Куфрга розилик — куфрдир.

Куфрга розилик — куфрдир.

بسم الله الرحمن الرحيم

Куфр ишни келажакда ҳоҳлаш ҳозирни ўзида куфр бўлади. Яъни муаййан бир куфр феълни келажакда қилишга бирорта одам нийят, қарор қилса, ана шу заҳотиёқ соҳиби ижмоъ билан кофир бўлади.

Абу Бакр розиаллоҳу анҳудан, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Агарда икки мусулмон бир бирига қарши қилич кўтарсалар, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам жаҳаннамдадир». Мен: «Ё росулуллоҳ! Қотил жаҳаннамдалиги тушунарли, аммо ўлдирилган нега жаҳаннамда?» дедим. Росулуллоҳ жавоб бердилар: «Бунинг сабаби шуки, уларнинг иккисида ҳам шубҳасиз бир хил нийят бор эди, бу эса ўз рақибини ўлдиришликдир» (Саҳиҳ Ал Бухорий)

Бу ҳадисда келтирилган ҳолат кичик куфр тўғрисида эди, ана шу қилган кичик куфри учун, яъни исломдан чиқармайдиган амали (бир муслим, иккинчи муслимни ўлдириши) жаҳаннамга кетади дейиляпти. Энди қандай қилиб исломни бузувчи амал бўлган ишни (тоғутий маҳкамада судлашиш) нийят қилса, у одам мусулмон бўлиши керак экан?

Ал Фатава Ас Суғро китобида шундай деб келади:

«Бирор биp кофир мусулмон бўлса ва бошқа бир мусулмон унга, агарда кофир бўлганида эди (кофир ота онангдан қолган) мерос олардинг, деса, анави шу гапни айтаётган иккиннчи киши кофир бўлади»

Ал Муҳийтда яна келадики:

«Агарда бир мусулмон чиройли бир насроний аёлни кўриб қолиб, агарда насроний бўлганимда эди, шунга уйлана олардим, деса, у одам кофир бўлади»

Келажакда куфр қилишни нийят қилиш куфр эканлигига Имом Қуртубий ўз Тафир китобида ИЖМОЪни нақл қилади (биламизки ИЖМОЪ динимизда далилдир, ҳоҳ эътиқодий масъалада бўлсин, ҳоҳ фаръий масъалада бўлсин):

«Ҳудди кофир токи куфрдан кўра иймонни афзал кўрмагунича мусулмон бўлмаганидек, мусулмон ҳам куфрни иймондан афзал кўриб танламагунига қадар кофир бўлмайди, ва бунга ижмоъ далолат қилади!» (Тафсир Қуртубий, 16/203)

وقال الطرابلسي الحنفي في معين الحكام: إذا عزم على الكفر ولو بعد مائة سنة يكفر في الحال.ا.هـ

Тороблусий Ал Ханафий Муянул Аҳкомда айтади: Агар куфрга агарчи юз йилдан кейин бўлса ҳам азм-қарор қилса ҳозироқ кофир бўлади.

قال الإمام الرملي في نهاية المحتاج: أو عزم على الكفر غداً -مثلاً- أو تردد فيه أيفعله أولا كفر. ا.هـ

Имом Ромалий Ниҳаятул Муҳтажда айтади: Ким куфрни масалан эртага қилишга азм-қарор қилса ёки куфрни қилиш ёки қилмасликка тараддудланса (иккиланса) бас, у кофирдир.

وقال الجمل في حاشيته على منهج الطلاب: فإذا عزم على الكفر كفر حالاً ا.هـ

Жамал Хошияту ала Минҳажу Толибда айтади: (Ким) агар куфрни азм-қарор қилса, ҳозирни ўзидаёқ кофирдир.

وقال الإمام بدر الدين الزركشي في المنثور: لو نوى قطع الإسلام كفر بمجرد النية، وكذا لو عزم على الكفر غداً كفر في الحال.

Имом Бадруддин Заркаший айтади: Агар исломдан чиқишни нийят қилса, шунчаки нийяти сабабли кофир бўлади ва агарда куфрни эртага қилишни азм-қарор қилса, ҳозирни ўзидаёқ кофир бўлади.

قال النووي في منهاج الطالبين فمن نفى الصانع أو الرسل أو كذب رسولا، أو حلل محرما بالإجماع كالزنا وعكسه، أو نفى وجوب مجمع عليه أو عكسه، أو عزم على الكفر غدا أو تردد فيه كفر .ا.هـ

Имом Нававий Минҳаж ат Толибийнда айтади: Ким яратилишни ёки пайғамбарни инкор қилса ёки пайғамбарни ёлғонга чиқарса ёки ижмоъ билан ҳаром қилинган нарсани ҳудди зинони ҳалол санаса ва аксини қилса (яъни ҳалолни ҳаром санаса) ёки вожиб эканига ижмоъ қилинган нарсани инкор қилса ёки аксини қилса (яъни ҳаром қилинган нарсани инкор қилса) ёки куфрни эртага қилишга азм қилса ёки бунда иккинланса (яъни куфр ишни қилаймикин ёки қилмаймикин деб) бас, у кофирдир.

وقال في ;روضة الطالبين: العزم على الكفر في المستقبل كفر في الحال، وكذا التردد في أنه يكفر أم لا؟ فهو كفر في الحال ا.ه

Шунингдек имом Нававий Ровдату Толибийнда айтади: Ким келажакда куфр ишни қилишга азм қилса, ҳозироқ кофир бўлади. Шунингдек куфр ишни қилишга ва қилмасликка иккиланган, у ҳам кофирдир.

نقل الملا على القارى الأتفاق على كفر من نوى الكفر ولو بعد فترة وهذا فى كتابه ضوء المعالى بشرح بدء الأمالى

فقال:…………….. فإذا أتى بما هو ينافيها ولو بالنية فقد كفر اتفاقا ولانقصد الكفر ينافى التصديق ويزيل التحقيق ولأنه رضى بالكفر والرضى بكفر نفسه كفر بالإجماع أهـ

Мулла Али Қори, куфр ишни нийят қилган кишининг агарчи бир муддатдан кейинроқ қилишни нийят қилган бўлса ҳам, (ҳозироқ) кофир бўлишига ижмоъни нақл қилгандир. Айтади: Агарда у исломни бузувчи нарса билан келса, агарчи бу фақат нийятида бўлса ҳам, дарҳақиқат, у ижмоъ билан кофир бўлади. Куфрни қасд қилиш, тасдиқни инкор қилади ва ҳақиқатини бузиб юборади. Шунинг учун куфрга рози бўлиш бўлади ва куфрга рози бўлиш эса, ижмоъ билан куфрдир. (Довъул Маъалий би Шарҳи Бадъул Амалий)

وقال ابن علان رحمه الله: إذا أراد التدين بذلك ، والعزم عليه إن فعل ذلك ، فيصير كافراً حالاً ، لأن العزم على الكفر كفر . انتهى من ;دليل الفالحين; (8/394) ، وينظر : ;الموسوعة الفقهية (7/300 303) .

Ибн Аллан роҳимаҳуллоҳ айтади: Агар у динини ўзгартирмоқчи бўлса ва буни қилишга азм қилса, бас ҳозирги ҳолидаёқ кофир бўлади. Чунки, куфр ишни азм-қарор қилиш, куфрдир. (Далил Фалиҳин, 8/395), (Мавсатул Фиқҳийя, 7/300 303)

Ҳудди бир киши 2 кундан кейин Аллоҳдан бошқасига масалан қабрга атаб қурбонлик қилишни ёки сайловга бориб бир тоғутга овоз бериб келишни  нийят, яъни азм қилса, шу заҳотиёқ олимларнинг ижмоъси билан кофир бўлади.

 ***

Аммо, қалбга турли хил ширкий васавасалар келса, модомийки уни қилишга азм-қарор қилмас экан буни зарари йўқдир. Аммо, иложи борича бундай ҳаёлларни тарк қилиш ва Аллоҳдан паноҳ сўраш керак бўлади. Ана шунда буни зарари йўқ бўлади ва бунга Аллоҳ таъоло бандаларини жавобгар қилмайди. Чунки, бундай васавасалар инсоннинг ҳаёлига ўзининг ихтиёрисиз киради. Бундай ҳолат саҳобаларда ҳам, улардан кейинги салаф-солиҳларда ҳам бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Кунларнинг бирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бўлган одамлар, у зотнинг ҳузурига келиб айтишди: Дарҳақиқат, баъзида биз ўзимизда шундай нарсаларни топамизки, уни айтишимиз биз учун улкан (оғир) нарсадир. Бунга жавобан росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ўша – ҳақиқий иймондир! – дедилар. (Имом Муслим 132; Абу Довуд 5111; Имом Аҳмад 2/441).

Яъни саҳобалар учун ўша васвасаларни тилга олишлик ҳам шунчалик оғир иш бўлган ва мана шу ҳақиқий иймондир. Чунки, ким бундай нарсани тилга олишликдан қўрқса, бу иймондандир, бунга эътиқод қилмаслигини гапирмасак ҳам бўлаверади. Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ дедилар: Васваса инсон қалбига унинг ихтиёрисиз кирадиган нарсадир. Агар Аллоҳнинг бандаси ўша васвасалардан нафратланса ва уларни рад этса, бунда унинг у (васваса)ларга бўлган нафрати иймоннинг ҳақиқий намоён бўлишидир. (ад-Дия аш-шариқ, 374). Шубҳа ва васвасалардан ҳимояланишга келсак, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Кимга шубҳа етса: Аллоҳ ва Росулларига иймон келтирдим! – десин ва дарҳақиқат бу уни у (васваса)лардан халос қилади. (Имом Аҳмад 6/258)

آمَنْتُ بِاللهِ وَرَسُولِهِ

Аманту биллаҳи ва расулиҳи.

Яна васвасаларни даф қилиш учун Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Абу Зумайлга шубҳа ва васваса вақтида ўқишликни тавсия қилган оятни ўқиш керак:

هُوَ الْأَوَّلُ وَالْآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир (Ҳадид: 3). (Абу Довуд 5110. Имом Нававий иснодини ҳасан деди. (ал-Азкор, 144).

{ وَإِنْ تُبْدُوا مَا فِي أَنْفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللَّهُ }

Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади (Бақара: 284) оятининг маъноси нима ва у билан: Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг ичида бўлган бироқ амал қилмаган ёки гапирмаган нарсалар (васвасалар)ни афв этган, ҳадиси ўртасини қандай бирлаштиришимиз мумкин деб сўрашганда, олимлар буни шундай тушинтиришган эди: Ушбу

{لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَإِنْ تُبْدُوا مَا فِي أَنْفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللَّهُ فَيَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ}

Осмонлар ва ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади ва Ўзи истаган кишини мағфират қилиб, Ўзи истаган кишини азоблайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир (Бақара: 284) оят карима нозил бўлганида кўплаб саҳобалар ҳам уни тушуна олмаган ва ишнинг нақадар оғирлигини ҳис этиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, ущбу ишнинг оғирлигини кўтара олмасликларини айтган эдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: Сизлар ҳам аввалгилар каби: Биз эшитдик ва осий бўлдик, – демоқчимисизлар. (Йўқ), эшитдик ва итоат этдик, денглар дедилар. Саҳобалар: Эшитдик ва итоат этдик, дедилар. Улар ушбу гапларни айтишга мажбур бўлган эдилар. Шунинг учун ҳам, бу оятдан сўнгра Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:

{آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ • لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا}

Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз. Ва Эшитдик ва итоат этдик (Бақара: 285, 286). Аллоҳ таоло ушбу оят билан саҳобаларни риоя қилди, уларни афв этди ҳамда юқоридаги оят далолат қилган мазмунни мансух, бекор қилиб, улар айтган гаплари ва қилган амалларига жазоланишлари, бироқ, қалблари ва кўнгилларига келиб қолган нарсалари афв қилинган эканидан дарак берди. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳ умматимнинг қалбидаги васвасаларни модомики амалга оширмас ва тилга олмас экан, кечирди дедилар (Имом Бухорий 4968; Имом Муслим 127; Термизий 1183; Насоий 3433; Абу Довуд 2209; Ибн Можа 2040; Имом Аҳмад 2/194).

Шу билан, алҳамдулиллаҳ, муаммо ҳал бўлди ва мўъмин қилган ёки тилга олган ёхуд қалби ила ўша ишни қилишга азм-қарор қилган ва бошқа қабиҳ амали билангина жазоланадиган бўлди. Шунинг учун гоҳида келиб, йўқ бўлиб кетадиган хаёл ва васвасалар зарар бермайди. Балки улар шайтон тарафидан ўткинчи васвасалар, холос. Шунинг учун ҳам саҳобалар: Ё Росулуллоҳ, бировимизнинг кўнглидан шундай нарсалар ўтади-ки, уни айтиши осмондан тушиб кетишидан кўра оғирроқдир! дедилар ёки шу мазмунда гап айтдилар. Бунга жавобан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ўша иймоннинг очиқлигидир!дедилар (Имом Муслим 132; Абу Довуд 5111; Имом Аҳмад 2/441).

Бундай васваса шайтондандир. Бирон мўъминда саҳиҳ эътиқод, садоқат, ихлос, соғлом иймон ва Аллоҳ ҳузуридаги мукофотларга бўлган иштиёқни кўргани маҳал, шайтон васваса қилиб, унинг кўнглига ҳар хил бўлмағур фикрларни олиб келади. Мўъмин унга қарши иймон билан курашса ва Аллоҳга шайтонни васвасасидан поноҳ сўраб сиғинса, шайтоннинг разилликларидан қутулади. Шунинг учун ҳам бошқа бир ҳадисда шундай дейилган: Одамлар бир-бирларидан: Аллоҳ-ку барча нарсани яратибди. Аллоҳни ким яратган!!, – деб сўроқлайдилар. Кимнинг кўнглида шу нарса бўлса: Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирдим!, – десин (Имом Бухорий 6866; Имом Муслим 136; Имом Аҳмад 3/102), бошқа бир ривоятда эса: Аллоҳдан паноҳ сўраб, (бундай хаёлдан) тийилсин! (Имом Бухорий 3102; Имом Муслим 134; Абу Довуд 4722; Имом Аҳмад 2/331).

Бугунги кунимиздаги ширк ва куфрниг  мисоллари:

Иблис ва унинг лашкарлари инсонларни жаҳаннамга дохил қилишлари учун куну-тун чарчамай ҳаракат қилиб келадилар. Кундан кунга куфрнинг янгича турлари кашф қилиниб бориляпти. Албатта инсон исломга кирар экан ширкдан поклангандан сўнггина унинг исломи саҳиҳ ҳисобланади. Ширкдан покланиши учун эса, ўз давридаги ва яшаб турган еридаги ширк ва куфр турларини яхши таниши керак. Бугунги кунимиздаги ширк ва куфрнинг замонавий турлари мусулмон кишига сир эмас, зеро ушбу ширкларни танимаган киши улардан омонда бўлмайди. Ҳозирги давримизда ва яшаб турган юртларимизда кенг тарқалган ширк ва куфр турларига қисқача мисол келтирсак: Аллоҳнинг ҳукмларидан ташқари бошқа ҳукм билан ҳукм қиладиган ва ҳукм чиқарадиган суд органлари, прокуратура, ички ишлар бошқармаси, миллий ҳавфсизлик хизмати ва бошқа одамларни ўртасида ҳукм чиқарадиган бир органга ҳукм сўраб мурожаат қилиш; куфр тизими ҳукмдорларини танлашликдаги сайловларга қатнашиш; куфр мажлисларида иштирок этиш (бу ерга куфрий мадҳия айтилганда у ердан иложи бўлиб кетмаслик, мажлисларда диний мазмунларда ҳақоратомус гаплар гапирилганда чиқиб кетмаслик, тоғутий имомлар ўз тоғутларини оғиз кўпиртириб дуо қилинаётганда туриб кетмаслик ва бошқа куфр мажлислари); ҳар хил куфрий ташкилот ва партияларга аъзо бўлиш (Камолот, Ёшлар Иттифоқи, Комсомол, ЛДПР, ҲДП, АК Партия ва бошқа низомида куфр бор партиялар); тоғутий тизимнинг кучишлатар тизимида хизмат қилиш ва у ерда ишлаш (снб, мвд, мудофаа қўшинлари, спец. наз, “қулоқлик” қилиш); тоғутий тизимдаги вазирликларда ишлаш (молия вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, диёнат (аслида хиёнат) ишлари вазирлиги ва бошқалар, сабаби бу вазирликлар тоғутнинг тиргагичлари бўлиб, бу тиргагичларсиз тоғут, ўз тоғутлигин амалга оширолмас эди); бирор бир ибодат турини ҳоҳ тирикларга, ҳоҳ ўликларга ва қабрдагиларга аташлик (улардан фақатгина Аллоҳ қодир бўлган нарсани сўрашлик: шифо, бахт, ризқ, уларга атаб қурбонлик қилишлик ва бошқалар).

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑