Модерн замонамизнинг ширклари ва мушриклари

 Бугунги мушрклар билан, аввалги мушрикларнинг қанчалик фарқи бор?

بسم الله الرحمن الرحيم

Барча мақтовлар Аллоҳ таъалогагина хосдир. Биз У Зотга хамду санолар айтиб, У зотгагина тавба қиламиз ва Ундангина ёрдам сўраймиз. Ҳамда нафсимизнинг ёмонликларидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштиргувчи йўқдир, ва адаштирган кимсани ҳидоят қилгувчи йўқдир. Ва мен: «Шериксиз, ягона Аллоҳ таъаолодан ўзга хақ илоҳ йўқ ва Мухаммад (с.а.в.) Унинг бандаси ва элчисидир» — деб гувоҳлик бераман. Шундан сўнг: Биз бу китобчада ҳар бир инсон учун билишлиги жуда ҳам зарур бўлган ва ундан нафрат қилиб четланиши керак бўлган ширкни қисқача айтиб ўтамиз. Агар инсон ширкдан сақланмас экан, ибодат деб қилаётган амаллари ҳар қанча катта бўлмасин Аллоҳ таъало бу амални ҳеч қачон қабул қилмайди. Балки мана шу хайрли деб ўйлаган амали билан жаҳаннамда абадий азобланишига сабаб бўлади. Барча пайғамбарлар ҳам бутун башариятни энг аввало: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар, ва У Зотга бирор нарсани шерик қилманглар» (Нисо: 36). деб чақиргандир. Шунинг учун биз ҳам барча Пайғамбарлар даъватиги жавобан, ширкни ўрганиб, ундан узоқ бўлиб, атрофимиздаги инсонларни ҳам ким эканликларини таниб олишлигимиз керакдир. Шояд-ки ўзимиз билмаган холатда мушрик бўлиб қолишдан сақлансак.

ШИРК НИМА?

Аввал биз ширкни нима эканлигини билишлигимиз, ва уни қилаётган амалларимизга қанчалик таъсир қилишлигини билишлигимиз, ва ширк амалини қилиб юрган инсонни охиратда қандай оқибат кутаётганлигини ҳис қилишлигимиз керакдир. Чунки биз учун зарарли бўлган нарсани нима эканлигини билмасак, уни танимасак, ўзимиз билмаган холатда ўша зарар бизга етиб қолишлиги мумкин. Ҳузайфа (розияллоҳу аънҳу) айтганларидек, “Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобалари у зотдан яхшиликлар ҳақида сўрардилар, мен эса ўзимга етиб қолишлигидан қўрқиб ёмонлик ҳақида сўрардим” дейди. Демак ширкнинг нима эканлигини, унинг ёмонлигини ўз исмимизни билгандек билишлигимиз жуда ҳам зарурдир. Шоядки шунда ширк ва ширк аҳлини таниб улардан узоқлашсак.

Ширк сўзини ( شرك ) луғавий маъноси: “Шериклик, бирга иштирок этмоқ” деган маънони англатада.

Ширкнинг шаръий маноси эса: Аллоҳни Зотида, исмларида, сифатларида, ишларида, ва ҳукмида Холиқни махлуққа ўхшатишликдир.

“Огоҳ бўлингизким, яратиш ва амр этиш унгагина хосдир. Барча оламлар парвардигори Аллоҳ буюкдир” (Аъроф: 54).

Ва яна:

«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгарги ўтганларни яратган Роббингизга ибодат килингларки, шояд унинг жазосидан сақланарсиз. У зот сизларга Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ қилиб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг» (Бақара: 21-22).

Ва яна ширк бу: Ибодатни барча турларини Аллоҳдан бошқага қилишлик ёки Аллоҳ билан бирга бирон нарса ёки кимсага қилишликдир.

“Кимки Роббисига рўбаро бўлишни умид қилса, солих амал қилсин ва Роббиси ибодатига бировни шерик қилмасин” (Каҳф: 110).

Ва яна

«Аллоҳга ибодат қилинглар, ва Унга бирор нарсани шерик қилманглар» (Нисо: 36).

Агар ўзини мусулмон санаган кимса ширкни нималигини тушунса-ю, ҳали ҳам амалларини ширкдан покламаса, бу инсон барибир ҳеч қачон мусулмон хисобланмайди. Шунинг учун энди бизга ширкнинг турларини ўрганиб ундан сақланмоқлигимиз лозимдир. Қилаётган ҳар бир ибодатларимиз фақат Аллоҳ учун бўлсагина биз учун фойдали бўлади акс холда мана бу оятда айтилганидек чанг тўзон каби сочилиб кетади: (Зотан ) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалларига келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз (Фурқон: 23). Оятга этибор берилса “Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалларига келиб” деб айтилмоқда. Ҳар қайси ибодат деб қилаётган яхши амал агар ширк аралашса, у инсоннинг зиёнига хужжат бўлади холос. Энди шундай ибодат турларидан баъзиларини мисол қилиб келтирамиз. Кўп инсонларга оддийгина кўринган бу ибодатлар, охиратда хасрат ва надоматга айланишлиги мумкин. Бунга сабаб улар бу ибодатларини якка Аллоҳга қилмаганликлари учундир.

ИБОДАТ ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ШИРК КЎРИНИШИ ҚАЙСИЛАР?

Аллоҳ таъало буюрган ибодат тирларидан: дуо, умид, таваккул, (савобни) умид қилиш ва (азобдан) қўрқишлик, хокисор бўлмоқ, тавба қилмоқ, мадад сўраш, қурбонлик қилиш ва назр килиш (аташлик) ва булардан бошқа Аллоҳ буюрган ва рози бўладиган амалларнинг барчаси фақатгина Аллоҳ таъалогагина хосдир. Бунга далил: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18).

Бу ибодатлардан бирортасини Аллоҳдан ўзгага йўллаган кимса, мушрик ва кофир бўлишлигида шак-шубха йўқдир. Бунга далил: «Ким ўзи учун хеч кандай хужжат бўлмаган холда Аллоҳ билан бирга бошқага ҳам дуо-илтижо килса, бас унинг хисоб-китоби парвардигорининг хузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар» (Мўъминун: 117).

ДУО: Хадисда айтилишича: «дуо ибодатнинг мағзидир» дейилган. Бунга оятдан далил: «Парвардигорингиз: Менга дуо-илтижо қилинглар, (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман, деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-хаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган холларида жаханнамга кирурлар» (Ғофир: 60).

УМИД нинг далили: «Бас, ким парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, у холда яхши амал қилсин ва парвардигорига ибодат қилишда бирор кимсани (унга) шерик қилмасин» (Кахф: 110).

ТАВАККУЛ нинг далили: «Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина таваккул қилинглар (суянинглар)» (Моида:23).

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг ўзи унга етарлидир» (Талоқ: 3).

РАҒБАТ (Аллоҳнинг савобини хохлаш), РАҲБАТ (Аллоҳнинг жазосидан қўрқиш) ва ХУШУЪ (хокисорлик)нинг далили: Аллоҳ таъало шундай дейди: «Дарҳақиқат улар (пайғамбарлар) яхши амалларни қилишга шошилур ва бизга рағбат ва рахбат билан дуо-илтижо қилар эдилар» (Анбиё: 90).

ХОШИЯТ (бу хам қўрқув маъносида, бироқ бунинг маъноси чуқурроқдир) нинг далили: «Улардан қўрқманглар мендангина қўрқинглар» (Моида: 3).

ИНОБАТ (тавба килиш ва Аллоҳга қайтиш) нинг далили: «Парвардигорингизга қайтинглар ва унга бўйинсунинглар» (Зумар: 54).

ИСТИЪОНАТ (мадад сўраш) нинг далили: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз»(Фотиҳа: 5) Хадисдан далил: «Мадад сўрамоқчи бўлсанг Аллоҳдан сўра».

ИСТИЪОЗА (панох сўраш) нинг далили: «(Эй Мухаммад саллаллоҳу аълайҳи васаллам) айтинг: Тонг Парвардигоридан панох сўрайман» (Фалақ: 1).

6

«(Эй Мухаммад) (барча) инсонларнинг Парвардигоридан панох сўрайман деб айтинг» (Ан-нос: 1).

ИСТИҒОСА (ўтиниб ёлвориш)га далил: «Парвардигорларингиздан ёрдам сўраганингизда сизларга ёрдам берганини (эсланглар)» (Анфол: 9).

ҚУРБОНЛИКнинг далили: «Айтинг (эй Мухаммад саллаллоҳу аълайҳи ва саллам): Албатта менинг намозим, қурбонлигим, хаётим ва мамотим бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир» (Анъом: 162-163).

Суннатдан далил: Росулуллоҳ саллоллоҳу аълайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳдан ўзгага қурбонлик қилган кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин».

НАЗР (аташлик)нинг далили: «Улар (ҳаёти дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-дахшатлари кенг ёйилгувчи бўлган кун (қиёмат)дан қўрқурлар». (Инсон: 7). Мана шу айтиб ўтилган ибодатларнинг биронтасини Аллоҳдан бошқага йўналтирган киши мушрик бўлади. Ширкнинг жуда оддий бўлиб туюлган, лекин инсонни ислом миллатидан чиқариб юборадиган турларидан бу сўзлардир. Халқ орасида кўп учрайдиган ,ё пирим, ё Али деб мадад сўрашлик. Ёки Баховиддин пирим, Ҳизр бува, Эшон бувалар, руҳлари қўлласин деб айтишлик, буларнинг барчасини ҳазллашиб, ёки жиддий айтган кишилар, мушрик бўлишлигида шак-шубҳа йўқдир. Чунки мадад сўралаётган бу ўликлар ҳақида Қуръони каримда:

“Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.” (Аъроф: 192) деб айтилмоқда. Мусулмон одам ўликлардан ёки тириклардан эмас балки уларни барчасини яратган Зот бўлмиш Аллоҳдангина мадад сўрайди. Ва “Сенгагина ибодат қиламиз, ва Сендангина мадад сўраймиз” (Фотиҳа: 5). деб айтади. Инсон айтмасинки, мени отам мусулмон, отамнинг отаси ҳам мусулмон, авлод-аждодларим хаммаси мусулмон, демак мен хам мусулмонман демасин. Агар иймон-ислом масаласида аждод-авлодларга қаралганда эди, Иброхим (а.с.)нинг отаси Озар мушрик эди. Ёки ашаддий дин душмани бўлган Абу Жахл (аълайҳи лаъна)нинг ўғли Икрима (розияллоҳу аънҳу) Росулуллоҳ(с.а.в.)нинг содиқ саҳобаларидан эди. Аллоҳ субханаҳу ва таъалонинг наздида инсонлар насл-насаблари билан эмас, балки ўзининг иймон-эътиқоди ва қилган амалларига қараб эътиборга олинади. Замон ўзгаради ва инсонлар алмашади лекин, ислом динимиз ҳеч қачон ўзгармайди. Шариятимиз комил бўлиб бўлган.: «Бугун сизларга динингизни комил (қилдим), неъматимни тўла қилдим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Демак ким мўмин-у, ким кофир буларни хам Росулуллоҳ (с.а.в.) ўзининг хаётлари давомида бизларга кўрсатиб таълим бериб кетганлар. Энди аввалги мушриклар билан, бугунги мушрикларнинг қанчалик фарқлари бор эканлигини холис кўриб чиқайлик. Шунда яна ҳам яхшироқ билиб оламиз.

КАДИМГИ МУШРИКЛАР БИЛАН, БУГУНГИ МУШРИКЛАРНИНГ ҚАНДАЙ ФАРҚИ БОР?

Энди бугунги холатимизни сахобаларнинг даврига таққослаб кўрамиз. Шунда уларнинг даврида ширк турлари қандай бўлганлигини, ва бугунги кунимизда қандай, буни хам кўриб чиқамиз. Росулуллоҳ (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари уларга қарши жанг қилган, ва хеч қачон улар билан келиша олмаган мушриклар билан, хозирги давримиздаги мушрикларнинг хам қанчалик фарқлари борлигини Аллоҳнинг изни билан кўриб чиқамиз. Ким Роббисига бирор нарса ёки шахсларни шерик қилса уларга шундай хитоб қилинади: «Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. Золимлар учун бирон ёрдамчи бўлмас,, (Моида: 72). Ҳозир ер юзида тахминий хисоб-китобларига кўра, 1,8 милярддан зиёд мусулмонлар бор деб айтилади. Лекин буларнинг қанчаси мўмин фақат Аллоҳгагина аёндир. Булардан кўплари эса ўзларини ,,мусулмон,, санайдиган мушриклардир. Аллоҳ субханаҳу ва таъало ўзининг каломида айтганидек: (Инсонларнинг) кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос. (Юсуф: 106). Демак Росулуллох (с,а,в.) давридаги мушриклар билан хозирги мушрикларни таққослашни бошлаймиз.

1 – Мисол: ВОСИТА ҚИЛИШДАГИ ШИРК. Росулуллоҳ (У зотга Аллоҳнинг саловат ва саломи бўлсин) замонидаги мушриклар, аввалги ўтиб кетган солиҳ кишиларниниг хайкалларига сиғинишар ва улардан ёрдам сўрашар эдилар. Ўша ўлган кишиларни Аллоҳ билан ўзларини ўрталарига воситачилар қилишиб мушрик бўлишган эдилар. “Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар нима?» деган эди. Улар: «Ота-боболаримизни уларга ибодат қилган ҳолларида топганмиз», дедилар. У: «Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатдасизлар», деди.”(Анбиё 52-54.)

ФАРҚ: Ҳозирги давримиздаги ўзларини ,,мусулмонман,, деб атайдиган мушриклар хам, қабрлар ва булоқларга боришиб улардан ўзларини хожатларини сўрашар фарзанди йуқлар фарзанд сўрашар, иши юришмаганлари ишларига ривож тилашар, ва ,,булар Аллоҳ билан бизни ўртамизни яқин қилишлиги учун восита киламиз холос, биз уларга ибодат килганимиз йўқ,, дейишадилар. Бундайларга Роббингиз ўзининиг китобида; «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. (Зумар 3.) дегандир. Бундайларни ёлғончи ва кофирлар деб атади. Инсонлар шунчалик динларини унутишдики мусулмонман деган сўздан нарига ўтолмайдилар. Уларга: Кимга дуо қилиб кимдан ёрдам сўраяпсизлар, ахир улар сизни эшитмайди ва ҳеч нарсга қодир хам эмас-ку,, десангиз, сизга сукутдан бошка жавоблари бўлмайди. Аллоҳга шерик қилиб келтирилаётган ўша нарсалари бировга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир эмас. Далил: ,,Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.”(Аъроф 192). Мана шу нарсаларни восита қилишиб ҳозирда ҳам жуда кўп инсонлар мушрик бўлиб яшашмоқдалар.

2 – Мисол: ҲУКМДАГИ ШИРК. Росулуллоҳ (с.а.в.) замонидаги мушриклар, инсонларни кандай яшашликлари учун Аллоҳнинг ҳукми қолиб, ўзлари ҳар-хил ҳукумларни қавм саййидлари ва задогонлари Дорун Надва деб аталган биноларида нафсларига ёқгандек тузиб чиқишардилар. Аллоҳнинг оятлари қонуни қолиб, ўз нафсларига ёқган қонунларни чиқарса, шу ҳукмларни қабул қилиб рози бўлиб яшаш бу айни ширкни ўзи эди. Бунга далил: “Ҳукм фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир”( Анъом: 62 ). Яна бир оятда; “Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.” (Юсуф: 40.) Эътибор берсангиз хукм қилиш фақат Аллоҳнинг ўзига хос эканлигини айтибла, давомида фақат ўзигагина ибодат қилишликка буюрмоқда. Демак Аллоҳнинг ҳукми қолиб, бошқага ҳукм сўраб борган кимса, Аллоҳдан бошқага ибодат қилган бўлади. . ФАРҚ: Энди бугунги кунимизга қарайдиган бўлсак, ҳозирда ҳам ўзларини олий мажлис аъзолари деб атайдиган малъунлар, ўзларини шаҳватларидан келиб чиқиб чиқарган конститутция, қонунлариларини ҳам парламент деб аталган биноларда ёзиб чиқармоқдалар. Бу нодон, жоҳил халқ бўлса, ҳаётимиз учун дастур бўлган қуръон бир четда қолиб, ўшалар чиқарган қонунларни севиб амал қилмоқдалар. Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръони Карим бўлса фақат тўй ва ўлимларда ўқиладиган бўлиб қолди. Ваҳоланг-ки қуръон ҳаётимиздаги ҳамма муаммоларни ечими бўлишлиги керак эди. Лекин эндиликда бу ечимларни ҳокимят, прокротура, ёки ўзларини ўйлаб топган ҳар-ҳил маҳкамаларида (суд) ҳал қилмоқдалар. Уларга ҳукм сўраб борган халқ ҳам мушрик бўлиб яшашмоқда. “Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди”.(Ниса 60).

3 – Мисол: ЗАБҲ (ҚУРБОНЛИК) ҚИЛИШДАГИ ШИРК. Забҳ яни (сўйиш қурбонлик) қилишлик энг катта ибодатлардан биридир. Аввалги мушрик инсонлар бу забх ибодатини лот, уззо, манот каби тошлардан ясаб олган бутларига қилишар эдилар. Росулуллоҳ (с.а.в.) Пайғамбар бўлганларидан кейин, У зот бутун инсониятга қурбонлик фақат Аллоҳ учун қилинишлигини, У зотдан бошқага атаб сўйишлик ширк эканлигини хабарини бердилар. Аллоҳ таъало У зотга хитоб қилиб айтди:«Айтинг (эй Мухаммад аълайҳис-салом): Албатта менинг намозим, қурбонлигим, хаётим ва мамотим бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ учундир. У Зотнинг биронта шериги йўқдир» (Анъом: 162-163).

Қурбонлик ибодати фақат Аллоҳ учун бўлишлиги У Зотдан бошқага атаб сўйишлик, ибодатни бошқага қилишликдир. Бу эса айни ширкдир!

ФАРҚ: Бугунги кунимизга келиб ҳам инсонлар қурбонлик ибодатини Аллоҳ таъалога қилмай, бошқа хар-хил қабрларга боришиб ўша жойда ўликларга атаб қурбонликлар қилишмоқдалар. Ўзларича, асли ширкхона бўлган жойларни чиройли номлар билан ,,зиёратгоҳ,, деб аташмоқдалар. У жойда ,,Фалончи эшон,, ёки ,,Фистончи пирлар,,га атаб қурбонликлар қилишиб, улар ҳам мушрик бўлиб яшашмоқдалар. Агар бирор қабрга атаб қурбонлик қилиш жойиз бўлганида эди, Росулуллоҳ (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари бу ишни қилишган бўлар эдилар. Аллоҳнинг элчиси Мухаммад аълайҳис-салом бундай қилишликдан умматларини қайтариб: «Аллоҳдан ўзгага қурбонлик қилган кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин» дедилар. Аллоҳнинг лаънати бўлган кимсалар, хеч қачон нажотга эришмайдилар.

4 – Мисол: ҒАЙБ ИЛМИДАГИ ШИРК. Пайғамбармиз (с.а.в.) давридаги мушрик инсонлар, кохинларга бориб келажакдаги ишларини, яхши ёки ёмонми? деб сўрашар эдилар. Ва кўп ишларини шулар орқали режалаштирар эди. Фақат Аллоҳгагина маълум бўлган ғайб илмини, у кохинларни ҳам билади деб эътиқод қилишарди. Бирор сафарга чиқмоқчи бўлсалар ҳам, кохин фолбинларга бориб фол очтиришар, агар кохин бу сафарини хосиятсиз деб айтса унга ишониб сафарини тўхтатишар эди. ,,Сен: Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайб(илми)ни билмас,, деб айт. (Намл: 65.) Аллоҳгагина маълум бўлган келажакдаги ишларни, кохинларни ҳам билади деб мушрик бўлишган эдилар.

ФАРҚ: Хозирги замонамиздаги инсонлар ҳам жамиятда ҳеч қандай ўрни йўқ бўлган жинкаш-у, фолбинларга бориб, бу ғаризаларини қондирмоқдалар. Турмуш қурмоқчи бўлсалар бўлажак ёри билан, бахтли ёки бахтсиз бўлишини улардан сўрашади. Хатто касалликларига шифо сўраб фолбин жинкашларга боришада. Айтишадики ,,биз шифони фолбиндан эмас, Аллоҳдан сўраймиз, фақат улар сабабчи воситачи бўлади холос,, дейишади. Лекин мана шу хақийқий ширк эканлигини билишмайди. Баъзи ўзини маданиятли деб хисоблайдиганлари эса, газета ва телевиденяда ҳар кун бериб борилаётган мунажжимлар башоратига қараб, ўз иш ва ҳаёт йўлларини белгиламоқдалар. Ва мана шу билан улар ҳам мушрик бўлиб яшашмоқдалар.

5 – Мисол: ХАЛОЛНИ ХАРОМ, ХАРОМНИ ХАЛОЛ ҚИЛИШДАГИ ШИРК. Пайғамбаримиз (с.а.в.) давридаги яхудийлар ўз хибр(олим)ларини ва насронийлар ҳам ўз рохибларини ,,илоҳ,, қилиб олдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) насронийлар ҳақида нозил бўлган «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг олимларини, роҳибларини худо қилиб олдилар»(Оли-имрон: 64). деган оятни ўқиганларида, буни эшитган Адий ибн Ҳотим (аввал насроний бўлган саҳоба): «Биз уларга ибодат қилмас эдик, ё Расулуллоҳ (с.а.в.)» деди. Шунда пайғамбар алайҳис-салом: «Улар ўзларича сизларга айрим нарсаларни ҳалол, айрим нарсаларни ҳаром деб фатво берар эдилар, сизлар эса уларнинг сўзларига эргашар эдинглар, мана шу сизлар уларни Худо қилиб олганларингиздир»,- дедилар. ФАРҚ: Хозирги давримиздаги ўзларини мусулмон деб атайдиган мушриклар эса, Роббилари уларга хитоб қилиб: “Эй Пайғамбар! Хотинларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устиларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар!” (Аҳзоб 59.) деб буюрган бўлса-ю, бу каззоб бўлган сарой муллалари миллий либослар, деб аёллар юзларини очиб юришлигини ҳалол қилиб бермоқда. Ёки Росулуллоҳ (с.а.в.): “Бас, менинг умматимга ер юзини барча пок ерларида намоз ўқиш халол қилинди” деб айтган бўлса-ю, бу тоғутнинг малайлари сохта имомлар, масжиддан бошқа ўринларда намоз ўқишликни тақиқламоқдалар. Мактабларда, иш жойларда, бозорларда ва одамлар гавжум жойларда намоз ўқишни таъқиқладилар. Ва бу билан улар Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром қилиб берди. Динини унутган ҳалқ эса уларга эргашмоқдалар. Аллоҳнинг шариятини ўзгартириб берса тасдиқламоқдалар.

6 – Мисол: ИБОДАТДАГИ ШИРК Росулуллоҳ (с.а.в.) замонидаги мушриклардан: ,,Сизларни яратган Зот ким деб сўралса, ёки борлиқ коинотни бошқариб тургувчи Зот ким деб сўралса, улар Аллоҳ деб жавоб беришарди. “Қасамки, агар сиз улардан: Осмонлар ва ерни яратган, қуёш ва ойни (тоатига) бўйн сундирган зот ким деб сўрасангиз, албатта, улар Аллоҳ дерлар. Бас (шундай экан) қаёққа бурилиб кетмоқдалар.?!” (Анкабут: 61).

Улар Аллоҳни Рубубиятини тан олишарди. Фақат ибодатни якка Аллоҳга қилмай, У Зотга шериклар қилишиб мушрик бўлган эдилар. Росуллуллоҳ (с.а.в.) ана шу мушрикларни, қони ва молини халол санаб, улар билан жанг қилган эдилар. ФАРҚ: Хозирги замонамиздаги инсонлардан ҳам сўрасангиз, “Бизларга ризқ бергувчи Зот ким? Бизларни яратгувчи ва бу борлиқ коинотни бошқариб тургувчи Зот ким?” дейилса, улар ҳам Аллоҳ дейишадида, ибодат (яъни дуо, назр, бўйн суниш, хокисор бўлиш, шифо сўраш ва шу каби ибодат)ларида Аллоҳга, бошқа ҳар-ҳил нарсаларни шерик қилишиб мушриклардан бўлиб яшамоқдалар. ,,Агар сизлар уларни чақирсангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсаларда, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар,, (Фотир: 14). Энди айтингчи Росулуллоҳ (с.а.в.) уларга қарши жанг қилган мушриклар билан, хозирги ўзларини ,,мусулмонман,, деб айтаётган мушриклар ўртасида фарқ борми??? Кўриб турганингиздек ҳач қандай фарқ йўқдир. Шундай экан ҳар бир ўзини мусулмонман деган кимса, нажас бўлган мушриклар сафидан четланишлиги лозим. Тойинки, уларнинг мавқейларига тушиб қолмасин.

МУШРИКЛАРНИНГ ДУНЁДАГИ МАВҚЕЪЛАРИ ҚАНДАЙ?

Энди Аллоҳ таъалонинг наздида, мушрикларнинг шу дунёдаги тутган ўрни хақида… Мендан баъзи инсонлар сўрашди: Агар ростдан ҳам Аллоҳ таъало мушрикларни севмаса, ёмон кўрса, нега уларни шу дунёдаёқ хорламайди? Биз кўряпмизки, кўп кишилар, қилган ишлари бузуқлик бўлади ва яратган Роббисини унутган. Хатто сиз айтаётган ширк амалларини ҳам тап тортмай қилиб юришади. Лекин дунёси гўзал ва одамлар уларга хавас қилишади, ишлари ҳам маромида!

Ҳа, бугунги кундаги мана бундай холатлар баъзи кишиларни алдаб ўзига жалб қилиб қўймоқда. Шуни яхши билмоқлик керак-ки, бундай золим ва тажовузкор кимсаларнинг бе-малол ҳаром-ҳариш ишларни қилиб юришлари, уларнинг тутган йўлларини тўғри эканлигини билдирмайди. Билъакс, Аллоҳ таъало бундай Роббисини унутган шахсларни, ғазабига дучор бўлганликлари учун хақ йўлни топа олмай адашиб-улоқиб юришларида давомли қилиб қўяди. ,,Агар Аллоҳ бу одамларга, (яъни, мушрикларга) яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам нақд қилса эди, албатта уларнинг ажаллари етган бўлур эди. Бас. (Биз уларга ёмонликни нақд қилмаймиз, балки) Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсаларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида ташлаб қўюрмиз!. (Юнус: 11). Аллоҳ ўзи бундайлардан бўлиб қолишдан сақласин!

1) Аллоҳ таъало, мўминларга хитоб қилиб мушрикларни менинг ДУШМАНИМ деб атади. “Эй мўъминлар, Менииг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!” (Мумтахана: 1).

2) Аллоҳ таъало, ўша ўзларини покдамон санайдиган мушрикларни НАЖАС деб атади! “Эй мўъминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нажасдирлар” (Тавба 28).

3) Аллоҳ таъало, яна мушрикларни ТАЖАВУЗКОР деб атади. “Улар бирон мўъмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Улар тажовузкор кимсалардир” (Тавба: 10).

4) Аллоҳ таъало яна мушриклар хақида, уларнинг ДУОСИ ИЖОБАТ БЎЛМАЙДИ деб айтмоқда. “Бундай кофирларнинг дуолари мутлақо хато-бефойдадир”. (Юсуф: 14).

5) Аллоҳ таъало мунофиқ ва мушрикларни ЛАЪНАТЛАДИ улар учун аламли азоб жаханнамни тайёрлаб қўйди. “Ва Аллоҳ ҳақида (У Ўз Пайгамбарига ва мўъминларга мадад — ғалаба бермайди деб, ёмон гумон қилгувчи мунофиқ ва мунофиқаларни ҳамда мушрик ва мушрикаларни азоблаш (учун мўъминларни уларга қарши жиҳод қилишга буюрди). Уларнинг устига ҳалокат балоси (тушгувчидир). Аллоҳ улардан дарғазаб бўлди, уларни лаънатлади ва улар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Нақадар ёмон жойдир у! (Фатҳ: 6).

6) Аллоҳ таъало, хатто Росулуллоҳ (с.а.в.)га агар сиз ширк қилсангиз амалингиз бе-ҳуда кетур демоқда. Бугунги кунимиздаги мушриклар, бу дунёда қилган амаллари, ҳар қанча катта ва кўп бўлишига қарамасдан, шак-шубхасиз АМАЛИ БЕ-ҲУДА КЕТУР деб айта оламиз. Бунга далил: “Дарҳақиқат, Сизга ҳам, Сиздан аввалги (пайғамбарларга) ҳам (шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки, агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан!” (Зумар: 65).

Хозирги санаб ўтилганлар, мушрикларнинг баъзи-бир мавқеълари холос! Бундан бошқа кўплаб бундай мисолларни келтириш мумкин. Ақл эгаси учун, ва хақни излаган инсон учун шунча мисол етарли бўлса керак.

Инсон ўйлашлиги мумкин, агар ширк амалини қилиб юрган инсон яқин кишиларимдан бўлса нима қилиш керак?. Инсоннинг энг яқин кишиси бу ота-онаси бўлса, аввало уларга ширкни ва унинг оқибатини тушунтиришлик лозим. Тушуниб тавба қилса ва яна ширк қилишда давом этмаса, бу айни муддао, жуда ҳам яхшидир! Лекин бунинг акси бўлиб яна ширк қилишда давом этса, энди улар учун хатто гуноҳларини кечиришлигини сўраб дуо қилишлик ҳам жойиз эмас. Чунки энди уларнинг мушрик эканликлари очиқ равшандир. Далил: “На Пайғамбарга ва на мўъминларга — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағрифат сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба: 113).

Улар учун, яъни мушриклар учун фақат ҳидоят сўраб дуо қилинади холос. (Аллоҳим ўзинг бизларнинг ҳам ота-оналаримизни ҳидоят қилгин!!!).

Хозирда жуда кўп инсонлар Аллоҳ Мағфиратли ва ўта Раҳимли Зот албатта бизларни кечирада, деб ўзларини хотиржам қиладилар. Хақиқатан бу гаплари рост, Аллоҳ ўта Мағфиратли ва ўта Раҳимлидир. Лекин бу, гуноҳ ишларни давомли қилиб юриш дегани эмас! Инсон бундай ўйлар келганда эхтиёт бўлишлиги керакки, алдагувчи шайтон алдаб қўймасин. Аллоҳ таъало: “Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз ва яна бир Кундан (яъни, Қиёматдан) қўрқингизким, (у Кунда) бирон ота ўз боласи томонидан (бирон нарса) ўтай олмас ва бола ҳам отаси тимонидан бирон нарса ўтай олгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё (ўзининг ўткинчи неъматлари билан) алдаб қўймасин ва ҳаргиз сизларни алдагувчи (шайтон) Аллоҳ (ҳар қандай гуноҳни кечаверади, деган алдов) билан алдаб қўймасин!” (Луқмон: 33). Шуни ҳам унутмаслик керак: “Албатта Аллоҳ ўзига (бирон нарса ёки кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак жуда қаттиқ йўлдан озибди” (Нисо: 116).

Ҳар-бир тирик жон борки, албатта бир куни ўлади! Ўлган инсон агар мўмин, муваххид киши бўлса, бу ўлим унга хатарли эмас. Агар ўлган киши мушрик, кофир бўлса, бу ўлим, у учун ўта қаттиқ хасрат-надоматга айланади. Ўлим келмай гуноҳларга пушаймон бўлиб, тавба қилган инсонга фойда беради. Лекин ўлим вақти келгандаги пушаймондан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Ўша вақтда мушрик инсон Роббисидан ёлвориб сўрайди: “То қачон улардан (яъни, мушриклардан) бирига ўлим келганида: “Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам» деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётгин кофир-мушриклар) айтадиган сўздир” (Мўминун: 99).

Ҳар-бир инсонга шундай кун келмай туриб, ўзининг қилаётган амаллари хақида ўйлашлиги вожибдир. Бу дунё ўткинчидир, охират ҳаёти, туганмас ва абадийдир! Инсон бу дунёга фақат бир бора келади! Шу биргина имкониятдан унумли фойдаланиб олинмас экан, охиратда уни қандай оқибат кутаётганини унутмасин!. Зеро, оқибат фақат мўминлар учун хотиржамлик ва хайрлидир. Кофир, мунофиқ ва мушрик бўлган кимслар учун эса, жаханнамда абадий хорлик ва чидаб бўлмайдиган азоб кутмоқда! Бу эса жуда хатарли хотимадир.

Ҳар-бир ақл эгаси учун бу оятларда эслатма-ибратлар бордир. Мушрикларни бу дунёдаги холатини қисман айтиб ўтган бўлдик, энди эса уларни охиратда қандай азоблар кутиб турганлиги хақида бахс юритамиз.

МУШРИКЛАРНИНГ ОХИРАТДАГИ ҲОЛАТЛАРИ ҚАНДАЙ?

Мушрикларнинг охиратдаги ҳолатлари жуда ҳам аянчлидир! Сабаби; динимизда савоб ва гуноҳ, уларга бериладиган мукофот ва жазолар мавжуддир. Башариятга Аллоҳ буюрган нарсаларининг энг қаттиғи, Аллоҳни ибодатда яккалашлик, ТАВҲИД бўлса, қайтарилган нарсаларининг энг қаттиғи, у Зотга ШИРК қилишликдир! Шу билан бирга унга бериладиган ажр-мукофотнинг ҳам энг юксаги, тавҳид ва Муваххидлар учун бўлса! Азобининг ҳам энг шиддати қаттиғи бу ширкка, ва мушрикларгадир. Бечора мушриклар қилган амаллари туфайли, ўзлари учун буюк ажр жаҳаннамни сотиб оладилар! Улар ҳам Аллоҳнинг азобидан огохлантирувчи бўлган Мухаммад аълайҳис-саломнинг даъватини эшитишганди! Ва яна, Аллоҳ ўзиниг бандалари учун, қандай ибодат қилиш кераклигини таълим берувчи Қуръон ва ундаги буюруқ ва қайтариқлардан хабардор ҳам эдилар. Улар ҳам бу манзилга осонликча келишмади. Улар ҳам қилган амаллари учун, бу дунёда жидду-жаҳд қилишган эди. Лекин бу амаллари эвазига, машаққатдан бошқа нарсага эришмадилар. Ширк келтирганлари учун барча қилган амаллари хабата бўлади. Аллоҳ таъало айтади: Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар. (Тавба: 17). Энг ачинарлиси ҳам мана шу бўлса керак. Умр бўйи қилиб ўтган амали эвазига, жаханнамда азобланса! Бўлиб хам айрим мусулмонлардек гунохларига яраша жазоланиб, кейин жаннатга кириш йўқ. Алам устига алам бўлиб, ўкириб ёнувчи бўлган шиддатли дўзах азобида абадий қолиб кетса. Эҳ бечоралар-а!!! Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта биз уни пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да (жаҳаннамга отурмиз)! (Аълақ: 15/16). Ҳақиқат шуки улар ширкларидан тўхтамади. Энди уларнинг манзиллари аниқ бўлди, ўша сиғинган нарсалари, бутлари билан ўтга ташланиши муқаррардир. (Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам, жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у (жаҳаннамга) тушгувчидирсизлар. (Анбиё: 98). Вақтики қиёмат қойим бўлганида, ва бутун башарийят махшаргоҳга жамланган вақтда мушрикларнинг юзлари қаро, кўзлари эса қиёмат дахшатидан қотиб қолган холатда бўлур. Сўнгра бир нидо қилгувчи: У Кунда (Қиёматда) Биз уларнинг (инсонларнинг) ҳаммаларини тўплаймиз, сўнгра мушрик бўлган кимсаларга: «Сизлар ҳам, Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиз ҳам ўз жойингиздан жилмангиз!», деб уларнинг ўрталарини ажратурмиз (яъни, мушриклар дунёда доим бирга бўлиб, сиғиниб юрган жонсиз тош, қабр ва бутларидан ажралиб қолурлар) ва бутлар (уларга): «Сизлар бизга ибодат қилганингиз йўқ (яъни, биз, бутлар жонсиз нарсалар бўлганимиз учун бизга сиғинганларингизни билганимиз йўқ). Бас, Аллоҳнинг Ўзи биз билан сизнинг ўртамизда етарли Гувоҳдир. Албатта биз сизларнинг ибодатингиздан бехабармиз», дейдилар. (Юнус: 28-29). Мушриклар сиғиниб юрган ўша ўликлар, яна ўзларини зиёнларига ҳужжат бўлур. “Агар сизлар уларни чақирсангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсаларда, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга ) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар”. (Фотир : 14) Мушриклар дахшат ичида энди холимиз қандоқ бўларкин деб турган холатларида, уларга яна қаттиқ хитоб қилиниб: “Аллоҳни қўйиб, илтижо қилиб ўтган бутларингиз қани? (келиб сизларни қутқармайдиларми?)” деганларида, улар: ,,Биздан ғойиб бўлиб қолдилар,, дейишади ва ўзларининг зиёнларига кофир бўлганликларига гувохлик беришади”. (Аъроф: 37). Мушрикриклар, бу дунё хаётида қилган амалларини ширк эканини билмасалар ҳам, у жойда барча қилиб ўтган ширкларини жуда яхши билур! “Ўша ерда ҳар бир жон қилиб ўтган ишидан хабардор бўлур ва (ҳаммалари) ҳақиқий Хожалари – Аллоҳга қайтарилурлар ҳамда ўзлари ўйлари ўйлаб, тўқиб чиқарган бутлари улардан ғойиб бўлур”.(Юнус: 30). У кунда (Қиёмат қойим бўлганида, Аллоҳ): «Сизлар менинг шерикларим деб ўйлаган (бутларингизни) чақирингиз», дер. Бас, (мушриклар) уларни чорлаганларида, (улар) жавоб қила олмайдилар. (Чунки) Биз уларнинг ўрталарида ҳалокат чоҳини (Дўзахни) пайдо қилиб қўйгандирмиз”. (Каҳф: 52). Мана шундай вазиятда, бу дунёда қилган амалларини ширкдан покламай, тавҳид аҳлидан бўлмаганликлари учун афсус қилурлар. (Кофир ва мушриклар кўришлари учун) ўша Кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда — ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у Кунда) бу эслатма-ибрат(нинг фойдаси) қаёқдан тегсин?! У: «Эҳ кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам»! деб қолур! У Кундаги (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас! Ва У Зотнинг (кишан ва занжирлар билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас! (Фажр: 23/26 ). У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам (у, муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур. (Наъба: 40). У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи. (Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир. (Улар) қизиган дўзахга кирур! Қайнаб турган булоқдан суғорилур! Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат (еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос қилмайдиган зарийъдан (зарарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур! (Ғошия: 2-7). Улар у жойда жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон ичимликни тотмаслар! Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)! (Наъба: 24.25). Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан боғлаб қўйилган ҳолларида олов) уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, кишанбанд бўлганлари сабабли на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)! (Хумаза: 8-9). Ё Аллоҳ! бу қандай ҳам дахшатлик оқибат. Бу мушриклар қилиб ўтган ширкларига муносиб жазодир! Биз мусуломонлар айтамиз-ки: Айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзингиз учун, менинг Диним ўзим учундир!» (Кафирун: 1/6).

ХУЛОСА.

Афсус ва надоматлар бўлсинки хозирги биз яшаётган замонамизда бундай ширкларни ва исмлари Исломий бўлган мушрикларни жуда ҳам кўплаб кўришлигимиз мумкиндир. Биз сизларга булардан баъзиларинигина мисол қилиб келтирдик холос. Биз сиздан китобни шунчаки ўқиб қўймасликни балки инсоф билан фикирлаб, хозирданоқ ширк ва уни аҳлидан четланиб, нажот фақат уларники бўлган, муваҳҳидлар сафига қўшилишликка даъват қиламиз. Ҳар бир инсон доим ўзини текшириб кўрмоқлиги керак. Ўлим фариштаси келмай туриб, қилиб ўтган барча гунохларимизга тавба қилишликка имкон бор. Хатто ширк амалини тушиниб, қайта ўша гуноҳни қилмаса, ва чин дилдан холис тавба қилса иншаАллоҳ У Зот кечиради. Зеро тавба эшиклари то қиёмат соатигача очиғдир. Лекин ўша қилиб қўйган ширк гунохига пушаймон бўлмай, тавба қилмаган инсон, агар мана шу холатида вафот топса, жаҳаннамнинг ўтинига айланишлиги шубҳасиздир. ,,Албатта Аллоҳ, Аллоҳга шерик қилган кишига жаннатни ҳаром қилди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Золимларнинг ёрдамчилари йўқдир,, (Моида: 72) “Аллоҳдан бошқа, илтижо қилиб ўтган бутларингиз қани (келиб сизларни ўлимдан қутқармайдиларми)” деганларида, улар: “Биздан ғойиб бўлиб қолдилар” дейишади ва ўзларининг зиёнларига кофир бўлганликларига гувохлик беришади. (Аъроф: 37) Ширк ботқоғига ботиб кетган инсонларни, ўзларининг хатоларини тушуниб, гуноҳларига тавба қилиб, Роббиларига қайтишлигига сабабчи бўлиб қолсак, Аллоҳ таъалога хамду санолар айтамиз. Агар юз ўгирсалар Аллоҳнинг мана бу оятини эслатамиз: “Яратган Парвардигорининг оятлари билан панд насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор, Албатта Биз ундай жиноятчи кимсалардан интиқом олувчидирмиз” (Сажда: 22).

Ҳидоят фақат Аллоҳ таъалодандир!

Охирги сўзимиз, барча мақтовлар бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ субханаҳу ва таъало учундир!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑