Жаннатга фақатгина мусулмон киради.
بسم الله الرحمن الرحيم
Шак йўқки, шаҳодат калимаси ҳеч кимга жаҳаннам ўтидан нажот бера олмайди, магарам шаҳодат калимасини маъносини билган ҳолида гувоҳлик бериб, ширк ва куфрни тўлиқ тарк этиб, тавҳидга ботинидан ва зоҳиридан юзланган одамгагина нажот беради холос.
Бунга кўп далиллар ичидан бириси, қуйидаги саҳиҳ ҳадисдир: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эдилар: «Барча пайғамбарларнинг мустажоб бўладиган дуоси бор эди. Улар шу дунёда ушбу имкониятдан фойдаланишди. Мен эса бу имкониятни умматим учун қиёматга олиб қўйганман. Иншааллоҳ бу шафоат, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмай вафот этганларга фойда қилади». (Имом Муслим ривояти, Иймон 86)
Бу ҳадис шарҳида имом Нававий айтади: «Ушбу ҳадисда Аллоҳга шерик келтирмай, тавҳид аҳлидан бўлган ҳолида вафот этган барча кишилар, жаҳаннамда абадий бўлмайди дейдиган ҳақ аҳли учун далил бордир». (Саҳиҳул Муслим би Шарҳул Нававий, 3/75)
Яна Нававий айтади: Мана яна ушбу масъалани ойдинлаштириб берадиган Саҳиҳул Муслимда келган саҳиҳ ва очиқ бўлган ҳадис: «Аллоҳ бандалари борасида ҳукм қилишини тугатади. Кейин эса У Ўз раҳмати ила, Ўзи ирода қилган бандаларини чиқаришларини малоикаларга амр қилади. У жаҳаннамдан лаа илааҳа иллаллоҳ дейдиган кишиларни чиқаришларига амр қилади, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмаган кишиларга Ўзи хоҳласа раҳим қилади. Малоикалар уларни сажда асоротларидан танийдилар. Жаҳаннам олови одам болаларини барча жойига етади, магарам сажда асоратлари қолган жойларига етмайди, зеро Аллоҳ таъоло у жойларни оловга ҳаром қилгандир». (Шарҳ Нававий, 3/22)
Ушбу масълада бу ҳадис очиқ ва аниқ тарзда далолат қилиб турган бўлса, яна қандайдир далиллар керак бўлмаса керак?!
Аммо, Саҳиҳул Муслимда келган яна бир ҳадисни келтирамиз: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мен айтаман, Эй Роббим жаҳаннамда фақатгина Қуръон ҳибс қилганлар қолди» яъни фақатгина у ерда абадий қолиши керак бўлганлар қолди. Ибн Убайда айтадики, Қатода буни шундай тушинтирган: «У ерда фақат абадий қолиши лозим бўлганларгина қолди холос». Имом Нававий айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен айтаман, Эй Роббим жаҳаннамда фақатгина Қуръон ҳибс қилганлар қолди» деган сўзларининг маъноси у ерда абадий қоладиганларгина қолди холос деганидир». Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ҳам «у ерда фақат абадий қолиши лозим бўлганларгина қолди холос» деб тафсир қилинган Қатоданинг саҳиҳ тафсирини ривоят қилганлар. Бунинг маъноси: у ерда абадий қолишларига Қуръон хабар берганлардир, яъни кофирлар. Ҳудди оятда келганидек: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимга хоҳласа, кечирур». (Нисо: 48) Шунингдек, тавҳид аҳлидан бўлган кишилар жаҳаннамда абадий қолмайди деб эътиқод қиладиган салафлар ва аҳли ҳақларнинг фикри, ҳақ эканига бу яна бир далилдир. Аллоҳ билгувчироқдир. (Шарҳ Нававий, 3/58-59)
Шунингдек, Саҳиҳул Муслимда ҳадис келган: «….Жаннатга фақатгина мусулмон жон киради холос». (Бухорий ва Муслим ривояти) Яна бошқа бир ривоятда: «Жаннатга фақатгина мусулмон жон киради. Эй Аллоҳим, мен етказдим Ўзинг гувоҳ бўл». (Имом Муслим ривояти)
Имом Нававий айтади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазкур: «Жаннатга фақатгина мусулмон жон киради» сўзлари қуйидаги ҳолатга очиқ ва аниқ далилдир: Куфр устида (яъни ширк ва куфрларни нима эканини билмасдан,
уларни тўлиқ тарк этмасдан, улардан тозаланмасдан) вафот этган киши, ҳеч ҳам жаннатга киролмаслиги аниқдир. Барча мусулмонлар бу ҳадиснинг ҳукми умумий ҳаммага тегишлик эканига ижмоъ қилишган». (Шарҳ Нававий, 3/96)
Мана шу қоида оят, ҳадис ва уламолар сўзида мутавотир даражасига чиққандир.
Имом Ибн Таймия айтади: «Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад Ал Хулайдий, Абу Алий Ал Ҳусайн ибн Аҳмад Ат Тобарийнинг қаламига мансуб «Аҳли Сунна Эътиқодининг Шарҳи» номли китобда Аллоҳни таниш масъаласида айтади: Аллоҳни (тавҳидни) билиш бу энг аввал фарз бўлган нарсадир. Буни билмаган киши мусулмон бўла олмайди. Агар кимдир ушбу фарзни бажармасдан туриб, у Аллоҳга итоат қилиб ибодат қилса ҳам, бунинг фойдаси йўқ, агарчи бутун дунё аҳличалик кўп ибодат қилаётган бўлса ҳам. Ушбу итоат ва тоатларнинг барчаси фойдасиз бўлади, токи у Аллоҳ (тавҳид) ва тақво борасида етарли илмга эга бўлмагунига қадар. (Мажмуъ Ал Фатава, 2/2)
Очиқ оятлар ва саҳиҳ ҳадислар ва салафларнинг аниқ сўзларининг сояси остида, ушбу мавзунинг энг бошидан баён қилганларимизнинг асосий ҳолатларидан хулоса чиқарамиз:
1. Шаҳодат калимасинининг саҳиҳ бўлиши ва қабул бўлиши шартларидан биттаси, бу унинг маъносини билишдир, зеро ҳадисларда келадики: «..токи улар айтмагунларига қадар..» «..токи улар шаҳодат-гувоҳлик бермагунларига қадар..» «..ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлмагунларига қадар..» «..ким Аллоҳни (ибодатда) яккаласа..» «..агар улар Аллоҳни билишса..» шу каби бошқа ҳадисларда келган шартлар, шаҳодат калимасини билиш шарт эканига яққол далилдир.
2. Шак йўқки, мушрик Аллоҳни (тавҳидни) билмайди ва Унга ибодат қиляпти деб саналмайди ҳам, зотан ширк тавҳидни бузиб ташлайди ва унинг ибодат қилаётган нарсаси шайтонга айланади, агарчи мушрик буни инкор қилса ҳам.
3. Албатта шак йўқки, шаҳодат калимасини талаффуз қилаётган одам токи ширк ва куфрларни барчасини тўлиқ тарк этмагунига қадар, ушбу калима соҳибига фойда келтирмайди.
4. Шаҳодат калимасини талаффуз қилишлик билан унинг маъносини билишлик ўзаро бир бирига боғлиқдир. Бириси мавжуд бўлиб, иккинчиси мавжуд бўлмаса, соҳибига бу ҳеч қандай фойда келтирмайди. Иккиси ҳам бир пайтда мавжуд бўлиши шартдир.
5. Мушриклар билан жанг қилинишининг ғояси, улар ширк ва куфрларни тарк этиб, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмай фақатгина ёлғиз Унга ибодат қилишлари, тавҳидга тўлиқ таслим бўлиб, ислом аҳкомларининг барчасини қабул қилишларидир.
Бу ҳудди ривоятларда келганидек. Саҳобалар мушриклар билан айнан мана шу ғояни деб жанг қилганлар. Имом Бухорий Жубайр ибн Ҳаййа розиаллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у киши айтади: «Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу одамларни мушриклар билан жанг қилиш учун турли ҳил шаҳарларга юборар эдилар…Шундан кейин Умар ибн Ҳаттоб, Нўъмон ибн Муққоринни бизга амир қилиб Форсга жўнатдилар. Қачонки биз душманнинг ерида бўлишимиз билан, бизга қарши Форснинг ҳарбий бошлиғи қирқ минг аскар билан чиқди ва уларнинг таржимони айтди: Сизлардан бирортангиз мен билан гаплашсин. Муғийра айтди: Нима хоҳлайсан, сўравер. У сўради: Сизлар кимсизлар? Муғийра айтди: Биз (қачонлардир) ҳалокатли ҳолатда бўлган ва маҳрум бўлган (ҳаётда) яшаган, очликдан терини чайнашга ва ҳурмонинг данагини сўришга мажбур бўлган, туя ва эчкининг жунидан кийим кийган, дархт ва тошларга ибодат қилган араблардан бўлган инсонлармиз. Мана шундай ҳолатда бўлиб турган пайтимизда, барча нарсадан олий ва буюк бўлган, еру осмоннинг Роббиси, бизга ўзимизнинг орамиздан унинг отаси ва онаси бизга таниш бўлган пайғамбарни юборди. Роббимизнинг пайғамбари ва бизнинг пайғамбаримиз, токи сизлар фақатгина ёлғиз Аллоҳга ибодат қилмагуниларга қадар ёки жизя бермагуниларга қадар сизлар билан жанг қилишга буюрди…» (Фатҳул Борий, Китабул Жизя вал Мавадаъа, 6/298)
Ушбу сўзлар машҳур саҳобий Муғийра ибн Шўъбанинг сўзларидир. Қолаверса у мазкур сўзларни кўп сонли мусулмонлар орасида айтган эди. Бу жуда ҳам ушбу далилни қувватлайди. Биз ўқувчиларни ушбу умматнинг салафларини ва шунингдек мўътабар уламоларнинг, хусусан имом Аҳмад, Ибн Жарир Тобарий, Ибн Таймия, Ибнул Қойюм ва Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобларнинг фаҳмлари ва фикрларига қулоқ солишларига даъват этамиз. Уларнинг ушбу масъалага таъллуқли сўзларидан шу нарса аниқ бўладики, қабрпараст ва қонунпараст ва бошқа қолган кофирлар мусулмон деб исмланишдан жуда ҳам йироқдирлар. Тавҳид аҳлидан бўлган муваҳҳид бўлиш учун, албатта тавҳидни билиш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш шартдир.
