Исломни бузувчи амаллар (матни).
بسم الله الرحمن الرحيم
Шайх Муҳаммад ат-Тамимий айтадилар: Ўта Меҳрибон ва жуда Раҳимли Аллоҳ номи ила. Билгинки, Исломни эн улкан бузувчи амаллари ўнтадир.
Биринчиси: Аллоҳга ибодатида шерик кeлтириш. Бунга далил Аллоҳ таълонинг сўзи: Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимга хоҳласа, кечирур. (Нисо: 48) Яна айтади: Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг турар жойи дўзах бўлади. (Моида: 72) Жин ёки қабрларга атаб сўйиш каби Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйиш ҳам шулардандир.
Иккинчиси: Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида (кимни ва нимани бўлишидан қатъий назар) восита қилса, уларга дуо қилиб, (Аллоҳнинг олдида) шафоат қилишларини сўраса ва уларга таваккал қилса, ижмоъга асосан кофирдир.
Учинчиси: Ким мушрикларни такфир қилмаса (кофирга деб эътиқод қилмаса) ёки уларнинг кофир эканида шак-шубҳа қилса ёки уларнинг йўлини тўғри деса, ихтилофсиз равишда ижмоан кофирдир.
Тўртинчиси: Ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқасининг йўли у кишининг йўлларидан комилроқ деса ёки тоғутларнинг ҳукмини, у кишининг ҳукмидан устун кўрган киши каби бошқаларнинг ҳукмини, у зотнинг ҳукмидан яхшироқ деб эътиқод қилса, ихтилофсиз равишда ижмоан кофирдир.
Бешинчиси: Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган бирор амални ёмон кўрса, агарчи ўзи унга амал қилса ҳам ихтилофсиз равишда ижмоан кофирдир. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини ҳабата қилди.(Муҳаммад: 8-9)
Олтинчиси: Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динидан (нима бўлишидан қатъий назар) бирор нарсани, савоб ёки жазосини масхара қилса ихтилофсиз равишда ижмоан кофирдир. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?” Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна кофир бўлдингиз. (Тавба: 65-66)
Еттинчиси: Сеҳр ва иссиқ-совуқ қилишлик. Кимки бу амални қилса ёки шунга рози бўлса ихтилофсиз равишда ижмоан кофир бўлибди. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: Ҳолбуки, у фаришталар: Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма, демасдан туриб, ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар. (Бақара: 102)
Саккизинчи: Мусулмонларга қарши мушрикларни қўллаб қувватлаш ва уларга (мусулмонларга қарши) ёрдам бериш. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: Сизлардан ким уларни (кофирларни) дўст тутса, у аниқ улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. (Моида: 51)
Тўққизинчиси: Кимки ҳудди Ҳизр алайҳиссаломга Мусо алайҳиссалом шариатидан чиққани каби баъзи одамларга Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқишга ижозат бор деб эътиқод қилса, у ихтилофсиз равишда ижмоан кофирдир.
Ўнинчиси: Аллоҳнинг динини ўрганмасдан, унга амал қилмасдан ундан юз ўгириш. Бунга далил Аллоҳ таолонинг сўзи: Ўз Роббининг оятлари билан панд-насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта Биз ундай жиноятчи кимсалардан интиқом олгувчидирмиз. (Сажда: 22)
Бу ўн амалга ҳазиллашиб, жиддий, ёки қўрқиб қўл урган одамнинг орасида ҳеч қандай фарқ йўқ, магарам икроҳ остидаги (мажбурланган) инсон ушбу исломни бузувчи амаллар орқали кофир бўлишликдан мустаснодир. Бу амаллар энг хатарли ва энг кенг тарқалганидир, шунинг учун мусулмон киши ўз нафси учун ушбу амаларга қўл урушликдан қўрқиб, диққатли ва таййёр бўлиши керак. Аллоҳдан Унинг ғазабига ва аламли азобига сабаб бўладиган ишлардан паноҳ сўраймиз. Аллоҳнинг энг яҳши яратган халқи бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва уларнинг оила аъзоларига ва асҳобларига саловату саломлар бўлсин!
