Иймон ва Куфр

Иймон ва куфр таърифи.

بسم الله الرحمن الرحيم

   Иймоннинг луғавий маъноси тасдиқ этмоқдир. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳақида хабар бериб шундай дейди: «و مآ أنت بمؤمن» «Сен бизларга асло ишонмайсан» (Юсуф: 17), яъни, бизларни тасдиқ этмайсан. Шаръий маъноси эса: аҳли сунна вал жамоа изоҳлаганидек: Иймон: амал, сўз ва ниятдир. У: қалб билан эътиқод қилиш, тил билан иқрор бўлиш ва жасад билан амал қилиш демак. Қалб эътиқоди: унинг сўзи ва амалидир. Қалб сўзи эса: унинг билишлиги ёки амал қилиши ва тасдиқ этиши ҳам. Қалб амалларидан мисол: рози бўлишлик, таслим бўлишлик, севишлик, итоат қилиш, тавозеълик ила тўлиқ эргашиш ва ҳаказо. Сўз: қалб ва тил сўзи. Амал: қалб ва жасаднинг амали. Тасдиқ эса: қалб, тил ва жасад билан бўлади, албатта. (Худди саҳиҳ ҳадисда келгани каби: «… фарж уни тасдиқ этади ёки уни ёлғонга чиқаради». Бухорий, Муслим). Иймон тоат билан зиёда бўлади ва маъсият билан ноқислашади. Ушбу изоҳ билан иймоннинг шаръий ҳақиқати маълум бўлади. Чунки (нарсаларнинг) ҳақиқат (мазмун-моҳияти) уч турли: луғавий, шаръий ва урф-одатий. Иймоннинг юқоридаги изоҳи эса шаръий ҳақиқатидир. Шунда иймон луғавий маънодан шаръий маънога кўчди. Хуллас, иймон — қалбда ўрнашган, уни амал тасдиқлаган ва унинг самаралари Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат этиш, қайтариқларидан четланишда очиқ намоён бўлган нарсадир. Зеро, амалдан ажраган илмдан фойда йўқдир. Агар қуруқ илм фойда берса эди, Иблисга (Аллоҳ уни лаънатласин!) фойда берган бўлар эди. У Аллоҳ таъолонинг шериксиз ягона экани ва ўзи Аллоҳ таъолога қайтишини яхши билар эди. Лекин унга Аллоҳ таолодан: «Одамга (таъзим маъносида) сажда қил!» амри келганида, амрдан бош тортиб, мутакаббирлик қилди ва кофир бўлди. Унга тавҳид илмини билиши фойда бермади. Чунки амалдан ажраган илмнинг Аллоҳ таоло тарозусида ҳеч кандай вазни йўкдир. Салаф солиҳ тушунчаси шундайдир. Зеро, иймон Қуръон Каримда амалдан ажратилган ҳолида келмаган. Балки, кўп оятларда иймонга солиҳ амалларни атф қилинган (боғланган).

   «Куфр» сўзининг луғвий маъноси: «ўраш» ва «тўсиш» дир. Совутини ўраб, кийимларини кийган одамга араблар: «Кафара диръаҳу би савбиҳи» дейдилар. Араб тилидаги «мукаффар» сўзидан қуроллари билан тўсилган (ҳимояланган) жангчи тушунилади. «Куфр» — иймоннинг зиддидир. Уни ҳақиқатни тўсгани учун ҳам «куфр» деб аталди. «Куфр» сўзининг шариатда қўлланилиши. Куфр — Ислом ёки Исломнинг сиҳати усиз мукаммаммал бўлмайдиган нарсани инкор этиш, демакдир. Шунинг учун ҳам икки шаҳодат калималарини инкор этиш куфрдир. Диндан экани барчага маълум бўлган нарсаларнинг фарзлиги (масалан намоз) ёки ҳаром эканини (масалан ароқ) инкор этиш куфрдир. «Куфр» сўзи оят ва ҳадис матнларида баъзида Ислом миллатидан чиқарадиган, баъзида эса Ислом миллатидан чиқармайдиган маъноларда истеъмол қилинади. Чунки, куфрнинг ҳам иймон каби турли шохлари (тармоқлари) бор. Ҳа, куфрнинг турли асос ва тармоқлари бор. Уларнинг баъзилари куфрни тақозо қилса, баъзилари куфрнинг хусусиятларини тақозо қилади. Аммо куфрни муржиа ва жаҳмия тоифалари сингари фақатгина қалб билан жаҳд-инкор қилиш ва ёлғонга чиқаришдагина ва: «киши фақатгина қалбидан жаҳд-инкор қилмагунича кофирга чиқарилмайди», дейилмайди. Улар бу билан ушбу куфр турини осон ва соддалаштириб, ўзларини кофиру-мушрикларини оқладилар. Жаҳд-инкор этишни муҳаққиқ олимларимиз: Сўз ва амал билан бўлади, деб қарор қилганлар, яъни аъзолар билан. Ҳудди бу қалб билан бўлганидек, тасдиқ ҳам айни шу кабидир. Куфр ҳам турлидир ва улардан масалан: Инкор қилиш куфри. Жаҳл-жаҳолат (билмаслик/ билимсизлик) куфри. Ёлғонга чиқариш куфри. Шак-шубҳа куфри. Нифоқ куфри. Истеҳзо (ҳазл-масхара) куфри. Ва динни (исломни) таълимидан бош тортиш, юз ўгиририш куфри. Исломни бузувчи куфр турлари кўп, кишини куфрга тушиши, уни исломга киришидан кўра кўпроқдир. Иймон: қалбдаги эътиқод, сўз ва амал булганидек, шу каби куфр ҳам эътиқод, сўз ва амал билан бўлади.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑