«Мен мусулмонман!» деган қуруқ даъво кифоя эмас!

«Мен мусулмонман!» деган қуруқ даъво кифоя эмас!

بسم الله الرحمن الرحيم

Ислом, ўзини шунчаки мусулмонликка нисбатлашлик ва қуруқ даъво устига қурилмайди ва шу билангина одамда ислом ҳосил бўлиб қолмайди..

Иброҳим алайҳиссалом барча пайғамбарларнинг имоми бўлганлари ва у зотнинг буюк фазилатлари ва Аллоҳнинг у зотга нисбатан мақтови туфайли, бошқа динлар соҳиблари у зотни ўзларига нисбатлашлик воситаси билан ҳурмат эҳтиромга эга бўлмоқчи бўлишди. Ҳудди яҳудий ва насронийлар Иброҳим алайҳиссаломни, улардан бўлганларини даъво қилганлари каби. Аллоҳ таъоло айтганки: «Эй аҳли китоблар, нимага Иброҳим ҳақида талашасизлар..?!» (Оли Имрон: 65)

Демак, ўзини бирор нарсага нисбатлаган ҳар бир одамга, ҳар доим ҳам ана ўша ўзига нисбатлаган нарсаси собит бўлиб қолавермас экан. Ким Иброҳим алайҳиссаломнинг динига ўзини нисбатлаб, унга эргашаётганини даъво қилса, албатта унга фақатгина ана шу нисбатлаши ва қуруқ даъвоси билан бу диннинг ҳукми, ушбу киши учун ўз-ўзидан собит бўлиб қолмайди. Зеро, инсон бунда ёлғончи каззоб бўлиши ҳам мумкин, ҳудди бу яҳудий ва насронийларда бўлганидай. Улар ҳам Иброҳим алайҳиссалом биздан дейишган эди. Ибн Исҳоқ иснод билан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилади: Яҳудийлар: Иброҳим биздандир дейишди. Насронийлар: Иброҳим биздандир дейишди. Шунда Аллоҳ Азза ва Жалла ушбу оятни нозил қилди: «Эй аҳли китоблар, нимага Иброҳим ҳақида талашасизлар. Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушганку?!» (Оли Имрон: 65)

Иброҳим алайҳиссалом, яҳудийлик ва наронийлик пайдо бўлишидан аввал бор эдилар, нега сизлар энди, у зотни ўзларидан кейингина пайдо бўлган динга нисбатлаябсизлар? Шак-шубҳа йўқки, ушбу ҳитобда уларнинг даъволари ёлғон эканига далолат бордир. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида Аллоҳ таъоло айтдики «Ақл юритмайсизларми?» (Оли Имрон: 65)

У зот яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлган эмас, фақатгина муслим бўлган эди. Агар сизлар у зотни ўзингларга ва ўзингларни у зотга нисбатламоқчи бўлсанглар ва агарда сизлар ушбу ҳурмат эхтиромларга эга бўлмоқчи бўлсанглар, у ҳолда исломга тўлиқ киришилар шартдир, зеро у зот Аллоҳнинг ушбу сўзларига биноан мусулмон эдилар: «Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳаниф (ширк ва уни аҳлидан четланиб, Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлган) мусулмон эди. Ва мушриклардан бўлмаган». (Оли Имрон: 67)

Аллоҳ таъоло дедики: «Лекин у ҳаниф мусулмон эди». Агарда Иброҳим алайҳиссалом ханиф мусулмон бўлган бўлсалар, у ҳолда барча одамлар ичида у зотга энг яқини ким? Энг яқин одамлар, улар мусулмон ҳанифлардир.

Аллоҳ таъоло дедики: «Бу отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва ушбу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади». (Ҳаж: 78) Ва бошқа оятларда Аллоҳ дедики: «Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган. Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар, мана бу Набий ва иймон келтирганлардир. Аллоҳ мўминларнинг валийсидир». (Оли Имрон: 67-68) «Унга эргашганлар», яъни ўзлари ҳаёт даврларида у кишига иймон келтириб, йўлларидан юриб, эргашган ва у киши ўтганларидан кейин ҳам эргашганлардир. «Мана бу Набий» яъни ўзининг Роббисига тавҳид билан тўлиқ таслим бўлиб, ҳаниф бўлган ҳолида Иброҳим алайҳиссаломга эргашган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. «Ва иймон келтирганлар» яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб, у кишининг тавҳид йўлларидан юриб тўлиқ эргашган мўъминлардир. Демак, Иброҳим алайҳиссаломга энг яқин кишилар ана шулардир.

Аммо, яҳудий ва насронийларнинг Иброҳим алайҳиссаломга ўзларини нисбатлаш орқали ҳурмат эхтиромга ва нажотга эга бўлишга ҳаракат қилишлари, токи ширк ва унинг аҳлидан четланиб, Аллоҳга тавҳид ила таслим бўлмагунларига қадар ҳеч қандай фойдаси йўқдир, зотан у зот ҳаниф мусулмон эдилар.

Нафақат яҳудий ва насронийлар, балки ушбу нарса ҳамма доирада, барча кишиларга тегишдидир. Агарда одамлар ширк ва унинг аҳлидан четланмасдан туриб, ўзларини мусулмонмиз деб даъво қилсалар, ўзларини Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимуссаломларга ҳар қанча куйиб ва пишиб нисбатласалар ҳам, албатта бу нарса ҳеч эътиборга олинмайди, чунки ушбу дин фақатгина қуруқ нисбатланиш, мансубланиш устига қурилмайди ва шу билангина ислом ҳосил бўлиб қолмайди. Юқорида зикр қилганимиздай яҳудий ва насронийлар ҳам ўзларини Иброҳим алайҳиссаломга нисбатлашган эди, аммо Аллоҳ таъоло уларни инкор қилиб шундай жавоб берди: «Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди». (Оли Имрон: 67)

Ҳозирги кундаги ўзини исломга нисбатлагани учунгина уни мусулмон санайдиганлар, ақийдаларидан келиб чиқиб яҳудий ва насронийларни ҳам, мусулмон санашлари шартдир!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑