Куфр сўзининг маъноси.
بسم الله الرحمن الرحيم

«Куфр» сўзининг луғвий маъноси: «ўраш» ва «тўсиш» дир. Совутини ўраб, кийимларини кийган одамга араблар: «Кафара диръаҳу би савбиҳи» дейдилар. Араб тилидаги «мукаффар» сўзидан қуроллари билан тўсилган (ҳимояланган) жангчи тушунилади. «Куфр» – иймоннинг зиддидир. Уни ҳақиқатни тўсгани учун ҳам «куфр» деб аталди.
Абу Мансур ал-Ҳаравий айтади: «Куфрнинг бир неча томонлари бор. Асли эса, бирон нарсани ўрадим, ёпдим демоқчи бўлса куфр қилдим, дейилади. Шундан, тунни кофир дейишади, чунки у ўз қоронғулиги билан нарсаларни яширади. Фалончи Аллоҳнинг неъматларига кофир бўлди деб, неъматларни яшириб, шукр қилмаганга айтишади». (ал-заҳир фий ғарийби алфаз ал-Шофеъий 1/249)
«Куфр» сўзининг шариатда қўлланилиши.
Куфр – Ислом ёки Исломнинг сиҳати усиз мукаммаммал бўлмайдиган дин асосларини инкор этиш, демакдир. Шунинг учун ҳам икки шаҳодат калималарини инкор этиш куфрдир. Диндан экани барчага маълум бўлган нарсаларнинг фарзлиги (масалан намоз) ёки ҳаром эканини (масалан ароқ) инкор этиш ёки исломдан чиқарувчи бирон амални қилbшлик куфрдир. «Куфр» сўзи оят ва ҳадис матнларида баъзида Ислом миллатидан чиқарадиган, баъзида эса Ислом миллатидан чиқармайдиган маъноларда истеъмол қилинади. Чунки, куфрнинг ҳам иймон каби турли шохлари (тармоқлари) бор. Куфрнинг турли асос ва тармоқлари бор. Уларнинг баъзилари куфрни тақозо қилса, баъзилари куфрнинг хусусиятларини тақозо қилади.
Куфрнинг шаръий маъноси – бу диндан барчага маълум бўлган нарсани инкор қилишдир, ҳудди тавҳидни, шариатни ёки нубувватни инкор қилишлик каби. (Муфродат Ғарибул Қуръан, 435, Минҳажус Сунна, 5/251)
Ибн Ҳазм куфрга таъриф бериб шундай дейди: «Куфр динда: Аллоҳ иймон
келтиришни фарз қилган бирон нарсани, унга ҳақ етказилиб, ҳужжат етиб боргандан сўнг тили билан эмас дили билан ёки дили билан эмас тили
билан ёки иккаласи билан инкор қилган ёки иймондан чиқариб юборишига очиқ ҳужжат келган амални қилган кимсанинг сифатидир». (Ал-Иҳкам фий усул ал-Аҳкам 1/49)
Ибн Таймия айтади: Бу (куфр дегани) Аллоҳга ва Унинг росулларига кофир бўлишдир, у ёлғонга чиқариш билан бўладими ёки фақатгина шак қилишми, ёки ушбу барчасидан кибр қилиш сабабли ёки шаҳватга эргашиб юз ўгириш билан бўладими, ёки рисолатга эргашишдан ўгирилиб кетиш билан бўладими, буниси муҳим эмасдир. (Барибир куфр собит бўлади) (Мажмуъ ал Фатава, 3/315, 12/335)
Ибн Таймия айтади: Куфр росул хабар қилган нарсани ёлғонга чиқариш воситасида ёки уни ҳақ эканига иқрор бўлишига қарамасдан эргашишдан бош тортса собит бўлади. Фиръавнда, яҳудийларда ва бошқа баъзиларда шундай куфр тури собит бўлган. (Дар ат-Тааруд, 1/242)
Тафсир: Куфрнинг чегаралари, барча уни турлари ва туркумларини остида ётади. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани инкор қилишдир, агарчи қисман бўлса ҳам. Иймон эса бу Росулуллоҳ олиб келган нарсани ҳақ эканига эътиқод қилиш ва унга умумий ва тафсилотларда эргашишдир. Иймон ва куфр зиддиятлардир ва қачон биттаси тўлиқ ҳолатда ҳосил бўлса, бошқаси йўқ бўлади. (Иршад ила маърифатул аҳкам, 203-204)
Лекин куфрни муржиа ва жаҳмий фирқалари каби фақатгина қалб билан инкор қилиш, ёки ёлғонга чиқариш билангина ва «киши фақатгина қалбидан инкор қилмагунича, ёки қалбидан уни халол санамагунча, кофир бўлмайди», дейилмайди. У кофир фирқалар бу залолат эътиқодлари билан мазкур куфр турини енгил, осон ва соддалаштириб, ўзларининг мушрик ва кофир биродарларини оқладилар. Инкор қилишни салаф уламолар: Сўз ва амал билан бўлади деб қарор қилишган. Ҳудди бу қалб билан бўлганидек, тасдиқ ҳам айни шу кабидир. Куфр ҳам турлидир ва улардан масалан: Инкор қилиш куфри. Жаҳолат куфри. Ёлғонга чиқариш куфри. Шак-шубҳа қилиш куфри. Нифоқ куфри. Истеҳзо (ҳазл-масхара) куфри. Тақлид қуфри. Таъвил қилиш куфри. Диннинг таълимидан бош тортиш, юз ўгиририш куфри. Исломни бузувчи куфр турлари кўп, кишини куфрга тушиши, уни исломга киришидан кўра кўпроқдир. Иймон қалбдаги эътиқод, сўз ва амал булганидек, куфр ҳам ҳудди шундай эътиқод, сўз ва амал билан бўлади.
Имом Фузайл ибн Иёз айтади: «Аҳли Сунна айтади: иймон бу билишлик, сўз ва амалдир».
Имом Шофиий айтади: «Саҳобалар ва тобеинлар ва улардан кейин келганлар барчалари иттифоқ қилишганки, иймон бу сўз, эътиқод ва амалдир. Агарда улардан бирортаси бўлмаса, иймон бор ҳисобланмайди». (Шарх усул эътиқод Лаълаъкаий, 956)
Шунингдек иймон ҳам уч (қалб, тил, амалда) шаклда бўлганидай, куфр ҳам уч шаклда бўлади. Иймон бу ҳамма шу уч шаклни бирга мавжуд бўлишлиги ва агарда улардан бири йўқ бўлса, бас, у куфр бўлади.
Куфр эътиқод, сўз ва амалда собит бўлади.
Эътиқоддаги куфр – Аллоҳ таъоло айтади:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُوْلَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ
«Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар жаҳаннам ўтидадурлар, у ерда абадий қолурлар. Ана ўшалар халойиқнинг энг ёмонларидир. (Баййина: 6)
Яъни эътиқоддаги куфр, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида келган эътиқодга зид келадиган эътиқоддир.
Амалдаги куфр – Аллоҳ таъоло айтади:
ذَلِكَ هُدَى اللّهِ يَهْدِي بِهِ مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَلَوْ أَشْرَكُواْ لَحَبِطَ عَنْهُم مَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
«Агар улар ширк келтирсалар, қилган амаллари, албатта, беҳуда кетади». (Анъом: 88)
Сўздаги куфр – Аллоҳ таъоло айтади:
وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ
Агар улардан сўрасанг, албатта: Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос, дерлар. Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. (Тавба: 65-66)
Куфр турлари:
Жаҳолат куфри. Дин асл асосларидан жоҳил бўлган кимса кофирдир.
وَإِنْ أَحَدٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّىٰ يَسْمَعَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَعْلَمُونَ
Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Кейин уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир. (Тавба: 6)
Қуръонни эшитмаган жоҳил кимсаларни Аллоҳ таъоло мушрик деди.
لَمْ يَكُنِ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ مُنْفَكِّينَ حَتَّىٰ تَأْتِيَهُمُ الْبَيِّنَةُ
Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирларга токи очиқ ҳужжат келмагунча (куфрларидан) ажралмасдилар. (Баййина: 1)
Қуръон келмасидан аввал ҳам Аллоҳ у Қуръондан жоҳил бўлганларни кофир ва мушриклардан деди.
الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعاً
«Улар (кофир булганликлари сабабли) бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса (жаҳолатлари сабабли) гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир. (Каҳф:104)
فَرِيقاً هَدَى وَفَرِيقاً حَقَّ عَلَيْهِمُ الضَّلاَلَةُ إِنَّهُمُ اتَّخَذُوا الشَّيَاطِينَ أَوْلِيَاء مِن دُونِ اللّهِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُم مُّهْتَدُونَ
Бир гуруҳни ҳидоят қилдик. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. (Аъроф:30)
Ушбу оятни тафсирида Ат Тобарий айтади: «Бу жоҳил киши маъзур эмас еканига далил бўлади». (Ад-Дурорус-Санния, 10/392)
أَن تَحْبَطَ أَعْمَالُكُمْ وَأَنتُمْ لَا تَشْعُرُون
Ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. (Ҳужурот:2)
قُلْ أَفَغَيْرَ اللَّهِ تَأْمُرُونِّي أَعْبُدُ أَيُّهَا الْجَاهِلُون
Айтинг: Эй жоҳиллар! Мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишимга буюрасизларми?! (Зумар: 64)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди, дедилар (Бухорий ривоят қилган)
Ибн Аббос айтади: «Қиёмат куни Аллоҳ таъоло қодарийларни жаҳаннамга қаратиб буюради ва улар айтишади: «Эй Роббимиз! Нега биз жаҳаннамга буюрилмоқдамиз, Аллоҳга қасамки биз бирор нарсада Аллоҳга ширк келтирмаганмиз, айни пайтда бир аҳли тавҳиддан бўлган қавм маъсият қилган бўлса ҳам ва биз уларни жаҳаннамга буюрилшини ва бизни тарк қилиниши керак деб ўйлаймиз, биз эса жаҳаннамга буюрилмоқдамиз улар эса қолдирилмоқда. Ахир Аллоҳга қасам, биз бирор нарсада Аллоҳга шерик келтирмаганмиз! Уларга айтилади: «Ўзларинг билмаган ҳолларингда шерик қилдинглар». (Ибн Батто Ал Ибана ал Кубро, 1541 да шунингдек, ҳар хил йўллар билан Ал Мардавайҳ тафсирда, Абу Исхоқ ас Салаъбий ал Кафш вал Баян, 9/263 да, Ас Сиржоний Ал Жуз, 5 да, Ал Малтий Ат Танбиҳ фий Родд ала аҳлил аҳво вал бидъа, 172 да, Ибн Арабий Аридатул аҳвазий, 1/147 да ривоят қилганлар)
Абу Юсуф Абу Ҳанифадан қуйидаги иборани нақл қилиб, шундай деган: «Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ шундай дерди: «Ҳеч кимга жоҳиллик сабаб ўз яратувчисини танимаслик (дин асосларини билмаслик) узр бўлмайди, зеро инсонга кўриб турган еру осмонни кўрсатиб қўйилгани туфайли инсонга ўз роббисини таниб (тавҳидни билиш) ибодатда яккалаш вожиб бўлади. Фарз амалларга (дин тафсилотларига) келсак ва улардан хабари бўлмаганлар эса, ҳақиқатда ҳужжат қоим бўлмаганлар ҳукмидадир. (Бадаи ас-Санои, 15-412 ва шунингдек бу сўзларни Ал-Хашия 3-185 да Ибн Обидийн ва бошқа Ҳанафийлар зикр қилган)
Ибн Касирнинг шогирди Ал Қунавий Ал Ҳанафий айтади: «Кимда ким ўз ихтиёри билан кишини кофир қилувчи куфр калимасини билмасдан айтса, бас, кофир бўлади ва бундай кишига бу куфр калимасини билмай айтгани узр бўлмайди. Зеро, бу калимани ўз ихтиёри билан айтди, ҳатто, бу куфр калима билан кофир бўлишни қасд қилмаган бўлса ҳам, шунингдек кишини куфрга туширадиган калимани агарчи ҳазиллашиб айтса ҳам, албатта, кофир бўлади ва бундай жоҳилликга ҳеч қандай узр йўқ ва бу барча уламоларнинг фикридир». (Шарҳ Фиқҳул Акбар, Мулла Алийул Қори, 241)
Умар ибн Муҳаммад Авд айтади: «Кимки куфр калимасини куфр эканини билиб айтса, бас, кофирдир. Агар бу куфр калимаси эканини билмасдан, аммо буни ўз ихтиёри билан айтса, батаҳқиқ, барча уламолар сўзлари билан кофир бўлади ва жаҳолат сабабли узр берилмайди. (Нисобул-Итисаб, 193-бет)
Қорофий Моликий айтади: Ижмоъ борки, дин аслларида Аллоҳ жоҳиллика узр бермагандир». (Шарх Танкиҳ ал Фусул, 2/182)
Қози Иёз айтади: «Ҳеч кимга жаҳолат билан қилган куфрига узр йўқ». (Аш-Шифа, 2/201)
Ибн Касир айтади: «Ибн Аббос айтганидай Қуръондан шундай нарсалар борки, унда ҳеч ким жаҳолати билан узрли бўлмайди». (Тафсир Ибн Касир, 1/14)
Имом ибн Таймия айтади: «Кимки куфр сўзини айтса, ёки куфр феълини қилса кофир бўлишни қасд қилмаган бўлса ҳам, бас, кофир бўлади. Чунки ҳеч ким куфрни қасд қилмайди, фақат Аллоҳ хоҳлаганлар бундан мустаснодир». (Ас Соримул Маслул, 184)
Ибнул Қойюм кофир ким экани ҳақида тушунтириб шундай дейди: «Албатта кофир тавҳидни инкор қилган, росулини ёлғончига чиқарган кимсадир. Буни у қайсарлик қилиб қилганми, ёки билмасдан қилганми, ёки ана ўша қайсарлик қилиб бўйинсунмаётган кофирларга кўр-кўрона эргашиб қилганми фарқи йўқ». (Ториқул Ҳижротайн, 1/608)
Шайх Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб Мусайламатул Каззобнинг издошлари муртадлар ва улардан бошқалар ҳақида шундай дейди: «Дарҳақиқат, уламолар уларниннг муртад эканликларига ижмоъ қилишган, агарчи улар жоҳил бўлсалар ҳам (яъни агарчи ўзларини муртад бўлганларини билмасалар ҳам)». (Дурорус Санния 8/118)
Имом Абу Батийн айтади: «Кимки таъвил ёки хато ижтиҳод, ёки жаҳолат сабабли куфрда узр бор деб даъво қилса, у одам Қуръон, суннат ва ижмоъга шак-шубҳасиз хилоф сўзни айтибди». (Ал-интисор ли ҳизбиллаҳил муваҳҳидин, 1/37)
Имом Абдуроҳман Ибн Ҳасан айтади: На салафдан ва на халафдан бўлган уламолар ширкда ижтиҳод мавжуд ва ширк қилган одамга ижтиҳоди туфайли узр бор демаганлар. Ушбу (сўз) Қуръонга, Суннатга ва уммат уламоларининг ижмоъсига бўлган ёлғондир! (Ад-Дурор ас-Санния, 11/548 549)
Ёлғонга чиқариш, инкор қилиш куфри.
Қуръонни бир дона оятини, ёки бир дона харфини бўлса ҳам ёки саҳиҳ, собит бўлган Суннатни ёлғонга чиқарган, инкор қилган кимса кофирдир.
وَجَحَدُوا بِهَا وَاسْتَيْقَنَتْهَا أَنفُسُهُمْ ظُلْماً وَعُلُوّاً فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِينَ
«Ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайли у(мўъжиза)ларни инкор этдилар». (Намл:14)
قَدْ نَعْلَمُ إِنَّهُ لَيَحْزُنُكَ الَّذِي يَقُولُونَ فَإِنَّهُمْ لاَ يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآيَاتِ اللّهِ يَجْحَدُونَ
«Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар». (Анъом:33)
فَأَنجَيْنَاهُ وَالَّذِينَ مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِّنَّا وَقَطَعْنَا دَابِرَ الَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا وَمَا كَانُواْ مُؤْمِنِينَ
«Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг кетларини уздик. Улар мўмин эмас эдилар». (Аъроф: 72)
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِباً أَوْ كَذَّبَ بِالْحَقِّ لَمَّا جَاءهُ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْكَافِرِينَ
«Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Ҳақ Қуръон келган чоғида уни ёлғон
деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жаҳаннамда кофир кимсалар учун жой топилмасми?!». (Анкабут: 68)
Абдуллоҳ Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтадилар: Кимки Қуръонни бирдона ҳарфига бўлса ҳам куфр келтирса, бас, бутун Қуръонга кофир бўлибди. (Абдур-Роззақ, 8/472)
Ибн Таймия айтади: Кимки росуллар олиб келган нарсани ёлғонга чиқарса, бас кофирдир. (Мажмуъ ал Фатава, 2/79)
Заҳабий айтади: Албатта, инсон пайғамбар алайҳиссалом нимадир айтганларини билиб, аммо уни инкор қилса, унга иймон келтирмаса, бас, кофирдир. (Ал-Улу, 214)
Инкор қилмаган ҳолда бўйин товлаш, саркашлик қилиш куфри.
Аллоҳнинг буйруғи ва қайтариғини тасдиқлаган ҳолда, такаббурлик ва саркашлик қилиш. Аллоҳга ибодат қилишга, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга такаббурлик қилган кимса кофирдир. Иблиснинг куфри шу турга тегишлидир.
وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلاَئِكَةِ اسْجُدُواْ لآدَمَ فَسَجَدُواْ إِلاَّ إِبْلِيسَ أَبَى وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ
«Эсла, фаришталарга: Одамга сажда қилинглар!» деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди». (Бақара: 34)
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Тавҳид қалбда ва сўзда ҳамда қилинаётган амалларда бўлиши кераклиги ҳақида ихтилоф йўқ. Агар булардан бири бўлмас экан киши мусулмон эмас. Агарчи киши тавҳидни қалби билан тан олсада, лекин айтаётган сўзларида ва қилаётган амалларида акс этмаса, у ҳудди Фиръавн, Иблис ва уларга ўхшаган бўйинсунмаган кофирлар сингаридир». (Дурорус Санния, 2/124)
Шак-шубҳа қилиш куфри.
Дин асослари ва диндан экани заруратан барчага маълум бўлган масъалада шак қилиш куфрдир.
إِنَّمَا يَسْتَأْذِنُكَ الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَارْتَابَتْ قُلُوبُهُمْ فَهُمْ فِي رَيْبِهِمْ يَتَرَدَّدُونَ
«Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида (сиз келтирган ҳақ дин хусусида) шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Бас, улар ўз шак-шубҳаларида иккиланиб юрадилар». (Тавба:45)
وَدَخَلَ جَنَّتَهُ وَهُوَ ظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ قَالَ مَا أَظُنُّ أَن تَبِيدَ هَذِهِ أَبَداً وَمَا أَظُنُّ السَّاعَةَ قَائِمَةً وَلَئِن رُّدِدتُّ إِلَى رَبِّي لَأَجِدَنَّ خَيْراً مِّنْهَا مُنقَلَباً قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ أَكَفَرْتَ بِالَّذِي خَلَقَكَ مِن تُرَابٍ ثُمَّ مِن نُّطْفَةٍ ثُمَّ سَوَّاكَ رَجُلاً لَّكِنَّا هُوَ اللَّهُ رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِرَبِّي أَحَداً
«У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлмар, деб ўйлайман. Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман, деди. Унга шериги гаплаша туриб: Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган зотга кофир бўлдингми?! Лекин мен: У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман». (Каҳф: 35-38)
وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِم مِّن قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُّرِيبٍ
«Улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди. Худди олдин ўтган маслакдошлари каби. Албатта, улар шак-шубҳа ичида эдилар». (Саба:54).
Имом Абу Батийн айтади: «Дарҳақиқат, Қуръон далолат қиладики, дин асосларида шак қилишлик куфрдир. Ва бу (шак) икки нарсани орасидаги иккиланишдир. Ҳудди кимдир Росул (соллаллоҳу алайҳи ва салламни) қатъий тасдиқламагани ва ёлғонга ҳам чиқармаганидай». (Росаилу Нажд 4/513) (Ҳукм Такфирул Муъайян, 17)
Юз ўгириш куфри.
Дин таълимидан хусусан дин асосларидан ва унга амал қилишдан юз ўгирган кимса кофирдир.
قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ
«Аллоҳга ва Росулга итоат қилинг. Бас, агар юз ўгирсалар Аллоҳ, албатта, бундай кофирларни яхши кўрмайди». (Оли имрон: 32)
وَالَّذِينَ كَفَرُوا عَمَّا أُنذِرُوا مُعْرِضُونَ
«Кофир бўлганлар, уларга огоҳлантирилган нарсалардан юз ўгирувчилардир». (Аҳқоф: 3)
وَيَقُولُونَ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالرَّسُولِ وَأَطَعْنَا ثُمَّ يَتَوَلَّى فَرِيقٌ مِّنْهُم مِّن بَعْدِ ذَلِكَ وَمَا أُوْلَئِكَ بِالْمُؤْمِنِينَ
Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар. (Нур: 47)
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Навақизул Ислом китобида айтади: Ўнинчиси: Аллоҳнинг динидан юз ўгирмоқ, уни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик, бунга далил Аллоҳ таъолонинг ушбу оятидир:
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِآيَاتِ رَبِّهِ ثُمَّ أَعْرَضَ عَنْهَا إِنَّا مِنَ الْمُجْرِمِينَ مُنتَقِمُونَ
«Роббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз». (Сажда: 22)
Нифоқ куфри.
Нифоқ яъни иймонни изҳор қилиб, куфрни яшириш. Устида иймонни изҳор қилиб, ичида куфрини яширган кимса мунофиқ кофирдир.
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيراً
«Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан». (Нисо: 145)
ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ آمَنُوا ثُمَّ كَفَرُوا فَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ
«Бунга сабаб уларнинг (тилларида) иймон келтириб, сўнгра (дилларида)
кофир бўлганларидир. Бас, уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар
(иймоннинг ҳақиқатини) англай олмаслар!» (Мунофиқун: 3)
Таъвил қилиш куфри.
Дин асосида ёки диндан экани барчага заруратан маълум бўлган масъалада таъвил қилган кимса кофирдир.
هُوَ الَّذِيَ أَنزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُّحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُواْ الألْبَابِ
«У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашади..» (Оли имрон: 7)
قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالاً لَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعاً
Сен:«Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин. (Каҳф: 104)
Абу Батийн айтади: «Ким куфрни қилган одам таъвил қилган бўлса, ёки хато ижтиҳод қилган бўлса, ёки тақлидан қилган бўлса, ёки жаҳолат билан қилган бўлса, бас, у маъзурдир деб даъво қилса, шак-шубҳасиз бу сўз Қуръонга ва Суннатга ва ижмоъга зиддир». (Ал-интисор ли ҳизбиллаҳи ал-муваҳҳидийн, 1-37)
Имом ибн Таймия айтади: Олимлардан баъзи (дин аслида) таъвил қилувчи кишиларни такфир қилганлари борасида, китоблар ва нақллар тўлиб ётибди! (Жамиъ ул Масаил, 5/77)
Машҳур Моликий фақиҳ, Муҳаммад ибн Марзуқ ал Мағрибий ал Моликий (781-ҳижрийда вафот этган) айтади: Биз (моликийлар) айтамиз: Куфр масъаласида на жаҳолатга ва на таъвилга УЗР ЙЎҚ. (Ал Мияр ал Муъриб, 1/90 49-22)
Тақлид куфри.
Тавҳид масъаласида кўр-кўрона эргашиб куфр ва ширкка тушган кимса кофирдир.
Аллоҳ таъоло Қуръонда бир неча ўринларида, ўзларидан олдин ўтган пешво кофирларга кўр-кўрона тақлид қилувчи эргашувчи авомларнинг бир ҳил азоблашлигини ва эргашувчи авомлар билан пешволар ҳукмда бир эканини ҳамда барчалари жаҳаннамда ўзаро тортишишлари ва эргашувчи авомларнинг афсуслари ҳақида хабар қилган.
إِذَا ادَّارَكُواْ فِيهَا جَمِيعاً قَالَتْ أُخْرَاهُمْ لأُولاَهُمْ رَبَّنَا هَـؤُلاء أَضَلُّونَا فَآتِهِمْ عَذَاباً ضِعْفاً مِّنَ النَّارِ قَالَ لِكُلٍّ ضِعْفٌ وَلَـكِن لاَّ تَعْلَمُونَ وَقَالَتْ أُولاَهُمْ لأُخْرَاهُمْ فَمَا كَانَ لَكُمْ عَلَيْنَا مِن فَضْلٍ فَذُوقُواْ الْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْسِبُونَ
Бироқ у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари (эргашганлари) аввалгиларини (пешволарини) (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анави (бошлиқлар) адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», дерлар. У зот: «Ҳаммага ҳам икки баробар, лекин билмассизлар», дер. Аввалгилар (пешволар) кейингиларга (эргашувчиларга): «Сизларни биздан афзаллик томонингиз йўқ. Қилган касбингизга яраша азобни тортаверинглар, дерлар. (Аъроф: 38-39)
يَقُولُ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لَوْلَا أَنتُمْ لَكُنَّا مُؤْمِنِينَ قَالَ الَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لِلَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا أَنَحْنُ صَدَدْنَاكُمْ عَنِ الْهُدَى بَعْدَ إِذْ جَاءكُم بَلْ كُنتُم مُّجْرِمِينَ وَقَالَ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا بَلْ مَكْرُ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ إِذْ تَأْمُرُونَنَا أَن نَّكْفُرَ بِاللَّهِ وَنَجْعَلَ لَهُ أَندَاداً وَأَسَرُّوا النَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُا الْعَذَابَ وَجَعَلْنَا الْأَغْلَالَ فِي أَعْنَاقِ الَّذِينَ كَفَرُوا هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Ўшанда заиф саналганлар (эргашувчилар) мутакаббирлик қилганларга (пешволарга): «Сизлар бўлмаганингизда, албатта, биз мўмин бўлар эдик», дерлар. Мутакаббирлик қилганлар (пешволар) заиф саналганларга (эргашувчиларга) «Сизга ҳидоят келганидан кейин биз сизни ундан тўсдикми?! Йўқ! Ўзингиз жиноятчи бўлдингиз», дерлар. Заиф саналганлар (эргашувчилар) мутакаббирлик қилганларга (пешволарга) «Йўқ! Кечаю кундузнинг макр-ҳийласи (тўсди). Ўшанда сизлар бизни Аллоҳга кофир бўлишга, Унга тенгдошлар қўшишимизга амр қилар эдингиз», дедилар. Улар (пешволар ва эргашувчилар ҳам) азобни кўрган чоғларида надоматни ичларида тутдилар. Биз кофирларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар фақат қилиб юрган амалларига яраша жазоланурлар. (Сабъа: 31-32-33)
وَإِذْ يَتَحَاجُّونَ فِي النَّارِ فَيَقُولُ الضُّعَفَاء لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا إِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعاً فَهَلْ أَنتُم مُّغْنُونَ عَنَّا نَصِيباً مِّنَ النَّارِ قَالَ الَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا إِنَّا كُلٌّ فِيهَا إِنَّ اللَّهَ قَدْ حَكَمَ بَيْنَ الْعِبَادِ
Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар (эргашувчилар) мутакаббирлик қилганларга (пешволарга) «Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах насибамиздан бирор бўлагини даф қиласизларми?!» дерлар. Мутакаббирлик қилганлар (пешволар эса) «Албатта, ҳаммамиз унинг ичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди», дерлар. (Ғофир:47-48)
وَبَرَزُواْ لِلّهِ جَمِيعاً فَقَالَ الضُّعَفَاء لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُواْ إِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعاً فَهَلْ أَنتُم مُّغْنُونَ عَنَّا مِنْ عَذَابِ اللّهِ مِن شَيْءٍ قَالُواْ لَوْ هَدَانَا اللّهُ لَهَدَيْنَاكُمْ سَوَاء عَلَيْنَا أَجَزِعْنَا أَمْ صَبَرْنَا مَا لَنَا مِن مَّحِيصٍ
«Қиёмат Кунида барча халойиқ Аллоҳга рўбарў бўлиб, эргашувчилар пешво- йўлбошчиларига: «Бизлар сизларга эргашган эдик, энди Сизлар бизларни Аллоҳнинг бирон азобидан қутқара оласизларми?!» деганларида, улар (пешволар) айтадилар: «Агар Аллоҳ бизни Ҳақ йўлга ҳидоят қилганида биз ҳам сизларни ҳидоят қилган бўлар эдик. Энди эса дод-вой қиламизми, сабр-қаноат қиламизми, биз учун баробардир — ҳеч қандай нажот йўқдир». (Иброҳим:21)
وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْناً كَبِيراً
Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар. Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!» дедилар эргашувчилар. (Аҳзоб: 67-68)
إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُواْ مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُواْ وَرَأَوُاْ الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الأَسْبَابُ وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُواْ لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّؤُواْ مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُم بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ
«У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади.(Шунда) эргашувчилар: Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак, дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар». (Бақара: 166-167)
Абдуллоҳ Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу айтади: Сизлардан ҳеч бирингиз динда бирон бир кишига кўр-кўрона эргашмасин. Агар у иймон келтирса, сиз ҳам иймон келтирасиз, агар у куфрга тушса, сиз ҳам куфрга тушасиз!». (Абу Довуд «Аз-Зуҳд» 132, да ривоят қилган. Исноди саҳиҳ. Шунингдек Ҳатиб «Ал-Фақиҳ ва ал-мутафаққиҳ», 751, да Ибн Абдул Барр «Ал-Жоми», 2-228, Ал-Лаълаъкаий, 115 ривоят қилган)
Ибнул Қоййим Мукаллафларнинг охират диёридаги мартабалари ва уларнинг табақаларга бўлиниши бобининг ўн еттинчи табақасида айтади: Бу қисмда кўр-кўрона тақлид қилувчи жоҳил кофирларнинг ва уларнинг эшшак каби эргашувчи издошларининг табақаси келади. Улар айтишадики: Биз ота-боболаримизни бир миллат-дин устида топдик, албатта, биз уларнинг орқаларидан изма-из эргашувчимиз ва бизлар учун улар намунадир. Шу билан бирга, улар аҳли исломга қарши уриш қилмай тийилиб туради. Масалан: мусулмонларга қарши уришаётган кофирларнинг аёллари, ходимлари, уларга ўхшаган заифлар каби. Бундайлар агарчи ўзлари бошлиқлари сингари Аллоҳнинг нури-динини ўчириш, динни бузиш ва калималарини-ҳукмларини тўхтатиш ўринларда ҳаракат қилиб турмасаларда, бироқ ўша катталари билан бирга, бир манзилатдаги ҳайвонлардир. Уммат ушбу табақани кофир эканлигига иттифоқ қилган, агарчи жоҳил бўлсалар ҳам, ҳаттоки бошлиқларига ва имомларига кўр-кўрона эргашаётган бўлсалар ҳам. (Ториқул Ҳижротайн, 607)
Имом Қуртубий айтади: «Тавҳид масъаласида тақлид қилиб куфрга тушган кишига узр йўқ». (Тафсирул Қуртубий, 7/319)
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Абу Батийн роҳимаҳуллоҳ айтади: «Қуръон муқоллидларни (кўр-кўрона эргашувчиларни) ширкда узрликлар» дейдиган кишиларни инкор этади. Улар Аллоҳ таъолога буюк ёлғон тўқидилар. Аллоҳ таъоло жаҳаннам эгалари бўлган муқоллидлар (тақлидчи) ҳақида айтдики: «Улар Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйсундик, бас улар бизларни тўғри йўлдан оздирдилар». (Аҳзоб:67) Ва Аллоҳ таъоло жаҳаннамдаги кофирларни гапларини айтди: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз». (Зухруф:22). Ва бошқа оятда: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва албатта биз уларнинг изларидан эргашгувчилармиз» (Зухруф:23). Шу ва шунга ўхшаш оятлар билан уламолар тавҳид масъаласида, пайғамбарлар рисолатида, дин асосларида тақлидни (кўр-кўрона эргашишни) манъ этилганини айтганлар. Албатта, ҳар бир мукаллафнинг тавҳидни далиллари билан билиши ва шунингдек диннинг қолган асосларини ва пайғамбарлар рисолатини билиши вожибдир. Чунки, ушбу асослар Аллоҳга ҳамд бўлсин (ҳаммага) очиқ ва равшандир. Буларни фақатгина олимлар билишига чекланмаган. (Дурор Санния, 10/394)
Истеҳзо-мазаҳ қилиш куфри.
Дин масъаласида хазил хузил қилган кимса кофирдир.
وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ
Агар улардан сўрасанг, албатта: Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос, дерлар. Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? (Дин масъаласида хазл мутойиба қиладиган бўлдингизми?) Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг, яна куфрга қайтдингиз. (Тавба: 65-66).
Имом Сулаймон ибн Абдуллоҳ айтади: Мана шу оят шундай кишига далилки, «Албатта бирор киши билмай ёки эътиқод қилмай туриб куфр амални қилса, албатта, у кофирдир. Узрли ҳисобланмайди. Балки, қовлий ва амалий феъли билан кофир бўлади». (Тайсирул Азизул-Ҳамид, 554)
Қози Абу Бакр ибн Ал Арабий ушбу оят ҳақида айтади: Исломни мазаҳ қилишлик ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр бўлади, фарқи йўқ ҳазл билан бўлганми ёки ростдан бўлса ҳам. Бу масъалада мусулмонлар ўртасида хилоф йўқ. Илм ва ҳақ аҳли фақатгина оятларни ўрганадилар холос. У масъалада истеҳзо (ҳазл қилиш) фақатгина жоҳил (кофир) бўлган ботил аҳлини ишидир. (Аҳкамул Қуръан, 2/976-977)
Қуртубий ушбу оятни тафсирида айтади: Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. Уларга яъни шундай инкор қилинмоқда: «Бекорга овора бўлма; сенинг узрларингдан фойда бўлмайди». Кейин хабар берилдики, улар ушбу амаллари билан кофир бўлдилар ва уларни узри беҳуда-фойдасиз бўлди. (Тафсирул Қуртубий)
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Уламолар ушбу оят ҳақида: Аллоҳнинг устидан кулиш ижмоъга кўра мустақил куфрдир, шунингдек, пайғамбарнинг устидан кулиш ҳам ижмоъга кўра мустақил куфрдир дейишган. (Ад-Дурорус-Санния, 1/264)
Ҳалол санаш куфри.
Ҳаром қилинган нарсани ҳалол санашлик. Зино, хамр, рибо, каби барчага маълум бўлган ҳаром нарсаларни ҳалол санаган кимса кофирдир.
يُحِلِّونَهُ عَاماً وَيُحَرِّمُونَهُ عَاماً لِّيُوَاطِؤُواْ عِدَّةَ مَا حَرَّمَ اللّهُ فَيُحِلُّواْ مَا حَرَّمَ اللّهُ زُيِّنَ لَهُمْ سُوءُ أَعْمَالِهِمْ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ
«..Аллоҳ ҳаром қилган нарсанинг ададига мослаш учун уни бир йил ҳалол қиларлар, бир йил ҳаром қиларлар. Бас, бу билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қиларлар. Уларга амалларининг ёмонлиги зийнатланди. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас» (Тавба: 37)
Ибн Таймия айтади: «Агарда инсон (мусулмон киши) ҳаромлигига иттифоқ бўлган нарсани ҳалол қилса (мумкин деб ҳукм чиқарса) ва ҳалоллигига иттифоқ бўлган нарсани ҳаром қилса (маън қилса), ёки (Аллоҳнинг шариатидан бирор) устида иттифоқ бўлган ҳукмни ўзгартирса, у одам билиттифоқ (ижмоъга асосан) кофир ва муртаддир. Ана шундай одамлар тўғрисида Аллоҳ Моида сураси 44 оятда айтади: Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир». (Моида 44). (Мажмуъ Ал фатава 3/267-268)
Имом Мавардий айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу (отасининг аёлига уйланган) киши Аллоҳнинг очиқ оятлар билан ҳаром қилинган (уйланишга ҳаром қилинган одамга никоҳлангани учун) оятдаги ҳаромни ҳалол қилди деб муртад ҳукмида санадилар, молини эса мусодара қилдирдилар». (Ал Ҳавил Кабир фий Фиқҳи Мазҳаби Имам Шофеий 8/146)
Ибн Таймия айтади: «Абу Бурда ибн Найяр ҳадиси (у кишини набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасининг аёлига никоҳланган одамни ўлдириб, молини мусодара қилишга юборганларида) молини мусодара қилиш, у одам кофир бўлганига, фосиқ бўлмаганига далолат қилади. Куфри эса у одам Аллоҳ ва Унинг росулини ҳаром қилган нарсани, ҳаром ҳисобламасдан, уни ҳалол қилгани учун эди» (Мажмуъ ул Фатава 20/90).
