«Исм» (ном, таъриф) ва «ҳукм» (аҳком ва жазо) ўртасидаги фарқ ва уларни жаҳолатга узр бериш масъаласига боғлиқлиги.
بسم الله الرحمن الرحيم
Бу мақоланинг мақсади Қуръон ва Суннатнинг матнларини қисқа ҳолда баён қилиш ва шунингдек уламоларнинг шариатда «исм» (ном, таъриф) ва «ҳукм» (жазони қўллаш) ўртасидаги фарқни баён этувчи сўзларини зикр қилишдир. Шу билан бирга бу қоиданинг шариатда жаҳолатга узр бериш масъаласи билан ўзаро боғлиқлиги. Чунки бу масъалани (яъни жаҳолатга узр беришни) юқорида зикр этилган қоидани билмасдан туриб тўғри тушиниб бўлмайди. Бу масъаланинг илдизи усулу фиқҳдаги «яхшилик» ва «ёмонлик» масъаласида Аҳли сунна ва Мўътазийла ва Ашъарийлар ўртасидаги машхур ихтилофга тақалади. Бу ихтилофни қисқа қилиб шундай баён қилиш мумкин: Мўътазилийлар айтади: «Шариат келмасидан аввал ҳам феълларнинг ёмонлиги ва яхшилиги ақл билан тушинилади ва киши унга ҳужжат етиб борган ёки йўқлигидан қатъий назар қилган ёмон феъли учун жазоланиши лозим…» Ашъарийлар айтади: «Феълларнинг яхши ёки ёмонлиги ақл билан тушинилмайди ва мункар »мункар« деб аталмайди, илло буни баён этувчи шариатдан бирор бир матн келмагунича. Ва шунга асосан мункар иш қилган киши жазога лойиқ эмас…» Аҳли Сунна айтадики: «Феълларнинг яхши ва ёмонлиги ақл билан тушинилади ва шариат келмасидан аввал ва келганидан сўнг ҳам «мункар» деб аталади. Аммо киши унга ҳужжат қоим қилингандан кейингина жазога лойиқ бўлади…» Аҳли суннанинг фикрича гуноҳ қилган одам уни билиб қилганми ёки жоҳил бўлиб қилганми ҳисобга олинмасдан гуноҳкор ҳисобланади. Аллоҳ таъоло айтди: «Уни тобутга сол, уни эса дарёга ташла. Дарё уни соҳилга отсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани олади..» (То Ҳа:39) Бу оятда Аллоҳ таъоло Фиръавнни душман деб атаяпти. Бу вақтда Мусо алайҳиссалом ҳали чақалоқ бўлган ва унга (Фиръавнга) ҳали ҳужжатни етказмаган эди. Яъни Аллоҳ таъоло Фиръавнга «рисолат» (ҳужжат) бормасидан аввал, уни феълларидан келиб чиқиб душман деб номлади. Шунингдек Аллоҳ таъоло айтди: «Роббим фақатгина ошкора ва яширин фахш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган, деб айт». (Аъроф:33) Шайх Аҳмад ибн Умар ал Ҳазимий Ибнул Қойюмнинг бу оятга тафсирини келтиради: «…агарда бу феълларнинг мункар эканлиги фақат қайтариқ (Қуръон) дан олинганда ва матн (ваҳий) келгунича мункар ҳисобланмаганда, бу оятдаги сўзларни маъноси қуйидагича бўлар эди: «Менинг Роббим ҳаром қилганларини ҳаром қилди…» ва бу амаллар мункар, гуноҳ ҳисобланиши, ширк амалларнинг ширклиги каби (аниқ ва равшандир) ва бу (феъл шариатда) қайтариқ бўлмасидан аввал ва кейин ҳам ўз-ўзидан ширкдир. Ва кимки мункар ва гуноҳлар (шариатдаги) қайтариқдан сўнг шундай бўлди, деса, у — «ширк унга қайтариқ (ваҳий) келмагунича ширк бўлмайди», дейдиган одам кабидир. Имом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: »Албатта Аллоҳ таъоло рисолатдан (ҳужжат) аввал ва ундан сўнг «исм» ва «аҳком»ларни фарқли қилди. Шунингдек уларни «исм» ва «аҳком»ларда бирлаштирди. Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Сен Фиръавнга бор, албатта у туғёнга кетди». (20:24) Ва яна Аллоҳнинг сўзи: «Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин». (26:10) Аллоҳ таъоло уни (Фиръавнни) золим, туғёнга кетган деб номлади ва бу барча номлар (унинг) феълларига нисбатан айбловни кўрсатади. Ва ҳақиқатда айблов мункар ва қабиҳ ишларга бўлади. Бу барчаси пайғамбарлар келмасидан аввал ва кейин ҳам феълларнинг мункар ва гуноҳ ҳисобланишига ишора бўлади, аммо буни содир этканлар пайғамбарлар келганидан сўнг жазоланадилар. Аллоҳ таъоло айтди: «Биз то бирон пайғамбар юбормагунча азоблагувчи эмасмиз» (Исро:15). Ва мушрик номи ҳақиқатда рисолат (ҳужжат) келмасидан аввал ҳам мавжуддир. Чунки у (мушрик) ширк содир этди ва Роббисига шерик келтирди. Саҳиҳ ҳадисда келади, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтди: «Эй, Аллоҳнинг Росули, албатта биз жоҳилият ва ёмонлик ичида эдик ва Аллоҳ таъоло бизга бу неъматни (яъни исломни) берди». (Мажмуъ ал Фатава, 11/676-677). Шунингдек Шайхул Ислом айтганки: «…улардан бундай дейдиганлари бор: «улар (яъни гуноҳкорлар) охиратда фақатгина ақлга қарши чиққанлари учун жазога лойиқлар, чунки ақл гуноҳларни қабиҳлигини (ёмонлигини) кўрсатади». Бу Мўътазилийлар, Ҳанафийлар ва Абул Ҳаттобнинг фикридир. Ва бу фикр Китоб ва Суннатга зиддир. Шунингдек қуйидагича сўзлайдиганлар бор: «Аксинча, улар (яъни гуноҳкорлар) Китоб ва Суннатда кўрсатилганидек пайғамбар келмагунича жазоланмайдилар, аммо уларнинг амаллари, Аллоҳ таъоло айблаган, ёмон кўрадиган мункар/қабиҳ ҳисобланади. Ва улар (яъни мушриклар) Аллоҳ таъоло айблаган ва нафратланадиган куфр (билан исмланадилар) номини оладилар. Ҳатто Аллоҳ таъоло уларга Пайғамбар юбормагунича жазоламаса ҳам». «Ал Жавабус Саҳиҳ» 2/311. Ибн Таймийянинг бу сўзларини шархлаш шарт эмас, улар ҳақ истаганлар учун шундоқ ҳам аниқ ва сариҳдир. Бу матнлардан тушиниладики, ширк пайғамбарларнинг даъватидан аввал ва кейин ҳам ширк ҳисобланади. Ширк содир этган киши унга даъват етиб бориш ёки бормасликдан қатъий назар, исми билан мушрик деб исмланади. Ҳуддики, еб-ичаётган киши еб-ичаётган киши деб исмлангани каби. Буни шариат, араб тили ва ақл кўрсатади. Аммо жазо фақатгина ҳужжат қоим бўлганидан кейин бўлади. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман ибн Хасан роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳужжатнинг қоим бўлмаганлиги шаръий номларни (истилоҳларни) ўзгартирмайди. Аксинча, шариат нимани ширк/куфр/фисқ деб номлаган бўлса, уни шундай шаръий исми билан номланади ва буни рад этилмайди. Ҳатто ҳеч ким буларни содир этканда жазоланмаса ҳам, агарда унга даъват етиб бормаган бўлиб, ҳужжат қоим бўлмаган бўлса. (Қандайдир) гуноҳ куфр эканлиги ва уни содир этканни такфири орасида фарқ бор.» «Минҳажу Таъсис», 316. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: «Мушриклардан авлиё ва солиҳларга ибодат қилувчиларига ва улар кабиларга биз мушрик деб ҳукм чиқарамиз. Ва агар улар устига Пайғамбарларнинг ҳужжати қоим бўлса, уларни куфрлари ҳақида ҳукм қиламиз». «Ад-Дурор ас-сания», 1/522. Шайх уларни ширк қилганликлари учун мушрик деб номлади ва уларни такфир қилиш учун ҳужжат қоим қилишни шарт қилди. Буни қандай тушиниш мумкин? Бу ҳолатдаги «Такфир» улар билан жанг қилиш масъаласига ва охиратдаги жазосига таълуқлидир. Аксинча, бу дунёдаги исмига (таъриф, номига) таълуқли такфир эмас. Шунингдек «Ад-Дурор ас-сания»да 10/136, Шайхнинг ўғиллари ва Ҳамд ибн Насир роҳимаҳуллоҳнинг фатволари келтирилади: «…ва биз айтамизки, агар киши жаҳолати туфайли ёки унга баён қилиши мумкин бўлган кишилар йўқлиги сабабли куфр ва ширк содир этса, у ҳолда биз унга ҳужжат қоим бўлмагунича такфир қилмаймиз (бу ерда такфирдан мурод, уни тавбага чақириш, тавба қилмаса кофирларга тушириладиган тўлиқ аҳкомларни уни устига тушириб жазони қўллаш, аммо кофир деб аталиши эмас, кофир деб ҳужжатдан олдин ҳам аталади). Аммо биз уни мусулмон ҳам деб ҳисобламаймиз ва айтамизки: унинг феъли куфр ва бу унинг моли ва жонини ҳалол қилади. Ҳатто биз ҳужжат қоим бўлмаганлиги туфайли, унга ҳукм чиқармасак ҳам (яъни охиратда). Ва: «Агар у (шундай киши) кофир бўлмаса, демак у мусулмондир» дейилмайди. Аксинча, биз айтамиз: унинг феъли куфрдир, муайян кишининг такфирига келсак (бу ерда такфирдан мурод, уни тавбага чақириш тавба қилмаса унга кофирларга тушириладиган аҳкомларни устига туширишлик яъни жазони қўллаш), у (яъни такфири) фақатгина Пайғамбарлар ҳужжати қоим бўлгандан кейингина бўлади. Уламолар аҳли фатрани (икки пайғамбар давридаги замонда илм йўқолиб аввалги пайғамбар дийнидан ҳеч нарса қолмасдан, аммо кейинги пайғамбар ҳали юборилмаган даврда яшаган кишиларни) қиёмат куни имтиҳон қилинишини зикр қиладилар» (аслида бу масъалада уламоларни ихтилофи бор, баъзилари охиратда имтиҳон қилинади деса, баъзилари эса йўқ дўзахда дейишган). Жоҳиллар ва олимларнинг истилоҳотлари фарқ қилишини билиш муҳимдир. Муаммо шундаки, одамлар шаръий илмлардаги бошланғич илмни билмай туриб, шайхларни сўзларини ўқийдилар ва бу сўзлар билан ўз мазҳабларини (фикрларини) мустаҳкамламоқчи бўлиб, бузуқ бир шаклда талқин қиладилар. Жаҳолатга узр бериш масъаласида айни шундайдир. Ва қачонки улар Ибн Таймийя ёки Ибн Абдулваҳҳобнинг матнларини келтирганларида, у ерда улар (шайхлар) жоҳилларга ҳужжат қоим қилинмагунча такфир қилинмаслиги ҳақида айтган сўзларини, у жоҳиллар (бу сўзларини) ўзларини фойдасига деб ўйлайдилар. Аммо, аслида «куфр» сўзи бу олимларда баъзи ҳолларда «куфр билан исмлаш» маъносига эга, яъни зоҳирий таърифи ва номи, бошқа ҳолларда эса «куфр» ҳад жазо (қўллашни) борлигини билдиради. Кўп ҳолларда бу икки нарса бир кишида жамланади. Яъни у зоҳирда ва ботинда ҳам кофир бўлади. Ва қачонки олимлар ширк содир этганларни мушрик деб атаганларида ва айни шу пайтда уларнинг жаҳолати туфайли такфир қилинмаслигини айтсалар, бундай ҳолатда қарама-қаршилик йўқ. Шариат бўйича унга ҳужжат етиб бормаган ва охиратда узри бор жоҳил ким ҳисобланади? Наҳотки, унга ҳужжатлар етиб борган ва уни эшитган ва улардан юз ўгирган кимса бўлса? Ёки наҳотки билиш учун имкони бор, аммо бу учун ҳаракат қилмаётган кимса бўлса? Йўқ! Ибн Таймийя айтади: «…бу дунёда ҳужжат (рисолат) етиб бормаганлар яъни болалар, мажнунлар ва аҳли фатра ҳақида уламоларнинг турли фикрлари бор. Ва энг саҳиҳи ва ҳужжатлар билан мустаҳкамлангани улар охиратда имтиҳон қилинадилар..» «Ал Жаваб ас Саҳиҳ», 298. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман айтади: «Шайх Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ шундай инсонларданки, такфирда шошмайдиган ва жуда эхтиёт бўладиган кишидир. Ҳаттоки қабрпараст ва бошқа Аллоҳдан бошқасига ибодат қилаётган (жоҳил) одамларга, бирор бир нарсада уни тарк қилиш билан кофир бўладиган ишда, агар уларга ҳужжат қоим қилиш қийин бўлса, такфир қилмаган (бу ерда такфирдан мурод, уларни устига тўлиқ кофирларга тушириладиган аҳкомларни туширишлик яъни уларга жанг қилиш ва жазони қўллаш ва ҳоказо, аммо ҳеч қанақасига уларни мушрик санамаслик эмас, шайхнинг мазҳаби шуки, ким ширк қилса, бас, у мушрикдир, ким куфр қилса, бас, у кофир ҳукмидадир, аммо жазо қўлланиш учун ҳужжатдан кейин, бироқ кофир, мушрик исми берилиши эса ҳужжатдан аввал). У (яъни шайх) ўзининг баъзи рисолатларида айтганки: «…агар биз Кавваз мақбарасига ибодат қилувчилар билан Аллоҳ таъолони динига ихлос қилишларига чақирмагунимизча жанг қилмас эканмиз, у ҳолда қандай қилиб бизга ҳижрат қилмаган кишини такфир қилишимиз мумкин, агар у мусулмон муваҳҳид бўлса». У айтди: (яъни шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман) Шайхдан шу жоҳиллар ҳақида сўрашганида, шундай жавоб берди: «Кимга ҳужжат қоим бўлган бўлса ва уни (жисмонан) тушинишга эга бўлган кишилардан бўлса (яъни мажнун бўлмаса), қабрга ибодат қилгани учун кофир бўлади. Ҳақиқатда шайхнинг сўзларида етарли бўлган нарсалар келди. Шу билан бирга Ибнул Қойюм ҳақни билишга имкони бўлган ва шунга қодир бўла туриб, аммо ўз шайхларига диндан чиқарувчи бўлган нарсаларда тақлид қилган муқоллидларни (кўр-кўрона эргашганларни) қатъиян куфрда эканликларини айтди. Чунки улар (ҳақни излаб, ўрганмасдан) қарамасдан ундан юз ўгирдилар. Бироқ пайғамбарлар олиб келганини билишга қудрати ва имкони бўлмаганларга келсак, улар унда (яъни шайхнинг ақийдасида) пайғамбарларнинг даъвати етиб бормаган аҳли фатра (яъни икки пайғамбар даври орасидаги замонда илм йўқолиб аввалги пайғамбар динидан ҳеч нарса қолмасдан лекин кейинги пайғамбар ҳали юборилмаган даврда яшаётган кишилар) ҳукмидадир. Ва бу икки тоифадаги кишиларга (яъни даъват етиб борган ва етиб бормаганларга) албатта Ислом ҳукми йўқ ва улар «мусулмон» деган исм остига кирмайдилар, ҳатто уларни баъзиларига такфир қилмаган олимлар наздида ҳам. Ширкка келадиган бўлсак, бу уларда тасдиқланади ва «исм» (таъриф, ном) уларга туширилади. Диннинг асли, шаҳодатнинг буюк асоси «ла илаҳа иллаллоҳ» бузулгандан сўнг қандай Ислом қолади? Авлиёлар ва солиҳларга ибодат қилиб уларга дуо қилишдан кўра, Ислом ва ҳеч бўлмаганда Исломнинг номи борлиги уламолар фиқҳдаги муртад ҳукми бобида келтирилган амаллар билан бирга бўлиши кўпроқ эҳтимолга эга (чунки авлиёларга ибодат қилиб уларга дуо қилиш очиқ ширк, уламолар муртад бобида келтирган баъзи Исломни бузувчи амалларда эса ихтилоф бўлиши мумкин, оддий мисол Ҳанафий мазҳаб китобларида 700 га яқин Исломни бузувчи амаллар айтиб ўтилган, уларнинг ҳаммаси албатта ижмо билан тасдиқланмаган)». (Минҳаж Таъсис, 98,99).
Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман ибн Хасан айтади: »Шайхул Ислом (Ибн Таймийя) нинг сўзларини, албатта уларни кўп ўқиган ва шайхни усулини (матнларини тушуниш қоидалари) ни биладиганлар тушинади. Ҳақиқатда шайх кўп бора кимга шариъат етиб бормаган бўлса ва баъзи масъалаларда унга ҳужжат қоим бўлмаган эканини, агарда у қўлидан келганча Аллоҳдан қўрққан ва ҳаракат қилган бўлса, унинг хатолари кечирилишини айтган. Ҳўш, ўлик ва ғоиб ҳолатдаги кимсаларга дуо қиладиган ва шу билан бирга Аллоҳдан қўрқишликни даъво қилаётган қабрпарастларнинг қўрқув ва ҳаракатлари қани? Қандай қилиб, ҳолбуки Қуръон масжидларда, мактабларда ва уйларда тиловат қилинмоқдаку? Суннат матнлари жамланган ва қайд этилган, уларнинг саҳиҳлиги маълумку. Шайх зикр қилган ҳадисдаги аҳли фатра давридаги кишида Аллоҳ таъолога бўлган иймон ва қаттиқ қўрқув жамланганидан, ҳатто ўзининг оиласига вафотидан сўнг ёқиб юборишни буйирди. Қани бундан ибрат ва қани бу Аллоҳ таъолонинг китобини орқаларига улоқтириб, шайтон ўқийдиган нарсаларга эргашиб, Аллоҳдан бошқа нарсаларга ибодат қилиб, оламлар Роббисига шерик келтирадиган залолатдагилар…. »
«Минҳаж Таъсис», 215.
Имом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қуръон ва суннатда ширк содир этган кишиларни даъват етмасдан аввал ҳам мушрик деб исмланишлари исботланган. У киши чегарани босиб ўтди, росул келмасидан аввал Аллоҳ таъолога шерик келтирди. Шунинг учун унга даъват этилмасдан аввал мушрик исми берилади». «Мажмуъ ал Фатава», 20/38.
Аҳмад Ибн Умар ал Ҳазимий айтади:
Ширк содир этган кимса мушрик деб исмланади. Биз феъл содир этаётган кишига исм туширилишини айтамиз. Кимки ширк содир этса, қилган феълидан келиб чиққан ҳолда албатта, исми билан исмланади. Шундай экан унга ҳукм туширилиши шартдир. Кимки у жаҳолат билан узрлик деса, демак, у ҳукм ва исм орасини ажратибди.
Зеро, кимки ҳар қандай феълни содир этса, тил томонидан, бундан аввал эса ақл томонидан уни исмланади. Ва бунда Мўътазилийлар ва шуларга ўхшганлардан бошқа барча ақл эгалари иттифоқ қилган. Бирор бир киши қандайдир феълни содир этса, ақл томонидан ва араб тилида ҳам қилган феълига мос равишда исмланиши шартдир.
Агар мен ухлаётган бўлсам, буни «ухлаяпти» деб исмланади. Уйқу содир этилаётганда уни «ухлаяпти» деб исмламасликни имкони йўқ. Ҳамда турган инсонни, «турибти» деб исмламасликни иложи йўқ, йўқ у «турибди»! Биз буни айтамизми ёки йўқ! Нима учун? Чунки бу албатта ақл ва тилдан келиб чиқади. Кимки ухласа — «ухлаяпти» деб, турган инсонни — «турибти» деб, ураётган инсонни — «уряпти» деб исмлаймиз, агар инсон урмаётган бўлса, уни уряпти деб исмлолмаймиз. Агар инсон ухламаётган бўлса, уни ухлаяпти деб исмлолмаймиз. Демак, у ширк содир эткандан сўнг уни «мушрик» деб исмлаймиз. Агар ширк содир этган бўлса, тил томонидан уни «мушрик» дейиш шартдир. Сўнг, уни диндан чиққанлиги ва қатл қилиниш шартлиги ҳақида ҳукм чиқариладими ёки йўқми?
Бу ерда энди жаҳолатга узр бериш масъаласида тўхтаймиз. Узрликми ёки йўқми? Агар у тавҳид маълум бўлмаган ерда яшаса, мана шу нуқтада олимларни ўртасида ихтилоф бор. Агарда тавҳид аниқ бўлиб, суннат зохир бўлса ва илм бўлса, бундай ҳолатда барча олимлар унга исм тушади (яъни у мушрик деб исмланади) ва уни кетидан ҳукм бўлади, деб иттифоқ қилдилар. (яъни кофирни устига тушираладиган ҳукм)
Кейинги масъалага келадиган бўлсак, мисол учун кимдир чўлда улғайди ёки унга илмдан ҳеч нима етиб бормади ва у ширкка тушиб қолди. Қурбонликни Аллоҳ учун қилмади, Аллоҳдан нажот сўрамади. Биз уни хоҳлаймизми йўқми «мушрик» деб исмлаймиз. Чунки бу тил масъаласи. Агарда шундай бўлса, уни диндан чиққанлиги ва қатл қилиниши ҳақидаги ҳукм чиқариладими ёки йўқми?
Уни жаҳолатига узр бераётган киши шундай дейди: «Йўқ», у мушрик! лекин унинг жаҳолати туфайли уни устига мушрик-кофирларнинг аҳкомлари туширилмайди (яъни жазо қўлланилмайди) Чунки жаҳолат унинг устига ҳукм (кофирлар устига тушириладиган тўлиқ аҳкомлар) туширилишига монелик (тўсиқ) ҳисобланади. Агар у ўзини жаҳолати билан узрлик бўлмайди, дейдиган бўлсак, у ҳолда исм пайдо бўлиши билан (яъни инсон «мушрик» деб исмланиши билан) унга ҳукм чиқади (яъни кофирлар устига тушириладиган тўлиқ аҳкомлар туширилади) ва бу иккинчи фикр саҳиҳроқдир. Тавҳид масъаласида жаҳолатга ҳеч кимга узр йўқ!.
