Мушрикларнинг такфири диннинг аслидандир ва у куфру бит-тоғутнинг шартидир.

Мушрикларни такфир қилмасдан, одам мусулмон бўла олмас.

بسم الله الرحمن الرحيم

Мушрикларни такфир қилишлик, тоғутларга кофир бўлишлик “КУФР БИТТОҒУТ” билан тўғридан-тўғри ва бевосита боғлиқдир. Бу нарсани “куфр биттоғутни” исломнинг қабул бўлиш шарти деб олиб ва асос қилиб олгандан сўнг баъзи саволлар қолиб кетяпти:

1) Куфр биттоғутга мушрикларни такфир қилиш кирадими ва бунга далиллар нима?

2) Уламолардан кимлар бизлардан олдин бу нарсани сўзлаган?

Ва ҳар бир савол ўзига хос бир бўлим ҳолатда келтирилади:

Биринчи бўлим: Мушрикларни такфир қилиш куфр биттоғутга кирадими?

Қуръондан далиллар:

1) «Ҳақиқатда сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган (пайғамбарларда) биродарларида (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизларга КУФР КЕЛТИРДИК. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва нафрат зоҳирдир», дедилар.(Мумтаҳана 4)

Далил важҳи: “Аллоҳ таъоло бизларга ҳамма пайғамбарларнинг ва росулларнинг дийни мушриклардан бароат қилиш ва уларни такфир қилиш ва душман деб билиш эди, дейди. Уларни такфир қилишга келсак, бу нарса كفرنا بكم “кафарна бикум” – сизларни такфир қилдик, ёки кофир санадикдан тушунилади ва яна حتى تؤمنوا بالله وحده “токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар” сўздан тушунилади.

Ат-Тобарий ўзининг тафсирида юқоридаги оят тўғрисида: Аллоҳ таъоло саҳобалар розиаллоҳу анҳум ажмаъийнларга айтяптики: “Эй мўминлар, сизларга Ар-Роҳманнинг ҳабибида Иброҳийм (алайҳиссаломда) ва у билан бирга бўлганларда яъни пайғамбарларда сизлар учун гўзал ўрнак бор ва уларга эргашинглар дейди, бизларга Юнус унга эса Ваҳб у эса Ибн Зайддан: “Сизларни такфир қилдик (кофир санадик) ва бизлар ва сизлар орангизда абадий нафрат ва адоват пайдо бўлди, токи ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгунингизга қадар, Аллоҳ бу ерда пайғамбарларининг кофир қавмларига айтган сўзларини айтиб берар экан, сизларни кофир санаймиз, Аллоҳга нисбатан қилаётган куфрларингизни маломат қиламиз, сизларнинг қилаётган ибодатларингиз ва сиз ибодат қилаётган нарсаларни биз такфир қиламиз ва биз билан сизнинг орангизда токи ягона Аллоҳга ибодат қилмагунингизга қадар абадий нафрат ва душманлик бошланди дейди, яъни дейдики: “Токи Аллоҳни ёлғиз эканини тан олиб ва ибодатда яккаламас экансиз дегани”.

Шайх Абдуроҳман ибн Ҳасан бу оятнинг шарҳида “ИСЛОМ ДИЙНИ АСОСИ ва УНИНГ ҚОИДАСИ” рисоласининг изоҳида дейдики: “Бу оят шайхимиз (Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) зикр қилганларни ўз ичига олади: Тавҳидда собитлик ва ширкни рад этиш, муваҳҳидларни дўст тутиб, тавҳидни тарк этгаларни ТАКФИР ҚИЛИШ, яъни ШИРК ҚИЛГАНЛАРНИ, чунки ширк ва тавҳид бир-бирига зид бўлгани учун бир жойда жамланмайди, ШИРК БОР ЕРДА ТАВҲИД БЎЛМАЙДИ.

Аллоҳ таъоло айтади: “Сен зинҳор Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларни, Аллоҳ ва Росулига душманлик қилаётганларни яхши кўраётганини топа олмассан, ҳаттоки улар уларнинг оталари бўлса ҳам…..” (Мужодала:22)

Шайхул Ислом Ибн Таймия айтди: “Аллоҳ таъоло дедики, бирор бир иймонлик киши йўқки, кофирни яхши кўрса, ким уни яхши кўрса, у иймон келтирган бўла олмас. (Мажмуатур Росаил. 4/290, Шайх Абдур-Роҳман ибн Ҳасаннинг “Навақизул ислом” рисоласи). Далил важҳи: “Аллоҳ таъоло ҳукм қилдики, ким кофирни яхши кўрса унга АЛ ВАЛО қилса, у ҳам кофирдир, бу инсонда иймон йўқдир, то Аллоҳ таъоло билан душманлик қилаётган кофирни яхши кўргунга қадар. Аллоҳга қарши душманчиликнинг ширкдан оғири борми??? Аллоҳ таъоло Луқмоннинг ўз ўғлига қилган насиҳати тўғрисида шундай дейди: “Эй ўғлим зинҳор ширк қилма, албатта ширк энг буюк зулмдир” (Луқмон сураси). Сўнгра, ким мушрикни такфир қилмаса (кофир санамаса), ўзини унга нисбатан дўстлик ва яхши кўриш билан мажбур қилдириб қўяди, чунки унга ислом ҳукмини бераётган бўлади, Аллоҳнинг дўсти деб билган бўлади, керак бўлса, қиёматда ҳам бирга тирилиш розилигини берган бўлади, сабаби барибир муваҳҳид бўлса, кофирлар орасида тирилмайди, Аллоҳ таъоло айтади: “Албатта иймон келтирганлар бири-бирига биродардирлар”. (Ҳужурот сураси). Шунингдек унга қилинадиган муомила ҳам мусулмонларга қилинадиган муомилани тақозо қилади, кофирга бундай ҳукмни берган киши кўплаб китоб ва суннатдаги мусулмонларга қилинадиган биродарни яхши кўриш, унга дўст бўлиш, унга ёрдам бериш, қисқаси ислом дийни бир мусулмонга нисбатан қилинадиган муомилаларни барчасини қилишга мажбур қилади. Шундай қилиб, мушрикни такфир қилмаган киши:

Биринчидан, динни устуни бўлган, Аллоҳ мушрикларга нисбатан “АЛ БАРО”ни қилишликни буюрган амални қилмаган бўлади. Аллоҳ эса, КУФР БИТТОҒУТ бўлиши учун тамомий “АЛ БАРО” ни талаб қилган эдику. Қани энди бу ерда “АЛ БАРО”, агарда бу ширк қилган одам сенинг диндаги биродаринг бўлса???  Сен уни мусулмон деб яхши кўришинг, ёрдам беришинг, ширк қилганни тамоман бароат қилишга йўл қўймайди, қолаверса ҳаққинг ҳам йўқ, токи у сен учун мусулмон экан. Ундай бўлса бутун росуллар ва пайғамбарларнинг мушрикларга “сизлардан бариймиз” деган сўзлари қайерда қолди? Кўриниб турибдики, бу одам (жоҳил мушрикни мусулмон деб санайдиган киши) КУФР БИТТОҒУТ деган Исломнинг рукнини бажармаётган бўлади, у эса бутун замонларда исломни қабул қилиш шартидан эди.

Ундан ташқари бу киши кофирни мусулмон деб, Аллоҳ хор ва залил қилган нарсани олий қилди, Аллоҳга хиёнат ва душман бўлган мушрикни, Аллоҳнинг дўсти ва жаннатга киришга лойиқ муваҳҳидлардан деб билади.

Устига-устак куфрга рози бўлиш ҳам куфрдир, бир мушрикни мусулмон деб ундаги куфрга рози бўлади ва ундаги куфр бу ислом деб эътиқод қилаётган бўлади. Шунинг учун Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлиш учун, фақатгина унга (тоғутга) ибодат қилаётганларни ҳам такфир қилишлик билан бўлади.

2) “Айт: «Эй кофирлар! Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман. Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним.” (Ал Кафирун).

Бу сурага ўзидан кейин келган (Айт: «У Аллоҳ ягонадир». Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.) У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Аллоҳ таъолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам)» сураси каби бир хил исм, яъни ихлос – ширкдан холос бўлиш, покланиш, безор, барий бўлиш исми берилган. Бу икки сура ширкдан узоқ тутиб, тозалагани учун. Ушбу икки сура тавҳиднинг икки тарафини намоён этади: Айт: «У Аллоҳ ягонадир» сураси соҳта илоҳларга ибодатдан холос қилиб тавҳидга боғласа, Айт: «Эй кофирлар! Сураси кофирларга ал вало қилишдан поклаб, ўз ичига уларни кофир санашлик ва улардан четланишликни қамраб олади.

Қуйида ушбу сурага оид қавлларни зикр қилиб ўтсак:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда саҳобаларга бомдод намозини ўқиб бериб, Айт: «У Аллоҳ ягонадир».. ва  Айт: «Эй кофирлар!»

(Қул ҳуваллоҳу аҳад ва қул я айюҳал кафирун) сураларини ўқиб, мен сизларга қуръонни учдан бирини (Қул ҳуваллоҳу аҳад) ва қуръонни тўртдан бирини (қул я айюҳал кафирун) ўқиб бердим дегандилар. (Муснад, 269 саҳифа) Бу гаплдан такфир исломда қандай ўрин тутганини кўришимиз мумкин.

Фарва ибн Навфал ривоят қилади, бир киши росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан маслаҳат беришларини сўрайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйқудан олдин Айт: «Эй кофирлар!» сурасини ўқи, чунки бу сура ШИРКДАН БАРОАТДИР(!) (безор бўлиш, тозаланиш, узоқлашиш)» дейдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сурани маслаҳат сифатида танлаганликларининг ўзи бу мавзуни қанчалик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шунингдек росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларга бўлган бароатни ширкка бўлган бароат билан боғлиқлигини хабарини беряптилар. Ким мушрикларга бароат қилмаса, ширкка бароат қилмабди. Қуртубий ўз тафсирида, Ибн Аббос қуйидагиларни зикр қилганини нақл қилиб, шундай дейди: «Қуръонда бирорта сура Иблисни «Айт: «Эй кофирлар!» сураси каби дарғазаб қиладиган сура йўқ, чунки бу сура тавҳиддир ва ШИРКДАН БАРОАТДИР(!) (безорлик, узоқлашиш)».

Агарда яхшилаб ушбу сурага назар солсангиз, мазкур («Айт: «Эй, Кофирлар!») сурани ичида бирорта мен ширкдан барийман деган оят топа олмайсиз, бу оятларда, фақат ТАКФИРНИ ТОПАСИЗ!

Маъноси: «Айт: «Эй кофирлар! (Такфир). Сизлар ибодат қилаётган нарсага мен ибодат қилмайман (яъни сизлар ширк қиляпсиз, мен эса Аллоҳга ибодат қиляпман – такфир). Ва сизлар мен ибодат қилаётганга ибодат қилгувчи эмассиз (яъни ширк қиляпсиз, мен эса тавҳиддаман – яна такфир). Ва мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилгувчи эмасман (яъни сизлар ширк қиляпсиз, мен ширк қилмаган муваҳҳидман – яна такфир) Ва сизлар мен ибодат қилаётганга ибодат қилгувчимассиз (ширк қилаётган мушриксиз дегани – такфир) Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним» (яъни сизларнинг ва менинг диним бошқа бошқадир – такфир).

Аммо, шунга қарамай ушбу сурани росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ШИРКДАН БАРОАТ деб номладилар. Яъни юқоридаги ҳадисдан кўриниб турибдики, ширкдан бароат қилишликнинг ичига мушриклардан бароат қилишлик сўзсиз ётади. Ҳудди уй деган сўзнинг ичида девор ётганидай, гарчи уни алоҳида айтмаса ҳам.

Ибн Аббоснинг сўзларига кўра, такфир қилмайдиган киши, тавҳидни амалга оширмаган ва ширкдан барий бўлмасдан Иблисни ҳурсанд қилган бўляпти. Аммо, кофир ва мушрикларни такфир қилган киши Иблисни ва мушрикларни дарғазаб қилаётган бўляптилар. Мушрик ва уларнинг химоячиларига биз ҳам: «Ғазабинглардан ўлиб кетинглар»,  деймиз.

Ибн Касир ушбу оятни шундай шарҳлайди:

“Ушбу сура мушрикларни амалларига нисбатан бароатни кўрсатади, бу сура тавҳидни пок тутишга буюради , “Айт: «Эй кофирлар!” сўзи эса, ушбу ер юзидаги барча кофирларга қаратилгандир” ( Тафсир ибн Касир 8/507).

Сўнгра айтади:

“Дарҳақиқат, росулуллоҳ ва уларга эргашганлар, Аллоҳнинг шариатига мувофиқ ибодат қиладилар; шунинг учун “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ ва Муҳаммад (а.с) Унинг қули ва росулидир” шаҳодати ҳам Аллоҳдан бошқаси ибодатга ҳақли эмаслигини ва Аллоҳ тамон росулуллоҳ (с.а.в) кўрсатган йўлдан бошқа йўл билан бориб бўлмаслигига далолат қилади. Мушрикларга келадиган бўлсак, Аллоҳ уларга шаръан жоиз қилмаган ҳолатда Аллоҳдан бошқасига ибодат қиладилар, шунинг учун ҳам росулуллоҳ (с.а.в) уларга: “Сизга ўз динингиз, менга ўз диним” деганлар, Аллоҳ таоло айтади: Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиган ишдан покман», деб айт.” (Юнус 41)  (Тафсир ибн Касир 8/508).

Ижмоъдан далиллар:

1) Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Муртадлардан икки шаҳодат калимасида собит турганлари бор эди, аммо улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни Мусайлиматул каззоб билан нубувватда шерик қилдилар ва уни пайғамбар деб тасдиқладилар. Чунки Мусайлима шу ҳақда ёлғончи гувоҳларни олиб келганди, анча одамлар бу ёлғончи гувоҳларга ишонган эдилар. Шундай (ҳолатни билмаслик) “узр”лари бўлса ҳам барча уламолар уларни муртад санадилар, ким уларни муртад эканида шубҳа қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ад-Дурор ас-Сания 8/118). Шайхнинг бу келтирган ижмоъларида қуйидаги фойдалар бор: Кимда ким Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламдан кейин кимнидир пайғамбар санаса, бас кофирдир, кимки ҳатто у одамни (кимнидир пайғамбар деб тан олган одамни) кофирлигида шубҳа қилса, бас, у ҳам кофирдир. Энди Аллоҳдан бошқасига ибодат қилиб, илоҳийлаштирганнинг куфрида шубҳа қилганни ҳукми қандай бўлсин? Бирор кишини пайғамбарлигини тан олган одам кофир бўлса, уни куфрига шубҳа қилган ҳам кофир бўлса, энди қандай қилиб Аллоҳни қўйиб бошқага ибодат қилган одамни куфрида шубҳа қилганни мусулмон деса бўлади? Унинг куфри ақл ва шаръий нақл жиҳатдан анча оғирдир!

2) Шайх Абдуроҳман ибн Ҳасан айтади: «Саҳобалар, тобеъинлар, салафлар, ҳалафлар ва барча аҳли сунна уламолари ижмоъсига кўра, киши ширк ва уни аҳлидан барий бўлиб, улардан нафратланиб улар билан (қўлдан келганча) душманлик қилиб, ҳамма амалларини Аллоҳ таъолога холис қилмагунга қадар мусулмон саналмайди. Муоз розияллоҳу анҳу ҳақидаги саҳиҳ ҳадисда келганидек: «Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, Унга ибодат қилишлари ва ҳеч нарсани шерик келтирмасликларидир». (Ад-Дурор ас-сания, 11/545) Бу ерда шайх Абдуроҳман ибн Ҳасан ижмоъни келтиради ва дейдики, одам токи ширк қилувчиларга бароат қилмагунга қадар мусулмон бўлмайди. Қандай қилиб унга бароат қилсин, ҳолбуки, у одам, мушрикни ўзининг хато қилган биродари деб турган бўлса!?

Иккинчи бўлим. Аҳли сунна уламоларининг биз билган ақийда ва биз зикр қилаётган нарсаларни тасдиқлайдиган сўзлари:

1) Шайх Абдуроҳман ибн Ҳасан айтади: «Агар банда «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини маъносини тушинса, албатта, у биладики ширк содир этган кишини куфрида шубҳаланган ёки иккиланган ҳар қандай киши тоғутга кофир бўлмагандир» (Ад-Дурор ас-сания 11/523). Бу ерда шайх фақатгина бизни фикримизни тасдиқламади, балки бунга яъни биз айтаётган нарсага «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини маъносини тушиниб айтиши кераклигини тушинтириб берди.

2) Шайхул Ислом Ибн Таймия айтади: «Кимки Алий ибн Абу Толибга дуо қилса, бас, кофирдир ва кимки уни куфрида шак қилса, бас, у ҳам кофирдир. (Муфийд ал Мустафид фий куфри тарики тавҳид) Бу сўзларни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб келтириб, бунга ҳужжат қоим қилиш кераклигини зикр қилмади ва шунингдек ҳужжат қоим қилинмагунга қадар у исломдан чиқмайди деб шарҳ қилмади. Аксинча, ҳеч қандай «ҳужжат» деган сўзни зикр қилмади.

3) “Ким: “Агарда бутпарастлар бутга сиғинишни ташласалар, ҳақдан узоқлашадилар” деса (Муҳйиддин ибн Ал Аробий шундай деган), ундай одам НАСОРО ВА ЯҲУДЛАРДАН ҳам БАТТАР КОФИР бўлибди. Ким ундай одамни кофир санамаса, У ҲАМ ЯҲУДИЙ ВА НАСОРОДАН ҲАМ БАТТАР КОФИР БЎЛИБДИ [Ундан кейинги келган силсиладаги тўртинчи киши, яна яҳуд ва насородан баттар кофирни такфир қилмаса ҳукми нима? Буни жавобни Ироқ-Шом-Бут-Санам Давлати жамоатига қолдирамиз!:) Улар (Давла жамоаси) мушрикни мусулмон биродарим деган одамни ёнини олиб, ундай одамни кофир деганни сўйиб юборадилар!]” (Мажмуъул Фатава 2-жилд, Ваҳдатул Вужуд).

4) Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: «Ва аниқки, куфр биттоғутда фақат биргина қалбда эътиқод қилиш етарлик эмасдир, бу ҳақда бизни шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг «Китабут тавҳид»ни, бу умматнинг баъзилари бутларга ибодат қилиши ҳақидаги бобда айтганидай. Аллоҳнинг сўзи (маъноси):»Китобдан насибадор бўлганларни кўрмайсанми, улар жибтга (ботилга) ва тоғутга иймон келтиришларини». Бу жибт билан тоғутга қалб билан иймон келтириб эътиқод қилиш ҳисобланадими, ёки бу уларни аҳлига розилик кўрсатишми, ҳатто, буни қалбдан ёмон кўриб уни ботил деб ҳисобласанг ҳам? Ва агарда сенга бу нарса тушинарлик бўлган бўлса, албатта, билгинки, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни ботил дея эътиқод қилишни ўзи нажот топиш учун шайх Абдуроҳман ибн Ҳасан шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг сўзларида зикр қилингандай етарлик емасдир, йўқ, албатта, уларни такфир қилишинг, албатта, уларга ва уларни ботил динларига бароат қилишинг ва буни уларга очиқ айтиб, уларга нафрат ва душманлик қилишинг шартдир.

5) Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ ўзининг «ИСЛОМ ДИНИНИ АСЛИ ВА ҚОИДАСИ икки нарсадир» деган рисоласида айтади:

«Биринчи: Ёлғиз шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилишга буюриш ва унга тарғиб қилиш ва шу йўлда дўстлашиш ва буни (ТАВҲИДНИ) ТАРК ҚИЛГАННИ ТАКФИР ҚИЛИШ (Бу сиз ислом бўлмайди, аммо ДАВЛАЧИЛАР кимнидир мусулмон биродар санашликлари учун МУШРИКНИ ТАКФИР қилиш ШАРТ ЭМАС).

Иккинчи: Аллоҳга ибодат қилишда Унга шерик келтиришдан огоҳлантириш ва бу ишда қаттиққўл бўлиш ва шу йўлда душманлашиш ва ШИРК КЕЛТИРГАННИ ТАКФИР ҚИЛИШ (Яна шайхда ДИННИНГ АСЛИ деб келяпти) » (Ад-Дурор ас-сания, 1/160). Ва бу яна шайхдан очиқ матнки, кимки мушрикларни такфир қилмаса, албатта, у Исломни аслини (асосини) амалга оширмаган бўлади (демак мусулмон бўлмайди).

6) Абдуроҳман ибн Ҳасан ан-Наждий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таъоло мушрикларни шунчалик кўп оятларда кофир деб айтганки, уларни ҳисобига етиш мушкулдир. Албатта, уларни такфир қилиш шартдир, чунки бу «лаа илааҳа иллаллоҳ» дан келиб чиқувчи зарурий шарт ҳисобланади. Ва Аллоҳ таъолога ибодатида унга шерик келтирганларни такфир қилмаса, унинг («лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг) маъноси бажарилмайди, қуйидаги саҳиҳ ҳадисда келгани каби:»Кимки «лаа илааҳа иллаллоҳ» деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсаларга куфр келтирса….» Ва унинг сўзи: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсаларга куфр келтирса» бу (лаа илааҳа) тамомий (тоғутларни ва уларга ибодат қиладиган мушрикларни) инкор қилишни (такфир қилишни) англатади ва одамнинг қони ёки моли ҳаром бўлмайди, илло шуларни бажармагунига қадар ва агарда у бунда шак қилса, ёки иккиланса моли ва жони ҳаром бўлмайди, ҳолбуки, бу нарсалар тавҳиднинг тўлиқ бўлиш шарти ҳисобланади, чунки «лаа илааҳа иллаллоҳ» турли ҳадисларда хосланди, илм, ширкдан поклик, сидқ, яқийн бўлиши ва шубҳа бўлмаслиги керакдир ва инсон шу барча унсурларни ўзида жамлаб, қабул қилиб, яқийний ишонч билан гувоҳлик бериб, яхши кўриб, шунинг асосида душманлик қилиб ва шуни асосида дўстлашмагунга қадар муваҳҳид бўла олмайди» (Танзийҳу шаръиа аънил Алфази шаниа, 27, Ад-Дурор ас-сания, 2/206). Ва бу ҳам мушрикларни такфир қилиш лаа илааҳа иллаллоҳни зарурий мажбуриятидан ва Исломни саҳиҳ бўлиш шарти эканига шайх Абдуроҳмандан очиқ бир матндир.

7) Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: «Кимки Аллоҳни ибодатида шерик келтирганни такфир қилмаса ва ундан барий бўлмаса, бас, у мусулмон ҳисобланмайди (ДАВЛА ЖАМОАТИДА ҳисобланаверади). Ва унинг «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини нутқ қилиши фойда келтирмайди, илло у барча ибодат турларида Аллоҳга шерик келтирмаган ҳолда ёлғиз Ўзигагина ихлос қилса ва буни (тавҳидни) тарк этганларни такфир қилса, ширк ва унинг аҳлидан барий бўлса ва уни (ширк) қилганларни такфир қилса, мана шундагина фойда келтиради. Ана шу Исломнинг асоси ва унинг тамойилидир». (Ал-Асиннату ал-Хидад, 163) Бу ерда ҳам шайх такфирни лаа илааҳа иллаллоҳдан эканини ва у такфирсиз ислом собит бўлмаслигини очиқ зикр қилди.

8) Ва яна шайх Сулаймон айтадики: «Мушрикнинг кофир экани ҳақида ҳукм чиқариш, яъни катта ширк қилган МУШРИКНИ ТАКФИР ҚИЛИШ, ДИННИНГ маълум АСОСИДАН ҳисобланади. Ва бунга фақат илмга эга бўлмаган жоҳиллар қарши чиқади, бунинг сабаби одамлар ўз динларининг ушбу қисмида ғофилдирлар. Демак улар пайғамбар алайҳимуссаломлар нимага даъват этканларини билмайдилар (яъни улар исломнинг асл-асосларини, тавҳидни билмайдилар ва шу билан кофирдирлар)

Аллоҳга шерик келтирган ва ундан ўзга (соҳта) илоҳларни (тоғутларни) унга тенг қилган ва уни ўзига ҳимоячи қилиб олган, кишини такфир қилишга қандай монеълик бўлиши мумкин? Албатта, (ширк/куфр содир этадиганларни такфир қилмаслик) фақатгина Аллоҳ ва унинг росулига иймон келтирмаган, уни буйруқларини ҳурмат қилмайдиган ва унинг йўлидан юрмайдиган, Аллоҳ ва унинг росулини ва бу умматни олим ва имомларини ҳақиқий асл баҳоси билан қадрламайдиган кимса бунда эътиборсизлик қилади». (Дияу Шариқ,161, 163) Бу ерда мушрикларни такфир қилмайдиган одамни Исломни аслидан (асосидан) ғофил санади.

9) Шайх имом Ҳамд Ибн Али Ибн Аътиқ роҳимаҳуллоҳга савол беришди:»Бир тарафдан Исломни қабул қилиб ва унга муҳаббат қилаётган, аммо бошқа тарафдан ширк қилаётганларга душманлик қилмасдан ёки душманлик қилса ҳам такфир қилмасдан ёки мен мусулмонман аммо ким «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини талаффуз қилаётган бўлса, бас, мен уни такфир қилолмайман, эҳтимол у билмасдан қилаётгандур, деяётганлар ҳақида нима дейсиз? Имом жавоб бериб шундай деди: «Инсон мусулмон бўлиши учун Исломни тўлиқ қабул қилиши ва тўлиқ унга амал қилиши шартдир. (Яъни тавҳид асосларига тўлиқ амал қилиши вожибдир). Исломни бир қисмини қабул қилиб, бошқа қисмини қабул қилмаган — ана ўша кофирдир. Унинг ҳолати Аллоҳ таъоло қуйидаги оятда таърифлаганлар кабидир: «Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган ва айрим пайғамбарларига ишонамиз, айримларига ишонмаймиз, дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз!» (4/150,151) Шу сабабдан кимки: «Мен ширк қилувчиларга душманлик қилмайман ёки душманлик қилсам ҳам аммо уларни такфир қилмайман, деяётганлар ҳеч қачон мусулмон бўлмайди. Аллоҳ таъоло ширк қилганларга душманлик қилишни ва улардан алоқани узиб барий бўлишни ва уларни такфир қилишни бизга мажбур қилгандир». (Мушрик ва муртадларга бўлган ал вало (яхши кўриш, дўстлик қилиш, ёрдам бериш)лардан қутилиш йўллари китобидан иқтибос) Бу ерда ҳам шайх мушрикларни такфир қилиб уларни душман тутмагунга қадар ислом собит бўлмаслигини очиқ ва равшан баён қилди.

10) Шайх Абдуроҳман ибн Ҳасан айтади: «Саҳобалар, тобеъинлар, салафлар, ҳалафлар ва барча аҳли сунна уламолари ижмосига кўра киши ширк ва уни аҳлидан барий бўлиб, улардан нафратланиб улар билан (қўлдан келганча) душманлик қилиб, ҳамма амалларини Аллоҳ таъолога холис қилмагунга қадар мусулмон саналмайди. Муоз розияллоҳу анҳу ҳақидаги саҳиҳ ҳадисда келганидек: «Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, Унга ибодат қилишлари ва ҳеч нарсани шерик келтирмасликларидир». (Ад-Дурор ас-сания, 11/545) Бу сўзларга эътибор беринг: «ширк ва уни аҳлидан (яъни ширк қилувчилардан) барий бўлмагунича (такфирсиз эса бароат бўлмайди)».

11) Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтди: «Тоғутга кофир бўлиш дегани, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни ботил дея эътиқод қилишинг, уни (яъни ширкни ва уни манбаалари бўлган одамларни) тарк қилишинг, уларга нафрат қилишинг, УЛАРНИ ТАКФИР ҚИЛИШИНГ, уларни душман тутишингдир. Аллоҳга иймон келтиришни маъноси эса, Аллоҳ таъолони ибодатга лойиқ ёлғиз Зот ва У Зотдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса ибодатга лойиқ еэмас деб билишинг, ҳамма ибодат турлари ва амалларингни ихлос билан У Зот учун холис қилишинг, У Зотдан бошқасига қилинаётган ибодатларни ҳаммасини рад этишинг ва муваҳҳидларни яхши кўришинг, уларга ёрдам беришинг ва мушрикларни ёмон кўриб, уларга душманлик қилишингдир, ана шу Иброҳийм (алайҳиссаломнинг) дийнидир, «Иброҳимнинг дийнидан фақат енгилтак-жоҳилларгина юз ўгиради» (Бақара:130) ва мана шу Аллоҳ таъоло келтирган мисолдир: «Иброҳийм ва у билан бирга бўлганларда сизлар учун гўзал намуна бордир…. » (Мумтаҳана:4 ) (Ад-Дурор ас-сания 1/161) Ҳақиқатда, шайхни ушбу сўзлари очиқ ва тушинарликдир, шарх ва қўшимча қилинишига ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Аллоҳ билгувчироқдир.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑