Кўпчилик дегани ҳақда деганими?

Кўпчилик дегани ҳақда деганими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Аксар инсонлар ҳақ аҳлини кўпчилик бўлса, ҳақиқатда шулар ҳақ устида ва агарда камчилик бўлса, ҳақиқатда булар ботил устида деб ўйлайдилар. Ҳақни аниқлаш учун кўпчиликни меъёр-ўлчов қилиб оладилар ва улар айтадиларки: «агарда улар ҳақ йўлда бўлганларида эди, камчилик бўлмаган бўлар эдилар ва одамлар уларга қарши бўлмасдан аксинча эргашган бўлишар эди». Қуръон эса ушбу ботил даъвога тескари келди;

1- ( وَأَكثَرُهُمُ الفَاسِقُونَ )

Уларнинг аксари фосиқлардир.

2- ( وَأَكثَرُهُم لاَ يَعقِلُونَ )

Уларнинг аксари ақлни ишлатмаслар.

3- ( وَأَكثَرُهُمُ الكَافِرُونَ )

Уларнинг аксари кофирлардир.

4- (وَأَكثَرُهُم لِلحَقِّ كَارِهُونَ )

Уларнинг аксари ҳақни ёмон кўрувчилардир.

5- ( وَأَكثَرُهُم كَاذِبُونَ )

Уларнинг аксари каззоблардир.

6- (بَل أَكثَرُهُم لاَ يُؤمِنُونَ )

Йўқ, уларнинг аксари мўмин эмаслар.

7- ( وَلَـكِنَّ أَكثَرَهُم لاَ يَعلَمُونَ )

Лекин, уларнинг аксари (ҳақни) билмаслар

8- ( وَلَـكِنَّ أَكثَرَهُم يَجهَلُونَ )

Лекин, уларнинг аксари жоҳиллардир.

9- ( وَلاَ تَجِدُ أَكثَرَهُم شَاكِرِينَ )

Уларнинг аксарини шукр қилувчи ҳолида топмассан.

10- (وَمَا يَتَّبِعُ أَكثَرُهُم إِلاَّ ظَنّاً إَنَّ الظَّنَّ لاَ يُغنِي مِنَ الحَقِّ شَيئاً)

Уларнинг аксари гумонга эргашадилар холос. Албатта гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўлмас.

11- ( وَلَـكِنَّ أَكثَرَهُم لاَ يَشكُرُونَ )

Лекин, одамларнинг аксари шукр қилмаслар.

12- ( وَمَا يُؤمِنُ أَكثَرُهُم بِاللّهِ إِلاَّ وَهُم مُّشرِكُونَ )

Уларнинг аксари Аллоҳга фақатгина мушрик бўлган ҳолларида иймон келтирадилар холос.

13- ( أَم تَحسَبُ أَنَّ أَكثَرَهُم يَسمَعُونَ أَو يَعقِلُونَ إِن هُم إِلَّا كَالأَنعَامِ بَل هُم أَضَلُّ سَبِيلاً )

Ёки сиз уларнинг аксари тинглай оладилар ё англай оладилар деб ҳисоблайсизми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки, янада йўлдан озганроқдирлар.

14- ( وَمَا كَانَ أَكثَرُهُم مُّؤمِنِينَ )

(Лекин) уларнинг аксари иймон келтирувчи бўлмадилар.

15- ( فَأَعرَضَ أَكثَرُهُم فَهُم لَا يَسمَعُونَ )

Уларнинг аксари ундан (Қуръондан) юз ўгирдилар. Энди, улар эшитмаслар.

16- ( وَإِن تُطِع أَكثَرَ مَن فِي الأَرضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللّهِ إِن يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِن هُم إِلاَّ يَخرُصُونَ )

Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос.

17- ( وَلَـكِنَّ أَكثَرَ النَّاسِ لاَ يُؤمِنُونَ )

Лекин инсонларнинг аксари иймон келтирмаслар.

18- ( وَمَا أَكثَرُ النَّاسِ وَلَو حَرَصتَ بِمُؤمِنِينَ )

Агарчи сиз (одамларнинг иймон келтиришларига) жуда харис бўлсангизда, одамларнинг аксари мўмин бўлмайдилар.

19- (فَأَبَى أَكثَرُ النَّاسِ إِلاَّ كُفُوراً )

Инсонларнинг аксари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.

20- (قُلْ سِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَانظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِن قَبْلُ كَانَ أَكْثَرُهُم مُّشْرِكِين)َ

Сиз айтинг: Ер юзида сайр қилинглар. Олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар. Уларнинг кўплари мушрик бўлган эдилар.

Айни пайтда эса Қуръон озчликни мақтади.

1- ( وَقَلِيلٌ مِّن عِبَادِيَ الشَّكُورُ )ُ

Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир

2- ( إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وقليل ما هم )

Фақатгина иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). (Лекин) улар жуда ҳам оз.

3- ( وَقَلِيلٌ مِّنَ الآخِرِينَ )

Ва охиргилардан оздирлар.

4- (وَلَوْ أَنَّا كَتَبْنَا عَلَيْهِمْ أَنِ اقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ أَوِ اخْرُجُواْ مِن دِيَارِكُم مَّا فَعَلُوهُ إِلاَّ قَلِيلٌ مِّنْهُمْ وَلَوْ أَنَّهُمْ فَعَلُواْ مَا يُوعَظُونَ بِهِ لَكَانَ خَيْراً لَّهُمْ وَأَشَدَّ تَثْبِيتا)

Агар Биз уларга, ўзларингизни ўлдиринг ёки ўзингизни диёрларингиздан чиқаринг, деб фарз қилганимизда, озгиналаридан бошқаси буни қилмас эдилар. Улар ўзларига ваъз қилинган нарсаларни қилганларида эди, ўзларига яхши ва саботлари мустаҳкам бўлар эди.

5- ( وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلاَّ قَلِيلٌ )

У (Нуҳ) билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди.

6- (قَلِيلًا مَا تَذَكَّرُون)

Сизлардан жуда ҳам озчилик насиҳатни қабул қилади.

Биз кўпчилик ҳақда деган ақийдани қоралаганимизга бизларга эътироз қиляпсизми? Ундай бўлса «кўпчилик» ақийдасини ана шу маломат қилинган сифатлар билан сифатлаган Қуръонга ҳам эътироз билдирсангиз керак?!

Биз бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик, шунда у Зот айтдилар: Ғарибларга хушхабар (Тубо — жаннат хушхабарини) беринглар. Саҳобалар сўрашди: Я Росулуллоҳ, ғариблар кимлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Улар кўп ёмон одамлар орасидаги озчиликдир. Уларга қарши чиқувчилар уларга эргашувчилардан кўпдир. (Аҳмад, 2/177; Ибн Муборак, аз Зуҳд, 775)

Имом Абу Шама айтади: Ҳаққа эргашадиганлар оз бўлишига ва унга қарши келадиганлар кўп бўлишига қарамай, унга эргаш ва собит тур! Ҳақ бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари бўлган нарсадир. Биз адашганларнинг кўп миқдорда эканлигига қарамаймиз! (ал-Баъис, 22)

Ибнул Қойюм айтади: Имом Аҳмад даврида оз миқдордаги жамоатдан ташқари барча у кишини тарк этдилар. У вақтда тарк этканлар орасида қозилар, муфтийлар, халифалар ва шунингдек уларга эргашканлар бор эди. (Имом Аҳмад; ал-Ҳавадис вал-бидъа, 1/22).

Ибнул Қойюм айтади: Жоҳиллар алдангани каби, ҳеч қандай ҳолатда алданмагин. Ахир улар айтадилар: Агар улар ҳақ йўлда бўлганларида озчилик бўлмаган бўлардилар ва одамлар уларга қарши бўлмасдилар. Аммо, сен билгинки, бу озчиликдагилар одамлардир, уларга қарши чиққанлар эса одам эмас. Чунки, одамлар ҳақда турганлардир. Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу айтганлар: Сизлардан ҳеч кимингиз: мен одамлар билан ман, деб дум бўлмасин, аммо ўзини ҳамма иймондан чиқса ҳам, иймонда қолишга ўргатсин. (Мифтаҳ дар ас-Саъада, 1/147)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Жоҳилият одамларининг энг катта асосларидан бири кўпчилик билан алданиши эди. Улар қайсидир фикрни тўғри эканлиги исботлаш учун, кўпчиликни далил қилиб келтирар эдилар ва аксинча, бир фикрни нотўғри эканлигини исботлаш учун камчиликни далил қилиб келтирар эдилар. Аллоҳ таъоло эса уларга қарши келди ва буни Қуръонни аксар ерларида баён қилди. (Масаилул Жаҳилия)

Эй Аллоҳ, бизни оз тоифалардан қил! Амин!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑