МОЛ ИКРОҲ ЭМАСДИР

بسم الله الرحمن الرحيم

Бугунги кўпчиликни хатоси улар қачонки «икроҳ» калимасини кўришса бу ерда ширк ҳақида мавзу кетяпти деб ўйлашларидир. Аслида доим ҳам ундай эмас. Икроҳ калимаси фақатгина ширк ва куфрда эмас, балки фиқнинг кўпгина бобларида ҳам учрайди. Масалан «Олди-сотди», «никоҳ», «талоқ», «қул озод қилиш», «қасам ичиш», «бирор нарсага иқрор қилдириш» ва яна шунга ўхшаш бошқа бобларда. Ҳаттоки баъзи ўзини толиби илм санаганлар қайси бобда келганига қарамай, таҳлил қилмасдан, уларнинг орасини ажратмасдан, қайси икроҳ ҳақида гап кетоётганига парво қилмасдан «мол тортиб олиниши икроҳдир» деган матндан юлиб-узиб олинган имомларнинг умумий сўзларини далил тарзида келтиришади. 

Ваҳоланки нима нарса масалан талоқ бобида ёки никоҳ бобида икроҳ бўлса, у нарса ширк ва куфр бобида икроҳ бўла олмайди. Шу сабабли ҳам куфр масъаласига мавзу келганда икроҳни алоҳида ажратиб ва хослаб зикр қилишади олимлар. Агар нимаки икроҳ дея номланган бўлса, уни қайси бобда келганига қарамасдан куфрни қилса узр бўлади дея ҳисобланса албатта бу жуда ҳам катта хато бўлиб, у сабабли инсон ўзи билмаган ҳолда куфрга тушади. 

‎وقال ابنُ تَيميَّةَ: (تأمَّلتُ المذهَبَ فوجَدْتُ الإكراهَ يختلِفُ باختلافِ المكرَهِ عليه، فليس الإكراهُ المعتَبَرُ في كلمةِ الكُفرِ كالإكراهِ المعتَبَرِ في الهبةِونحوها. فإنَّ أحمدَ قد نَصَّ في غير موضعٍ على أنَّ الإكراهَ على الكُفرِ لا يكونُ إلَّا بتعذيبٍ من ضَربٍ أو قيدٍ، ولا يكونُ الكلامُ إكراهًا، وقد نصَّعلى أنَّ المرأةَ لو وهبت زَوْجَها صَداقَها أو مَسْكَنَها فلها أن ترجِعَ، بناءً على أنَّها لا تهَبُ له إلَّا إذا خافت أن يُطَلِّقَها أو يسيءَ عِشْرَتَها، فجعلخوفَ الطلاقِ أو سوءِ العِشرةِ إكراهًا…. ومِثلُ هذا لا يكونُ إكراهًا على الكُفرِ، فإنَّ الأسيرَ إذا خَشِيَ من الكُفَّارِ أن لا يزوِّجوه أو أن يحولوابينه وبين امرأتِه، لم يُبَحْ له التكَلُّمُ بكلمةِ الكفرِ) 

‎[1664] يُنظر: ((الفتاوى الكبرى)) (5/ 490)

Имом Ибн Таймия айтади: «Мен мазҳабларни қараб таҳлил қилиб чиқдим, икроҳ нима нарсага мажбурланяпганига қараб фарқланар экан. (Бирор нарсани) ҳайрия-ҳадия қилишда ёки шунга ўхшаш ҳолатларда икроҳ бўлган нарса, куфр калимасини айтишда у ҳолат икроҳ бўла олмайди. Дарҳақиқат, Имом Аҳмаддан очиқ келганки куфр қилишда икроҳ бўладиган нарса бу фақатгина зарбалар билан азоб етиши, кишанланишидир. (Азоб бермасдан туриб таҳдидий) шунчаки сўзлар икроҳ эмасдир. (Яъни лекин талаб қилинган сўз ёки феълни қилмаса жасадга қаттиқ шикаст етиши ёки уни қилмаса қатл қилиниши ва шунга ўхшаш таҳдидларга келсак, олимлар ихтилоф қилишади. Уларнинг аксари айтишича агарда мажбурлаётган тараф ўша таҳдид қилаётган нарсасини қилишига мана бу кишининг ғолиб гумони бўлса ва бу ҳолатдан чиқиб кетишига ҳеч қандай йўли бўлмаса бу ҳам икроҳдир ва бу қовлни аксар уламоларга нисбатлаб Ибну Қуддома Ал Муғнийда, 7/383 ривоят қилиб шунингдек Имом Аҳмаднинг бир қовлидир деган) Шунингдек имом Аҳмаддан очиқ келганки агарда аёл эрига ўз махрини ёки уйини ҳайрия-ҳадия қилиб юборса, бу ҳадия қилиб юбориш қароридан қайтиши мумкин. Чунки у бу нарсани ҳадия қилганини сабаби (ихтиёрий равишда эмас балки мажбур икроҳда бўлгани учун) фақатгина эри унга талоқ беришидан хафв қилгани ёки унга ёмон муносабатда бўлишидан қўрққани учундир. Имом Аҳмад талоқ берилишдан хавф қилишни ёки ёмон муносабатда бўлишни ҳайрия-ҳадия қилиш бобида икроҳ ҳисоблади. Аммо бу каби «икроҳ» куфр қилиш учун етарли икроҳ эмасдир. Агар бир асир одам уни кофирлар уйлантириб қўймасликларидан қўрқса ёки аёли билан уни ажратиб олишидан қўрқса, унга куфр калимасини гапириш мумкин эмас». (Чунки бу куфр узр бўладиган икроҳ даражасида қилинмади) (Фатава Ал Кубро, 5/490)

Мана Ибн Таймия куфрга келганда ундаги икроҳ бошқа эканини таъкидлаб ажратмоқда. Бошқа масъалаларда икроҳ ҳисобланган ҳолатларга айтилган қовлларни кесиб ва юлиб келтиришларига  келсак, Ибн Қуддоманинг қуйидаги сўзлари бизга очиқ мисол бўлади:

‎قال ابنُ قدامة: (وإن تُوُعِّد بتعذيبِ وَلَدِه، فقد قيل: ليس بإكراهٍ؛ لأنَّ الضَّرَرَ لاحقٌ بغيره، والأَولى أن يكون إكراهًا؛ لأنَّ ذلك عنده أعظَمُ من أخذِمالِه، والوعيدُ بذلك إكراهٌ، فكذلك هذا) 

«Агар унинг боласи азобланишига таҳдид бўлса, айтилганки бу икроҳ эмас, чунки зарар бировга нисбатан келди, ўзига эмас. Аммо ҳақ бўгани шуки, бу ҳам икроҳ саналади. Зеро боласининг азобланиши, молидан айрилишидан ёмонроқдир. Молни олиб қўйиш билан таҳдид қилиниши икроҳдир шунингдек боласига таҳдид қилиниши ҳам икроҳ саналади». (Ал Муғний, 8/260)

Ибн Қуддоманинг шундай сўзи мавжуд, лекин бу сўзлари қайси бобда келтирилган?!

‎مسألتان وفصول : الإكراه على الطلاق وشروطه وبيان ما يحصل به الإكراه

‎(المغني — ابن قدامة)

Ибну Қуддома айтади: «Икки масала ва боблар: Талоқдаги икроҳ ва унинг шартлари ҳамда қандай тарзда икроҳ хосил бўлишининг баёни». (Ал Муғний, 8/260)

Ана энди бу ерда куфр ҳақида эмас, балки талоқ бобидаги икроҳ ҳақида гап кетаётгани аён бўлди. 

Яна бир мисол:

‎وقال الإمام ابن حزم _رَحِمَهُ الله_: «وَالإِكْرَاهُ: هُوَ كُلُّ مَا سُمِّيَ فِي اللُّغَةِ إكْرَاهًا، وَعُرِفَ بِالْحِسِّ أَنَّهُ إكْرَاهٌ؛

Ибн Ҳазм айтади: «Икроҳ бу — луғатда икроҳ деб аталадиган барча нарсадир ва у икроҳ экани хис билан билинади». (Ал Муҳалла бил Асар, 3/75)

Энди Ибн Ҳазм гапираётган шунчаки икроҳ таърифини куфр масъаласида ҳам ишлайди деб тасаввур қилса бўладими? Агар бундай бўладиган бўлса, унда сизни тишлаб олишса ёки тирнаб олишса ва шунга ўхшаш хис билан билинадиган нарса икроҳ деб аталса, бирор ақл соҳиби айта оладимики шу юқоридаги нарсалар туфайли икроҳ мавжуд бўлиб энди бирор киши ширк қилса узрли бўлади деб?! 

Ибн Ҳазм бу ерда икроҳнинг таърини тушунтирди холос. Лекин шу таъриф топилиши билан ширк қилса узр бўлади демади. 

Масалан Ибн Ҳажар икроҳни таърифлаб айтади: 

‎إلزام الغير بما لا يريده

«Бировни ўзи хоҳламаган нарсага мажбурлаш» (Фатҳул Барий, 12/437)

Агар сен хоҳламаган ҳар бир нарсага масалан уй ишини қилдириш каби нарсаларда сени мажбурлашса, бу дегани шунда ҳам икроҳ таърифи топилиб энди куфр қилса жоиз деганими? Соғлом ақл соҳиби албатта йўқ деб жавоб беради. 

Ибн Нужайм икроҳ таърифлаб айтади: 

‎حمل الغير على ما لا يرضاه

«Бошқаларни ёқтирмаган ишларини қилишга мажбур қилишдир». (Ал Бахру Ар-Роиқ, 4/294)

Ҳар бир таъриф берган олимлар икроҳга бирор нарсани қўшган ёки ундан бирор нарсани олиб ташлагани фиқҳда икроҳ бобига дуч келган ҳар бир кишига маълумдир. Икроҳ таърифи бу бир нарса, лекин қайерда ва қачон ва қайси бобда, қайси ҳолатда у қабул қилинади бу умуман бошқа нарсадир. 

Бунга мисол қилиб қуйидагини келтирса бўлади: 

Ибн Ҳажар талоқга таъриф бериб айтади:

‎هو حَلُّ قَيدِ النِّكاحِ بلَفظِ الطَّلاقِ ونَحوِه

«Бу талоқ лафзни ва шунга ўхшаш лафзни айтиш билан никоҳдан озод қилишдир.(Туҳфатул Муҳтаж, 8/2)

Энди бир киши келиб десаки: «Мана шу берилган таърифга кўра талоқ лафзини сўзлаш никоҳдан озод қилиш экан. Шундай экан демак ҳар бир одам талоқ берса хоҳ бу эркак киши бўлсин хоҳ аёл киши бўлсин, никоҳ бузилади». 

Шу гапларни ақл соҳиби айтадими?! Шунга ўхшаб икроҳнинг таърифи бошқа, у қайерда ва қайси бобларда қабул қилинади ёки қилинмайди бу умуман бошқа масъаладир. Икроҳ деб ёзилган ҳар бир нарса, ҳар бир ҳолат ва ҳар бир ер ёки қандайдир бир турдаги келтирилган таҳдидлар доим ҳам ширк ва куфр учун узр бўладиган икроҳ туридан бўлмайди. 

‎فالإكراه على الطلاق يكون: بالتخويف بالقطع، والحبس الطويل، والضرب الكثير، وكذا المتوسط لمن لا يحتمله بدنه ولم يعتده، وبتخويف ذويالمرؤة بالصفع في الملأ، وتسويد الوجه ونحوه، وكذا التخويف بقتل الوالد والولد في حق عموم الناس على الصحيح، وبقتل ابن العم لا يقتضيإكراها، وفي غيرهما من المحارم وجهان. وفيه نظر وينبغي أن يكون التخويف بقتل الأقارب سوى الوالد والولد مما يختلف باختلافالأشخاص، وكذا أيضًا قالوا: إن التخويف بأخذ المال ليس إكراها في حق الطلاق. وفيه نظر؛ لأن المال إذا عَظُمَ خَطرُ القدرِ المهددِ به بالنسبةإلى المكره ينبغي أن يكون إكراهًا.

‎وأما الإكراه على الكفر والقتل وغير ذلك من الكبائر: فلا يكون بالتهديد بالحبس،

‎وإتلاف المال، وكذا قالوا في قتل الولد

‎(1) أى: أن التهديد بقتل الولد لا يكن إِكراها للوالد على الكفر والقتل ونحوهما.

Имом Тақиюддин Ал Ҳусний Шофеий айтади: «Талоқдаги икроҳ аъзоларни кесишлик, узоқ муддатга ҳибс қилиниш, кўп калтакланиш, шунингдек калтакни кўтара олмайдиган кишини ўртача калтакланиши ва бунга таййор бўлмаганни калтакланиши, ҳамда ҳурматга сазовор бўлган кишини ҳурматли кишилар ҳузурида юзига шапалоқ тушириш ёки юзини қора рангга бўяб қўйиш ва шунга ўхшаш нарсалар билан қўрқитиш ва барча инсонларга нисбатан отасини ёки боласини қатл қилишлик билан қўрқитиш ҳам талоқдаги икроҳга киради. Аммо амакининг ўғлини қатл қилишлик билан қўрқитишга келсак, бу икроҳга кирмайди. Бошқа маҳрамларга келсак бу борасида иккита ривоят бор, лекин бунда ихтилоф мавжуд. Қатл қилиш билан қўрқитиш яқинларга нисбатан отаси ёки боласига бўлиши керак ва бу шахсдан шахсга қараб фарқ қилади, ўзгаради. Шунингдек айтилганки: «Молни олиб қўйишлик билан қўрқитиш талоқ учун икроҳ ҳисобланмайди». Бу ҳам ихтилофли масъала, чунки агарда мол учун жиддий ҳатар бўлса ва таҳдид қилаётган шахс мажбурланаётган шахсга нисбатан ушбу таҳдидини амалга оширишга қодир бўлса, у ҳолда бу ҳам икроҳ саналади. Аммо куфр қилиш ва инсонни қатл қилиш ҳамда бошқа катта гуноҳлардаги икроҳга келсак, бу қамоқ таҳдиди билан ҳам, мол-мулкни йўқотиш таҳдиди билан ҳам бўлмайди. Яна олимлар айтишганки: Боласини қатл қилиш таҳдиди билан ҳам бўлмайди. (Ал Қоваид Лилҳусни, 2/305) 

Яъни: Боласини қатл қилиш билан таҳдид қилиниши отасига куфр қилиши ёки бирор кимсани қатл қилиши ва шунга ўхшаш бошқа катта гуноҳларни қилиши икроҳ ҳисобланмайди.

Кўриниб турганидай куфрга келганда икроҳни ажратди. 

‎قال الخازنُ: (قال العُلَماءُ: يجِبُ أن يكونَ الإكراهُ الذي يجوزُ له أن يتلفَّظَ معه بكَلِمةِ الكُفرِ أن يعَذَّبَ بعذابٍ لا طاقةَ له به، مثلُ: التَّخويفِ بالقَتلِوالضَّربِ الشديدِ، والإيلاماتِ القَويَّةِ، مِثلُ: التحريقِ بالنَّارِ ونحوِه… وأجمعوا على أنَّ من أُكرِهَ على الكُفرِ لا يجوزُ له أن يتلفَّظَ بكَلِمةِ الكُفرِتصريحًا، بل يأتي بالمعاريضِ وبما يوهِمُ أنَّه كُفرٌ، فلو أُكرِهَ على التصريحِ يباحُ له ذلك بشَرطِ طُمَأنينةِ القَلبِ على الإيمانِ، غيرَ معتَقِدٍ ما يقَولُهمن كلمةِ الكُفرِ، ولو صبر حتى قُتِلَ كان أفضَلَ؛ لأنَّ ياسِرًا وسُمَيَّةَ قُتِلَا ولم يتلفَّظا بكَلِمةِ الكُفرِ، ولأنَّ بِلالًا صَبَر على العذابِ) 

‎[1637] يُنظر: ((تفسير الخازن)) (3/100).

Муфассир Ал Хозин (678-741) икроҳ масъаласини тушунтириб айтади: Уламолар айтади: «Куфр калимасини айтиш жоиз бўлган икроҳ бу тоқати етмайдиган даражада азоб етиши масъалан қатл қилишлик билан қўрқитиш, қаттиқ калтаклаш, қийноқлар масалан олов билан босиш ва шу сингари нарсалар… Уламолар ижмоъ қилишганки куфр қилишга мажбур қилинаётган шахс очиқ-ойдин куфр калимасини айтиши жоиз эмас. Балки у икки маънога бурса бўладиган калималар ишлатиши керак, эшитаётган шахс гўё куфр қилди деб ўйлаши керак. Агарда уни икки маънога бурса бўладиган калимага эмас очиқ куфр калимасига мажбурлашса у ҳолда қалби иймонга ҳотиржам бўлган ва сўзлаётган куфр калимасини қасд қилмаган ҳолатда жоиз бўлади. Агар (мажбур қиланаётган нарсаларни қилмасдан) сабр қилиб ҳаттоки қатл қилинса, бу афзалроқдир. Чунки Ясир ва Сумайя куфр калимасини талаффуз қилмасдан қатл қилинишган эди, Билол ҳам азобларга сабр қилган эди».(Тафсир Ал Хозин, 3/100)

‎{مَن كَفَرَ بالله مِن بَعْدِ إِيمَانِهِ إِلَّا مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالْإِيمَانِ}

«Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас)» (Наҳл: 106) 

‎قال أبو بكر: هذا أصل في جواز إظهار كلمة الكفر في حال الإكراه، والإكراه المبيح لذلك هو أن يخاف على نفسه أو بعض أعضائه التلف إنلم يفعل ما أمره به، فأبيح له في هذه الحال أن يظهر كلمة الكفر ويعارض بها غيره إذا خطر ذلك

Имом Абу Бакр Ал Жассос юқоридаги оят ва Ясир ҳадисини келтирганидан кейин айтади: «Икроҳ ҳолатда бўлиб, куфрни изҳор қилиш жоиз эканига мана шу (оят ва ҳадис) асл ҳисобланади ва куфр қилиш жоиз бўладиган икроҳ бу агарда унга буйрилаётган нарсани бажармаса ўз жонига бир нарса бўлишидан қўрқиши ёки баъзи аъзоларига жиддий зарар етишидан қўрқиши демакдир. Бу ҳолатда унга куфр калимасини изҳор қилиш жоиз бўлади, лекин агар топа олса ақлида бошқа маънони қасд қилиши лозимдир». (Агар топа олмаса ақлида, энг камида бу куфрий маънодан қалбидан безор бўлиб, иймон билан ҳотиржам бўлиши керак) (Аҳкамул Қуран)

‎قال ابنُ حَجَر: (شروطُ الإكراهِ أربعةٌ:

‎1- أن يكونَ فاعِلُه قادرًا على إيقاعِ ما يُهَدِّدُ به، والمأمورُ عاجزًا عن الدَّفعِ ولو بالفِرارِ.

‎2- أن يغلِبَ على ظنِّه أنَّه إذا امتنع أوقع به ذلك.

‎3- أن يكونَ ما هدَّد به فوريًّا، فلو قال: إن لم تفعَلْ كذا ضربتُك غدًا، لا يُعَدُّ مُكرَهًا، ويُستثنى ما إذا ذكر زمنًا قريبًا جدًّا، أو جرت العادةُ بأنَّهلا يُخلَفُ.

‎4- أن لا يظهِرَ من المأمورِ ما يدُلُّ على اختيارِه.

‎ولا فَرْقَ بين الإكراهِ على القَولِ والفِعلِ عند الجُمهورِ، ويُستثنى من الفِعلِ ما هو محرَّمٌ على التأبيدِ، كقَتلِ النَّفسِ بغيرِ حَقٍّ) (1)

‎[1636] يُنظر: ((فتح الباري)) (12/311).

Ибн Ҳажар айтади: «Икроҳ шартлари тўрттадир: 1. Мажбурлаётган шахс ўша қилаётган таҳдидини бажара олиши учун қудрати мавжуд бўлиши. Мажбурланган шахс ўша талаб қилинаётган нарсани ҳеч қандай йўл билан даф қила олмай фақат бажарсагина буни (азобларни) даф қила олиши. 2. Агар талаб қилинган нарсани қилмаса ўша таҳдидлар бошига келишига ғолиб гумони бўлиши. 3. Шундай бўлиши керакки агар талаб қилинаётган нарсани бажармаса қилинаётган таҳдидлар шу ондаёқ қўлланиши. Агар мажбурлаётган шахс: Агар фалон-фалон нарсани қилмасанг эртага сени калтаклайман деса, бу икроҳ саналмайди. 4. Мажбур шахс изҳор қилаётган нарсасини ўз ихтиёридан қилаётгандай кўрсатмаслиги лозим».(Фатҳул Барий, 12/311)

Мазкур Ибн Ҳажар санаган шартлар умумий (куфр ва ундан бошқаларига) икроҳнинг шартлари ҳисобланади. Лекин талоқдаги, никоҳдаги яна шунга ўхшаш бобларда икроҳ учун бирор ҳолат етарли бўлса, энди у ҳолат ёки у нарса ширк ва куфр қилиш учун ҳам етарли бўла олмайди. Яъни ширк учун икроҳ умумий барча бобларда қабул қилинади. Лекин юқорида келганидай талоқдаги икроҳ умумий куфр ва ширк бобида қабул қилинадиган бўлмайди. Ушбу нозик нуқтага диққат билан эътибор бериб, кимки динини сақлаб қолмоқчи бўлса уларни бир-бирига аралаштириб юбормаслиги шартдир. 

Шунингдек бир кишига бир ҳолат икроҳ бўлса, бошқа кишига нисбатан у ҳолат икроҳ бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан: Ибн Масъуддан ривоят қилинганки: “Агар бирор султон мени бир ёки икки маротаба қамчи билан уриб калима айтишга мажбурласа, ўша калимани айтаман”. Чунки Ибн Масъуд заиф ва озғин бўлган. Шу сабабли ҳам Ибн Масъуд менга бир ёки икки маротаба уриш икроҳ учун етарли деган, унинг жасадига жиддий зарар етиши мумкин бўлган. Лекин бошқа бақувватроқ инсонга ҳаттоки 10-15 маротаба уришлик ҳам унга зарар етказмаслиги мумкин, шунга биноан бу нарса Ибн Масъудга икроҳ бўлгани каби, унга бўлмайди. Шунинг учун ҳам имомлар икроҳнинг чегараси инсондан инсонга, ҳолатдан ҳолатга қараб ўзгариб фарқ қилади дейишади. Аммо жасадга қаттиқ зарар етказиш, қатл қилиш каби нарсалар умумий барча ҳолатда (юқорида зикр қилинган талоқ, никоҳ ва бошқа бобларда ҳам) икроҳ бўлади деб ихтилоф қилишмайди. Лекин ҳамма бошқа бобларда икроҳ бўлган ҳолат ёки нарса, куфр қилишда икроҳ бўлмайди. Салаф ва уларга яхшилик билан эргашган имомларнинг бирортасидан маълум эмаски енгил калтаклаш, ҳақорат қилиш, юзига шапалоқ тушириш, молини олиб қўйишлик ва шунга ўхшаган инсоннинг жони ва жасадига зарар етмайдиган имтиҳонлар ширк ва куфр қилиш учун икроҳдир дейишмаган ва буни даъво қилаётган одамнинг бирорта асосли далили ҳам йўқ.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُم مِّنَ الْحَقِّ 

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!» (Мумтаҳана:1)

‎قال رحمه الله عند تفسيرة لأول سورة الممتحنة : ( وفي هذه الآية دلالة على أن الخوف على المال والولد لا يبيح التقية في إظهار الكفر، وأنه لايكون بمنزلة الخوف على نفسه لأن الله نهى المؤمنين عن مثل ما فعل حاطب مع خوفه على أهله وماله ، وكذلك قال أصحابنا أنه لو قال لرجل : ” لأقتلن ولدك أو لتكفرن ” أنه لا يسعه إظهار الكفر . … وما ذكرناه يدل على صحة قولنا ، ويدل على أن الخوف على المال والأهل لا يبيحالتقية أن الله فرض الهجرة على المؤمنين ولم يعذرهم في التخلف لأجل أموالهم وأهلهم ، فقال : ” قل إن كان آباؤكم وأبناؤكم وإخوانكموأزواجكم وعشيرتكم ” الآية ، وقال : ” قالوا كنا مستضعفين في الأرض قال ألم تكن أرض الله واسعة فتهاجروا فيها ” ) إهـ أحكام القرآنللإمام الجصاص .

Имом Абу Бакр Ал Жассос юқоридаги оят тафсирада айтади: «Ушбу оятда мол ва болаларига нимадир бўлади дея хавф қилишлик — инсонга иймонини беркитиб туриб устида куфрни изҳор қилишни жоиз қилмаслигига далил мавжуддир. Чунки бу ўзининг нафсига нисбатан (қатл қилинишдан, азобланишдан) хавф қилиш билан бир манзилатда эмас. Зеро Ҳатиб ибн Аби Балтаа аҳли ва молидан хавф қилиб қилган амалидан Аллоҳ таъоло мўминларни қайтарди. Шунингдек (ҳанафий) асхобларимиз айтишганки: «Агар бирор кишига куфр қиласан, бўлмаса болангни қатл қиламан» дейилса, бу ҳолатда унга куфрни изҳор қилиши мумкин эмас. Биз зикр қилган сўзлар саҳиҳ эканига далолат қилади ва шунингдек аҳли-оила ва мол-мулк учун хавф қилиш иймонни беркитиб куфрни изҳор қилишни жоиз қилмайди. Албатта Аллоҳ таъоло ҳижратни мўминларга фарз қилди ва аҳли-оила ва мол-мулким деб ҳижрат қилмаганларга узр бермади. Айтдики: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоациз қавмни ҳидоят қилмас». (Тавба:24) Шунингдек айтди: «Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у!» (Нисо:97) (Аҳкамул Қуран Лилимами Ал Жассос) 

‎ويقول ابن الجوزي: (قال القاضي أبو يعلى: في هذه القصة دلالة على أن الخوف على المال والولد لا يبيح التقية في إظهار الكفر، كما يبيحفي الخوف على النفس، ويبين ذلك أن الله تعالى فرض الهجرة، ولم يعذرهم في التخلف لأجل أموالهم وأولادهم..،) [زاد المسير 8/ 234].

Шунингдек имом Ибнул Жавзий (510-597) ривоят қилади, Қози Абу Яъоло (380-458) айтади: «Мана бу Ҳатиб қиссасида моли ва болалари учун хавф қилиш иймонни беркитиб устида куфрни изҳор қилишни жоиз қилмаслигига далил бор. Ўзининг нафсига нисбатан хавф бўлганда жоиз бўларди. Агарда мол ва аҳли оила сабабли хавф қилиш куфрни изҳор қилиш учун узр бўлганда эди, у ҳолда фарз қилинган ҳижратни (мол-мулк ва аҳли-оила дея) тарк қилганларга Аллоҳ Таъоло узр берган бўларди». (Задул Масир, 8/234)

Жассос Ҳатиб ибн Аби Балтаанинг хатоси бу икроҳнинг чегарасини таъвил қилишда бўлган дейди. Яъни аҳлига бирор нарса бўлади деб хавф қилиши билан, ўзининг нафсига нисбатан хавф қилиши бир хил нарса деб ўйлаган. Аллоҳ таъоло Ҳатибнинг оиласи ва мол-мулки учун қилган мана бу куфрга етмаган амалини ҳаттоки таъқиқлаган бўлса, у ҳолда куфрни бола-чақа ва мол-мулк учун дея батариқало қилинмайди ва бу нарса тўлиқ икроҳга кирмайди. Аллоҳ таъоло шу оила ва мол сабабли ҳижратни тарк қилганларни узрли ҳисобламади, энди шу мол учун оила учун куфр қиладиганларга қайердан узр бўлсин?! Баъзи инсонларнинг ҳолати жуда ҳам ажойибдир. Улар юқоридаги Тавба:24 оятни далил тарзида келтириб ҳижрат ва жиҳодни тарк қилганларга узр йўқ дейишади. Аммо ширк ва куфрга келганда эса масалан тоғут маҳакамсига мурожаат қилиш каби улар мана шу Тавба:24 оятида бирма-бир саналган Аллоҳ узр бўлмайди деган нарсаларни икроҳ дея келтириб, узр беришни бошлайдилар. Мана шу оятда зикр қилинган нарсалар сабабли ҳаромга тушиб қолган инсон қандай қилиб узрли эмасу, аммо ширк ва куфрга тушиб қолган инсон қандай қилиб узрли бўлади?!

‎أو خائف من هذه إنسان في مكان ما، قال له: اكفر، وإلا أخذتُ مالَك، فإذا كفرت تركت لك المال، ما يُعفى هذا ما يكون له عذرًا، يذهب المالولا يكفر ولا يتكلم.

Ар-Рожиҳий айтади: «Ёки у бир инсондан қўрқса ва у инсон айтсаки: «куфр қил ёки молингни тортиб оламан, агар куфр қилсанг молингни қолдираман ўзингга»деса бу унга авф бўлмайди ва у учун узр ҳам бўлмайди. Мол кетса-кетаверсин, куфр қилмайди ва куфр сўзини айтмайди». (Шарх Кашфу Шубиҳат, 173-174)

Баъзилар Ҳажжож ибн Иълат Ас-Суламий ҳадисини келтириб мана моли учун куфр сўз гапирди ва бунга Муҳаммад алайҳиссалом изн бердилар дейишади.

Бу ҳадис ҳар ҳил йўл билан, ҳар хил лафз билан, кўп манбаларда келади. 

Ўша воқеани келтирамиз: Ҳажжож мушрик бўлиб Ҳайбар жангидан аввал мусулмон бўлади. Ҳайбар жангида қатнашади. Яқинда исломга киргани учун ҳали оиласи ва маккадигалар ҳам билмайдиган бўлади. У бой бадавлат одам бўлиб кўпчилига қарз берган бўлади. Агар у мусулмонлигини Маккага хабарини берса мол мулкидан айрилиши мумкин бўлади. Муҳаммад алайҳиссаломга айтади: «Маккада аҳлим ва мол мулким бор, аёлимда олтинларим бор. Агар аёлим ва унинг оиласи мени исломни қабул қилганимни билиб қолишса мол-мулкимдан айриламан. Шунинг учун Ҳайбар фатҳ бўлгани ҳақида хабар боргунича менга изн беринг эй Аллоҳнинг Росули шошилиб бориб тезроқ ҳаракат қилиб қолай. Яъни мол-молкумни қўлимга киритиб олай дейди».

Ҳамма ривоятларда ҳар хил лафзлар ишлатилган. Бошқа ривоятда: «менга изн берасизми сиз ҳақизда бирор нарсалар десам дейди». Бошқа имом Аҳмаддан келган ривоятда: «Агар сизга (сўз билан) тегсам ёки сиз ҳақингизда бирон бир нарса айтсам, менга ҳеч қандай эътирозингиз бўлмайдими?» дейди. Шунда Муҳаммад алайҳиссалом: «хоҳлаганингни гапир» дейдилар. Кейин эса Маккага йўл олади у ерда маккаликлар кутиб олишади. Маккаликлар ҳар хил саволлар сўрашни бошлашади, Ҳайбарда нима бўлгани ва мусулмонлар ҳақида. Ҳажжож ёлғон гапириб: «мусулмонлар мағлуб бўлишганини, уларнинг мол-мулклари ғанима қилингани, мусулмонлар ва Муҳаммад алайҳиссалом асирга тушишгани ва ҳайбарликлар мусулмонларни қатл қилмасдан балки маккаликларга топширмоқчи эканини айтади» ва маккаликлар хурсанд бўлиб кетишади. Кейин Ҳажжож ибн Иълат пул унга зарур эканини, қарздорлардан еғиб беришлигини маккаликлардан сўраб тезроқ Ҳайбарга бориб тушган ғанималарни арзон нархда сотиб олмоқчи эканини айтади. Аёлига ҳам шундай дейди, 3 кун пулларини еғиб юради. Баъзи Маккада бўлган заиф мусулмонлар буларни эшитиб ҳафа бўлишади Аббос ибн Абдулмутоллиб ҳам эшитиб қаттиқ куйинади. Маккаликлар буни кўриб Аббосни мазаҳ қилишади. Аббос кейин Ҳажжожни учратиб қолиб ундан нега бундай деябсан деб сўрайди. Ҳажжож ҳаммани ҳузурида бу ҳақида сен билан гаплаша олмайман, кел бошқа ерда кўришайлик дейди. Аббос кейин ўзини қулини жўнатади, Ҳажжож бор гапни айтиб беради. Буни эшитган Аббос хурсанд бўлганидан қулини озод қилади. Лекин ҳеч кимга айтмаслигини шарт қилиб қўяди, агар билиб қолишса мол-мулкини олиб чиқиб кета олмаслигини ёки қатл қилишлиги мумкинлигини айтади. Кейин чиқиб кетади, Аббосни яна маккаликлар кўриб мазаҳ қилмоқчи бўлса Аббос ҳурсандлигини изҳор қилиб бор гапни айтиб беради. Маккаликларнинг жаҳли чиқиб ким айтганини сўрашади. Шунда Аббос сизларга хабарни ким берган бўлса ана ўша одам айтди дейди. Маккаликлар жаҳли ва алами чиққанидан бармоқларини тишлашни бошлаб агар биз билганимзда унга кўрсатиб қўяр эдик дейишади. Кейин бошқа ерлардан ҳам хабарлар келади. Бу ҳадис саҳиҳ иснод билан ривоят қилинган. 

Лекин ушбу ҳадисларда куфр гапни айтганига далил мавжуд эмас. Бу ерда у фақатгина мақсади учун ёлғон ишлатди. Ушбу ҳадисни шархлаган, изоҳ берган бирорта олим бу ерда молини қутқариши учун пайғамбарнинг шаънига тегиб куфр қилди демаган. Ҳозирги мол икроҳ деб тоғут маҳкамасига бош урса бўлади дейдиганлар: Ҳадис матнида келган ушбу: «нилту» ёки «хоҳлаганингни гапир» деган жумлаларга ёпишиб олишади. «Нилту дегани бу тегиш деган маънони билдиради. Бунинг изоҳини қуйида келтирамиз. 

Масалан: Қандайдир ёмон хабар, енгиликлар масалан Муҳаммад алайҳиссалом ва мусулмонлар жангда мағлуб бўлишди дея хабар бериш қайсидир жиҳатдан шаънига тегишга кириши мумкин, агар буни ёмон нийят билан қилинса. Лекин бу воқейликда бўлиши ҳам мумкин, учрайдиган нарсалар, чунки мусулмонлар ҳам мағлуб бўлган Уҳуд жангида. Юсуф алайҳиссалом зиндонда қолиб кетган. Иброҳим алайҳиссаломни тутиб олиб ёқмоқчи бўлишган. Муҳаммад алайҳиссалом ҳам агар Аллоҳ хоҳласа ҳудди Юсуф алайҳиссалом сингари асирликка тушиб қолишлари ҳам мумкин эди, аммо бу нарса бўлмади. Яъни бу нарсалар содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлардир. Бу нарсани гапириш ёки хабар қилиш албатта салбий хабар ҳисобланади, лекин пайғамбарнинг шаънига тегиш, қоралаш ёки камситиш дегани эмас. Инсоннинг нийятига бориб тақалади бу нарса. Агар одам мусулмонлар мағлуб бўлганини ҳурсанд бўлиб хабар берса албатта бу куфр бўлади. Агар воқеликдаги ҳақиқатни хабарини берса бунда муаммо йўқ. Масалан бир мусулмоннинг пуллари бир кофирда бўлса, у мусулмон қамалиб қолса ва биз буни хабарини бериб у кофирдан у пулларни олсак бунда нима муаммо бўлиши мумкин? У кофир ҳурсанд бўлса бунга, биз ҳурсанд эмасмиз, аксинча ҳафа бўламиз. Биз шунчаки воқеликда содир бўлган ҳақиқатни хабарини бердик холос. Шунинг учун ҳам ушбу қиссадан энг узоғи далил бўладиган нарса бу — бундай ҳолатда бирор мақтанилган мақсадга етиш учун бировга зарар етмаслик шарти билан ана ўша биров ҳақида ёлғон гапирса жоиз эканлиги дейди (Задул Маад/ 3/310) Ибнул Жавзий. Шунда ҳам олимлар бунда ихтилоф қилган. Лекин бировга зарар етадиган ёлғон бўлса ижмоъ билан ҳаромдир, ҳаттоки таврияда ҳам бировга зарар бериб бўлмайди. Чунки таврия фақатгина ўзидан зарарни даф қилишда ишлатилади. 

Маълумки хадисда учта ҳолатда ёлғон гапирса бўлади деб биттаси жангда дейилган. Лекин бу ерда содир бўлиб турган жанг мавжуд бўлмагани учун ҳам олимлар учун бу нарса мушкул бўлган. Яъни олимлар нега у ёлғон гапирди, нега унга Муҳаммад алайҳиссалом изн бердилар дея шу жиҳатдан кўриб чиқишган, тушунтиришлар шу доира ичида айланган, шу нуқтаси уларга мушкул бўлган ушбу қиссанинг. Масалан Ибнул Жавзий ҳам Ҳажжож ибн Иълат молни қўлга киритиши учун мусулмонлар борасида ёлғон гапирди, лекин шу ёлғони билан бирга мусулмонларга зарар етказмади дейди. Ибн Ҳажар бўлса, Ҳажжож мол-мулкининг фойдаси учун Муҳаммад алайҳиссаломдан Ҳайбар аҳли мусулмонларнинг устидан ғолиб бўлган дея хабар беришига изн сўради холос дейди. Яъни ҳеч ким куфр сўз гапирди, узрли бўлди деган мавзуни умуман кўтармаган, бирор ерда бу ҳақида мавзу кетмагандир.

Мана шу мавзунинг Имом Аҳмаднинг даврида Қуръон махлуқ фитнаси чиққандаги бир ҳолатга ўхшатса ҳам бўлади. Имом Аҳмаднинг сийрати билан таниш бўлганларга маълумки жаҳмийларнинг “Қуръон махлуқдир” деган сўзларини унинг орқасига бошқа маънони юклаб туриб жаҳмийлар ирода ва қасд қиладиган куфрий маънони бермасдан туриб гапирадиган инсонлар бор эди. Жаҳмийлар Қуръон махлуқдир деганларида Аллоҳнинг илмини, каломини қасд қилган бўлсалар, мана бу авомлар эса Қурон махлуқдир деганларида варроғи, сиёҳини қасд қилишарди. Шунинг учун ҳам имом Аҳмад аввал нима маънони ирода ва қасд қилайтганига қараб кейин такфир қилардилар ёки қилмасдилар. Шунга ўхшаб агар ҳозирги масъаламиздаги у калима зоҳиридан куфрга яқин сўзга ўхшаб кетадиган бўлса ҳам, у калима ортида умуман бошқа маъно ирода қилинган, бошқа маъно қасд қилинган эди. Яъни куфрий маъно ирода қилинмаган эди.

قال ابن قيم الجوزية:

‎وفيه دليل على أن الكلام إذا لم يرد به قائلة معناه إما لعدم قصده له أولعدم علمه به أوانه أراد به غير معناه لم يلزمه مالم يرده بكلامه وهذا هودين الله الذي أرسل به رسوله ولهذا لم يلزم المكره على التكلم بالكفر الكفر ولم يلزم زائل العقل بجنون أونوم أوسكر ما تكلم به ولم يلزمالحجاج ابن علاط حكم ما تكلم به لأنه أراد به غير معناه ولم يعقد قلبه عليه وقد قال تعالى لا يؤاخذكم الله باللغو في أيمانكم ولكن يؤاخذكمبما عقدتم الايمان وفي الاية الاخرى ولكن يؤاخذكم بما كسبت قلوبكم فالاحكام في الدنيا والاخرة مرتبة على ما كسبه القلب وعقد عليه وأرادهمن معنى كلامه [ إعلام الموقعين — ابن قيم الجوزية ]

Ибнул Қоййим Ҳажжож ҳақидаги ҳадисни келтириб айтади: «Бунда шунга далил борки бир сўзни айтаётган одам у сўзнинг маъносини истамаган бўлса ёки у маънони қасд қилмаган бўлса ёки у сўзнинг маъносини билмаган бўлса ёки у сўзнинг ортида бошқа маънони ирода қилган бўлса у ҳолда у мана шу ўзининг сўзи билан қасд қилмаган ва истамаган маъно билан уни жавобгар қилинмайди. Мана шу Аллоҳ таъоло Ўз Росули билан юборган диндир. Шу сабабли ҳам бирор кишини куфр айтишга мажбур қилинса, унга куфр ҳукми тушмайди. Шунингдек ақлини мажнун бўлиб ёки маст бўлиб ёки уйқи билан йўқотган одамга у гапирган сўзларнинг аҳкоми унга лозим қилинмайди. Шунинг учун ҳам Ҳажжож ибн Иълатга у гапирган сўзларнинг аҳкоми лозим қилинмади. Чунки Ҳажжож у сўзининг орқасида бошқа маънони ирода қилган эди ва унинг қалби ёмон маънони тугган эмасди, яъни қасд қилмаган эди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло айтганки: «Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (қалбингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди».  (Моида:89) Бошқа оятда айтади: «Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбдан касб қилганингиз учун тутади». (Бақара: 225) Шунга кўра дунё ва охиратдаги ҳукм — қалб касб қилган ва унга маҳкам тугилган ҳамда айтилган сўзнинг маъносини ирода қилганлигига қараб бўлади». (Эъламул Муваққиъйн 4/322)

Агар баъзилар Муҳаммад алайҳиссаломнинг «хоҳлаганингни гапир»деган сўзларига ёпишса бунга жавоб қуйидагича: бу сўз умумийдир, шунинг учун ҳам умумий сўзларнинг доим матндаги тугал англатувчи парчаси билан шартлаш ва изоҳлаш лозимдир. Тугал англатувчи қисми эса қасд қилинган ҳолат бўлиши мумкин. Яъни ижмоъ борки ёлғон гапирса агар бошқа мусулмонлар зарар кўрса бу жоиз бўлмайди. Ҳаттоки икроҳ ҳолатда куфр қилишга изн берилса ҳам, лекин бошқа мусулмонга зарар бериш мумкин эмас. Энди ушбу «нима хоҳласанг»дейилган сўз доим умумийдир дейилса, унда юқоридаги ҳолатни ҳам қўшиб қўйиб бошқа мусулмонга ҳам зарар берса мумкин дегани келиб чиқади. Шунинг учун ҳам «хоҳлаганингни гапир» деган иборани рухсат этилган нарсалар доирасида шартлаб изоҳлаш ва ўшанинг сояси остида тушиниш лозимдир. 

Масалан Нававий айтади: «Изн беринг бир нарса дейишимга» бунинг маъноси: Изн беринг сиз ҳақизда ва ўзим ҳақимда таърийз бобидан (икки маънога бурса бўладиган сўз) бўлган ўзим фойда деб билган нарсамни сўзлай. Бу иборада таърийз қилиш жоиз эканида далил мавжуд». 

Масалан биз ўғлимизга ёки бошқа бирон кишига нимани хоҳласанг гапир десак, биз куфр ва ширк гапларни ҳам гапиравер деган нарсани қасд қилмаган бўламиз. Ҳудди шунга ўхшаб Муҳаммад алайҳиссалом ҳам батариқало бу нарсани қасд қилмаган ва бунга изн ҳам бермаганлар. Шариат доим бундай умумий сўзларни изоҳлаб ва шартлаб келади. Шунинг учун ушбу ҳадисда мол учун куфр қилишга ҳеч бир далил мавжуд эмас.

Икроҳга тушмасдан туриб куфр амалини қиладиган кофирлар ҳақида Аллоҳ Таъоло ояти каримада айтади: «Бунга (яъни кофир бўлишларига) сабаб улар ҳаёти дунёни охиратдан устун қўйганларидир. Аллоҳ эса кофир қавмни ҳидоят қилмас». (Наҳл:107) 

Биз ушбу оятдан шуни тушунамизки дунё матосидан бўлган бирор нарсадан маҳрум бўлишимиз икроҳ шартига кирмас экан. Чунки Аллоҳ таъоло анавиларни куфрининг сабабини ҳаёти дунёни устун қўйганлари деди. Айнан кофирлар дунё матоси учун куфрга қўл уради, мунофиқлар ҳам куфрни яхши кўрганлари ёки унга ишонгани учун эмас балки дунёсини мол-мулкини асраши ва қутқариб қолиш учун куфр қилади. Шу сабабли ҳам юқорида таъкидлаб ўтганимиздай икроҳ шартлари ва чегарасини ажратиб олиш шартдир. Мол-мулк учун куфр қилиш жоиз дейдиганлар мана шу насс бўлган оятга зиддирлар. Жоиз бўлгани инсон ихтиёрсиз нарсада мажбурланиб унинг азоб чекишидадир мана шу тўлиқ икроҳдир. Яъни натижада икроҳдаги асл қийинчилик кўриб азобланишдир. Ҳанафийлардан баъзилари боласининг азоб чекиши икроҳдир деганлари ҳам айнан шу нарсани қасд қилишган. Яъни боласини қийналганини кўриб қаттиқ ўзи азоб чекади, тоқат қила олмайди. Шу даражада қаттиқ азобланганидан ҳаттоки боласининг бошига келган азобни ўз бошига келишини орзу қилади. 

Қачонки куфр қилса бўладиган икроҳни кўрсак юқоридаги қийналиб азоб чекиш иллати топилишини кўрамиз. Қачонки молни тортиб олинса ва кейин шу сабабли куфр қилинмоқчи бўлинса бунда фақат инкор ва маломат қилинадиган мол-дунёга бўлган муҳаббат ва шаҳват иллати топилишини кўрамиз. Аммо жасадини яхши кўриши ёки боласини яхши кўриши бу инкор қилинадиган муҳаббат эмас. Мол-мулки тортиб олинганда фақатгина унинг зиқна ва баҳиллиги ёки молга бўлган муҳаббати азоб чекади. Мунофиқлар айнан мана шу мол-мулкка бўлган муҳаббати сабабли куфр қилади, агарда мана шу молга бўлган баҳиллик ва муҳаббат узр бўлса эди у ҳолда дунёсини асраш учун кофирларни дўст тутган мунофиқлар ҳам узрли бўлиши керак эди. 

وقال الشيخ محمد بن عبد الوهاب في (كشف الشبهات): 

قوله تعالى: {ذَلِكَ بِأَنَّهُمُ اسْتَحَبُّوا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا عَلَى الآخِرَةِ} فصرح أن هذا الكفر والعذاب لم يكن بسبب الاعتقاد أو الجهل أو البغض للدينأو محبة الكفر، وإنما سببه أن له في ذلك حظا من حظوظ الدنيا فآثره على الدين اهـ.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Бунга сабаб улар ҳаёти дунёни охиратдан афзал кўрганларидир» (Наҳл:107) дейиши билан Аллоҳ таъоло бу куфр ва бу азобга дучор бўлишлари эътиқод сабабли, ёки жаҳолат сабабли, ёки динни ёмон кўрганликдан, ёки куфрга муҳаббат қўйишганидан эмас, балки бунинг сабаби фақат дунёдан бирон улуш бўлиб, ўшани диндан устун кўришгани эканини очиқ баён қилди». (Кашфуш-шубухат)

Мана қуйида куфрдан бошқа бобларда ҳам икроҳ бор эканини зикр қилиб туриб, куфрга келганда эса икроҳни алоҳида хослаб ва ажратиб зикр қилган олимнинг бирига мисол:

Холил ибн Исхоқ Моликийларнинг мухтасар фиқҳ китобида икроҳнинг баъзи кўринишларини санаб туриб айтади: «Булар фақат қул озод қилиш, никоҳ, бирор нарсага иқрор қилдириш, қасам ичиш, талоқ, мол-мулк тортиб олиниши ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларда рухсат қилингандир. Аммо куфрга ва Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилишга ҳамда мусулмонга туҳмат қилишга келсак бу фақатгина қатл сабаблигина жоиз бўлади».

Қуйида эса мол-мулк икроҳ эмас эканини ва у тортиб олинса тоғут маҳкамасига мурожаат қилиш мумкин эмаслигини очиқ айтган олимнинг сўзи: 

‎»قال سليمان بن سحمان النجدي رحمه الله:

‎المقام الثالث: أن نقول: إذا كان هذا التحاكم كفرا، والنّزاع إنما يكون لأجل الدنيا، فكيف يجوز لك أن تكفر لأجل ذلك؟ فإنه لا يؤمن الإنسان،حتى يكون الله ورسوله أحب إليه مما سواهما، وحتى يكون الرسول أحب إليه من ولده ووالده والناس أجمعين.

‎فلو ذهبت دنياك كلها، لما جاز لك المحاكمة إلى الطاغوت لأجلها، ولو اضطرك مضطر وخيرك، بين أن تحاكم إلى الطاغوت، أو تبذل دنياك،لوجب عليك البذل، ولم يجز لك المحاكمة إلى الطاغوت; والله أعلم، وصلى الله على محمد، وآله وسلم تسليما كثيرا.)

Сулаймон Саҳмон айтади: «Учинчи ҳолат: биз айтамиз: Агар тоғут маҳкамасига мурожат қилиш куфр бўлса ва низо дунё сабабли бўлаётган бўлса ахир ана шу (дунё-мол-мулк) сабабли сенга қандай қилиб куфр қилиш жоиз бўлсин?! Албатта инсон иймон келтирган бўлмайди токи Аллоҳ ва Унинг Росули ҳамма нарсадан кўра унга севимли бўлмагунча ва токи отасидан, боласидан ва барча инсонлардан севимли бўлмагунча. Агар барча дунё мол-мулкинг кетса ҳам мана шу сабабли тоғут маҳкамасига мурожаат қилиб у ерда муҳокама бўлишинг жоиз эмасдир ва агарда сен кучли заруратда қолсанг ва тоғут маҳкамасига мурожат қилиш ёки мол-мулк дунёйингдан айрилиш ўртасида қолсанг, у ҳолда мол-мулкингдан айрилишни танлашинг вожибдир. Сенга тоғут маҳкамасида муҳокама бўлиш жоиз эмас ва Аллоҳ билувчироқдир». (Дуроррус-Санния, 10/510) 

Ушбу фатвосини «Ридда бобида» келтирган. Демак молни икроҳ деб ўйлаб тоғут маҳкамасига мурожаат қилган шахсни Сулаймон ибн Саҳмон такфир қилган. 

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб қуйида бир неча сабабларни санаб туриб уларнинг бирортаси куфр қилиш учун узр бўладиган икроҳ эмас эканлигини айтади. 

وقال الشيخ محمد بن عبد الوهاب في (كشف الشبهات): 

‎لم يعذر الله إلا من أكره مع كون قلبه مطمئناً بالإيمان، وأما غير هذا؛ فقد كفر بعد إيمانه، سواءً فعل خوفاً أو مداراة أو مشحة بوطنه أو أهلهأو عشيرته أو ماله، أو فعل على وجه المزاح، أو لغير ذلك من الأغراض إلا المكره .

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб икроҳ ҳақида оят ҳақида айтади: «Аллоҳ ҳеч кимга узр бермади фақат мажбурланиб қалби иймон билан ҳотиржам бўлганларни узрли деди. Аммо бундан бошқа нарсаларга келсак: иймонидан кейин кофир бўлганлар, у куфрий феълни қўрқиб қилиб қўйганми ёки ватани учун қўрқиб тилёғламалик қилиб қилганми ёки аҳли-оиласи учун қилганми ёки қариндошлари учун қилганми ёки мол-мулки учун қилганми ёки ушбу феълни ҳазил қилиб қилганми ёки бошқа қандайдир мақсадлар учун қилганми фарқи йўқдир узрли эмасдир, магар икроҳ ҳолати бундан мустаснодир». (Кашфуш Шубиҳат, 18)

‎وقال الشيخ سليمان بن عبد الله آل الشيخ في رسالة «حكم موالاة أهل الإشراك»: (الدليل الرابع عشر: قوله تعالى: {من كفر بالله من بعدإيمانه… الآية}… فحكم تعالى حكماً لا يبدل؛ أن من رجع من دينه إلى الكفر فهو كافر، سواءً كان له عذر خوفاً على نفسٍ أو مال ٍأو أهلٍ أملا، وسواءً كفر بباطنه أم بظاهره دون باطنه، وسواءً كفر بفعاله أو مقاله أو بأحدهما دون الآخر، وسواءً كان طامعاً في دنيا ينالها منالمشركين أم لا، فهو كافر على كل حال )

Сулаймон ибн Абдуллоҳ мушрикларга муволат қилиш ҳукми деган рисоласида айтади: ўн тортинчи далил: «Кимки иймонидан кейин куфр қилса..» ва Аллоҳ таъоло ўзгармайдиган ҳукм қўйди: кимки динидан куфрга қайтса у кофирдир, ўзини оқлаб туриб нафси учун қўрққани учун ёки моли учун ёки аҳли-оиласи учун бўладими ёки йўқми фарқи йўқдир. У куфрни ботинида қилганми ёки зоҳирида қилиб туриб ботинида куфр қилмаганми бунда ҳам фарқ йўқдир ва у куфрни феъл билан қилганми ёки сўз билан қилганми бунда ҳам фарқ йўқдир. Ёки мушриклар унга бериши мумкин бўлган дунёни истаганми ёки йўқми бунда ҳам фарқ йўқдир, у ҳамма ҳолатда кофир ҳисобланади». (Мажмуа ат-Тавҳид, 1/309)

Кўриб турганимиздай молдан айрилиш — куфр қилиш учун узр бўладиган икроҳ турига кирмайди. Бу нарсани икроҳ ҳисоблаб куфр қилишга изн бераётганлар Аллоҳдан қўрқиб тавба қилишлари лозимдир. Акс ҳолда ўзларини ва уларга эргашган бошқаларни ҳам абадий жаҳаннамга равона қилган бўладилар.

Сўзимизнинг сўнгида, арзимас дунё матоҳини охиратдан устун қўйган кофирларнинг турли хил куфрий шубҳаларидан, тавҳиднинг ойдин нурига илм сабабли олиб чиққан Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳамд ва мақтовлар айтамиз! 

‎ وَكَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلْءَايَٰتِ وَلِتَسْتَبِينَ سَبِيلُ ٱلْمُجْرِمِينَ

«Шундай қилиб, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларни муфассал баён қиламиз». (Анъом: 55)

https://t.me/tawhidmaktabi

@tawhidmaktabi

Aбу Ҳолид

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑