Мушрикларни такфири учун фитрат етарлидир, росулларни кутишга ҳожат йўқ.
بسم الله الرحمن الرحيم

Мушрикларни кофир санашлик фитрат билан билинадиган масъала бўлиб, бу нарсани билиш учун ваҳий олиб келувчига эҳтиёж йўқ. Аксинча, кишининг ақли ва фитрати Аллоҳга ширк қилган киши кофир эканлигига етарлидир. Аҳли фатра даврида яшаган пайғамбарлар, уларнинг эргашувчилари, ҳанифлар ўз қавмларининг ҳолатини билишарди, зеро улар билан бирга яшашган эди. Пайғамбарлар ўз қавмларини ҳолатини билиб, улардан четланган эдилар. Бизга уларда гўзал ўрнак бордир. Чунки, мушриклардан четланишлик шаҳодат калимасининг биринчи қисмидир.
قال تعالى (وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاءٌ مِمَّا تَعْبُدُونَ إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُ سَيَهْدِين)
Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Мен, албатта, сизлар ибодат қилаётган нарсадан безорман. Магар мени яратган зотдангина безор бўлмасман. Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди. (Зухруф: 26-27)
قال تعالى (قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ إِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ إِنَّا بُرَآءُ مِنكُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ كَفَرْنَا بِكُمْ وَبَدَا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَاءُ أَبَدًا حَتَّىٰ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَحْدَهُ ) الممتحنة
«Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4)
Ғор соҳиблари оддий авом инсонлар эдилар, уларда на бир пайғамбар ва на бир китоб бор эди.
قال تعالى ( إِنَّهُمْ فِتْيَةٌ آمَنُوا بِرَبِّهِمْ وَزِدْنَاهُمْ هُدًى ) الكهف
«Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф:12)
Улар Аллоҳдан бошқага ибодатни ботил деб санадилар ва уни тарк этдилар ва Аллоҳни ёлғиз маъбуд деб эътиқод қилдилар.
قال تعالى (إِذْ قَامُوا فَقَالُوا رَبُّنَا رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَن نَّدْعُوَ مِن دُونِهِ إِلَٰهًا ۖ لَّقَدْ قُلْنَا إِذًا شَطَطًا ) الكهف
«Қачонки турдилар ва: Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўламиз» – дедилар. (Каҳф: 14)
Сўнгра улар, Аллоҳга шерик келтирган мушрик қавмларини, динларини ва ширкларини инкор қилдилар.
قال تعالى (هَؤُلَاء قَوْمُنَا اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً لَّوْلَا يَأْتُونَ عَلَيْهِم بِسُلْطَانٍ بَيِّنٍ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِبا)ً
«Анави қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор». (Каҳф: 15)
Сўнгра уларни ҳажр қилдилар (ёлғиз қолдирдилар) ва мушрик қавмларидан улардан узоқлашдилар.
قال تعالى (وَإِذِ اعْتَزَلْتُمُوهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ إِلَّا اللَّهَ فَأْوُوا إِلَى الْكَهْفِ يَنشُرْ لَكُمْ رَبُّكُم مِّن رَّحْمَتِهِ وَيُهَيِّئْ لَكُم مِّنْ أَمْرِكُم مِّرْفَقًا) الكهف
«Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, ғордан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур». дедилар. (Каҳф: 16)
Мушрик қавмларини кофир санадилар.
إِنَّهُمْ إِن يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ يَرْجُمُوكُمْ أَوْ يُعِيدُوكُمْ فِي مِلَّتِهِمْ وَلَن تُفْلِحُوا إِذًا أَبَدًا) الكهف)
«Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига (кофирликка) қайтарурлар (яъни қавмни кофир деб билдилар). Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди». (Каҳф: 20)
قال تعالى (هَؤُلَاء قَوْمُنَا اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً لَّوْلَا يَأْتُونَ عَلَيْهِم بِسُلْطَانٍ بَيِّنٍ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِبا)ً
«Анави қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор». (Каҳф: 15)
Улар, ўзларининг қавмларини Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутувчи мушрик эканлигини билган эдилар. Уларни мушрик санаганлари учун ҳам, улардан четланган эдилар.
Ибн Ҳишом сийрат китобида тўрт эркаклар ҳақида хабар беради — Варақа ибн Навфал, Убайдуллоҳ ибн Жаҳш, Усмон ибн Ҳувайрис ва Зайд ибн Амр ибн Нуфайл. Улар нубувватдан илгари бирга эдилар. Улар бир бирларига шундай дедилар:
«تَعَلَّمُوا وَاَللَّهِ مَا قَوْمُكُمْ عَلَى شَيْءٍ! لَقَدْ أَخْطَئُوا دِينَ أَبِيهِمْ إبْرَاهِيمَ! مَا حَجَرٌ نُطِيفُ بِهِ، لَا يَسْمَعُ وَلَا يُبْصِرُ، وَلَا يَضُرُّ وَلَا يَنْفَعُ، يَا قَوْمِ الْتَمِسُوا لِأَنْفُسِكُمْ دِينًا، فَإِنَّكُمْ وَاَللَّهِ مَا أَنْتُمْ عَلَى شَيْءٍ»
Сизлар биласизларки, Аллоҳга қасам қавмингиз ҳеч нарсада эмасдир! Улар ўзларининг оталари Иброҳимнинг динидан аниқ адашдилар! Тозаланишга тош йўқ (бутлар назар тутилмоқда) улар эшитмайдилар, кўрмайдилар, фойда ҳам ва зарар ҳам келтирмайдилар. Эй қавм! Ўзингизга дин изланг! Аллоҳга қасамки, албатта сизлар ҳеч нарсада эмассизлар! (Сияр Ибн Ҳишам, 1/223)
Бу каби сўзни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг даъватларини эшитган одамлар айтишган эди:
[إن كان ما يقوله هذا الإنسان حقًّا فالناس ليسوا على شيء]
Албатта, агар бу инсон айтаётган сўзлар ҳақ бўлса, у ҳолда одамлар (ҳозир) ҳеч нарсада эмаслар! (Тарихун Нажд, 1/10)
Шунингдек, Абдуллоҳ Қис ибн Саидул Ийадий арабларнинг холатини росул келишидан аввал билар эди. У қавмини Иброҳим алайҳиссаломнинг динида бўлмаган кофир эканликларини билар эди ва шу учун ҳам уларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга ва ўлимдан кейин қайта тирилишга иймон келтиришликка даъват қиларди. Уккоз бозорида қилган хутбасида қавмига шундай деди:
اجْتَمِعُوا فَاسْمَعُوا، وَإِذَا سَمِعْتُمْ فَعُوا، وَإِذَا وَعَيْتُمْ فَانْتَفِعُوا، وَقُولُوا وَإِذَا قُلْتُمْ فَاصْدُقُوا، مَنْ عَاشَ مَاتَ، وَمَنْ مَاتَ فَاتَ، وَكُلُّ مَا هُوَ آتٍ آتٍ…أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ لِلَّهِ دِينًا هُوَ أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ دِينِكُمْ
Йиғилинглар ва эшитинглар! Қачонки эшитсангиз, эслаб қолинглар! Қачонки эслаб қолсангизлар, бундан фойдани олинглар ва қачонки гапирсангизлар рост гапиринглар. Ким яшаса, у ўлади. Ким ўлган бўлса, у имкониятни қўлдан бой берибди. Бўлиши-келиши керак бўлган барча нарса яқиндир…. Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг дини бордир ва Аллоҳ бу динни сизларнинг динингиздан кўпроқ яхши кўради.
Кейин деди:
مالى أَرَى النَّاسَ يَذْهَبُونَ فَلَا يَرْجِعُونَ، أَرَضُوا بِالْمُقَامِ فَأَقَامُوا؟ أَمْ تُرِكُوا فَنَامُوا…
فَقُلْتُ لَهُ: أَفَلَا تَلْحَقُ بِقَوْمِكَ فَتَكُونَ مَعَهُمْ فِي خَيْرِهِمْ وَتُبَايِنَهُمْ عَلَى شَرِّهِمْ؟ فَقَالَ لِي:ثكلتك أمك!أَو مَا عَلِمْتَ أَنَّ وَلَدَ إِسْمَاعِيلَ تَرَكُوا دِينَ أَبِيهِمْ وَاتَّبَعُوا الْأَضْدَادَ وَعَظَّمُوا الْأَنْدَادَ؟!»
Нега мен одамлар кетиб, қайтмиётганларини кўрмоқдаман? Наҳотки, улар у ердаги ўз мақомларига рози бўлиб, у ерда қолишга қарор қилган бўлсалар? Ёки тарк этиб, ҳалок бўлишдими? Мен унга айтдим: Нимага сен ўз қавмингга бормайсан, ахир улар билан яхшиликларида бирга бўласан ва уларнинг ёмонликларидан четланасан? У айтди: Онанг сени йўқотиб қўйсин! Исмоилнинг болалари душманларига эргашиб бутларни буюклаб ўз оталарининг динини тарк этганларини наҳотки сен билмасанг?! (Сийратун Набий ли Ибн Касир)
Шунингдек Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ҳам Қурайшликларнинг ҳолатини билганидан кейин уларни такфир қилган эди.
عن أسماء بنت أبي بكر رضي الله عنهما قالت رأيت زيد بن عمرو بن نفيل قائما مسندا ظهره إلى الكعبة يقول يا معاشر قريش والله ما منكم على دين إبراهيم غيري
Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо айтади: Мен Зайд ибн Амр ибн Нуфайлни орқаси билан Каъбага суянган ҳолда: «Эй Қурайш аҳли, Аллоҳга қасамки мендан бошқа сизлардан бирортангиз Иброҳим (алайҳиссалом) динида эмасдир», деганини кўрдим. (Фатҳул Борий, шарх Саҳиҳул Бухорий, 3616)
У даврда эса на бир китоб ва на бир пайғамбар бор эди. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий ҳали тушмаган эди. Шунга қарамай, Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Макка аҳлини баъзилар айтгандек Шомга сафар қилиб насроний ва яҳудийдан динни ўрганиб кейин Маккага келиб эмас, балки сафарга кетишдан олдин ўз фитрати билан такфир қилган эди, сабаби Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Маккага қайтолмаганди, уни йўлда талончилик билан машҳур бўлган Лаҳмий қабиласи ўлдиради.
Шунингдек, Амр ибн Абаса Ас Силмий араблар ҳақида айтади:
« كُنْتُ وَأَنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ أَظُنُّأَنَّ النَّاسَ عَلَى ضَلالَةٍ، وَأَنَّهُمْ لَيْسُوا عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَعْبُدُونَ الأَوْثَانَ »
Мен жоҳилийят пайтимда, одамлар бут санамларга ибодат қилганларида уларни залолатда ва ҳеч нарсада эмаслар деб ҳисоблар эдим. (Имом Буҳорий ва Муслим ривояти)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам нубувватдан илгари ўз қавмларидаги куфрда эканлик ларини ўз фитратлари билан билиб, уларни такфир қилганлар.
Жалолиддин ас-Суютий Шуро сурасининг 52 оятини: «Сиз Китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдингиз», тафсирида айтади:
وَأخرج أَبُو نعيم فِي الدَّلَائِل وَابْن عَسَاكِر عَن عَليّ رَضِي الله عَنهُ قَالَ: قيل للنَّبِي صلى الله عَلَيْهِ وَسلم: هَل عبدت وثناً قطّ قَالَ: لَا قَالُوا: فَهَل شربت خمرًا قطّ قَالَ: لَا وَمَا زلت أعرف الَّذِي هم عَلَيْهِ كفر .
Абу Нуайм Ад-Далаил ва Ибн Аъсокирдан ривоят қилинади, Алий розиаллоҳу анҳу айтади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадик: “Сиз бирон марта санамларга ибодат қилганмисиз? Йўқ, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Я Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сиз бирон маст қилувчи ичмлик истеъмол қилганмисиз? Йўқ, мен аввалдан уларни (Макка мушрикларини) куфрда эканлигини билар эдим”, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Ад-Дуррул-Мансур Фит Тафсийр Бил Масур, 7/364) Ушбу ҳадис иснод жиҳатдан заиф бўлсада, маъно жиҳатдан тўғридир. Чунки, ким агарда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрик қавмларини мусулмон деб эътиқод қилганлар деса, буюк куфрга қўл урган бўлади, сабаби пайғамбар алайҳиссаломга туҳмат қилиб, у зотни мушрикларнинг ҳимоячиси, оқловчиси деб иймон билан куфрни ажрата олмайдиган киши деган бўлади. Мусулмон бор кофир бор учинчиси йўқ! Ёки ким агар кофир билан мусулмонни ўртасидаги бир манзилда деб эътиқод қилганлар деса, яна буюк куфрга қўл урган бўлади, сабаби бу мўътазила фирқасининг эътиқоди бўлиб, пайғамбар алайҳиссаломни мўътазила эътиқодида деган бўлади. Шу сабабли ҳам юқоридаги ҳадис матн жиҳатдан саҳиҳдир.
Ушбу ҳаниф бўлган кишилар ўз қавмларини ҳолатини билган эдилар, чунки улар орасида яшашган эди. Қавмларининг ҳолатларини кўришгандан сўнг, ҳанифлар ўз қавмларини исломда эмас эканликларини тушинган эдилар.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб бир бадавий ўзини ва ўзини илм аҳлига нисбат берганларни такфир қилганида ундан рози бўлган эди. Шайх айтади:
[وما أحسن ما قال واحد من البوادي لما قدم علينا وسمع شيئا من اﻹسلام، قال:أشهد أننا كفار(أي هو وجميع البوادي) وأشهد أن المطوع الذي يسمينا أهل إسلام أنه كافر]
Бизнинг ҳузуримизга келган бир бадавийнинг сўзлари нақадар гўзал эди ва биздан исломдан нимадир эшитиб айтган эдики: “Гувоҳлик бераманки, биз кофирмиз (барча бадавийлар) ва гувоҳлик бераманки, ким бизни мусулмон деб номлаган бўлса, у ҳам кофирдир”. (Рисола шарҳус Ситта Мавади Минас Сира)
Мушрикларни такфир қилмаган кишининг фитрати бузилгандир.
قال تعالى : ( هَٰؤُلَاءِ قَوْمُنَا اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً ۖ لَّوْلَا يَأْتُونَ عَلَيْهِم بِسُلْطَانٍ بَيِّنٍ ۖ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا ).
Ана у қавмимиз Ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор. (Каҳф: 15)
Бағовий тафсирида келадики:
“Ана у қавмимиз” яъни шаҳар аҳолиси, “Ундан ўзга илоҳлар тутдилар” яъни Аллоҳдан бошқа илоҳлар яъни ибодат қилинаётган санамлар, “Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?!” яъни қилаётган ибодатларига очиқ ойдин далиллар, “Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор” яъни Аллоҳнинг шериги ва фарзанди бор деб иддао қилишдан кўра золимроқ ким бор.
قال تعالى : ( وَإِذِ اعْتَزَلْتُمُوهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ إِلَّا اللَّهَ فَأْوُوا إِلَى الْكَهْفِ يَنشُرْ لَكُمْ رَبُّكُم مِّن رَّحْمَتِهِ وَيُهَيِّئْ لَكُم مِّنْ أَمْرِكُم مِّرْفَقًا ).
Аллоҳ таоло айтади: “Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур», дедилар”. (Каҳф: 16)
Бағовий тафсирида келадики:
Сўнгра баъзилари баъзиларига дедиларки: “Модомики улардан узоқлашмоқчи бўлсангиз” яъни қавмларидан дегани. ( وما يعبدون إلا الله ) Ибн Масъуд » وما يعبدون من دون الله » машҳур бўлган қироатнинг маъноси эса улар Аллоҳга (ҳам) ибодат қилар эдилар (ширк ҳам қилардилар). Айтадиларки: “Модомики улардан ва барча Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз” яъни бу дегани улар Аллоҳ билан бирга санамларга ҳам сиғинардилар, “каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур», дедилар.
قال تعالى : ( إِنَّهُمْ إِن يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ يَرْجُمُوكُمْ أَوْ يُعِيدُوكُمْ فِي مِلَّتِهِمْ وَلَن تُفْلِحُوا إِذًا أَبَدًا ).
Аллоҳ таоло айтади: “Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарурлар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди”. (Каҳф: 20)
Бағовий тафсирида келадики:
“Чунки агар улар сизни қўлга олсалар” яъни (беркинган) жойингизни билиб қолсалар. “Тошбўрон қиладилар” – Ибн Жарийж айтадики: “Ҳақорат қиладилар, азият берадилар”, яна айтиладики: “ўлдирадилар” ва яна дейиладики: “тошбўрон қилиб ўлдирадилар ва у энг жирканч қатлдир” ва яна айтиладики: “урадилар”. “Ёки ўз миллатларига қайтарурлар” – яъни куфрга қайтарурлар. “Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз” – яъни агарда қайтсангизлар.
Тафсирут Тобарийда келади:
“Агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар” сўзларнинг таъвилида шундай дейди: “Бу ерда улар император Дакиянус ва унинг атболарини назарда тутяптилар ва айтадиларки: “Агарда император Дакиянус ва унинг атболари маконингизни билиб қолиб, сизларни қўлга олсалар, ножўя сўзлар билан “тошбўрон” қиладилар”. Ҳудди Ибн Жарийж айтганидек: “Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, “тошбўрон” қиладилар” яъни сўзлар билан ҳақорат қиладилар, азият етказадилар. “Ёки ўз миллатларига қайтарурлар” яъни сизларни ўз дийнларига қайтарадилар ва санамларга ибодат қиладиган кофирлар бўласизлар. “Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз” яъни нажотдан мурод, жаннатларда абадий қолмоқ, шундай экан агарда уларнинг миллатига (дийнига) ҳаётингиз мобайнида қайтсангизлар “зинҳор ва абадий нажот топмассиз”.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади:
قال الشيخ محمد بن عبد الوهاب، رحمه الله تعالى
الوجه الثاني أن معصية الرسول صلى الله عليه وسلم في الشرك وعبادة الأوثان بعد بلوغ العلم كفر صريح بالفطر والعقول والعلوم الضرورية، فلا يتصور أنك تقول لرجل ولو من أجهل الناس وأبلدهم: ما تقول فيمن عصى الرسول صلى الله عليه وسلم ولم ينقد له في ترك عبادة الأوثان والشرك مع أنه يدعي أنه مسلم متبع إلا ويبادر بالفطرة الضرورية إلى القول بأن هذا كافر من غير نظر في الأدلة أو سؤال أحد من العلماء، ولكن لغلبة الجهل وغربة العلم وكثرة من يتكلم بهذه المسألة من الملحدين، اشتبه الأمر فيها على بعض العوام من المسلمين الذين يحبون الحق
Иккинчи жиҳат: Бут санамларга ибодат қилиб ширк қилишликда илм етганидан кейин ҳам росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлишлик, албатта фитрат ва ақл билан билинадиган ва ўрганмасдан заруратан билинадиган маълум бўлган очиқ куфрдир. Агарчи сен энг жоҳил ва энг аҳмоқ инсондан: Бут санамларга ибодат қилиб ширк қилишликни тарк этмасдан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлаётган ва шу билан бирга мусулмон эканини даъво қилаётган киши ҳақида сен нима деб ўйлайсан деб сўрасанг, у ўзининг соф фитрати асосида тезда: Бу кофирдир, дейишлигидан бошқасини тасаввур қилиш мумкин эмас, агарчи далилларга қарамай ва бирор уламолардан сўрамаган бўлса ҳам (яъни очиқ содир бўлаётган қабиҳ ишларни биладиган унинг фитрати, далил ва уламоларнинг сўзига қараб ўтирмасидан аввал ҳам, дарҳол унга жавобни кўрсатади). Лекин, жаҳолат ғолиб бўлгани ва илм ғариб бўлиб қолгани ва ушбу масъалада аксар мулҳидлар (ноаниқлик ва шубҳалар ташлаб) гапираётгани сабабли, бу ишда ҳақни яхши кўрадиган баъзи авом мусулмонларда ноаниқлик пайдо бўлди (ёки пайдо бўлиши мумкин). (Дурорус Санния)
Шайх ушбу матнида мушрикларни такфир қилишлик фитрат асосида билинади дедими? Албатта! Мана нима учун:
1. Шайх: «…албатта фитрат ва ақл билан билинадиган ва ўрганмасдан заруратан билинадиган маълум бўлган очиқ куфрдир..» деди. Шайх ушбу сўзларида очиқ ва аниқ (насс) тарзда мушрикларни такфир қилишлик фитрат билан билинади деди. Ундан ҳам ташқари, шайх ўзининг сўзларини янада тушинарли бўлиши учун ҳам ўзининг фитрати асосида будпарастларни такфир қиладиган энг жоҳил бўлган аҳмоқ кишини мисол тарзида келтирди.
2. Баъзилар ана шайх сўзини давомида ушбу масъала авом мусулмонларга ноаниқдир дедилар деб даъво қилишади. Аммо, «бу ишда баъзи авом мусулмонларга ноаниқлик пайдо бўлди», деган сўзлари юқоридаги сўзларига зид келадими? Албатта, бир неча сабаблар билан биз йўқ деймиз:
а) Чунки, мушрикларни такфир қилишлик фитрат асосида билинадиган нарса деган сўзлари очиқ ва аниқдир (яъни насс), ноаниқ сўзлар эса бир неча маънога эга бўлиши мумкин (муҳтамил). Очиқ ва аниқ сўзлар ноаниқ сўзлардан устун туради. (Усулул Фиқҳ)
б) Шайнинг: «бу ишда ноаниқлик пайдо бўлди» деган сўзлари, улар мушрикларни такфир қилмасликларига далолат қилмайди. Балки, авом мусулмонлар ҳушёр-сергак бўлишликларига далолат қилади. Яъни ўзларини, бу мушриклар мазкур масъалада чигаликка тиқиб гандрейлатиб қўймасликлари учун.
в) Шайх: «бу ишда ноаниқлик пайдо бўлди» деди, лекин «бу иш ноаниқ бўлиб қолди», демади. Ушбу нозик нуқта аслида авом мусулмонлар ҳам бу масъалада такфир қилишларига далолат қилади, аммо ушбу масъаланинг аслидан бўлмаган баъзи тафсилий қисмларида мулҳидларнинг шубҳалари сабабли чигаликка кириб қолганлар.
г) Ноаниқлик мавжуд экани, ушбу масъала фитрат асосида билинмайдиган нарса эканига далолат қилмайди. Зотан, тавҳид ҳам фитрат асосида билинади, аммо шубҳа ташлаётган мулҳидлар сабабли уларга тавҳид ноаниқ масъала бўлиб қолган дунёда қанча мушриклар бор?!
3) Баъзи кишиларда шайхнинг: «баъзи авом мусулмонларда ноаниқлик пайдо бўлди», деган сўзларида ишкал пайдо бўлди. Гўё шайх уларни ноаниқликда турганларига қарамай уларни мусулмон деди. Биринчидан: уларни нима дейиши керак эди? Яҳудийми ёки насронийми? Иккинчидан: ноаниқлик мавжуд экани, мушрикларни такфир қилиш фитрат асосида билинмайдиган масъала эмас эканига далолат қилмайди. Учинчидан: Уларда ноаниқлик мавжуд эканлиги, бу ҳали уларни такфир қилмиётганларига далолат қилмайди. Агарда далолат қилса, унда қайси мўътабар уламо буни айтганини кўрсатинглар?!
4) Шайх ушбу масъалада ўзича авом мусулмонларни чигалликларга тиқмоқчи бўлаётганларни мулҳидлар-ҳудосизлар деб номламоқда. Бу мушрикларга узр бериб, уларни оқлаётганларга ва ушбу куфрий бидъатни ёйиб, авом мусулмонларни чалғитаётган зиндиқларга шайхнинг муносабати қандай бўлганлигига далолат қилади.
5. Шунингдек шайхнинг ушбу сўзлари мушрикларни такфир қилишлик масъаласида ноаниқлик, иккиланишлик, бу қачонки илм йўқолиб, жаҳолат ҳукмронлик қилганда пайдо бўлишига далолат қилмоқда. Албатта, Аллоҳ билувчироқдир.
