Ислом ҳукмларига бўйинсунишлик, ислом саҳиҳ бўлиш шартидир
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳ таъоло айтади: «Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан низоларида ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор иймон келтирмаслар». (Нисо: 65)
Оятда Аллоҳ таъоло ўзини нафсига қасам ичиб айтмоқдаки, токи биз ўзимиз ихтилоф қилган нарсани Қуръон ва Суннатга қайтариб, уни ҳакам қилмагунимизча ва у ҳукм чиқаргандан кейин ботинимизда танглик топмасдан тўлиқ розий бўлиб, зоҳиримизда эса бутунлай ТАСЛИМ бўлмагунимизча ҳеч қачон иймон келтирган бўла олмайсизлар деди. Демак, иймоннинг шарти ҳар бир нарсада Қуръон ва Суннатни ҳакам қилиб, у нарсага ботинда ҳам, зоҳирда ҳам рози бўлиб бутунлай ТАСЛИМ бўлиш экан. Ўзини мусулмонман деб даъво қилган киши Аллоҳ ва Унинг росулининг ҳукмига ичида ҳам, устида ҳам бутунлай розий бўлиб ТАСЛИМ бўлиши шарт экан. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таъоло Ўз нафсига қасам билан таъкидлаб айтди.
Аллоҳ таъоло айтади: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чақирилган вақтларида, мўминларнинг сўзлари фақатгина «эшитдик ва бўйинсундик», дейишларидир холос. Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир. Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса, ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришувчилардир». (Нур:51-52)
Ушбу оятда إنما (иннамаа) ҳаср ишлатилган. Бу чеклаш деганидир. Яъни: мўминлар фақатгина эшитиб, бўйинсунишади холос. Эшитиб ва бўйинсунмаганлар эса мўмин эмас. Аллоҳ ва Унинг росулининг ҳукмига мўминлар «эшитдик ва бўйинсундик» дейишади, бундан бошқа гапни айтадиганлар эса мўмин эмасдир дегани.
«Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар». (Нур: 47)
Диққат этилса, иймон келтирдик ва итоат этдик дегандан кейин, итоатдан юз ўгирганларни Аллоҳ таъоло очиқ лафз билан мўмин эмас яъни кофир деди.
«Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар». (Ахзоб: 66)
Ушбу оятда Аллоҳ ва Унинг росулига итоат қилмаганларни ҳолати ҳақида Аллоҳ Азза ва Жалла хабар беряпди.
«Аллоҳга ва Росулга итоат қилинг. Бас, агар юз ўгирселар, Аллоҳ, албатта, (бундай) кофирларга муҳаббат қилмас». (Нисо: 32)
Бу оятда ҳам Аллоҳ итоатни амр қилгандан кейин, итоат қилмасдан юз ўгирганларни очиқ ва аниқ лафз билан кофирлар деб номлади!
Имом Ибн Таймийя айтади: «Бирор қабила росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Биз сизга иқрормиз ва сиз Аллоҳдан бизга олиб келган нарсангизга иймон келтирдик, биз тавҳидга иқрор бўлдик ва шаҳодат калимасини нутқ қиламиз. Аммо, биз сизнинг буйруғингизга итоат қилмаймиз. Намозни барпо қилмаймиз, рўза тутмаймиз ва ҳажж қилмаймиз. Рост гапирмаймиз, омонатни қайтармаймиз ва берган аҳдимизда турмаймиз. Қариндошларга силайи раҳим қилмаймиз ва бизга буйрилган бирорта яхши амалларни қилмаймиз. Биз ароқ ва шаробларни ичамиз, риболар билан шуғулланамиз ва зиноларни зоҳир қиламиз. Биз қудратимиз етгунига қадар мусулмонларни молини ўғирлаймиз ва уларни қатл қиламиз. Бундан ташқари биз, сизнинг душманларизга жангда сизга қарши уларга ёрдам берамиз», дейишганидан кейин, соғлом ақл соҳиби, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қараб: «Сизлар иймони комил бўлган мўминларсиз, сизлар қиёмат куни менинг шафоатимга лойиқ бўлган кишисизлар, сизлардан бирортангиз ҳам жаҳаннамга кирмаслигингизга умид бордир», дейдилар деб ўйлаши мумкинми?! Йўқ, балки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дейдилар: «Сизлар энг ашаддий бўлган кофирлардансизлар. Агар тавба қилиб қайтмасанглар, бошингиздан жудо бўласизлар». Ушбу масъалани билишлик барча мусулмон кишиларга зарурийдир. (Яъни бу нарсани ҳар бир мусулмон киши билади, билмаса у мусулмон эмас)». (Мажмуъ Ал Фатава, 7/287)
Ибн Таймийя айтади: «Бир гуруҳ яҳудийлар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, айтишди: «Биз сизни Аллоҳнинг пайғамбари эканизга гувоҳлик берамиз». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунда сўрадилар: «Унда нега сизлар менга эргашмияпсизлар?». Улар айтишди: «Биз яҳудийлардан (маломатидан) қўрқиб турибмиз». Бундан шу нарса очиқ маълум бўлдики, ҳақни шунчаки қалбда билиш ва уни тилда хабарини беришлик, иймон ҳосил бўлиши учун етарли эмас экан. Иймон ҳосил бўлиб, у саҳиҳ бўлиши учун ушбу иймонга зид бўлган (ширк ва куфр) амалларни бажармаслик (ва тавҳид билан Аллоҳга бўйинсуниш) лозимдир. Шунга (юқоридаги яҳудларга) ўхшаш ҳолатда Абу Толиб ҳам бўлган. Кўплаб ривоятлар борки, у росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқрор бўлган эди. Ундан қуйидагича байт ривоят қилинган: «Мен билдимки, Муҳаммаднинг дини ҳамма динлардан кўра яхшироқдир». Аммо, Абу Толиб ўзининг қавмини маломатидан қўрқиб, тавҳидни амалда рўёбга чиқармаган эди». (Мажмуъ Ал Фатава, 7)
Имом Ибнул Қоййим айтади: «Аммо кибр қилиш куфрига келсак, иблиснинг куфри ана шу куфр турида бўлган эди. Зеро, у Аллоҳнинг буйруғини инкор қилмаган эди, балки кибр қилди ва бўйинсунмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақни Аллоҳдан хабар қилишларини билиб, аммо кибри сабабли унга эргашмайдиганлар ана шу куфр турини қилган бўладилар. Абу Толибнинг куфри ҳам ана шу куфр турида бўлган. Чунки у росулуллоҳга иқрор бўлган, у кишини ҳақ эканида шак қилмаган. Аммо қавми ва оиласига қаттиқ боғланганлиги, аждодларини кучли ҳурмат-эхтиром қилиши, ота боболарининг олиҳаларини инкор этишни истамаслиги ва аждодларини залолату куфрда бўлганларига иқрор бўлмагани,
унга исломга киришга тўсиқ бўлган эди». (Мадарижус Саликийн, 1/337)
Ибнул Қоййим айтади: «Шунинг учун ҳам аҳли китоблардан бўлган бир коҳин Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар эканларига иқрор бўлганлиги, уни мусулмон бўлишига етарлик бўлмади. Мусулмон саналиш учун зарурий шартлардан итоат қилиш ва эргашиш шарти ҳам мавжуддир. Агарда кимдир росулуллоҳга иқрор бўлса ва кейин ўзининг ботил динига амал қилаверадиган бўлса, у муртад бўлган ҳисобланмайди. Зеро у ҳали умуман исломга кирмади. Бунга икки яҳудийлардан бўлган олимларнинг ҳолати мисол бўлади: Улар айтишдики: «Биз сизни Аллоҳнинг пайғамбари эканизга гувоҳлик берамиз». Шунда пайғамбар алайҳиссалом сўрадилар: «Унда менга эргашишдан сизларни нима тўсяпти?» Улар айтишди: «Бизни яҳудийлар қатл қиладилар деб қўрқяпмиз». Кўриниб турибдики, уларнинг гувоҳлиги улар мусулмон бўлишлари учун етарли бўлмади. Ҳадис тўплам китобларида кўплаб саҳиҳ ривоятларда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари ривоят қилинган. У ривоятларда аксар аҳли китоб ва араб мушрикларидан ташкил топган кофирлар, Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳ таъоло пайғамбар қилиб юборгани ва у кишининг даъвати ҳақ эканига гувоҳлик беришган. Шунга қарамай улар исломга кирган деб ҳисобланишмаган. Бу барчаси ҳақида тафаккур қилганлар, билиб олишадики, ислом бу фақатгина билиш қўйиш ёки билиш билан бирга иқрор бўлиб қўйишни ўзигина эмас, балки ислом бу билиш, иқрор бўлиш ва ислом ҳукмларига зоҳиран ва ботинан бўйинсунишдир». (Заадул Маъад, 3/42)
Ибнул Қоййим яна айтади: «Шу сабабли ҳам Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканларига ана ўша гувоҳлик берган яҳудийларга ислом ҳукмини бермадилар. Чунки шунчаки пайғамбарга иқрор бўлиш, токи у ушбу гувоҳликни барча ҳукм ва талабларига бўйинсунмагунига қадар инсонни мусулмон қилиб қўймайди. Масалан агар кимдир: «Мен у кишини Аллоҳнинг пайғамбари эканига иқрор бўлдим, лекин унга эргашмайман ва унинг динини қабул қилмайман» деса, у ҳолда ушбу одам кофирларнинг энг ашаддий кофирларидан бўлади. Бу масъалада саҳоба, тобеин ва аҳли сунна олимларининг ўртасида ҳеч қандай ихтилоф мавжуд эмас. Албатта иймон саҳиҳ бўлиши учун шунчаки шаҳодатни нутқ қилиш ва шунчали билишлик етарли эмасдир. Балки, шунингдек қалб амали мавжуд бўлиши шарт, ҳудди Аллоҳ ва Унинг росулига бўлган муҳаббат каби ва шунингдек росулуллоҳга ва у зотнинг динига бўйинсунган ҳолда эргашиш шартдир».(Мифтаҳ Дарис Саъада, 1/94)
Ибнул Қоййим деди: «Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий дедилар: Аллоҳ ҳузурида буйруқни бажармаслик қайтариқни қилиб қўйишдан ёмонроқ. Одам алайҳиссалом дарахтдан ейишдан қайтарилганди, бироқ у еб қўйди. Аллоҳ уни тавбага йўллади ва тавбасини қабул қилди. Иблис Одамга сажда қилишга буюрилди, бироқ, саждага бош қўймади, Аллоҳ уни тавбага муваффақ қилмади». (Фавоид, 173)
Аллоҳнинг ҳукмларига бўйинсунмайдиган одамлар ҳудди Иблис кабидирлар.
Ибн Ҳажар айтади: «Нажрон насронийлари ҳақидаги ҳадисдан оладиган бир фойдамиз шуки, кофирлар тарафидан пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳнинг пайғамбари эканларига иқрор бўлишлари, уларни мусулмон қилиб қўймайди. Токи улар исломнинг барча рукнига бўйинсунмагунларига қадар». (Фатҳул Борий, 7/697)
Имом Ибн Таймия айтади: «Мен аввал ҳам буни қуйидаги қоидалар орасида зикр қилган эдим: Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўладиган дин фақат исломдир. Аллоҳ китобларни ушбу дин билан нозил қилган. У росулларни мана шу дин билан жўнатган ва ушбу дин шундан иборатки, оламлар Роббиси деб фақатгина Аллоҳни билиш, Унга рубубийятда шерик келтирмаслик ҳамда барча ботил илоҳларни инкор этиб Илоҳ деб фақатгина Аллоҳни билишдир. Бу барчаси тавҳид лаа илааҳа иллаллоҳ калимасида жойлашгандир. Тавҳидни бузадиган асосий икки нарса бор: Бу ширк ва кибрдир. Шунинг учун ҳам Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига (ширкка қарши) лаа илааҳа иллаллоҳ калимасини ва (кибрга қарши) Субҳаналлоҳ сўзини айтишга буюрдилар. Бу мен аввалроқ зикр қилган ҳадисимда ривоят қилинган. Албатта шак-шубҳа йўқки, кибрли-мутакаббир киши, Аллоҳга ибодат қилаётган бўлиши мумкин эмас, шундан келиб чиқиб ҳам у киши Аллоҳга бўйинсунган ҳам бўлмайди. Ким Аллоҳ билан бирга бошқа нарсаларга ҳам ибодат қилса, у мушрикдир. Уни Аллоҳга ибодат қилаётгани фойда келтирмайди, балки у залил бўлган мушрикдир». (Мажмуъ Ал Фатава, 7/623)
Ибн Таймия айтади: «Аллоҳни яхши кўришликни даъво қилиб, аммо шу билан росулуллоҳга эргашмиётган киши каззобдир. Унинг бу муҳаббати соф эмас. Агарчи у Аллоҳни яхши кўрса ҳам унинг бу муҳаббатида ширк мавжуддир. Бундай кимсалар ҳудди Аллоҳни яхши кўришликни даъво қиладиган яҳудий ва насронийлар сингаридирлар. Бундай одамлар муҳаббатни фақатгина Аллоҳга йўналтирмайдилар, Аллоҳ яхши кўрганнигина яхши кўрмайдилар. Улар Аллоҳга муҳаббат қилишларини қанчалик даъво қилшларига қарамай, улар Аллоҳ рози бўлмайдиган нарсаларга ўз муҳаббатларини йўналтирадилар, шу сабабли ҳам уларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари, мушрикларнинг муҳаббатларига ўхшатилди. Аллоҳнинг душманларини яхши кўрмаслик ва Аллоҳнинг йўлида жанг қилишлик, Аллоҳга ва Унинг росулига бўлган муҳаббатнинг шартларидан биридир. Аллоҳ айтадики: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмайсан. Ҳатто у(душман)лар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам. Аллоҳ ундоқ кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир. Ва уларни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўладир. Улар Аллоҳдан рози бўладир. Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг фирқаси, ҳа, ўшалар ютувчилардир». (Мужодала: 22) «Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари нақадар ёмон нарсани Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар. Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир». (Моида: 80 81) «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган биродарларида (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига айтишдики: Дарҳақиқат, бизлар сизлар (мушриклардан) ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар (тоғутлардан) безормиз. Бизлар сизларга куфр келтирдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди». (Мумтаҳана: 4) Бу ерда Аллоҳ таъоло мўминларга Иброҳим алайҳиссаломдан ва у зот билан бирга бўлганлар, кофирларга нафрат ва адоватни токи улар ёлғиз Аллоҳга шерик келтирмай иймон келтиргунларига қадар, қандай тарзда зоҳир қилганларидан мўминларга намуна олишга буйирди. Энди ёмонларни ёмон ва яхшиларни яхши санамайдиганларнинг залолати ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?!
Ана ўша ўзида ширкни мужассам қилган муҳаббат ҳам, ўзи билан бирга росулуллоҳга эргашишликни, Аллоҳнинг душманларига душманлик қилишни ва Аллоҳ учун жанг қилишни талаб қилмайди. Бундай турдаги муҳаббатни биз яҳудий, насроний ва бошқа мушрикларда кузатишимиз мумкин. Шунингдек росулуллоҳни гўё яхши кўришни даъво қиладиган бидъатчилар ҳам бор, аммо улар шу билан бирга росулуллоҳга эргашишдан қочадилар. Бу нарса улар Аллоҳдан бошқа қандайдир нарсани яхши кўришларини билдиради. Бу одамлар Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмайдилар, Аллоҳнинг душманларини душман тутмайдилар ва ҳаммасидан ҳам кўпроқ Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилшликдан қочадилар. Бунга сабаб ширкнинг турларидан бир тури саналган уларнинг бидъатларидир. Бинобарин, солиҳлардан, сўфийлардан, муридлардан, дарвешлардан, зоҳидлардан ва обидлардан саналган ҳар қандай кишилар росулуллоҳнинг шариатига эргашмаса, Аллоҳ ва Унинг росули яхши кўрганларни яхши кўрмаса ва Аллоҳ ва Унинг росули ёмон кўрганларни ёмон кўрмаса, улар борасида улар мунофиқ ва кофир эканликларига ҳукм чиқарилади. Яхши нарсани яхши кўриш ва ёмон нарсани ёмон кўриш ва ушбу фарқни ўлимига қадар билишлик, росулуллоҳга бўлиши вожиб бўлган иймон шартидандир. Кимки шариат буйирган нарсани яхши ва шариат қайтарган нарсани ёмон деб билмаса, у ҳеч қандай иймонга эга бўлиши мумкин эмас». (Мажмуъ Ал Фатава, 8)
Имом Ибн Таймия айтади: «Ислом, Қуръон ва иймоннинг йўли шундан иборатки, Аллоҳ ва Унинг росули ёмон кўрганларни инкор этиш ва уларга адоват қилиш ҳамда Аллоҳ ва Унинг росули муҳаббат қилганларга, муҳаббат қилишдир. Бу йўл ҳақиқатга иқрор бўлишни ва ботилни рад қилишни талаб этади. Сўфийларнинг охирги авлодлари ҳақ йўлдан тойилдилар. Агар уларда уни ёрдамида одам ҳақ билан ботилни ажрата оладиган иймон ва Қуръон нури мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар тавҳид билан ширкни ўртасидаги фарқни англай олмайдилар. Улар Аллоҳ нимани яхши кўриб, нимани ёмон кўришини ажрата олишмайди. Охир оқибат улар ушбу ажратишни қилолмаганларидан кейин, исломдан чиқиб кетадилар. Шунинг учун Аллоҳнинг рубубийятига араб мушриклари ҳам иқрор эдилар. Аллоҳ улар ҳақида айтади: «Уларнинг аксари Аллоҳга фақатгина мушрик бўлган ҳолларида иймон келтирадилар холос». (Юсуф: 106) Инсон фақатгина қачонки шаҳодат калимаси лаа илааҳа иллаллоҳни келтириб, Аллоҳнинг улуҳийятида-ибодатда Унга ҳеч нима шерик қилмай ёлғиз Унга ибодат қилса, фақатгина Уни яхши кўрса, фақат Аллоҳга юзланса, фақат Унга итоат қилиб бўйинсунса, дуони фақат Унга қилса, фақат Унга таваккул қилса, фақат Уни валий қилиб олса, фақат У яхши кўрганни яхши кўрса ва фақат У душман санаганларни душман санаса ва қачонки ширкни тўлиқ тарк этиб, тавҳидга йўналсагина ана ўшанда мусулмон-ҳаниф бўлади. Инсон шундай қилиб тавҳидга эришади, чунки у ўзига Аллоҳдан бошқа бир илҳоҳни илоҳ қилиб олишдан йироқ бўлади. Ширк унинг қалбидан даф бўлади, унинг ўрнига эса тавҳид келади ва у ерга чуқур ўрнашиб олади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки лаа илааҳа иллаллоҳни билиб вафот этса жаннатга киради», деганлар. (Имом Муслим ривояти, Иймон, 43) Бошқа ҳадисда эса у зот: «Кимнинг ўлаётганида охирги сўзи лаа илааҳа иллаллоҳ бўлса, у жаннатга киради», деганлар. (Абу Довуд ривояти, 3116) Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинганки, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан ўлаётган одамларга улар лаа илааҳа иллаллоҳ дейишлари учун буни айтиб туринглар», деганлар. (Имом Муслим Жаноиз, 1 2. Имом Термизий Жаноиз, 7. Имом Насоий Жаноиз, 4) (Мажмуъ Ал Фатава, 8/369)
Имом очиқ айтиб турибдики, инсон фақатгина шаҳодат калимаси лаа илааҳа иллаллоҳнинг барча талабларини амалга оширсагина ана ўшанда мусулмон ҳаниф бўлади холос. Имомнинг китобларида ушбу масъала борасида имомнинг фикри очиқ баён қилинган ҳали яна иншааллоҳ келтирамиз. Ушбу фатво ҳам очиқ шунга гувоҳлик қиладики, имом тавҳид ва ширк масъаласида узр бермаган. Унинг фикрига кўра мушриклар, мусулмонлардан эмас. Шунингдек имом «Ҳаниф» деган тушунчага қуйидагича эътиқод қилади: Ҳаниф бу Аллоҳдан бўлган аниқ далил билан шариатга тўғри эргашган ва билиб турган ҳолида ширк ва унинг аҳлини тарк этган кишидир. Ушбу маъно кўплар шариат далилларидан келиб чиқади. Шунингдек буни Қуръон муфассирларининг сўзлари ҳам тасдиқ этади. Уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз.
