Куфр диёрларидаги жумъа намозининг ҳукми.


Куфр диёрларидаги жумъа намозининг ҳукми.

بسم الله الرحمن الرحيم

Алҳамдулиллаҳ ва солату вас саламу аъла росулиллаҳ.

Аксар олимлар, дарул-куфрда жумъа ўқиш керак эмаслигини айтишади. Агар шартлар топиладиган бўлса, ўқиса бўлади, аммо шарт эмас.

Баъзи ривоятларни келтириб ўтамиз:

Ибн Аббос (р.а.) айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жумъа ўқишлик, ҳижратдан олдин ижозат берилган эди. Лекин Маккада бунга имкон бўлмади, аммо Мусъаб бин Умайрга Мадинада қуёш ўзининг энг юқори нуқтасидан бироз оғганда, жумъа ўқишликни амр этдилар” (Таҳанави)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келган пайтлари Салима бин Авфа авлодлари яшаган ердаги Роҳуна водийсининг масжидида илк маротаба жумъа намозини ўқиган эдилар. (Ибн Ҳишом)

Бу ва бошқа ривоятлардан маълум бўлади-ки, дарул-куфрда яшовчи кишилар жумъа намозини ўқимаганлар, айни шу даврдаги дарул-исломда яшовчи мусулмонлар эса, жумъа намозини ўқиганлар.

Одамлар Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб ўтишгач, жумъа намозини ўқишни бошлардилар. Аллоҳнинг шарияти мукаммалдир ва унда барча ҳукмлар кўриб чиқилгандир.

Олимлар, дарул-куфрдаги исломий бошқарув ва ҳукмдор йўқлигида, жумъани нима қилиш кераклигини ойдинлаштириб берганлар. Моликий мазҳабида, дарул-куфрда агар шартлар топилса, бирор-бир мусулмонни имом қилиб тайинлаб жумъа ўқиш жоизлиги баён қилинади. Абу Ҳанифа мазҳабида эса, имомни фақат дарул исломдаги мусулмонлар амири тайинлаши мумкунлиги айтилади.

Биз иккинчи фикр тарафдоримиз.

Аммо агар биринчи фикрни оладиган (яъни дарул-куфрда имкон бўлса жумъа намози ўқилади деган) бўлсак, бу вазиятда жамоатнинг сонида ихтилоф ҳам мавжуддир. Зеро жумъа ўқиш учун, жамоат етарли бўлиши лозим.

Моликий мазҳабида жамоатнинг сони чамаси 20 30 кишидан ташкил топиши керак. Аллоҳу аълам.

Ибн Ражаб Ҳанбалий:

“Маълумки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозини Мадинада ўқидилар, аммо Маккада ўқимадилар. Ваҳоланки Жумъа намози улар Маккадалик пайтида фарз қилинган эди.

Жумъа намози Маккада фарз бўлгани ҳақида Шофеъийлардан Абу Ҳамид ал-Асфарояйний, «Хилофил-Кабир»да Қози Абу Яъло, «Умд ал-адилла»да саҳобалардан Ибну Ақил кабилар нақл қилади, ва Моликий мазҳабидагилар ҳам айтиб ўтишган, масалан: Саҳилий ва бошқалар.

Маккада жумъа ўқилмаганига келдиган бўлсак, бундан шу нарса маълум бўладики, жумъани ҳижрат юртида ўқилиши кераклиги буюрилганлигини кўрсак бўлади. Лекин дорул ҳарбда эмас, яъни Макка дорул ҳарб (душманлар юрти) эди. Ва у ерларда мусулмонлар динларини ошкор этолмас эдилар, шу боис у ердан Мадинага кўчиб ўтишгандилар.

Жумъа намозининг узрлари кўпдир, мисол тариқасида, ўзидан ёки молидан ҳавфсирамоқликни айтишимиз мумкун.

Шофеъийларнинг баъзиларини фикрларига кўра; Жумъа — Ислом шариятининг очиқ амал қилинаётганлигини билдирувчи бир белгидир ва бу фақат дарул—исломда бўлади. (Яъни мусулмон киши жумъа намозини ўқиётганлиги, ҳудди қолган ҳамма диннинг шиорлари унинг давлатида очиқ ойдин, давлат Аллоҳнинг ҳукмлари билан бошқариляпти, ширкдан огоҳ қилишяпти, тавҳидга даъват қилиняпти, давлатимиз яхши, ҳаммаси жойида деганидир!)

Шу боисдан зиндон (қамоқ)да Жумъа ўқилмайди, ҳаттоки у ердаги жамоатнинг сони қирқ кишига етса ҳам. Бу борада олимлар орасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бинобарин юқоридаги фикрда бўлганлар, Ҳасан Ал Басрий, ибн Сирин, Иброҳим Наҳоъий, Суфён Саврий, Молик, Аҳмад, Исъҳоқ ва бошқалардир.

Қуйидаги қиёсга назар солинг:

Агар маҳбуслар бир ҳудудда тўпланиб қолсалар, улар жумъа ўқимайдилар. Ҳудди дарул-исломдаги маҳбуслар каби.

Абу Ҳанифа ва унинг издошлари айтади:

Дарул-ҳарбда қолишлик ҳатто узоқ муддатга бўлса ҳам сафар ҳукмида бўлади. Яъни намозлар қаср қилиб ўқилиши шартдир.

“Бинобарин муслим озод бўлишига қарамай шу тарзда намоз ўқиши лозим экан, у ҳолда зарурий (қийин) ҳолатларда қандай бўлиши мумкун?” (Фатҳул Бори. Ибн Ражаб. Фардул-Жумъа)

“Имом Шофеъий мазҳабига мансуб бўлган Имом Нававийнинг (631-676 Ҳ / 1233-1277 М:) “Минҳожут-Толибин” китобида шундай дейилган:

Шаҳарларда истиқомат қиладиганлар (агар уларнинг сони қирқ кишига етса) жумъа ўқишлари фарз бўлгани каби, жумъа азони эшитиладиган шаҳар атрофида яшайдиган кишиларга ҳам жумъа намози фарздир. Акс ҳолда, жумъа ўқиш фарз эмас”.

Жумъа намози, бошқа жамоат намозларидаги мавжуд бўлган шартларга қўшимча равишда, яна баъзи қўшимча шартларни ўз ичига олади (улардан баъзиларини зикр қиламиз):

Жумъа намози атрофида уйлар қурилган, аҳоли истиқомат қиладиган, маълум бир ҳудуд (туман)да ўқилиши лозим. Саҳро ёҳуд адрликда чодир қуриб яшайдиганлар, ҳатто у ерда узоқ муддат қолсалар ҳам уларга жумъа намози вожиб эмаслиги энг тўғри фикрдир.
Жумъа намозининг шартлари, бошқа жамоат намозлари шартлари кабидир.
Шунингдек, муҳим шартлардан бири, жамоатнинг қирқ кишидан оз бўлмаслигидир. Бу қирқ киши мукаллаф, озод (қул эмас), эркак жинсли ва макон эса қиш-ёз каби фаслларга бардошли, соғлом устунли бўлиши лозимдир.

Агарда имомнинг таҳоратсизлиги ёки жунуб экани ошкор бўлиб қолсаю, жамоатнинг сони қирқ кишидан иборат бўлган бўлса, у ҳолда ўқилган жумъа намози саҳиҳдир. Акс ҳолда эса, саҳиҳ эмасдир.

Хутба шартларига нималар киради (фақат иккитасини келтириб ўтамиз):

Хутба тамоман араб тилида бўлмоғи лозим.
Хутбани, жумъа намозини асл талабларига жавоб бера оладиган қирқ киши тинглаши лозимдир.
( Ан-Нававий. «Минҳожут толибин»)

Бегона ва шубҳали одам орқасидан намоз ўқима!

Имом Суфён ас-Саури Шуайбга (роҳимаҳумуллоҳ) шундай деди:

و أما سائر ذلك فأنت مخير أن لا تصلي إلا خلف من تثق به و تعلم أنه من أهل السنة و الجماعة

“Қолган (масжидда ўқиладиган беш маҳал) намозларга келсак, сен фақатгина ўзинг аҳли суннадан еканлигига ишонадиган ва билган одамнинг орқасидан намоз ўқишга ихтиёринг бор” (Шарҳ Усулул Эътиқод Ал Лаълакаий 1/170)

Ал Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтади:

سئل أحمد بن حنبل: أمر في الطريق فاسمع الإقامة: تري أن أصلي؟

«Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўрадилар:

“Йўлда кетяпман, (шу пайт) намозга такбир айтилаётганини эшитиб қолдим, сенингча (шу бегона одам орқасидан) намоз ўқишим керакми?

Жавоб:

قد كنت أسهل فأما إذ كثرت البدع، فلا تصل إلا خلف من تعرف

“Бу масъалани илгари юмшоқ олардим, аммо бидъатлар қаттиқ тарқалиб кетганидан кейин, фақатгина ўзинг таниган одамдан бошқасини орқасидан намоз ўқима!” деди” (Табақотул Ҳанабила 1/134)

Имом Ҳарб Ал Кирмоний роҳимаҳуллоҳ айтади :

و لا أحب الصلاة خلف أهل البدع، و لا الصلاة علي من مات منهم

“Мен бидъатчиларнинг орқаларидан намоз ўқишни ёқтирмайман ва шунингдек жаноза намозларини ҳам уларнинг орқаларидан ўқишни яхши кўрмайман” (Ақида аҳлу Сунна, 34)

Эътибор берсангиз, бу ердаги олимлар дарул исломда яшаган олимлардир, ҳозиргидай Аллоҳнинг қонунлари четга отилган, ҳар хил юзлаб куфрлар тарқаган, аҳолиси тавҳиддан юз ўгирган, демократик давлатларда яшаган олимлар эмасдилар! Шунга қарамай, шариат қонунларини остида яшаган бўлсалар ҳам, аҳоли тавҳидни тушунган бўлса ҳам, фақатгина баъзи бидъатлари бор бўлган имомни орқасидан намоз ўқишдан қайтариб, ўзлари ўқишни ҳоҳламаганлар! Ҳозирда демократик сайловларга чақирадиган, тоғутларни қўллаб қувватлайдиган, уларнинг изнлари билан иш қиладиган имомларнинг орқасидан намоз ўқишликни энди нима деган бўлишларини бир ўйлаб кўринг!!!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑