Ал Истисҳоб
بسم الله الرحمن الرحيم
Таърифи
Истисҳоб сўзининг луғавий маъноси “ўзи тарафига жалб қилиш”, “йўлдош бўлиш”, “ҳамроҳ бўлиш” (мусоҳабат) ва суҳбат маъноларини билдиради.
Истелоҳда эса, бу сўз қуйидагиларни билдиради:
الاستصحاب: هو ابقاْء ما كان على ما كان
“Истисҳоб – ҳамма нарса ўзининг асли нимада бўлса, шу нарсада қолишидир”
Масалан, бир бедарак йўқолган одам, токи унинг ўлими тўғрисида ишончли хабар тасдиқланмагунга қадар, у одамнинг ҳукми тирик одам ҳукмида бўлади. Ҳудди шундай, у билан бўлган турмуш ўртоғининг никоҳи ҳам саҳиҳ ҳолда тураверади, токи унинг ўлим хабари тасдиқланмагунга қадар!
Ал истисҳоб динимизда, бу бир далил ва ҳужжат манбаъсидир
Бир ўринда бирор бир нарсага далил ва ҳужжат топилмаса, ўша ерда истисҳоб далил ўлароқ ишлатилади. Ҳамма мазҳабларда истинбот (ҳуқуқий меъёрни чиқариш) учун, истисҳоб далилига асосан чиқарилади. Ҳаттоки қиёсни далил деб санамайдиган Зоҳирия ва Имомия мазҳаблари ҳам, шаръий меъёрлар чиқараётганларида, кўплаб ўринларда далил ўлароқ истисҳобга суянганлар.
Фиқҳ қоидалари (Қоваиудул Фиқҳия) истисҳоб далилининг устига қурилгандир.
Истисҳобдан чиқарилган кўплаб далиллар устига кўплаб қоидалар қурилган.
Уларнинг баъзилари қуйида зикр қилинган:
- “Нарсаларнинг асли, уларнинг жоизлигидир”. Масалан, агарда қуръон, суннат ва бошқа манбаъларда хос бир таом, ичимлик, либосга тегишли хос бир ҳукм келмаган бўлса, бундай нарсаларни жоиз эканлигининг ҳукми истисҳоб ҳукмидан олинади.
- “Айбсизлик презумпцияси (фарази)”. Агарда бир мукаллаф инсоннинг айбловига исбот бўлмаса, масалан қарзи борлиги исботланмаган бўлса, у инсонда қарзни тўлаш учун ҳеч қандай масъулият бўлмайди. Истисҳоб эса, жиноий ва бошқа маиший ҳуқуқларнинг умумий қабул қилинган асосидир. Бирор бир инсон токи унинг қарзи ва айби исботланмагунга қадар, қарздор ёки айбдор деб ҳисобланмайди.
- “Яқийний ишонч, шак ва шубҳа билан йўқ бўлиб кетмайди”. Мисол учун, бирор бир нарсанинг борлиги қатъий исботланган бўлса, у нарса шак ва шубҳа билан йўқ бўлиб қолмайди. Агарда бир одам, таҳорат олган бўлса, аммо кейинчалик уни бузганини, ёки бузмаганлигини эслолмаса, ундай ҳолда унинг таҳоратининг ҳукми, бор ҳукмида бўлади. Ва ҳудди шундай, агарда бир одам таҳоратни бузганини эсласа, аммо ундан кейин олганини эслолмаса, унинг таҳорати йўқ ҳукмида бўлади.
- “Бирор бир нарсанинг мавжудлиги, унинг ҳолатига қараб белгиланади”. Агарда бирор бир инсоннинг тириклиги аниқ бўлган бўлса, токи унинг ўлганлигига аниқ далил келмагунга қадар, тирик ҳисобида бўлади.
- “Бир диёрнинг ҳукми, эҳтимол бўлган иддаодан кучлидир”. Яъни агарда куфр диёрида бирор бир бегона кишининг ҳақиқати (Аллоҳнинг наздидаги ҳукми) мусулмон бўлса ҳам, шундай ҳолда ҳам бу ерда диёр ҳукмига асосан, у одам (биз учун) кофир ҳукмида бўлиб туради (сабаби биз унинг юрагини очиқ қарамаймиз, бегана одамнинг тавҳидига аниқ бир далил кўрмагунимизга қадар, у одамнинг ҳукмини биз диёрга қайтариб турамиз, яъни биз учун кофир ҳукмидадир).
