Диннинг асли ва тафсилотларининг чегаралари.
بسم الله الرحمن الرحيم
Аввалига таъкидлаб ўтиш керакки, бутун ислом бу тавҳиддир, у эса икки қисмга бўлинади, «асл» (усул) ва тафсилот (фуруъ) дан иборатдир.
Яъни фақатгина — дийн асллари ва дийн тафсилотлари (ёки бошқачароқ қилиб айтганда, исломнинг асли ва исломнинг тафсилоти; ёки тавҳиднинг асли ва тавҳиднинг тафсилоти; ёки фиқҳнинг асли ва фиқҳнинг тафсилоти) бордир.
Исломнинг асли — бу у нарсасиз одам мусулмон саналмайдиган, ҳатто 72 фирқадан бўлган бидъатчи деб ҳам саналмайди. Яъни бу умматнинг мўътадил саналадиган фирқалари, улар эса 72 тадан иборатдир, уларда (уларни барчасида) исломнинг аслида ҳеч қандай хилофлик йўқдир. Аммо уларни хилофи эса, фақатгина аҳли сунна ақийдасининг аслларидадир (устида ижмо собит бўлган исломнинг тафсилотларида)
Бинобарин, энди тушинарлик бўлиши керакки, ҳар бир «аҳли сунна ақийдасини асли» бу исломнинг асли эмасдир, чунки аҳли сунна ақийдасининг аслига исломнинг асли ҳам киради ва унинг тафсилотлари ҳам киради. Аммо, ҳар бир исломнинг асли, бу албатта аҳли сунна ақийдасининг аслидир.
Яъни биз айтмоқчимизки, уламолар баъзи бидъатчи гуруҳларни 72 фирқа ичига киргазганлар, чунки уларнинг куфри даражаси катта куфр даражасига етмаган. Яъни уларда исломнинг аслида мухолифлик бўлмаган, аммо уларнинг адашишлари алҳли суннанинг устида ижмоъ собит бўлган, исломнинг тафсилотларида бўлгандир. Бошқаларнинг бидъат даражаси ширк ва куфр даражасига етган бўлса (яъни ким ислом аслига мухолиф бўлган бўлса), уларни уламолар 72 фирқа ичига киргазмаганлар, булар ғулувга кетган (ғулаат) фирқалар — мушриклар/зиндиқлар ва улар жуда ҳам кўпдир (300 дан ортиқ).
Қаерда таъвил, ижтиҳод, жаҳолат жоиз?
1) Диннинг аслида таъвил жоиз эмас, бу ерда ҳар қандай киши хато таъвилига (ботил ижтиҳодига) автоматик тарзда такфир қилинади ва жаҳолат бу ерда ҳисобга олинмайди.
2) Таъвил шунингдек дин тафсилотларининг аслларида (устунларида) жоиз эмас (қаерда барчага маълум ижмоъ бўлган нарсаларда, масалан 5 маҳал намоз, намозни фарз экани, закот, рибо, зинонинг ҳаромлиги ва ҳакозо) бу ерда хато таъвилга (ботил ижтиҳодга) ҳар қандай олимга автоматик тарзда такфир қилинади ва уни жаҳолати бу ерда ҳисобга олинмайди, чунки у олимдир. Аммо, оддий авомлардан бўлган «динни кечагина қабул қилган ва билмаган» янги мусулмонларга ва узоқ болта тегмаган ўрмон ва бошқа қуръон умуман етиб бормаган ерларда яшовчи, аммо шу билан бирга тавҳид аҳли бўлган, фитрати бузилмаган одамга ҳужжат қоим қилинади ва уни жаҳолатига эътибор қилинади. (Сабаби янги исломга кирган ва узоқ рисолат етиб бормаган ерда яшаб юрган, аммо ширк қилмаган, фитрати бузилмаган шахс, намоз, закот, рўза фарзлигини ва зино, рибо, хамр ҳаромлигини билмаслиги мумкин, чунки булар фақат қуръон орқали билиб олинадиган нарсалардир. Аммо тавҳидни билиш учун, ақл, фитрат одам учун етарлидир. Узоқ ўлкада яшаган одам ҳам агар ширк қиладиган бўлса, у мушрик деб ҳисобланаверади).
3) Таъвил яна бевосита аҳли сунна ақийдасига таълуқли бўлган, дин тафсилотининг чегараларида ҳам жоиз эмасдир, бу ерда хато ижтиҳодга (ботил ижтиҳодга) такфир дарҳол қилинмайди (хоҳ олим бўлсин хоҳ оддий киши). Ҳужжат қоим қилинади ва жаҳолати (ва хато таъвили) эътиборга олинади. Ва ҳар бир шу нарсага қўл урган киши бидъатчи исми билан исмланади. Бундайларнинг мисоли: ҳаддан ошмаган ашъарий, муътазила, шия, муржия ва бошқа битъатчи бўлган, аммо бидъатлари катта ширк ва катта куфрга етиб бормаган фирқалардир. Мисол учун ҳаддан ошмаган ашъарийлар айтардиларки, Аллоҳнинг баъзи сифатлари тўғридан-тўғри тушунилмайди, улар таъвилга муҳтож дердилар. Масалан, Нузул сифатини (Аллоҳнинг осмонларга нозил бўлишини), улар бу ерда Аллоҳнинг Ўзи эмас, балки унинг буйруқлари нозил бўлади дейдилар. Улар бу билан Аллоҳнинг Азамат ва Қудратини йўққа чиқармаяптилар, улар фақатгина Аҳли Суннага зид равишда, Аллоҳнинг Ўзи нозил бўлмайди деяптилар, Аҳли Сунна эса, Аллоҳнинг Ўзи нозил бўлади, аммо ўз Азамат ва Қудратига хос равишда, «қандай қилиб?» деб сўралиб ўтирилмасдан дейдилар. Шунингдек, ўзларининг сиёсий фикрларига кўра, Али р.а Абу Бакр р.а дан кўра халифа бўлишга кўпроқ ҳақли эди дейдиган, аммо у кишини такфир қилмай, ҳақорат қилмай ва лаънатламайдиган ҳаддан ошмаган шиалар ҳам, шулар жумласидандир. Улардан яна баъзилари қўлларини боғламай намоз ўқийдиганлари, таҳорат олганда оёқларини ювмай, масҳ тортадиганлар ҳам шундай тоифага киради. Буларнинг токи ҳамма шубҳалари тамомий кетказилмагунча ва «қочишга» йўллари қолмагунча такфир қилинмайди, такфир фақатгина ҳеч шубҳалари қолмай, қарши далил олиб кела олмагандан кейин ҳам, қайсарлик қилсалар, ана шундан кейин такфир қилинадилар. Бу ерда бидъатчи деган ном ҳужжатдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам берилаверади, аммо Дарул Исломда жазо бериш ҳужжатдан кейингина амалга оширилади.
4) Таъвил баъзи тафсилий масъалаларда жоиздир (фиқҳнинг тафсилотидаги бобидан, қаерда бир нечта рай, фикрлар мавжуд бўлган), бу ерда ҳар қандай киши олимларнинг бирисини ёки бошқасини фикрларини танлашига ҳаққи ва ихтиёри мавжуд ва бу Аллоҳ таъолонинг марҳаматидир. Чунки, бу ерда ижтиҳод қилиш жоиз саналади ва ажр бордир. (Бир ёки иккита)
Асл ва тафсилот чегараларини қандай ажратиш (фарқлаш) мумкин?
Бунга баъзи ишоралар:
1) Исломнинг асли икки қисмдан иборатдир. Бу «Лаа илааҳа иллаллоҳ» ва «Муҳаммадур-Росулуллоҳ» дир.
Биринчи асл («Лаа илаҳа иллаллоҳ) у инсоннинг фитратига (табиатига) жойлаштирилган ва инсон ўзининг фитрати билан Робб бор эканини билиши мумкундир, У барча нарсага қодир, У ёлғиз илоҳ, У барча нарсани билиб турувчи, У барча нарсани эшитиб турувчи, У барча нарсани кўриб турувчи, неъматларни беҳисоб ато этувчи ва ҳакозо, негаки, бу инсоннинг фитратида бордир. Яъни инсон ўзининг фитрати билан Робблик (рубубийят тавҳидига) бевосита таълуқли бўлган Аллоҳнинг исм ва сифатларини англаши мумкун. Бинобарин, мусулмон киши бу исм ва сифатлардан жоҳил бўлиши мумкун эмас, аммо у рубубийят тавҳидига тўғридан тўғри таълуқли бўлмаган Аллоҳнинг исм сифатларидан жоҳил бўлиши мумкун (яъни шунчаки билмаслиги мумкун). Масалан, Аллоҳ Ал Матийн (матонатли Зот) эканлигини ёки Уни қўли борлигини ёки Уни арши борлигини ва ҳакозо.
Шунингдек биринчи аслнинг остига (яъни «Лаа илааҳа иллаллоҳ») Ал Вало Вал Баро ҳам киради. Яъни фитратга инсон ўзининг ақли билан, мушрик инсонлар, булар Аллоҳга нисбатан ширк қилувчилар экани; ширк бу қабиҳ, манфур нарса экани; ширк бу кофирлик экани; шу сабаблик улар жирканч экани; шу сабабли улар билан дўстлик йўқ экани; шу сабабли улар мусулмонлар билан тенг эмаслиги; улар мусулмонлардан олий эмаслиги; киради.
Шунингдек еру-осмонда ҳукм чиқаришлик ва ўрнатишлик, қонун қўйиш фақатгина Аллоҳга тегишли экани ва ҳеч ким буни ўзича даъво қилишга ҳаққи йўқ экани ва ҳокозолар киради.
Иккинчи асл («Муҳаммадур Росулуллоҳ»), буни ақл билан билинмайди (топилмайди), лекин далил билан билинади. Чунки, у фитратга жойлаштирилмаган, аммо у нарсасиз кишини мусулмон санаб бўлмайди, негаки биз мусулмон деб икки шаҳодатга иқрор бўлиб уни тасдиқлаган кишини айтамиз. Яъни унга иймон келтиргани учун айтамиз. Иккинчи шаҳодат эса, «Муҳаммадур-Росулуллоҳ» ўзига шуни боғлайди: Бу Аллоҳнинг буйруқларини (китобларини) одамларга баён қилган пайғамбарлар бор эканини ва уларнинг сўнгиси биз унга эргашимиз керак бўлган (қадамма-қадам) ва у бизга Аллоҳнинг фариштаси бўлган Жибрил алайҳиссалом воситасида Қуръонни баён қилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришдир. Ва яна бундан бошқа фаришталарга ҳам иймон келтирмоқ. Шунингдек албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хабар берган нарсага умумий суратда иймон келтириш шартдир. Бу эса, Қиёмат қоим бўлиши, Жаннат ва Жаҳаннам бор экани, ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келажакда рўй берадиган баъзи ҳодисаларни башоратини берганлари, бу барчаси шунга гувоҳлик берадики, яхшликни ҳам ёмонликни ҳам Аллоҳ тақдир қилиб қўйгандир. (Танбеҳ: Бу нуқтани Аллоҳ барча нарсани билиб турувчи экани билан янглиштирилмасин, негаки бу фитратдандир)
Буни барчасини мусулмон киши ўзининг исломини биринчи кунидаёқ билади, чунки у мана шу шаҳодати (гувоҳлиги) билан исломни қабул қилгандир. Лекин буларни барчасининг тафсилотини эса, кейин ҳам билса бўлади.
2) Ҳар қандай Исломнинг аслига Қуръондан далил (насс) мавжуддир. (Насс бу аниқ, очиқ ва икки хил маънога эга бўлмаган туркумдаги далилдир. Яъни Қуръон муҳкам (очиқ аниқ) оятлар ва муташобиҳ (бир неча хил мажозий маънога эга бўлган) оятлардан иборатдир. Ислом аслига тегишли бўлган оятларни тушиниш учун албатта ана ўша тафсирларга қараши шарт эмас, чунки улар (оятлар) очиқ ва бир неча маънога эга эмас (яъни улар насс). Бинобарин, ислом аслига кирган нарсага, ҳар доим унга очиқ ва аниқ оят бор ёки бир неча оятлардан охири бир маъно чиқадиган оятлар йиғиндиси бордир.
3) Кимда ким ислом аслида адашиб қолса, куфрга тушган бўлади, ва агарда кимда ким ислом аслини чегарасида (ғулувга кетса) оширворса (яъни у ерга аслдан бўлмаган нарсани жойлаштирса), бидъатга тушган бўлади.
4) Энг муҳими, бу ихлос ва лозим бўлган тақводир. Бу эса доимий бўлган дуо, Аллоҳ таъолодан Унинг динини тўғри фаҳмлашни ва Ўзи адаштирмаслигини ва Ўзи ёрдам бериб қўллашини ва ўзининг динида билимдон фақиҳ бандаларидан қилишини сўрашлик керак.
Албатта барча ҳамдлар Оламлар Робби бўлган Аллоҳ таъологадир!
