Дини номаълум бўлган кишининг (мажҳулул ҳол) ҳукми.
بسم الله الرحمن الرحيم
Куфр диёрида (Аллоҳнинг ҳукмлари ва қонунлари билан бошқарилмайдиган, ҳудди олдин Чингизхонинг “Ясақ” номли қонунлар китоби билан бошқарилгандек, бугунги кунимизда ҳам конституция ва бошқа шу каби куфрий қонунлар билан бошқaрилган диёрда) дини номаълум бўлган шахснинг ҳукми борасида уламолар уч қисмга бўлинишган.
Биринчи қисм уламолар: Дорул куфрда (куфр диёрида) ҳар бир дини номаълум бўлган кишига кофир ҳукмини берадилар.
Иккинчи қисм уламолар: Ундай дини номаълум бўлган шахснинг ҳукмида таваққуф қилишган (таваққуф – бу бир олим ҳукм чиқаришликда бир тарафнинг иккинчи бир тарафга нисбатан кучлироқ далил етишмовчилиги сабабли, ёки яна далили кучлироқ тарафни аниқлаштиролмаганлиги сабабли ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар туфайли ҳукм чиқаришликда тўхтаб қолиш демакдир).
Учинчи қисмдаги уламолар: Исломнинг аломатларини изҳор қилган кишига ислом ҳукмини берадилар.
Савол: Буларнинг қайсиларини фикри рожиҳ (тўғридир)? Ва қолган шубҳаларга қандай жавоб берилади?
Жавоб: Бу саволларга тафаккур қилувчи кишига қуйида кетма-кет равишда жавоб берамиз.
Биринчиси. (Диёр) Давлатнинг ҳукми.
1) Давлатга ҳукм беришда унда истиқомат қилган одамларнинг ҳукми берилади, бу нарса ҳам луғат тарафдан ва ҳамда шаръий тарафдан ҳам саҳиҳдир. Диёр (Давлат) “Дор” сўзи умумий сўз бўлиб, одамлар яшайдиган ҳар қандай жойга айтилади. Кофирлар яшаб турган диёр ёки давлат дорул куфр деб, мусулмонлар яшайдиган диёрни эса дорул ислом деб аталади.
Аллоҳ таоло айтади: “Энди сизларга фосиқларнинг диёрини кўрсатаман, дедик.” (Аъроф:145).
2) Диёрларни “Дорул ислом” ва “Дорул куфр”га ажралиши Қуръон ва суннат билан тасдиқланган. Аллоҳ мушриклардан бароат қилишни, уларнинг диёрларидан дорул исломга ҳижрат қилишни, уларнинг диёрларига жиҳод қилишни буюрган. Бундан тушуниладики, бундай ажратишлик фақатгина фиқҳдаги хато қилишга, ёки тўғри топишга ҳаққи бор бўлган оддий бир истелоҳ бўлмай, балки шариатда бундай тақсимланишнинг ҳам ўз ўрни бор.
Аллоҳ таоло баъзи исломини эълон қилганлар тўғрисида шундай деган: “Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича, улардан дўст тутманг.” (Нисо, 89), яъни дорул куфрдан, ёки кофир давлатдан, ёки кофир шаҳардан, буларнинг ҳаммаси бир маънода келган, дорул исломга ёки мусулмонлар давлатига ёки мусулмонлар шаҳрига ҳижрат қилмагунларига қадар дегани. Бирор бир одамлар яшайдиган жойнинг аксар аҳолиси кофир, золим, фосиқ бўлса, ундай жойни “дорул куфр”, “дорул фасиқийн” ва “доруз золимийн” дейилади. Бундай давлатга ёки диёрга нисбатан кофирларга қилинадиган (ҳукмлар) муомила қилинади, ҳаттоки у ерда дин тарафдан ва тақво тарафдан одамларнинг энг яхшилари яшаса ҳам (улар озчилик бўлса). Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди.” (Наҳл: 112). Бу ердаги шаҳардан мурод Макка шаҳридир. Аллоҳ Маккада башариятнинг энг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа Аллоҳга ширк келтирмаган баъзи муваҳҳидлар яшаб турганига қарамай шаҳарни куфр келтирди деди. Бу эса албатта ушбу шаҳар аҳолисининг кўпчилиги кофир бўлганликлари учун. Аллоҳ таоло айтади: “Нима учун Аллоҳнинг йўлида ва: Эй Роббимиз, бизни аҳли золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингдан нусратчи ато қилгин, деяётган заифҳол эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?!” (Нисо, 75)
Шундай қилиб, Макка шаҳри ўзининг фазилатларига қарамай, у ердаги мавжуд бўлган саҳобаларга қарамай золимлар ва кофирлар диёри деб аталди. Чунки унинг аксар аҳолиси Аллоҳнинг китобидан юз ўгирган кофирлар эди. Шунингдек халқни ҳам, агарда бу халқда кўпчилик кофир, ёки фосиқ, ёки золим бўлса, “кофир халқ”, “золим халқ” ва “фосиқ халқ” дейилади. Уларга ҳам кофирларга қилинадиган ҳукмлар ва муомилалар қилинади, агада ҳатто уларнинг ичида башариятнинг энг яхши одамлари мавжуд бўлса ҳам. Аллоҳ таоло Лут алайҳисалом қавми тўғрисида шундай дейди: “Албатта, улар ёмон, бузғунчи қавм эдилар.” (Анбиё, 74). Лут алайҳиссалом қавмига нисбатан ишлатилган бузғунчи ва золим сўзларидан мурод катта куфр бўлиб, уларнинг ичида Лут пайғамбар яшаса ҳам шундай деб аталган, чунки уларнинг аксари ана шундай кофир одамлар эди ва уларнинг орасида уларнинг қонунлари ҳукм сурар эди. Шунингдек Аллоҳ айтади: “Иброҳимнинг отаси Озарга: Санамларни илоҳлар қилиб оласанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ-ойдин адашувда кўрмоқдаман, деганини эсла.” (Анъом, 74). Бу ерда ҳам ушбу қавм очиқ-ойдин адашув билан сифатланяпти, яъни адашиб куфрга тушишликда, ҳолбуки уларнинг ичларида Иброҳим алайҳиссалом бор эди, аммо кофирлар бу аҳолининг аксари бўлиб, улар орасида куфр ҳукмронлик қилар эди.
3) Ҳаммага маълумки бирор бир давлатнинг аҳолиси мусулмон бўлса, агар улар куфр қонунларини ўзларига қонун қилиб олмаган бўлардилар. Шунингдек агар ҳеч бўлмаганда бирор бир давлатнинг аксар аҳолиси мусулмон бўладиган бўлса, ўзларида куфр қонунларини татбиқ қилмаган бўлардилар. Аксинча, агар мусулмон бўлганларида эди улар куфр қонунларини татбиқ қилинишига қараб ўтирмаган бўлардилар, магарам бу одамлар босим остида бўлмасалар, ёки у давлатда мусулмонлар умуман бўлмаслиги керак ёки юқорида айтганимиздай улар жуда ҳам оз бўлиши керак.
4) Дорул куфрда (куфр қонунлари билан бошқариладиган давлатда) зодагонлар (ҳукмдор, вазирлар) ва уларга эргашганлар ҳаммалари бир ҳукмдадирлар, уларнинг ҳукмлари орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва икковларининг аскарлари хатокорлардан бўлган эдилар.” (Қасос:8) Яна Аллоҳ айтади: “Бас, Биз уни ва унинг аскарларини тутдик ва денгизга отдик. Энди золимларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.” (Қасос:40) Аллоҳ таоло айтади: “Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар (эргашувчилар) мутакаббирлик қилганларга (бошлиқларига): Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах насибамиздан бирор бўлагини даф қиласизларми?! дерлар. Мутакаббирлик қилганлар (бошлиқлар): Албатта, ҳаммамиз унинг ичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди, дерлар.” (Ғофир, 47-48). Кўриб турганингиздай Аллоҳ ҳукмдорлар билан уларга итоат қилганларнинг орасини ҳукмда ва гуноҳда ажратиб ўтирмади, ҳоҳ бу нарса бу дунё ҳукмида бўлсин, ҳоҳ бу нарса охират ҳукмида бўлсин. Албатта бу икки тоифанинг орасини ажратишлик залолат йўли бўлиб ва тўғри йўлдан оғишликдир. Ким бирор бир давлатнинг аҳолисни икки гуруҳга ажратиб, куфрини очиқ татбиқ қилаётган ҳукмдорлар кофир, аммо давлатдаги оддий аҳоли мусулмон дейдиган бўлса, бундай одам Қуръонга зид бўлган адашган кишидир. Дарҳақиқат, Қуръон куфр қонунларга итоат қилиб яшаган жамиятнинг орасини ажратиб ўтирмади, у фақатгина куфр қонунларига итоат қилган ва бу қонунлардан ўзини безор эканлигини эълон қилган кишиларнинг орасини ажратган. Аллоҳ таоло айтади: “Анави Од(қавми)дир. Улар Роббилари оятларини инкор қилдилар. Унинг Пайғамбарларига осий бўлдилар. Ҳар хил жабрчи ва қайсарнинг ишига эргашдилар. (Ҳуд: 59) Ва яна айтади: “Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки улар фосиқ қавм эдилар.” (Зухруф: 54)
5) Давлатнинг (диёрнинг) ҳукми у ердаги инсонларнинг сони кўплиги ва эътиқодларига асосан эмас, аксинча у ерда бошқарилаётган ва татбиқ қилинаётган қонунларга асосланган бўлади. Шундай қилиб бир диёрда Аллоҳнинг китоби асосида бошқарилса, шаръий жазолар татбиқ қилинса, у диёр (давлат) исломий давлат (дорул ислом) дейилади. Ҳаттоки у ерда сон жиҳатдан ҳам бошқа кофирлар кўп бўлиб яшасалар ҳам, ҳудди Мадина шаҳри росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида мусулмонлар бошқаруви остида бўлганида у ерда яҳудийларнинг Бану Қайнуқо, Бану Қуройза ва Бану Надир қабилалари яшагани сингари. Ҳудди шу каби хулафои рошидинлар ва улардан кейин бошқа диёрлар мусулмонлар тарафидан фатҳ этилгани ва у ерда Аллоҳнинг қонунлари татбиқ қилингани каби. Бу диёрларни мусулмонлар яқинда фатҳ этганларига қарамай ва бу диёрларда мусулмонлар кўп бўлмаганига ва жизя олинадиган насроний ва мажусий кофирлари бўлганга қарамасдан, аммо ушбу ерлар Аллоҳнинг шариати билан бошқарилаётгани ва Аллоҳнинг қонунлари татбиқ қилинаётгани учун, у ерларга дорул ислом (яъни исломий диёр) ҳукми берилган. Ҳудди шундай агарда бир диёрда мусулмонлар, ёки мусулмонларнинг жамоати бўлишига қарамай, у диёрда ҳукмронлик кофирлар қўлида бўлиб, у ерда куфрий қонунлар билан ҳукм юритилса (ҳудди ҳозирда ўзини мусулмон деб конституция билан, олдин эса ўзини мусулмон деб Чингизхоннинг “Ясақ” деб номланган тўқима қонунлар китоби билан ҳукм юритилганидай), ундай диёр куфр диёри (дорул куфр) деб ҳисобланади. Ҳудди росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари ҳижратдан олдин Маккада яшаганлари тақдирда ҳам, бу шаҳар дорул куфр деб аталган. Ҳатто росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилганларидан кейин ҳам у ерда (Маккада) солиҳ мусулмонлар қолган эдилар.
6) Бир диёр илгари дорул куфр бўлган бўлса, вақти келиб дорул ислом бўла олади, ҳудди шундай унинг аксини ҳам кузатишимиз мумкин. Бунинг мисоллари жуда кўп: 1) Миср, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида дорул куфр бўлган, кейин мусулмонларнинг фатҳлари ва бошқарувидан кейин, халифа Умар ибн Ал Ҳаттоб даврида, ҳолат ўзгариб дорул исломга айланган. Сўнгра фотимийлар даврида нифоқ, бидъат ва куфр диёрига айланиб, сўнгра Солаҳуддин Айюбий даврида яна дорул исломга айланди. Кейин эса французлар ва ингилизлар истеълоси даврида дорул куфрга айланиб ва ҳозирги кунгача ана шу ҳукмдадир. 2) Ўзимизнинг Мавароуннаҳр диёрларини қарасак ҳам, шунга ўхшаш манзарага гувоҳ бўламиз, бошида бизнинг диёрлар ҳам Эрон бошқаруви остида мажусий динида бўлган дорул куфр эди, кейин исломий фатҳлар бўлиб дорул исломга айланди, кейинчалик ўрта осиё халқлари Аллоҳнинг китобини четга суриб маъсият ва куфрга берилганларидан кейин, ҳар хил хонликлар ва амирликлар кофир бўлиб кетиб, диёрларимиз дорул куфрга айланди, шундан сўнг куфрда баттарроқ бўлган русларнинг истеълосига учраб коммунизмда яшаб келди ва ҳозирги кунимизгача ана шу коммунизмдан қолган куфрий қонунлар билан бошқарилиб келяпти, бинобарин ҳали ҳам ушбу Ўзбекистон, Қозоқистон, Қирғизистон каби диёрлар дорул куфр ҳукмидадирлар. Аллоҳ ўзи халқларимизни ислоҳ қилиб, юртларимизни дорул исломга ўзгартирсин! Амин!
7) Агар бирор бир дорул ислом бўлмаса, ундай тарзда муваҳҳид одам дорул куфрда мушрик халқларни исломга даъват қилмоғи вожиб, ҳудди росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари кофирлар ичида яшаган маҳал уларни ҳидоятга чақирганлари каби. Агарда дорул ислом бор бўлса ва киши кофирларнинг ичида исломини изҳор қилолмаса (мушрикларнинг дини куфр эканлигини ва ўзлари мушрик эканлигини айтолмаса), бундай одамга куфр диёридан ислом диёрига ҳижрат қилиши вожиб бўлади. Агарда куфр жамиятда кенг тарқалган бўлса ва иймонни аслини бузадиган нарсалар оддий ҳолат бўлиб қолган бўлса, бундай ҳолатда мусулмон киши ушбу нарсадан бароатини (безорлигини) эълон қилмоғи лозим. Агарда бунинг иложи бўлмаса, ундай ҳолда бу ишларни қилишга иложи бор диёрга ҳижрат қилмоғи лозим, агарда у диёр бошқа куфр диёри бўлса ҳам. Мисол учун: Ўзбекистонда одамларни ширкдан қайтариб, тавҳидга чақиришнинг иложи бўлмаса ва шу учун таҳдидлар ва қамоққа зиндонбанд қилинишларга одам дуч келса, бошқа бир, киши динини изҳор қилиш мумкин бўлган бошқа бир куфр диёри бўлса ҳам, мисол учун Туркия ва бошқа каби, ўша ерга ҳижрат қилиш вожиб бўлади. Албатта бу ўтгинчи дунё матоси учун уларнинг очиқ куфрларида муросага бориш ва шубҳа ҳис қилиш куфр ва нифоқдир.
Иккинчиси. Куфр диёрида (дорул куфрда) бирор кишига ислом ҳукмини бериб, унинг молу-жонининг дахлсизлигини таъминланиши.
Мусулмон одам ҳоҳ дорул куфрда бўлсин, ҳоҳ дорул исломда болсин мусулмон бўлиб қолади. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўзининг росулларига мушрикларнинг орасида яшаб турган бўлса ҳам улардан ҳақни қабул қиладиганлари ҳақни қабул қилиши учун мушрикларни ҳаққа чақиришни буюрган эди. Аллоҳ таоло айтади: “Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир! Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат. Бас, агар улар сенга исён қилсалар: Мен сиз қилаётган амаллардан безорман, дегин.” (Шуаро: 214-216) Мусулмоннинг қони ва моли қаерда бўлмасин, ҳоҳ дорул исломда бўлсин, ҳоҳ дорул куфрда бўлсин ҳаромдир ва дахлсиздир. Аллоҳ таоло айтади: “Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир.” (Нисо: 93). Бу қайтариқ умумий бўлиб, у замон билан, макон билан, диёрнинг тури билан (яъни дорул куфрда ҳам, ёки дорул исломда ҳам бир хилдир) чегараланмаган.
Учунчиси. Дорул куфрда дини номаълум бўлган кишининг ҳукми.
1) Ҳеч қайси олим мусулмонлар кофирлар ичида бўлишлиги мумкинлигини ёки кофирлар ҳам мусулмонлар ичида бўлишлиги мумкинлигини инкор қилмайди, қолаверса бу нарсани соғлом фикрга эга бўлган оддий одам ҳам инкор қилмайди. Ахир саҳобалар ҳам исломнинг бошида кичик жамоат ва заиф ҳолларида кофирлар орасида бўлган эдилар. Аллоҳ таоло айтади: “Сиз ер юзида оз сонли, заифҳол бўлиб, одамлар сизни тутиб олишидан қўрқиб юрган ҳолингизни эсланг. Бас, У зот сизга жой берди, Ўз нусрати ила қўллади ва сизларга пок нарсаларни ризқ қилиб берди. Шоядки шукр қилсангиз.” (Анфол: 26). Сўнгра ислом ҳукмрон бўлгандан сўнг, аҳли китобдан бўлган кофирлар заиф бўлиб қолгандилар ва улардан жизя олинар эди. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан жизя бермагунича, жанг қилинг.” (Тавба: 29) Мусулмонлар дорул куфрда мавжуд бўлгани сабабли, бирор бир киши бирор бир исломнинг аломатини изҳор қилса (соқол, рўмол, ниқоб, намоз), ундай одамнинг мусулмон эканлигига агар бунинг иложи бўлса амин бўлиб олишга Аллоҳ таоло буюргандир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.” (Нисо: 94) Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад ибн Ханбал ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан розиаллоҳу анҳу ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Бану Салим қабиласидан бир одам бир гуруҳ саҳобанинг олдидан қўйларини боқиб ўтиб қолди ва уларга салом берди. Саҳобалар: “Биздан қўрққанидан салом берди, бўлмаса, бермас эди”, дедилар-да, уни ўлдириб қўйларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ҳайдаб бордилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқадиган бўлсангиз, аниқлаб олинглар…” оятини нозил қилди. Имом Бағовий ўзининг тафсирида айтади: “аниқлаб олинглар” дегани, яъни: кофирлар орасидан мусулмон кишини аниқлаштириб олгмагунча бирор бир ҳаракатга қўл уришдан тийилинг деганидир”. (Яъни: аслида унинг номаълумлиги учун у кофирлардан деб ҳисобланиб турилади, чунки дорул куфрда бўлгани учун, аммо исломнинг аломатлари у одамда кўриладиган бўлса, шу сабабли унга токи у киши ҳақиқатда ҳам мусулмон эканлигини аниқлаштириб олгунча унга бирор ножўя ҳаракат қилишликдан (пулини олиб қўйишдан, ўзини ўлдириб қўйишдан) тийилиб турилади. Яъни: исломнинг бирор бир аломати кўрилса, у ҳақиқатда ҳам мусулмонми, ёки йўқми деб аниқлик киритилади, аммо бу дегани уни мусулмон деб санаб турилади ҳам дегани эмас. Чунки Аллоҳ таоло мусулмон кишини ҳукмини “аниқлаб олинг” деб бизларни мусулмоннинг иймонини, қалбида нима борлигини аниқлаштиришга буюрмайди. Оятдаги “мўмин эмассан, деманглар” сўзига келсак, бу дегани мўминсан дегани ҳам эмас. Бу оятдаги “мўмин эмассан, деманглар” яъни “кофирсан деманглар” сўзидаги такфир қилишдан қайтарилганлигининг сабаби эса оятнинг давомида “Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар” сўзлари остида келади. Кўриниб турибдики, бу ерда такфирдан мурод, бирор бир кофирлар ўртамида яшаган киши бирор бир исломнинг аломатларидан бўлган аломатни изҳор қилса, уни қони ва молини бирдан аниқлик киритмасдан туриб ҳалоллаб олманг деганидир. Шунинг учун кофирлар ичидаги кишининг моли ва жонига қўл узатишдан олдин, ушбу одам ислом аломатини изҳор қилгани учун ҳақиқатдан ҳам мусулмонмикин, ёки фақатгина соқол қўйган насроний, ёки ҳижоб ўраган яҳудий аёл ёки яна ўзини исломга нисбатлаб юрган қабрпараст, сайловларда қатнашган, намоз ўқийдиган мушрикмикан деб аниқлаб олишлик керак. Хуллас бу ердаги “мўмин эмассан, деманглар” яъни “кофирсан деманглар” сўзидан тушунишимиз керак бўлган нарса, ҳақиқий такфирдир. Яъни: бу одам Аллоҳнинг ҳузурида ҳам кофир ва унинг моли ва жони мусулмонлар учун ҳалолдир деган нарсани тушуниб олишимиз керак. Бу гап ҳудди шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Кавваз қабрига сиғинганларга ҳужжат қойим қилмасдан такфир қилмаймиз, аммо мусулмон ҳам демаймиз деган сўзлари каби. Яъни “ҳужжат қоийим қилмасдан такфир қилмаймиз” сўзидан мурод, уни мусулмон санаймиз дегани эмас, зеро шайхнинг кўп рисолаларида киши мушрик исми пайғамбар юборилмасдан ҳам олдин собит бўлган деганлар, балки “ҳужжат қоийим қилмасдан такфир қилмаймиз” сўзидан мурод, у одамни ўлдириб, молини олиб ва аҳлини чўри қилиб юбормаймиз деганидир. (Сайт маъмурияти)
Имом Ат Тобарий айтади: “Оятдаги “Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз” (Нисо: 94) дегани: “Сизларга салом берган, сизлар эса уни сен кофирсан деб ўлдирган киши каби, сизлар ҳам бир пайтлар ана шундай эдингиз. Яъни: қачонки Аллоҳ ўзининг динини унга эргашганлар билан олий қилгунига қадар, сизлар ҳам ўзингизнинг динга бўлган алоқангизни махфий тутар эдингиз, ҳудди сизлар ўлдириб туриб, молини олиб қўйган одам каби… Аллоҳ таолонинг: “аниқлаб олинглар” сўзи бу: яъни бир одамнинг ҳолати мусулмон эканлиги шубҳа остида бўлиб турса, у одамни ўлдиришга шошилманг деганини билдиради. Балки Аллоҳ унга марҳамат кўрсатиб, у киши исломни қабул қилар, ҳудди сизларга марҳамат кўрсатиб иймон билан ҳидоят қилгани каби, уни ҳам иймон билан ҳидоят қилар”. (Яъни Имом Ат Тобарийнинг сўзларига аҳамият қилсангиз, у киши ҳам ислом аломатини кофирлар ичида изҳор қилган кишини кофирлардан деб санаяптилар, зеро “бир одамнинг ҳолати мусулмон эканлигида шубҳа остида бўлиб турса”, “балки Аллоҳ унга марҳамат кўрсатиб, у киши исломни қабул қилар” сўзлари кофирга нисбатан ишлатиладиган сўзлардир). Имом Ат Тобарий зикр қилган ноаниқлик ва тушунмовчилик, бир кишининг ҳукмини аниқлаб олишликка бўлган эҳтиёж мусулмонларнинг ўртасида ҳам вужудга келиши муқаррардир. Ҳудди шундай ҳолат баъзи бир кишилар билан жанг қилишликдан воз кечган саҳобаларда ҳам учраган. Бу тўғрисида Аллоҳ таоло ушбу оятларни нозил қилган: “Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?” (Нисо: 88). Саҳобалар яна “собаъна, собаъна” яъни ширк бўлган динимиздан воз кечдик, воз кечдик, деб туриб ўлдирилган одамлар тўғрисида ихтилофга тушиб қолишган эди, шунингдек Молик ибн Нувайранинг қатлида ҳам ихтилофга тушишган эди, аммо бу нарса билан саҳобалар бир бирларини бароат қилмагандилар. Бу ҳудди одамлар бир кишининг исми ва сифатлари аниқ бўлиб турган маҳал, ўшандай исм ва сифатга эга бўлган одамни кўрганларида, улардан бир қисми бу аниқ шу киши деса, иккинчилари йўқ бу у одам эмас деганларидай. Аммо бироз шошилмасдан турсалар ҳаммаси аъён бўлади, сабаби улар икки гуруҳ ҳам, бу одамнинг исми ва сифатида ихтилоф қилмаганлар. Аммо шундай ҳолат бўлсаки, бир одамни мусулмон ёки ундай эмаслигини билишлик қийин бўлса, ҳудди бир одам мусулмонларга қарши мажбур ҳолатда урушга чиққан бўлса ва мусулмонлар бу нарсани билмасалар, ёки дорул куфр бозорларида сотилаётган ҳайвон гўштларини ким сўйганлиги ноаниқ бўлса, ёки куфр диёрида бир ўлик топилса, бундай ҳолатда ушбу нарсаларни ўз аслига, яъни қайси диёрда бўлса шу диёрнинг ҳукмига қайтарилади. Фақатгина бу нарсага зид бўлган бирор нарса зоҳир бўлсагина, бу ҳолат ундан мустаснодир. Шунинг учун агарда бир мусулмон дорул куфрда ўз динини изҳор қилолмаса, ёки кофирлар орасида бўлиб қолса, ёки ундай кишини жиҳод бўлаётганда мусулмонлар ўлдириб қўйсалар (дорул куфрда), бундай ҳолатда у одамни ўлдириб қўйган мусулмонлар (билмай ўлдириб қўйганлари учун) айбдор бўлмайдилар, ўлдириб қўйилган киши эса қиёматда нийятига яраша тирилади. Аллоҳ таоло айтади: “Улар (Макка мушриклари) кофир бўлган ва сизларни Масжид-ал-Ҳаромдан, ҳадя (қурбонлиқ қилиш учун олган ҳайвонларингиз)ни эса маҳбус бўлган ҳолида, ўз жойига етишдан тўсган кимсалардир. Агар (Маккада) сизлар билмаган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлмаса эди — сизлар уларни билмаган ҳолингизда (мушриклардан деб ўйлаб) бостириб — ҳалок қилиб қўйиб, улар сабабли сизларга ор-гуноҳ етмаса эди. (Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсмаган бўлар эди). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳматига дохил қилиш учун (яъни уларни мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраш учун сизларни жанг қилишдан тўсди). Агар (мўминлар) ажралиб олганларида, албатта улардан (яъни Макка аҳлидан) кофир бўлган кимсаларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик. (Маккаи Мукаррамада кофирлардан қўрқиб иймонини яшириб юрган мўмин ва мўминалар бор. Агар урушга рухсат берилганда, мусулмонлар билмасдан ўша дин қардошларини ҳам ўлдириб юборишлари мумкин. Айни чоқда, кофирларнинг ичида ҳам кейинчалик Исломга келиб, ҳидоят йўлига кириши мумкин бўлган кишилар кўпчилик эдилар.) (Фатҳ, 25)
Исломи аниқ ва тиниқ ҳолда маълум бўлган мусулмонни ўлдиришлик манъ қилинади ва агарда аниқ бўлмаган бўлса ва у кишини аниқлаштириб олишни иложи бўлмаса (жанг пайти, дорул куфрда дўконда “ҳалол” деб ёзилган гўштни ким сўйганини аниқлаштиролмаганингиз каби), мазкур ҳолатда ушбу одамга ана шу диёрдагиларнинг ҳукми берилади (агарда дорул куфр бўлса, кофир ҳукми, агарда дорул ислом бўлса, мусулмон ҳукми бериб турилади). Албатта шариатни ўрнатишга буюрган Аллоҳ, бирор бир қавм куфрга кетса, ундай қавм билан жиҳод қилишликни ҳам амр қилгандир. Шундай экан, ушбу ҳолатда кофир билан мусулмонни фақатгина ташқи кўринишига қараб ажратиб олиш мумкин бўляпти. Агарда бирор бир аломат кўрилмаса, у ҳолда аслга қайтган ҳолда ҳаракат қилмоқлик лозим (дорул куфр бўлса, кофир муомила қилиб, ундай бўлмаса, мусулмон деб), қалбини эса Аллоҳга ҳавола этилади. Бинобарин, куфр қонунлар ҳукмрон бўлган дорул куфрда яшаётган мусулмон одам, фақатгина ўзи таниган, тавҳиди унга аниқ бўлган кишигагина мусулмонга қиладиган муомила қилади: қиз узатади, ўғил уйлантиради, совчи жўнатади, никоҳлаб беради, жанозасига қатнашади, ортидан намозда эргашади, сўйган гўштини ейди ва шу каби бошқа муомилалар. Қолган тавҳиди аниқ бўлмаган кишиларга эса шу диёрнинг ҳукмини берган ҳолда муомила қилади, яъни: кофирларга қилинадиган муомила қилинади. Агарда бир кишининг ҳукмида ноақниқлик вужудга келса, мисол учун дорул куфрда бир одамнинг суннатга мувофиқ соқоли бор ва намоз ўқиганини кўрдингиз, агар бу одамнинг ақидасини аниқлаштиришга имкон бўлса аниқлаштириб олишингиз керак. Агарда бунинг иложи бўлмаса, унга шу диёрнинг аҳолисини ҳукмини бериб турасиз. Зеро, бугунги кунимизда соқол қўйиш ва намоз ўқишни қабрга сиғинадиган сўфийлар ҳам, демократик сайловларда қатнашадиган мушриклар ҳам, хусуматлашганда куфр маҳкамаларига югурадиган жаҳмийлар ҳам, ғалаён бўлиб қолганда куфр байроғини остида ватани учун тоғутнинг қуролли кучларида хизмат қилиб берадиган кофирлар ҳам амалга оширяптилар. Будай намоз, соқол, ниқоб каби исломнинг аломатлари бугунги кунимизда бир одам тоғутга кофир бўлганининг ва Аллоҳга иймон келтирганининг аломати бўлмай қолди. Шунинг учун бирор одамнинг тавҳид аҳли эканлигини билиш учун, у билан суҳбатлашишдан бошқа илож қолмай қолган. Ва мана шундай йўл тутган одам ҳақ йўлда ва ҳидоят узрадир. Бундай одамни мусулмонларни такфир қиляпти, ёки куфр диёрида ёйилган куфрга алоқаси бўлмаган одамларга нисбатан зулм қиляпти деб бўлмайди. Зеро, куфр диёрида ёйилган куфрларга алоқаси йўқлигини одам исбот қилмоғи лозим, исбот бўлмаса, ушбу куфрларга бу одамнинг алоқаси йўқ деб айтолмайсиз. Бу одамга ушбу куфрларнинг алоқаси бўлмаса, нариги одамга хам бўлмаса, бу диёрда куфр қай тарзда тарқалиб, қандай қилиб мазкур диёр куфр диёрига айланиб қолди унда?! Шунинг учун бир кишининг дорул куфрдаги куфрларга алоқаси йўқлигини исботлайдиган аниқ далиллар ва маълумот лозимдир. Бу эса фақатгина у билан мулоқот қилингандан кейингина аниқ бўлади.
2) Мусулмон киши учун дини номаълум бўлган шахснинг ҳукми.
Бу ерда бир қанча ҳолат бор:
Биринчидан: Агарда бир номаълум шахс бирор бир куфр диёрида бўлса ва у ерда мусулмонлар яшашлиги номаълум бўлса, ундай ҳолатда ушбу шахсга кофир ҳукми берилиб турилади ва у билан ана шу мавжуд бўлган диёрнинг ҳукмидаги муомила қилинади (яъни кофирга қилинган муомила). Агарда шахс ўлик ҳолатда топилса, мусулмон кишининг бўйнида уни кўмиш вожиботи ётмайди.
Иккинчидан: Агарда шахс ислом диёрида бўлса (дорул ислом) ва у ерда кофирлар яшашлиги маълум бўлмаса, ёки кофирлар алоҳида белгилар билан фарқланиб турса (зуннар-белбоғ, зиммийлар кийими, маркаби ва бошқалар) ва ушбу шахсда ана шу кофирларни фарқлаб турадиган аломатлар мавжуд бўлмаса, ундай ҳолатда ушбу номаълум шахсга ана шу диёрнинг ҳукми берилади, яъни ислом ҳукми берилади ва муомила ҳам шунга яраша бўлади. Агарда намоз ўқиётган бўлса, орқасидан иқтидо қилса бўлади, номаълум шахс бўлган қассобдан гўшт сотиб олса бўлади, агарда номаълум бўлган ўлик топилса, мусулмонларга уни кўмиш вожиб бўлади (фарз кифоя).
Учунчидан: Агарда бир номаълум киши исломий диёрда яшаса ва у диёрда кофирлар ҳам яшаса, аммо у кофирларнинг алоҳида белгилари бўлмаса (азон, намоз каби, яъни у кофирлар азон ҳам айтмаса, намоз ҳам ўқимаса), ёки ўшандай шахс куфр диёрида (дорул куфрда) яшаса, у ерда кофирлар билан бирга мусулмонлар ҳам яшаса, аммо у ердаги кофирларнинг мусулмонларникига ўхшаган алоҳида белгилари бўлмаса (намоз, азон каби), ундай ҳолатда ушбу белгилар билан ҳукм қилинади. Аллоҳ таоло айтади: “Уларни сиймоларидан танийсан” (Бақара, 273).
Ибн Ражаб Ал Ҳанбалий айтади: “Агарда исломий диёрда ўлик топилса, унинг дини маълум бўлмаса ва унда на исломнинг аломатлари ва на куфрнинг аломатлари кўрилмаса, ундай одамга жаноза намози ўқилади ва бунга Имом Аҳмаддан очиқ матн мавжуд. Агарда у кишида куфр аломатлари кўрилса, бундай ҳолатда диёр ҳукмини устун тутганлар барибир у ислом диёрида топилди деб жаноза ўқиймиз деганлар ҳам бор, аммо Имом Аҳмад эса жаноза ўқилмайди ва кўмилмайди деган фикрда бўлган. Ушбу ихтилоф диёрнинг асли ва аломатлар қарамақаршилиги туфайлидир, чунки бу ерда асл ислом диёри бўлса, аломат эса куфр аломатидир, баъзилар аслга қайтарамиз ва асл аломатдан устун туради деб жаноза ўқиймиз деган бўлса, бошқа бир олимлар аломатлар диёр ҳукмидан устун туради деб ўқимаймиз деганлар. Ҳудди шундай агарда дорул куфрда ўлик топилса ва унда ислом аломатлари бўлса, унга жаноза ўқилади деган олимлар ҳам бор. Бу фиқҳ қоидаларига таълуқли масъалалардандир.
Ибн Ал Жавзий айтади: “Бу ҳукм аломатлар билан боғлиқлигини кўрсатади. Имом Аҳмад дорул ҳарбда топилган ўлик ҳақида деганки, агарда у ўлик на мусулмонлиги ва на кофирлиги аниқ бўлмаса, ундаги аломатларга қаралади, агарда унда кофирларнинг аломатлари йўқ бўлса (масалан: суннат қилинмаган бўлса) ундай ҳолатда унга кофир ҳукми берилади ва жаноза ўқилмайди, у мусулмонлар қабристонига кўмилмайди. Агарда унда ислом аломатлари бўлса, шунга яраша ҳукм қилинади, жаноза ўқилади ва мусулмонлар қабристонига кўмилади”. (Заадул Масир)
Аммо бу нарса фақатгина мусулмонлар билан кофирларнинг ўртасида ҳеч қандай умумий белгилар ва аломатлар бўлмаган замон ва маконга тегишлидир. Ва қолаверса бу ўлик одам билан келган мисолдир, ҳозирги давримиздек сайловга бориш, аскар бўлиш, мактабларда ва боғчаларда куфр мадҳияси айтиб улғайиш ва шу билан бирга ўзини мусулмон деб санайдиган жамият каби куфрлар тарқалмаган замон ва маконга тегишли фикр эди. Қуйида энди мусулмонларда ҳам, кофирларда ҳам умимий бўлиб қолган замон ва макондаги аломатлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз:
Тўртинчидан: Агар номаълум шахс дорул куфрда яшаса ва у ерда мусулмонлар ҳам яшаса, у кофирларда ҳам айни пайтда мусулмонларнинг аломатлари мавжуд бўлса, бундай ҳолатда ушбу белги ва аломатлар инобатга олинмайди. Бундай ҳолатда мусулмон ва кофирни аниқлаб олиш имкони бўлмагани учун фақатгина аслга, яъни диёр ҳукмига қайтаришдан бошқа чора қолмайди. Яъни агарда дорул исломда бўлса ислом ҳукми берилади, агарда дорул куфрда бўлса, кофир ҳукми берилади. Ҳудди росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ҳаж ибодати мусулмонларни кофирлардан ажратиб турадиган аломат бўлмаганидек. Яъни Макка фатҳ бўлмагунга қадар мушриклар ҳам, мусулмонлар ҳам ҳаж қилардилар, аммо шунга қарамай ҳаж ибодати фақатгина мусулмонлар қилади деган ибодат эмас эди. Ҳудди ҳозирги замонга ўхшаб, ҳудди дорул куфрда мусулмон ҳам, ўзини мусулмон деган мушрик ҳам намоз ўқиганидай, ўзини исломга нисбатлаган демократ президент ҳам, уни қўллаб қувватлаган халқ ҳам, уни сайловда танлаб олган сайловчилар ҳам, унинг қуролли кучларида хизмат қиладиган аскарлар ҳам, куфр мадҳиясини тагида улғайган мактаб ўқувчиси ҳам намоз ўқиганидек. Яна шунингдек Макка мушриклари кемада кетаётсалар саросимага тушган пайтлари ихлос билан фақатгина Аллоҳга дуо қилганларидек. Ахир бир мушрик дуо қилганида росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бирор саҳоба уларни шу аломатлар билан мусулмон бўлибди деганми?! Бунга мисол яна Мадинадаги яҳудийлар, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерга ҳижрат қилиб борганларида, Мадинадаги яҳудийлар “лаа илааҳа илла Аллоҳ” дейишарди, аммо шунга қарамай росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни токи “Муҳаммадур росулуллоҳ” демагунларига қадар мусулмон санамаганлар. Аммо Макка мушриклари “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” дейиши биланоқ мусулмон деб ҳисобланган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг, Ироқдаги яҳудийлар “Лаа илааҳа илла Аллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ” деганлар, аммо саҳобалар уларга ислом ҳукмини бермагандилар, сабаби у ернинг аҳолиси бўлган яҳудийлар “Муҳаммад фақат арабларга келган, шу билан бирга ҳақиқатда ҳам росулдир” деган маънода айтгандилар. Уларнинг исломи фақатгина “Лаа илааҳа илла Аллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ” калимасидан кейин “Муҳаммад башариятнинг пайғамбари” демагунча қабул қилинмаган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак бир қавмда қайси куфр тарқалган бўлса ва у ердаги номаълум шахс ана шу замон ва маконда тарқалган куфрдан бароатини эълон қилмагунга қадар ислом ҳукми берилмайди. Бунга юқоридаги росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у киши саҳобаларининг сийрати яққол далилдир.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади:
لِأَنَّ الْأَصْلَ أَنَّ مَنْ كَانَ فِي دَارٍ ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِهَا ، يَثْبُتُ لَهُ حُكْمُهُمْ مَا لَمْ يَقُمْ عَلَى خِلَافِهِ دَلِيلٌ
“Чунки, асл бу ким бир дор (دار) (ўлкада, диёрда) мавжуд бўлса, у уларнинг аҳлидандир. Унга уларнинг ҳукми қўйилади, токи унинг хилофига (зиддига) (исбот) далил келмагунга қадар”.
Бу ердаги “асл” сўзи остида, диннинг асли назарда тутилмайди, бу ерда одамдаги асли деб, қайси қавмнинг ичида мавжуд бўлса, у уларга нисбат берилади ва бу ҳам фақат ҳукмий кўриниши холос, ҳақиқати эмас, сабаби у ердаги ҳар бир инсоннинг ҳолати маълум эмас. Энг муҳими Имом Аҳмаднинг “токи унга қарши исбот келмагунга қадар” сўзидир. Исбот (далил) сўзига эътибор беринг. Унинг зиддига ҳукм қилишлик учун далил керак экан. Яъни: бир одамга хос ва жамиятдан фарқли ўлароқ ҳукм бериш учун далил керак экан. Мана шу Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилиш демакдир. Лекин, биз кофирлар жамиятидаги номаълум шахс тўғрисида гаплашаётган эканмиз, унинг ҳукми жамият ҳукмидан фарқли эканлигини далилсиз таъкидлаш эса, Аллоҳнинг ҳукмлари ила ҳукм қилмасликдир ва тавҳид ва унинг аҳлини билмаслик бўлиб, бундай одам ҳеч қандай далилсиз бу гапни айтган бўлса кофир эканлигида шубҳа йўқ. Яъни куфрни иймон дейиш, мушрикни эса муваҳҳид дейишлик бу куфрдир. Ва бу динда билишлик зарур бўлган қоидалардандир (ким кофирни мусулмон санаса, ўзи кофир бўлади, мушрикларни такфир қилмаганлиги учун, бу эса “Лаа иллаҳа илла Аллоҳнинг” шартларидандир).
Номаълум шахсни мусулмон дейиш мумкин эмасликнинг асосий далили эса, инсон туғилар экан, унинг ҳеч нима билмаслиги унинг аслидир:
“Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди”. (Наҳл: 78).
Бир инсонга мувваҳид (муслим) ҳукмини беришлик эса – бу, у инсон тавҳидни билади деб таъкидлаб туришликдир. Ислом дини эса далиллар билан қурилади. Далилларсиз эса бир шахсга, тавҳидни билади ёки билмайди деб, аниқ ҳукм чиқара олмаймиз. Дорул Исломда (Аллоҳнинг ҳукмлари ила ҳукм қилинадиган ўлка, диёрда) номаълум шахсни кофир санашлик учун, унинг куфрига исбот-далил олиб келиш керак. Дорул Куфрда эса (Аллоҳнинг ҳукмлари ила ҳукм қилинмайдиган ўлка) унинг мусулмонлигини тасдиқлайдиган ва у шахсга ислом ҳукмини беришлик учун далил зарурдир.
Имом Аҳмаднинг сўзларини Ибн Қудома Ал-Муғнийда 4/24 ҳам келтиради.
فَصْلٌ : وَإِنْ وُجِدَ مَيِّتٌ ، فَلَمْ يُعْلَمْ أَمُسْلِمٌ هُوَ أَمْ كَافِرٌ ، نُظِرَ إلَى الْعَلَامَاتِ ، مِنْ الْخِتَانِ ، وَالثِّيَابِ ، وَالْخِضَابِ ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ عَلَيْهِ عَلَامَةٌ ، وَكَانَ فِي دَارِ الْإِسْلَامِ ، غُسِّلَ ، وَصُلِّيَ عَلَيْهِ ، وَإِنْ كَانَ فِي دَارِ الْكُفْرِ ، لَمْ يُغَسَّلْ ، وَلَمْ يُصَلَّ عَلَيْهِ .نَصَّ عَلَيْهِ أَحْمَدُ ؛ لِأَنَّ الْأَصْلَ أَنَّ مَنْ كَانَ فِي دَارٍ ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِهَا ، يَثْبُتُ لَهُ حُكْمُهُمْ مَا لَمْ يَقُمْ عَلَى خِلَافِهِ دَلِيلٌ .» المغني : ج4 ص24
Фасл: “Агарда бир ўлик топилса, унинг мусулмонлиги ҳам, кофирлиги ҳам маълум бўлмаса, хатна қилинганлик, ёки бошқа шунга ўхшаш аломатларига қаралади. Агарда унда ҳеч қандай аломат кўринмаса ва дарул исломда бўлса, ювиб, унинг жанозаси ўқилади. Агарда дарул куфрда бўлса ювилмайди ҳам, жанозаси ҳам ўқилмайди. Сабаби, ким қайси дарда (ўлкада) бўлса, ўша ўлка унинг аслидир ва у киши, ўша дар аҳлидандир. Унга ўша дарнинг ҳукми билан ҳукм қилинади, токи унинг зиддига далил келмагунга қадар” – дейди Имом Аҳмад.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ яна айтади:
“Агарда сен инсонларда ислом дини қай даражада ўрин эгаллаганини билмоқчи бўлсанг, масжидлар эшиклари олдида кўплаб тўпланиб туриб, баланд овозда: “Аллоҳим мана сенинг ҳузурингдаман, Эй Аллоҳ…” каби сўзларга аҳамият берма. Аммо, уларнинг шариат душманларига нисбатан қандай муносабатда эканликларига аҳамият бер”. (Адаб аш-Шариаъ, 255 бет)
Савол туғилади, нимага инсонлар масжидларда тўпланадилар?! Албатта, энг асосийси НАМОЗ ўқиш учун ва ундан сўнг бошқа ибодатларни адо қилиш учун!
“Исломнинг одамлар орасидаги ўрни”…… уларни мусулмон дея оладими?!?! Чунки, мусулмонлар “шариат душманларига” нисбатан “вало” (дўстлик) ҳис қилмайдилар.
Имом Аҳмад агарда сен исломни бир жамиятдаги ўрнини билмоқчи бўлсанг, намоз ўқийдиларми ёки йўқми деб қара демаяпти, аксинча, у шариат душманларига қандай алоқада бўляптилар деб қарагин деган эдилар. Ҳозирда бутун дунё учун дор (ўлка) масъаласидаги ҳукм – ширкка ботиб кетган жоҳилият ҳукмидир, яъни ер юзи ҳозир кофирлар сайёраси ҳукмида!
Тўртинчиси: Таҳмин ва эҳтимолни ҳукм чиқаришликдаги ҳисобини олиш.
Исломда ҳукм чиқаришликнинг биринчи тамойили бу 100% ишонч бўлса, шундан сўнг (ғолабатуз зонн) катта эҳтимол ва таҳмин ҳисобга олинади. 100% ишончнинг мисоли: бир киши рамазон ойининг кирганлигини билдирадиган ҳилол ойини кўрди, шу билан 100% эртага рамазон эканлигига ишонч ҳосил қилди. Ёки қуёшни оғганини кўриб, 100% пешин намозини ўқишлиги керак эканлигига ишонч ҳосил қилди. Ёки бир одам ўғрилик содир этаётганини кўрса, ёки маст қилувчи ичимлик ичаётганини кўрса, у 100% бу одам ҳаром иш қилганига ишонч ҳосил қилди ва унга қарши гувоҳлик берса, кўрган одамга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди.
Таҳмин ва эҳтимол эса, бу икки нарсадан бири мавжуд эканлигига эҳтимолнинг мавжудлигидир, аммо шу билан бирга баъзи аломатлар ва белгилар туфайли бирининг мавжудлигига эҳтимол юқоридир. Ана шу (Зонн) эҳтимол ва таҳмин, ҳукм қилишдаги йўллардан бир йўлдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар” (Ҳужурот, 6). Бу оятда фосиқ билан адолат соҳиби бўлган кишини орасини ажратишга ишора бордир. Бу ерда одил кишининг, агарда у фосиқ эканлигига эҳтимол бўлса ҳам, унинг сўзларига эргашишга ишора бор. Аммо, унинг одиллигига унинг сўзларига қараб ҳукм қиламиз ва бу ерда уларнинг адолатлигига, унинг сўзидан келиб чиққан катта эҳтимол ва таҳмин асос бўляпти. Ҳудди шундай икки адолатли гувоҳлар кўрсатмаси билан иш тутиш вожибдир. Шундай қилиб, муртад ҳукмини бериб уни ўлдиришлик икки гувоҳ асосида бўлади, агарчи ҳатто у иккисининг ёлғон гувоҳлик берган, ёки хато қилган эҳтимоли бўлса ҳам. Чунки, уларнинг сўзлари асосида тўғри сўзлаяптилар деган эҳтимол, улар ёлғон гапиряптилар ва хато қиляптилар деган эҳтимолдан юқори туради.
Шунингдек “Истисҳобул ҳол” усули билан ҳаракат қилмоқлик лозим.
Истисҳоб сўзининг луғавий маъноси “ўзи тарафига жалб қилиш”, “йўлдош бўлиш”, “ҳамроҳ бўлиш” (мусоҳабат) ва суҳбат маъноларини билдиради.
Истелоҳда эса, ушбу сўз қуйидагиларни билдиради:
الاستصحاب: هو ابقاْء ما كان على ما كان
“Истисҳоб – ҳамма нарса ўзининг асли нимада бўлса, шу нарсада қолишидир”
Масалан, бир бедарак йўқолган одам, токи унинг ўлими тўғрисида ишончли хабар тасдиқланмагунга қадар, у одамнинг ҳукми тирик одам ҳукмида бўлади. Ҳудди шундай, у билан бўлган турмуш ўртоғининг никоҳи ҳам саҳиҳ ҳолда тураверади, токи унинг ўлим хабари тасдиқланмагунга қадар!
Ал истисҳоб динимизда, бу бир далил ва ҳужжат манбаъсидир.
Бир ўринда бирор бир нарсага далил ва ҳужжат топилмаса, ўша ерда истисҳоб далил ўлароқ ишлатилади. Ҳамма мазҳабларда истинбот (ҳуқуқий меъёрни чиқариш) учун, истисҳоб далилига асосан чиқарилади. Ҳаттоки қиёсни далил деб санамайдиган Зоҳирия ва Имомия мазҳаблари ҳам, шаръий меъёрлар чиқараётганларида, кўплаб ўринларда далил ўлароқ истисҳобга суянганлар.
Фиқҳий қоидалар (Ал Қоваиудул Фиқҳия) истисҳоб далилининг устига қурилгандир.
Истисҳобдан чиқарилган кўплаб далиллар устига кўплаб қоидалар қурилган.
Уларнинг баъзилари қуйида зикр қилинган:
1) “Нарсаларнинг асли, уларнинг жоизлигидир”. Масалан, агарда қуръон, суннат ва бошқа манбаъларда хос бир таом, ичимлик, либосга тегишли хос бир ҳукм келмаган бўлса, бундай нарсаларни жоиз эканлигининг ҳукми истисҳоб ҳукмидан олинади.
2) “Айбсизлик презумпцияси (фарази)”. Агарда бир мукаллаф инсоннинг айбловига исбот бўлмаса, масалан қарзи борлиги исботланмаган бўлса, у инсонда қарзни тўлаш учун ҳеч қандай масъулият бўлмайди. Истисҳоб эса, жиноий ва бошқа маиший ҳуқуқларнинг умумий қабул қилинган асосидир. Бирор бир инсон токи унинг қарзи ва айби исботланмагунга қадар, қарздор ёки айбдор деб ҳисобланмайди.
3) “Яқийний ишонч, шак ва шубҳа билан йўқ бўлиб кетмайди”. Мисол учун, бирор бир нарсанинг борлиги қатъий исботланган бўлса, у нарса шак ва шубҳа билан йўқ бўлиб қолмайди. Агарда бир одам таҳорат олган бўлса, аммо кейинчалик уни бузганини ёки бузмаганлигини эслолмаса, ундай ҳолда унинг таҳоратининг ҳукми, бор ҳукмида бўлади. Ва ҳудди шундай, агарда бир одам таҳоратни бузганини эсласа, аммо ундан кейин олганини эслолмаса, унинг таҳорати йўқ ҳукмида бўлади.
4) “Бирор бир нарсанинг мавжудлиги, унинг ҳолатига қараб белгиланади”. Агарда бирор бир инсоннинг тириклиги аниқ бўлган бўлса, токи унинг ўлганлигига аниқ далил келмагунга қадар, тирик ҳисобида бўлади.
5) “Бир диёрнинг ҳукми, эҳтимол бўлган иддаодан кучлидир”. Яъни агарда куфр диёрида бирор бир бегона кишининг ҳақиқати (Аллоҳнинг наздидаги ҳукми) мусулмон бўлса ҳам, шундай ҳолда ҳам бу ерда диёр ҳукмига асосан у одам (биз учун) кофир ҳукмида бўлиб туради (сабаби биз унинг қалбини очиб қарамаймиз, бегона одамнинг тавҳидига аниқ бир далил кўрмагунимизга қадар, у одамнинг ҳукмини биз диёрга қайтариб турамиз, яъни биз учун кофир ҳукмидадир).
Дорул куфрдаги дини номаълум бўлган киши, (ғолабатуз зонн) буюк эҳтимол сабабли, ана шу диёрнинг аҳолиси ҳукмида деб эътибор қилинади (яъни кофир деб). Бу диёрдаги ҳукмронлик, куч ва кофирларнинг сонини кўплиги, бу ерда мусулмон кишини учратиш нодир ҳол эканлигига ва бегона кишини кофир деб эътибор беришликни тақозо қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар кўплаб қабилалар билан жанг қилардилар ва уларнинг ҳар бирини шахсан танимасдилар, аммо шунга қарамай у қавмдагиларни моли ва жонини ана шу диёрнинг аслига: ушбу қавмда куфр ёйилган, жамиятнинг умумий ҳолати куфр, бошлиқлари куфр деган аслга қайтариб ҳалол қилгандилар. Шундай қилиб муайян бир шахс токи уларнинг ушбу жамиятда тарқалган куфрларга зид далил ва ушбу куфрларга дахлсизлиги аниқ бўлмагунча, ана шу яшаб турган жамиятига (мушрик халққа) нисбатланардилар.
Имрон ибн Ҳусайн розиаллоҳу анҳумалардан ривоят қилинадики: “Сақиф ва Бану Уқайл қабилалари иттифоқдош эдилар. Бир кун Сақиф қабиласи икки саҳобани асирга оладилар (Бу икки қабила ўзаро ҳимоя тўғрисида иттифоқ қилгандилар). Росулуллоҳнинг саҳобалари Бану Уқейл қабиласидан бир кишини асирга олгандилар, у билан бирга Ал Аъдбани ҳам (Ал Аъдба бу кейинчалик росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тегишли бўладиган туянинг лақаби) ўлжа сифатида оладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари арқон билан боғланган киши ёнига келадилар, у киши: “Эй Муҳаммад!” дейди, шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нима бўлди?” дейдилар. Шунда анави киши: “Нимага мени асирга олдинг ва нимага анави ҳажга кетаётган ҳожилардан ўзиб кетадиганни ўлжа қилиб олдинг (яъни тез юрадиган туяни қасд қилаётган эди)?” дейди. Шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сени, сенинг иттифоқдошларинг Сақиф қабиласи [қилган нарсаси] учун асирга олдим” дейдилар ва ундан узоқлашдилар. [Бу одам яна] у кишига: “Эй Муҳаммад! Эй Муҳаммад!” дейди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалим ва юмшоқкўнгил бўлганлари учун, қайтиб келиб: “Нима бўлди?” дейдилар. У киши: “Мен мусулмонманку!” дейди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агарда сен бу гапни озодлигингда айтганингда эди, сен батамом қутқарилган бўлардинг (яъни энди ёки қул бўлиш, ёки товон пули тўлаб озод бўлишдан бошқа ихтиёри қолмаганини билдиради)” деб ундан узоқлашдилар. Бу одам яна: “Эй Муҳаммад! Эй Муҳаммад!” деб нидо қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яқинроқ келиб: “Нима бўлди?” дейдилар. У: “Мен очман, мени тўйдир ва мен чанқоқман, менга сув бер” дейди. У киши: “[Мана] сенга керакли нарсалар” дейдилар. Ва [бироз вақт ўтгач, бу кишини] анави икки Сақиф қабиласидаги асир мусулмонларга алиштириб юбордилар” (Имом Муслим).
Ушбу ҳадис номаълум шахс асирга тушмасдан ва ўзининг мустақил ихтиёрига эга бўлган шарти билан, ўзи яшаб турган диёрнинг ҳукмида деб эътибор қилишликка далолат қилади, токи унинг зидди исботланмагунга қадар.
Бешинчиси: Такфирдаги таваққуф (тўхташлик).
1) Таваққуф сўзининг маъноси – на куфри ва на исломи кўринмаганлиги сабабли бир кишининг куфрда эканлигида шубҳа қилиш.
Аслида такфир қилишда тўхташлик ҳолати дин асосларида жоҳил бўлганлик сабабидан бўлади. Масалан: бир киши Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётган мушрикни такфир қилишда шубҳали далил сабабли бош тортди: Яъни: куфрини кўрса ҳам, мушрик ўзини Исломга нисбат бераётганлиги учун, шу сабабли уни такфир қилишдан тўхтади.
Ёки бўлмаса кимлардир, пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) росул эканини, қиёмат кунини, қайта тирилиш ва ҳисоб беришни инкор қилаётганларнинг такфирида тўхтади. Дарҳақиқат, мушрикни (фарқи йўқ ўзини мусулмонман дейдими йўқми) такфир қилиш диннинг асли ҳисобланади ва бунда жоҳиллик хеч ким учун узр бўлмайди. Чунки, куфрни билмаган киши иймонни ҳам билмайди.
Албатта, Аллоҳни яккалаган ва Унга шерик келтиришни ташлаган ва Аллоҳни Юзини кўришликка интилган киши, агарда Аллоҳга ибодат қилмаётган (яъни ширк қилаётган) кишини мусулмон, муваҳҳид деб эътиқод килса, албатта бу очиқ шаклда баён бўладики, у киши (озир) на тавҳидни ва на ислом динини билмаган бўлади, агарчи ўзини мусулмонман деб даъво қилса ҳам.
Шунингдек ким пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг росул эканига иймон келтириб, шу билан бирга Мусайлима ҳам Аллоҳнинг росули деб эътиқод қилса, албатта бундайларга диндан чиққан кофир деб эътибор қилинади. Ўзини Исломга нисбатлаётгани эса ёлғон ҳисобланади, чунки у росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кофир бўлганлардандир.
Шундай қилиб кимда-ким очиқ катта куфр қилаётган кофирни такфир қилмаса, у (озир) худди ана ўшандай очиқ катта куфр қилган киши каби кофирдир. Аммо, кимга бир кишини мусулмон муваҳҳид экани маълум бўлса, лекин уни куфр иш қилиб қўйганидан бехабар бўлса, бундайларга узр бор (чунки у одам куфр қилганидан хабардор эмас).
Баъзи кишиларда шубҳа билан такфир ёки жазода тўхташ ҳолати бўлиши мумкин, яъни куфрини аниқлаш учун. Масалан: улар кимнингдир исломидан ҳабардор аммо унинг муртадлигидан бехабар ёки унинг муртадлигига гувоҳлик бераётган инсонларни одобсиз кишилар деб биладилар. Ҳудди Умар Ибн Ал Ҳаттоб, Холид Ибн Валидни шошқалоқлик ва адолатсизликда айблаб Малик Ибн Нувайрани такфир ва қатл қилишдан бош тортганидек. Шайх Аллома Адуллатиф Ибн Абдурроҳман Оли шайх айтади: …Умар Ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу закот беришдан бош тортганлар билан жанг қилиш масъаласида тўхтаганлари, ҳадис мулоҳаза қилиниб қаралса, закот беришдан бош тортаётганлар билан жангни тўхтатиш бу уларни исломда деб санаш ҳисобланмайди. Маълумки у ҳаж қилмаганларни тўғридан тўғри, очиқ такфир қилган, аммо бунинг учун қатл қилмаган. Жанг масъаласи такфир қилишни зарурат қилмайди, шунингдек такфир қилинганда ҳам жанг қилиш зарур дегани бўлмайди. Агарда ушбу масъаладаги бўлган ихтилофнинг асосига назар солсак, Умар Ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳунинг жанг қилишлик вожиб эканлиги фикрига рози бўлиб, жанг қилиш фикрига қўшилди. Ва мазкур масъаладаги ихтилоф бартараф бўлиб, иттифоқ вужудга келди. Қачонки улар жанг қилиш кераклигида иттифоқ бўлганларида, закотдан бош тортганларни такфир қилишга нима монеълик бўлган?! Биз олдин закот тўлашни инкор қилганларни такфири масъаласида Шайхул Ислом Ибн Таймийянинг сўзларини келтириб ўтдик, яъни саҳобалар (Аллоҳ улардан розий бўлсин) закотни инкор қилганлар билан закотни фарз эканини тан олиб тўлашдан бош тортганларни орасини ажратамаган эдилар… (Мисбаҳу аз-Золам 3/551)
2) Тўғри фикр – диний мансублиги номаълум бўлган шахс, куфр диёрида дунёвий аҳком-ҳуқуқий масъалаларда кофир бўлади, бундай мамлакат аҳолиси билан ўзаро муносабатда (дор бўйича) кофир деб қаралади. Унинг ичи мусулонми, ёки кофирми, бизга қоронғу бўлгани учун у билан ўзи яшаб турган диёр аҳолисига қилинган муомила қилинади. Бу шаърият ҳукми бўлиб, (ғолабатуз зонн) катта эҳтимол асосидадир. Ундай шахс нийятига кўра тирилади, агарчи у иймон келтирганлардан бўлиб, мусулмонлар тарафидан ўлдирилган бўлса ҳам.
Дарул куфрдаги диний мансублиги номаълумлик масъаласида ҳақиқатдан узоқ бўлган фикрларни келтириб ўтамиз:
Биринчи: Куфр диёридаги номаълум кишининг ҳукми ҳуқуқий масъалаларда, дунё аҳкомида кофирдир, уларнинг орасидаги иймон келтирган кишиларга ҳам кофир деб қаралади. Ўзаро муносабатлар ҳам аҳолига (кофирларга) қилингани каби бўлади. Агар у иймон келтирганлардан бўлган бўлса ниятига кўра тирилтирилади, аммо биз уни жаҳаннамда дейишимиз лозим. Кимда ким уни жаҳаннамда деб гувоҳлик бермаса у кофирдир.
Бу фикрда ғулув кетишлик (ошириб юборишлик) ва қолаверса қарама-қаршилик мавжуд. Яъни ўзига ислом нисбатини берадиган номаълум шаҳс мусулмон бўлиши ҳам мумкин дейди, уни номаълум киши дея номлаб туриб сўнгра ишонч билан уни жаҳаннамда деб такфир қилиб, яна етмагандей уни такфир қилмаганларни ҳам кофирга чиқариш, ғулув аҳлининг иши ҳисобланади.
Иккинчи: Мен куфр диёрида Исломга нисбат берувчиларнинг такфирида тўхтайман (яъни кофир санамайман). Мен номаълум шахсни кофир демайман, шунингдек мусулмон ҳам демайман. Айтмоқчиманки, унинг ҳолати ҳуқуқий масъалаларда ва дунё аҳкомида кофирлар каби, аммо мен унинг Аллоҳ ҳузурида мусулмон бўлиш эҳтимоли борлиги сабабли, эҳтиёт чорасини кўрган ҳолда уни кофир демайман.
Бу фикр соҳиби, ўзаро муносабат масъаласида бир шахсни умумий диёр ҳукми билан ҳукм қилгани ва ушбу диёрдагилар ҳукмига нисбатлагани шаъриятга мувофиқдир. Аммо, у лафзий бидъатга қўл урибди. Чунки, салаф умматининг хеч бирида бу каби сўз айтилмаган.
Абу Абдур-Роҳман ас-Сумали
