Барча инсонлар тавҳидга мойил бўлган Аллоҳнинг фитратида яратилганлар

Барча инсонлар тавҳидга мойил бўлган Аллоҳнинг фитратида яратилганлар.

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таъоло барча бандаларини, тавҳид сари йўналадиган, табиатан фитрат устида — Робб субҳанаҳу ва таъолони таниш сифати билан яратди.

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Пайғамбар) ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! У Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқат (динидир). Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар» (Рум: 30).

Аллоҳ таъоло айтади: «Роббингиз Одам болаларининг белларидан (яъни пушти камарларидан) зурриётларини олиб: «Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Роббимизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деганларини эсланг!» (Аъроф: 172).

Демак, Аллоҳнинг роблигига иқрор бўлиш ва Унга юзланиш табиий хилқат иши, ширк эса кейин юзага келган ишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир туғилажак бола фитрат (хилқат)да туғилади, сўнг ота-онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусийга айлантиради», деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Агар бандани ўз фитратига (соф табиий хилқатига) ташлаб қўйилса эди, у албатта тавҳид сари йўналган бўларди, пайғамбарлар олиб келган ва китобларда нозил бўлган, шунингдек унга борлиқдаги оят-аломатлар ҳам далолат қилиб турган ҳақ даъватини қабул қилган бўларди. Бироқ нотўғри тарбия ва динсизлик, ширкий муҳит норасиданинг ҳаёт йўлини ўзгартириб юборади ва шу боисдан болалар залолат ва йўлдан озишда ўз ота-оналарига тақлид қилишади.

Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда: «Мен бандаларимни ҳаниф (яъни тўғри йўлдан оғмаган) ҳолда яратдим, сўнг шайтонлар уларни йўлдан оздирдилар» дейди (Аҳмад ва Муслим ривоятлари).

Яъни, шайтонлар уларни бут санам, тоғутларга ибодат қилишга ва Аллоҳни қўйиб, тоғутларни ўзларига илоҳ қилиб олишга буриб юборди, натижада улар залолат ва гумроҳлик, бўлиниш ва ихтилофлар чангалига тушишди.

Имом Ибн Таймия айтади: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир туғилажак бола фитрат (хилқат)да туғилади, сўнг ота-онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусийга айлантиради», деганлар. Ислом ҳилқати, Аллоҳ таъоло ана шу асосида одамларни яратган фитратдир. Бу фитрат, шу фитратки, ўша кунда Аллоҳнинг: «Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?» деган саволига улар: «Ҳақиқатан Сен Роббимизсан, бизлар бунга шоҳидмиз» деган сўзлари асосида яратилган фитратдир. Бу фитрат инсонни ҳаққа йўллаб, ботилдан узоқлаштиради. Бу фитрат исломдир, чунки ислом фақат ёлғиз Аллоҳга таслим бўлиб (ибодат қилиб) бошқа ҳеч нарсага ибодат қилмасликдир. Бир вақтда бу фитрат, лаа илааҳа иллаллоҳ калимасининг ифодасидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитратга таъриф бериб айтадилар: «Бу ҳудди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалбнинг софлиги ва нуқсонсизлигини, аъзонинг нуқсонсизлигига ўхшатдилар. Ҳудди аъзолар бузилиши натижасида (масалан думини кесиш) ширк келиши ҳам аввалдан мавжуд бўлиши эмас, балки шуни натижасида келишидир, ҳудди касаллик каби. (Яъни ҳар бир ҳайвоннинг боласи онасидан бус-бутун туғилади. Бирортасининг қулоғи ёки бурни кесилмаган бўлади. Аммо эгалари белги қўйиш мақсадида ва яна бошқа ниятда уларнинг қулоқларини, бурунларини кесадилар ва ҳоказо. Шунга ўхшаб, инсон ҳам онадан соф табиат билан туғилади, яҳудий, насроний ёки мажусий бўлиб туғилмайди. Ота-онасининг тарбияси туфайли яҳудий, насроний ёки мажусий бўлади) Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда айтадики: «Мен бандаларимни ҳаниф (яъни тўғри йўлдан оғмаган, ширк ва куфрдан тоза) ҳолда яратдим, сўнг шайтонлар уларни йўлдан оздирдилар». (Аҳмад ва Муслим) Машҳур ривоятда келганки, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ушбу ҳадисларга асосланиб, кофир ота онаси вафот этган бола мусулмондир деб ҳукм чиқарган эдилар, зеро боланинг фитратига таъсир ўтказадиган омил (сабаб) даф бўлди, у эса аввалида исломий эди. Шунингдек, имом Аҳмаддан ва Абдуллоҳ ибн Муборак ва бошқалардан ривоят қилинганки: «Улар (одамлар) мусулмон ёки кофир бўлиб туғиладилар». Бу ривоят юқоридаги ривоятга зид эмас. Ҳар бир туғилган бола ширк ва куфрдан тоза ҳолда туғилади. Аммо Аллоҳ таъоло Ўз илми билан бола ким бўлишини билади ва Лавҳул Маҳфузга у бола кофир ёки мусулмон бўлишини ёзиб қўйгандир. Зеро туғилган бола, ўзининг якуний ҳолатига ўзига ёзилган қадарга биноан боради. Бу ҳудди шундай ҳолатки, Аллоҳ таъоло Ўзи бирор бир ҳайвонни майиб бўлиб қолишини билиб, уни аввалида бус бутун яратади. Одам болаларининг ислом асосида яралиши, бу улар ҳақиқий мусулмон бўлиб яралишларини билдирмайди, зотан Аллоҳ таъоло биз ҳеч нимани англамайдиган ва тушинмайдиган бўлиб яралишимизнинг хабарини берган. Фитрат сўзининг остида қалбнинг ширк ва куфрдан софлиги ва унинг ҳаққа ва исломни қабул қилишга мойил бўлиши тушинилади. (Фитрат дегани соф табиат, динни тўғри қабул қилишга бўлган истеъдод деганидир) Агар инсоннинг фитратини ўзгартириб юборадиган сабаб-омиллар бўлмаса, у мусулмон бўлиши турган гапдир. Агар унга (соф фитратга) зид бўлмайдиган ҳеч нарса бўлмаса, у ҳолда фитрат албатта инсонни тавҳидга олиб киради. Мана шу одамларнинг қалбига жойлаштирилган Аллоҳнинг ҳилқатидир. (Мажмуъ Ал Фатава, 4/245)

Имом Ибн Таймия айтади: «Аллоҳ таъоло биздан олган гувоҳлик ва аҳд, шуни кўрсатадики У бизни ислом фитрати асосида яратгандир. Аллоҳ таъоло ҳар бир фитратга ва унинг соҳибига ҳақ сари йўналишни ва ботилдан узоқ туришни ўрнатгандир. Шунинг учун агар фитрат бузилмаса, у ҳолда у фитрат соҳиби келажакда мусулмон бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, шуни билиш лозимки, ислом даъвати етиб бормаган мушрик (ширк қилгани учун), Аллоҳ тарафидан ундан олинган аҳдни бузган саналади». (Мажмуъ Ал Фатава)

Ушбу қовллардан кўриниб турибдики, имом Ибн Таймийя мийсоқни, бу фитрат яъни инсонни тавҳидга юзланиши деб ҳисоблар эканлар.

Агарда фитратга зоҳирий омиллар, сабаблар воситаси билан шикаст етмаса, албатта одам мусулмон бўлади. Бу ердан шу нарса келиб чиқадики, ҳар қандай мушрик ўзининг фитратини бузганлигида айбдордир. Ушбу барча: мийсоқ хусусидаги оятларнинг тафсирлари ва очиқ насслардан (аниқ оят ва ҳадислардан) кейин, ушбу масъалада яна бошқа нассларга эҳтиёж қолдими?! Шунча далиллардан кейин, яна далиллар керакми? Шунча баён қилишлардан кейин ҳам, яна баён қилишлар керакми? Биз келтирган барча муфассирлар мийсоқ ҳақидаги оят, мушрикларни ширклари сабаб мушрик деб айблашлик учун, албатта етарлик далил эканига ижмоъ қилишди. Масалан имом Қуртубий: Тавҳид масъаласида тақлид қилиб, куфрга тушган кишига узр йўқ. (Тафсирул Қуртубий, 7/319) деган. Имом Тобарий эса мийсоқ далили, мушрикларнинг ўзларини ғофил-жоҳил бўлганларини ва аждодларига кўр-кўрона тақлид қилганликлари ҳақидаги узр-оқловларини далил тарзида келтиришларини кескин равишда кесади дейди. Шунингдек, имом Бағовий ва Шавконий ҳам буни таъкидлашди. Ибн Касир ҳам мийсоқ оятини жоҳилларни ширкка тушишларига мустақил далил қилиб олди.

Имом Ибнул Қойюм айтади: «Мана, Аллоҳ таъоло Ўзининг бандаларига Ўзи Робб эканига иқрор бўлишларига мажбур қилди ва шу тариқа, агарда улар ширк қилишса уларнинг зиддига ҳужжат собит бўлди. Аллоҳ таъоло ушбу (мийсоқ) оятида далил сифатида, улар ширкни бас қилишлари зарур эканини, улар Унинг Робб эканига иқрор бўлганларини эслатиб қўймоқда ва шунга биноан, улар ширкка ғофил-жоҳилликлари, ёки ота-боболарига кўр-кўрона тақлид қилиб, қўл урган эканмиз дея узрларни келтирмасликлари учун хабарини бермоқда. Албатта, Аллоҳ таъоло бу барча оламни Унга ҳеч нимани шерик келтирмасдан, фақатгина ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари учунгина яратгандир. Фақат шу нарса (тавҳид) учунгина росуллар юборилган ва китоблар нозил қилингандир ва шу (тавҳид) асосида Қиёмат куни одамлар тақсимланадилар». (Ибнул Қойюм сўзи тугади)

Сўзимизнинг якунида баъзи одамларда пайдо бўлган бир шубҳада қисқача тўхталиб ўтамиз. Улар айтишадики: «Мийсоқ оятидаги биздан олинган аҳд, у рубубийят тавҳидининг (Робблик тавҳиди) чегарасида олингандир, лекин (Ибодат тавҳиди) улуҳийят тавҳидининг чегарасида эмас. Шу сабабли ҳам мийсоқ ояти, бу улуҳийят тавҳидида ҳужжат эмас, балки рубубийят тавҳидида ҳужжатдир».

Жумҳур уламолар, уларнинг бошида турганларидан: Ибн Таймия, Ибн Ал Қойюм, Ибн Касир фикрича, мийсоқ (ваъда) аҳди берилиши мажозий маънода бўлиб, бу (мийсоқ) эса Аллоҳ одамларнинг яратганидаги фитратидир. Ушбу одамларнинг фитрат узра яратилганлиги юқоридаги шубҳага бўлган кескин раддиядир.

Ахир юқорида Ибн Таймия ва Ибн Ал Қойюмдан нақл қилганимиздек, фитрат бу ислом ва тавҳиднинг ҳамма кўринишдаги ҳолати эканлиги барча уламолар қабул қилган воқеъликдир. Муфассирлар фитрат сўзи остида ислом назарда тутилганлигига иттифоқ қилганлар. Бунга шунингдек саҳиҳ ҳадислар ҳам далолат қилади. Мисол учун: “…сўнг ота-онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусийга айлантиради” деганда аҳамият берсангиз бу ерда “мусулмонга айлантирадилар” дейилмаяпти. Яъни бу ердаги фитратдан мурод шуки, боланинг ота-оналари бузадиган фитрати бу сохта динларнинг зидди бўлган ислом динидир (яъни Аллоҳнинг одамларни яратишдаги фитрати сохта дин узра эмас, аксинча ислом узрадир).

Шунингдек ана шу имом Муслим ривоят қилган: «Ҳар бир туғиладиган бола фитратда туғилади» ҳадиснинг бошқа ривоятида: «Ҳар бир туғиладиган бола, ушбу динда (исломда) туғилади» деб ривоят қилинган. Бундан ташқари Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳу ушбу: «Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. (Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл фитрат-табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Мана шу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар» (Рум: 30) оятини тафсирида фитратни, ислом дея тафсир қилгани маълумдир. Ушбу масъала шу даражада очиқ ва далиллари шу даражада кўпки, ҳатто мен далилларни яна келтириш зарур эмас деб ўйлаяпман. Аслида ушбу масъала далилларга муҳтож ҳам эмас.

Биз ҳозир юқоридаги шубҳанинг икки тарафлама берилган жавобидан бир тарафини кўриб чиқдик. Энди бу жавобни иккинчи тарафини ҳам кўриб чиқсак. Иккинчи йўлдан бу шубҳага жавоб берган уламолар ҳам оз эмас, улар айтадиларки, Одам алайҳиссалом фарзандларининг мийсоқ аҳди (ваъдаси) мажозий шаклда олинмаган бўлиб, аксинча ҳақиқий кўринишда олинган эди дейдилар, яъни инсонларнинг Аллоҳ билан қилинган ҳақиқий суҳбат орқали.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑