Бизнинг замон ва халқларда тарқалган ширк ва куфр турлари.
بسم الله الرحمن الرحيم
1. Аллоҳдан бошқаси ҳам масалан: анбиёлар, солиҳ кишилар, авлиёлар, тош, қабр, дарахтлар зарар ва фойда бера олади деб эътиқод қилиш.
Аллоҳ таъоло айтади: Сен: Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир, деб айт. (Моида: 76)
Мазкур турдаги ширкка Имом Буҳорий, Аҳмад Яссавий, Занги ота, Нақшбандий АбдулҚодир Жийлоний ва яна шу каби одамларнинг қабрини ҳузурига бориб ёки бормай булар ҳожатларимизни ўтайди ва мусибатларимизни кетказа олади деб дуо илтижо қилишлари ва балоларни ушбу солиҳ кишилар сабабли Аллоҳ биздан даф қилади деб эътиқод қилишлари ва шу каби мақбара қабрларни ёнида содир бўлаётган феъллар мисол бўла олади.
2. Аллоҳ билан ўзини ўртасида бошқаларни воситачи ва шафоатчи қилиб олиш.
Аллоҳ таъоло айтади: Биз фақат улар (авлиё-солиҳлар, қабр, тош, дарахтлар) бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз, (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилади. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас. (Зумар: 3). Яна айтади: Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир! дерлар. Сен: Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?! деб айт. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир. (Юнус: 18)
Бунга: Аллоҳ азза ва жаллага биз ўзимиз тўғридан тўғри дуо қилолмаймиз, шу сабабли дуо ижобат бўлиши учун ҳам Аллоҳни наздида ҳурматли ва улуғ бўлган солиҳ кишиларни ўртада воситачи олиб, уларга дуо қилшимиз керак деб олисдаги ҳозир бўлмаган кишиларга ёки мурдаларга масалан: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёки бошқа авлиё ва солиҳлардан саналганларга ёки ўзларининг мушрик пир ва шайхларига шафоат талабида уларга таваккул, ховф ва умид ила дуо-нидолар қиладиган сўфийлар мисол бўла олади.
3. Аллоҳ билан бирга бошқа нарсага ёки кимсага ибодат турларидан бирини йўналтириш масалан: муҳаббат, хавф (қўрқув), умид, дуо, таваккул, қурбонлик, назр, тавоф ва ҳокозолар.
Аллоҳ таъоло айтади: Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар (Мўминун: 117). Яна айтади: Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. (Бақара: 165)
Бунга ҳам ён атрофда бўлаётган: Фақат Аллоҳ таъологина қодир бўладиган ва Ундан ўзгаси ҳеч қачон қодир бўлмайдиган ишларда масалан: гуноҳини мағфират қилишини ёки фарзанд ато этшини ёки балоларни даф қилиб дардига шифо беришини анбиёлар, авлиёлар, солиҳлар, пирлар, шайхлар ва шу каби кимсалардан умидвор бўлиб, таваккул ва муҳаббат билан дуо қилиб сўрайдиган жоҳил мушрик кимсалар ва қабр мақбара ёки ҳатто ўзларига Каъбатуллоҳни макетини қуриб олиб уни тавоф қиладиган тоифалар ва шунингдек ё пирим, ё Алий, ё Росулуллоҳ ёки фалончи шайх ва солиҳларнинг руҳлари қўлласин деб мадад сўрайдиган ва ушбу ширкни оқлаш ва безаш учун: буларни воситаси ила Аллоҳ бизга ёрдам беради, биз буларга нидо қилсак ҳам булар фақатгина сабаблар холос, аслида нийятимиз Аллоҳдан сўраш дейдиган ҳозирги ён атрофдаги мушрик кимсаларнинг феъллари мисол бўла олади.
4. Қонун чиқариш ва ҳукмдаги ширк ҳудди: Аллоҳ ҳеч қандай бу ҳақда бандаларга ҳақ-ҳуқуқ ва рухсат бермаган ҳамда ҳеч қандай бу ҳақда ҳужжат-далил нозил қилмаган: қонунлар чиқариш, уларни ўрнатиш, уларни қонун тусига киргазиб мажбурий тартибга киргазиш, улар билан ҳукм қилиш ва ҳокозолар. Бунга бутун ер юзидаги демократия билан ҳукм қилаётган давлат ҳокимлари мисол бўла олади.
Аллоҳ таъоло айтади: Ҳукм фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир. У ҳақни аниқлайди. У ажрим қилувчиларнинг энг яхшиси. (Анъом: 57) Шунингдек Аллоҳ айтади: Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. (Юсуф: 40) яна айтади: Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас (Каҳф: 26). Яна айтади: Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни (ширкни) шариат қилиб берган шериклари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир. (Шўро: 21) Росулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: Албатта, Ҳакам У Аллоҳдир ва ҳукм фақатгина У Зотга тегишлидир. (Бухорий, ал-Адаб ал-Муфрад) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Ким Аллоҳ бандаларига амр қилиш ҳаққидан бир оз берган деб ўзича гумон қилса, бас, Аллоҳ Ўз Росулларига нозил қилган нарсага куфр келтирибди. (Имом Тобарий).
5. Итоатдаги ширк. Аллоҳ таъолонинг ҳалол қилган нарсаларини ҳаромга чиқаришда ёки ҳаром қилган нарсаларини ҳалолга чиқаришда ҳоким ёки имомларга итоат қилиш яъни Аллоҳ таъолонинг ҳукмидан бошқа ҳукмларга эргашиш, рози бўлиш ва унга бўйинсуниш.
Аллоҳ таъоло айтади: Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг уламолари ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга буюрилган эдилар. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. У зот уларнинг ширкларидан покдир (Тавба: 31)
Саҳиҳ ҳадисда келишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур оятни Адий ибн Ҳотимга ўқиб берадилар. Шунда у: Эй Росулуллоҳ, биз уларга ибодат қилмас эдик — дейди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Ахир улар сизларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилиб беришар ва сизлар ҳам ҳалол демасмидингиз?! Шунингдек, Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиб беришар ва сизлар ҳам уни ҳаром демасмидингиз?! Ҳа, шундай — деди Адий. Ана ўша уларнинг (уламо ва роҳибларига қилган) ибодатларидир — дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Термизий ва бошқалар ривояти) Аллоҳ таъоло айтади: Агар уларга итоат қилсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар. (Анъом: 121)
Бунга: Шариатга зид бўлган ҳозирги кундаги куфрий қонунлар билан ҳукм юритиш борасида кофир ҳоким ва раҳбарларга: рибо-судхўрлик, зино, ароқ ва бир-бирларига маҳрам бўлмаган эркак ва аёлларнинг ўзаро аралашиб юриши каби ҳаром ишларга рухсат бериш яъни ҳалол қилишда, ҳижобни, соқолни ман қилиш, меросда эркак билан аёлни тенглаштириш ёки кўпхотинлик каби шариатда ҳалол бўлган ишларни ҳаром қилишда уларга итоат қилиб бўйсунаётган одамлар мисол бўла олади. Ҳудди шунингдек минбарлардан туриб олиб демократияни ва кофир-тоғут ҳокимларнинг ҳаром ширк-куфр амалларини шаръий ранглар бериб, уни ҳалоллаб турли хил фосид фатволар бераётган тоғут имомларга эргашиб уларга итоат қилаётганлар ҳам бунга ёрқин мисолдир. Масалан: Усаймин (мушрик) тоғутларнинг сайловида қатнашиб, уларни танлашни ҳалоллаб берганида одамлар унга итоат қилиб эргашиб кетганлари ҳам айни шу ширк бобидан эди. Ким кофир ҳоким ва тоғут имомларнинг мазкур ишларига эргашса ёки рози бўлса ёки бўйсунса ёки маъқулласа ёки уни яхши деб билса, албатта бундай кимса шаксиз мушрик бўлади. Шунингдек, ислом олимларининг шаръий далилларга зид бўлган сўзларига, уни далилга зид эканини била туриб, ўзининг ҳавосига мос келгани учунгина эргашадиган ва тақлид қиладиган кишилар ҳам ушбу турдаги ширкка тушадилар. Масалан бунга: Унга ҳақ баён бўлганидан кейин ҳам у: йўқ бу бизнинг мазҳаб эмас деб эргашаётган кишисини ҳақдан юқори-устун қўядиган ғулувга кетган мазҳабпарастлар ҳам мисол бўлади.
6. Махлуқларни яратган Роббнинг шариати-ҳукмини ўрнига ўйлап топилган қонунлар асосида судлашишлари, у қонунларни ҳакам қилиш.
Аллоҳ таъоло айтади: Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма. (Анъом:114) Яна айтади: Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил қавмлар учун Аллоҳдан ҳукми яхшироқ ким бор?! (Моида: 50) Яна айтади: Ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаса бас, улар кофирлардир. (Моида: 44)
Ушбу турдаги ширкка ён атрофда бўлаётган нарсалар мисол бўлади: Шариатни ўзгартириш, Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа қонунлар билан ҳукм қилишлик, шунингдек одамлар мазкур ўйлаб топилган қонунлар асосида (зарурат дея) тўда-тўда бўлиб уни ҳакам қилиб олишлари ва у асосида судлашишлари. Ҳолбуки Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Ҳукм фақатгина Аллоҳнинг ўзига хосдир. У ҳақни аниқлайди. У ажрим қилувчиларни энг яхшиси. (Анъом: 57) Яна айтади: Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга қайтарилур. (Шўро:10) Яна айтади: Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! (Нисо:59) Яна айтади: Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди. (Нисо: 60) Яна айтади: Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар! (Нисо: 65)
Баъзи ўзини аҳли илм санаганлар (аммо ҳали ҳам тавҳидни исини ҳам ҳидламаган кофирлар) ҳаттоки заруратда (икроҳда эмас) тоғутлардан ҳукм сўрашликни ўзига ва атболарига ҳалоллаб берадилар. Ҳолбуки, Ҳакам бўлган Зот ҳукм сўрашликни фақатгина Ўзига қайтариб, Ундангина сўрашимизга буюрган эди. Аллоҳ таъоло буюрган нарса — ҳукм сўрашлик ибодатдир. Демак, мазкур ибодатни Аллоҳдан бошқасига сарф этишлик ширкдир. Аммо, булар учун зарурат ҳолатида ибодат учун Аллоҳдан бошқа бир Робб танлаб олиш гўё мушкула нарса эмас!!!
7. Тоғутларни (қирол, призидент, ҳоким, раҳбар, султон, депутатларни) сайловларда овоз бериб танлаш.
Аллоҳ таъоло айтади: Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. (Бақара: 256) Аллоҳ таъоло айтади: Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди. (Нисо: 60) Аллоҳ таъоло айтади: Сизлардан ким уларни (кофирларни) валий (дўст, имом, бошлиқ, амир) тутса, албатта, у улардандир. (Моида: 51) Яна айтади: Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермайди (Нисо: 141).
Бунга: Бугунги кунда ҳукм чиқариш ва қўйишда Аллоҳ билан биргаликда бошқа ҳукм-қонун чиқарувчи ва Аллоҳ билан ҳукмда беллашаётган ва шариатдан бошқа куфрий қонунлар билан одамларни орасида ҳукм этиши учун тоғутни сайловларида иштирок этиб, уни танлаб овозлар беришлари ва шу билан уни ширкий ҳукми ва бошқарувига розилик билдиришлари ва уни ўзларига амир-бошлиқ қилиб олишлари ва уни ширкий дастури-манҳажини низом-қонун тарзида қабул қилишлари ва шу сабабли Аллоҳга кофир бўлиб, унга (тоғутга) иймон келтиришлари мисол бўла олади. Сайловда иштирок этиш ўзи хоҳласа ва хоҳламасада куфрга қалбни очиб рози бўлишдир. Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтадилар: Ким ширкка рози бўлса, бас, у мушрик бўлибди. (Тафсирул Қуртубий, 8/94)
Ким ушбу куфр феълига бошқа ма’нольар бериб, уни ҳукмини ўзгартирмоқчи бўлса, у ҳар қанча бунга бошқа исм бериб чиранмасин Аллоҳнинг ҳузурида барибир ўша ҳукмда қолади. Зеро, исмлар ўзгариши билан ҳақиқат-ҳукм ўзгариб қолмайди.
8. Тоғутларга ҳарбий (армияда бир йиллик ёки бир ойлик) ҳизмат қилиш ва уларни қўл остида: миршаб (мент-мусор), миллий хавсизлик (снб-санобар) ва яна шу каби тоғутни тоғут бўлиб туришига бевосита-тўғридан тўғри ёрдам бериб ҳисса қўшиб турадиган ишхоналарда ишлаш.
Аллоҳ таъоло айтади: Сизлардан ким уларни (кофирларни) валий (дўст, имом, бошлиқ, амир) тутса, албатта, у улардандир. (Моида: 51) Аллоҳ таъоло айтади: Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладилар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қиладилар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир. (Нисо: 76) Аллоҳ таъоло айтади: Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Кофирларни дўстлари тоғутдир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар. (Бақара: 257) Аллоҳ таъоло айтади: Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлар эдилар. (Моида: 81)
9. Валийликдаги ширк. Бу миллий шиорлар ва турли хил исломдан бўлмаган дастур, манҳажлар асосида иттифоқдош бўлиб дўстлашиш ва бирлашиш, лекин ислом-тавҳид сабабли эмас.
Аллоҳ таъоло айтади: Сен: Аллоҳдан ўзгани валий-дўст қилиб оламанми? У осмонлару ерни яратгувчидир. У таом беради ва таомланмайди, деб айт. Сен: Мен аввалги таслим бўлувчи бўлмоққа амр қилиндим ва менга ҳеч мушриклардан бўлмагин, деб айтилди, деб айт. (Анъом: 14) Яна айтади: Сизлардан ким уларни валий-дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. (Моида: 51) Яна айтади: Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. (Оли Имрон: 28)
Ушбу турдаги ширкка: Ушбу тоғутий низомларга, сиёсий партияларга, демократларга ҳудди шунингдек жаҳмий Мадхалийларга ва Салафлар йўлидан кетяпмиз деб иддао қиладиган аслида эса мутлоқ уларни йўлларидан йироқ бўлган соҳта Салафий-талафийлар тўдаларига ва яна ўзини исломий давлат деб даъво қиладиган Ироқ ва Шом жаҳмий-тоғут давлатидаги фирқаларга дўстона муносабатда бўлиш ва уларга ал вало изҳор қилиб, уларни биродар-дўст деб санашлик мисол бўла олади.
10. Динни истеҳзо қилишлик.
Аллоҳ таъоло айтди: Агар улардан сўрасанг, албатта: Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос, дерлар. Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. (Тавба: 65- 66).
Бунга ҳозирги одамларнинг Аллоҳ ва Унинг Росулини ва Унинг динини ва Унинг шариатини шунингдек Уни Китобларини, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёки Аллоҳнинг мукофоти ва жазоси борасида ҳазл-ҳузл қилишлари ёки динни эскича дейишлари ёки дин қолоқ дейишлари ёки ўйин қилиб жаннат ва жаҳаннам бир эртак дейишлари ёки Аллоҳни исм ва сифатларини масхара қилишлари ёки ҳамр-ароқ ичишдан аввал ёки зино қилишдан аввал бисмиллаҳни талаффуз қилиб ичиш керак дейишлари ёки қилишлари ёки муаззин азон айтаётганда у ёлғон айтяпти дейишлари ёки Қуръондан, номоздан, Аллоҳни зикридан тўйиб кетдим дейишлари ёки сен мусулмонмисан деб савол берилганда билмадим ёки йўқ деб жавоб беришликлари ёки кулиб менга ваҳий тушяпти дейишлари мисол бўла олади. Ҳудди шунингдек ҳозирги давладаги баъзи мушриклар қилаётгандай дин масъаласида гап кетаётганда унга латифа сифат турли хил масхараомус сўзлар тиқиштириб ўйин кулги ва мазаҳ қилишлари ҳам айни шу истеҳзо бобидандир. Ҳазл-масхара қилиш шакллари ушбу аъзоларда акс этиши мумкун: Тилни чиқариш, тиржайиб кулиш, қош учириш ёки чимириш, кўз қисиш, оғиз ёки лабни буриш, бошини силкитиш ва шу каби имо ишоралар билан бўлади. Ва яна ҳозирда исломни ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиш ва уларни ҳақорат қилиш мақсадида турли хил ишлаб чиқарилган кино-филм ва журнал-суратларни томоша қилиш ҳам айни шу бобдандир.
11. Диндан юз ўгириш. Дин асл-асосларини таълимини олмаслик ва эътиборсизлик-лоқайдлик қилиш ва унга амал қилмаслик.
Аллоҳ таъоло айтади: Аллоҳга ва Росулга итоат қилинг. Бас, агар юз ўгирсалар Аллоҳ, албатта, бундай кофирларни яхши кўрмайди. (Оли имрон: 32) Яна айтади: Кофир бўлганлар, уларга огоҳлантирилган нарсалардан юз ўгирувчилардир (Аҳқоф: 3) Яна айтади: Улар: Аллоҳга ва Росулга иймон келтирдик ва итоат қилдик, дейдилар. Кейин улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетадилар. Ана ўшалар мўмин эмаслар. (Нур: 47) Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб навақизул ислом китобида айтади: Ўнинчиси: Аллоҳнинг динидан юз ўгирмоқ, уни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик, бунга далил Аллоҳ таъолонинг ушбу оятидир: Роббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз (Сажда: 22)
Бунга ҳозир ён атрофимиздаги соққа дардида яъни ризқ ғамида деб ва дунё ташвишлари ва яна шу каби ҳеч қачон тугамайдиган ҳар хил кўринишдаги баҳоналар билан дин асосларини (тавҳидни) ўрганишдан юз ўгирган кимсалар мисол бўлади.
12. Мушрик-кофирларни жаҳолати сабабли катта ширк ва куфрига узр бериш.
Аллоҳ таъоло айтади: Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. (Нисо: 48) Яна айтади: Агар улар (ширк қилиб) мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлар эди (Моида: 88). Яна айтади: Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: Қасамки: агар ширк қилсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб қолурсан! (Зумар: 65) Саҳиҳул Бухорийда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Кимки Аллоҳга бирон нарсани шерик қилган ҳолда ўлса, дўзахга киради, дедилар. Қорофий Моликий айтади: Аллоҳ дин аслларида жоҳиллика узр бермаганлигига ижмо бор. (Шарх танқиҳул фусул, 2/182) Имом Абу Батийн айтади: Кимки таъвил ёки хато ижтиҳод ёки жаҳолат сабабли куфрда узр бор деб даъво қилса, у одам Қуръон, суннат ва ижмога шак-шубҳасиз хилоф сўзни айтибди. (Ал-интисор ли ҳизбиллаҳил муваҳҳидин, 1 37) Имом Абдур-Роҳман Ибн Ҳасан айтади: На салафдан ва на халафдан бўлган уламолар ширкда ижтиҳод мавжуд ва ширк қилган одамга ижтиҳоди туфайли узр бор демаганлар. Ушбу (сўз) Қуръонга, суннатга ва уммат уламоларининг ижмосига бўлган ёлғондир! (Ад-Дурор ас-сания, 11/548 549) Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: Кимки мушрикларни такфир қилмаса (кофир санамаса) ёки уларнинг йўлларини тўғри деса ёки уларнинг кофир эканида шак-шубҳа қилса, ижмо билан кофирдир. (Навақидил ислам)
Бунга ҳозирда: Кофирларнинг ширк ва куфридан қатъий назар уларга: ахир улар билмасвойларку деб жаҳолат сабабли узр бериб ва уларни Аллоҳнинг дўсти мусулмон-муваҳҳид, диндор биродарим деб ислом ҳукмини берадиган Мадхалийлар, Салафийлар, Албонийчилар, соҳта Ҳанафий Сўфийлар ва яна бошқа шу каби Аллоҳнинг динини янгиламоқчи бўлган залолатдаги мушриклар мисол бўла олади.
13. Мушрикларни ва ягона Аллоҳга иймон келтирмаган ва Унга тавҳид билан таслим бўлиб Унга бўйинсунмаган барча кишиларни такфир қилинишининг йўқлиги. Ёки мушрикларни такфир қилиниши дин аслига кирмайди деб ҳисоблаш ёки одамларнинг олимларидан бошқаларини такфирга ҳеч қандай ҳақлари-алоқолари йўқ деб ҳисоблаш.
Аллоҳ таъоло айтади: Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. (Бақара: 256) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, унинг моли ва жони ҳаромдир, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир. (Саҳиҳул Муслим) Аллоҳ таъоло айтади: Ҳақиқатда сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган биродарларида (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан (тоғутлардан) бариймиз. Бизлар сизларга куфр келтирдик (такфир қилдик). Энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизга қадар. (Мумтаҳана: 4) Аллоҳ айтади: Айт: Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилувчимасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним. (Кафирун сураси) Аллоҳ таъоло айтади: Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман! (Анъом 79). Имом Тобарий ушбу оятни шархида айтади: Мен мушриклардан эмасман дегани: эй мушриклар, мен сизнинг динингизни қабул қилган ва сизнинг йўлингизда юрганлардан эмасман, деган маънода келяпти. (Тафсир Тобарий 11/487- 488). Аллоҳ таоло оятда айтади: Сен: Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман, деб айт. (Юсуф: 108). Имом Тобарий ушбу оятни шархида айтади: Мен ширк аҳлидан (мушриклардан) безорман ва мен улардан эмасман (улардан барийман). (Тафсир Тобарий 16/291). Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: Кимки мушрикларни такфир қилмаса (кофир санамаса) ёки уларнинг йўлларини тўғри деса ёки уларнинг кофирлигига шубҳа қилса, ижмо билан кофирдир. (Навақидул ислам) Имом Бурҳониддийн Биқўий роҳимаҳуллоҳ айтади: Қайси пайғамбар келган бўлса, у албатта мушрикларни такфир қилиш (кофир дейиш) билан келгандир. Бунга пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзларида ишора қилганлар: Пайғамбарлар отаси бир оналари бошқа-бошқа фарзандлардир, динлари эса бирдир. (Тафсийр Назмуддурар, 2/446) Шайх Сулаймон ибн Саҳмон роҳимаҳуллоҳ ўзининг қосидасида айтади: Дарҳақиқат, Аллоҳ Муҳаммад пайғамбарни ягона бўлган Зотга ихлос билан ва қабрпарастларни ва барча уларнинг йўлидаги ҳаддидан ошганларни такфир қилиш билан жўнатди. (Ад-Дурор, 1/584)
Ушбу юқоридаги далиллардан кўриниб турибдики, Аллоҳга ширк келтирган инсонларни ислом динига нисбатан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эътироф этиш ва шу билан бирга улар қилиб турган ширкдан барий бўлиш (мушрикларни такфир қилиш ва улардан барий-безор бўлиш) барча пайғамбарларнинг динининг ажралмас қисмидир (у сиз ҳеч ким мусулмон ҳисобланмайди)
Бунга ҳозирда: Ўзини исломга мансублаган ашаддий мушрик ва кофирларнинг куфри қуёшдек равшан бўлиб кетсада: қаердан биласан балким уни қалбида иймони бордир, ким қалбида Аллоҳни тасдиқлаб қўйсагина мусулмон саналади дея мутлоқ такфир қилмайдиган ва ҳатто аслий кофир бўлган яҳудий ва насронийларни такфир қилишда таваққуф қиладиган ақийдада мотрудиймиз ёки ашъарий, фиқҳда эса Ҳанафиймиз деб найранг қиладиган (соҳта) Ҳанафий сўфийлар тўғрироғи Жаҳм ибн Софваннинг неваралари бўлган ҳозирги соҳта Ҳанафийлар мисол бўла олади. Ҳудди шуниндек такфир бу фитанадир деб такфирни инкор қиладиган жаҳмий Мадхалийлар, Албонийчилар ва такфир қилишга фақатгина олимларнинг ҳаққи бор дейдиган ва такфирни умумий қилиб, аммо очиқ ширк ва куфрни кўрсаларда муайян такфирдан таваққуф қиладиган ва амал билан унинг қилувчисини орасини ажратадиган, амали куфр лекин уни қилган одам кофир эмас дейдиган соҳта Салафийлар ва яна такфирни очиқ инкор қилмасаларда аммо такфирни куфр бит тоғутдан-диннинг аслидан эмас деб даъво қиладиган ва устида ижмо собит бўлган Навақидул исламнинг учинчи турини йўққа чиқармоқчи бўлиб, уни ўйин қиладиган, уни таъвил қиладиган ва ҳеч бир очиқ ва аниқ далил-ҳужжатсиз уни иккинчи шахсга тўхташига чеклаб қўядиган ва аслий мушриклар билан ўзини исломга нисбат этадиган мушрикларнинг орасини ҳудди шундай ҳеч бир очиқ далилсиз ажратадиган Ироқ ва Шом бут-санам давлатидаги жаҳмийлар ёрқин мисол бўла олади.
14. Исломни ва мусулмонларни зиддига мушрикларга хоҳ тил билан хоҳ қалб билан хоҳ амал билан хоҳ мол билан ёрдам бериш ва кўмаклашиш.
Аллоҳ таъоло айтади: Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. (Моида: 51) Аллоҳ айтади: Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. (Оли Имрон: 28) Яна айтади: Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари нақадар ёмон нарсани Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар. (Моида: 80) Яна айтади: Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлар эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир. (Моида: 81) Яна айтди: Эй иймон келтирганлар! Агар куфрни иймондан устун кўрсалар, ота-онангиз ва ака-укаларингизни дўст тутманг. Сиздан ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир. (Тавба: 23)
Ушбу ширк-куфр тури ўзини исломга нисбатлаган қишлоқ-шаҳар, ерларнинг ҳамма бурчакларини қамраб олгандир. Бунга муваҳҳидларни зарарига кофирларга ҳарбий ёрдам, молиявий ёрдам, сиёсий ёрдам, фикрий ва ақлий ёрдам, маслаҳат бериб қилинган ёрдам ва уларни ҳимоя қилиш каби амаллар кириб кетади. Шунингдек бир маротаба берилган ёрдам бўладими ёки доимий ёрдам бўладими, орасида ҳеч қандай фарқ йўқ бўлиб, буларнинг ҳаммаси куфрдир.
Биз бугун аксар лаа илааҳа иллаллоҳ деб нутқ қиладиган ва одамларни исломга даъват этадиган ва ҳатто қўлида қурол кўтариб юрган кишиларнинг юқорида зикр қилинган ширк-куфр турларидан бирида собит эканликларини топишимиз мумкун!
Банданинг агарчи ширк содир этаётган кишига нафрат ва адоват қилиб уни инкор қилса ҳам исломи саҳиҳ бўлмайди, токи уни такфир қилмагунга қадар!
