Демократия-бу диндир!
بسم الله الرحمن الرحيم
Қуръони Каримни мўминлар учун ҳаёт дастури, йўлбошчи ва эслатма қилиб нозил қилган барча оламлар Роббиси Аллоҳ Таъолога ҳамду-санолар бўлсин, зеро У айтади: ― Бу (Қуръон) одамлар учун тўғри йўлни баён қилгувчи ва тақво эгалари учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир.‖ (Оли Имрон-138) Ва оламларга башоратчи ва огоҳлантирувчи этиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту-саломлар бўлсин! Қуйидаги бир неча варақларни мен яқин кунларда бўлиб ўтмоқчи бўлган қонун чиқарувчи парламент сайловларидан олдин тез фурсатда ёзиб тайёрладим. Чунки ҳозирги кунда инсонларни демократия билан сеҳрлаб қўйишгандир. Ва диндан чиққан тоғутлар ва ўзларини диндор ва руҳоний қилиб кўрсатмоқчи бўлган баъзи кимсалар оддий авом халқга ҳақни ботил билан беркитиш, нур-зиёни қоронғулик билан, тавҳид ва Исломни ширк билан аралаштириш учун демократияга тарафдорлик қилиб ва уни оқлаб бахс қилишга, ботилни ҳақ қилиб кўрсатишга ҳаракат қиляптилар. Ва буни эркинлик, ёки шўро (Исломдаги машварат ва маслаҳат органи) деб, ва ҳатто бунга далил қилиб Юсуф алайҳиссаломнинг подшоҳ ҳузурида раҳбарлик қилганларини, гоҳида эса Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг раҳбарлигини келтиришяпти, ёки унга маслаҳат ва истисхон (шариатга зид бўлмаган манфаат ва тасдиқ) деб таъриф беришяпти.Бу ерда биз Аллоҳнинг ёрдами ва тавфиқи билан барча муташобеҳ даъволарга жавоб бердик ва демократия – бу Аллоҳнинг динига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган дин эканини, ва тавҳидга зид эканини, ва депутатларнинг демократик палаталари – бу – Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи ва бандалар ундан сўраладиган тавҳидни бажариш учун улардан қочиш зарур бўлган ширк кошоналари, мушрикларнинг қасрларининг айнан ўзи эканини тушунтириб бердик. Ва шу қаторда Аллоҳнинг бандалари, бу демократия тарафдорлари билан адоват қилиб, уларни ёмон кўришлари ва уларга жиҳод қилишлари ўта зарур эканини таъкидлаб кетдик. Ва бу баъзи қаллоб-кўзбўямачилар қилмоқчи бўлган мандуб-рағбат қилинадиган нарса эмас. Демократия – бу Аллоҳ Ўз китобида огоҳлантирган ва Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам бутун ҳаётлари давомида унга қарши курашган очиқ ойдин ширк ва ошкор куфрдир.
Эй, муваҳҳид биродарим, сен, ширк ва унинг тарафдорларидан юз ўгирган Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобаларига ҳақиқий эргашувчилардан ва бу ширкдан безор бўлиш сояси остида Аллоҳнинг динини Ер юзида жорий қилувчиларга сафдош бўлишга ҳаракат қил, қайсики бу кишилар ҳақида Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: ―…»Умматимдан бир тоифаси Қиёматга қадар ҳақ устида туриб, ғолиб бўлган ҳолларида курашда давом тадилар. Уларга қаршилик кўрсатувчилар ҳам, қийин пайтда ёрдамсиз қолдириб ўзини четга олганлар ҳам уларга зиён келтиролмайди»…‖ – деган эдилар. Аллоҳ таъоло мени ва сизларни шу гуруҳдан қилсин.
Асосларнинг асоси, ва инсониятни яратишдан, китобни нозил қилишдан, пайғамбарларнинг чақириқларидан бўлган мақсад ва Иброҳим алайҳиссалом динининг асл моҳияти ва нажот топиш учун зарур бўлган мустаҳкам арқонни тушунтириб берувчи бўлим.
Азиз биродарим, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен шуни билгинки, диндаги энг асосий нарса, унинг негизи ва асоси, ва Аллоҳ инсонга намоз, закот ва бошқаибодатлардан аввал у амал қилиши зарур бўлган нарса, бу – тоғутга кофир бўлиш, ундан узоқлашиш ва фақат Якка Аллоҳгагина ибодат қилишдир.Мана шунинг учун У инсонни яратди, пайғамбарлар юборди, китоблар нозил қилди ва бу йўлда жонфидокорлик ва жиҳодни фарз қилди. Мана шу сабабли Раҳмоннинг бандалари ва Иблиснинг дўстлари ўртасида адоват қўзғалди. Шу мақсаддагина исломий давлат ва ҳақ йўлдаги ҳалифат барпо қилинади. Аллоҳ таъоло айтади: ―Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз.‖ (Наҳл-36)
Аллоҳнинг бу фармони Ислом халқаларининг энг улкан халқаси бўлиб, бусиз даъват ҳам, жиҳод, намоз, рўза, закот ва ҳаж ҳам қабул қилинмайди. Ва бу халқа мустаҳкам, узилмас бўлган ягона халқа бўлиб, уни қаттиқ ушлаган тақдирдагина дўзаҳ ўтидан омонда қолиш мумкиндир, зеро буни бизга Аллоҳнинг Ўзи кафолатлаб бергандир. Диннинг қолган халқалари эса, бу нажот халқасисиз бирон кучга эга эмас, Аллоҳ таъоло айтади: ―Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Бақара-256)
―Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бандаларимга хушхабар беринг.‖ (Зумаро-17)
Бу оятларга қара, Аллоҳ бу эслатмада тоғутни инкор қилиш ва ундан узоқ бўлишни аввалга қўйиб, кейин эса Унга иймон келтиришни ва Унга ижобат қилишни келтирди. Худди “Лаа илаҳа иллаллоҳ” иймон калимасида, инкорни тасдиқдан аввал келтиргани каби. Ва бундан асосий мақсад – эътиборни бу ўта зарур бўлган мустаҳкам халқага қаратишдир. Яъни аввал тоғутни инкор қилинмаса, Аллоҳга бўлган иймон қабул бўлмайди ва у фойда бермайди.
Бу метин халқага боғланишинг учун сен инкор қилишинг ва узоқлашмоғинг шарт бўлган тоғут – бу уларга сажда, дуо, назр, тавоф қилинадиган фақатгина тош, бут-санамлар, дарахт ва қабрлар эмас, йўқ – бу тушунча бунданда кенг маънони ўз ичига олади. Бу нарса Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинувчи ва ўзи ҳам бунга рози бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.
Тоғут сўзи, туғён калимасидан келиб чиқади ва – тарбияткунандаси Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиш демакдир. Ибодат турларига Аллоҳга сажда, руъку, дуо, назр, қурбонлик қилиш киргани каби, қонун-ҳукм чиқаришда Аллоҳнинг шариатига бўйсуниш ҳам ибодат ҳисобланади. Аллоҳ Таоло насронийлар ҳақида: ― Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир деди, ваҳоланки улар бу роҳибларига сажда ҳам ва руъку ҳам қилмас эдилар, бироқ улар ҳаромни ҳалол ва ҳалолни ҳаром қилган ўз бошлиқларига қулоқ олишди ва уларга бўйсунишди ва Аллоҳ буни Ўзидан бошқани илоҳ қилиш деб атади.
Шунинг учун ҳам қонун ва ҳукмларга бўйсуниш ибодат бўлиб, буни Аллоҳдан ўзгага хослаб бўлмайди ва кимда ким ҳатто битта масалада буни Аллоҳдан ўзгага тақдим қилса, бу иши билан исломдан чиқади ва мушриклар сафидан жой олади. Ва бунга Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам даврида ўлимтик ва унинг ҳаромлиги ҳақида Раҳмоннинг бандалари ва шайтоннинг дўстлари ўртасида бўлиб ўтган баҳс очиқ далил бўлади. Бу баҳсда мушриклар мусулмон томонидан сўйилган жонлиқ билан, ўзи ўлган жонлиқ ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, дея мусулмонларни енгмоқчи бўлдилар ва ўлимтик, бу Аллоҳнинг Ўзи сўйганидир дея асос келтиришди. Бироқ Аллоҳ Таоло бу баҳс юзасидан Ўзининг сўзини нозил қилди: Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар.‖ (Анъом-121)
Тоғут тушунчасига ҳар бир ўзини Аллоҳ билан бир қаторда ҳукм чиқаришга ҳақли деб ҳисоблаган, ҳоҳ раҳбар, ҳоҳ унинг қўл остидаги ишчи, ҳоҳ у парламентдаги депутат бўлсин, ҳоҳ уни сайловчилар томонидан номзоди қўйилган одам бўлсин, буларнинг барчаси киради. Чунки бу киши ушбу амали билан ўз Роббисининг белгилаб берган чегарасидан чиқади, ваҳоланки у Аллоҳга бандалик қилиш учун яратилган бўлиб, ва фақатгина Унинг қонунларига бўйсуниш Парвардигори томонидан унга буюрилган эди. Бироқ бу банда бош тортди, мутакаббирлик қилди, Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқди ва фақат Аллоҳ ҳаққи бўлган қонун-ҳукм чиқаришда ўзини Аллоҳга тенглаштиришни ва бу ишда Унга шерик бўлишни ҳоҳлади. Ва ким бу ишни қилса, демак у ўзини ҳукм чиқарувчи илоҳ қилган бўлиб ва шак-шубҳасиз у тоғутларнинг каттаси бўлади. Тоинки инсон бу каби тоғутлардан юз ўгириб, улардан узоқлашиб, уларга ва уларнинг атбою-қулларига ўзининг безорлигини ошкор қилмас экан, уларни кофир санамас экан, унинг тавҳиди ва исломи ҳақиқий ҳисобланмайди. Буюк Аллоҳ айтади: ―Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди.‖ (Нисо-60)
Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ айтади: “Тоғут – инсонлар унга ҳукм сўраб келувчи ва у Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм билан ҳукм қилувчи инсон қиёфасидаги шайтондир”. Шайҳул-Ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ: “..Шу сабабли, ҳукм чиқаришни унга топширишган ва у Аллоҳнинг китобидан ҳукм қилмаган кимса – Тоғутдир”, — дейди. Ва яна: “Ким Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келган нарса билан ҳукм қилмаса ёки ундан бошқа нарсага мурожаат қилса, бу ҳукм тоғутнинг ҳукмидир ва унга мурожаат қилишдир,” – деган. Ҳар бир муваҳҳид мустаҳкам халқага боғланиши ва дўзаҳдан нажот топиши учун ҳозирги кундаги Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинаётган тоғутлар ва уларнинг атболаридан юз ўгириши, уларни кофир деб билиши ва уларни тарк қилиши зарурдир. Кўпчилик инсонлар ҳукм чиқаришда бу қалбаки илоҳларни ва сурбет раҳбарларни Аллоҳга шерик қилишди ― Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик (худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир. (Шўро-21)
Бу нодонлар уларга эргашиб, қонун-ҳукм чиқаришни бу тоғутлар ва уларни парламентларининг, давлат, вилоят ва турар жой ҳукумат идораларининг ҳаққи ва уларга хос нарса деб белгилаб олишди. Бу ҳақда уларнинг қонунларида, конституцияларида кўрсатилган бўлиб, бу ҳаммага маълум ва кенг тарқалган воқеъликдир. Бу билан бу тоғутлар уларга бўйсунган, эргашган, бу куфр ва ошкор ширкда уларга ҳамтовоқ бўлган ҳар бир кимсага илоҳ бўлиб олишди. Буларнинг мисоли, худди насронийлар ҳукм чиқаришда ўз роҳибларига эргашганларида Аллоҳ уларни илоҳ деб номлагани кабидир. Бироқ бу тоғутларнинг ҳолати роҳибларникидан анча аянчлидир, чунки бу роҳиблар бу ҳукмларни бир тизимга келтириб, улар учун қонунлар, конституция, китоблар, фармонлар ва бу ҳукмларни бузувчи, уларни маломат қилувчилар учун жазо чоралари белгиламаган эдилар. Бу тоғутлар ўз қонунларини Аллоҳнинг китобига тенглаштирадилар ва ҳатто бу қонунларни биринчи ўринга қўйиб, Аллоҳнинг китоби устидан ҳам ҳукм чиқаряптилар. Ана энди юқоридаги нарсаларни тушунганингдан кейин, шуни билки, исломга тобеъ бўлишнинг ва тоғутга нисбатан адоват қилишнинг энг юқори даражаси – бу исломнинг чўққиси бўлмиш жиҳоддир. Яъни тоғутнинг дўстларига ва уларнинг тарафдорларига қарши, уни синдириш ва инсонларни бу тоғутга ибодат қилишдан Якка Аллоҳга ибодат қилишга чиқариш учун бўлган жиҳоддир. Пайғамбарларга ўхшаб ҳақни ошкор эълон қилиш ва Иброҳим алайҳиссаломни дини ва чақириғига эргашмоқлик ҳам жиҳод ҳисобланади. Аллоҳ айтади: ― Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар.‖ (Мумтаҳана-4) Бу ердаги (бадаъа) пайдо бўлди-ўрнашди дегани – аниқ ошкор бўлди деган маънони англатади.
Эътибор бериб қара, Аллоҳ Таоло адоватни нафратдан аввал келтирди, чунки адоват ўта зарур ва эътиборлидир. Инсон баъзида тоғутни ёмон кўради, унга нафрат қилади, бироқ унга адоват қилмайди ва бу билан вожиб нарсани тарк қилган бўлади.
Ва яна шунга эътибор бергинки, Аллоҳ Таоло мусулмонларни мушриклардан безор эканликларини, улар ибодат қилаётган нарсадан безор бўлишдан аввал зикр қилди, чунки биринчиси кейингисига қараганда жуда зарурдир. Ва бунинг сабаби шундаки, кўпчилик инсонлар бут-санамлардан, ёки конституция ва сохта дин ва уларнинг қонунларидан юз ўгиради, аммо уларнинг хизматчиларидан, ёрдамчи ва тарафдорларидан юз ўгирмайди, кофир деб санамайди ва вожибни тарк қилганлардан бўлиб қолади. Агар у бу мушриклардан безор эканини билдирса, у ҳолда уларнинг илоҳларидан ва сохта динларидан ҳам юз ўгириши зарур бўлади. Ҳар бир балоғатга етган мусулмонга зарур бўлган энг паст даражадаги ва бусиз у нажот топмайдиган безор бўлишлик – бу тоғутдан узоқлашиш, унга бўйсунмаслик, уни ва унга эргашганларни кофир деб билишлик ва унинг ширкига шерик бўлмасликдир. Буюк Аллоҳ айтади: ― Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз (Наҳл-36). Ва яна У айтади: ― Бас, бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўздан йироқ бўлинг (Ҳаж-30). Ва яна Иброҳим алайҳис-салом ҳақида: ― Эсла, Иброҳим демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин (Иброҳим-35). Агар инсон бу вожиб амални бу дунёда бажармаса ва тоғутдан, унинг ибодатидан, унга эргашишдан узоқлашмаса, бу асосларнинг асосига эътиборсиз бўлгани учун Қиёмат Кунида хасрат ва надоматда қолади ва динидаги бирон бошқа нарса унга ёрдам бера олмайди. Бундан у қаттиқ изтиробга тушади ва тавба қабул қилинмайдиган кунда тавба қилишни ва ҳаёти дунёга қайтиб, ушбу зарур рукнни барпо қилиб мустаҳкам халқага боғланишни истаб қолади. Аллоҳ Таоло: ― У пайтда пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонурлар ва азобни кўрурлар, уларнинг боғланишлари кесилур. Ва эргашганлар: «Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик», дерлар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатур. Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар (Бақара-166,167). Аммо афсус! Дунё ҳаёти қайтмас бўлиб кетди ва ҳеч ким бу дунёга қайтиб келмайди. Эй, Аллоҳнинг бандаси, агар сен нажот топишни ва Аллоҳ Таоло тақводор бандаларига ваъда қилган Унинг раҳматидан умидвор бўлсанг, ҳар қандай тоғутлардан эҳтиёт бўл ва уларнинг ширкидан ҳозирнинг ўзидаёқ узоқлаш, ҳа, ҳозирнинг ўзида тезда узоқлаш.
Ҳа албатта, Қиёмат Кунида инсонлар бу тоғутлардан узоқлашадилар ва уларга келган қисматдан фақатгина бу дунёда улардан ажраганлар ва узоқлашганлар омонда қолади. Аммо тоғутларнинг сохта динларига рози бўлиб, уларга эргашганларга, Қиёмат Кунида нидо қилинади: “Ким нимага ибодат қилган бўлса, шу нарсасига эргашсин, ва ким қуёшга сиғинган бўлса, қуёшга тобеъ бўлади, ким ойга сиғинган бўлса, ойга эргашади, ким тоғутларга сиғинган бўлса, шу тоғутларга эргашади”, ҳадисда келишича, шундай қилиб то аҳли иймонга етиб келадилар ва уларга қарата: “Ҳамма инсонлар кетган бўлса, сизларни нима ушлаб турибди, нега кетмадинглар? Улар айтади: биз улардан ҳаммадан кўра уларга муҳтож бўлган чоғимизда ажраганмиз, ва биз нидо қилувчининг ҳар бир киши ўзи сиғинган нарсасига эргашсин деган сўзини эшитдик, шу сабабли биз ўз Роббимизни кутяпмиз” ва иймон келтирганлар ўз Парвардигорларини кўрурлар. Бу ҳадисни Буҳорий ва Муслим келтирган.
Иймон аҳлининг бу сўзларини бир тадаббур қил – “Биз улардан ҳаммадан кўра уларга муҳтож бўлган чоғимизда ажраганмиз, яъни биз улардан ҳаёти дунёда уларнинг пулига, алоқа ва ёрдамларига муҳтож бўлганимизда ажрадик, энди қандай қилиб биз улардан бу ўта эътиборли соатда ажрамайлик?” Бу ҳақда Аллоҳ таъолонинг ушбу калималари хабар беради: ―(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўплаб…‖ (Соффат:22)
Ва яна Аллоҳ айтади: ―Бас албатта улар (яъни Аллоҳ йўлидан озган кимсалар ва уларни йўлдан урган пешволари) ўша Кунда азобда шерик бўлгувчидирлар. Дарҳақиқат Биз жиноятчи кимсаларни (мана шундай) азобга дучор қилурмиз. Чунки улар ўзларича: ―Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар (Соффат:33-35). Эй Аллоҳнинг бандаси, тавҳид калимаси инкор қилган нарсани инкор қилишда ва тасдиқлашни талаб қилган нарсани тасдиқлашда лаёқатсиз ва эътиборсиз бўлишдан эҳтиёт бўл, зеро ҳаққа эргашганингдан ғурурланиб, қайсарлик қилиб, тоғутни қўллаш билан абадий ҳалокатга учраганлардан бўлиб қолишинг ва тоғутларнинг қисматига шерик бўлиб қолишинг мумкин.
Яна шуни билки, Аллоҳ Таоло бу соф тавҳидни ислом динининг асоси қилди ва уни Ўз муваҳҳид бандаларига ҳослади. Ва ким бу билан келса, у қабул қилинади, ким бундан бошқа дин билан келса, рад қилинади ва ҳалокатга учрайди. Буюк Роббимиз айтади: ―Иброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб дедилар: ―Ўғилларим, албатта Аллоҳ сиз учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина дунёдан ўтинг!‖ (Бақара: 132)
Ва яна: ―Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. (Оли Имрон: 19)
Шунингдек: ―Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.‖ (Оли Имрон: 85)
Сен дин сўзини фақат насроний, яҳудий дини билан чегаралаб қўймагин, адашган дин аҳлларига эргашиб, сен ҳам адашиб кетишдан эҳтиёт бўл. Дин калимасига ҳар қандай гуруҳ ва секталар, дастурлар, турли йўналишлар, бошқариш услублари, қонун-қоида тизимлари киради, ва Ислом дини, тавҳид тарафдорларидан бошқа буларнинг барчасидан ва уларнинг тарафдорларидан юз ўгириш, узоқлашиш зарур. Аллоҳ Таоло бизга кофирларни ажратмаган ҳолда, уларнинг барчасига гапиришни буюриб, дейди: ― (Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!‖ (Кафирун: 1-6) Ҳар бир куфр жамиятлари, Ислом динига зид бўлган ва унга ўзлари рози бўлган тизим ва дастурларга келишиб олганлар. Бунга инсонлар ўз калтафаҳм ақллари билан ўйлаб чиқарган ва уни ўзларига дин деб рози бўлган – коммунизм, социализм, секуляризм, баасизм ва бошқалар киради. Шулар жумласига Аллоҳнинг динига алоқаси бўлмаган дин бўлмиш – ДЕМОКРАТИЯ ҳам киради.
Қуйида сенга у билан кўпчилик инсонларни ва ҳатто исломга алоқаси бўлган кишиларни ҳам сеҳрлаб қўйишган сохта-ёлғон демократия динини тушунтириб бераман. Яъни бундан сен билки, бу жамоа тавҳид жамоаси эмас ва ҳақ йўлдан ажраб чиққан йўлдир. Буларни ҳар бирининг эшиги тепасида дўзаҳга чорловчи шайтон туради. Ва бундан мақсад, сен улардан узоқлашиб, инсонларни тавҳидга чақиришинг учундир ва буларнинг барчаси мўминлар учун эслатма, бефарқ кишиларга огоҳлантириш, қарши чиқувчиларга далил келтириш ва Оламлар Роббиси олдида оқлов-ҳужжат бўлиши учундир.
- Демократия бу – ўйлаб чиқилган кофирлар динидир, унинг тарафдорлари қонун чиқарувчи раҳбарлар-илоҳчалар ва уларга тобеъ бўлиб уларга сиғинувчи кишилардир.
Шуни билки, демократия сўзи араб тилидан эмас, балки грек-юнон сўзидан олинган бўлиб, у икки сўздан “демос” – халқ, омма ва “кратос” – бошқарув, ҳукумат, қонун чиқариш деган маънодаги сўзлардан келиб чиққан. Бундан кўриниб турибдики, демократия сўзининг маъноси – омма ҳукмронлиги, халқ бошқаруви ёки халқ қонунчилигидир. Ва ману шу жиҳат демократия тарафдорларининг энг фарқли белгиси бўлиб, шу жиҳати туфайли улар демократияни эрта-ю кеч мақтайдилар. Эй, муваҳҳид биродарим! Мана шу билан бир қаторда демократиянинг ўзига хос бу жиҳати (яъни халқ ҳукмдорлиги ва бошқалар) ислом динига ва тавҳид калимасига мутлақо қарама қарши бўлган куфр, ширк ва ёлғоннинг ўзига хос белгисидир. Бунинг сабабини сен ўзинг яхши биласан, яъни Аллоҳ Таоло инсонларни яратишдан, китоблар нозил қилишдан, ва пайғамбарлар юборишдан бўлган асосий мақсади ва исломнинг мустаҳкам робитаси, бу – фақат Унгагина ибодат қилиш, бошқага ибодат қилишдан узоқлашиш ва ҳукм чиқаришда фақат Унинг ҳукмига мурожаат қилишдир, акс ҳолда у одам мушриклардан бўлади. Нима бўлганда ҳам улар демократиянинг ўзига хос бу жиҳатини шу мақсадда ишлатишади (яъни ҳукумат оммага ёки унинг кўп қисмига), қайсики бу нарса дунёвий-динсиз кишиларнинг ёки ўзини динга мансуб ҳисобловчи демократ кимсаларнинг энг юксак орзусидир. Лекин ўз ўзидан бу ҳокимият бир гуруҳ амалдорлар ва уларга яқин бўлган оила аъзоларининг ёки қўлларида катта капитал-маблағ, ахборот воситалари ва булар ёрдамида ҳукумат тепасига кела оладиган ё ҳоҳлаган кимсасини парламентга (демократия маёғига) чиқара оладиган бой-олигархларнинг бошқарув системасидир. Худди уларнинг илоҳи бўлмиш президент, подшоҳ бу парламентни қачон ҳоҳласа ва қандай ҳоҳласа тарқатиб ва яна жамлаб олиши каби. Шундай қилиб, демократия икки нарсани ўз ичига олади – куфр, ширк ва тавҳидга ва пайғамбарларнинг динига зид келувчи тузулмадир. Ва бунинг кўпгина сабаблари бордир.
Биринчиси: Чунки демократия – бу Аллоҳнинг ҳукмдорлиги эмас, балки халқ қонунчилиги ёки тоғут ҳукумдорлигидир. Аллоҳ Таоло Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб, у кишига умматнинг нафси-ҳавосига, омманинг кўпчилик қисмига эргашишни таъқиқлайди ва озгина бўлсада Аллоҳ нозил қилган нарсадан у кишини адаштириб қўйишларидан огоҳлантиради ва айтади: (Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!‖ (Моида: 49) Бунинг барчаси тавҳид калимасида ва Ислом динида мужассамдир. Демократия ва ширк динида эса, унинг қуллари: “уларнинг орасида халқ қабул қилган нарса билан ҳукм қилгин, уларнинг нафси-ҳаволарига эргашгин ва улар ҳоҳлаган ва қонунлаштираётган нарсадан озгина ҳам четлашмагин”, дейдилар. Демократия ҳам шуни таъкидлайди ва агар улар буни қўлласалар бу очиқ куфр ва ширкдир. Шу билан бирга, очиқ ҳақиқат шундаки, уларнинг ҳақиқий кўринишлари бундан ҳам чириганроқ ва сассиқроқдир. Уларнинг бу ҳолати ҳақида гапирилса, айтиларди: “Бас, улар ўртасида тоғут ва унинг яқинларига ёққан нарса билан ҳукм қил, ҳар қандай қонун бу тоғутнинг розилиги билан чиқади ва қоидалар уни муҳри билан қабул қилинади!”
Иккинчиси: Чунки бу ҳукмронлик, бошқарув халқнинг ёки тоғутнинг бошқаруви бўлиб у шариат бўйича эмас, балки конституция бўйича бошқарилади. Улар бу конституцияни Қуръондан кўра кўпроқ эъзозлайдилар, юқори қўядилар. Бунинг сабаби, улар конституцияларининг ҳукмини Қуръоннинг ҳукмидан ва конституцион қонунни Қуръондаги қонунлардан устун қўядилар. Демократик диндаги омма бирон қонун, бирон қонунчиликни агарда у конституцияга ва унинг пунктларига мувофиқ келсагина қабул қилади, чунки конституция қонунлар онаси ва уларнинг муқаддас китобидир. Демократик динда Қуръоннинг оятлари, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эътиборга олинмайди ва бирон қонун агарда конституция пунктларига тўғри келсагина қабул қилинади. Агар бунда шубҳаланаётган бўлсангиз, юрист-қонунчидан сўранг. Аллоҳ эса айтади: ―Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир. (Нисо:59).
Демократик дин эса: “Агар орангизда бирон масалада тортишув бўлса, у ҳолда унинг ечимини ўйлаб чиқарилган конституцияга ва дунёвий қонунларга мувофиқ бўлган омманинг, парламент ва президентнинг ҳукмига ҳавола қилинглар”. ―Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!‖ (Анбиё: 67) Бундан келиб чиқадики, агар халқ демократик йўл билан ва мушрикона парламент қонунчилиги орқали Аллоҳнинг қонунини ҳукмрон қилмоқчи бўлса ва бунга мамлакатнинг энг бош тоғути рухсат берган тақдирда ҳам, буни амалга ошириб бўлмайди, фақатгина конституцияга, унинг бандлари ва кўчирмаларига мувофиқ келсагина амалга оширилади, чунки конституция – бу муқаддас демократик китоб ёки бошқачасига айтганда – уларнинг нафси-ҳаволари ва ҳоҳишлари бўйича тузилган ўзгартирилган демократик Таврот ва Инжилдир.
Учинчидан: Демократия – бу қабиҳ секуляризмнинг меваси ва унинг ноқонуний қизидир, чунки секуляризм – бу динни ҳаётдан, сиёсатдан, бошқарувдан ва ҳокимиятдан ажратишни ўз олдига мақсад қилган куфр йўлидир. Демократия – бу омма ёки тоғут ҳукмронлигидир, нима бўлганда ҳам Аллоҳ Таолонинг ҳукмдорлиги эмасдир. Сен гувоҳ бўлганингдек, у Аллоҳнинг қонунларига ҳеч ҳам эътибор бермайди, у биринчидан, бу ҳукм конституция бўлимларига тўғри келадими йўқми, иккинчидан эса, омманинг истакларига ва авваламбор тоғутнинг ҳоҳишларига тўғри келадими йўқми шунга қарайди.
Шунинг учун агар бутун халқ бош тоғутга ёки демократик илоҳчаларга: “Бизлар (давлатни) Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқармоқчимиз, шунга на омма, на унинг депутат каби намоёндалари, на президент қонун чиқаришга ҳақли бўлмасин ва бизлар муртадни, зинокорни, ўғрини, ароқҳўрни ва бошқаларни жазолашда Аллоҳнинг ҳукмини жорий қилмоқчимиз ва аёллар ҳижоб кийишини, ҳаё-иффатни сақлашларини буюриб, фоҳишабозлик, зинокорлик, бузуқлик, баччабозликни ва бошқа фаҳш ишларини таъқиқламоқчимиз” – деса, шу вақтнинг ўзида бу тоғутлар уларга қарата – “бу нарсалар демократия номланмиш динга ва унинг эркинликларига зид келади!!!” дейдилар. Бундан келиб чиқадики, демократик эркинлик бу – Аллоҳнинг динидан, Унинг қонунларидан бош тортиш ва асл Яратувчининг белгилаган чегараларидан чиқишликдир. Бироқ бу дунёвий конституциядан олинган қонунлар ва ўйлаб чиқарилган жазоларга келсак, улар бу ифлос -бадбўй демократияларида махсус қонунлар билан муҳофаза қилинади, эъзозланади ва унга қарши чиқувчи ёки уни бузувчи кимса қаттиқ жазоланади. Сизларни Ер ютсин! Ер ютсин!Ер ютсин! Тоинки тилим сизларни лаънатлашдан чарчамагунича!
Шундай қилиб, менинг диндош биродарларим, демак, демократия Аллоҳнинг дини бўлмаган диндир, балки у Аллоҳнинг ҳукми бўлмаган тоғутнинг ҳукмидир ва Якка ва ҳар нарсага Қодир Аллоҳнинг қонунчилиги эмас, балки бир бирини ҳақорат қилувчи турли илоҳчаларнинг қонунчилигидир. Ва кимки бу демократияни қабул қилишга рози бўлса, демак, улар билан келишув-битимга кирган бўлади ва бу билан конституция бандларига мувофиқ ҳолда қонун чиқаришлик ҳаққини тоғутга топширган бўлиб, бу қонунлар Якка ва ҳар нарсага Қодир Аллоҳнинг қонунидан устун бўлишига рози бўлган бўлади. Бундан кейин у қонун чиқарган бўладими ёки йўқми, ширк парламент сайловларида ғолиб чиқадими ёки йўқми, бунинг фарқи йўқ, асосий нарса шундаки, унинг демократик динда мушриклар билан келишгани, ва ҳокимияту- қонунчиликни кимга бўлса ҳам беришга ва бу ҳукмронлик Аллоҳнинг ҳукмронлигидан, Унинг китобидан ва қонунларидан устун бўлишига рози бўлганлигидир, бу эса – очиқ-ойдин куфр ва ширкдир. Демократия динида халқ депутат-намоёндаларини парламентга (ўзининг ўрнига юборади) ваколатлайди ва ҳар бир гуруҳ, жамоа, қавм бу турли илоҳлардан ўзига бир илоҳ танлайди, яъни бу илоҳ уларнинг ҳоҳиш-истаклари бўйича қонун чиқариши учун танланади, бироқ биз биламизки, бу қонунлар конституция бандларига мувофиқ бўлиши ва унинг чегарасидан чиқмаслиги лозим бўлади.
Уларнинг орасида кимдир бу илоҳ ва қонунчини ўзининг мафкура ва эътиқодига қараб танлайди, яъни фалончи партиянинг илоҳи ёки бошқа бир партиянинг илоҳи дегандек. Худди шунингдек уларнинг орасида бу илоҳни қавмиятчилик, миллатчилик, ватаният руҳида танлайдиганлар ҳам бор, гўё фалон қавмнинг ҳудоси, ёки бошқа қавм сиғинадиган илоҳ. Уларнинг орасида ўз қарашлари бўйича салафий илоҳчани танлайдиганлар, бошқа бирлари эса, ихвончи илоҳ яхшироқ дейдиганлар, учинчилари эса у соқоллик бўлиши керак дейдиганлар, тўртинчиси эса – соқоли қирилгани яхши дейдиганлар ва ҳоказолар бор. ―Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?! Агар (яхши-ёмон амаллар Қиёмат Кунида) ажралиши хусусидаги Сўз бўлмаганида, албатта уларнинг ўрталарида (шу дунёдаёқ) ҳукм қилинган бўлур эди. Золим кимсалар учун шак-шубҳасиз аламли азоб бордир.(Шўро: 21)
Депутатлар – улар очиқчасига айтганда, омма томонидан парламентга (қаср ширкига) сайланган ва уларга бўйсуниладиган илоҳлар, бутлардир. Улар ва уларнинг эргашувчилари, ўзлари учун демократияни дин деб қабул қилиб олишди, бирон нарсада хукм қилиш учун унга мурожаат қилишади ва конституция бандларига мувофиқ қонунлар чиқаришади. Бироқ энг биринчи навбатда уларни, бу қонунларни тасдиқлайдиган ёки инкор қиладиган ўзларининг – президент, қирол эки бошқа номдаги бош илоҳи ва энг олий бутлари бошқаради.
―Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «робблар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар. (Юсуф: 39-40) Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир!‖ (Намл: 63) Эй Аллоҳнинг бандаси, сен ўзинг учун ё Аллоҳнинг дини ва Унинг пок қонунларини ёки демократия дини, унинг ширк ва куфрини танла, ёки Ягона, ҳар нарсага Қодир Аллоҳнинг ҳукмронлигини ёки тоғут ҳокимиятини қабул қил.
Аллоҳ таъоло айтади: ―Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам халққани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир‖. (Бақара:256)
Аллоҳ таъоло айтади: ―Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!‖(Каҳф: 29) Ва яна: ―Аллоҳнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир осмонлару ердаги барча жонзот истаса-истамаса Унга бўйинсуниб турибди-ку! Ўшалар (яъни Аллоҳнинг динига итоат қилишни хоҳламаётганлар) ҳам фақат Унинг ўзига қайтариладилар-ку! (Эй Муҳаммад), Аллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва Иброҳим, Исмоил, Исҳок, Яъқуб ва унинг уруғ-авлодларига нозил қилинган нарсаларга ва Мусо, Исо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасини ажратиб қўймаймиз. Ва биз Унинг ўзигагина бўйинсунгувчилармиз», деб айтинг. Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир‖. (Оли Имрон: 83-85) Демократик динга рухсат берувчи асоссиз ва сохта иддаоларига қарши жавоблар. Аллоҳ Таоло айтади: ―У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур. Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: ―У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир,— дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар.
―Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта Сенгина барча яхшиликларни ато этгувчисан! (Оли Имрон: 7-8) Бу оятлар орқали, Аллоҳ Таоло, инсонлар Аллоҳнинг қонунлари борасида икки қисмга бўлинганликларини тушунтиради:
1 — Илмда собитқадам бўлган кишилар, бу қонунларни қабул қиладилар ва уларга тўлиқ ҳолда ишонадилар, улар умумий нарсани хусусий билан, мукаммални чегарасиз билан, қисқа берилган нарсани батафсил ёритувчи далиллар билан боғлайдилар, ва барча муташобиҳ ва чалкаш масалаларни уларнинг аслига қайтарадилар, уларни таъвил қилмайдилар ва улар борасида келган саҳиҳ далилларнигина қабул қиладилар.
2 — ҳақ йўлдан оғган ва адашган кимсалар: фитна тарқатиш мақсадида, аниқ ва батафсил тушунтирувчи далиллардан юз ўгириб, саҳиҳ бўлмаган далилларга эргашадилар, уларни қабул қиладилар. Ва бу ерда, демократия ва парламент масаласида баъзи одамлар ҳақ йўлдан оғган ва адашган кимсаларнинг йўлига эргашадилар, асоссиз далил ва нодир ҳолатларни ўрганадилар ва бу далилларни уларнинг изоҳ ва шарҳларига қарамасдан, алоҳида қабул қиладилар. Бундан мақсад – ҳақни ботил билан, ҳидоят нурини залолат зулмати билан аралаштиришдир. Шунинг учун биз бу ерда уларнинг шу масаладаги кенг тарқалган даъволарини кўриб чиқамиз.
