Даъват нимадан бошланади!?

 Даъват нимадан бошланади!?

بسم الله الرحمن الرحيم

Бугунги кунда «тавҳид», «ширк-куфр», «тоғут», «такфир» «ал вало вал баро» каби диннинг асосидан бўлган масъалалардан юз ўгириб, одоб-аҳлоқ, қариндошларга силаи раҳм қилиш, пайпоққа масҳ тортиш, ота онага нон обориш, хотинларга адолат қилиш каби жузъий масьалаларда ўрмалаб юрган ўзини «аҳли илм»лардан ёки «толиби илм»лардан санайдиган юмшоқ супурги, хоин, каззоб, фирибгар, хиёнаткор кишиларнинг мисоли кенг авж олиб кетган!!!

Нега бугун ўзича илмни даъво қилувчи ўзини «аҳли илм»ларга нисбатлаган шахслар ёки ўзи толиби илмликни даъво қилаётганлар фақатгина 3-4 даражалик бўлган: Одоб-ахлоқ, аёлларга яхши муомилада бўлиш, ота онани дуосини олиш, қариндошларга силаи раҳим қилиш, таҳоратда пайпоқни устига масх тортиш, ўтириб сув ичишлик каби мавзуларда «ўрмалаб» юрибди?! Тўғри булар ҳам диндан, лекин диннинг асосидан яъни тавҳиддан кейинги турадиган нарсалардир. Тавҳид бўлмаса, буларни ҳар қанча қилиб юрмасин, соҳибига нажот топиши учун буларни мутлоқ фойдаси бўлмайди! Ундан ташқари, умматда ширк воқеъ бўлиб турган бир пайтда, тавҳиддан сукут сақлаб таҳорат ёки одоб ахлоқ борасида гапдонлик қилиш умматга фириб ишлатиш ва унга хиёнат қилиш эмасми?! Бир маконда тавҳидни иси ҳам бўлмасдан, тоғут ва уларни ҳукмидан рози бўлиш, уларга сайловларда овоз бериш, уларнинг куфрий маҳкамаларидан ҳукм сўраш, уларни ва аҳлини кофир деб санамаслик, тоғутларнинг қуролли кучларида хизмат қилиш ва шу каби ширк-куфр ёйилган ерларда «одоб-ахлоқ» ёки «яхшилик қилиш» каби масъалаларни даъват этиш айни ҳикматсизлик бўлиб, балки хиёнат ва одамларни уҳлатиш бўлганидай, ушбу ижтимоий тармоқларда ҳам 4-5 даражали бўлган мавзуларни оғзини тўлдириб кўтариб юришлик, ҳудди шундай хоинлик, каззоблик ва очиқ хиёнатдир! Салафлар ҳам бидъат тарқалган ерларда, ундан қайтармасдан бошқа тескари мавзуларни кўтариб гапириб юрадиганларни умматга фириб ишлатувчи каззоб дейишган! Бу хали ширк даражасига етмаган бидъат масъаласида шундай дейишган бўлишса, ширк ва куфр масъаласида нима дейишган бўлишарди?!

Нега жузъий фаръий ишлардан бошлаб, асосни тарк қиласизлар? Ахир қандай фаръий жиҳатга қаттиқ аҳамият бериб, ислом умматининг жисмида рўй бераётган ширк-куфр каби хатарли ишни ташлаб қўясизлар?! Нега ундан огоҳ бўлишга чақирмайсизлар?! Нега уни тарк этишга даъват қилмайсизлар?! Нега уни умматдан йўқ қилишда саъй-ҳаракат қилмайсизлар?! Ер юзида тавҳид илмини унутилгани ва турли хил ширк ва куфр турларини ёйилганига қарамай, буни одамларга билдириб ва ундан огоҳлантирмай сукут сақлашлари ана ўша ширк ва куфрга рози эканликларига аломатдир. Чунки, ширкка даъват этмасалар ҳам, барибир бу етарли эмас. Негаки нафақат ширкка чақирмаслик керак, балки инсонларни ширкдан қайтариш, манъ қилиш ва ундан огоҳлантириш шарт. Агарда киши ширкни манъ қилмас экан, у ҳолда ширк ва уни аҳли бўлган мушрикларга розилик кўрсатувчи бўлиб кўринишдан қутила олмайди. Агарчи тавҳидга ва уни аҳлига муҳаббат қилса ҳам!

Қуйида «Пайғамбарларнинг умумий даъвати», номли китобдан иқтибос келтиришни ўринли деб билдик. Зора эслатма бўлса.

«Лаа илаҳа иллаллоҳ барча пайғамбарларнинг умумий даъватидир!».

Буюк Аллоҳ анбиё сурасида шундай марҳамат қилади: Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ бас, Менга ибодат қилинг, деб ваҳий қилганмиз (Анбиё:25). Наҳл сурасида эса: Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг деб Пайғамбар юборганмиз…(Наҳл:36).

Юқорида келгани каби, Аллоҳга қуллик қилиш ва тоғутдан четланиш лаа илаҳа иллаллоҳнинг маъносидир.

Айни шаклда Қуръони Кариймда пайғамбарларнинг тарихини баён этган суралардан бири Аъроф сурасида кўрамизки, ҳамма пайғамбарларнинг ўз қавмларига қилган илк даъватлари лаа илаҳа иллаллоҳдир.

Аллоҳ таъоло айтди: Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман деди (Аъроф:59). Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?! деди (Аъроф:65). Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик). У: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ… (Аъроф:73). Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ (Аъроф:85).

Оятларда келганидек, ҳар бир пайғамбарнинг қавмида Аллоҳнинг ҳаром қилган ичкилик, зино, тарозидан уриб қолиш ва ҳоказо каби амаллари топилишига қарамай, улар даъватларини тавҳид калимаси билан бошлашганди… Аллоҳ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Анъом сурасида шундай буюради: Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш (Анъом:90). Ҳа, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги барча пайғамбарларнинг йўлини тутдилар ва ўз қавмларини биринчи бўлиб ушбу калимага даъват қилишликдан бошладилар.

Макка аҳли жоҳилиятнинг энг қоронғу кунларида яшарди. Ислом шариатида мумкин бўлмаган ҳаром амаллар бу халқнинг яхши кўрган одатларидан эди. Шунга қарамай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни аввал одоб ахлоққа эмас балки, калимайи тавҳид (тоғутдан четланиш ва Аллоҳга иймон келтириш)га чақирдилар.

Бугунги даъватчилар ҳам у кишининг суннатларига мувофиқ ва бутун росуллар йўлини тутган ҳолда даъватларини шундай бошламоқликлари лозим. Албатта, шайтоннинг энг буюк алдови: Бу халқ мусулмондир, бу халқнинг ахлоқ ва покизаликка эҳтиёжи бордир, каби сўзлари аслида ҳеч нарсани англатмайди. Замонамиздаги инсонлар ширкнинг нима эканлигини тушина олмаган, ёки, тушунишни хоҳламаган бўлиб келишгандир…

Ҳар икки давр халқларини таққослайдиган бўлсак: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келган давр инсонлари солиҳ инсонларнинг ҳайкалларини бутлаштирганди. Бутлардан ёрдам сўрашарди. Бизнинг халқимизда эса, солиҳ инсонларни қўйиб, қабристонлардан ёрдам сўрашяпти.

Ажабо, эскиларнинг бутининг бўйи узун эди, ҳозиргиларники эса энига узун бўлганда бу амал ширк бўлмай қоладими!? ҳақиқатдан ҳам ажабланарли ҳол! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келган халқ инсонлари қонунларини Доръун Надва (олий мажлис, қонунчилик палатаси) номли биноларида, мушрик зодагонлардан ташкил топган жамоа билан ўзларининг нафсларига ёққан қонунни чиқаришарди ва шу қонунларга биноан ҳаёт кечиришарди.

Бизнинг замонамизга келиб инсонлар чиройли биноларда парламент деб аталган қонун чиқарувчи масканлар қилиб олишди ва шу қонунларга бўйсуниб яшашмоқда. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, аввалги жамият билан ҳозирги ҳаёт тарзининг қандай фарқи бор?! Қонунчилик ҳокимияти фақатгина Аллоҳга хос эмасми? Ва бу жамиятларнинг қилаётган амаллари ширк эмасми? Аллоҳ пок ва буюк зотдир!

Яна ўша замондаги инсонлар, ҳаётларига доир келажак хабарларини, ғайб илмини билувчи деб ишонганлари коҳинлар ва фол ўқлари билан тасдиқлашарди. Бизникилар эса, газеталардаги буржлар (мунажжим башорати) қисмига қарашиб ушбу эҳтиёжларини қондиришяпти. Ҳатто, ким эканлиги аниқ бўлмаган жинчи, жинкаш домлалар, замонавий ахборот воситалари ва фолбинлар томон кетяптилар.

Улар ва ҳозиргилар ўрталарида қандай фарқ борки, бу замонда қилинаётган амаллар ширк бўлмай қолса-я? Жоҳилият даврида урушлар, севгилар, дўстлик ва душманликлар: қабийла, ватан, бойлик манфаъатлари устига қурилар экан, бугун нима устига қурилаябди нима алмашган?

Яна бир қанча далил ва бир қанча қиёс натижасида икки халқ орасида ҳеч қандай фарқ бўлмаганини кўрамиз. Икки халқ айни ширк ва куфр ботқоғида сузишяпти.

Нимага биз Росулларнинг бошлаган даъватидан бошламаяпмиз? Ёки биз улардан яна ҳам яхши даъватчи бўлганимизга ишонганимиз сабабли уларнинг даъват усулидан юз ўгиряпмизми? Ёки биз ҳам Макка мушриклари каби, бу калиманинг ҳақ маъноларини Аллоҳга иймон келтиришни қабул қиляпмизда, лекин энг асосийси ва қийини ширк ва унинг аҳлига кофир бўлишни қабул қилмаяпмизми?

Иккала халқ орасида фарқ бўлмаса ҳам, даъватчиларимиз Росулларнинг даъват усулидан юз ўгириб, ўз билганларидек даъват усулини қўлламоқдалар, ваҳоланки, бу уларга очиқдан очиқ мухолиф бўлиш ва амалларни зое кетказиш демакдир.

Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар (Нур:63).

Ибн Касир: Унинг амрига мухолифат, унинг даъватига ва манҳажига мухолифат қилишдир деган. «Оятдаги фитна: куфр, нифоқ ва бидъат каби тафсир қилинади. «Зодуъл Масир»да Ибнул Жавзий Росулга мухолиф бўлганларга фитнанинг уч кўриниши бўлишини айтган:

а) тажовузкорлик

б) куфр

c) дунёда бир бало

Шайх Шинқитий тафсирида, Қуръонда фитнанинг тўрт маънода қўлланганини айтиб ўтган, кейин ўзи шуни ойдинлатган: Бундаги фитна тажовуздир. Яъни Росулга мухолиф бўлганларни Аллоҳ тажовузкорликларини орттиради. (Исми ўтган тафсирлардан «Нур» сурасининг 63 оятининг тафсирига қарашлари мумкин. Айни шаклда имом Аҳмаддан Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга мухолиф бўлганларни исбот қиладиган, фитнанинг ширк бўлганига доир ривоятлар бордир). Ажабо, даъватчилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амрига даъватнинг асосий нуқтасида нима учун мухолиф бўлишяпти?

Кошки, Аллоҳдан қўрқсалар ва қиёмат кунида бу қилишган даъватини зое кетишини билсалар эди. Бугун ширкни ҳар турлисига ёпишишаётган халқ бу сохта даъватчилар соясида ўзларини мусулмон деб ўйлашмоқдалар ва ширкларида хорланишда давом этишмоқда. Ўзларига ибодат деганда фақат намоз, рўза, қимордан йироқ бўлиш ва ҳоказони тушунган халқ, дин мана шу нарсалардан иборат экан ҳолос деб тушунишмоқда.

Нима бўлса ҳам, Аллоҳ мусулмонларни авф қилади деган тушунча (ғоя) билан ҳақдан йироқлашиб кетишди.

Ваҳоланки тавҳидсиз инсон мусулмон бўлмаслигидан ва тавҳиднинг ўзидан хабари бўлмаган ушбу халққа даъватини тавҳиддан бошламаётган ва уни етказмаётган сохта даъватчиларга буюк Аллоҳнинг шу оятини эслатамиз:

Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат ила йўлдан адаштирган кишиларнинг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг! Улар кўтарган нарса қандоқ ҳам ёмон! (Наҳл:25).

Яна шуни эслатишни хоҳлаймизки, Росуллар ҳам динни ёйиш нуқтасида танлаш ҳуқуқига эга эмасдилар. Уларга тавҳид даъвати ваҳий қилинарди ва бу даъватни асл ҳолида инсонларга етказишлари Росулларга буюрилганди. Эй пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир… (Моида:67).

Демак: Бир амални Аллоҳ даргоҳида қабул қилиниши учун амални ихлос билан қилиниши ва қуръон ва суннатга мувофиқ бўлиши шартдир. Йўқса бу амал Аллоҳ даргоҳида умуман қабул бўлмайди. Даъват ҳам бир амалдир. Бу амалнинг қабул бўлиб, ажрининг олиниши учун ихлос ва қуръон ва суннатга мувофиқ даъват усули бўлиши шартдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Бухорий ва Муслимда Оиша онамиздан ривоят қилган бир ҳадиси шарифда: «Ким бизнинг қилмаган бир амални қилса, у амал Аллоҳ даргоҳида рад қилинади,» деб марҳамат қилганлар. Даъват усулида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмаган ҳеч бир инсон амаллари қабул қилинмайди. Буюк Аллоҳ ояти каримада: «…Бас, ким Роббига рўбаро келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Роббисини ибодатига бирортани шерик қилмасин…» (Каҳф:110).

Ибни Касир: «Оятдаги яхши амал ва ширк қилмаслик амалнинг қабул бўлиш шартларидир. Амалда ихлос бўлиши ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатида бўлиши шартдир» деганлар. Бошқа бир оятда: «Йўқ, кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар ҳафа ҳам бўлмаслар» (Бақара:112).

Ибни Касир: Саид ибн Жубайр (р.а) дан: Мухлис ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳоба эди. Кейин Ибн Касир бу оятда амалнинг қабул шартининг иккига бўлганини зикр этган ва юқорида айтилган ҳадислар ҳам буни тасдиқлайди. Ва айтадики, амалда ихлос бўлса ҳам, агар у суннатга мувофиқ бўлмаса, у амал мақбул бўлмайди.

Ҳудди шу шаклда суннатга мувофиқ бўлган амал ҳам ихлос билан бўлмаса, бу амал ҳам мақбул бўлмайди… Бу далилларга суяниб айтамизки, замонамизда даъват юкини елкаларига олган даъватчилар ушбу амалларининг зое кетмаслиги учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни даъват усулларини дақиқ ўрганиш мажбуриятидадирлар.

Ўрганувчилар ҳам аниқ бир ҳолатда кўришадиларки, У зотнинг даъватининг асоси, боши, охири ҳеч қачон тавҳидсиз бўлмагандир. У зот шариатни олиб келганда тавҳид билан даъватни бошлаган эдилар, вафот этадиган замонда ҳам умматлариини барча қабрларни масжид қилишдан қатъий қайтарган эдилар. (Бухорий «Китоб-ул жаноиз» 1324, Муслим «Китоб-ул масажид» 531). Ўлим пайтида ҳам умматларига тавҳид ва тавҳид асосларини ўргатган эдилар…

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑