Иймон ва унинг рукнлари

Иймон ва унинг рукнлари

بسم الله الرحمن الرحيم

Салаф солиҳ — “аҳлуссунна вал-жамоа”нинг иймон асослари ҳакидаги эътиқоди, шу иймоннинг расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссолату вассаломнинг иймон ҳақида берган саволларига берган жавобларида хабар берганларидек, олти рукнга иймон келтириш ва уни тасдиқлашдан иборатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Иймон — Аллоҳга, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ва тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришингиздир” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти: “Китабул-ийман”).

Иймон ушбу олти рукнга асосланади. Агар бу рукнларнинг биронтаси йўқ бўлса, кимса кофир бўлади. Чунки, у — иймон рукнларидан бирини йўқотди. Бино устунлари билан тик турганидек, иймон хам ўз рукнлари узра тик туради. Ушбу олти нарса иймон асосларидир. Демак, Китоб (Қуръон Карим) ва суннат кўрсатиб берганидек иймон келтириш билангина, иймон мукаммал бўлади. Бу рукнларнинг биронтасини инкор этган кимса кофирдир.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑