Ислом келишидан аввалги мушрикларнинг эътиқодлари ва амаллари

Ислом келишидан аввал мушрикларнинг эътиқодлари ва амаллари.

بسم الله الرحمن الرحيم

1) Улар ўзида зикрларни мужассам қилган, дуо, рукуъ ва Аллоҳни буюклашдан иборат бўлган намозни ўқир эдилар.

Имом Муслим ўзининг саҳиҳида, Абдуллоҳ ибн Сомитдан ривоят қилади, у айтдики: Абу Зарр айтди: Эй мени биродаримни ўғли, мен Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан икки йил аввал намоз ўқир эдим.

Мен айтдим: Намоз ўқиганингда қаерга юзланар эдинг?

У жавоб берди: Аллоҳ мени юзлантирган тарафга.

(Саҳиҳул Муслим (Саҳобалар фазилати боби) (Абу Заррнинг фазилати бўлими)

2) Улар ҳажж қилар эдилар.

Бухорийда Қойс ибн Абий Хазмдан ривоят келади, у айтади: Абу Бакр Аҳмас қабийласидан бўлган Зайнаб исмли аёлни ёнига кирди ва уни гапирмаслигини кўриб одамлардан сўради: Унга нима бўлган? Нега у сукут қилиб ўтирибди?

Унга жавоб беришдики, у ҳажжни сукут қилган ҳолида бажарди. Шунда Абу Бакр айтди: Мен билан гаплаш ва сукут қилиб турма, чунки бу жоиз эмас ва бу жоҳилият даври амалларидандир. Шундан сўнг у аёл гапиришни бошлади. (Саҳиҳул Буҳорий, Манақибул Ансор боби. Аямул жаҳилийя-жоҳилият кунлари бўлими)

3) Улар Каабани тавоф қилар эдилар ва талбия сўзини айтар эдилар.

Имом Муслим Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилади, у айтидики: Мушриклар: Мана биз сени ҳузурингдамиз ва сени шеригинг йўқдир, дердилар. Ва Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи ва саллам айтардилар: Ҳолингизга вой бўлсин! Етади шу ерда (Мана биз сени ҳузурингдамиз ва сени шеригинг йўқдир)  бас қилинг (чунки қолгани ширкий талбия эди)! Улар эса давом этиб: Магар шеригингдан бошқа(!!!), сен барча нарсага эгалик қиласан, лекин у эмас. Ва шу сўзларни айтиб, улар Каабани тавоф қилардилар. (Саҳиҳул Муслим ҳажж китоби, талбия қандай ва уни талаффуз қилиш пайти боби)

4) Улар Умра (кичик ҳажж) қилар эдилар.

Имом Муслим ўзининг ровийлар занжирига асосан Ибн Аббосдан ривоят қилади, у айтади: Мушриклар ҳажж мавсуми муқаддас ойларида, умра қилишликни дунёдаги энг катта гуноҳлардан бири деб санашар эди. (Саҳиҳул Муслим ҳажж китоби, ҳажж мувсуми ойларида, умра қилишлик)

5) Улар рўза тутар эдилар.

Имом Муслимнинг Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилади, улар айтиларки: Қуройшийлар жоҳилият даврида Ашуро куни рўза тутардилар ва Муҳаммад алайҳиссалом улар билан бирга тутар эдилар. Ва қачонки, Мадинага ҳижрат қилганларида ҳам шу рўзани тутар эдилар ва бошқаларга ҳам буйруқ қилдилар. Шундай кейин Рамазон ойида рўза тутиш фарз бўлганидан кейин айтдилар: Ким хоҳласа, Ашуро куни рўза тутсин, ким хоҳласа тутмасин.

6) Улар жиҳод қилар эдилар.

Ибн Ҳишом айтади: “Ибн Исхоқ айтди: Ал Қинони ибодатхонага борди ва унинг ичида ўтирди. Ибн Ҳишом айтади: Бу ҳожатини чиқарди дегани. Сўнг, у туриб ўзининг юртига кетди. Бу ҳақда Абраҳа билди ва сўради: Ким бу ишни қилди? Унга айтишди: Буни Маккадаги уйга ихлосманд бўлган (Каабани) ҳажж қиладиган араблардан бўлган одам қилди. Сенинг: “Мен арабларнинг ҳажжини (бу мен қурган масжидга) буриб қўяман” деган сўзингни эшитиб, уни жаҳли чиқди ва келиб у ерни булғалади. Шунда Абраҳани жаҳли чиқиб, шу уйгача (Кааба) бориб уни бузишга қасам ичди. У Ҳабашларга тайёрланиб, қуролланишни буйирди. Кейин у юришни бошлади ва у билан бирга Фил ҳам бор эди. Бу ҳақда араблар эшитди, буни жиддий хавф деб ҳисобладилар. Абраҳани, Аллоҳнинг муқаддас уйи бўлган Каабани бузмоқчи эканини эшитиб, унга қарши жиҳод қилишни ўзларига фарз деб санадилар. (Ибн Ҳишом сийрати)

7) Назрлар атар эдилар ва эътикоф қилар эдилар.

Имом Буҳорий Ибн Умардан ривоят қилади, Умар розиаллоҳу анҳу Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи ва салламдан сўради: Жоҳилийят пайтимда, Масжидул ҳаромда эътикофда ўтириб, ибодат қилиш учун назр қилган эдим. Муҳаммад алайҳиссалом: Унда назрингни адо эт! — деб айтдилар. (Саҳиҳул Буҳорий, кечаси эътикоф ўтириш боби)

8) У даврдаги аёллар ҳайзларидан кейин ғусл қилар эдилар.

Фирзоқ ўзининг рубоийсида, бир эркакни маломат қилиб айтади: Сен ҳудди ҳайзи келаётган аёл ўзини чучук сув билан тозалайман деб мантиқсиз иш қилаётган аёл кабисан. (Арабларнинг жоҳилият давридаги динлари)

9) Эр-хотинлик вазифаларидан кейин ғусл қилар эдилар.

Ибн Ҳишом ўзининг сийрат китобида Суэйқга ҳарбий юриш пайтини келтириб, Абу Суфён, токи Муҳаммад алайҳиссаломни қаршисига ҳарбий юришга чиқмагунга қадар жунуб ҳолатидан тозаланиш учун, бошига сув теққазмаслигига  назр қилганини нақл қилади. (Ибн Ҳишом сийрати)

10) Садақа берар эдилар.

Бухорий ўзининг ровийлар занжирига асосан Ибн Аббосдан Лот ва Узза ким бўлганини ривоят қилади: «Лот исмили шахс солиҳ кишилардан эди ва у ҳожиларни ҳаж мавсумида ёнларига бориб сув бериб юрар эди» (Манбаъ: Саҳиҳ Бухорий ва Ан Нажм сураси тафсири)

11) Улар, Аллоҳни Яратувчи махлуқотларини ишларини тадбир қилишини тасдиқ қилар эдилар ва бунга иймон келтирган эдилар.

Аллоҳ айтади: Агар улардан: Осмонлару ерни ким яратган ва қуёшнию ойни ўз измига қаратган ким? деб сўрасанг: Аллоҳ, дерлар. Бас, унда қаёққа бурилмоқдалар?! (Анкабут:61)

Аллоҳ айтади: Агар улардан: Осмонлару ерни ким яратган? деб сўрасанг, албатта, Аллоҳ, дерлар. Сен: Аллоҳга ҳамд бўлсин, деб айт. Йўқ! Кўплари билмаслар. (Луқмон:25)

Аллоҳ айтади: Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, Аллоҳ, дерлар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?! (Зуҳруф:87)

12) Аллоҳ ҳаммага ризқни ато этишига иймон келтирган эдилар.

Аллоҳ айтади: Агар улардан: Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?! деб сўрасанг, албатта, улар: Аллоҳ, дерлар. Сен: Аллоҳга ҳамд бўлсин! деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар. (Анкабут:63)

13) Аллоҳ барчанинг устидан ғолиб, Ундан бирор нарса ғолиб келолмайди ва барча нарсани билиш исм сифатларига иймон келтирган эдилар.

Аллоҳ айтади: Улардан: Осмонлару ерни ким яратган! деб сўрасанг, албатта: Уларни азиз ва ўта илмли зот яратган, дерлар. (Зуҳруф:9)

14) Мусибат ва синовларда, улар Аллоҳни ибодатда яккалар эдилар.

Аллоҳ айтади: Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қиладилар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирадилар. (Анкабут: 65).

15) Ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида эканликларини айтар эдилар:

Аллоҳ айтади: Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган. (Оли Имрон: 67).

Шу барчаси билан бирга, Муҳаммад алайҳиссалом келмасларидан аввал, уларни Аллоҳ таъоло ушбу сўзи билан мушриклар деди: Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганларга баййина келмагунча ажралмасдилар. У (баййина) Аллоҳ тарафидан юборилган Расул бўлиб, покланган саҳифаларни тиловат қилади. Баййина: 1 2.

Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, пайғамбар бўлиб келишларидан аввалги мушриклар жаҳаннамда эканини ушбу: “Мени отам ва сенинг отанг жаҳаннамда” сўзлари билан хабарини бердилар. (Имом Муслим, иймон 88 боби)

Имом Шофеий Муҳаммад алайҳиссалом рисолатидан аввалги аҳлу фатра ҳақида зикр қилиб шундай деди:Ким улардан вафот этса, Аллоҳнинг азобига кетар эди. (Ар-Рисала, 1)

Ва бу ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динига эргашмоқдамиз деган одамлар, Аллоҳ таъолони фақатгина У оламларни бошқаради, У Яратувчи, фойда ва зарарларни фақат У келтирувчи, ризқ ато қилувчи, фақатгина У тирилтирувчи ва ўлдирувчи, деб ҳисоблар эдилар. Юқоридаги барча ибодат турларини амалга оширар эдилар ва жуда ҳам диний одам бўлган эдилар. Аммо Аллоҳ ва Унинг росули уларга мушрик деб ва пайғамбар келишидан аввал вафот этганларини жаҳаннамий деб ҳукм қўйдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг тирикларини ҳам такфир қилдилар ва уларни куфрида ва жангда ажратиб ўтирмадилар.

Пайғамбар келишидан илгари, мушрикларни устига нима билан ҳужжат қоим бўлди?

Имом Нававий айтади: Ушбу ҳадисда шунга далил борки, ким пайғамбар келишидан илгари, араблар уни устида бўлган, будларга ибодат қилиб вафот этган бўлса, у жаҳаннам аҳлидандир ва бу даъват етгунга қадар бўлган жазо эмас. Чунки, уларга Иброҳим ва бошқа пайғамбар алайҳиссаломларни даъвати етган эди. (Шарх Саҳиҳул Муслим)

Шунингдек Ибн Боз: Уларга (мушрикларга) Иброҳим алайҳиссаломнинг даъвати етган эди, деган. (Масаил имам Ибн Баз, 35)

Иброҳим алайҳиссаломнинг даъвати уларга, Ҳаниф деб номланган, Иброҳим динида қолган ва будларга ибодат қилмаган, бир неча кишилар воситасида етган эди ва шулар мавжудлиги сабабли, қолганлар жаҳаннам аҳлидан бўлдилар. Ва кимдур чўлларда ва қишлоқларда юриб ҳар бир ўнг мингдан ошиқ бўлган мушриклар билан алоҳида суҳбат қуриб, унга ҳужжатни қоим қилиб ва шубҳасини даф қилганлиги хакида ва ҳакозолар ривоят қилинмаган. Аммо улар баъзи муваҳҳид гуруҳлар мавжуд эканини эшитишганлиги воситасида ва шунга қарамай ўзлари (куфрий) динларида қолганликлари учун мушрик ва кофир бўлишди.

Яна яҳудий ва насронийлар ҳақида Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Муҳаммадни жони қўлида бўлган Зотга қасамки, ким бу умматдан хоҳ яҳудий хоҳ насроний бўлсин, мен ҳақимда эшитиб, мен олиб келган нарсага иймон келтирмасдан вафот этса, батаҳқиқ, у жаҳаннам аҳлидан бўлади. (Имом Буҳорий ва Имом Муслим ривояти)

Ҳудди шундай Муҳаммад алайҳиссаломни вафотларидан кейин, закотни инкор қилганларни барчаси билан саҳобалар жанг қилганлар ва уларни муртадлар деб номлаганлар ва саҳоба розиаллоҳу анҳумлар уларни ҳар бирларини ҳузурига бориб ҳужжатни қоим қилиб шубҳаларини даф қилганлари ва ҳакозолар ҳақида мутлоқ ривоят қилинмаган. Аммо саҳобалар у муртадларни калласини чопганлар, чунки закотни вожиб экани бу очиқ ва равшан бўлган масъала эди, ҳужжат эса Қуръон етиб бориши билан қоим бўлади. Шунинг учун ушбу нарса саҳоба розиаллоҳу анҳумларни ижмоъси (иттофоқи) ҳисобланади.

Ва бунда уламоларни ижмоъси нақл қилинади. Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: Олимлар ижмоъ қилишганки, кимга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватлари етган бўлса, бас, Аллоҳнинг ҳужжати унинг устига қоим бўлгандир. Ва ҳужжат қоим бўлиш деган сўзи остида, одам уни аниқ тушиниши ҳудди уни Аллоҳ ҳидоят қилиб ва ҳаққа муяссар қилган ва Уни амрларига бўйинсунган одам каби тушинишидек қасд қилинмаган. Ҳолбуки, Аллоҳ таъолонинг сўзини тушинишга уларда монеълик киладиган калбларига муҳрни босиб қўйилиши билан бирга, кофирларнинг устига ҳужжат қоим бўлганини Аллох таъоло хабарини бергандир. (Ат-Тамйиз, 137)

Шу ҳаммасидан кейин, бизнинг кунимиздаги мушриклар жаҳолат билан ёки таъвил билан ёки яна қандайдир баҳоналар билан қандай қилиб маъзур бўлиб ва бундан ташқари қандай қилиб мусулмон деб номланишлари мумкин?! Айни пайтда эса:

— Уларнинг ширк/куфрлари аввалги мушрикларнинг ширк/куфрларидан қўрқинчлироқ ва кучлироқ бўлса!

— Улар аввалги динни ўзларига лозим тутган мушриклардан фарқли ўлароқ, динларидан юз ўгирган бўлсалар,унга амал қилмасалар, уни мазаҳ қилсалар ва ўзларини ширклари билан овора бўлиб юрган бўлсалар!

— Тавҳид даъвати аввалги мушрикларга қараганда, ҳозирги мушрикларга очиқ ва равшан кўринишда етиб келган бўлиб, Қуръон, суннат ва уламоларнинг баёноти ёйилган, тарқалган бўлса ва уларнинг ерларида, юртларида аввалги мушрикларнинг ерларига қараганда тавҳидга даъват қилмоқчи бўлган муваҳҳидлар анчагина кўпроқ бўлса.
Аммо, улар (жоҳил мушриклар) фақатгина уларга (муваҳҳидларга) нисбатан юз ўгиришлик ва душманликни ошкор қиладиган бўлсалар!!!

Бу барчаси жуда ҳам ажабланарли ва жуда ҳам катта хатодир.

Шикоятимиз фақатгина Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таъологадир.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑