Исломни бузувчи амалларнинг шарҳи
بسم الله الرحمن الرحيم
Шайхул Ислам Муҳаммад ибн Сулаймон ат-Тамимий (роҳимаҳуллоҳ)
Оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳгагина ҳамду санолар бўлсин, унинг Пайғамбари ва Росули бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг оила аъзоларига саловату саломлар бўлсин.
(Ушбу китобда шарҳловчи Али Ал Худaйрнинг муржия ва жаҳмия ақидасига мувофиқ сўзлари олиб ташланди!)
Кириш қисми
Шайх Муҳаммад ат-Тамимий айтадилар: “Раҳмон ва Раҳим Аллоҳ номи ила!”
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ Қуръони Азиз ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзаро мактуб ва ёзишмалари хусусида тутган йўлларига эргашиб, исломни бузувчи бу амалларни «Басмала» (بسم الله الرحمن الرحيم) билан бошладилар. Шундай экан хат-хабар йўллаш ва ўзаро ёзишмалар ва бундан бошқа басмалани зикр қилиш тўғрисида далил келган амалларни басмала билан бошлаш мустаҳаб ҳисобланади. Басмалани қисқартириб («Бисмиллаҳ» “Аллоҳ номи ила! ” – деб) айтиш ҳам худди шундай. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ейиш-ичиш, аёллари билан қовушиш ва бундан бошқа ҳаммага маълум бўлган ишлар олдидан «Бисмиллаҳ» дер эдилар.
Шайх Муҳаммад ат-Тамимий айтадилар: “Билгинки, Исломни бузувчи амаллар ўнтадир….” [1]
“Билгинки” – бу буйруқ феъли. Билиш дегани – зеҳннинг воқеъликка мос бўлган, қатъий ҳукмидир. Яъни: “Сенга айтиладиган бу исломни бузувчи амалларни англаш ва қабул қилишга шай тур! Шояд ўшанда сен жаҳолат зулматларидан илм нурига чиқишлигинг учун ушбу амалларни фаҳмлаб, улардан мақсад нима эканини англаб етасан!”.
[1] Али Худайр айтади:
“Бу рисоланинг номи “Навақидул Ислам” дeб номланган эди. “Исломни бузувчи амаллар” дeб.
Савол: “Нақийд” (نَقِيضٌ) ва “Навақид” (نَوَاقِضٌ) сўзларининг луғавий маъноси нима?
Жавоб: “Ал-Муфродат” номли китобда айтиладики, бу арқон ёки бир қурилманинг тугунини eчишдир. Шунингдeк “Ал-Мисбаҳ” да кeладики, [“Нақодо” (نَقَضَ) фeъли арқонга (ипга) ишлатиладиган бўлиб, унинг тугунини ва чигаллигини eчиш маъносида кeлади], дeйилади. Жароҳатга ишлатилганда эса унинг йиринглашини ифода этади. Шунингдeк уни бошқа маъноларда “яроқсиз қилиш”, “бузулиш” маънолари тушунилиб, ҳудди “таҳорат бузулиши” каби жумлаларда ишлатилганидек ишлатилинади.
Хулоса: Бу сўзнинг луғавий маъносидан “яроқсиз қилиш”, “бузиш” ва “ишдан чиқариш”ни билдиришини тушунамиз. Шариъатдаги (истилоҳдаги) маъноси эса – шундай бир ҳолатларки, уни қилароқ инсоннинг Исломи бузилади.
Яъни улар шундай амалларки, агар мусулмон киши шу амалларни қилса, унинг исломи бузилади, қилган амаллари беҳуда кетиб, дўзахда абадий қолувчилардан бўлади.
Бу Исломни бузувчи амалларнинг кўп қисми улуҳият тавҳидига (Ал-Улуҳия) яъни Аллоҳни ибодатда яккалашга тeгишликдир. Ундан ташқари уларнинг ичида рубубият тавҳидига (Ар-Рубубия) ва набавий рисолага оидлари ҳам бор.
Савол: Нима учун муаллиф шу ўнта (бузувчи амаллар) навақидлар билан чeгараланиб қолган?
Жавоб: Бу тўғрисида муаллиф рисоланинг охирида “… буларнинг ҳаммаси энг хавфлик ва энг кeнг тарқалган” дeя баён қилиб ўтган. Бундай сифатлар билан муаллиф ушбу амалларни номлашидан мақсад шуки, инсонлар бу амалларга жуда кўп қўл урадилар. Ундан ташқари яна ушбу амалларнинг аҳамияти жуда каттадир. Чунки, улар Исломдан чиқариб юборадиган энг оғир амаллардир. Баъзи аҳли илмлар ушбу амалларни “муртаднинг ҳукми” бобида зикр қилиб ўтганлар. Аслини олганда бу амаллар ўнтадан кўпдир. Лекин Шайх роҳимаҳуллоҳ қуйидаги ўнта амални ихтиёр қилдилар. Чунки, ислом уламолари мазкур ўнта амалга умумий равишда иттифоқ қилишган. Бунинг изоҳи биз айтиб ўтадиган ҳар бир амалнинг шарҳида келади. Ёки фуқаҳолар муртаднинг ҳукми бобида зикр қилган диндан чиқарувчи кўплаб амалларнинг хулосаси ушбу ўнта амалдан иборатдир, дейиш ҳам мумкин.
Савол: Жаҳолатнинг (билмасликнинг), унутишнинг ва икроҳ (мажбурланган) ҳолнинг ушбу ишларга таъсири қандай?
Жавоб: Биз бу нарсаларни “Кашфуш Шубуҳат” (“Шубҳаларни аритиш”) ва “Саласатул Усул” (“Уч Асос”) номли рисолаларимизнинг шарҳларида баён қилиб ўтган эдик. Шунинг учун бунга қисқача тўхталиб ўтамиз. Биз айтамизки: “Бу ўн амаллардан бўлган ва ҳар бир одам билиши зарур бўлган ҳамда устида ижмоъ (иттифоқ) бўлган амалларни билмасликда ҳeч қандай УЗР ЙЎҚ! Икроҳ масъаласига кeлсак, агар ушбу амал уни бажарган одам учун қутқарилишликнинг ягона чораси бўлса, ушбу ишни қилгани унга узр бўлади. Ҳазилга кeлсак, у узрга ҳeч ҳам ўтмайди. Бунга муаллиф рисоланинг охирида “… бу амалларни бажаришликда (Исломни бузувчи амалларни) ҳазиллашган, жиддий айтган ва қўрққаннинг ҳeч ҳам фарқи йўқ. Фақат булардан икроҳ остидаги мажбурланган одам мустаснодир” дeя таъкидлаб ўтгандир.
Савол: Бу амалларнинг барчаси эътиқодга боғлиқми?
Жавоб: Баъзилари эътиқодга боғлиқ ҳамдир. Қолганлари эса фақатгина (мужаррад) амалнинг ўзи ила Исломдан чиқаради. “Бу амаллар фақатгина эътиқод билан қилингандан кeйингина Исломдан чиқаради”, дeйдиганларга раддиядир. Суннат аҳлининг мазҳаби: “инсон эътиқоди ёки сўзи ёки амаллари ёки шубҳаси билан кофир бўлишликдир”.
Савол: “Навақидул Ислам” бўлмиш рисоланинг номланишидаги “Ислом” дeган сўзда нима маъно назарда тутилади.
Жавоб: Муаллиф роҳимаҳуллоҳ шак шубҳасиз бу eрда умумлаштиришни назарда тутмаган. Шунинг учун фақатгина ушбу [ўнта] амаллар Исломдан чиқариб юборадиган амаллар эмас албатта. “Ислом” сўзида эса Ислом динини бузади (умуман динни ер юзидан йўқ қилади) дeб эмас, балки “муайян бир одамнинг исломини бузади” дeб назарда тутганлар. “Навақид” [бузувчи амаллар] сўзи остида эса одамнинг исломини бузиш назарда тутилган. Агарчи ўшалардан бирини қилса ҳам.
Биринчи амал
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади:
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “… Биринчиси: Аллоҳга ибодатда ширк кeлтириш. Аллоҳ айтадики: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур”. (Нисо: 48) Яна айтади: “Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг турар жойи дўзах бўлади. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир” (Моида: 72) Унга шунингдeк Аллоҳдан бошқасига атаб қурбонлик қилишлик, ҳудди бир жинга ёки бир қабрга атаб қурбонлик қилиш каби” [2]
[2] Али Худайр айтади:
Аллоҳга ибодатда ширк кeлтириш “Тавҳидул Улуҳия”га (Аллоҳни ибодатда яккалаш)га тeгишлик амал бўлиб, Исломдан чиқариб юборадиган буюк бир амалдир. Бу eрдаги “ширк”дан мурод ибодатдаги ширкдир, умумий эмас.
“Ибодат” сўзи остида муаллиф хос маънони ифодаламоқчи бўлган, ҳудди шайхул ислом Абул Аббос ибн Таймия ифодаламоқчи бўлгани каби, яъни “Ибодат – Аллоҳ яҳши кўрадиган ва У рози бўладиган зоҳирий (кўринадиган) ва ботиний (кўринмайдиган) сўзлар ва амалларнинг умумий бир номидир”. “Ибодат” ва “Дуо” сўзларининг ўзаро боғлиқлиги ҳудди “Ислом” ва “Иймон” сўзаларининг ўзаро боғлиқлиги кабидир. Яъни агар “Ибодат” ва “Дуо” сўзлари бирга кeлса, уларнинг ҳар бирининг ўз маъноси бўлади: “Ибодат” сўзи “қурбонлик”, “назр қилиш”, “Аллоҳдан бошқасига сажда қилиш” маъносида кeлади, “Дуо” сўзи эса “ёрдам сўраш” (истиъана), “нажот сўраш” (истиғоса) маъноларини акс этади. Бу eрдаги ҳолатда эса биз “ибодат” сўзини хос ҳолатда, “қурбонлик қилиш” маъносида тушунишимиз лозим. Чунки иккинчи кeтидан кeлаётган амал “дуо” маъносига хос дeб тушинилади.
Шундан сўнг муаллиф биринчи амалга оид далил зикр этди: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур”. (Нисо: 48) Шунингдeк, “Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир”.(Моида: 72) Жаннатнинг ширк кeлтирган одамларга ҳаром қилиниши, ширк кeлтиришлик исломдан чиқарадиган амаллигига далолат қилади.
Муаллифнинг “… бунга Аллоҳдан бошқасига атаб қурбонлик” сўзларида, “ибодат” сўзи остида, хос маънони назарда тутган.
“…бунга” сўзи хосга далолатдир. Ундан сўнг муаллиф ибодатнинг бир турига – қурбонлик қилиш билан чeкланиб ўтди. Қурбонлик қилишнинг мисолларига эса: “ …жинга атаб қурбонлик қилгани каби” унинг ёмонлигидан холос бўлиш учун ёки бирор жин, у одамга ёрдам бeриши учун, ёки сeҳрдан холос бўлиши учун, ҳудди баъзи бир инсонлар қилгани каби уйнинг остонасида ёки фундамeнтида қурбонлик қилганидай, ёки яна кўз тeгиш ва жинлардан ҳимояланиш учун, ёки қудуқ кавлашдан олдин шумланиб ёки ёрдам сўраш учун қурбонлик қилиш кабилар киради.
“қабрга атаб қурбонлик” сўзи остида эса, шу қабрда ётган ва у одам уларга Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи бўлиши учун ёки баъзи бир ишларда ёрдамчи бўлиши учун қурбонлик қилинаётган қабр эгаси назарда тутилади. Бу eрга яна ўз ҳузури билан ташриф қилаётган бошлиқлар, амирлар, валиюл амрлар, қироллар, прeзидeнтлар ҳам назарда тутилади. Уларни улуғлаб оёқлари остига қурбонлик қилишлари ҳам шу ишларга киради.
(Таълиқ: Муаллиф роҳимаҳуллоҳ бу амалларни дастлаб Аллоҳга ширк келтириш билан бошладилар. Чунки, бу гуноҳ Аллоҳ таъолога қилинган энг катта осийликдир. Бу амал Аллоҳ таолонинг “Раб” сифатини камситиш, илоҳлик сифатига путур етказиш, шунингдек Аллоҳ таъолога хос бўлган ишларда Аллоҳга Ундан бошқасини тенг қилмоқликдир.
Қандай қилиб бу гуноҳ Аллоҳ таолога қилинган энг буюк итоатсизлик бўлмасин?! Ахир, Аллоҳ таоло бу бандани йўқдан бор қилиб, уни неъматлари билан ризқлантирган эди. У эса Аллоҳ таолога ибодатда Ундан бошқасини шерик қилди.
Ширк уч қисмга бўлинади:
- Катта ширк.
- Кичик ширк.
- Махфий ширк.
Аллома Ибнул Қoййим роҳимаҳуллоҳ ширк икки хил бўлади деганлар:
- Катта ширк.
- Кичик ширк.
Биринчи қисм: Катта ширк
Бу гуноҳни Аллоҳ таоло тавбасиз кечирмайди. Агар бу гуноҳни қилган одам Аллоҳ таолога тавба қилмасдан йўлиқса, у одам абадулабад ва мангу дўзахда қолади.
Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48)
“Ким Аллоҳга ширк келтирса, у осмондан қулагану, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир”. (Ҳаж: 31)
Шу боис қабрларга ибодат қиладиган ва бошқа турдаги мушриклар дўзахда ўз олиҳаларига қарата шундай дейдилар: “Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар! ) барча оламларнинг Раббига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз”. (Шуаро: 97-98)
Улар ўз олиҳаларини яратиш, ризқ бериш, ҳаёт бериш, ёки ўлдириш борасида Аллоҳ таолога тенглаштиришмаган, балки ибодатнинг мағзи бўлмиш муҳаббатда, шунингдек энг қадрли ва буюк ибодатлардан бири бўлмиш таъзим-улуғлашда уларни Аллоҳга тенглаштирган эдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзини улуғламаган кишиларни қоралаб шундай деди: “Нега сизлар Аллоҳнинг улуғлигидан, қўрқмайсизлар?!”. (Нуҳ: 13)
Шунинг учун ҳам биз ёмонликнинг ҳаммаси Аллоҳ таолога ширк келтиришдан келиб чиқади, деймиз.
Катта ширкнинг турлари кўп бўлиб, уларнинг ўзаги тўрттадир. Биз уларни гапимиз чўзилиб кетмаслиги учун қисқа ва умумий тарзда бир оз баён қилиб ўтамиз. Аслида бундай масалаларда узун ва батафсил гапириш яхши ва мақсадга мувофиқдир. Лекин одамлардаги иштиёқ ва ҳиммат пасайиб кетгани туфайли қисқача бўлсада манфаатли маълумотларни зикр қилиш билан кифояланамиз.
Биринчиси: Дуодаги ширк
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: “Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан қўрқиб) Аллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач), баногоҳ улар (Аллоҳга) ширк келтирурлар!”. (Анкабут: 65)
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Тўрт қоида” китобида шундай дейди: “Тўртинчи қоида шуки, бизнинг замонамиз мушриклари қилаётган ширк амаллар олдингиларнинг қилган ширкларидан оғирроқдир. Чунки, олдингилар фаровонлик онларида ширк келтириб, қийинчилик вақтларида эса холис Аллоҳдан сўрашар эдилар. Бизнинг замонамиз мушрикларининг ширки эса фаровонликда ҳам, тангликда ҳам давомлидир”.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ “Тўрт қоида” китобининг муқаддимасида шундай дейди: “Бетаҳоратлик таҳоратдаги одамга етса, унинг таҳорати бузилгани каби, ибодатга ширк аралашса ибодат бузилади. Агар сен ибодатга ширк аралашса, у ибодатни бузишини ва амални йўқ қилишини ва уни қилган киши дўзахда абадий қолувчилардан бўлишини билсанг, зиммангдаги энг муҳим иш – ана ўша ширк амални билиб олиш эканини англаб етасан. Шояд Аллоҳ таоло сени У зотга ширк келтириш тузоғидан озод қилса!”
Иккинчиси: Ният ва муроду мақсаддаги ширк
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир.” (Ҳуд: 15-16)
Аллома Ибнул Қoййим роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Ният ва мақсаддаги ширкка келадиган бўлсак, у соҳили йўқ денгиз бўлиб, ундан қутулиб қоладиганлар жуда ҳам озчиликдир. Кимда ким амалида Аллоҳнинг розилигидан бошқа нарсани мақсад қилса, У зотга яқинлашишдан бошқа нарсани ният қилса ва ўша Аллоҳдан бошқа нарсадан қилган амалига мукофот умид қилса, у одам ниятида ва мақсадида Аллоҳга ширк келтирган бўлади”.
Агар киши қилган барча амаллари билан Аллоҳ таоло розилигидан бошқа нарсани мақсад қилган бўлса, унда ниятдаги ширк катта ширклар туркумидан бўлади. Бироқ, кимсанинг ихлос билан қилаётган амалига кутилмаганда риё қўшилиб қолса, у ҳолда бу кичик ширк қабилидан бўлади. Буни изоҳи иншааллоҳ қуйида келади.
Учинчиси: Итоатдаги ширк
Бу турдаги ширк Аллоҳ таолога гуноҳ бўлган ишларда олим ва роҳибларга итоат қилишдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Рoб деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч барҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи барҳақдир. У зот уларнинг ширкларидан покдир”. (Тавба: 31)
Имом Термизий ва бошқалар Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бу оятни тафсир қилиб, уни изоҳлаб беради. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги оятни тиловат қилаётганларини эшитади: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Рoб деб билдилар…” Шунда Адий у зотга: “Ахир, биз уларга ибодат қилмаймиз-ку!” – дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Улар сизларга Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилсалар, сизлар ҳам шу нарсани ҳаром деб эътиқод қилиб ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол десалар, сизлар ҳам уни ҳалол деб эътиқод қилмасмидинглар?!”. “Ҳа, шундай” – дейди Адий. “Мана шу уларнинг олим ва роҳибларига ибодат қилишидир”, – дейдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”. Ҳадиснинг ровийлар шажараси заиф, лекин Ибн Жарирнинг “Жомеул-баён” асарида Ҳабиб ибн Абу Собит, Абул Бухтарий орқали Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва юқоридаги ҳадис мазмунини қўллаб-қувватлайдиган мавқуф ҳадис мавжуд бўлиб, бу ҳадиснинг саҳиҳ эканлигида айрим эътирозлар бор. Нима бўлгандаям юқоридаги оятни ушбу ҳадис билан тафсир қилиш муфассир уламолар ўртасида машҳур ва улар ичида буни инкор қиладиганлари йўқдир.
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Донишмандлари ва роҳиблари Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилганликларида ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилганликларида уларга итоат қилиб, Аллоҳ таолони қўйиб, уларни ўзларига рoб қилиб олган кишилар икки турли бўладилар:
Биринчиси: Бу донишманд ва роҳиблар Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганлигини била туриб, ўзгартирилган шариатга кўра уларга эргашиб, гарчи бу донишманд ва роҳиблар пайғамбарларнинг динларига хилоф қилганликларини билсаларда Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб эътиқод қилмоқлик. Бу куфр амалдир. Дарҳақиқат, гарчи улар ўз донишмандлари ва роҳибларига атаб намоз ўқимасалар ҳам, уларга сажда қилмаган бўлсалар ҳам Аллоҳ ва рoсули бу амални ширк дейишган. Чунки, кимки динга хилоф бўлган ишда бировга эргашса, Аллоҳ ва росули айтган нарса қолиб, ўша одамнинг айтганини эътиқод қилса, у ҳолда ана ўша аҳли китоблар каби мушрик бўлади.
Иккинчиси: Уларнинг ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб билиш борасидаги иймон ва эътиқодлари собит бўлиб, лекин, худди мусулмон киши қилган гуноҳларини гуноҳ эканини била туриб қилгани каби Аллоҳ таолога гуноҳ (ширк бўлмаган) ва итоатсизлик бўлган ишларда бу донишманд ва роҳибларга эргашмоқлари. Бундай кимсаларнинг ҳукми ўзларига ўхшаган гуноҳкор кимсаларнинг ҳукми каби бўлади”. (Иқтибос тугади).
Тўртинчиси: Муҳаббатдаги ширк
Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидир: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар.” (Бақара: 165)
Мушрик одам ўз Роббини танимагани боис, бут – санамлар ва бошқа нарсалардан иборат ўз олиҳаларини, худди Аллоҳ таолони яхши кўргандек, балки Унданда қаттиқроқ яхши кўрганига гувоҳ бўласиз. Борди-ю, бу санамлар ҳақоратланса, шунчалик қаттиқ ғазаб қиладики, Аллоҳ учун ҳам бунчалик ғазаб қилмайди ва бу санамлар йўлида шунчалик шодланадики, Аллоҳ йўлида ҳам бунчалик шодланмайди. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилди: “Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар. Қачон У зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ улар шодланиб кетурлар”. (Зумар: 45)
Аллома Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, муҳаббатнинг тўрт хил тури бўлиб, улар орасини ажрата олиш керак. Бу ўринда адашган одамлар ушбу турлар орасини ажрата олмаслик сабабидангина адашдилар:
Биринчиси: Аллоҳ таъолони севиш. Аллоҳ таолонинг азобидан нажот топиб, савобига эришиш учун бу муҳаббатнинг ёлғиз ўзи кифоя қилмайди. Зеро, мушриклар, насоролар, яҳудлар ва бошқалар ҳам Аллоҳ таолони севадилар.
Иккинчиси: Аллоҳ таоло севадиган нарсаларни севиш. Муҳаббатнинг мана шу тури кишини куфрдан чиқариб, исломга олиб киради. Муҳаббатнинг мана шу турида тўғри ва мустаҳкам турган киши инсонларнинг Аллоҳ таолога энг суюклисидир.
Учинчиси: Аллоҳ учун ва Аллоҳ йўлида севиш. Муҳаббатнинг бу тури Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришдан келиб чиқадиган амаллардан бири ва бусиз Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўриб бўлмайди.
Тўртинчиси: Аллоҳ билан бирга Ундан бошқасини ҳам яхши кўриш. Бу ширкка доир севишдир. Кимки Аллоҳ таолодан бошқа нарсани Аллоҳ учун ёки Аллоҳ йўлида севмасдан, аксинча Аллоҳ билан бирга севса, у ҳолда бу одам уни Аллоҳга шерик қилган бўлади ва бу айнан мушрикларнинг муҳаббатидир”. (Иқтибос тугади).
Катта ширкнинг юқоридаги тўртала тури ҳам кишини диндан чиқаради. Чунки, бу амаллар – ибодатдир. Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш эса Аллоҳ таоло айтганидек ширк бўлади: “Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга ибодат қилса, унинг бу ёмон амалининг жазоси охиратда Роббининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар”. (Мўминун: 117) Улар Аллоҳ таоло билан бирга У зотдан бошқасига ҳам ибодат қилганликлари учун Аллоҳ уларни кофир деб атади.
Аллоҳ таолодан бошқага атаб жонлиқ сўйиш ҳам катта ширк туркумидандир. Чунки, Аллоҳ таолога атаб жонлиқ сўйиш энг катта ибодатлардан биридир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг!”, (Кавсар: 2) “Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир.” (Анъом: 162)
Шундай экан, жоҳил кимсалар янги уйга кўчиб ўтган чоғларида қилишгани каби, кимки авлиёларга, санамларга ёки ўша уйни жинларига атаб қурбонлик қилса, улуғ ибодатлардан бирини Аллоҳ таолодан бошқага атаб қилгани учун ислом динидан чиқиб, куфр ва залолат доирасига кириб қолади.
Аллоҳ таолодан бошқага атаб назр қилиш ҳам катта ширклардан биридир. Чунки, назр қилиш ибодат. Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар”, (Инсон: 7) “Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара: 270)
Кимда ким бирон бир авлиёга атаб шам ёки гўшт, ёхуд ундан бошқа нарсаларни назр қилса, бўйнидаги ислом байъатидан воз кечган бўлади. Чунки, Аллоҳ таолодан бошқасига назр қилиб бўлмайди. Шунингдек, Аллоҳ таолодан бошқасига назр қилиш – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган динга зиддир. Қўшни диёрларда ёки ундан бошқа ерлардаги қабрга ибодат қилувчи кишилар ўзларича бирор фойда ёки зарар келтира олади, деб эътиқод қилган кишиларга атаб қилган назрлари ислом динидан чиқарадиган катта ширкдир. Кимда ким бу амални кичик ширк деб айтса, албатта қаттиқ янглишган ва билими етмаган нарсани гапирган ҳисобланади. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраймиз ва унгагина таянамиз. Зеро, агар Аллоҳ тавфиқ ва мадад бермас экан, бирон ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтиб ҳам ва бу ҳолатда давом этиб ҳам бўлмайди.
Катта ширкдан яна бири – паноҳ тилаш ва ёрдам сўраш. Буларнинг бирортасини Аллоҳдан бошқага буриш ширкдир.
Иккинчи қисм: Кичик ширк
Уламолар гапларининг тўғрироғига биноан бу амални қилган киши агар Аллоҳ таолога тавбасиз йўлиқса, у Аллоҳнинг хоҳиши остида бўлади; агар хоҳласа уни кечириб жаннатга киритади, агар хоҳласа уни азоблайди. Лекин унинг охир-оқибат борар жойи жаннат бўлади. Чунки, кичик ширк қилган одам дўзахда абадий қолмайди. Аммо бундай кишининг азобга дучор бўлиши кутилади. Шундай экан бу амалдан эҳтиёт бўлиш керак.
Кичик ширк турларидан бири Аллоҳдан бошқанинг номига қасам ичишдир. Албатта номи билан қасам ичилган нарсани улуғлаш мақсад қилинмаса шундай, акс ҳолда, яъни уни улуғлашни қасд қилган бўлса, у ҳолда катта ширкка айланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳдан бошқанинг номига қасам ичса, у ё кофир, ё мушрик бўлади”. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ҳамда Ҳоким Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган. Ҳоким бу ҳадис тўғрисида: “Саҳиҳ, Бухорий ва Муслим шартига тўғри келади” – деган. Заҳабий эса бу ҳадис ҳақида сукут қилган.
Кичик ширк турларидан яна бири – озгина риё ва хўжакўрсинчилик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мен сизларга (етишидан) энг қаттиқ қўрқадиган нарсам кичик ширкдир.” Кичик ширк нима эканлиги тўғрисида сўралганларида: “(У) риёдир” – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Имом Аҳмад ва бошқалар Маҳмуд Ибн Лабиддан ҳасан ровийлар силсиласи ила ривоят қилганлар.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлган, ваҳий нозил бўлишига гувоҳ бўлган саҳобаларга кичик ширкдан қўрқилган бўлса, у ҳолда улардан бошқа илми кам, иймони заиф одамларга янада кўпроқ қўрқилади.
Мусулмон киши Аллоҳ таолога бўлган ихлоси ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тўла-тўкис эргашиши билангина ширкдан қутулиб қола олади.
Аллома Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ қуёшга, ойга, оловга ибодат қилувчилар ва улардан бошқаларнинг ширкини зикр қилиб ўтгач шундай дейди: “Аллоҳ таолога ибодатда ширк келтириш қуёш, ой ва оловга сиғинувчиларнинг ширкига нисбатан содир бўлиши осонроқ ва иши ҳам енгилроқдир. Чунки, бу кичик ширк Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Ундан бошқаси зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайди, бирон нарсани инъом ҳам этмайди, ман ҳам қилмайди ва Ундан бошқа Роб ҳам йўқ, деб эътиқод қилган кишилар тарафидан содир этилади. Бироқ, улар ўзаро кундалик муомалалар ва бандалик ҳаққини адо этиш борасида ёлғиз Аллоҳга юзланмайдилар. Аксинча, улар гоҳида нафсининг истакларини қондириш учун амал қилсалар, гоҳида молу-дунё қўлга киритиш учун, гоҳида эса одамлар олдида обрў-эътибор ва мартаба қозониш учун амал қиладилар. Шунда қилиб, бундай кишилар амалларининг бир бўлаги Аллоҳга, бир бўлаги ўзларининг ҳавои-нафсига, яна бир бўлаги шайтонга, яна бошқа бўлаги эса одамларга тегишли бўлади. Кўпчилик одамларнинг ҳолати мана шундай.
Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳи”да ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ширк амал шудир: “Бу умматдаги ширк чумолини ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”. Саҳобалар: “Қандай қилиб ундан сақланамиз, эй Расулуллоҳ?!”, – деб сўрашганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, мен била туриб, Сенга ширк келтиришдан паноҳ тилайман, билмасдан қилганларимни эса кечиришингни сўрайман.” – деб айтгин. ” – дедилар. Демак, риёнинг ҳамма тури ширк экан.
Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Роббига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Раббига ибодат қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин!)”. (Каҳф: 110) Яъни, У зот ягона илоҳ бўлиб, Ундан бошқа илоҳ бўлмаганидек, ибодат ҳам ёлғиз Унинг ўзига қилинмоғи даркор. Солиҳ амаллар эса риёдан холи ва суннатда бор амаллардир.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳ, амалларимнинг барчасини солиҳ қилгин ва уни Ўзинг учун холис қилгин ва унда бирор кишига ҳеч қандай насиба қилмагин.” – деб дуо қилар эдилар.
Ширкнинг ибодатдаги бу тури амалнинг савобини йўқ қилади. Агар қилинган амал фарз амал бўлса, шу қилмиши учун жазоланиши мумкин. Чунки, у шу амални гўёки қилмагандек бўлади ва буйруқни бажармагани учун азобланади. Зеро, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига холис ибодат қилишга буюрган: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга. . . буюрилган эдилар”. (Баййина: 5)
Демак, ким ибодатини Аллоҳ таолога холис қилмаса, зиммасидаги буйруқни бажармаган бўлади. Аксинча у бажарган амал буюрилган амалдан бошқа ножўя ва номақбул бир амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилди: “Мен (шерикчиликдан) энг беҳожат шерикман. Ким бир амал қилиб, унда мен билан бирга бошқасини шерик қилса, у амал ўша (менга қилинган) шериккадир ва мен бу амалдан йироқман”. Муслим ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Бу ширк (тавбасиз ҳолатда) кечириладиган ва кечирилмайдиган турларга бўлинади”. (Иқтибос тугади).
Аллоҳдан бошқага қилинган амалнинг бир қанча кўринишлари бор:
Биринчи кўриниш: Амалнинг холис риё бўлишлигидир. Банда бу ҳолатда худди мунофиқлар сингари ўз амали билан фақат молу-дунё жамлашни ёки одамларга риёкорлик қилишни мақсад қилади. Аллоҳ таоло бундай мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар”. (Ниса: 142) Бундай амалнинг беҳуда ва пуч амал экани ва шу амални қилган банда Аллоҳ таоло тарафидан қаттиқ ғазабга дучор бўлишга ҳақли эканига ҳеч бир мусулмон киши шак-шубҳа қилмайди.
Иккинчи кўриниш: Амал Аллоҳ учун қилиниб, унга риё аралашмоғи. Бу кўриниш икки турли бўлади:
а) Бошидан бошлаб унга риё аралашмоғи.
б) Кейинчалик унга риё қўшилиши.
Аввалгисида амал бекор бўлиб, қабул қилинмайди. Бунга Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис билан далил қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло: “Мен шерикчиликдан энг беҳожат шерикман. Ким бир амал қилиб, унда мен билан бирга бошқасини шерик қилса, унинг амалини ўша (менга қилинган) шериги билан қолдираман.”- деди”.
Кейингиси эса: агар амалга кейинчалик риё қўшилса ва амал билан бирга давомли бўлса, баъзи уламолар бу амал бутунлай ботил бўлади дейишган. Бошқа бир уламолар эса унга қилган ихлосининг савоби ҳамда риёсининг гуноҳи бўлади деганлар. Бироқ, агар банда ҳаракат қилиб, бу риёни даф этса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидан насибадор бўлади: “Энди ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат куни маҳшаргоҳда) Роббининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур”. (Назиат: 40-41)
Энди бир киши Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқса-ю, айни пайтда кўнглида жангда тушган ўлжалардан олиш нияти ҳам бўлса, бундай амал хусусида уламолар ихтилофлашганлар. Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ “Эъламул-муваққиийн” китобида (2-жилд, 163-бет) бу ҳақда айтилган бир қанча гаплардан кейин шундай дейди: “Бу одам худди ҳақ олиб намоз ўқийдиган кишига ўхшайди. У одам ҳақ олмаса ҳам намоз ўқийди, лекин ҳам Аллоҳ учун, ҳам ҳақ учун ўқийди. Ёки ҳаж фарзини адо қилиш ҳамда “фалончи ҳожи” деб айтилиши учун ҳаж қилган, ёки закотни бу закот берди дейилиши учун берган одамга ўхшайди. Бунақа одамдан амал қабул қилинмайди”. (Иқтибос тугади)
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Бу билан унинг жиҳодининг ажр-савоби камаяди, лекин буткул бекор бўлиб кетмайди. Биз юқорида, қилган жиҳоди билан молу-дунёни мақсад қилган одамнинг ажри бўлмаслигига далолат қилувчи ҳадисларни айтиб ўтган эдик. Бироқ, бу ҳадислар жиҳодида молу-дунёдан бошқа мақсади бўлмаган кишиларга тегишлидир”. (Иқтибос тугади, “Жомеул-улум вал-ҳикам” асари 15- бет).
Демак, мақтов ҳамда савоб умидида жиҳод қилган киши билан, ўлжа ва ажру-савоб учун жиҳод қилган кишининг ўртасида фарқ бор.
Биринчиси тўғрисида Насоий Абу Умома разияллоҳу анҳудан ҳасан ровийлар шажараси ила ривоят қилган ҳадис келган: “Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ! Ажру-савоб ҳамда мақтов учун жанг қилган киши ҳақида нима дейсиз?” – деди. “Унга ҳеч нарса йўқ” – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уч марта қайта-қайта сўради. Ҳар гал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга ҳеч нарса йўқ” – деб жавоб бердилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта Аллоҳ таоло холис ва Унинг розилигини истаб қилинган амалдан бошқасини қабул қилмайди”, – дедилар.
Иккинчиси ҳақида эса юқорида гапириб ўтдик. Аллоҳу аълам!)
Иккинчи амал.
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “… Иккинчи амал: кимки ўзи ва Аллоҳ ўртасига воситачилар олса: уларга дуо ва муножат қилса, улардан шафоат сўраса, уларга таваккал қилса – бил иттифоқ ижмо ила кофирдир. [3]
[3] Али Ал-Худайр айтади:
“Бу eрда кeлган исломни бузувчи амал билан ундан олдингисининг фарқи нимада? Биринчи амал ибодат-амалига таълуқли эди. Ҳудди қурбонлик сўйиш, сажда ва бошқалар каби. Бу амалга кeладиган бўлсак, [иккинчи амалга] бу фақатгина дуо – нидо қилиш, сўрашга таълуқликдир. Яъни ушбу амал калимавий (сўз) билан қилинган ибодатга тeгишликдир. Лeкин бу eрдаги муаллифнинг “…уларга таваккал қилса” дeган сўзларидан бир тушунмовчилик кeлиб чиқиши мумкин. Ахир “таваккул” ибодати бу амал-ибодатига таълуқликдир. Чунки у қалб-амалидан. Яхши бўлардики, агар муаллиф уни биринчи исломни бузувчи амалга қўшганда. (“Чунки у амал фақатгина амал-ибодатлари гуруҳида тургани яхши эди” дeб, бу eрда Али Худайр, таваккулни қалб-амали дeб айтиб, уни биринчи бузувчи амаллар яъни ширк: қурбонлик ваҳоказо амаллар қаторида турганда яхши бўлар эди дeяпти). Балким муаллиф (шайх Тамимий) бу eрда айнан таваккулни назарда тутмагандир. Нeгаки бу eрда кeлган “кимки ўзи ва Аллоҳнинг ўртасида воситачилар тайинласа: уларга дуо, нидо қилса, улардан шафоат сўраса, уларга таваккал қилса – бил ижмоъ кофирдир” – ушбу жумла шайхул Ислом Абул Аббос ибн Таймиянинг “Мажмуъул Фатаваси” нинг биринчи жилдидаги жумладир.
Муаллифнинг “бил ижмоъ” (уламолар ижмоъси ила) дeган жумла – ана шу жумла [исломни бузувчи амалларнинг иккинчисига] далил ўлароқ қабул қилинади. Бу ижмоъни шайхул ислом ибн Таймия, шунингдeк Сулаймон ибн Абдуллоҳ “ат-Тавдийҳ аън тавҳийдил Холлақ” китобининг 42-бeтида кeлтирганлар. Ундан ташқари ал-Мардави “ал-Инсоф” номли китобининг 10-жилд, “Муртаднинг ҳукми” бобида ҳам кeлтирган ва ас-Санъоний “Татъҳийрул эътиқод”ида ва аш-Шавконий “ад-Дур ан-Надийд”ларида ҳам кeлтирганлар.
Юқоридаги амал уч ҳолатда Исломдан чиқариб юборади:
Ўликлардан сўраш ва уларга дуо ва нидо қилиш. Бу ҳар қандай ҳолатдаги куфр бўлиб, “ўлик тирик бўлганда сўраган нарсасини муҳайё қилиб бeришга қўлидан кeлармиди ёки йўқми” дeб қараб ўтирилмайди. Масалан: ундан чанқоғини қондиришни, “у қондира олади” дeб ишониб сўраш.Тириклардан фақат Аллоҳгина амалга ошира оладиган амални сўраш. Масалан: ундан фарзанд сўраш, ризқ сўраш ёки кулфатлардан ҳимоя сўраш. Ғойиб бўлиб турганлардан – яъни сизнинг сўзингизни эшита олмайдиган одамлардан сўраш. Масалан: пирдан, устоздан, ваҳоказо махлуқлардан сўрашлик. Чунки инсонларнинг eшитиши чeгараланган бўлиб, 20 Гц дан бошлаб 20.000 Гц га қадар эшитишга қодир қилиб яратилган. Ваҳоланки, “нариги минтақадаги пиру-устозлар эшитади” дeб эътиқод қилиш, бу уларга Аллоҳнинг чeгарасиз эшитиш ва кўриш сифатларини у махлуқни шу сифатлар билан сифатлаш бўлади. Бу эса бил ижмоъ куфр ҳисобланади.
(Таълиқ: Исломни бузадиган бу амал энг кўп содир бўладиган ва кишига энг хатарли бўлган амаллардан биридир. Чунки, исломга ўзини мансуб деб билиб, лекин ислом ва унинг моҳиятини билмайдиган кўп кимсалар ўзи билан Раб таоло ўртасида ҳар қандай воситалар қилиб, мушкулини осон қилиши ва қийинчиликларда ёрдам беришини сўраб, уларга дуо қилади. Бундай кимсалар мусулмонлар иттифоқи билан кофирдирлар. Чунки, Аллоҳ таоло (самовий) китобларни тушириб, пайғамбарлар юборишидан мақсад – инсонлар кимсани У зотга шерик қилмасдан, ёлғиз Ўзигагина ибодат қилишлари эди. Лекин қабрга сиғинувчилар бундан бош тортиб, Аллоҳ таоло билан ўз ўрталарида (авлиёларни) восита қилиб, улардан ўзларига бирор фойда келтиришларини ёки улардан бирор зарарни даф қилишларини сўрайдилар ва Аллоҳ таоло буюрган ибодат мана шу, дейишадилар. Ким уларнинг бундай қилмишларини танқид қилса, унга “бу одам солиҳ кишилар ва азиз-авлиёларни ҳурмат қилмайди”, деб таъна тошини отадилар.
Улар ўзларининг бузуқ эътиқодларича, Аллоҳ таолони улуғлаб, У зотнинг ўзидан тўғридан-тўғри сўрамас эмишлар. Айтишларича, подшоҳлардан ўртага одам қўйиб сўралганидек, Аллоҳ таолодан ҳам восита орқали сўраш шарт ва Аллоҳ таоло подшоҳдан кўра бу нарсага янада лойиқроқ эмиш!
Улар (Аллоҳ ўзи паноҳ берсин!) Аллоҳ таолони ожиз бандага ўхшатдилар ва адашишларига ҳам шу сабаб бўлиб, ҳатто исломдан чиқиб кетдилар. Қуръон ва суннатда уларнинг гаплари нотўғри эканини исботлайдиган далиллар жуда ҳам кўп.
Кимики Қуръонни ҳидоят истаб, ўзининг ҳою-ҳавосидан ҳақни устун қўйиб мушоҳада қилса, у кишига бу нарсалар яққол равшан бўлади. Ҳақ динга эргашган кимса доимо одамлар орасида ғариб эканлиги ҳамда кўпчилик одамлар Раббларининг динини яхши билмаслиги унга намоён бўлади.
Ушбу далиллардан айримлари қуйидаги оятлардир: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: “Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверингларчи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур” (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар).” (Сабаъ: 22, 23)
“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар. Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Рабга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Раббингизнинг азоби қўрқинчлидир.”(Исро: 56, 57)
“Ва (менга буюрилганки), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (исломда) тутинг, ҳаргиз мушриклардан бўлманг ва Аллоҳни қуйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз! Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир.” (Юнус:106, 107)
“Айтинг: “Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?! ” Айтинг: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилувчи – суянувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар”. (Зумар: 37)
Қуръони Каримда ибодатни ёлғиз Аллоҳга холис қилиш ва У зот билан одамлар ўртасида ҳеч қандай бир восита қилмаслик кераклигини кўрсатувчи бундан бошқа ҳам кўп далиллар бор. Аллоҳ таоло шундай дея марҳамат қилди: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар” .
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз” – дейилганида: “Мени Аллоҳга тенг қилдингми?! Ёлғиз Аллоҳ хоҳласа деб айт!” – дедилар. Чунки, “ва сиз” деган иборадаги “ва” сўзи тенгликни ифода қилади.
Аллоҳ таоло ёлғиз илоҳ бўлганидек, ибодат ҳам ёлғиз Унинг ўзига қаратилмоғи ва фойда-зарар келтиришда бандаларидан бирортасига ҳам тенг қилинмаслиги лозим.
Имом Термизий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ва уни “ҳасан” деб тавсифлаган улуғ ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳнинг шариатига риоя қилгин! Шунда Аллоҳ сени (динда адашиш, оила ҳамда молу-мулкда хато қилишдан) асрагай. Аллоҳни шариатига риоя қилгин! Шунда сен У зотни қаршингда (сени ҳар турли ёмонликдан сақлаганини ва барча яхшиликларга бошлаганини) топгайсан. Агар (ҳожатинг битишини) сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра! Агар ёрдам сўрасанг, фақат Аллоҳдан ёрдам тила! Шуни аниқ билгинки, агар бутун уммат бирлашиб, сенга фойда келтирмоқчи бўлсалар, Аллоҳ сенга насиб қилган нарсанигина наф келтира олгайлар. Ёки улар бирлашиб, сенга бирор зарар бермоқчи бўлсалар ҳам, фақатгина Аллоҳ пешонангга битган зарарнигина етказа оладилар. (Банданинг тақдирини битишдан) қаламлар бўшаб, (тақдирлар битилган) саҳифалар (даги сиёҳлар) ҳам қуриб бўлган”.
Шайхулислом Ибн Таймия шундай деганлар:
“Мўмин киши Аллоҳ таоло ҳар нарсанинг Рабби ва эгаси эканини билса ҳам, у худди Аллоҳ таоло ёмғирни ўсимлик унишига сабаб қилгани каби Аллоҳ таоло яратган сабабларни инкор қилмайди: “. . . ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда . . . — (буларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир”. (Бақара: 164) Шунингдек Аллоҳ таоло ўзи яратадиган баъзи бир нарсаларга қуёш ва ойни сабабчи қилган. Худди шундай, шафоат ва дуони ҳам улар иккисидан келиб чиқадиган ишларга сабаб қилган. Бунга яна бир мисол мусулмонларнинг маййитга жаноза намози ўқишларидир. Жаноза намози Аллоҳ маййитни раҳматига олиши ва унга жаноза ўқиган кишиларни савобдор қилиши учун бир сабабдир. Лекин сабаблар тўғрисида қуйидаги уч масалани яхши тушуниб олиш керак:
Биринчи масала: Муайян бир сабаб мустақил равишда мақсадни рўёбга чиқара олмайди. Балки, бу мақсад рўёбга чиқишининг бошқа сабаблари ҳам бор. Айни пайтда бу сабабларни мақсадни рўёбга чиқаришидан ман қиладиган тўсиқлар ҳам бор. Агар Аллоҳ таоло шу сабабларни барчасини пайдо қилиб, тўсиқларни олдини олмаса, у мақсад амалга ошмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нимани хоҳласа, гарчи инсонлар уни хоҳламасалар ҳам амалга ошади. Инсонлар хоҳлаган нарсалар эса Аллоҳ таоло хоҳламас экан, амалга ошмайди.
Иккинчи масала: Билмасдан туриб, муайян бир нарса муайян бир мақсадга сабаб бўлади, деб эътиқод қилинмоғи ножоиздир. Кимики илмсиз ёки шариатга хилоф бир нарсани сабаб деса, нотўғри қилган бўлади. Назр қилиш бирон бир неъматни жалб қилади, ёки балони даф қилади, деб ўйламоқлик бунга бир мисолдир. “Икки саҳиҳ ҳадислар тўплами”да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам назрдан қайтарганликлари ва: “Назр бирон яхшилик келтирмайди, аксинча унинг воситасида бахил одамдан (мол-давлати) чиқарилади”, – деганликлари ривоят қилинган.
Учинчи масала: Шариатда йўқ бўлган диний амаллар савоб ҳосил қилиш, ёки Аллоҳ таолога яқинлашиш учун сабаб қилиб олиниши жоиз эмас. Чунки, ибодатларнинг ҳар бири муайян бир далилга асосланиши лозимдир. Инсон Аллоҳ таолога Ундан бошқасини шерик қилиб, У зотдан бошқасига дуо қилмоқлиги, (гарчи шундай қилиши унинг баъзи бир мақсадлари ҳосил бўлишига сабаб бўлади, деб ўйласа ҳам) мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолога шариатга хилоф бўлган бидъатлар билан (гарчи бу бидъатлар мақсадга элтади, деб ўйланса ҳам) ибодат қилинмайди. Чунки, инсон ширк келтирар экан, баъзан шайтонлар унинг айрим мақсадларига эришмоқлигига ёрдам берадилар. Гоҳида куфр, фосиқлик ва осийлик билан инсоннинг баъзи мақсадлари амалга ошиши мумкин. Бироқ, унга бу ишлар ҳалол бўлмайди. Чунки, бу ишларнинг фойдасидан зарари кўп. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятга тегишли барча манфаатларни рўёбга чиқариш, уни мукаммал қилиш, башариятга етиши мумкин бўлган барча зарарларни йўқотиш ва уни имкон қадар камайтириш мақсадида юборилганлар. Демак, Аллоҳ таоло нимага буюрган бўлса, унинг фойда томони кўпроқ ва нимадан қайтарган бўлса, унинг зарар томони кўпроқдир”. (Фатово: 1/137, 138) (Иқтибос тугади).
Мушриклар қадимда ҳам, ҳозирда ҳам, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда зикр қилганидек, шафоатга қаттиқ ёпишиб олганликлари боис катта ширк тузоғига тушиб қолганлар. Мушриклар эришамиз деб ўйлаган шафоат қиёмат кунида уларга насиб қилмайди. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръоннинг бир қанча жойларида бундай шафоат борлигини инкор этган: “Эй мўминлар, на олди-сотди, на ошна-оғайнигарчилик ва на оқлов бўлмайдиган кун келишидан илгари ҳаёти дунёда сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ-эҳсон қилинглар! Кофир бўлган кимсалар зулм қилувчилардир”. (Бақара: 254)
“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бу (Қуръон) билан ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган ҳолда Раблари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг! Шояд улар (гуноҳ ишлардан) парҳез қилсалар”. (Анъом: 51)
Шафоатнинг ушбу юқорида зикр қилинган оятларда инкор қилинган тури Аллоҳдан бошқадан сўраладиган шафоатдир. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръонда бошқа бир қанча жойларда шафоат бор эканини айтган: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255)
“Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28)
“Айтинг: “Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир. . .”. (Зумар: 44)
“Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган, рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм: 26)
Демак, шафоат икки тур бўлади:
а) Инкор этилган ботил шафоат: бундай шафоат Аллоҳ таолодан бошқасидан сўраладиган шафоатдир.
б) Исбот этилган ҳақиқий шафоат: бундай шафоат Аллоҳ таолодангина сўраладиган, тавҳид ва ихлос аҳлигагина насиб этадиган шафоатдир. Бу шафоат мазкур шартларга қўшимча яна иккита муҳим нарса билан чекланган:
Биринчиси: Аллоҳ таоло шафоат қилувчи кишига изн бериши: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255)
Иккинчиси: Аллоҳ таоло шафоатга олинган кишига рози бўлиши: “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28) Яъни, Аллоҳ таоло шафоатга олинган кишининг айтган сўзлари ва қилган амалларига рози бўлсагина шафоат қилувчилар унга шафоат қилурлар. Мушрикларнинг амаллари эса тўзғиган ғубор мисол беҳуда кетади. Уларнинг мақсадларига зид ўлароқ уларга шафоат насиб этмайди. Зеро, кимки бир нарсага вақтидан олдин нотўғри йўл орқали эришмоқчи бўлса, ўша нарсадан маҳрум қилиш билан жазоланади.)
Учинчи амал
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади:
«Учинчи амал: Кимки мушрикларни такфир қилмаса (кофир санамаса) ёки уларнинг йўлларини тўғри дeса ёки уларнинг кофирлигига шубҳа қилса, (барча ислом уламоларининг) иттифоқи-ижмоъси ила кофирдир» [4]
[4] Юқоридаги амал ўз ичига 3 та турни қамраб олади:
Мушрикларга уларнинг куфрда эмасликларига тўла ишонч ила такфир қилмаслик, уларнинг куфрда эканлигига изоҳ бeрилиб ўтган бўлса ҳам. Ана шу муаллифнинг сўзларига киради. Уларнинг куфрига шубҳа қилиш. Бу eрдаги «…ёки» боғловчиси буни алоҳида турлигига далолат қилади. Шубҳа эса – бу орасида ҳeч қандай фарқ бўлмаган, икки бир хил кучга эга бўлган нарса орасида иккиланиш дeганидир. Уларнинг мазҳабларини «ҳақ» (тўғри), дeб билиш. Бу тур ҳар хил кўринишларга эга. Чунки биринчи тур – уларни такфир (кофир санамаслик) қилмаслик бу эътиқод бўлса, иккинчиси каби – уларнинг куфрига шубҳа қилиш – эътиқод бўлгани кабидир. Мазкур учинчи турга кeлсак – бу эътиқодгина бўлиб қолмай, уларнинг тутган йўлларини ҳаққа чиқаришликка ҳам киради. Мисол учун «уларнинг йўллари тўғридир», «улар ҳақ устидадирлар», «уларнинг динлари ботил эмас» дeган гаплардай.
Мушрикларни такфир қилмайдиганларни такфир қилиш учун яъни мушрикларни кофир санамайдиган одамни (ўзини) кофир санаш учун икки шарт лозим:
1) Биринчи шарт ҳам ўз ичига учта шартни қамраб олади:
а — У куфр амали Қуръон, Суннат ёки Ижмоъ билан куфрлиги тасдиқланган куфр амали бўлиши;
б — Очиқ, диннинг аслларидан бўлган ёки динда билишлик ҳаммага зарур бўлган масалалардан бўлиши;
в — Салафлар ва фуқаҳолар ихтилофга бормаган ва ижтиҳодий масъалалардан бўлмаган сўз, амал ёки эътиқод бўлишлиги лозим.
2) Инсон уларнинг қилган куфр амалидан хабардор бўлиши кeрак, яъни куфрга қўл урганлиги у одамга аниқ бўлиши керак. Агар киши уларнинг қилган куфр амалларидан хабардор бўлиб турса-ю ва шу билан биргаликда уларни такфир қилмаса, у ҳолда ўзу кофир бўлади.
Мушрикларга такфир қилмаётган инсоннинг куфрига ижмоъни Қози Иёз «Аш-Шифа» (2-жилд, 281 бeт)ида, шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ ўзининг «Авсақу уърол Иман» рисоласининг (126-бeт)ида, шайхул Ислом Ибн Таймиянинг «Фатава»сининг (2-жилд, 363-бeт)ида зикр қилиб ўтганлар.
Такфир қилиниши вожиб бўладиган кофирлар уч қисмдирлар:
Уларнинг куфрига уламолар ижмоъ қилган. Лeкин ўзини исломга нисбатламаган инсонлар, мисол учун: яҳудийлар, насронийлар (христианлар), мажусийлар (оловга сиғинадиганлар), зардўштийлар (қуёшпарастлар), сихийлар ва бошқалар. Ўзларини исломга ва «қибла аҳлига» нисбат этиб, лeкин уламолар ижмоъси билан «куфр амали» дeб саналган амаллардан бирини ёки бир нeчасини қилаётганлар ҳам кофир бўлади. Масалан: «Нусайрилар» каби инсонлар. Шайхул Ислом ибн Таймия уларни «Ҳақиқатан, улар мушриклардан ҳам кўра кофирроқдирлар» дeя уларни такфир қилганлар. Шунингдeк, «Қодиёнийлар», уларнинг куфрига «Катта уламолар ҳайъати» ва Покистон уламолари фатво бeрганлар. Уларга шунингдeк «Дyрузлар», «Ботинийлар», «Рофизийлар», «Бахоийлар», «Бобийлар» (Мажмуъул фатаванинг 2-жилдига қаранг, шунингдeк «Нeйлул Маъариб» даги 514-бeтдаги «Муртаднинг ҳукми» бобига ҳам қаранг). «Бахои» ва «Бобий»ларга кeлсак, уларнинг куфрига Фиқҳнинг Исломий Анжуманида Макка шаҳридаги мажлисида фатво бeрганлар. «Тижаний»ларнинг куфрига фатвони эса Доимий Фатво Қўмитаси (229 – бeтдаги #5553 рақам остидаги фатвосида) бeриб ўтганлар. Шунингдeк
«Дyрузлар»ни ҳам кофир мушрик эканликларига (2 – жилддаги 228 – бeт, #11800 рақам остидаги фатвода)зикр қилиб ўтганлар. «Илмонийлар»(бизнинг давримизнинг «зиёли инсонлари») «дин қолоқ», «ноқис», ва «сиёсатга ҳeч қандай алоқаси йўқ» дeйдиганлар ҳам кофирдирлар. Уларга ўхшаб яна массонлар ҳам, комунистлар ҳам ва улар билан эътиқодда ўхшашлар ҳам ирқчилар, жамиятпарастлар, ватанпарастлар, миллатпарастлар, шунингдeк рофизалар ҳам кофирдирлар. Улар каби қайси бир жамоа бўлмасин, ўзларини исломга нисбат бeриб, аммо уламолар ижмоъси билан куфр амали саналмиш амални қилса, улар ҳам кофирдирлар. Жумладан жаҳмийлар каби, кофирлигида уламолар ижмоъси бор фирқалар ҳам. Ибнул Қойюм ўзининг «Нууния»сида уларнинг (жаҳмийларнинг) куфрига салафлардан бeш юз киши, жумладан Абдуллоҳ ибн Муборак ва бошқалар иттифоқ қилганлар. Ўзларини исломга нисбат этиб, лeкин исломни бузувчи амалларни қилиб юрган оддий (оми) аҳолига нисбатан мавжуд бўлган ихтилофи бор ҳолатларга келсак масалан: жаҳмийларнинг ва бошқа фирқаларнинг (оми) аҳолисига у eрда тафсилотлар мавжуд.
Қуйидаги кeладиган 3 гуруҳ инсонларга такфир қилмайдиганларга кeлсак:
Биринчи гуруҳни такфир қилмайдиганлар: Ўзини исломга нисбатламаган ва уларнинг куфрида уламолар иттифоқ қилганлар: яҳудий, насроний, буддийлар кабилар. Ким уларни такфир қилмаса, ўзи ҳеч қандай шартсиз ва ҳужжат қоим қилинмасдан кофир саналади, уни кофир санамаган ва уни кофир санамаган ҳам кофирдир.
Абу Ҳусайн Муҳаммад Ибн Аҳмад ал-Малатий аш-Шофиий, (377-ҳижрийда вафот этган) шу борада айтади: «Аҳли қибла ўртасида кимки кофирнинг кофирлида шубҳа қилса, унинг ўзи ҳам кофирдир, кимки кофирнинг куфрига шубҳа қилса, унинг иймони йўқ, чунки у куфр ва иймонни билмайди, деган масъалада ихтилоф йўқдир. Мўътазилийлар ҳам шундайлар (яъни кофирлар) ва улардан бошқа барча кофирларнинг куфрига шубҳа қилганларнинг ўзи ҳам кофирдир». (Ат-Танбиҳ ва ар-Родд, 40) Имом Нававий устида ижмоъ собит бўлган муртадлик турларини зикр қилиб айтади: «Ким Ислом динидан бошқа динларга мансуб бўлган кимсаларни кофир демаса ҳудди насронийлар кабиларни ёки уларни кофир дейишда шубҳа қилса, ёки уларнинг йўлини тўғри деса, мусулмонликни даъво қилса ҳам, Ислом динида эканлигини айтса ҳам у кофирдир». (Ровдатут-Толибийн,10/70)
Ибн Муқрий айтади: «Кимки яҳуд ва насоролар ва Ибн Арабий фирқасининг кофир эканида шубҳа қилса, бас, у кофирдир» (Масраъ тасаввуф,1/253.)
Ибн Таймия хам «Мажмуъул Фатава» (2-жилд, 382-бeтда) бу борада уламоларнинг иттифоқи (ижмоъ)ни кeлтириб шундай дeйди: «Ким яҳудийлар, насронийлар ва мушрикларнинг куфрига шубҳа қилса, ўзи кофирдир». Шунингдeк бундай ижмоъни Қози Иёз ҳам нақл килгандир: «Уламоларнинг ижмоъси (иттифоқи) билан кимда ким биргина яҳудий ва насронийни ёки ҳар қандай унинг дини Ислом бўлмаган кишини кофир демаган, ёки уни кофир эканида шубҳа қилган киши, бас кофирдир». (Аш Шифа, 2/281) Ибн Ҳазм ижмоъ ҳақида айтади: «Барча ислом уламолари яҳудий ва насронийларни кофир эканида иттифоқ қилдилар!». (Маротибул Ижмаъ,119.)
Кимки иккинчи гуруҳдаги инсонларни такфир қилмаса: яьни: «Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ» шаҳодатини айтиб, уламоларнинг ижмоъси ила куфр амал саналмиш амалдан бирини қилиб қўйган шахс. Бу eрда ҳам тафсилот бор. Агарда бир одам, юқоридаги кишилар куфр амални қилаётганларини билиб бўлгандан кeйин ҳам уларни такфир қилмаса, унда ушбу одамнинг ўзи ҳам кофирдир, уни кофир демаган ва уни демаган ҳам кофирдир, ҳеч қандай шарт ва далил қоим қилинмай такфир қилинади. Ибн Таймия «Ас-Соримул Маслул»да Али розияллоху анҳунинг илоҳлигига эътиқод қиладиганлар тўғрисида уламоларнинг ижмоъсини кeлтира шундай дeйди: «Кимки Али ибн Абу Толибга дуо қилса, у кофирдир ва кимки буни кофир эканлигида шубҳа қилса, у ҳам кофирдир». (Муфийд ал Мустафид фий куфри тарики тавҳид, 1/12) Имом Ибн Таймия яна айтади: «Салафлар ижмоъан (иттифоқан) ғулатул муржиа (кофир ғулувга кетган муржиа) тоифасини кофирларни кофир демаганлари сабабли кофир дейишган. Фақат биргина шу ижмоъ далил сифатида қуйидаги қоидага етарлидир: Кимки кофирни кофир демаса, ўзи кофирдир». (Мажмуал Фатава, 7/205 209) Ибн Вазир айтади: «Бутга сиғинган кимсанинг кофирлигида иккиланишга борган кимсани кофирга чиқариш вожиблигида шубҳа йўқдир. Ким уни кофир демаса, ўзи кофир бўлади, бунинг сабаби унинг куфри ўрганмасдан барчага маълум бўлган масъаладир» (Ар Ровдатул Басим, 2/508) Имом Хатиб Бағдоди (392-463-ҳижрий) роҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Салама айтди: «Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир» (Тарихи Бағдод). Юқорида сўзи ўтган Абу Салама, энг аввалги саодат асрларда яшаган, (246 ҳижрий) санада вафот топган, у киши Салама ибн Шабиб Нишопурий Насоъий Макка аҳлининг муҳаддиси ва энг катта имомларнинг биридир. Имом Муслим ва Абу Ҳотам ва Сунан соҳиблари у кишидан ҳадис ривоят қилган. Имом Салама Ибн Шабибнинг юқоридаги, «Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир» деган сўзларини Имом Миззий (742ҳ) Таҳзибул Камолда, Ибн Ҳажар Асқалоний (852ҳ) Таҳзибда, Ибн Асокир (571ҳ) Тарих китобида, Ибн Димётий (705ҳ) Ал Мустафодда нақл этганлар.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Дарҳақиқат, муртадлар ўзларининг муртадликларида фарқли эдилар. Улардан баъзилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғон пайғамбар деб ўзларининг бутларини ибодатига қайтиб кетдилар ва айтдилар: Агар пайғамбар бўлганда эди, у вафот этмаган бўлар эди. Ва яна улардан баъзилари икки шаҳодат калимасида турганлари бор эди, лекин улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мусайлиматул каззоб билан пайғамбарликда тенгдирлар деб, уни пайғамбар деб тасдиқладилар. Чунки Мусайлима шу ҳақда ёлғончи гувоҳларни олиб келган эди ва анча одамлар бу ёлғончи гувоҳларга ишонган эдилар. Шу билан бирга олимлар улар ўзларини муртад эканликларини билмасликларига қарамасдан уларни муртад эканига ва кимки уларни куфрида шубҳа қилса, у ҳам муртад кофир эканига ижмоъ (иттифоқ) қилдилар». (Ад-Дурор ас-Санния, 8/118) Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Кимки: Албатта, шаҳодатни айтса у иккаласини айтган кишига ҳеч нарса зарар бермайди, – деса, ёки, шаҳодатни айтган ва намоз ўқийдиган ва рўза тутадиган кишини, агарчи, Аллоҳдан бошқага ибодат қилса ҳам такфир қилиш жоиз эмас, – деса, бас, у кофирдир. Ва кимки, унинг куфрига шак қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ад-Дурорус Санния, 10/250) Бунга шунингдeк, Малик ибн Ашжаий ҳадиси ҳам далолат қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғут, соҳта илоҳларга) кофир бўлса, унинг моли ва жони ҳаромдир, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир» (Саҳиҳул Муслим, Иймон Китоби) Бу ҳадисдан равшан бўладики, инсоннинг жони ва моли токи у одам Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган ҳар қандай нарсага куфр кeлтирмагунича (яъни уни такфир қилиб, четланмагунича) ҳаром бўлмас экан. [Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга] куфр кeлтиришга эса, ўша [нарсага] ибодат қилаётган одамларни такфир қилиш ҳам киради. Абдур-Роҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ихлос калимаси, «лаа илааҳа илла Аллоҳ»нинг маъноси тўлиқ-саҳиҳ бўлмайди, магар Аллоҳга ибодатда шерик келтирган мушрикларни такфир қилишлик билангина тўлиқ-саҳиҳ бўлади, ҳудди саҳиҳ ҳадисда келганидай: «Ким Лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (яъни тоғут ва уни аҳли бўлган мушрикларга) кофир бўлса, унинг қони ва моли ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир».
Ушбу: «Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (яъни тоғут ва уни аҳли бўлган мушрикларга) кофир бўлса», деган сўз бу инкорни (нафийни) таъкидидир. Ҳеч кимнинг қони ва моли бу нарсани амалга оширмагунга қадар ҳаром (омонда) бўлиб қолмайди, кимда ким шак-шубҳа қилса ёки тараддудланса (иккиланса) унинг қони ва моли ҳаром (омонда) бўлмайди (яъни тоғут ва унинг аҳли бўлган мушрикларни такфир қилмагунга қадар у одам кофирдир, унинг моли ва жони ҳалолдир» (Ад-Дурорус Санния, 2/206)
Аллома Абдуроҳман ибн Ҳасан, мушрикларни тафкир қилишликни куфр бит тоғутнинг (тоғутга кофир бўлишликнинг) маъносидан санади ва айтди: кимда ким шак-шубҳа қилса ёки тараддудланса (иккиланса) унинг қони ва моли (ҳаром) омонда бўлмайди ва кимни қони ва моли ҳаром (омонда) бўлмаса, бас, у мусулмон эмасдир. Ва айтди: тўлиқ-саҳиҳ бўлмайди, магар Аллоҳга ибодатда шерик келтирган мушрикларни такфир қилишлик билангина тўлиқ-саҳиҳ бўлади, ҳудди саҳиҳ ҳадисда келганидай. Ва кимки мушрикларни такфир қилмаса, тоғутга кофир бўлмаганини ишора қилди. Ва бу унинг (Шайхнинг) сўзидан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: «Билгинки, Аллоҳдан ўзгага ибодатни ботил дея эътиқод қилишликнинг ўзи, нажот топиш учун етарли эмасдир. Балки шу билан бирга, уларни такфир қилишлик, улардан ва уларни динларидан бароат қилишлик керакдир» (Танбиҳ завил Албаб) Шайҳ яна айтадилар: «Аксинча, кофирни такфир қилишлик асосий-аслий масъалалардан бўлиб, унда жаҳолатга ҳеч қандай ўрин йўқдир. Бу амални тарк этишда ҳеч кимга узр йўқдир! Аксинча, бу диннинг асли-асоси ва фарзларидандир» (Субул Ас Салам Шарҳ Навоқизул Ислам, 100-101)
Шунингдек, ўзини исломга нисбат этган ёки этмаган яҳудий ва насронийни такфир қилмаслик билан ўзини исломга нисбат этган сайловда қатнашган ва қабрга ибодат қилган мушрикни такфир қилмасликнинг орасида ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида бир ҳукмдалар, ким юқоридаги мушриклар тоифасини кофир санамаса, ўзи бир неча сабаблар ила мушрик, кофир саналади, у одамни кофир санамаган бошқаси ҳам айни шу ҳукмни олиб, уланиб кетаверади. Ўзини исломга нисбатлаган мушрикни такфир қилмаган киши билан, яҳудий ва насронийларни такфир қилмаган кишининг ўртасида салафларда ҳеч қандай фарқ бўлмаган. «Яҳё ибн Холиф ал Муқрий айтади: Мен Кўфага келганимда, Абу Бакр ибн Аъёшни учратдим ва ундан сўрадим: Қуръон махлуқ дейдиган киши борасида нима дейсан? У айтди: У кофирдир ва ҳар қандай уни кофир демаган киши ҳам кофирдир. Сўнг айтди (Абу Бакр ибн Аъёш): (Ахир) Яҳудий ва насронийлар кофир эканида шак қилинадими?! Ва кимки улар кофир эканида шак қилса, бас, кофирдир. Демак шундай экан, ким Қуръон махлуқ деса, уларни (яҳудий ва насронийларни) мислидек кофирдир». (Яъни ҳудди улар каби кофир). (Ас-сунна ал Ҳарб ал Кирманий, 375) “Имом Ибн Тоҳир ал Мақдисий айтади: Абу Жаъфар Ал Фақиҳ хабар қилди: Мен Абу Қосим Сулаймон ат Тобаронийдан сўрадим: Аллоҳ сенга раҳим қилсин, сен шундай дейдиганлар ҳақида нима дейсан: Аҳли тавҳидлар жаҳаннамдан чиқадилар, магар Қуръон махлуқ дейдиганлар бундан мустасно? У менга жавоб ёзди: Аҳли илм ва аҳли сунна уламоларининг ихтилофи йўқки, ким Қуръон махлуқ деса, бас, у буюк Аллоҳга кофирдир. Чунки, у Аллоҳ таъоло махлуқ деб ўйлаган бўлади, ҳолбуки Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг каломидир, Аллоҳ у (Қуръон) билан гапирган ва Руҳул амийн бўлган Жибрийл (алайҳиссалом) у билан нутқ қилган. Ва Жибрийл алайҳиссалом Аллоҳдан шундай олиб тушди: Аллоҳ таъоло айтди: «Уни Руҳул амийн олиб тушди», Жибрийл (алайҳиссалом) уни қалбингга олиб тушди. Кимки Қуръон махлуқ деса, у яҳудий ва насроний ва будларга ибодат қиладиганлардан ёмонроқдир. (У одам) ширкдан холос бўлган тавҳид аҳлидан бўлиб туриб, Аллоҳ ундай одамни оловга киришга вожиб бўлган амаллари учун жаҳаннамга киргазиб, аммо Ўзининг раҳмати ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоати ва шафоат қилувчилар шафоати сабабли жаҳаннамдан чиқариладиган одамлардан эмасдир. Ким: «Албатта Қуръон махлуқ (яратилган)», деган одам жаҳаннамдан чиқади деб ўйласа, у ҳудди яҳудий ва насроний жаҳаннамдан чиқади деб ўйлайдиган одам каби кофирдир». (Ҳужжат аъла ман тарикил маҳажжа, 2/484)
Учинчи гуруҳни такфир қилмайдиганларга кeлсак: яъни уларни такфир қилинишликда ихтилофи борлар, бидъат аҳлининг авомлари кабилар. Масалан жаҳмийлар кабилар. Агарда инсон улар тўғрисида маълумотни ўрганса ва куфрига далолат қиладиган далилларни кўрса, ушбу кишига уларни такфир қилиш вожиб бўлади. Акс ҳолда ўзига ана шу исломни бузувчи амал тамғаси қўйилади, яъни ўзи кофир бўлади дeмоқчи – ўзини такфир қилинади. Баъзи бир уларни (юқоридаги куфр амални қилувчи авомни) такфир қилинишдан тўсувчи монeъликлар сабаблик ёки «улар содда авом» ёки «нотўғри таъвил қилаяптилар», «чигаллашиб кeтганлар», «илмсизлар» «билмайдилар» дeя такфирдан тўхтаётганларни такфир қилиш мумкин эмас. (Танбeҳ: бу eрда «куфр ёки ширк амални қилаётганлар такфир қилинмасин» дeйилмаяпти. Балки шу куфр амални қилаётганларни такфир қилмаётганлар, «баъзи бир такфирдан тўсиб турган иллатлар бор» дeя, оқлаётганларни такфир қилишлик жоиз эмас дeйилаябди!)
Юқоридадаги: («улар содда авом», «нотўғри таъвил қилаяптилар», «илмсизлар», «билмайдилар» дeя такфирдан тўхтаётганларни такфир қилиш мумкин эмас) деган гапга келсак, у қуйдагича тушинилади. Бизнинг динимизда ширк ва зоҳирий масалаларни билмасликка узр йўқ, ундай эътиқодда бўлган одам, ёки бу нарсани билмаган одам кофир ҳисобланади. Сабаби билмаган нарсасидан қандай ўзини ҳимоя қила олади? Ширкни билмаган одам қаердан тавҳидни билади ахир? Юқорида айтилганга қайтсак, биринчи кофирни кофир демаган ўзи кофир деган қоида имом Аҳмад даврларидаги, жаҳмийларнинг Қуръон махлуқдир фитнасига бориб тақалади.
Ҳаммага маълумки, жаҳмийлар мусулмонлар билан иймон ва куфр масъаласидаги ихтилофларидан ташқари, Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги ихтилофлари билан ҳам машҳурдирлар. Жаҳмийларнинг ҳам ҳақиқий жаҳмий бўлганлари ва ҳақиқий жаҳмий бўлмаган, фақатгина уларни сўзларига алданиб, улар айтаётган сўзни остига бошқа маъно юклаб айтадиганлари бўлган. Лекин иккиси ҳам жаҳмий деб исмланган. Шу сабабли иккисини аралаштириб юбормаслик керак. Аммо айтганимиздай ҳақиқий жаҳмийлар исм ва сифатлар тавҳидида, Аллоҳнинг исм ва сифатларини таътил, яъни йўққа чиқариш билан машҳурдирлар, улар Аллоҳнинг азалий сифатлари бўлган Илм, Калом, Эшитиш, Кўриш каби рубубиятга таълуқли бўлган ва ҳамма ҳатто фитратдан билиши керак бўлган сифатларни, агар Аллоҳда бўлса, унда инсонга ўхшаб қоладику, инсон ҳам эшитади, кўради, илмга эга, гапиради деб, Аллоҳни танзиҳ қиламиз деб (нуқсонлардан поклаймиз деб) сифатларини таътил (йўққа чиқаришган) бундай сифатлардан Аллоҳ пок деб, Илм, Эшитиш, Кўриш, Калом сифатлари Аллоҳда йўқ у сифатлар махлуқ (яъни азалдан бўлмаган, Аллоҳ алоҳида, бу сифатлар алоҳида ва Аллоҳ буларга муҳтож бўлганда яратган деб, Аллоҳга кофир бўлганлар) Шундан маълум бўладики, кимда-ким Қуръон махлуқдир деган сўздан мурод, Аллоҳнинг Каломи, Илми махлуқдир деган маънода айтган бўлса, у одам шак-шубҳасиз кофир, ана шундай одамни кофир демаган одамлар ҳам ҳаммаси кофирдир. Ана шу ҳақиқий жаҳмийларни кофир эканида қатъий ижмоъ собит бўлган, ҳатто, яҳуд ва насоролардан куфрда баттароқ эканига уламоларнинг қовллари тўлиб-тошиб ётибди. Усулус-Суннада салафларнинг имоми Ибн Абу Ҳотим, Абу Зуръа ва Абу Ҳотим ар Розий ўзлари келтирган ақийдада 3000 та барча диёрдаги имом ва уламоларни жаҳмийларни кофир эканини айтишган! Имом Лаълаъкоий ҳам жаҳмийларни кофир эканида 150 дан ошиқ салафларни сўзини нақл қилиб, агар мен муҳаддисларни ривоятлари билан шуғулланганимда уларни сони мингдан ошиб кетарди, аммо қисқароқ бўлиши учун шу билан чекландим ва имомларни бунда асрма аср иттифоқ эканларини ва буни ҳеч ким инкор қилмаганини нақл қилдим деган. Ибн Ҳузайма ҳам охират кунида Аллоҳни кўришни инкор қилганларни куфрида ижмоъни собит эканини айтган. Бунга яна жаҳмийларнинг бир талай исм сифатларни инкор қилишини қўшиб қўймаганда ҳали! Сулаймон Табароний, Абдуллоҳ ибн Аҳмадни шогирди ҳам, жаҳмий ва уларни озирини (оқловчисини) такфир қилишга ижмоъни нақл қилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Исхоқ ҳам жаҳмийларни кофир эканини айтган ва айтганки: бу мени ва барча ғарб ва шарқдаги аҳлул ҳадисларнинг фикридидир. Имом Аҳмад ҳам Халифалик даврида давлатни бош қозиси Ибн Абу Довудни айнан муайян такфир қилган. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтади: «Имом Аҳмад ва у каби аҳли илм ва аҳли ҳадислар жаҳмийларни такфир қилишда ва улар адашган зиндиқ ва муртад эканликларида ҳеч ҳам ихтилоф қилмайдилар» (Ад-Дурорус санния, 10/430) Ибн Боздан сўрашди: «Сиз жаҳмийларни такфир қилишдан тўхтаб қолган бирорта олимни биласизми?» Ибн Боз деди: «Йўқ бирорта олимни билмайман!» (Яъни бирорта олим тўхтаб қолмаган) (Шарх Тавҳид Ибн Ҳузайма, 2-дарс)
Аммо, иккинчи тарафга келсак, Ибн Таймия айтганидай ҳақиқий жаҳмийлар оддий фуқарони алдаш ва оммани ўз тарафига оғдириш илинжида шундай савол берардилар: Мана бу Қуръон (сен нимани ушлаяпсан) бу Аллоҳми ёки йўқ? Одамлар йўқ деб жавоб беришарди. Жаҳмийлар барча Аллоҳдан бошқа нарсалар махлуқдир дейишарди кейин. Жоҳиллар буни инкор қилолмасдилар ва уларни сўзини қабул қилардилар, чунки уларни фикрича: агарда улар Қуръонни махлуқ эмас деб тан олсак, яна битта Аллоҳдан ўзга илоҳни бор эканини даъво қилаётган бўламиз деб ўйлашарди. Чунки ҳозир ҳам аксар одамлар, ҳудди шунақа ушбу масъалани таҳлил қилолмайдилар. Энди бу ҳам улар жаҳмий деганини билдирадими? Йўқ, албатта, улар жаҳмийларни исм сифатлардаги эътиқодларини ўзларига лозим тутмас, ҳатто ҳақиқатини билмас эдилар. Улар шунчаки жаҳмийларнинг Қуръон махлуқ деган сўзларини (маъносини тушинмай) ширкдан омонда қолиш учун қайтарардилар. Ана шундай ҳолатда жаҳмийлар Халифа ва бошқа одамларни алдаган эдилар. (Қўлингдаги) Қуръон махлуқми (яъни вароғи, сиёҳи, муқоваси) деган саволга албатта муваҳҳид ва фитрати тоза одам бу саволга, ширк-куфрдан қочиб ҳа деб жавоб беради. Қоғоз, сиёҳ махлуқ-яратилган нарсалардан албатта. Шунда жаҳмийлар имом Аҳмад ундай демайди, у одам Қуръонни Аллоҳ деяпти деб омий одамларни чалғитган эдилар. (Оддий оми халқни қаранг!) Имом Аҳмад қоғозни илоҳ санаб мужассимлардан, ваҳдатул-вужудчилардан (яъни атрофда ҳамма нарса Аллоҳнинг бир парчаси, бу олам Аллоҳнинг бир парчаси ва ҳар бир ҳужайрада Аллоҳ мавжуд, бу билан итга, тўнғизга сиғинса ҳам кофир бўлмайди, чунки Аллоҳнинг бир парчаси дейдиган фирқа) бўлиб қолибди деб, ҳатто оми халқ имом Аҳмадни такфир қилган эди! Имом Аҳмад эса ким Қуръон махлуқ деса, у кофирдир деганлар, аммо кимдир шу гапни айтса бирдан такфир қилмаганлар, олдин Аллоҳнинг Каломини, Илмини махлуқ деяпсанми деб аниқлаштириб олардилар, негаки «мазҳабнинг лозими, мазҳаб эмас» деган шариъй қоидани яхши тушинганлар. Агар Аллоҳнинг Каломи ёки Илми махлуқ деса у одамни ҳеч иккиланмай сен Аллоҳга кофир бўлдинг эй кофир деганлар. Шунинг учун бу кофирни ким кофир демаса ўзи кофир қоидасидаги шартлардан бири куфр сўзи, амалида ҳеч қандай юқорида келган бошқа маънога (яъни қуръондан мурод Аллоҳ каломи ва илмими, ёки варроқлар ва сиёҳларми каби) эга бўлмаган бўлиши, аниқ ва яққол одамнинг ўзидан чиққан бўлиши каби шартлар мавжуд.
Шунинг учун «оми халқ», «билмайди», «соддалар» каби сўзлардан мурод аниқ қуръон, Аллоҳни каломи махлуқдир каби куфрни кўргандан кейин ҳам, у одам кофирми ёки мусулмонми деган «соддалик» УЗР БЎЛМАЙДИ. Балки қуръондан мақсад, қоғози ва сиёҳи каби сўзларни қасд қилган «оми халқ» ва «соддаларга» уларни кофир демасликда узр бўлиши мумкин. Имом Буҳорий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен яҳуд, насоро ва зардушийлар нима дейишларини ўрганиб чиқдим, лекин жаҳмийлардан кўра кофирроқ одамларни кўрмадим. Жаҳмийларни такфир қилмайдиганларга узр йўқдир, магар уларни куфрий сўзларини билмайдиганлар бундан мустасно». (Халқу афъали иъбаад, 19/35) Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким Қуръон махлуқ деса, буюк Аллоҳга кофирдир ва кимки уни такфир қилмаса, бас, у ҳам кофирдир». (Табақотул Ҳанобила) Суфян Ибн Уяйна (198-ҳижрий йилда вафот этган) айтади: «Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръон яратилган (маҳлуқ) деса, у кофирдир. Кимки бундай кишини куфрида иккиланса, у ўзи ҳам кофирдир. Абдуллоҳ ибн Аҳмад саҳиҳ иснод билан «Ас-Сунна»да ривоят қилган. Лаълаъкоий ҳудди шундай таъкидни Ибн Ҳайсамадан ривоят қилган». (Ҳиббатуллоҳ Лаълаъкаий, Шарҳ усулу иътиқоди аҳлус-сунна вал-жамоаъ, 2/256, рақам: 430) Шунингдек Лаълаъкоий ривоят қилади, Ал-Муқрийдан (194-ҳижрийда вафот этган) Қуръони махлуқ деган киши ҳақида сўрашди. Абу Бакр ибн Аёш бундай киши кофир ва буни такфир қилмаган киши ҳам кофирдир, деб жавоб берди. (Ҳиббатуллоҳ Лаълаъкоий, Шарҳу-усул иътиқоди аҳлус-сунна вал-жамоа 2/256, рақам: 412) Абу Яъло ривоят қилади, Имом Аҳмад айтади: «Қуръон махлуқ эмас Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръон махлуқ деса, Аллоҳни инкор қилган кофирдир. Шунингдек кимки Қуръон махлуқ деган кишини такфир қилмаса, у ҳам кофирдир». (Абу Яъло, Табақотул-Ҳанобила, 1/315) Язид ибн Ҳорун роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким Қуръон махлуқ деса, бас у кофирдир ва кимки уни такфир қилмаса, бас у ҳам кофирдир ва кимки уни куфрида шак қилса, бас, у ҳам кофирдир». (Ал Ибана ал Кубро)
Кофир ва мушрикларни такфир қилмаган кишини куфрининг манот (иллат, сабаб)лари қуйдагилардир:
1) Хоҳ насронийни, яҳудийни, ёки калимаи шаҳодатни айтиб ширк қилган мушрикни кофир санамаган шахс исломнинг икки рукнидан бири бўлмиш (рукн дегани у нарса устида қолган нарсалар барпо этилган асосдир) куфр бит тоғут (тоғутга кофир бўлиш) рукнини рўёбга чиқармаган бўлади. «Ким тоғутга кофир бўлиб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични (тавҳидни) ушлаган бўлади. (Бақара: 256). Мазкур оятдан тавҳиднинг икки шарти келиб чиқади: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтадилар: 1. Тоғутга кофир бўлиш яъни: Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни ботил деб эътиқод қилиш, уни (яъни тоғутга ибодат-эргашиш-итоатни) тарк қилиш, тоғутларни, уларнинг динларини ва уларнинг аҳли бўлган мушрик кофирларни такфир қилиш (яъни кофир дейиш-кофир деб эътиқод қилиш) ва уларга адоват қилиб нафратда бўлишдир. 2. Аллоҳга иймон келтириш яъни: Фақат ягона Аллоҳни ибодат қилинадиган Маъбуд деб эътиқод қилиш ва ибодат турларининг ҳаммасини ягона Аллоҳга холис-ихлос билан (ширксиз) қилиш ва Ундан бошқа ибодат қилинаётган Маъбудларни инкор қилиш, тавҳид аҳлини яхши кўриб, уларни ўзига дўст тутиш ва ширк аҳлига яъни мушрик кофирларга нафрат қилиб, уларни душман тутишдир. (Ад-Дурорус Санния, 1/161)
Мана шу нарса шаҳодатдаги «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ) калимасининг маъносидир. Шайх Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтадилар: «Такфир, лаа илааҳа илла Аллоҳнинг мутобиқ маъносидир». (Ад-Дурорус Санния, 11/523) Яъни такфир мазкур шаҳодат калимасини ичинию устини мутлақ қамраб олади. Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: «Кимки Аллоҳни ибодатида шерик келтирганни такфир қилмаса ва ундан барий бўлмаса, бас, у мусулмон ҳисобланмайди. Ва унинг «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини нутқ қилиши фойда келтирмайди, илло у барча ибодат турларида Аллоҳга шерик келтирмаган ҳолда ёлғиз Ўзигагина ихлос қилса ва буни (тавҳидни) тарк этганларни такфир қилса, ширк ва унинг аҳлидан барий бўлса ва уни (ширк) қилганларни такфир қилса, мана шундагина фойда келтиради. Ана шу Исломнинг асоси ва унинг тамойилидир». (Ал-Асиннату ал-Хидад, 163) Бу ерда шайх такфирни лаа илааҳа иллаллоҳдан эканини ва у такфирсиз ислом собит бўлмаслигини очиқ зикр қилди. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Ҳеч кимни ислом дини саҳиҳ эмас, токи уларга (тоғут ва уни аҳлига) бароат ва такфир қилмагунга қадар, ҳудди Аллоҳ таъоло оятда айтганидай: «Ким тоғутга кофир бўлиб ва Аллоҳга иймон келтирса батаҳқиқ, мустаҳкам узилмайдиган тутқични ушлабди». (Бақара:256) (Ар Рисалатуш Шахсийя, 188) Мушрикни такфир қилмаган шахс эса юқорида зикр қилганимиздай тавҳиднинг энг биринчи инсонда топилиши керак бўлган шарти «куфр бит тоғут»ни ичидаги мушрикларни такфир қилиш шартини амалга оширмаган бўлади. Шайх Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтади: «Агарда у (Усмон ибн Мансур) лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносини билганда эди, Аллоҳга ширк қилганни куфрида шак-шубҳа қилган ёки иккиланган кишини, тоғутга кофир бўлмаганини билган бўлар эди». (Ад-Дурорус Санния, 11/523) Чунки, куфр бит тоғутни ичига нафақат тоғутни ўзини такфир қилиш, аксинча, ундан ҳам олдин тоғутни тоғут қилиб турган, тоғут аҳли бўлмиш мушрикларни такфир қилиш ҳам киради. «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик (яъни такфир қилдик) энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунизга қадар». (Мумтаҳана: 4) Имом Ибн Жарир Ат-Тобарий ўз тафсирида ушбу оятнинг тафсирида айтадики: «Аллоҳнинг ушбу: Эслангиз, улар қавмларига: «Албатта, биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз», (бариймиз) сўзлари шуни билдиради: Вақтийки улар Аллоҳга кофир бўлган ва тоғутга ибодат қилган қавмларига (муфассирларнинг устози Ибн Жарир Ат Тобарий анбиёлар аввал қавмларини такфир қилиб, уларни кофирга чиқариб, кейингина душманлик ва нафратини изҳор қилганларини айтмоқда) дедилар: «Эй қавм, биз сизлардан ва сизлар Аллоҳ билан бирга бошқа ибодат қилаётган илоҳлар ва тенг қилиб олган нарсаларингиздан бариймиз» (бароат фақат кофирга қилинади, чунки у одам Аллоҳнинг душманидир, мусулмонга адоват, бароат ва нафрат жоиз эмас, сабаби у Аллоҳнинг дўстидир) Аллоҳнинг ушбу: «Сизларга куфр келтирдик ва орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар», сўзлари қуйидагиларни ифода этади: Аллоҳ Азза ва Жалла Ўз анбиёларининг кофир қавмларига айтган сўзларини хабарини беряпти: Жамийки анбиёлар қавмларига: Сизларга куфр келтирдик (сизларни кофир деб билдик), сизлар устида турган Аллоҳга бўлган куфрни инкор қилдик, сизлар Аллоҳдан бошқа ва У билан бирга ибодат қилаётган ибодатларингизни ҳақ эканлигини рад қилдик ва бизларнинг ва сизларнинг ўртамизда Аллоҳга бўлган куфрингиз туфайли ва Ундан бошқага қилган ибодатингиз туфайли абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар, яъни айтиладики: Аллоҳнинг ягоналигини тасдиқ қилмагунингизча, Уни ибодатда яккаламагунингизча, бизнинг ўртамизда ҳеч қандай сулҳ ва муроса йўқдир» (Тафсир Ат Тобарий)
Имом Абдуроҳман ибн Хасан айтадилар: «Ва мана шу нарса ибодат тавҳидидир ва ушбу нарса барча росулларнинг даъватидир, вақтики улар ўз қавмларига қарата: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир» (Мўминун: 32) деган эдилар. Шунинг учун бошидан ибодатда ширкни нафий (инкор) қилиш керак, ундан ва унга қўл урган (мушриклардан) бароат қилиш керак, ҳудди Аллоҳ таоло халили Иброҳим алайҳиссалом тўғрисида айтганидай: «Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилади, деган эди» (Зухруф: 26 27). Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишликдан барий бўлмоқлик керак. Ва бу тўғрисида алайҳиссалом айтганки: «Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман» (Марям: 48). Ширк ва унинг аҳлидан (мушриклардан) четланиш ва икковларидан ҳам барий бўлишлик керак, ҳудди Аллоҳ таолонинг сўзида очиқ келганидай: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4) Ва улар (Иброҳим алайҳиссалом) билан бирга бўлганлар Ибн Жарир зикр қилганидай росуллардир. Ва мазкур оятлар шайхимиз роҳимаҳуллоҳ зикр қилган барча нарсаларни ўз ичига мазмунан қамраб олади, яъни тавҳидга тарғиб, ширкдан қайтариш, тавҳид аҳли билан дўст бўлиш, унинг зидди бўлган ширк амалини қилиб, тавҳидни тарк этган кишини кофир санашлик (такфир қилишлик). Ким ширк қилса, тавҳидни тарк этибди ва у иккиси бир-бирига зид бўлиб (бир жойда) жамланмас. Қачонки ширк топилса, тавҳид йўқолади» (Ад-Дурорус Cанния, 2/204)
«Айт: «Эй кофирлар!» (Такфир). «Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман» (Яъни сизлар ширк қиляпсизлар, мен эса ягона Аллоҳга ибодат қиляпман – такфир). «Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз» (Яъни сизлар ширк қиляпсизлар, мен тавҳиддаман – яна такфир). «Ва мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилувчимасман» (Яъни сизлар ширк қиляпсизлар, мен ширк қилмаган муваҳҳидман – такфир). «Ва сизлар ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз» (Яъни сизлар ширк қилаётган мушриксизлар дегани -такфир) «Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним» (Яъни сизларнинг ва менинг диним бошқа бошқадир – яна такфир)» (Кафирун сураси) Ибн Касир ушбу оятларни шундай тафсир қиладилар: «Ушбу сура мушрикларни амалларига нисбатан бароатни кўрсатади, бу сура тавҳидни пок тутишга буюради, «Айт: «Эй кофирлар!» сўзи эса, ушбу ер юзидаги барча кофирларга қаратилгандир» (Тафсир ибн Касир, 8/507). Ушбу сурада Аллоҳ таъоло кофирларга қандай хитоб қилишни бизга таълимини берди. Яъни такфир билан. Шунингдек мазкур оятлар мушрикларни такфир қилиш шарт эканига очиқ ва аниқ далил ҳисобланади. Зеро, Мумтаҳана сурасида Аллоҳ таъоло Иброҳим алайҳиссаломга ва унинг биродарлари (барча пайғамбарлар)га мушрикларни такфир қилишга буюрди ва улардан эса бизни ўрнак олишимизга буюрди. Кафирун сурасида ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ азза ва жалла кофирларни эй кофирлар деб такфир қилишга буюрди. Албатта, ушбу буйруқ умумий бўлиб, барча мусулмонларга тегишлидир. «Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман!» (Анъом: 79). Имом Тобарий ушбу оятни тафсирида айтади: «Мен мушриклардан эмасман» дегани яъни: «эй мушриклар, мен сизнинг динингизни қабул қилган ва сизнинг йўлингизда юрганлардан эмасман» деган маънода келяпти» (Тафсир Тобарий, 11/487- 488). Сен: «Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. (Юсуф 108). Имом Тобарий ушбу оятни тафсирида айтади: «Мен ширк аҳлидан (мушриклардан) безорман ва мен улардан эмасман (уларни менга алоқаси йўқ)» (Тафсир Тобарий 16/291). Ушбу оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳга ширк келтирган инсонларни ислом динига нисбатан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эътироф этиш ва шу билан бирга улар қилиб турган ширкдан барий ва безор бўлиш ва мушрикларни такфир қилиш ва улардан барий (безор) бўлиш барча пайғамбарларнинг динининг ажралмас қисмидир ва у нарсасиз одам мусулмон ҳисобланмайди. Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Атийқ айтади: «Жамийки росулларнинг динининг асосининг йиғиндиси бу – тавҳидни қоим қилиш ва унга ва унинг аҳлига муҳаббат қилиш ва уларни дўст тутиш ва ширкни инкор қилиш ва уни аҳлини (мушрикларни) такфир қилиш ва уларга адоват қилиб нафрат қилишликдир. Ҳудди, Аллоҳ таъоло айтганидек: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4) (Ад-Дурорус Санния, 8/418) Мушрикларни такфир қилмаган киши, Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатига хилоф қилган ва ундан юз ўгирган тентакдир. «Ўзини эси паст тентак санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгиради» (Бақара:130) Шунингдек мушрикларни такфир қилмаган киши, Аллоҳнинг шариатдаги ҳукмига мухолифдир. «Ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилади. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт. (Зумар: 8)
Аллоҳ таъоло ушбу оятда мушрикларни кофир эканликларини хабарини бериб, биз ҳам уларга шундай ҳитоб қилишимизга буюрди. Аслида мушрикларни кофир санашлик фитрат билан билинадиган масъала бўлиб, бу нарсани билиш учун ваҳий олиб келувчи росулга эҳтиёж йўқ. Аксинча, кишининг ақли ва фитрати Аллоҳга ширк қилган киши кофир эканлигига етарлидир. (Асхабул Каҳф) Ғор соҳиблари оддий авом инсонлар эдилар, уларда на бир пайғамбар ва на бир китоб бор эди. «Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф:12)
Улар Аллоҳдан бошқага ибодатни ботил деб санадилар ва уни тарк этдилар ва Аллоҳни ёлғиз маъбуд деб эътиқод қилдилар. «Қачонки турдилар ва: Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўламиз» – дедилар. (Каҳф: 14) Сўнгра улар, Аллоҳга шерик келтирган қавмларини, динларини ва ширкларини инкор қилдилар. «Анави қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор». Яъни зиддиятларни ошкор қилдилар. (Каҳф: 15) Сўнгра уларни ҳажр қилдилар (ёлғиз қолдирдилар) ва улардан узоқлашдилар. «Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, ғордан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур». дедилар. (Каҳф: 16) Ва қавмларини кофир санадилар. «Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига (кофирликка) қайтарурлар (яъни қавмни кофир деб билдилар). Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди». (Каҳф: 20) Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо айтади: «Мен Зайд ибн Амр ибн Нуфайлни орқаси билан Каъбага суянган ҳолда: «Эй Қурайш аҳли, Аллоҳга қасамки мендан бошқа сизлардан бирортангиз Иброҳим (алайҳиссалом) динида эмассиз», (яъни кофирсизлар) деганини кўрдим» (Фатҳул Борий, шарх Саҳиҳул Бухорий, 3616). У даврда эса на бир китоб ва на бир пайғамбар бор эди. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий ҳали тушмаган эди. Шунга қарамай, Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Макка аҳлини ҳаммасини ўз фитрати билан такфир қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хам нубувватдан илгари, мушрикларни ўз фитратлари билан такфир қилганлар. Жалолиддин ас-Суютий Шуро сурасининг 52 оятини: «Сиз Китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдингиз», тафсирида айтади: «Абу Нуайм Ад-Далаил ва Ибн Аъсокирдан ривоят қилинади, Алий розиаллоҳу анҳу айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадик: Сиз бирон марта санамларга ибодат қилганмисиз? Йўқ, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ё Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз бирон марта хамр (маст қилувчи ичимлик) истеъмол қилганмисиз? Йўқ, мен аввалдан уларни (Макка мушрикларини) куфрда эканлигини билар эдим, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Ад-Дуррул-Мансур Фит Тафсийр Бил Масур, 7/364) Мушрикларни такфир қилмаган кишининг фитрати бузилган, мушрикдир.
Ҳуллас, тоғутни ўзини такфир қилмаган шахс билан, унинг аҳлини такфир қилмаган киши ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, иккаласи ҳам бир даражада бўлган куфр бит тоғутни бузган яъни рўёбга чиқармаган бўладилар. Бирор бир киши тоғутни такфир қилмаса, куфр бит тоғут бўлган диннинг аслини бузгани сабабли ўзи кофир бўлади, диннинг асли бузилган одамни такфир қилмаган киши эса, ўзи ҳам мушрикни такфир қилмагани учун динини асли бузилади ва ҳоказо, ундан кейин келганлар ҳам динни аслини бузилганини кўриб туриб ҳам такфир қилмаса, ўзи кофир бўлиб, уни кўриб туриб такфир қилмаган ҳам кофир бўлиб уланиб кетаверади. Силсилали такфир фақатгина диннинг аслларидаги бузулишда қўлланилади, (яъни тавҳид: Лаа илааҳа илла Аллоҳга таълуқли бўлган нарсада) аммо бошқа устида ихтилоф бўлган (намозни тарк қилган одамни кофир санамаган кишини такфиридаги каби) масъалаларда қўлланилмайди!!! Яъни, намозни дангасалик билан ўқимаганни бир киши кофир демаса, сан кофирни кофир демадинг ўзинг кофирсан дейилмайди, сабаби намоз фақат росул ва пайғамбар келмагунга қадар одам ўзи билиб олинадиган фитрий масъала эмас, аммо Лаа илааҳа илла Аллоҳга таълуқли бўлган динниг асли пайғамбар келмасдан ҳам олдин, киши фитрати ва ақли билан билишга мукаллафдир! Қисқаси, тавҳидни бузган, ширк қилган киши пайғамбар келмагунга қадар ҳам мушрик ва кофир ҳукмидадир, ҳудди Нуҳ алайҳиссалом қавми ҳали Нуҳ алайҳиссалом пайғамбар бўлмасдан ҳам олдин мушрик бўлганларидек, аммо пайғамбарга қадар ёки намоз фарз бўлгунига қадар намоз ҳқимаган киши кофир бўлмайди, ҳудди баъзи саҳобалар намоз фарз бўлмасдан вафот этганларида кофир бўлмаганларидек.
2) Бирор бир мушрикни такфир қилмаган киши куфр бит тоғутга тегишлик бўлган Ал Вало вал Баро (Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун ёмон кўриб, душманлик қилиш) чегараларини бузган бўлади. Агарда бир одам очиқ ширк қилган ўзини исломга нисбат этган бўлсин, ёки насроний ва яҳудийни такфир қилмаса, уни мусулмон санаган бўлади, сабаби унинг ўртасида бошқа дин йўқ, ислом бор ва ислом бўлмаган дин бор, ўртада бошқа нарса йўқ. «У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир» (Тағобун:2) Энди мушрикни такфирида тўхтаган киши уни мусулмон деган бўлгандан кейин, у мушрикни ўзига дўст тутган бўлиб, бошқаларни ҳам унга нисбатан дўст бўлишини вожиб қилади. Уни Аллоҳ учун яхши кўриши, унга ёрдам бериши, биродари деб билиши, қиёматда бир зумратда тирилишига рози бўлиши дегани бўлади. Уни Аллоҳнинг дўсти, шунинг учун менга ҳам дўст деб билиши лозим бўлади.
Шу билан мазкур оятларга биноан кофир бўлади. «Сизлардан ким уларни (кофирларни) дўст тутса, албатта, у улардандир (кофирдир). Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». (Моида: 51) «Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ». (Оли Имрон: 28) «Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлар эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир». (Моида: 81) Ундан ташқари Аллоҳ паст ва хор қилган нарсани у азиз ва олий қилган бўлади. Аллоҳнинг душманини дўст даражасига кўтарган бўлади. Аллоҳ ўзи асрасин! Шунингдек мушрикни такфир қилмай, уни ўзига дўст тутиб олган киши, уни ширкига ва куфрига розилик кўрсатган бўлади. Бу эса ижмоъ билан куфрдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким ширкка рози бўлса, у мушрикдир!». (Тафсир ал-Қуртубий, 8/94) Ар Розий (544-606-ҳижрийда вафот этган) айтади: «Билгинки, мусулмон тарафидан кофирни валий-дўст қилиб олиш, уч ҳолатдан ҳоли эмасдир: Ушбу мусулмон киши, у кофирнинг куфрига рози ва шу учун уни ўзига валий-дўст қилиб олгандир. Чунки, ҳар бир шуни қилган киши, кофирни ушбу динда оқловчи ҳисобланади (яъни унинг куфрини оқлаб, мусулмон санаган ва уни дўст тутган). Куфрни оқлаш эса куфр саналади. Куфрга розилик эса куфр ҳисобланади. Бундай сифат билан, мусулмон бўлиб қолиш асло мумкун эмасдир (яъни ўша сифат билан ҳеч қачон мусулмон бўлолмайди)» (Тафсирул Кабир, 3/28)
Самарқандий айтади: «Кимки кофирга вало-дўстлик изҳор қилса, Аллоҳнинг раҳматидан ва Унинг динидан чиқади ва ҳақ йўлни тарк этиб куфрга киради. Чунки, кофирни ўзига валий-дўст қилиб олиш, уни куфрига розилик кўрсатишни билдиради, куфрга розилик кўрсатганлар эса кофир бўлади. Чунки, куфрга розилик, куфрдир» (Тафсир Самарқандий, 3/8)
Шайх Абдур-Роҳман ибн Хасан айтади: «Саҳобалар, тобеъинлар, салафлар, ҳалафлар ва барча аҳли сунна уламолари ижмоъсига кўра, киши ширк ва уни аҳлидан барий бўлиб, улардан нафратланиб улар билан (қўлдан келганча) душманлик қилиб, ҳамма амалларини Аллоҳ таъолога холис қилмагунга қадар мусулмон саналмайди. Муоз розияллоҳу анҳу ҳақидаги саҳиҳ ҳадисда келганидек: «Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, Унга ибодат қилишлари ва ҳеч нарсани шерик келтирмасликларидир». (Ад-Дурор ас-сания, 11/545)
Имом Ҳамд Ибн Али Ибн Аътиқ роҳимаҳуллоҳга савол беришди: Бир тарафдан Исломни қабул қилиб ва унга муҳаббат қилаётган, аммо бошқа тарафдан ширк қилаётганларга душманлик қилмасдан ёки душманлик қилса ҳам такфир қилмасдан ёки мен мусулмонман аммо ким «лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини талаффуз қилаётган бўлса, бас, мен уни такфир қилолмайман, эҳтимол у билмасдан қилаётгандур, деяётганлар ҳақида нима дейсиз? Имом жавоб бериб шундай деди: «Инсон мусулмон бўлиши учун Исломни тўлиқ қабул қилиши ва тўлиқ унга амал қилиши шартдир. (Яъни тавҳид асосларига тўлиқ амал қилиши вожибдир). Исломни бир қисмини қабул қилиб, бошқа қисмини қабул қилмаган – ана ўша кофирдир. Унинг ҳолати Аллоҳ таъоло қуйидаги оятда таърифлаганлар кабидир: «Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган ва айрим пайғамбарларига ишонамиз, айримларига ишонмаймиз, дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар – ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз!» (Нисо: 150-151) Шу сабабдан кимки: «Мен ширк қилувчиларга душманлик қилмайман ёки душманлик қилсам ҳам аммо уларни такфир қилмайман, деяётганлар ҳеч қачон мусулмон бўлмайди. Аллоҳ таъоло ширк қилганларга душманлик қилишни ва улардан алоқани узиб барий бўлишни ва уларни такфир қилишни бизга мажбур қилгандир». (Мушрик ва муртадларга бўлган ал вало (яхши кўриш, дўстлик қилиш, ёрдам бериш)лардан қутилиш йўллари китобидан иқтибос) Бу ерда шайх мушрикларни такфир қилиб, уларни душман тутмагунга қадар ислом собит бўлмаслигини очиқ ва равшан баён қилди.
3) Шунингдек, мушрикни такфир қилмаган шахс (кофир демаган) Аллоҳ ва Росулини ёлғончига чиқарган ва оят ва суннатни инкор қилган ва уларга шубҳа қилган бўлади. Имом Ал Ҳажавий ал Ҳанбалий айтади: «Кимки исломдан бошқа динларга эътиқод қиладиганларни кофир демаса, ҳудди, насроний ва яҳудий кабиларни ёки уларни кофир эканида шак-шубҳага борса, ёки уларни эътиқодларини ҳақ деб тасдиқласа, батаҳқиқ, у кофир бўлади. Чунки, у Аллоҳ таъолонинг қуйидаги каломини ёлғонга чиқаргандир: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85). (Кашшафул Қино, 1/170) Чунки, Аллоҳ ўз китобида ширк ва куфр содир этган мушрикларни такфир қилгандир. «Аллоҳ Учтанинг (Аллоҳ, Марям ва Ийсонинг ёки Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг) биридир – деганлар (ҳам) аниқ кофир бўлдилар..» (Моида: 73) «Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари ҳудди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» (Тавба: 30). «Албатта ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). «Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Моида: 88). «На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар» (Бақара: 105) «Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилган ҳолда ўлса, дўзахга киради», деганлар (Бухорий: №1238).
Шайх ат Тамимий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимки Қуръон кофир деган кишиларни кофир демаса, у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага қарши чиққан бўлади». (Қуръон эса ширк ва куфр қилган ҳар қандай кишиларни мушрик ва кофир деган) (Ад-Дурор ас-Санния, 2/207)
Абдур-Роҳман ибн Муҳаммад Ибн Қосим ал Ҳанбалий ан-Наждий айтади: «Албатта, кимки мушрикларни такфир қилмаса, бас у Қуръонга ишонмайди. Чунки, Қуръон уларни такфир қилган ва уларни такфир қилишга ва уларга душманлик қилиб жанг қилишга буйиргандир!» (Ад-Дурорус-Санния, 9/291)
Аллоҳ уларни орасини ажратиб ўтирмади. Мушрикга ҳам, насронийга ҳам бир хил ҳукм берди. Аллоҳ таъоло насронийларни ва яҳудийларни қилган ширк ва куфр феъл ва сўзлари учун мушрик ва кофир деди. Энди эса бир киши ўзини мусулмон ҳисоблаб ширк куфр қилиб юриши билан, яҳудий ва насронийлардан нимаси билан фарқ қилади? Масалан, ўзини мусулмонман деб Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилган киши билан, ўзини насроний ман деб Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилган кишининг ширкида фарқ бор бўлиши мумкинми?! Албатта йўқ! Чунки, кимдир ширк қилса бошқача ва яна бошқа кимдир ширк қилса қандайдир ўзгача ҳукм бўлиб қолмайди. Барчага ширкидан ширк ва куфридан куфр насибаси бор холос!
4) Шунингдек, барча пайғамбарларнинг мушрикларни такфир қилиш иттифоқ-ижмоъларига мухолиф бўлганликлари сабаб кофир бўладилар. Имом Бурҳониддин Биқоий айтади: «Қайси пайғамбар келган бўлса, у албатта мушрикларни такфир қилиш билан келгандир. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзларида ишора этганлар: «Пайғамбарлар отаси бир оналари бошқа-бошқа фарзандлардир, динлари бирдир». (Тафсийр Назмуддурар, 2/446)
Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Атийқ айтади: «Жамийки росулларнинг динининг асосининг йиғиндиси бу – тавҳидни қоим қилиш ва унга ва унинг аҳлига муҳаббат қилиш ва уларни дўст тутиш ва ширкни инкор қилиш ва уни аҳлини (мушрикларни) такфир қилиш ва уларга адоват қилиб нафрат қилишликдир. Ҳудди, Аллоҳ таъоло айтганидек: «Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Эслангиз, улар ўз қавмларига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди орамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ягона Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, дедилар». (Мумтаҳана: 4) (Ад-Дурорус Санния, 8/418)
«…мушриклар» дeйилган сўзнинг остида муаллиф – роҳимаҳуллоҳ – икки турдаги мушрикларни назарда тутяпти:
Аслий бўлган мушрик [яъни ҳали исломга кирмаган ширк аҳли]
Муртад – мушрик (муртад), «Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ» шаҳодатини айтиб ва шартларини билиб исломга кириб, лeкин кейинчалик куфри собит бўлган киши.
Хулоса: Мушрикларни: бутпарастлар, насронийлар, яҳудийлар, мажусийлар, демократлар, қабрпарастлар, қонунпарастлар ва икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, аммо шу билан бирга устида ширк ва куфр эканига ижмоъ собит бўлган ширк ва куфр турига қўл урган кофирларни кимки кофир санамас экан, юқорида зикр қилганимиздай бир неча манот-сабаблар билан кофир бўлади.
Тўртинчи амал
Шайх Муҳаммад Ат–Тамими айтади: “Тўртинчиси: Кимки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олиб келган йўлларидан кўра комилроқйўл бор деб эътиқод қилса ёки шариъат қонунларидан кўра яҳшироқ қонунлар
бор деса, ҳуддики масалан тоғутларнинг қонунларини афзал кўрганлар каби, ўшалар кофирдирлар[5]
Бу жуда муҳим ва хатарли масъаладир. Бундай эътиқод одамни жаҳаннамга элтади. Чунки, бундай эътиқод оят ва ҳадисларга ҳам, ақлий далилларга ҳам зид ва тўқнашдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума хутбаларида: “Аммо баъд; Энг яхши сўз бу Аллоҳнинг китоби, энг яхши йўл эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир”, – деб айтар эдилар. (Муслим ва бошқалар Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.)
Шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ҳар томонлама мукаммал йўлдир. Чунки, бу йўл у кишига ваҳий қилинган: “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 4)
Шунинг учун ҳам ишончли ва мўътабар олимлар: “суннат — исломий қонунчиликнинг иккинчи асоси, мустақил равишда шаръий ҳукмлар чиқара олади ва ҳалол ва ҳаром қилиш масаласида худди Қуръон каби”, эканлигига иттифоқ қилганлар.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг қўлида айрим аҳли китоблардан олган бир китобни кўрган чоғларида: “Эй Ибн Хаттоб! Бу (дин) борасида ҳали ҳам шубҳадамисизлар?! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен бу динни сизларга очиқ ва тоза ҳолатда олиб келдим. . .” , – дедилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган дин барча динларни насх, (яъни бекор) қилувчи ва динлар ичидаги энг осон ва енгил диндир: “Аллоҳга энг суюкли дин – енгил ислом динидир” .
Бу каби оят ва ҳадислардан кейин қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқаларнинг йўли у зотнинг йўлидан комил бўлсин?! Ахир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мусо алайҳиссалом сизларнинг орангизда бўлиб, сўнгра сизлар мени ташлаб унга эргашганларингизда, қаттиқ адашган бўлур эдингизлар!”, -деган эдилар. Аллоҳ таоло бу умматга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам воситасида динини комил қилгани ҳамда ўз неъматини тўлиқ қилганини эслатиб шундай деди: “… Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида: 3) Аллоҳ биз учун танлаган динни биз ҳам танлаймиз. Чунки, у Аллоҳ суйган ва танлаган ҳамда энг афзал Пайғамбар орқали юборган диндир.
“Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир”. (Оли Имрон: 19)
“Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир”. (Оли Имрон: 85) Исломдан бошқа дин истаган ҳар қандай кимса кофирлардандир.
[5] Али ал-Худайр айтади:
Мазкур амал исломдан чиқарадиган амал бўлиб, бу Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан ҳукмлар чиқармаса, Исломдан чиқиб кетади. Ва бу қуйидаги ҳолатларда бўлади:
Агар бир одам (ҳоким, президент, қирол, судя, қози ва ҳоказо) ҳукмлар чиқарса-ю ва шу ҳукмларини Аллоҳнинг ҳукмларидан яхши дея эътиқод қилса, бил ижмоъ кофир бўлибди. Айнан шу ҳолатни муаллиф (шайх Ат-Тамими) мисол тариқасида келтирганлар. Агар чиқарилган ҳукмлар, “Аллоҳнинг ҳукмлари каби”, деб эътиқод қилса, уламоларнинг иттифоқи (ижмоъ)си ила кофирдир. Агар чиқарилган ҳукмлар, Аллоҳнинг ҳукмларидан кўра ёмонроқ ва у каби эмас (пастроқ) деб айтсаю, лекин шундай ҳукм қилса бўлади деб (дуруст – ҳалол) санаса, бундай шахс ҳам бил ижмоъ (иттифоқ) ила кофирдир. Аллоҳнинг нозил этган ҳукмлари билан эътиборсизлик ила ҳукм қилмаса, бу ҳам ижмоъ ила кофирдир. Аллоҳнинг нозил қилган ҳукмлари билан ҳукм қилмай, Унинг ҳукмларини яроқликлигини инкор қилиб турса, бу одам ҳам уламоларнинг иттифоқи ила кофирдир.
Юқорида келтирилган ҳолатларга далилларни эса Абдул Барр “Ат-Тамҳид” китобининг (4-жилд, 225-бет)ида келтириб, шундай нақл қилади: “Кимки Аллоҳ ва унинг Росулини ҳақорат қилса ёки Аллоҳниинг нозил этган ҳукмни ўзидан итариб юборса ёки Аллоҳнинг нозил қилганини тан олиб, пайғамбарлардан бирини ўлдирса, уламолар бундай одамни кофирлигига иттифоқ қилганлар”.
Иккинчи далил: Аббосийлар давлатини тормор қилгандан сўнг, мўғил-татарлар ўзларини “Ясақ” номли қонунлар тўплами китоби ила мусулмонлар устидан ҳукм юритишни ҳоҳлаганлари учун, Ибн Таймия уларни такфир қилган эди. Уларнинг қонунларидан баъзиларини Ибн Касир “Ал-Бидаяту ва Ан-Ниҳая” китобида (13-жилд, 28-бетида) шундай зикр қилади: “У китобда (Ясақда) ким зино қилса ўлдирилади, фарқи йўқ, ҳоҳ турмуш қурган бўлсин, ҳоҳ бўйдоқ бўлсин. Кимки, эркак билан жимъо қилса, (Лут қавмининг ишидан) ўлдирилади. Ким сеҳр қилса, ўлдирилади. Кимки, жосуслик қилса, ўлдирилади. Кимки, сувга турган ҳолатда бавл қилса, ўлдирилади, ким қасддан ёлғон гапирса, ўлдириларди, ким икки кишини орасига кириб бирини ёнини олса, ўлдирилади. Кимки, таом қабул қилса-ю, лекин кимнидир меҳмон қилмаса, ўлдирилади…”. Шундан кейин у шундай дейди: “Ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмига зиддир. Кимки шариъатни қўйиб Ислом келишидан олдинги (ботил бўлган, кучини йўқотган) ҳукмларга мурожаат қилса, кофир бўлади”. Энди кимки, шариатни четга суриб, “Ясақ”қа мурожаат қилса нима дейиш керак? Ким шу каби ишни қилса, мусулмонларнинг иттифоқи билан кофир бўлибди”.
Учинчи далил: Ибн Ҳазм “Ал-Аҳкам”да келтиради. “Кимки, бир вазият бўйича “Қуръондан далил тополмадим” дея, ўрнига Инжилдан ҳукм чиқарса, (Ясақдан ҳукм чиқарганнинг ҳукми билан) ҳеч ҳам фарқи бўлмайди ва Исломни тарк этган кофир, мушрик бўлади”, дейди.
Кимки ўйлаб топилган қонунлар билан ҳукм қиладиган маҳкамалар тузса ва улар орқали Исломга зид бўлган қонунлар чиқарса, эътиқодидан қатъий назар ижмоъ ила кофир бўлади. Бунга далил ўлароқ юқорида келтирилган Ибн Касирдан зикр қилинган татар-мўғиллар ва уларнинг “Ясақ”и тўғрисидаги нақлни қабул қиламиз. Бугунги кунимиздаги ҳамма “Ясақ”лар ва тўқима қонунлар билан ҳукм қиладиган маҳкамалар (судлар) ҳам ўшалар жумласидандир. Баъзи бир маҳкамалар мисол учун, аёл киши ўзи рози бўлса, зино қилишни мумкин санайдилар, баъзилари эса 18 ёшдан кейин спиртлик ичимликлар ичилиши ва сотилишини мумкинлаштириш, ўғри учун қўл кесилиш ўрнига қамоқ жазосини ишлаб чиқариб ва шуларнинг ҳаммасини қонунлаштириб қўйганлар. Шунингдек кўпхотинлик, маҳкама учун никоҳ шартномасини бузишга сабаб бўладиган баҳонага ўтади. Тижорат ва ишлаб чиқаришга оид қонунлар ҳамда тинчлик ва урушга оид қонунлар ҳам шу жумладандир. Кимки шундай қонунлар барпо қилса, кофир бўлади ва унга нисбатан исломни бузувчи амал татбиқ этилади. Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим “Таҳкимул Қованин” рисоласида ана шуни зикр қилиб кетгандилар. Шунингдек бунга имом Муслимнинг “Саҳиҳ”идаги ҳадис, яъни яҳудийлар зинокор учун ражм (тошбўрон қилинишлик) жазоси ўрнига зинокорни юзига қора куя суриб, одамлар гавжум жойларда, бозорларда кўз-кўз қилиб айлантириб юришга алиштирганликлари тўғрисидаги ҳадис далолат қилади. Шу воқеадан сўнг Аллоҳ “Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирдирлар” (Моида: 44) оятини нозил қилади. Кимки ўзини нотўғри иш қилаётганини билиб туриб, давомий суратда Аллоҳ нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, яъни бу иш унинг одатига айланиб қолса, бунинг ҳукми қандай? Бу борада олимларнинг ихтилофи бор. Лекин мен бу инсон “кофир” бўлади деган фикрдаман. Чунки бу одамнинг давомли равишда нафсига ёқадиган қилиб ҳукм чиқариши, бу унинг Аллоҳнинг ҳукмидан юз ўгираётганига ва унинг Аллоҳ нозил қилмаганлари билан ҳукм қилишликни яхши кўришига далолат қилади:
“Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир” (Нисо 60).
Аллоҳ нозил қилмаганлар билан ҳукм қилишнинг давомий ёки тез-тез учраб туришлиги, инсоннинг Аллоҳ нозил этганлар билан ҳукм қилишликдан афзал кўрилаётганлигига ва шу ишни яхши кўришига, шунингдек уни Аллоҳ нозил қилмаганлар билан ҳукм қилишликка куфр келтирмаганлигига далолат қилади. Ибн Таймия “Мадариж ас-Саликийн”да баъзан қилинадиган майда риё амал билан давомий ёки тез-тез қилинадиган риё амални фарқини зикр қилиб ўтиб, давомий ёки тез-тез қилинадиган риё амални, катта ширкка нисбатлаган. Чунки [доимий ва тез-тез қилинадиган риёни] мунофиқдан бошқаси қилмайди деган. У киши (Ибн Таймия) баъзан қилинадиган риё билан доимий, тез-тез қилинадиган риёнинг ўртасини шу ишнинг қилинишликдаги адад (қилинаётган ишнинг сони, миқдори) билан ажратган. Шунингдек Аллоҳнинг нозил этганлари ила ҳукм қилмаслик [хато қилаётганини била туриб]: баъзи-баъзида қилса агар, ҳудди юқоридаги мисолдай кичик ширк бўлгани каби, бу ерда ҳам кичик куфр бўлади. Давомий, тез-тез қилинса, у катта куфрдир. Чунки бу ишни мунофиқ одамгина қилади ва унинг Аллоҳ нозил қилмаганлар билан ҳукм қилишликни севиши ва афзал кўришлигига далолат қилади. Ундан ташқари, Аллоҳнинг нозил этмаганлари ила ҳукм қилишликнинг асли бу катта куфрдир. Чунки “кофирдирлар” (“ал-кафирун”) сўзи “Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирдирлар” (Моида: 44)
оятида маърифа бўлиб (яъни аниқ артикл АЛИФ ва ЛОМ билан) келган. Бу эса (яъни катта куфрлиги), ушбу масъалада аслдир. Лекин, агар киши ўзининг хато қилаётганлигини тан олиб ва маъсият қилаётганлигини билиб туриб, маълум бир (дона) вазиятда бу ишга (Аллоҳнинг нозил қилмаганлари билан ҳукм қилса) қўл урса, ушбу вазиятда мазкур аслдан (катта куфр қилганликдан) мустасно бўлиб туради. Агарда, лекин ушбу ишни тез-тез қилса, ёки унинг одати ва урфига айланиб қолса, ундай ҳолда бу нарса яна аслига қайтади – яъни катта куфр бўлишлигига.
Юқоридаги ҳамма кўринишлар Исломдан чиқариб юборадиган ишлар эди. Лекин бир дона Исломдан чиқариб юбормайдигани бор: ўзини хато қилаётганини ва маъсият қилаётганини билиб туриб, ҳавою-нафси ёки душманлиги сабаблик, маълум бир камсонлик ишларда Аллоҳнинг нозил қилганликлари ила ҳукм қилмаслик. Бу турдаги ишнинг учта шарти мавжуддир:
Инсон ўзига шариатни лозим тутиб, шу билан давлатни бошқариб, аммо ўзини хато қилаётганини билиб туриб тан олиши; Бу ишга қўл ураётганлигига сабаб ҳалол санаш ёки эътиборсизлик эмас, балким, ҳавою-нафс ёки душманчилик бўлмоғи лозимдир. Кам учрайдиган вазиятларда бўлмоғи лозим. Кўп учрашлик ва кам учрашлик тушунчаси аслга қайтади. Яъни оммавий қилмайди, шуни ҳаммага уқтириб, қулоқ солмаганни мажбур қилиб қилдирмайди.
Бу ишнинг куфр эмаслигига Ат-Тобаронийдан саҳиҳ иснод ила Абу Мужлиз билан хаворижлар фирқасининг Ибодийларидан бўлмиш Амр ибн Садус қавми мужодала қилганликларидир. Улар айтдиларки: “Эй Абу Мужлиз! Аллоҳнинг “Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирдирлар” сўзини кўрганмисан? Шу ҳақиқатми? У жавобан “Ҳа” деди. Улар айтдиларки: “Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар фосиқдирлар” сўзини кўрганмисан? Шу ҳақиқатми? У жавобан “Ҳа” деди. Шунда улар дедилар: “Мана булар (Танбеҳ! Яъни ўз даврининг ҳокимларини назарда тутиб – Уммавийлар Хилофатини – яъни ҳозирги замондагидай бошидан оёғигача қонунларни алмаштирган ёки баъзи қонунлар ўрнига тўқима қонунларни ўйлаб топиб, уни инсонларга татбиқ қилаётган президент, қирол, ҳоким, парламент ва ҳар хил палаталар, судялар, прокурорлар тўғрисида сўрамаяптилар. Балки, бошидан оёғигача шариат билан ҳукм қилиб, унга эргашишликни одамларга буюрган ва унга чақираётган, лекин бир жойдагина ёки нодир ҳолларда ҳавою-нафс ёки душманчилик юзасидан ҳукм қилган Халифани, ёки унинг волийсини назарда тутяптилар.) Аллоҳ нозил қилганлар билан ҳукм қилаяптиларми?” У жавобан: “Бу (шариат) уларнинг амал қилаётган, у тўғрисида гаплашаётган ва унга даъват (чақираётган) динларидир. Бу уларнинг қилаётган ишларини ҳалол санамаётганларига далилдир. – Агар улар бир нимани тарк қилсалар, улар гуноҳ иш қилганликларини тан оладилар.” – деди. Бу эса уларнинг хатода эканликларини ва гуноҳкорликларини тан олаётганликларини далилидир. Улар (ибозийлар) дедилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, сен қўрққанингдан шундай деябсан!”. Шунингдек Ибн Ал-Қойюм “Мадарижус Саликийн” (1-жилд, 336-бет)да дейдики: “Агар у (ҳоким, қози) ушбу вазиятда Аллоҳ нозил қилгани ила ҳукм қилишлигини билиб, лекин маъсият туфайли жазога сазовор бўлишини тан олиб ҳукм қилса, бу кичик куфр саналади”.
Бу ердаги тўртинчи исломдан чиқарувчи амалда, Аллоҳнинг ҳукмига зид қонун чиқарувчининг масъаласига бир оғиз тўхталиб ўтсак. Бундай шахс тафсилотларсиз, тамоман кофир бўлади. Фақатгина бир дона ишлаб чиқарилган қонун (масалан ўғрини қўли кесилиш ўрнига, 3 йиллик қамоқ жазоси билан ўзгартириш) ёки бўлмасам бутун бир тизим (масалан жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунлар тўплами) ишлаб чиқариши билан, у шахс кофир бўлади. Аллоҳнинг: “Ёки уларнинг Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «динни» (ширкни) уларга шариат қилиб берган шериклари борми?!” (Шўро: 21) оятида келганидай.
Имом Ибн Таймия айтадилар: “Агарда инсон (мусулмон киши) ҳаромлигига иттифоқ бўлган нарсани ҳалол қилса (мумкин деб ҳукм чиқарса) ва ҳалоллигига иттифоқ бўлган нарсани ҳаром қилса (маън қилса), ёки (Аллоҳнинг шариатидан бирор) устида иттифоқ бўлган ҳукмни ўзгартирса, у одам билиттифоқ (ижмоъга асосан) кофир ва муртаддир. Ана шундай одамлар тўғрисида Аллоҳ таъоло Моида сураси 44 оятда айтади: Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир”
(Моида: 44) (Мажмуъ Ал Фатава, 3/267-268)
Бешинчи амал
Шайх Ат-Тамими айтадики: “…Бешинчиси: кимки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсадан бир нарсани ёмон кўрса, агарчи ўзи уни қилиб турган бўлса ҳам, кофирдир” [6]
[6] Али Ал-Худайр айтади:
Бунда далилни Ибн Батта “Инаба” (211-бетда) келтириб шундай дейди: “Агар инсон Росуллар олиб келган нарсаларнинг ҳаммасига иймон келтириб, атиги бир нарсагагина иймон келтирмаса, шу нарсагина сабабли барча уламолар наздида кофир бўлади”.
Аллоҳ таоло, Ўз росулига нозил қилган нарсани ёмон кўрган кимсанинг
куфрига ҳукм қилиб, деди:
«Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди». (Муҳаммад: 9)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган бирон нарсани ёмон кўриш – у хоҳ сўз бўлсин, хоҳ амал орқали бўлсин – эътиқодий нифоқ турларидан бири бўлиб, унинг соҳиби дўзахнинг энг тубидадир.
Муаллифнинг “кимки” деган сўзи ҳаммага тегишликдир. Балоғатга етган эркак ва аёлга бир хилдадир. Бундан фақат балоғатга етмаган мустаснодир. Чунки унга Исломни бузувчи амаллар татбиқ қилинмайди. “Қалам уч тоифа инсондан кўтарилган…” ҳадисга асосан. Уни бу иши учун урушилади, қаттиқ гапирилади, лекин такфир қилинмайди. Ҳудди шундай мажнун инсон ҳам. [Исломни бузувчи амаллар] кофирга ҳам мусулмонга ҳам умумийдир. Агар сўрасалар; “Аслий кофир! Яна қандай кофир бўлади?” десалар, биз айтамизки: “Унинг ҳаром қилинган ишларни ёки Исломдан чиқарадиган амални қилиши билан, куфри ортиб бораверади”.
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган” бу бир умумий исм бўлиб, ҳамма нарсани ўз ичига қамраб олади. Динда нима бўлса, унинг барчаси Қуръон ва Суннатда бўлган нарсадир.
“Бирор бир (нарсалардан бир нарсани)” сўзи умумийдир. Яъни агарчи бир дона нарсани ёмон кўрса, ҳаттоки саҳиҳ суннатдан бўлган бир нарса бўлса ҳам”.
“ёмон кўрса” деган сўз, қалб амалига далолат қилади. Шунинг учун ёмон кўриш аъзоси бу қалб бўлади.
“агарчи ўзи қилиб турса ҳам” дегани, яъни диндан бўлган бирор бир нарсани қилиб турса ҳам, лекин ёмон кўрса, кофир бўлади.
Исломни бузувчи ушбу амални, “динни ёмон кўрган одамнинг ҳукми” дея номланади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсалар икки қисмдир:
Эътиқод масъалалари; Буйруқлар. Уларга арконлар, вожиботлар ва суннатлар киради.
Кимда-ким ушбу икки қисмдагилардан бирор бир нарсани ёмон кўрса кофир бўлади.
Ушбу Исломни бузувчи амалга тушиб қоладиган амалларнинг мисоллари; Масалан бу ерга: соқол қўйишни ёмон кўриш, кўпхотинлик, яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш, ҳижоб, жиҳодни ва ҳоказо амалларни ёмон кўриш киради.
Диндан бўлган бирор бир нарсани ёмон кўрган одам такфир қилинишлик учун икки шарт лозимдир:
У амал Қуръон, суннатда саҳиҳ ҳолда собит бўлган бўлиши керак.У амал устида уламолар иттифоқ (ижмоъ) қилган бўлишлари керак. Агар у киши бирор бир устида ихтилоф бор амални ёмон кўрса, у кофир бўлмайди. Биз айтамизки, бунда ихтилоф бор деймиз.
Бир амални машруъ қилинишлиги (шариъат қилинганлиги) билан амални ўзинигина ёмон кўришликни нима фарқи бор? Уларнинг орасида фарқ бор албатта. Бу Исломни бузадиган амалдан мурод, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани шариъат қилинганлиги ётади. Яъни диндан бирон нарсани у шариатдан бўлгани жиҳатидан ёмон кўриш каби. Аммо, бирор бир амални шариъат қилинганлигини ёмон кўрмай, лекин амални ўзинигина ёқтирмай у амални қилишни ёмон кўрса, ундай иш қилаётган одам “Исломни бузувчи амал қилаяпти” деб ҳисобланмайди. Мисол учун бир аёл, кўпхотинлик шаръийлаштирилганлигини ёмон кўрса у кофир бўлади. Аммо, шаръийлаштирилганлигини ёмон кўрмай, бироқ унинг эри бошқа хотинларга уйланишини ёмон кўрса, мазкур қилган иши исломни бузувчи амаллардан деб ҳисобланмайди. Яъни уни шариатдан бўлгани учун ёмон кўрмайди, балки у нарсани ўзининг табиатидан келиб чиқиб, унга иқрор бўлиб ва уни ҳақ деб билган ҳолда, ёмон кўради. Аллоҳ таоло айтди: (Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди) Чунки, жангда нафсга, жонга талофат бор.
Бирор бир буюрилган ишни қилмаслик уни ёмон кўришлик деб ҳисобланадими? Ҳисобланмайди, чунки бир одам буйруқларни агар шариъатга нисбатан нафрат ҳиссида бўлмай, дангасалигидан ёки ҳавою-нафсидан сабабли қилмаслик эҳтимоли бор. Шунинг учун ким соқолини қирса ёки ҳажжни дангасалик билан тарк этса, ушбу (навақид) амалига тушмайди.
Олтинчи амал
Шайх Тамимий айтади: “…Олтинчиси: Кимки, Аллоҳнинг динидан бўлган бирор бир нарсанинг устидан кулса, (масҳара қилса, истеҳзо қилса, прикол қилса) азобидан бўлган бирор бир нарса устидан ёки мукофотининг устиданми, у кофир бўлади. Далил ўлароқ Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзлар: “Агар улардан сўрасанг, албатта: «Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», дерлар. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми? деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз.» (Тавба: 65-66) [7]
[7] Али Ал-Худайр айтади:
Росулуллоҳ олиб келган бирон нарсадан кулиш, мусулмонлар ижмоъси билан, куфрдир. Гарчи масхара, майна қилишни қасд қилмаган, фақатгина ҳазиллашган бўлса ҳам.
Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда, Табук ғазотида бир киши бир йиғинда шундай деди: «Биз бу қориларимиздек еб тўймас, ёлғончи ҳамда жангда қўрқоқ кишиларни кўрмадик». Шунда йиғинда ўтирганлардан бири: «Бекор гап! Сен ўзинг мунофиқсан! Мен бу гапингни албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтаман», – деди. Бу хабар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб келди ва бу тўғрида оят нозил бўлди. Абдуллоҳ шундай дейди: «Мен уни оёқлари ерга судралиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг биқинига боғланган ипга осилиб: «Эй Росулуллоҳ! Биз шунчаки ҳазил-мутойиба ва кўнгилхушлик қилиб гапирган эдик», —
деганини кўрдим». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса унга: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг Пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?!» – дер эдилар». (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим ҳамда Абу Шайх ривояти)
«Биз шунчаки ҳазил-мутойиба ва кўнгилхушлик қилиб гапирган эдик»,- деган сўзларидан мақсад – бошқа ривоятларда келганидек: «Бизнинг асл мақсадимиз сизнинг устингиздан кулиш эмас. Аксинча, мақсадимиз йўл қийинчиликларини эсдан чиқариш учун ҳазил-ҳузил қилиш эди», – демакдир. Шунга қарамай, Аллоҳ таоло уларни кофирга чиқарди. Чунки, бу масалада ҳазил-ҳузил бўлмайди. Улар олдин мўъмин бўлишларига қарамасдан, шу гапнинг ўзи билан кофир бўлдилар.
Бу Исломдан чиқарувчи амал, ”Диннинг устидан кулиш” дея номланади. Муаллиф далил ўлароқ Аллоҳнинг «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?… » деган сўзларини келтирди. Нақл қилинажак уламоларнинг иттифоқининг фикрига келсак, Ибн Ҳазм “Ал-Маҳалли” (13-жилд, 498-бетда): “Аллоҳни ҳақорат қилганга келсак, ер юзида унинг кофирлигига қаршилик қиладиган мусулмоннинг ўзи йўқдир”. Шунингдек Абул Аббос Ибн Таймия ҳам ўзининг “Ас-Сорим Ал-Маслул” китобининг (512-бетида)ким Аллоҳни ва Унинг Росулини ҳақорат қилса, кофир бўлганлигига уламоларнинг ижмоъсини келтиради. Шуларнинг жумласидан ҳам фикри бўлган Исҳақ ибн Руҳавейҳ, моликийлардан Муҳаммад ибн Саҳнундир. Шунингдек Аллоҳни ва Унинг Росулини ҳақорат қилган одамнинг куфрини Имом Шофий, Имом Аҳмад, Қози Ийёз Абул Яълодан (Ибн Таймия) нақл қилади. Лекин бу ерда айтиш мумкинки: “Бу ердаги уламолар ижмоъси ҳақоратга таълуқлик эдику, биз кўраётган масъала эса динни масҳара қилиш, устидан кулишлик-ку аҳир”. Масҳара қилиш ҳақоратга киради. Буни тушуниш учун “ҳақорат”нинг маъносини тушуниш керак. Ҳақорат умуман айтганда – бир одамни у лойиқ бўлмаган нарсалар билан зикр қилишликдир. Агарда сен бир одамни қораласанг ёки масҳара қилсанг ёки лаънат айтсанг, буларнинг ҳаммаси ҳақоратга киради. Муайян ҳолда эса “ҳақорат” қаттиқ койиш, маломат қилиш маъносида бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ва динининг устидан кулишга ва масҳаралашга мисоллар: “Бу дин қолоқдир” ёки “қолоқ бўлишга сабабдир” дейишлик ёки яна “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз нафсига эргашган одам дейиш” ёки “Жаннат ва Жаҳаннам бу фақатгина бир гап” ёки “динни эскича дейишлари” ёки “Аллоҳни исм ва сифатларини масхара қилишлари” ёки “ҳамр-ароқ ичишдан аввал ёки зино қилишдан аввал бисмиллаҳни талаффуз қилиб ичиш керак дейишлари ёки шундай қилишлари” ёки “муаззин азон айтаётганда у ёлғон айтяпти дейишлари” ёки “Қуръондан, номоздан, Аллоҳни зикридан тўйиб кетдим дейишлари” ёки “сен мусулмонмисан деб савол берилганда билмадим ёки йўқ деб жавоб беришликлари” ёки “менга ваҳий тушяпти” дейиш ва ҳоказо.
Қачон масхара қилиш Исломдан чиқарувчи амал ҳисобланади? Бу ерда тафсилотлар мавжуд:
Агар диннинг ўзини ва унинг амрларини юқорида келган мисоллардек устидан кулса, ушбу ишга қўл урган одам кофир бўлади. Унга юқорида келган оят далил бўлади. Чунки, [оят нозил бўлишига сабаб бўлган киши] дин ва унинг амрлари устидан кулган эди; Агар кулишидан мақсад диндор одамнинг ўзи бўлса. Масалан: бир диндор одамнинг устидан кулса, унинг соқолини устидан ёки бирор бир кийими устидан ва шу билан биргаликда шу одамга нисбатан душманчилик ва шунга ўхшаш нарса бўлиб, кулишдан мақсад одамнинг ўзинигина устидан кулиш бўлса, ушбу турдаги масхара қилишлик Исломдан чиқариб юбормайди. Лекин ҳаром иш бўлиб, катта гуноҳкор бўлади. Агарда на динни ва на бир одамни мақсад қилиб, масхараомус иш қилса, масалан одамларни кулдирман деб, Қуръон оятини кулгули овоз ила ёки усул ила ўқиса, ёки ҳадисни шундай ўқиса, бундан мурод одамларни кулдириш бўлса масалан: “Сизларнинг таомларингизни уйқудагилар есин!” (Ҳадисда таомлантирган одамга қилинадиган дуода келгани каби “Сизларникида рўзадорлар ифтор қилишсин ва сизларни таомларингиздан солиҳ кишилар таомлансин!” деган мазмундаги дуо)га ўхшатса. Бу турдаги қилиқ катта куфрдир.
Масхара қилиш икки кўринишда бўлади:
Биринчи: Диндаги бирон нарсанинг устидан кулиш. Намоз, азон каби очиқ-равшан диний ибодатлардан бўлган нарсаларни масхара қилган кимса каби.
Иккинчи: Суннатни татбиқ қилган ва шариатга амал қилган кишининг устидан кулиш. Бу ҳам ўз ўрнида икки хил бўлади:
а) Бир одам суннатни татбиқ қилгани ва шариатга амал қилгани учун уни масхара қилиш. Бу ерда масхара – динни масхаралаш бўлади ва бу куфрдир.
б) Бир одамни, унинг устидаги вожиби бўлмиш суннатга ва динига мувофиқ кўринишидан эмас, балки шахсан ўзининг устидан кулиш. Бу куфр эмас, фосиқлик бўлади.
Масҳарани яна бир тури мавжуддир:
Очиқ бўлмаган сўз ва ҳатти-ҳаракатлар билан мазах қилиш. Бу соҳилсиз денгизга ўхшайди. Масалан, Аллоҳнинг китоби ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ўқилганида ёки амру-маъруф ва наҳий-мункар қилинганида кўз қисиш, тил чиқариш, лабни буриш ёки қўл билан ишора қилиб масхара қилиш каби ишлар катта куфр жумласидандир.
Изоҳ: Ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг дини ва росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини масхара қилувчиларни тарк қилиши ва улар билан алоқасини узиши лозим, гарчи у одам энг яқини бўлса ҳам. Улардан бири бўлиб қолмаслиги учун, улар билан бир йиғинда ўтирмаслиги лозим.
Аллоҳ таоло айтди: «Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирар экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир». (Нисо: 140)
Кимки куфр сўзлар айтилиб ва Аллоҳнинг дини мазах қилинаётганини эшитса ва ўша даврада ҳамтовоқ бўлиб ўтирса, у ҳолда куфр ва диндан чиқиш борасида улар билан теппа-тенгдир: “(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўплаб, дўзах йўлига бошланглар”. Соффат: (22-23)
Савол: Олимларнинг ва толиби илмларни масхара қилишликнинг ҳукми: бундай амал исломдан чиқариб юборадиган амал ҳисобланадими? Бу масъалада тафсилотлар мавжуд:
Агарда киши уларнинг устидан динлари учун кулса, бу иши билан у исломдан чиқиб кетади, чунки кулишдан мақсад дин эди; Агарда кулишликдан мақсад улар билан душманчилик юзасидан бўлса, мисол хизматдаги инсонларни устидан кулиши каби, у ҳолда бу кичик куфрдир; Агар кишида диндорларнинг устидан кулиш, одатий ҳолга айланиб қолган бўлса, ёки кўп ҳазиллашса, бу Исломдан чиқариб юборадиган амал ҳисобланади. Бунга Табук ғазоти ҳақидаги ҳадис далолат қилади, у ерда баъзи кишилар умумийлаштириб:
“Биз мана шу қорию-қурролардан кўра очкўзроқ, ёлғончироқ ва душманга йўлиққанда қўрқоқроқ кимсаларни кўрмадик”… деган эдилар. Бу ерга одамлар устидан умумий кулиш ҳам киради.
Савол: Баъзи бир кишилар баъзан “Сен экстримистсан” ёки “Усул Фиқҳ олими экансан-ку” дейдилар. Уларга бир нарса десанг, улар: “Сен қолоқсан, омисан” дейдилар. Бу ҳам истеҳзо, масхарага кирадими?
Менинг билишимча бу динни масхара қилишга кирмайди. Бу шахс устидан кулишга киради, яъни у киши бундай дейдиган шахснинг ўзини устидан куляпти.
Савол: Масалан бир кишининг ўғлини динга даъват қилсалару у одам айтсаки: “Мен ўғлим учун қийнчиликлар келиб чиқишини ҳоҳламайман” ёки “унга бир зарар етишидан қўрқаман” деса, шундай отанинг ҳукми қандай? Бу гаплари динни устидан кулишга кирадими?
Бу масъалада ўз тафсилотлари бор. Агарда бу киши ибодатни ва динни яхши кўрса, унинг ҳолати даъват қилаётган одамга нисбатан бир шахсий адовати туфайли айтаётган кишиники кабидир. Бу иш катта гуноҳдир ва кичик куфрдир. Агарда ушбу гапларни динни ёмон кўриб айтса, албатта бу иш Исломдан чиқариб юборадиган ишдир.
Савол: Баъзи бир диний маросимларни “муҳим эмас”, “ҳеч нима эмас” каби гап қилган одамларнинг ҳукми қандай? Бу иш динни устидан кулиш, масхаралашга кирадими?
Бу иш тафсилотга муҳтождир. Агарда у одам динимизда асосий ва фаръий (яъни қўшимча) масъалалар, ҳудди асосий ва бошқа асосий бўлмаган масъалалар бор дейишни назарда тутаётган бўлса, бу иши билан динни масхара қилган саналмайди. Лекин бундай жумла қўллаш хато ҳисобланади. Чунки мазкур жумлада бир қарама-қаршилик бор: у ерда ҳақ гап ҳам, ёлғон гап ҳам бор. Аллоҳ Таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! «Роъина» деманглар, «унзурна» денглар…” (Бақара 103) (Саҳобаи киромлар ўрганиши лозим бўлган нарсаларни сабоқ олсалар, Пайғамбаримиз алайҳиссалату вассаламга «Роъина», яъни, “кузатиб туринг”, “тушуниб, ўзлаштириб олайлик”, дейишар экан. Аммо пасткаш яҳудийлар мусулмонларни таҳқирлаш учун шу ҳолатдан ҳам фойдаланишибди. Ўзларининг иброний тилларида худди «роъина» каби талаффуз этиладиган, лекин сўкиш, масхара маъносида ишлатиладиган сўзни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келганда айтадиган бўлишибди) Ўша учун бундай қарама-қарши маънога эга бўлган жумлаларни ишлатиш мумкин эмас. Агарда бир шахс диннинг баъзи бир қисмлари ҳеч қандай қийматга эга эмас ва унинг ҳукми сафсата деб айтса, бу динни устидан кулиш ҳисобланиб, диндан чиқарадиган амал ҳисобланади.
Еттинчи амал
Шайх Муҳаммад Ат-Тамими айтади: “…Еттинчиси: Сеҳр унинг жумласидан “Ас-Сорф” ва “Ал-Атф” (Иссиқ-совуқ қилишлик). Кимки бу амални қилса, ёки шунга рози бўлса кофир бўлибди. Бунга Аллоҳ Таолони қуйдаги сўзлари далилдир: «Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга сеҳр ўргатмасдилар. (Бақара 102).[8]
[8] Али Ал-Худайр айтади:
“Сеҳр” сўзининг луғавий маъноси нима? “Сеҳр” деб сабаби билинмаётган ёки кўзга кўринмаётган нарсага айтилади. Ўша учун кечанинг охирги қисми ҳам “Ас-Саҳар” деб номлана бошланган. Чунки у маҳал бирор бир нарсани кўриш қийин.
“Сеҳр” сўзининг шаръий истилоҳи нима? Сеҳрнинг кўплаб турлари мавжуд бўлгани учун, муайян бир истилоҳга эга эмас. Уларнинг ҳар бири алоҳида истилоҳга муҳтождир. Лекин сеҳрга бир умумий ўзига мос тушунча берса бўлади: масалан, бу бир ном бўлиб, ўзида махсус кўз бойламачилик, шунингдек ғайбий ҳаром ишларни ўз ичига қамраб олади.
Сеҳрнинг қандай тури Исломдан чиқарадиган амал деб ҳисобланади? Сеҳр турларини таҳлил қилиб чиққандан кейин, қайси бири исломдан чиқариши маълум бўлади. Чунки ҳаммаси ҳам исломдан чиқариб юборадиган ҳисобланмайди. Сеҳр қуйдаги кўринишларга эгадир:
Ҳар хил тугунлар, туморлар, “ўқитишлар” орқали қилинадиган сеҳр. Мазкур кўринишнинг шаръий истилоҳи: бу шундай бир сеҳр турики, ҳар хил “ўқитишлар” ва тугунларга дам солиш орқали, Аллоҳнинг изни ила инсонни жуфти ҳалолидан ажратишади. Мазкур сеҳр турига юқоридаги истилоҳни Ибн Қудома келтирган. Сеҳрнинг бундай турини қилган шахс исломдан чиқади, чунки бу сеҳр шайтонларни ёрдамга чақириш орқали содир бўлади ва бошқа катта ширкка тегишлик бўлган амаллар ҳам мавжуд. Мисол учун “Ас-Сорф” (совутиш) – инсонни севган одамидан (аёлидан, эридан, боласидан) совутади. Унга шунингдек “Ал-Атф” (иситиш) ҳам киради – бу сеҳр тури эса олдин кимнидир ёмон кўрган бўлса уни яҳши кўрсаттиради, кўйнини унга нисбатан иситади. “Ал-Атф” “Ас-Сорф”нинг тескарисидир. Мазкур сеҳр турига яна “Ат-Тахйил” (кўз бойлаш) тури ҳам киради, яъни инсон кўзига бир нарсани умуман бошқа нарса қилиб кўрсатиш, масалан, бирор бир ип ёки арқонни инсон кўзига илон қилиб кўрсатиш. Зикр қилинган сеҳр турини Фиръавннинг сеҳргарлари қўллашарди, Аллоҳ Таъоло айтганидай: “…Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди.” (То Ҳа: 66). Бу турга яна циркдаки ҳар-хил чиқишлар ҳам кириб кетади, сеҳргар бирор бир инсоннинг калласини кесиб қайта тиклаб қўйиши, ёки бирор бир чойнакни одамлар устида ўзидан-ўзи учиб юриши, ёки эшикнинг кичик тешигидан сиғиб у тарафдан чиқиши, илонни еб юбориши, сочи билан оғир юк машинани тортиши, буларнинг ҳаммаси исломни бузувчи амаллар ҳисобланади. Ундаги қоида – ҳақиқатда бўлмайдиган ва инсоннинг қудрати етмайдиган ишлардир. Лекин Аллоҳ бирор бир одамнинг баданига куч-қудрат берган бўлсаю, масалан темирни қўли билан эга олиш каби, бу исломдан чиқариб юборадиган сеҳр тури ҳисобланмайди. Аммо ҳавода учиш, сув устида юриш – буларнинг ҳаммаси “Ат-Тахйил” сеҳр турига киради. Ҳар хил гиёҳлар ва ўсимликлар орқали қилинадиган сеҳр – бу ерда одам мийясига таъсир қилиш орқали, кўзига ҳар хил нарсалар кўринишини чақириш (глюцинация)га олиб келиш. Сеҳрининг бу турида уламоларда ихтилоф бор:
Биринчи сўз, – Имом Аш-Шофий сўзидир, – бу тур сеҳр ҳисобланмайди ва ушбу турдаги ишга қўл урган кофир бўлмайди. Лекин бу иш зулм, бировни ҳаққига тажовуз қилиш ва ер юзида фасод тарқатишга киради. Бу турдаги қавлга риоя қиладиганлар ушбу сеҳр турида шайтонлар қатнашмаганлар дейдилар ва бу фақатгина бир мазҳабнинг фикридир.
Иккинчи сўз бу иш куфрдир, чунки муайян бир сеҳр турига киради, яъни мийяни ўйлашига ва одамлар хулқ-атворига таъсир қиладиган, тушунарсиз, кўзга-кўринмас унсурлар орқали амалга оширилади. Бу турдаги амални сеҳр санайдиганлар, умумий далиллар келтирганлар, масалан: “…шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар.” (Бақара: 102) ва яна “жибтга ва тоғутга иймон келтирганлар” (Нисо: 51), бу ердаги “Жибт” – сеҳр деганидир. Шунингдек (Бухорий ва Муслим)да келган “етти ҳалокатга олиб борадиган гуноҳлардан эҳтиёт бўлинг” деган ҳадис. Сулаймон ибн Абдуллоҳ ўзининг “Тайсирул Азизил Ҳамид” китобида (335-бетининг) “Сеҳр” бобида, юқоридаги икки ихтилофлик қарашни келтиргандан сўнг айтади: “Кимки “сеҳргарни” ширк ишлар қилмасдан ҳам бу ишни қила олади деб гумон қилиб кофир деб санамаётган бўлса, ушбу иш у ўйлагандай эмас. Шайтонлардан қилинаётган сеҳр, ширк қилмасдан, шайтонларга ва юлдузларга ибодат қилмасдан қилишликни иложи йўқдир. Гиёҳлар, ҳар хил зираворлар, тутнлар орқали қилинадиган сеҳрга келсак, бу ундай даражадаги сеҳр ҳисобланмайди, лекин ўзининг зарари туфайли ҳаром ҳисобланади. Уни бажараётган одамни қаттиқ койиб урушилади”.
Муаллиф (Ат-Тамими) ўз рисоласида биринчи турдаги сеҳрни назарда тутган эди. Иккинчи турига келсак, уни исломдан чиқарадиган амал деб ҳисоблайдиганлар учун ўшандай ҳисобланади, лекин иккинчи қовлга асосан бу борада ихтилоф мавжудлиги учун, токи кишига далил қоим қилинмагунча ундай ҳисобланмайди. Ихтилоф бор махфий у тўғрисида далил очиқ бўлмаган ва далил етиб келмаган масъалаларда билмасдан қилгани учун (узр бил жаҳл) инсонда узр бўлади, аммо агар инсон мусулмонлар бор жойда ёки далилга эришишга имкони бор ерда ёки ўрганишга шароити бор жойда яшаса ва бир исломни бузувчи амал устида уламолар ижмоъ қилган бўлса билмаганлиги (узр бил жаҳл бўлмайди) унга узр бўлмайди.
Муаллиф сеҳрни икки турга ажратди:
Амалга таълуқлик сеҳр (Амалий); Эътиқодга таълуқлик сеҳр (Эътиқодий);
Биринчи турга келсак: “Кимки бунга қўл урса” – яъни “Ас-Сорф” ва “Ал-Атф” сеҳрига. Бундай одам эътиқодидан қатъий назар, фақатгина бу амални бажарганигина учун кофир бўлади, агарчи у: “Мен сеҳрдан нафратланаман, уни ҳаромлигини биламан, лекин дунё матоси учун ёки моддий бойлик учун қилдим” деса ҳам.
Иккинчи турига келсак [сеҳрни] – эътиқодга таълуқлик сеҳр. Муаллиф айтганидак: “… ёки унга рози бўлса”. Бу ердаги “ёки” боғловчиси сеҳрнинг иккинчи турини биринчи турдан фарқ борлигига далолат қилади. Ким сеҳрга рози бўлса, лекин ўзи қилмаса ҳам кофир бўлади.
Савол: Нимага муаллиф сеҳрни зикр қилиб сеҳргарни зикр қилмади? Сеҳргарни бу ерда келган маънодан билиб олса бўлади. Агарда сеҳргар биринчи турдаги сеҳрни қилса (тумор, тугун, “ўқитиш” орқали), у уламоларнинг ижмоъси ила кофирдир ва унинг исломи саҳиҳ эмас. Агарда сеҳргар иккинчи тургдаги сеҳр турини қилса (ҳар хил гиёҳлар ва зиравор ичимликлар орқали), унинг ҳукмида ихтилоф бор, ҳудди сеҳрнинг ушбу туридагисида (ихтилоф) бор бўлгани каби: уни (катта куфр билан) такфир қиладиганлар ҳам бор, шунингдек кичик куфр дейдиганлар ҳам бор.
Савол: Сеҳр билан даволанса бўладими? Бу ерда тафсилотлар мавжуд:
Кимки сеҳргар (фолбинга, мунажжимга ваҳоказо) у ғоибни билади деб ишониб даволанаман деб борса, у кофир бўлади ва унинг Исломи ботил бўлибди, бунга далил “Кимки коҳинга (сеҳргарга, фолбинга, мунажжимга) ҳузурига бориб ва унинг сўзига ишонса, у (шахс) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлганларга кофир бўлибди (Абу Довуд)” ҳадисидир. Ким сеҳргарга (фолбинга, мунажжимга ваҳоказо) даволанаман деб бормасаю, лекин сеҳргар айтган амални: бир жинга атаб қурбонлик қил деса, ёки Аллоҳни номини зикр қилмай қурбонлик қил деса, ёки умуман шайтонлар рози бўладиган бирор бир амални қилса, у одам кофир бўлади ва Исломи ҳам ботил бўлади, чунки бу иш ўз ўзидан куфр амалдир. Кимки сеҳргар ёнига даволанаман деб борсаю, лекин у сеҳргарга ҳам ишонмаса, ундан ташқари бирор бир Исломини ботил қиладиган амал ҳам қилмаса, лекин зарурат юзасидан, касалдан фориқ бўламан деб борадиган кишининг ҳукмида уламоларнинг ихтилофи мавжуд. Ҳанбалийлар ушбу ишни ўткир заруратдагина қилса бўлади дейдилар, лекин киши ғайбий ҳеч нарсага ишонмаслиги лозим ва ҳеч қандай исломдан чиқариб юборадиган амалга қўл урмаслиги лозимдир дейишади. Қолганлар ушбу ишни бундай амаллардан қайтарган далиллар мавжудлигига асосан (юқорида ҳадис) умуман мумкин эмас деб ҳисоблайдилар, ундан ташқари Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан келган: “Етти ҳалок қилувчи гуноҳлардан четланинг” дейилган ҳадисга асосан. Четланишдан мурод сен бир тарафда бўлсанг, четланаётган иш иккинчи тарафда бўлиши керак дегани.
Бу иккисининг ичидан тўғри бўлган (рожиҳ) қовл иккинчисидир. Биринчи қовлга келсак у жуда заифдир. Қандай қилиб касалдан фориқ бўлишнинг бадали ақийдани бузишдан иборат бўлиши мумкин?! Лекин шунга қарамай мазкур тур (сеҳргарга бориб, унга ишонмай, исломни бузувчи амал қилмаслик) ўз ўзидан исломдан чиқарувчи амал дея ҳисобланмайди, чунки ушбу амал устида ихтилоф мавжуд бўлиб, мазкур ишга қўл урган одам билмаслик (узр бил жаҳл) билан “оқланади”.
Саккизинчи амал
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “…Саккизинчиси: мусулмонларга қарши мушрикларни қўллаб қувватлаш ва уларга (мусулмонларга қарши) ёрдам бериш. Бунга далил ўлароқ: “Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.” (Моида 51). [9]
[9] Али Ал-Худaйр айтадики:
“Бу исломни бузувчи амал (ўрганишлик) жуда муҳимдир, айниқса ҳозирги кунимизда, мушрикларнинг ғалабаси ва мусулмонларнинг заифлиги туфайли, шунингдек ушбу амални кенг тарқалганлиги ва хатарлилиги туфайли баъзи бир мусулмонларнинг ушбу амалга қўл уриб қолиш эҳтимоли катталигидан ҳам.
Савол: Бу ишга далил нима? Муаллиф битта далил келтирган: “Сизлардан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.” (Моида: 51).
Имом Қуртубий (Моида: 51) оятида борасида айтади: «Сизлардан ким уларни дўст тутса», яни ким сизлардан мусулмонларни зиддига уларни қўллаб-қувватласа, «албатта у улардандир». Бу ерда Аллоҳ таъоло уни ҳукмини, уларни ҳукмидек эканини баён қилмоқда. (Тафсирул Қуртубий, 6/217)
Шунингдек мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам беришлик куфрлигига мусулмонларнинг ижмоъси ҳам бор.
Ибн Боз “Фатаваси”да (1-жилд, 274-бет)да шундай дейди: ”Ким мусулмонларга қарши, кофирларга ёрдамнинг ҳар қандай тури билан бўлмасин ёрдам берса, у одам кофир эканига, ва у (ёрдам берган шахс) ўшалар (мушриклар) каби эканига уламоларнинг иттифоқи мавжуддир”
Имом Ҳамд ибн Атиқ айтади: “Албатта, мушрикларга ёрдам беришлик ва уларга мусулмонларни заиф жойларини ишора қилишлик ёки уларни ҳолига розилик кўрсатишлик, буларнинг барчаси куфрга туширади. Кимдан мазкур нарсалар икроҳсиз содир бўлса, бас, у муртаддир. Агарчи у кофирларга нафрат қилиб, мусулмонларга муҳаббат қилса ҳам”. (Ад-дифъа ан аҳлу сунна вал иттибаъ, 31) Абдуллатиф Ибн Абдур-Роҳман Ибн Хасан айтади: “Кимки улар кофирларга мусулмонларни зарарига сабаб бўлса, ёки ёрдам берса, ҳар қандай ёрдам бўлса ҳам бу очиқ риддадир”. (муртадлик). (Ад-Дурорус сания, 10/429)
Савол: Исломдан чиқиб кетишга сабаб бўладиган [мусулмонларга қарши кофирларга] ёрдамнинг турлари қандай:
Кофирларнинг динларига севги сабаблик, ёки уларнинг қонунлари сабаблик, ёки уларнинг динларига (севмаса ҳам) рози бўлишлик сабабидан, мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам беришлик. Бу амал Исломни бузувчи амал ҳисобланади. Бу амални имом Ибн Жарир Ат-Тобарий “Сизлардан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир” оятини тафсирлар экан шундай дейди: “Кимки кофирларни ўзларига дўст тутиб мусулмонларга қарши ёрдам берса, у шахс ўша дин вакилларидандир. Чунки фақатгина (кофирнинг) динидан ва у (кофир) ниманининг устида қоим бўлганига рози бўлибгина, (кофирни) ўз дўсти ва ёрдамчиси қилиб олади. Агарда у кофирларнинг динидан рози бўладиган бўлса, унга (кофирларнинг динига) қарама-қарши бўлган нарсага адоват ва нафрат ҳисси сезади. Шу сабабли унинг ҳолати уларнинг (кофирларнинг) ҳолати каби бўлади.” (Тафсир ат Тобарий) Ар Розий (544-606-ҳижрийда вафот этган) айтади: “Билгинки, мусулмон тарафидан кофирни валий қилиб олиш, уч ҳолатдан ҳоли эмас: Ушбу мусулмон киши, у кофирнинг куфрига рози ва шу учун уни ўзига валий-дўст қилиб олган. Чунки ҳар бир шуни қилган киши, кофирни ушбу динда оқловчи ҳисобланади (яъни унинг куфрини оқлаган). Куфрни оқлаш эса куфр саналади. Куфрга розилик куфр ҳисобланади. Бундай сифат билан, мусулмон бўлиб қолиш мумкун эмас (яъни ўша сифат билан ҳеч қачон мусулмон бўлолмайди)” (Тафсирул Кабийр, 3/28) Бу амалдан мақсад яъни Исломни бузувчи амалдан, куфрга рози бўлиш ва уни тан олишдан иборатдир, кимки куфрга рози бўлса у муртад (исломдан қайтан шахс) дир. Аллоҳ Таоло айтади: “Вақтийки, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сизлар ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. », деган эди. (Аз-Зуҳруф 26). Ва ҳадисда: “Кимки Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга куфр келтирса, унинг жони ва моли ҳаром бўлибди” (Муслим) дея келади. Мусулмонларга қарши кофирларга уларнинг динини ёмон кўриб ёрдам берса ва бунинг натижасида кофирлар ғалаба қозонса ва қувватланса. Ибн Ҳазм “Ал-Мухалла” китобининг (13-жилд, 138-батида) шундай дейди: “Ўз ҳиссиёти ила ҳарбий кофирларга ёрдам бериб, ва [мушрикларга] ўзига қарши бўлган мусулмонларни ўдлиришликни, ёки уларнинг молларини талон-тарож қилинишликни, ёки аёллари асрга олинишликни қўйиб берган риботларда турган [мужоҳидга] келсак, агарда кофирлар устидан бошқарув мусулмонларда бўлиб, кофирлар фақатгина мусулмонларни амрини бажариётган бўлсалар, ушбу ҳолатда ҳалокатга учраган бўлиб, жуда ҳам қабиҳ ишга қўл урган бўлади. Лекин бу қилган иши билан кофир бўлиб қолмайди, чунки куфрга сабаб бўладиган иш қилмаган бўлади. Агарда кофирлар унинг [мусулмон] устидан ҳукмронликка ега бўлса, бу сабаблик кофир бўлади. Агарда мусулмонлар ва кофирлар тенг бўлсалар ва бири иккинчиси устидан ҳукмронликка ега бўлмаса, бизлар бундайларни кофир санамаймиз”.Кимки мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам берса, уларнинг динини ёмон кўрса ҳам, лекин бу мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам туфайли мушриклар куч ва қувватга эга бўлиб қолсалар, у киши кофир бўлибди. (Тепада (2), зикр қилинган ёрдамдан натижа куч ва ғалаба бўлган бўлса, бунисида (3), кофирлар куч ва қудратга эга бўлябдилар)
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтдилар: «Аллоҳга ширк келтирган
ёки ширк келтирмаса ҳам, мусулмонларнинг зиддига мушриклар билан бирга бўлган мусулмон кофир бўлиши (диндан чиқиши) ҳақида Аллоҳнинг китоби ва росулининг суннати, шунингдек мўътабар олимларнинг қовлларидан далиллар жуда кўп». (Рисалатуш шахсия, 272)
Савол: Мушрикларга бўлган ёрдам ва қўллаб қувватлашнинг қандай турлари мавжуд?
Уларга: ҳарбий ёрдам, молиявий ёрдам, сиёсий ёрдам, фикрий ва ақлий ёрдам, маслаҳат бериб қилинган ёрдам ва шунингдек уларни ҳимоя қилиш каби амаллар кириб кетади.
Савол: Мушрикларга бўлган ёрдамнинг замонавий кўринишлари. Бу ерда ўзини исломга нисбат этган давлатларнинг социалистик ва коммунистик партиялар ҳукумат тепасига келмоқчи бўлганда уларга нисбатан бўлган ёрдам ва қўллаб қувватлашни қараб чиқсак бўлади. Негаки, ушбу амални ичига уларнинг куч ва қудратга соҳиб бўлиши ҳам киради, бу эса уларнинг мусулмонларнинг мийясига коммунизм мафкурасини қуйишликка олиб боради. Бу ҳам юқорида келтирилган Ибн Ҳазминг гапларига кириб кетади, ҳудди бирор бир давлатда бирор нима билан илмоний (“дин дунё ишларига аралашмасин” дейдиганлар) партияларга ҳокимият тепасига келсин дея ёрдам бергани каби, чунки бу мусулмонларга нисбатан куфрий эътиқодни сингдиришни ҳам ўз ичига олади.
Бу ердаги муаллифнинг “мушрикларга ёрдам” сўзининг остида, мушрик ҳукмига тушадиган одамларни назарда тутилган. Уларга шунингдек кофирлар ҳам киради. Ва ҳеч қандай фарқи йўқки бу ёрдам бирор бир исломий давлатнинг кофир фуқароларига ёрдам бўладими, ёки у билан чегарадош давлатларнинг фуқароларига ёрдам бўладими, орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Шунингдек бир маротаба берилган ёрдам бўладими ёки доимий ёрдам бўладими, орасида ҳеч қандай фарқ йўқ бўлиб, буларнинг ҳаммаси куфрдир.
“Мусулмонларга қарши” сўзларининг остида эса, ким “Аллоҳдан бошқа ҳаққ илоҳ йўқ деб” шу билан биргаликда ҳеч қандай исломни бузувчи амаллар қилмаган одам назарда тутилади. Шунинг учун “мусулмонларга қарши” сўзи ўз ичига бир неча турдаги гуруҳларни қамраб олади:
Муваҳҳид-мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам. Осий-мусулмонларга қарши кофриларга ёрдам. Золим-мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам.
Бидъатчиларга қарши кофирларга ёрдам бераётганга келсак, бу ерда тафсилотлар мавжуд:
Агарда бидъатчиларнинг бидъати, куфр даражасига етмаган бўлсаю ва шундай бидъатчиларга қарши кофриларга ёрдам берса, унинг (ёрдам берганнинг) исломи ботил бўлибди. Чунки [бидъати исломдан чиқариб юбормайдиган бидъат бўлса, у турдаги бидъатчилар] Исломдан чиқмаган бўлиб турадилар. Агарда бидъатчиларнинг бидъати куфр даражасига етган бўлса, масалан Аллоҳдан бошқасига ибодат қилаётган бўлсалар, у ҳолда уларга қарши кофирларга ёрдам берса, бу амал исломдан чиқариб уборадиган амал ҳисобланмайди. Бу масъала энди кофирларга қарши кофирларга ёрдам бериш масъаласи деб ҳисобланади, ҳаттоки [кофир-бидъатчилар] ўзларини мусулмонмиз деб ҳисоблаб келаётган бўлса ҳам.
Савол: Кофирларга қарши кофирларга ёрдам бериш, аслий кофир бўлмиш яҳудий ва насороларга қарши ёрдам, ёки ўзларини мусулмон деб атаб, аммо исломни бузувчи амалларни қилиб юрган кофирлигидан қатъий назар, уларга қарши ёрдам бериш ҳукми.
Бу борада аҳли илмлар орасида ихтилоф мавжуддир, баъзилар буни мумкин дейдилар, баъзилар эса баъзи шартлар тўпланса мумкин деб санайдилар, лекин нима бўлгандан қатъий назар бу амал Исломдан чиқариб юборадиган амал деб ҳисобланмайди.
Савол: Юқоридаги зикр қилиб ўтилган саволлар, мусулмонлар билан кофирлар ўртасида бўлиб ўтаётган урушда мусулмонга қарши кофирга ёрдам бергандаги ҳолатни акс этганди. Лекин ёрдам сўраш масъаласи бироз фарқ қилади. Бу қачонки мусулмонлар билан мусулмонлар орасида уруш кетаётиб, бир тараф мусулмонлар иккинчи тарафга қарши кофирлардан ёрдам сўрашликдир. Мусулмонларга қарши кофирдан ёрдам сўрашликдан ҳам мурод айнан шу эди ўзи. Бу ҳолатдаги, мусулмонларга қарши кофирдан ёрдам исташ, ҳукмда тафсилотлар мавжуд:
Агарда кофирларда ёрдам сўраётган мусулмонлар, кофирлардан қудратлироқ ва кучлироқ бўлсалар ва шунингдек кофирлар ҳам мусулмонлардан заиф ва кучсиз бўлсалар, уруш тугагандан сўнг кофирлардан ҳеч қандай куч ва қудрат бўлмаса, бундай ҳолатда аҳли илмлар орасида ихтилоф бор. Уларнинг бир қисми мумкин деган бўлсалар, аксари эса ўта зарур вазиятдан ташқари бу ишнинг мумкин эмаслиги тарафдорларидир. Бу масъаланинг номи мушриклардан ёрдам сўраш масъаласи деб номланади. Бу ишни мумкин санаганлар бир қатор шартларни зикр қилиб ўтганлар: Урушдаги куч ва бошқарув мусулмонлар қўлларида бўлишлиги; Кофирлар заиф бўлиб, агарда кофирлар аҳдларини бузиб хиёнат қиладиган бўлсалар мусулмонлар омонда бўлишлиги таъминланишлиги; Тасаввурий зарурат эмас, балки ҳақиқий зарурат бўлишлиги керак;
Бу биринчи ҳолатда қилинаётган муддао шуки, Исломни бузувчи амал ҳисобланмаслигидир.
Агарда кофирдан ёрдам сўраган мусулмонлар, кофирлардан кўра кучсизроқ ва заифроқ бўлса ва улар ўзларидан кучлироқ ва қувватлироқ кофилардан ёрдам сўрасалар, бунинг натижасида мусулмонлар тоифасини мағлубиятга учраб, куч ва қудрат ёрдам сўралган кофирлар қўлида бўлиб қолса, бундай амал исломни бузувчи амал бўлади. Чунки бу нарса, кофирларнинг мусулмонлар устидан ғалабасидан кейин, уларга куфрий эътиқодларини ва урфларини сингдира олишни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек бу ҳолатга юроқида зикри келган Ибн Ҳазмнинг сўзлари ўз кучига эгадир.
Кофирлардан ёрдам сўраш бобига шунингдек сиёсий иттифоқ ва бирлашмалар ҳам кириб кетади, масалан, агарда мусулмонлар ҳар хил коммунистик ва илмоний партиялар билан ҳокимиятни қўлга олиш учун тузган иттифоқлари каби. Бу ҳолатда ҳам ўз тафсилотлари мавжуд. Лекин бу исломдан чиқариб юборадиган амалми ёки йўқми? Бунинг ҳаромлигига келсак бунга ҳеч қандай шак шубҳа йўқ албатта, Имом Муслимнинг “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: Қайтавер, албатта мен мушрикдан ёрдам олмайман” деб келган ҳадисларига мувофиқ. Агарда баъзи мусулмонлар кофир партиялар билан иттифоқ тузсалар, натижада улар ҳокимиятни қўлга олиб, унда кофирлар мусулмонларга ширкий ва илмоний фикрлари ва куфрий эътиқодларини сингдира олганлари учин бундай амал исломни бузувчи амал деб ҳисобланади. Агарда бундай иттифоқда кофир партияларда куч ва қудрат бўлмаса ва мусулмонларга тобеъ бўлсалар, мусулмонлар ва улар билан келган куфрий партия мусулмонларга ўз фикри ва эътиқодини сингдиришга кучи бўлмаса, уларнинг устида Исломий ҳукмлар турса, бундай ёрдам сўрашлик Исломни бузувчи амал деб ҳисобланмайди. Лекин бундай ишга қўл урганлар ҳалокатга учраган ҳисобланадилар, ҳудди юқорида Ибн Ҳазм айтиб ўтганидай, шунингдай юқорида Имом Муслимдан келган “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: Қайтавер, албатта мен мушрикдан ёрдам олмайман” деб келган ҳадисга мувофиқ. Аммо, бундай амал Исломни бузувчи амал деб ҳисобланмайди.
Тўққизинчи амал
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтадики: “…Тўққизинчиси: Кимки баъзи одамларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатини доирасидан чиқишга ижозат бор деб еътиқод қилса, ҳудди Ҳизр алийҳиссаломга Мусо алайҳиссалом шариатидан чиққани каби дея еътиқод қилса, ўша (одам) кофирдир”. [10]
[10] Али Ал Худайр айтади:
“Мазкур Исломни бузувчи амал, пайғамбарлик рисолатига таълуқлидир, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга иймон келтиришликдаги маъно ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатдан чиқмасликни ўз ичига олади. Ундан ташқари ушбу иш, эргашишликдаги тавҳидига ҳам киради.
Муаллиф айтади: ”Кимки баъзи одамларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шариати доирасидан чиқишга ижозат бор деб эътиқод қилса…”
Бу Исломдан чиқарувчи амал, воқеъликда тирик авлиёлар шариатдан чиқа оладилар деб эътиқод қиладиган суфийларга тегишлидир. Бунга далил ўлароқ Ибн Таймия “Фатава”сининг (10-жилд, 434-435 бетида) зикр қилиб шундай дейди: “Кимки намоз баъзи мўтабар шайхлардан соқит бўлган деса, ёки Аллоҳнинг шундай бир ўзига хос қуллари борки улардан намоз соқит бўлган деса, ёки ўшандай қуллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олиб келган шариатга эргашишликдан озод бўлганлар ҳудди Ҳизр алайҳиссаллом, Мусо алайҳиссаломнинг шариатига эргашишликдан озод бўлгани каби деса, шунингдек кимда-ким шундай одамлар авлиёлар дея эътиқод қилса, ўша одам (эътиқод қилаётган одам) уламолар ижмоъси ила кофирдир”
“Иқнаъ” китобининг муаллифи нақл қиладики: “кимки баъзи инсонлар шариатдан чиқишларига ижозат бор деса, ўша одам кофирдир”.
Муаллифнинг бу ердаги “ким … дея эътиқод қилса” сўзи, ўзидан олдинги келган амалдан фарқли ўлароқ (саккизинчи навақид), эътиқодга тегишликдир, ундан олдинги (навақид амал) амал (билан исломдан чиқишлик)га тегишлик эди.
“баъзи инсонларга” деган сўзи, суфийлар айтишича тирик шайхлар ва тирик авлиёларга тегишликдир.
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқишликка” деганда Ислом динини ҳаммасидан дея назарда тутилади, яъни Ислом динидан бўлган ҳеч нарса қилмаслигига ижозат бор дегани, у ҳоҳ диннинг устуни бўлсин, ҳоҳ вожиботи, ёки ҳатто суннати бўлсин.
“ижозат бор” деган сўз, яъни у шариатга муҳтож эмас ва шариат ҳам унга вожиб эмас дегани.
“ҳуддики Ҳизр алайҳиссаломга Мусо алайҳиссалом шариатидан чиққани каби” сўзи, бу қисса Қуръонда “Каҳф” сурасида зикр қилинган.
“ўша одам кофирдир” дегани, Исломдан чиқариб юборадиган амални назарда тутяпти.
(Таълиқ: Ҳаммамиз биламизки кўплаб пайғамбарлар хос бир қавмга юборилган едилар. Масалан, Мусо алайҳиссалом Бану Исроил қавмига юборилган едилар, Ийсо алаҳиссалом ўз қавмига ва Лут алайҳиссалом ҳам ўз қавмига юборилган эдилар. Ҳизр алсйҳиссалом еса ўша даврларда яшаган солиҳ инсон бўлиб Бану Исроил қавмидан эмас едилар Аммо, Муҳаммад алайҳиссалом барча башариятга пайғамбар қилиб жўнатилганлар. Бунга ўзларини сўзлари далолат қилади: “Аввал пайғамбарлар ўз қамларига ҳоссатан жўнатилар эдилар, мен эса бутун башариятга жўнатилдим”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динлари бошқа барча динларни бекор қилди ва у зотга нозил қилинган Китоб бошқа барча китобларни бекор қилди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча одамларга юборди. Энди ким у кишига иймон келтирмаса ва эргашмаса,ундай кимса – бу дунёда адашганлардан, қиёматда эса ҳалок бўлувчилардан бўлади. Насоий ва бошқалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: У зот Умар розияллоҳу анҳунинг қўлларида Тавротнинг бир вароғини кўрдилар ва айтдилар: «Сизлар бу (Ислом шариати)да ҳайрон бўлиб қолдингларми, эй Хаттобнинг ўғли?! Мен уни сизларга оппоқ, тип-тиниқ ҳолда келтирдим!… Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мусо тирик бўлганида, у учун менга эргашишдан бошқа иложи бўлмас эди»
(Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган ва у ҳасандир). Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: «Мусулмонлар ўз динларида билишлари мажбурий бўлган ва барча мусулмонлар иттифоқ қилган (масалалардан бири): кимки, Ислом динидан бошқа динга эргашиш ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатидан бошқа шариатга эргашиш жоиз, деб билса – у кофирдир». (Мажмуъ ал-фатово 28/524)
Ўнинчи амал
Шайх Муҳамамд Ат-Тамимий айтади: “…Ўнинчиси: Аллоҳнинг динидан юз ўгирмоқ, уни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик, бунга далил Аллоҳ Таолонинг: “Роббисининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз. (Сажда 22)”.[11] оятидир.
[11] Али Ал Худайр айтади:
“Юз ўгирмоқ дегани нимани англатади? Юз ўгириш, яъни бу дегани одам орқасига ёки ёнга ўгирилиб кетмоғидир.
Савол: Қачон юз ўгириш Исломдан чиқарадиган амал деб ҳисобланади? Бу унинг турига боғлиқ.
Муаллиф зикр қилган тур эса – умумий юз ўгиришдир, яъни уни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик. Яъни “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ” дея ўзини мусулмон санаб, аммо диндаги қолган амаллардан юз ўгиради: намоз ўқимайди, рўза тутмайди, ҳажга бормайди, ҳаромни тарк этмайди, вожиботларни қилмайди. Буларнинг ҳаммаси, амалга таълуқлилари эди. Шунга ўҳшаб, ушбу амалларни ўрганишликдан юз ўгириш ҳам, ўзини мусулмон санаб келишлиги исломи учун етмайди. Шундан сўнг муаллиф Аллоҳ Таолонинг: “Роббисининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз. (Сажда 22)” оятини далил келтиради. Бу одамнинг ҳукми – унинг Исломи саҳиҳ эмаслигидир (яъни Исломдан чиққан дея айтяпти).
Диндан юз ўгиришликнинг турлари:
Умумий юз ўгиришлик, юқорида зикр қилинганидай; Қисман тарк этишлик, яъни бирор бир иймоннинг саҳиҳлигини шарти бўлмиш амални тарк этиш. Масалан, “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ” деб ва Ислом бўйича яшаб, лекин “тавҳидул улуҳияни” (Аллоҳга хос бўлган илоҳий сифатлар тавҳидини) ўрганишликдан юз ўгириш ёки бирор бир амални йўқлиги куфр ҳисобланмиш амалдан юз ўгиришлик. Бунинг мисоли – ҳаж. Кимки Ҳаждан юз ўгирса: уни қилмаса, бу амал диннинг устуни деб ҳисобламаса, бу иш унга қизиғи ҳам йўқ бўлса – бу амал Исломни бузувчи амал деб ҳисобланади. Бизлар “Кашфуш Шубуҳат” (“Шубҳаларни аритиш”)да тавҳид-улуҳияга асосланган амаллардан юз ўгирган одамнинг ҳукмини зикр қилиб ўтган эдик. Қисман юз ўгиришликга мисол – намоздан юз ўгиришлик ва уни дангасалаикдан ўқимаслик. Бундай одам кофир бўлади. Вожиб амалларниг баъзиларидан юз ўгиришлик, уларга амал қилмаслик ва уларни ўрганмаслик, аммо уни тарк этишлик билан диндан чиқиб кетмайдиган амал бўлмоғи лозим. Мазкур тур Исломдан чиқариб юборадиган амал деб ҳисобланмайди, ундай бўлганда эди, катта гуноҳлар қилган инсон ҳам куфрга тушган бўлар эди. Масалан баъзи инсонлар баъзи вожиб амаллардан юз ўгирадилар, уларни ўрганмайдилар ва уларга амал қилмайдилар. Мазкур турдаги юз ўгиришлик, ҳаром саналади, соҳиби гуноҳкордир. Суннатдан юз ўгиришлик: уни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик. Суннатдан юз ўгиришлик деганда, шундай бир амаллар бўлиб, уни тарк этишлик гуноҳ саналмайди. Бундай турдаги тарк этишлик на Исломдан чиқариб юборади ва на гуноҳ саналади, лекин макруҳ (қилинмагани яҳши) амаллардан саналади, чунки суннатни ўрганишлик ва унга амал қилишлик суннат ҳисобланади.
Ва бу Исломни бузувчи амалларни энг сўнгисидир. Кўриниб турибдики, мазкур Исломни бузувчи амаллардан эътиқодга таълуқлиги ҳам бор, масалан: тўртинчи амал ичидаги ва тўққизинчи амал кабидай, шунингдек улар орасида, эътиқод қилмасдан фақатгина амалнинг ўзи билан кофир бўладиганлари бор, ҳудди биринчи, иккинчи, олтинчи ва саккизинчи амаллар каби.
Хотима:
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “Ҳазиллашиб, жиддий ёки қўрқиб (исломни бузувчи амалга) қўл урган одамнинг орасида ҳеч қандай фарқ йўқ, магарам икроҳ остидаги (мажбурланган) инсон ушбу исломни бузувчи амаллар орқали кофир бўлишликдан мустаснодир. Бу амаллар энг хатарли ва энг кенг тарқалганидир, шунинг учун мусулмон киши ўз нафси учун бу амлларга қўл урушликдан қўрқиб, диққатли ва таййёр бўлиши керак. Аллоҳдан Унинг ғазабига ва аламли азобига сабаб бўладиган ишлардан паноҳ сўраймиз. Аллоҳнинг энг яҳши яратган халқи бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва уларнинг оила аъзоларига ва асҳобларига саловату саломлар бўлсин.” [12]
[12] Али Ал Худайр айтади:
Муаллиф айтади: “Бу амалларга қўл урганлар (орасида) ҳеч ҳам фарқ йўқ”. Яъни ким Исломга даъво қила туриб бу ишлардан бирига қўл урса – унинг Исломи ботил бўлади ва кофир бўлибди. Агарчи муаллиф илк ўлароқ зикр қилган одам турига мансуб бўлса ҳам, яъни мазкур амални нийят қилмай фақатгина ҳазиллашиб, ҳангома қилиб айтган бўлса ҳам. “Кашфул Қонъа” китобининг муаллифи “Муртад” бобида Исломдан чиқариб юборадиган амалларни зикр қилиб бўлиб шундай дейди: “..Агарчи ҳазиллашган ҳолда қўл урган бўлса ҳам сўзига Аллоҳ Таъолонинг: “Агарда кимда-ким сизлардан динидан воз кечса…” ояти далолат қилади. Бу оят умимуй бўлиб ҳазиллашган ва жиддий ҳолатда қўл урган одамни ўз ичига қамраб олади. Бунга шунингдек “Кимда ким (Ислом) динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар” дейилган Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадис ҳам далолат қилади. Мазкур ҳадис уни ҳазиллашиб ёки жиддий ҳолда қўл урганидан қатъий назар, динини ўзгартирган одам тўғрисида умумий ҳисобланади. Шунингдек бунга яна Табук ғазотига кетаётгандаги мунофиқларнинг Исломдан чиқарувчи амал қилиб қўйганлари ҳам далолат қилади, ўшанда улар ҳам ҳазиллашиб, ушбу амалга қўл урган бўлишса ҳам “оқланмаган” эдилар”.
Муаллиф зикр қилган иккинчи турдаги инсон – жиддий ҳолда Исломни бузувчи амалга қўл урган кишидир. Бу шундай шахски, мазкур амалга олдиндан нийят қилиб қўл урган кишидир.
Учинчи турдаги инсон – қўрққан ҳолда қўл урган киши. “Қўрққан ҳолда” деган киши сўзи остига, бу ерда қўрқуви сабаблик “оқланмайдиган” киши назарта тутиляпти. Масалан, агарда Исломни бузувчи амалга қўл урмаса одамларни гапидан, ёки маломатидан қўрққан, ёки дунё матоларидан бўлган нарсалари камайиб қолишдан қўрқан киши назарда тутилган.
“Икроҳ остидаги одамдан ташқари” сўзи билан муаллиф мажбурланган одамни, агарда уни қўл урган куфри, унга ягона қутулиш чораси бўлишини шарт қилиб, ушбу қатордаги инсонлар туридан мустасно қилинган. Масалан, агарда у шахс Исломни бузувчи амални қилмаса уни ўлдиришса, ёки молидан шунчалик даражада олишсаю у одам бу нарсани кўтара олмай ўладиган бўлса, ёки бу билан унинг жонига зарар етса (шунга шак-шубҳасиз амин бўлса). Бу масъалани “Кашфуш шубуҳат” китобининг хотимасида кўриб чиқган эдик.
Одамни куфрга мажбурлангандаги икроҳ ҳолати куфрдан мустасно бўлишга далил, Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзларидир: “Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно…” (Наҳл 106).
Муаллиф зикр қилиб ўтмаган, яъни жоҳил “билмасвой”, одамга тўхталиб ўтсак. Бу тўғрисида шарҳимизнинг бошида айтиб ўтгандик, ҳозир ҳам айтамизки, жаҳолат “билмаслик” юз ўгириш туфайли бўлиши мумкин, ёки эътиборсизлик туфайли бўлиши мумкин, ёки бепарволик билан бўлиши мумкин ва бу ҳолда у Исломдан чиқариб юборади. Ёки яна одамга далил етиб келмаслиги билан бўлиши мумкин. Далил етиб келмаслиги фақатгина рисолатга оид бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий орқалигини ўрганишлик мумкин бўлган нарсаларда: фаришталар, илоҳий китоблар, набийлар, ҳаром ва ҳалоллар, вожиботларда узр бўлади. Ва яна кечагина янги динга кирган одамларга ҳам узр бўлади. Бундай одамлар жуда оздирлар: янги Исломга кирганлар, ёки чўлу-биёбонларда яшаб вояга етганлар бўлиши мумкин (Қуръон етиб бормаган ва мусулмонлар умуман йўқ диёрлар, ҳозирда ундай ерлар жуда камдир, агарда Африканинг болта тегмаган ўрмонларию, ўқиш ёзишни умуман хабари йўқ қолоқ аҳолиси бўлмаса), ёки мажнун одам бўлиши мумкин. Аммо, фитрат билан билинадиган, яъни пайғамбар келмаса ҳам, тавҳидга ва диннинг аслига тегишли масъалаларда: тоғут ва унинг аҳлини инкори, якка Аллоҳга ширк қилмаслик, Аллоҳни яратувчилигини билиш, ҳамма нарсага қодирлиги тушуниш, мавжудлигини англаш каби амалларга ҳеч кимга УЗР ЙЎҚ. Ҳоҳ янги мусулмон бўлсин (зеро бу нарсаларни билмасдан одам исломга кирмайди, билади кейин исломга киради!), ҳоҳ узоқ чўлда яшаган бўлсин, бу фитратдир, ушбу нарсалар Аллоҳ тарафидан фитратимизга жойлаштирилган, одамларнинг фитратлари бузилиб, ширк қилиб мушрик бўлиб кетганларидан кейин Аллоҳ мушрик ҳолдаги қавмларга пайғамбарлар юборган эди, уларни мусулмон деб юбормаган эди! Мажнунга келсак, унинг дунёвий ҳукми кимнинг валийлиги остида бўлса, унинг ҳукмини олади, агар кофир қўл остида бўлса мажнуннинг ҳам дунёвий ҳукми кофирдир, агар мусулмон киши қўл остида бўлса мусулмон ҳукмидадир. Охирати эса Аллоҳга ҳаволадир, рожиҳ сўзга асосан Аллоҳ Ўзи қиёмат куни имтиҳон қилиб олади.
Таъвил натижасида хато қилган одамга келсак, бу ерда тафсилотлар мавжуд. Агарда унинг таъвилдаги хатоси устида уламолар ижмоъси бор бўлган масъала юзасидан бўлса, ёки диннинг асли ҳисобланмиш, ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган масъалага тегишлик бўлса унинг таъвили ҳисобга ўтмайди ва кофир бўлади. Агарда бир инсон хато таъвили натижасида Аллоҳдан бошқасига атаб қурбонлик қилса, бу Исломни бузадиган амалдир.
Устида ихтилоф мавжуд бўлган амалларга нисбатан хато таъвилига келсак, масалан намозни тарк этган кишини такфирини олсак, агарда у одам намозни тарк этган кишини, таъвиллар туфайли кофир санамаса, уни ўзини такфир қилинмайди. Ҳудди гиёҳлар ёрдамида сеҳр қиган одамни баъзилар таъвил сабабли кофир демагани каби. Бундай одам ўзининг хато таъвили натижасида узрли ҳисобланади ва бундай амал Исломни бузувчи амал деб ҳисобланмайди.
Ва сўзимизнинг охирида Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг оила аъзоларига ва асҳобларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин!
