Кофирларнинг фарзандлари ҳукми

Кофирларнинг фарзандлари ҳукми

بسم الله الرحمن الرحيم

Нуҳ айтди: «Парвардигорим, ер юзида кофирлардан бирон ҳовли-жой эгасини қолдирмагин. Чунки Сен агар уларни (ер юзида) қолдирсанг, улар бандаларингни йўлдан оздирурлар ва улар фақат кўрнамак, нопок (кимсалар)ни туғиб-кўпайтирурлар» (Нуҳ: 26-27) Нуҳ алайҳиссаломни дуосига Аллоҳ таъоло ижобат қилди.

ابن كثير: وقد روى الإمام أبو جعفر بن جرير – أي الطبري – والحبر أبو محمد بن أبى حاتم في تفسيرها – بسندهما – أن عبد الرحمن بن أبى ربيعه أخبره أن عائشة زوج النبي صلى الله عليه و سلم أخبرته أن النبي صلى الله عليه و سلم

قال : ( لو رحم الله من قوم نوح أحداً لرحم أم الصبي ) قال رسول الله صلى الله عليه و سلم ( كان نوح عليه السلام مكث في قومه ألف سنة إلا خمسين عاماً، قال: غرس مائة سنة الشجر فعظمت وذهبت كل مذهب , ثم قطعها ثم جعلها سفينة ، يمرون عليه – أي قومه – ويسخرون منه ويقولون :تعمل سفينة في البر : جعلها سفينة ، يمرون عليه – أي قومه – ويسخرون منه ويقولون :تعمل سفينة في افكيف تجري ؟ قال : سوف تعلمون , فلما فرغ ، ونبع الماء ، صار في السكك ، خشيت أم الصبي عليه ، وكانت تحبه حباً شديداً ، فخرجت إلى الجبل حتى بلغت ثـلثه فلما بلغها الماء ارتفعت حتى بلغت ثـلثيه ، فلما بلغها الماء خرجت به حتى استوت على الجبل ، فلما بلغ الماء رقبتها رفعته بيديها فغرقا ، فلو رحم الله منهم أحداً لرحم أم الصبي ) ] أ . هـ

Ибн Касир айтади: «Имом Абу Жаъфар ибн Жарир ат Тобарий ва Абу Муҳаммад Ибн Абу Ҳотим тафсирда ривоят қилишганки, Абдур-Роҳман Ибн Аби Робиа унга (ат Тобарий) хабар қилдики, Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: (Агар Нуҳ алайҳиссаломни қавмини биронтасига Аллоҳ азза ва жалла раҳим қилганда эди, унда она ва болага раҳим қилган бўларди)

Муҳаммад алайҳиссалом дедилар: Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини орасида 50 йил кам 1000 йил бўлди. 100 йил у дарахтлар экди, сўнгра уларни сони ортди, кейин эса уларни кесиб кема ясади. Қавми унинг ёнидан  мазхаралаган ҳолда ўтиб: Сен қуруқликка кема ясаябсанми, қандай қилиб у суза олади? дейишади. Нуҳ алайҳиссалом: Тез кунда кўрасизлар! дейди. Кемани якунлагач, у ерга сувлар оқа бошлади. Бир болани онаси ўз боласи учун қўрқиб кетди, у боласига қаттиқ муҳаббат қиларди. У боласи билан тоғнинг учдан бир қисмига чиқиб олди. У ерга ҳам сув етиб боргач, учдан иккинчи қисмига чиқиб олди. У ерга ҳам сув етиб боргач, у яна ҳам юқорига чиқа бошлади токи энг чўққисига чиқмагунга қадар. Сув уни бўйнига қадар чиққанда, боласини қўли билан кўтариб олди. Кейин эса улар чўкиб кетдилар. Агар Аллоҳ таъоло улардан (Нуҳ алайҳиссалом қавмидан) биронтасига раҳим қилганда эди, (ушбу) (боланинг) онасига қилган бўлар эди. (Ибн Касир тафсири)

Кейин эса оятларда зикр қилинган нарса бўлди:

فَكَذَّبُوهُ فَأَنجَيْنَاهُ وَالَّذِينَ مَعَهُ فِي الْفُلْكِ وَأَغْرَقْنَا الَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا إِنَّهُمْ كَانُواْ قَوْماً عَمِينَ

Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Чунки улар кўр қавм эдилар. (Аъроф:64)

وَقِيلَ يَا أَرْضُ ابْلَعِي مَاءَكِ وَيَا سَمَاءُ أَقْلِعِي وَغِيضَ الْمَاءُ وَقُضِيَ الْأَمْرُ وَاسْتَوَتْ عَلَى الْجُودِيِّ ۖ وَقِيلَ بُعْدًا لِلْقَوْمِ الظَّالِمِينَ

Эй ер, сувингни ютгин, эй осмон, ўзингни тутгин, дейилди. Сув қуриди. Фармон бажарилди ва (кема) Жудий (тоғи)га жойлашди. Ҳамда Золим қавмлар йўқолсин! дейилди. (Ҳуд:44)

Ушбу оят ва ҳадислардан мушрикларни болалари ўзларининг ота-оналари билан бирга сувга ғарқ қилинганлиги кўриниб турибди. Уларни барчалари ҳақида: Золим қавмлар йўқолсин! дейилди. Бошқаларни бошқалардан ажратиб турмаган ҳолатда. Аллоҳ фақатгина мўминларни қутқарди, мушрикларни болалари эса қутқарилмади.

لكن المسلمون مجمعون، وعلى إجماعهم مصيبون والحمد لله، أن من مات من أطفال اليهود والنصارى والمجوس ورثه أبواه، وورث هو أبويه، ولوليه غسله ودفنه، وأن أطفالهم منهم ومعهم وعلى أديانهم». اهـ.

257 الإبانة

Ибн Батта айтади: «Лекин мусулмонлар иттифоқки, яҳудий, насроний ва мажусийлардан кимнинг фарзанди вафот этса, ота-онаси ундан мерос олади ва фарзандни ўзи ҳам (агар ота онаси вафот этса) меросхўр бўлади. Унинг валийси жасадни ғусл қилдириб, уни дафн қилади. Шунингдек (мусулмонлар ижмоъ қилишганки) уларнинг (кофирларнинг) фарзандлари улардан (яъни кофир) ва улар билан бирга (яъни бир ҳукмда) ва уларни динидадир». (Ал Ибана, 257)

قال المروذي «أن أهل العلم بأجمعهم قد اتفقوا على أن حكم الأطفال في الدنيا حكم آباءهم ما لم يبلغوا، فإذا بلغوا فحكمهم حكم أنفسهم». اهـ

Имом Марвазий айтади: «Ҳамма аҳли илмлар дарҳақиқат болаларнинг дунёдаги ҳукми унинг ота-онасининг ҳукмида токи балоғат ёшига етгунга қадар ва қачонки у балоғат ёшига етса, унга ўзини (алоҳида) ҳукми берилади деб иттифоқ қилганлар».

نقل ابن عبد البر في «ذكر المروذي وغيره أن أهل العلم بإجماعهم قد اتفقوا على أن حكم الأطفال في الدنيا حكم آباءهم». اهـ. التمهيد

Ибн Абдул Барр нақл қилади: «Марвазий ва бошқалар зикр қилишганки, уламоларнинг барчаси дарҳақиқат болаларнинг дунёдаги ҳукми унинг ота-онасининг ҳукмидадир деб иттфоқ қилишган». (Ат-Тамҳид)

يقول ابن رشد «وأجمعوا على أنهم إذا كانوا مع آبائهم ولم يملكهم مسلم، ولا أسلم أحد أبويهم أن حكمهم حكم آباءهم». اهـ.

بداية المجتهد 1357

Ибн Рушд айтади: «(Уламолар) ижмоъ қилганларки, улар (болалалар) ўзларининг ота-онаси билан бирга бўлса ва уларга бир  мусулмон молик (яъни масъул) бўлмаса ва уларнинг ота-онасидан бирортаси ҳам исломни қабул қилмаса, унда уларнинг (болаларнинг) ҳукми ота-онасининг ҳукмидадир». (Бидаят ал-Мужтаҳид,1357)

يقول ابن تيمية «والصبي المولود بين أبوين كافرين يجري عليه حكم الكفر في الدنيا باتفاق المسلمين». اهـ.

منهاج السنة 8135

Ибн Таймия айтади: «Икки кофирдан (ота-онадан) туғилган бола, мусулмонларни иттифоқи билан унга дунёда куфр ҳукми жорий қилинади». (Минҳажус Сунна, 8135)

وفي «أحكام أهل الذمة» (405) ط. دار الحديث يقول ابن القيم رحمه الله تعالى «ولا نزاع بين المسلمين أن أولاد الكفار الأحياء مع آبائهم». اه

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Аҳкаму Аҳлу Зимма», 405 китобида айтади: Мусулмонларни ўртасида, кофирларнинг тирик болалари ота-онаси билан бир ҳукмида эканига низо (ихтилоф) йўқдир.

وفي كتاب «الإجماع» لابن المنذر «باب الفرائض» «وأجمعوا على أن أولاد المسلمين تبع لآبائهم في أحكام الدنيا، كما أن أولاد الكفار تبع لآبائهم في أحكام الدنيا». اهـ

Ибн Мунзирнинг «Ал Ижмоъ» китобини фароиз бобида келтиради: Мусулмонларнинг болалари ижмоъ билан дунёда ота-онасининг ҳукмига тобеъ бўлади. Ҳудди, кофирларнинг болалари дунёда ўз ота-оналарини ҳукмига тобеъ бўлганлари каби.

Имом Нававий айтади: Агар боланинг ота-онаси ёки улардан бири мусулмон бўлса, у ҳолда дунёда ҳам ва охиратда ҳам бола  исломда бўлиши давом этади. Аммо, агар болани ота-онаси кофир бўлса, у ҳолда болага ота-онанинг ҳукми бу дунёда тобеъ бўлади. (Шарх Саҳиҳул Муслим, 16/208)

حدثنا نصر بن علي الجهضمي حدثنا سفيان بن عيينة عن الزهري عن عبيد الله بن عبد الله عن ابن عباس قال أخبرني الصعب بن جثامة قال قلت يا رسول الله إن خيلنا أوطئت من نساء المشركين وأولادهم قال هم من آبائهم

قال أبو عيسى هذا حديث حسن صحيح 1570

Наср ибн Алий ал Жаҳдомий айтади, Суфён ибн Уяйна айтади, у Зуҳрийдан у эса Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳдан у Абдуллоҳ ибн Аббосдан, Ибн Аббос айтади: Саъб ибн Жасам хабар қилди, у айтибдики: Эй росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни отларимиз мушрикларнинг аёллари ва болаларини босиб кетмоқда. Шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Улар, уларнинг отасидан (яъни ота-онасини ҳукмида). (Имом Бухорийни лафзида: «улар, улардандир» дейилган). Абу Исо (Термизий) айтади: Ушбу ҳадис ҳасан саҳиҳдир 1570.

Муртад кишининг боласининг ҳукми.

1) Ота-онаси мусулмон бўлганда туғилган боланинг ҳукми.

2) Дарул исламда (ислом диёрида) она ҳомиладор бўлиб, аммо кейин ота-она муртад бўлган боланинг ҳукми.

3) Она муртад ҳолатида ҳомиладор бўлиб ва уни шу (муртад) ҳолида туққан боланинг ҳолати.

1) Ота-онаси мусулмон бўлганда туғилган болани ҳукми.

Барча тўрт мазҳабга кўра, ўзининг ота-онаси мусулмон ҳолида туғилган бола мусулмон ҳисобланади. Агарда кейинчалик ота-онаси муртад бўлса, бола муртад ҳисобланмайди. Агар ота-онасидан бири ёки иккиси муртад бўлса ва бола билан дарул харбга (жанг диёри) қочиб кетсалар ва кейин эса бола мусулмонларни қўлига тушиб қолса, бола мусулмон ҳисобланади. (Ал Бахрур Рохаиқ, 5/148; Шархул Ҳусарий, 8/66; Маваҳибул Жалил, л 6/281; Ал Мажму шарҳул Муҳаззаб, 18/20; Муғнил Муҳтаж, 4/142; Аш-Шарҳул Кабийр, 10/18.

2) Дарул исламда (ислом диёрида) она ҳомиладор бўлиб, аммо кейин ота-она муртад бўлган боланинг ҳукми.

Ҳанафий, Моликий, Ҳанбалий, Шофеийларнинг бир фикрига кўра, ушбу ҳолатдаги туғилган бола мусулмон ҳукмида бўлади. Ҳанбалийларнинг бошқа бир фикрига кўра, бола ота-онасининг ҳукмида бўлади. (Маваҳидул Жалил, 6/281; Шарҳул Ҳусарий, 8/66) (Аснаму Маталиб, 4/123; Ал Инсаф, 10/245) Бадои ас санои, 7/139)

3) Она муртад ҳолатида ҳомиладор бўлиб ва уни шу (муртад) ҳолида туққан боланинг ҳукми.

Ҳанафий ва Ҳанбалийларни фикрига кўра, она  ҳомиладор бўлиб ва муртад бўлганидан кейин уни туғса, бола кофир ҳукмида бўлади, чунки у бола бу дунёга кофир ота-онадан келди. (Ал Муғний шархул Кабийр, 10/102; Ал Мабсут, 1/115)

Шофеийларнинг фикрига кўра, агар ушбу болани аслида мусулмон бўлган яқин қариндоши бўлса, унга болани бериб уни мусулмон ҳисобласа бўлади. Аммо яқин мусулмон бўлган қариндоши бўлмаса, у ҳолда ўзини ота-онасини ҳукмига тобеъ бўлади ва кофир ҳукмини олади. (Ҳасиятул Бажурий, 2/264)

Моликийларнинг фикрига кўра, мусулмон ҳолида ёки муртад ҳолида ҳомиладор бўлган онанинг боласи, мусулмон ҳукмини олади. (Ал Хуроши 8,66)

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑