Даъват етиб бормай ширкни устида вафот этган кишининг ҳукми.

Даъват етиб бормай ширкни устида вафот этган кишининг ҳукми.

بسم الله الرحمن الرحيم

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши сўради: Ё Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отам қаерда? Айтдилар: »Дўзахда«, у киши кетди, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни чақирдилар ва айтдилар:«Албатта мени отам ва сени отанг Дўзахда». Имом Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарини қабрини зиёрат қилганларида йиғладилар ва атрофдагиларни ҳам йиғлатдилар, сўнгра айтдилар: »Роббимдан онамга мағфират сўрашни изн беришини сўрадим, Аллоҳ изн бермади. Онамни қабрини зиёрат қилишга изн беришини сўрадим, Аллоҳ изн берди. Қабрларни зиёрат қилинглар, сизларга ўлимни эслатади». Муслим ривоятлари.

Уламолар орасида Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари ҳолати ҳақида ихтилоф бор. Ихтилоф уларни мусулмон ёки мушрик эканлигида эмас, охиратда имтихон қилиниши хақида бўлган.
Баъзилар улар Қиёмат куни имтиҳон қилинади, шунга қараб йў жаннат йў дўзахга кирадилар дейишган. Лекин аҳли сунна уламоларнинг ҳеч бири уларни мусулмон демаган. Улар дўзахга кирадилар деган фикр кучли ва асослидир. Бу ҳусусида ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар шунга далолат қилади.

Ибн Жарир Ат-Тобарий «Жаҳаннам аҳли ҳақида сўраманг!», деган оятнинг тафсирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари мушрик бўлишган, деганлар. (Жаамиъул баян фи таъвилил Қуръан, 1 жилд, 516 бет)

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Кимки ширк амаллар қилса ва унга даъват етиб бормасидан шу амаллар устида ҳалок бўлса, у ҳолда агар у ширк қилиши билан маълум бўлган киши бўлса ва шу ҳолида вафот этса, албатта, унга зоҳиридан кофир деб ҳукм қилинади. »Ад-Дурор ас-сания», 1/142.

Шайх Хусайн ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Даъват етиб бормасидан аввал ширк қилиб юрганлардан бири вафот этса, уни ҳукми қуйидаги ҳолда бўлади — у нимани устида бўлса ва агар у ширкда бўлса ва у ширк амаллар қилиб, ҳамда шунинг устида вафот топса, бу ҳолда у зоҳиридан куфр устида вафот этганлар каби ҳисобланади. Унинг ҳаққига дуо қилинмайди, у учун қурбонлик қилинмайди ва у учун садақа берилмайди. Унинг ҳолати эса Аллоҳга аёндир. Ад-Дурор ас-сания, 10/142.

Шайх Ҳамд ибн Насир ибн Маъмар айтади: «Бу дин келмасидан аввал бутларга ибодат қилган ва шу ҳолида вафот эткан киши зоҳиридан кофир ҳисобланади, ҳатто агар унга жоҳиллиги туфайли даъват етиб бормагани ва унга танбеҳ берувчи киши бўлмагани эҳтимоллик бўлса ҳам. Зотан, биз фақатгина зоҳирига қараб ҳукм қиламиз. Ҳақиқий ҳолатига келсак, буни Аллоҳ таъолога қолдирамиз ва Аллоҳ ҳеч кимни устига ҳужжатни қоим қилмагунича жазоламайди». «Ад-Дурор ас-сания», 10/335.

Даъват етиб бормасдан ширкни устида вафот этган кишиларнинг дунёдаги ҳукми, албатта кофирдир, аммо охиратига келсак олимларни шу нуқтада ихтилофлари бор. Баъзилари уларни дунёда кофир лекин охиратда имтиҳон қилинади дейишган ва баъзилари эса дунёю охиратда кофир, улар жаҳаннамдадирлар дейишган. Аллоҳ билгувчироқдир!

«Ад-Дурор ас-сания», 10/335

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑