Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати-дини тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳга иймон келтиришдир.
بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таъоло айтади: Сўнгра сенга: Иброҳимнинг ҳаниф (ширкдан четланган ва тавҳидга тўлиқ юзланган) миллатига-динига эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди, деб ваҳий қилдик. (Наҳл: 123)
Шунингдек айтади: Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг ҳаниф миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди. (Оли Имрон: 95)
Шунингдек айтади: Сен: Албатта, мени Роббим тўғри йўлга, рост динга, Иброҳимнинг ҳаниф миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди, деб айт! (Анъом: 161)
Шунингдек айтади: Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган ҳаниф мусулмон эди. Ва у мушриклардан бўлмаган эди. (Оли Имрон: 67)
Шунингдек айтади: Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, ҳаниф бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. (Анъом: 79)
Шунингдек айтади: Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаниф уммати эди. У мушриклардан бўлган эмас. (Наҳл: 120)
Шунингдек айтади: Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган (бўйсунган ва амалларини холис қилган) ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган. (Нисо: 125)
Шунингдек айтади: Ўзини эси паст санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгиради. Албатта, Биз уни бу дунёда танлаб олдик ва албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай. (Бақара: 130)
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати бу — «Тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳга иймон келтиришдир». (Дурорус Санния)
Имом яна айтади: «Аллоҳ таъоло сенга раҳм қилсин, билгинки, Аллоҳ Одам болаларига энг аввал фарз қилган нарса: Тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳга иймон келтиришдир. Бунга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи далил: Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг, деб Пайғамбар юборганмиз. (Нахл: 36) (Яъни барча пайғамбарлар Лаа илааҳа иллаллоҳ калимасига чақирганлар, унинг ўз лафзига мутобиқ маъноси эса, тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳга иймон келтришдир)» (Дурорус Сания).
Шунингдек имом айтади: «Шуни билгинки, инсон фақатгина тоғутга кофир бўлиши билангина Аллоҳга иймон келтирган бўлади. Бунга Аллоҳнинг ушбу сўзи далил: Ким тоғутга кофир бўлиб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлабди. (Бақара: 256)» (Дурорус Санния).
Шунингдек имом айтганки: «Бу ким ундан юз ўгирса тентак бўладиган Иброҳим алайҳиссаломнинг динидир, мана шу Аллоҳ таъоло бизларга хабарини берган гўзал ўрнакдир: Ҳақиқатда сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган биродарларида (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: Дарҳақиқат, бизлар сизлардан бариймиз ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган (тоғутлардан ҳам) бариймиз. Бизлар сизларга куфр келтирдик. (Яъни кофир санадик) Энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо болди. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар (Мумтаҳана: 4)» (Дурорус Санния)
Иброҳим алайҳиссалом отаси ва қавмига: Биз сизларга куфр келтирдик (Кафарнаа бикум) деган, динига эргашиш керакдир ва бу мушрикларни такфир қилишни ва уларнинг қилаётган ботил ибодатларига куфр келтиришни, шунингдек улар Аллоҳ билан бирга ибодат қилаётган, эргашаётган ва итоат қилаётган тоғутларга куфр келтиришни билдиради. Ҳудди Аллоҳ таъоло айтганидек: Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, албатта мустаҳкам тутқични ушблабди. (Бақара: 256)
Билгинки, Аллоҳ сени ва бизни ҳаққа бошласин, Аллоҳ сенга вожиб қилган тавҳиднинг рукнлари мавжуддир, ҳудди намознинг рукнлари бўлганидай. Масалан намозга киришдан аввалги такбир, рукуъ, сажда ва бошқа рукнлари каби. Агарда банда ушбу рукнлардан биронтасини рўёбга чиқармаса, бас, унинг намози саҳиҳ бўлмайди. Тавҳид ҳам ҳудди шундайдир, унинг рукнлари мавжуд, унинг бирортасини рўёбга чиқармаса, бас, банда муваҳҳид бўла олмайди ва тавҳид калимасини талаффуз қилиши, албатта, унга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Тавҳиднинг рукнларига келсак, у икки рукндир:
1) Инкор — Тоғутга кофир бўлиш, бу тавҳид калимасининг биринчи қисми бўлган «Лаа илааҳа» маъносидир.
2) Исбот — Ёлғиз Аллоҳга иймон келтириш (барча ибодат турларини ягона Аллоҳгагина қилиш) бу тавҳид калимасининг иккинчи қисми бўлган «илла Аллоҳ» маъносидир.
Мазкур сўзларга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзлари далилдир: Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, албатта мустаҳкам тутқични ушблабди. (Бақара: 256)
Мустаҳкам тутқич бу — Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасидир ва бу Исломдир.
Аллоҳ Азза ва Жалла тоғутга кофир бўлишликни, Аллоҳга иймон келтиришдан аввал қўйди. Шунинг учун ҳам ибодат саҳиҳ бўлмайди, магар тоғутга кофир бўлиш орқалигина саҳиҳ бўлади. Бу «тоғутга кофир бўлиш» дегани, барча қолган ибодат турларидан масалан намоз, закот, рўза ва ҳаж қилишликдан анча аввал-олдинроқда туради деганидир. Ким ҳақ йўлга эргашмоқчи бўлса, ким унинг амаллари Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлишини истаса, бас, у ҳолда унга «тоғут» нима эканлигини ва унга қандай тарзда куфр келтириш кераклигини билиши шартдир.
Тавҳид калимасининг биринчи «Лаа илааҳа», қисми Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган тоғутларга куфр келтириш ва уларга ибодат қилаётганларни (мушрикларни) такфир қилишни ўз ичига олади.
Биринчи: Аллоҳдан бошқасига сарф этилган ибодатни ботил дея эътиқод қилишинг, уни тарк этишинг ва уни ёмон кўришинг шартдир. Яъни барча Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган ботил маъбудларга куфр келтириш.
Иккинчи: Аллоҳдан бошқасига ибодат қилаётганларни такфир қилишинг ва уларга адоват қилишинг шартдир. Ана шу (тавҳид калимасидаги) инкор рукнини тўғри тушинишдир. Ушбу нарсаларнинг бирортаси бошқаларисиз саҳиҳ бўлмайди. Бу рукн аввалгию ва ҳозирги бизнинг замондаги барча ўзини исломга нисбатлаган мушрикларга энг қийин бўлган рукндир. Тоғутга кофир бўлишлик — ана шуни Аллоҳ ўрнак учун ўрнатиб қўйгандир.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб тоғутга қандай кофир бўлиш ҳақида айтадилар: Аммо, тоғутга кофир бўлишнинг сифатига келсак: «Аллоҳдан бошқасига ибодатни ботил дея эътиқод қилишинг, унга ибодат қилишни тарк қилишинг, унга нафрат қилишинг, уларга ибодат қиладиганларни (мушрикларни) такфир қилишинг ва уларга душманлик қилишингдир». (Дурорус Санния)
Шунингдек имом айтадилар: «Ислом динининг асли ва пойдевори иккитадур: Биринчи: Ёлғиз шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилишга буюриш ва унга тарғиб қилиш ва шу йўлда дўстлашиш ва буни (тавҳидни) тарк қилганни такфир қилиш. Иккинчи: Аллоҳга ибодат қилишда Унга шерик келтиришдан огоҳлантириш ва бу ишда қаттиққўл бўлиш ва шу йўлда душманлашиш ва ширк келтирганни такфир қилиш». (Дурорус Санния)
Аллоҳ айтади: Ҳақиқатда сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: Дарҳақиқат, бизлар сизлардан бариймиз ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган (тоғутлардан ҳам) бариймиз. Бизлар сизларга куфр келтирдик. (Яъни кофир санадик) Энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо болди. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар, деган эдилар. (Мумтаҳана: 4)
Ушбу намунани, Аллоҳ таъоло кўп ва узоқ намоз ўқишликда, кўп саноқли ҳаж қилишликда ёки закотлар беришда қилмади. Балки, Аллоҳ таъоло уни, мушриклардан ва улар Аллоҳ билан бирга ибодат қилаётган тоғутларидан бароат қилишликда қилиб қўйди.
Аллоҳ таъоло айтди: «Эслангиз, улар ўз қавмларига: Дарҳақиқат, бизлар сизлардан бариймиз ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган (тоғутлардан ҳам) бариймиз». (Мумтаҳана: 4)
Мана шу ҳақиқий намуна ва ҳақиқий ўрнакдир. Мана шу Иброҳим алайҳиссаломнинг динидир. Айнан шу сабабли ҳам ундан четланишлик учун ширк нима эканлигини билиш шартдир. Шунингдек ундан четланишлик ва унга Аллоҳ учун нафрат қилишлик учун, мушрик ким эканини билиш шартдир. Ушбу нарсаларни билишлик шарти, қолган ибодат турларидан ҳудди намоз ва закот кабиларни билиш ва амалга оширишдан анчагина олдинроқда туради.
Имом Ҳамд ибн Атийқ айтади: «Аллоҳнинг ушбу: Албатта, биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалардан бариймиз, сўзларида сен учун муҳим бир қисми бордир, бу эса Аллоҳдан бошқасига ибодат қилинадиган тоғутлардан аввал, уларга ибодат қиладиган мушриклардан бароат қилишликни аввал қўйганидир. Чунки, биринчи иш иккинчисидан муҳимроқдир. Зеро ким тоғутлардан бароат қилиб, аммо уларга ибодат қилаётган мушриклардан бароат қилмаса, бас у ўзига вожиб қилинган нарсани якунига етказмабди. Бизнинг замондаги ўзининг диндорлигини ва аҳли илм эканлигини даъво қиладиганларнинг аксарини ҳолати ана шундайдир. Сен уларни ширкдан четланганларини кўрасан (айни пайтда эса) улар ширки содир етаётганлардан четланмайдилар, ҳатто аксинча улар учун талашиб тортишадилар ҳам. СубҳанАллоҳ, улар қандай ҳам ўзларини ҳалок қиладилар-а! Аммо мушрикдан бароат қилган кишига келсак, албатта бу уларнинг маъбудидан бароат қилишликни келтириб чиқаради. Бу ҳудди Аллоҳнинг ушбу сўзи кабидир: Мен сиз (мушрик)лардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам (тоғутиздан) четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо қилиш ила бадбахт бўлмасам, деди. (Марям: 48) Аллоҳ таъоло бу ерда мушриклар ибодат қилаётган тоғутлардан аввал, мушрикларни айнан ўзларидан аввал четланишликни муқоддам-олдинга қўйди. Шунингдек Аллоҳнинг ушбу сўзида: Бас, улардан (мушриклардан) ва улар Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган (тоғутлардан) четланганида.. (Марям: 49) Ва ушбу сўзида: Модомики улардан (мушриклардан) ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган (тоғутлардан) узоқлашмоқчи бўлсангиз, ғордан жой олингиз. (Каҳф: 16) Сенга ушбу лаҳза юклангандир. Чунки у сенга Аллоҳнинг душманларига адоват ешигини очиб беради. Қанча инсонлар борки, улар ширкка қўл урмайдилар. Лекин улар ширкка қўл урган мушрикларга адоват қилмайдилар! Бундай одамлар, барча пайғамбарларнинг динини тарк этгандирлар». (Сабийлун Нажа вал Фикак мин Мувалятил Муртаддин вал Атрок)
Танбеҳ: Шайх айтамоқдаки — Кимки мушрикларга адоват қилмас экан, бас, у барча пайғамбарларнинг динини тарк этибди. Чунки ислом, ширк ва унинг аҳли бўлган мушриклардан бароат қилишлик билангина собит бўлгандир, бундан бошқаси билан эмас.
Шайх Абдуллатиф Оли Шайх айтади: «Инсон ширкдан халос бўлиши ва тавҳидга муҳаббат қилиши мумкин, лекин унда мушриклардан четланиш мавжуд эмаслиги ва тавҳид аҳлига муҳаббат ва уларга ёрдам беришликни тарк етганлиги сабабли унда камчилик бордир. У ўзининг динини ва қурган нарсаларини бузиб юборадиган ширкнинг бошқа қисмига кириб, ўзининг шаҳватига ергашаётган кишидир. У тавҳиднинг асосини ва тафсилотларини тарк етгандир ва бундай ҳолатда унинг иймони саҳиҳ бўлмайди. Зеро, у муҳаббат қилмайди, нафрат ҳам қилмайди, адоват ҳам қилмайди ва Аллоҳ маҳлуқларни у нарса учун яратган тавҳид асосида дўстлик ҳам қилмайди. Буларнинг барчаси тавҳид калимасидан олинади». (Дурорус Сания)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, унинг моли ва қони ҳаром ва ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир. (Имом Муслим ривояти)
Шайхул ислом, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Бу ҳадис Лаа илааҳа илла Аллоҳнинг маъносини энг буюк тафсирларидан биридир. Албатта,
росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жон ва молни ҳаром бўлиши учун шаҳодатни қуруқ талаффуз қилишни қон ва молни сақлаб қолишга етарли қилмадилар, балки ушбу калимани маъносини билиб туриб талаффуз қилиш ҳам кифоя қилмайди ва шунингдек ушбуларга иқрор бўлишлигини ўзи ҳам кифоя қилмайди. Шунингдек агар инсон Аллоҳга шерик келтирмай, Унгагина дуо қилса ҳам токи ушбу ишларига Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган маъбудларга кофир бўлишликни қўшмагунига қадар қони ва моли харом бўлмайди. Агар у (тоғутга кофир бўлишликда) шак-шубҳа қилса, унинг моли ва жони харом бўлмайди». (Китабут Тавҳид)
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб мазкур ҳадисга (Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, унинг моли ва қони ҳаром ва ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир) изоҳ бериб айтадилар: «Бу Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг енг катта тафсирларидан биридир ва биз айтамизки Аллоҳга қасам, бу билан биз Аллоҳга эътиқод қиламиз ва Унга таслим бўламиз, ушбу нарса очиқ ойдин бўлган ҳақиқатдир». Шайх айтмоқдаларки, ким ушбу калимани нутқ қилса ва унинг маъноларини билса ҳам ва Аллоҳдан бошқасига дуо қилмаса яъни ширк қилмаса ҳам, мусулмон бўла олмайди токи ушбу ишларга Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинадиган барча нарсаларга кофир бўлишликни қўшмагунига қадар. Аллоҳдан бошқага ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлиш нима дегани?
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг неваралари ва шогирдлари Ад-Дурорус Санния китобида айтишганки: «Бу (сўзлари) билан у (шайхимиз) мушрикларни такфир қилишликни ва улардан ва улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалардан четланишликни қасд қилганлар». Мана шу тоғутга кофир бўлишдир.
Шайх Абдураҳмон ибн Ҳасан айтади:
«Аммо росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига: «(Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, унинг моли ва қони ҳаром ва ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир) келсак, бу буюк бир шартдир Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимаси саҳиҳ бўлмайди, магар шу нарса (тоғутга кофир бўлиш) билангина саҳиҳ бўлади холос. Агар у мавжуд бўлмаса, бас ушбу калимани нутқ қилувчи кишининг моли ва жони харом бўлмайди, зеро бу лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносидандир. Инсонга мазкур калима далолат қиладиган маъносини ҳудди ширкни тарк этиш, ундан ва унинг аҳли бўлган мушриклардан бароат қилиш каби нарсаларни рўёбга чиқармай талаффуз қилишлиги фойда келтирмайди. Агар инсон Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинаётган барча ибодатларни инкор этса, улардан ва уларга ибодат қилаётганлардан бароат қилса, албатта, у унинг моли ва жони харом бўлган мусулмон бўлади. Мана шу Аллоҳнинг сўзини маъносидир: Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, албатта мустаҳкам тутқични ушблабди. (Бақара: 256)». (Дурорус Санния)
Дурорус Санния китобида Аллоҳ таъолонинг ушбу: Албатта, Биз ҳар бир умматга Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан четланинглар деб пайғамбар юборганмиз (Нахл: 36) деган сўзининг тафсирида шундай келган: «Мазкур оят шунга далолат қиладики, агар банда ўз Роббисига бўйинсуниб, Унга ва У яхши кўрган нарсага муҳаббат қилиб ибодат этса, (аммо айни пайтда эса) у мушрикларга ва уларнинг (ширк ва харом) амалларига нафрат қилмаса ва уларга адоват қилмаса, бас у тоғутдан четланмабди. Ким тоғутдан четланмаса, бас, у (ҳали ҳам) исломга кирмаган кофирдир. Агарчи у бу умматдагиларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ кундузлари рўзадор бўлиб, кечалари таҳажжут намозларида қоим бўлиб, ибодат қилаётган бўлса ҳам. Унинг ибодатларининг мисоли ҳудди (ғусл қилмасдан) жунуб ҳолатида намоз ўқиётган кишининг намози кабидир ёки қаттиқ иссиқ кунда рўза тутиб, шу билан бирга кундузи рамазон кунлари енг қабиҳ амалларни қилиб юрадиган киши кабидир». (Дурорус Санния) (Манбаъ: «Шубҳалар ва уларни рад этиш», уюшмаси. Муаллиф: Доктор Мажийд Карим)
Ўзини эси паст санаган тентакларгина Иброҳимнинг миллатидан-динидан юз ўгиради! (Бақара:130)
