоҳлантириш ва бу ишда қаттиққўл бўлиш ва шу йўлда душманлашиш ва ширк келтирганни такфир қилиш. Бу ишда ҳалимликка йўл йўқ. Фақатгина ана шундай равишда тавҳид амалга ошади. Яъни мана шу барча пайғамбарларнинг дини бўлиб ва ҳамма пайғамбарлар ўз қавмини ширкдан огоҳ этиб, уни тарк этишни буюрар эдилар.

Аллоҳ таоло айтади: «Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).

«Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» (Анбиё: 25).

Мусулмон киши такфир бобида муроса қилиши мумкин эмас, Аллоҳ таоло айтади: «Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман» (Зарият: 50-51).

Пайғамбар алайҳиссалом ва у кишининг саҳобалари фақатгина айнан ана шу даъватлари учун қаттиқ қийноқларга учраган эдилар. Чунки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларни даъват қилар эканлар уларни динларини, эътиқодларини ва илоҳларини пастга урган эдилар.

Мусулмон киши мушрикларга нисбатан ал вало изҳор қилиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар» (Тавба: 5)

«Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг» (Анфол: 39)

Аллоҳ мушриларни куфрда айблади. Шунинг учун биз уларни такфир қилмоғимиз керак. Бу нарса «лаа илааҳа илла Аллоҳ» калимасининг маъносига киради. Бу калиманинг маъноси фақатгина мушрикларни такфир қилишлик билан ўз поёнига етади. Ҳар хил ҳадисларда тавҳиднинг маъносига кўплаб оғир шартлар ўрнатилган бўлиб, уларсиз тавҳид саҳиҳ бўлмайди. У шартлардан баъзиларини зикр қилсак: тавҳид калимасининг маъносини билишлик шарти, ихлос шарти, сидқ шарти, яқийний ишонч ва бошқа шартлар. Киши мусулмон бўлиши учун ушбу шартларнинг ҳаммасини бажаришлиги керак. Ушбу шартлардан бири эса мушрикларни такфир қилишликдир.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Бу диннниг аслларига мухолиф бўлганлар бир неча хил бўлади:

Бу мухолифларни энг қаттиғи барча нарсада хилоф қилган кишидир. Улар ширкни ҳаёт андозаси сифатида ўзларига олиб олган бўлиб, тавҳидни ёлғонга чиқариб, рад этган кишилардир. Бугунги кунда кўпчилик инсонлар, ана шу гуруҳга кирадилар.

Одамлардан баъзилари якка Аллоҳга ибодат қилади ва ширкни инкор қилмайди ва ширк аҳлини душман тутмайди» (Ад-Дурор Ас-Санния)

Шубҳасизки, мушрикларни такфир қилмайдиган киши тавҳидни билмайди ва уни амалда ҳам қўлламайди; ваҳоланки тавҳид, мушрик ва тоғутларнинг такфирисиз ўз моҳиятини йўқотади.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади:

«Баъзилар мушрикларга душманлик қилади, аммо уларни такфир қилмайди». (Ад-Дурор Ас-Санния)

Бунинг сабаби эса яна қайта айтамиз киши «лаа илаҳа илла Аллоҳ» маъносини билмаслигидандир. Бу сўзнинг мазмунида ширкни қандай рад этиш ётган бўлса, ҳудди шундай тарзда мушрик ва кофирларни такфир қилиш ҳам ётади. Бу ҳақиқат эса икки сура: (ихлос ва кафирун) сураларида ўз аксини топган. Ундан ташқари ислом уламолари бу масъала борасида ижмоъ қилганлар.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Мумтаҳана сурасидаги 4 оят тўғрисида шундай дейди: «Ким қуръон кофир деган кишини кофир демайдиган бўлса, Аллоҳнинг росуллари олиб келган нарсага қаршилик қилаётган бўладилар» (Ад-Дурор Ас-Санния)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб давоман шундай дейди: «Баъзилар тавҳидни севмайдилар ва нафратланиш керак бўлган нарсалардан нарфатланмайдилар» (Ад-Дурор Ас-Санния)

Ким тавҳидни севмаса, муваҳҳид бўлиши иложи йўқ ишдир, сабаби тавҳид бу Аллоҳ рози бўлган диндир. Шайхул ислом Ибн Таймия айтади:

«Ихлос Аллоҳга бўлган севги ва Унинг розилигига эришишдан ҳосил бўлади. Ким Аллоҳни севса, Унинг динини ҳам севади. Агарда у Аллоҳни севмаса, динини ҳам севмайди» (Мажмуъ ал Фатава)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади:

«Баъзилар ширкни ҳам яхши кўрмайдилар, аммо ундан нафрат ҳам қилмайдилар» (Ад-Дурор Ас-Санния)

Одамнинг бу ҳолати у киши ҳали ҳам ширкни тарк этмаганини кўрсатади. Аслида у киши ширкни ўзидан рад этииши керак эди, аммо у бундай қилмади, шунинг учун у одам ҳали ҳам исломга кирмаган ҳисобланади.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади:

«Баъзилар мушрикларни такфир қилмаслигининг сабаби, улар ширк амалларини билмасликлари туфайлидир» (Ад-Дурор Ас-Санния)

Ва шундай одам ҳам тавҳидга эга бўлмаган деб ҳисобланади.

Имом Абу Ҳанифанинг «Фиқҳул Абсат» асарида шундай деб ёзилган:

Абу Мутий ибн Абдуллоҳ Ал Балхий айтади:

— Мен (Абу Ҳанифадан) сўрадим: Агарда бир киши: «Мен такфир қилмайман (кофирни кофир санамайман)» деса?

— У (Абу Ҳанифа) шундай жавоб берди:

«у киши ҳудди анави кофирдек кофир бўлибди» деди.

— Мен сўрадим: «Агарда  у одамни кофир деб билса-ю, аммо мен уни (ўлимдан) сўнг қаерга тушишини билмайман десачи?»

-У шундай деб жавоб берди: «У бу билан Аллоҳнинг китобини инкор қилган бўлади ва кофир бўлади» деди.

Моликий уламолардан бўлган Муҳаммад ибн Саҳнун шундай деган:

«Уламолар Аллоҳнинг росулини ҳақорат қилган киши кофир эканликларида ижмоъ (иттифоқ) қилишган. Бундай одам тўғрисидаги уламоларнинг ҳукми ўлимдир. Ким бундай одамнинг куфрида шак-шубҳа қилса (ўзи ҳам) кофирдир» (Соримул Маслул, 9)

Шайхул ислом Ибн Таймия ўзининг «Ал Иқнаъ» асарида шундай дейди: «Ким ўликка дуо ибодатини сарфласа кофир бўлибди, ҳаттоки у ўлик киши хулафои рошидинлардан бўлса ҳам. Ким бундай одамнинг куфрида шубҳа қилса, ўзи ҳам кофирдир».

Ибн Таймия шундай дейди: «Друзлар (шундай бир фирқа номи) кофир эканликларига ҳеч ҳам шубҳа йўқ. Ким бу борада бирор бир шубҳага борадиган бўлса, ўшалар (друзлар) каби кофирдирлар» (Мажмуъул Фатава, 35/162)

Шарофуддин Ал Баризий Ториқ ибн Шиҳаб розиаллоҳу анҳуни шундай деганини айтади: «Бузаҳа қабиласининг элчилари Абу Бакр розиаллоҳу анҳу ҳузурига урушга якун ясаш учун сулҳ тузишга келадилар. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу уларга қахшатгич уруш ва хорловчи шартлар асосидаги сулҳ орасидан бирини қабул қилишни таклиф қилди. Элчилар сўрадилар:

— «Қахшатгич уруш нима эканлигини кўриб бўлдик, аммо хорловчи шартлар асосидаги сулҳ нима дегани?

Абу Бакр розиаллоҳу анҳу жавоб берадилар:

— Биз сизлардан отлар ва қуролларингизни олиб қўямиз. Биз урушдан ғанимат қилиб олган нарсалар бизга қолади. Биздан босиб олган нарсаларни бизларга қайтариб берасизлар. Сиз бизлардан (мусулмонлардан) ўлганларни жаннатда, сизлардан (Базуҳа) қабиласидан ўлганларни жаҳаннамда деб шоҳидлик беришингиз керак. Сиз бизларнинг ўлдирилганларимизга товон пули тўлашингиз керак. Биз сизлардан ўлганларга ҳеч нарса тўламаймиз. Токи сизларга бўлган ишончсизлигимиз йўқ бўлиб кетгунига қадар, сиз бутун қабилангиз билан бизларнинг туяларимизга қарайсизлар (боқиб берасизлар)»

Мана шуни Абу Бакр розиаллоҳу анҳу уларга таклиф қилгандилар. Умар розиаллоҳу анҳу бу сўзларга эътироз қилиб, баъзи жойларга ўзгартиришлар киритишга таклиф қўйди:

«Айтган ҳамма сўзларинг нақадар чиройли сўзлардир, аммо товон тўлашга келсак, бизлардан ўлдирилганлар Аллоҳ йўлида ўлдирилдилар, шунинг учун уларнинг ажрини Аллоҳнинг ўзи беради, уларга товон тўлатишнинг кераги йўқ» деди.

Шунда элчилар Умар розиаллоҳу анҳу қўйган шартларга асосан рози бўлиб, байъат бердилар»

Бурайд ибн Абу Шурайқ Ал Фирозий унинг отаси Абу Шурайқ шундай деганини ривоят қилади: «Мен Абу Бакр розиаллоҳу анҳу ёнига Бану Асад ва Ғотафон қабилаларидан элчи сифатида келдим. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу деди:

«Сизлар қахшатгич урушни қабул қилишингиз керак, ёки хорлик шартлари асосида таслим бўлишингиз керак» деди.

Элчилардан бири бўлган Ҳарижа ибн Ҳисн сўради:

«Қахшатгич урушни нималигини кўрдик, аммо хорлик шартлари асосида таслим бўлиш нима дегани?» деди.

Абу Бакр розиаллоҳу анҳу жавобан:

«Сизлар бизлардан ўлдирилганлар жаннатда, сизлардан ўлдирилганлар эса жаҳаннамда деб гувоҳлик беришингиз керак. Сиз бизлардан олиб қўйилган нарсаларнинг ҳаммасини қайтариб беришингиз керак, биз эса сизлардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариб бермаймиз. Бизлардан ўлдирилган ҳар бир киши учун 100та туя, ёки 60та ҳомиладор туя миқдорида товон тўлашингиз керак, биз сизларга ҳеч нима тўламаймиз. Шунингдек сиз от ва қуролларингизни бизларга топширишингиз керак. Ундан ташқари биз сизларни туяларингизга боғлаб қўйиб, бутун оммага намойиш қиламизки, ҳамма муртадларнинг жазоси нима бўлишини кўришлари учун.

Абу Ҳарижа исмли элчи ушбу шартларни қабул қилди. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу қўшимча қилиб:

«Энди бутун умрингизнинг қолганини қуръонга мувофиқ яшайсизлар ва бу нарсага болаларингизни ҳам ўргатасизлар. Ва эндиликда мол-мулкингиздаги Аллоҳнинг ҳаққини беришдан бош тортмайсизлар» деди. Элчилар қабул қилишди. Умар розиаллоҳу анҳу: «Сен айтганингдек ҳаммаси бўлсин, фақатгина бизлардан ўлдирилганларга товон тўлашдан ташқари» деди.

Абу Бакр розиаллоҳу анҳу улардаги бутун қурол аслаҳаларини олиб қўйди. Абу Бакр розиаллоҳу анҳудан кейин халифа бўлган Умар розиаллоҳу анҳу уларда ислом яхшигина ўрнашганини кўриб, уларга бутун қурол аслаҳаларини қайтариб берди. (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Сийрат» китобидан)

Абу Бакр розиаллоҳу анҳу Икрима ибн Абу Жаҳл ва Ҳузайфа ибн Миҳсан розиаллоҳу анҳумаларни Уммондаги Даба шаҳрига муртадларга қарши курашга жўнатди. Улар бу шаҳарни қамал қилиб, уни таҳминан бир ой мобайнида қамалда ушлаб турдилар. Шаҳар аҳолиси уларга бу туришда қийин бўлишини тушуниб Ҳузайфа томон сулҳ учун элчилар жўнатишди. Ҳузайфа деди:

«Йўқ. Бизларнинг ўртамизда фақатгина қахшатгич уруш, ёки хор ҳолда таслим бўлиш бор»

Шунда улар сўрадилар:

«Қахшатгич урушни нималигини билдик, аммо хорлик шартлари асосида таслим бўлиш нима дегани?» деди.

Ҳузайфа жавобан:

«Сизлар бизлардан ўлдирилганлар жаннатда, сизлардан ўлдирилганлар эса жаҳаннамда деб гувоҳлик беришингиз керак. Яна сизлар залолат ва ботил йўлда бўлганингларга, биз эса ҳақ йўлда бўлганимизга гувоҳлик беришингиз керак. Сиз бизлардан олиб қўйилган нарсаларни ҳаммасини қайтариб беришингиз керак, биз эса сизлардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариб бермаймиз» деди.

Шундан сўнг Ҳузайфа уларга қуролларини топшириб, қалъаларидан чиқишларини буюрди. Улар бўйинсундилар. Мусулмонлар шаҳарга кириб уларнинг йўлбошчиларини ўлдирдилар, хотин ва болаларини Мадинага чўри сифатида жўнатиб юбордилар. (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Сийрат» китобидан)

Юқоридаги асарлардан кўриниб турибдики, юмшоқкўнгил ва ҳалим бўлган Абу Бакр розиаллоҳу анҳу, гап ислом тўғрисида кетганида қаттиққўл ва қайсар бўлиб оладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимларидан кейин кўпчилик диндан қайтади. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу исломни булғаланиб кетмаслиги учун қаттиқ чоралар кўришни бошлайдилар. Фақатгина шу равишда исломни сақлаб, уни қаддини тутиб қолса бўларди. Шунинг учун исломга қайтаётган муртадлардан, қайтишлари саҳиҳ бўлиш шарти қилиб, олдин исломдан қайси нарсани инкор қилган бўлсалар, шу нарсани қабул қилишликлари билангина тавбасини қабул қилардилар, аск ҳолда уларнинг исломга қайтишлари саҳиҳ деб ҳисобланмас эди. Шунингдек улар ақидаларига қабул қилган нарсалари, динлари бузулишига сабаб бўлган нарса бўлса ҳам, ундан воз кечиб, инкор қилишликлари керак эди. Айниқса бу тарк этишлик тамомий бўлиш керак эди, фақатгина амалда тарк этишликнинг ўзи кифоя қилмас эди. Мисол учун бир киши ўзи амалда ширк қилмайди, аммо шу билан бирга ширкка нисбатан нафрат қилмайди, ёки бирор бир ширк амалини ширк деб билмайди, ёки ширк қилган кишига нисбатан душманчилик ҳис этмайди, ёки у одамни мушрик деб билмайди, ёки мушрик жаҳаннамга тушмайди дейди, бундай одам ширкни инкор қилди деб бўлмайди. Шунинг учун Абу Бакр ва қўмондонлар, муртадларга назарий жиҳатдан ҳам муртадлар ундан олдин ботил йўлда бўлганликларини, улардан ўлганлар кофир ҳолда ўлганларини ва улар жаҳаннамга тушишликларини тан олдириб, куфрни инкор қилишни талаб қилган эдилар. Токи кофирлар бу нарсани тан олмасалар, Абу Бакр розиаллоҳу анҳу улардан исломларини қабул қилмас эдилар. Яъни муртадлар токи кофирларни такфир қилмагунларича мусулмон деб ҳисобланмасдилар. Шунингдек муртад қабилалар орасида жоҳил инсонлар ҳам бор эди. Улар ўз билимсизликлари туфайли муртад ҳукмдорларга эргашгандилар. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу эса, уларнинг орасини ажратиб ўтирмасдан, ҳаммаларини такфир қилишликларини талаб қилар эди, улар билан уруш олиб бориб, орасини ажратиб ўтирмасдан асир олар эди, яъни у киши жаҳолатни (билимсизликни) узр деб билмадилар ва қабул қилмадилар. Саҳобалардан ҳеч қайсилари, шунингдек Умар розиаллоҳу анҳу ҳам таслим бўлаётганларни ўзларини кофир санашларига мажбур қилаётганига эътироз қилмагандилар. Ҳамма саҳобалар ўз халифалари билан бирга, ислом сақланиб қолиши учун бир хил равишдаги уруш сиёсатини олиб борган эдилар. Бу воқеалар эса, ушбу масъалада ижмоъ собит бўлганлигига далолат қилади.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑