Демократия куфри нимада?
بسم الله الرحمن الرحيم
Демократия бу – халқ бошқаруви, динни давлатдан ажратилганлиги, ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашиши, ҳокимиятнинг бир неча қисмларга бўлиниши, суд ҳокимияти мустақиллиги, «инсон ҳуқуқлари»ни ҳурмат қилиш ва давлат қонунининг барча нарсадан устуворлиги деганидир. Демократияга берилган бу таърифдаги жумлаларга қаралса, кўплаб куфр шиорларини кўриш мумкин. Юқорида айтиб ўтилганидек бу қадриятлар ғарб олами орқали мусулмонлар бошига келган кўргиликдир. Халқ ҳокимияти, бошқаруви – бунинг маъноси қонун чиқариш Аллоҳ таолонинг эмас, халқнинг иши эканлигидир. Халқ ўз ҳаётини ўзи танлаган йўл билан бошқаради, ўзи хоҳлаган қонунларни ишлаб чиқади, хоҳлаганини ҳалол қилади, хоҳлаганини ҳаром қилади. Бу ишни қонунчилик палатасидаги халқ сайлаган депутатлар амалга оширади. Қонунчилик палатаси Исломга зид кенгаш бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳукмига биноан қонун чиқармайди, чиқарган қонунларида маст қилувчи ичимликларни сотиш, истаган динини қабул қилишга ўхшаган Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қонун билан рухсат бериш каби ишларни бажаради. Демократия низоми фақат Аллоҳнинг ҳаққи бўлган қонун чиқариш ишини халққа, халқ эса ўзи сайлаган вакилларга ўтказади. Шу жиҳатдан бу куфрий тузумдир. Шунингдек, бу амал рубубиятдаги ширкдир. Зеро, бандаларга буюриш, қайтариш, ҳалол қилиш, ҳаром қилиш, умуман олганда улар устидан ҳукм юритиш иши фақат Аллоҳнинг ҳаққидир холос. Бу масалада Аллоҳга ҳеч ким шерик бўла олмайди. Ким бу масалаларда Аллоҳга шерик исбот қилса, мушрик бўлади.
Аллоҳ таоло айтган:«Ҳукм фақат Аллоҳникидир!» (Юсуф 40).
«Ҳукм олий ва ҳикматли Зот бўлмиш Аллоҳникидир! (Ғофир 12).
«Улар учун Аллоҳдан ўзга валий йўқдир. Ва У Зот Ўз ҳукмида бирорта кимсани шерик қилмас!» (Каҳф 26).
«Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Роббиси — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф 54).
«Роббингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хохлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Аллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир» (Қасос 68).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ Ҳакамдир ва ҳукм қилиш фақат Унинг ҳаққидир» деб айтганлар. (Абу Довуд ривоят қилган, саҳиҳ ҳадис)
Аллоҳ айтган: «Аллоҳ ва Росули бирор ишга ҳукм қилганида, мўмин ва мўмина учун ўз ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмас!» (Аҳзоб 36).
Мана шу далилларга биноан ҳукм юритишни Аллоҳга топширмаётган кимсалар ҳукм қилиш ҳаққини ўзлари билиб ёки билмасдан Аллоҳ билан талашаётган бўладилар. Аллоҳнинг ҳаққини У Зот билан талашиб тортишишнинг ўзи кишининг катта куфрга тушишига кифоя қилади.
Динни давлатдан ажратилганлиги. Демократик давлатда халқ тарафидан сайланган парламент аъзолари ўйлаб топган қонунлари дин устидан, Аллоҳ ва Росулининг кўрсатмалари устидан ҳукмрон бўлади. Роббисининг ҳаққини поймол қилаётганларга сайловларда овоз бериш иши ўша нобакор қонунчиларга куфрларида бардавом бўлиш учун кўрсатилган ёрдам, Аллоҳнинг душманларини сайлаш бўлгани жиҳатидан куфрдир. Сайловда қатнашган кимса, диндан чиқиб қолади, агар аввал динда бўлса. Шунга биноан мусулмонлар ҳар қандай сайловларда қатнашишдан мутлақо четланишлари ва шу каби ишлар борасида ўта огоҳ бўлишлари шартдир. Шунингдек, демократияда дин фақат қонунлар чегарасида бўлиши, диний жиҳатдан фарз бўлган амал қонунга тўғри келмаса бажарилмаслиги, диний жиҳатдан ҳаром амал қонун билан бажарилиши белгилаб қўйилган бўлса, бажарилиши давлат назоратида туради. Диний кўрсатмалар давлат бошқаруви, ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳаларда мутлақо риоя қилинмайди. Токи қонун бузилмас экан, ҳар қандай куфр ва ширкка йўл очилиб, виждон эркинлиги кафолатланади.
Виждон эркинлиги. Ҳар бир фуқоронинг виждон эркинлиги кафолатланганлиги ҳақидаги қонун остида ҳар бир киши хоҳлаган динига эътиқод қилиши, бир диндан бошқа динга ўтиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги каби шариатга зид бўлган тушунча. Аллоҳ ва Росули Исломдан қайтган кишининг ҳукми қатл эканлигини таъкидлагандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким динини ўзгартирса, бас уни қатл қилинглар!» (Бухроий, Термизий, Абу Довуд, ибн Можа, Насоий ва бошқа кўплаб муҳаддислар ривоят қилган ва саҳиҳ эканлигига иттифоқ қилинган ҳадис).
Бошқа ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Кишининг қони уч нарса ила ҳалол бўлади…» дея туриб «динини тарк қилган киши» деб айтганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). Исломдан қайтиб, муртад бўлган кишини тавба қилишга чорлаш, агар тавба қилмаса қатл қилиш уммат ижмоъси ила собит бўлган ҳукмдир. Демократия эса ҳар қандай жирканч эътиқодларни токи ўзига мос келар экан маъқуллайди ва ҳимоя қилади. Бу амал эса оят, ҳадислар ва ижмоъга биноан диндан чиқарувчи куфр ва ширкдир.
Қонун устуворлиги. Ҳар бир фуқоро биринчи ўринда диннинг эмас, ўша давлат қонунларидаги кўрсатмаларга амал қилиши таъкидланади. Ўз-ўзидан бу ҳолат Аллоҳ билан бандаларнинг итоатини талашиш бўлиб қолади. Зеро, «қонун устуворлиги» тушунчасига биноан Аллоҳга бўладиган итоат билан қонунчиликка бўладиган итоат қарама-қарши келиб қолса, аввало қонунчиликка итоат қилиш мажбурий эканлиги таъкидланади. Агар шундай қилинмасдан Аллоҳнинг итоати устун кўрилса, қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Умаман олганда, мутлақо куфрий эътиқод ва куфрий тушунча бўлган «илмонийлик»нинг энг зоҳир кўринишларидан бири бу «демократия»дир.
Бугунги кундаги соҳта олимларнинг шиорларидан бири «Ватанни севмоқ иймондандир» дейишдир. Бунда улар ўша ватанда қандай ҳукм юритилаётгани ҳақида гапирмайдилар. Аммо, улар ўзлари билиб ёки билмасдан одамларни куфрга чақирадилар. Зеро, ватанпарварлик ҳам очиқ-ойдин куфр бўлган илмонийликнинг энг урчиган кўринишларидандир.
