Ақийда Аллоҳ сўнгра росулнинг сўзларни устига қурилади, фалон фалонийларнинг сўзини устига эмас

Ақийда Аллоҳ сўнгра росулнинг сўзларни устига қурилади, фалон фалонийларнинг сўзини устига эмас.

بسم الله الرحمن الرحيم

Ақида аниқ ва очиқ шунингдек саҳиҳ ҳадис ҳамда салафларнинг ижмоъси устига қурилади. Ҳеч қанақасига кейинги келган олимларнинг оят ва ҳадисларга қилган хато ва ботил таъвиллари ҳамда қуруқ раъй ва фикрлари устига эмас!

Зотан Аллоҳ таъоло атади: Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа валий-дўстларга эргашманглар. (Аъроф: 3) Шунингдек айтади: Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз. (Оли Имрон: 131) Шунингдек айтади: Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан. (Зуҳруф: 43) Шунингдек айтади: Эй иймон келтирганлар ! Аллоҳдан ва Унинг Росулидан олдин шошилманг. (Хужурот: 1) Шунингдек айтади: Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил, ана ўшалар, масъулдирлар. (Исро: 36)

Росулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Мен сизларга ундан кейин ҳеч адашмайдиган икки нарсани ташлаб кетяпман! Бу Аллоҳнинг Китоби ва менинг Суннатимдир. (Бу ҳадисни имом Ҳоким Мустадрокда 1/172 ривоят қилган. Шунингдек Силсила ас Саҳихада 1761)

Ибн Аббос айтганлар: Ҳар кимнинг сўзи қабул этилиши ёки рад этилиши мумкиндир, магарам росулуллоҳнинг сўзлари бундан мустаснодир! (Табароний ал-Кабирда 11/339. Ҳофиз ал-Ироқий иснодини яхши-ҳасан деган)

Имом Аҳмад айтадилар: Менга тақлид қилма, Молик, Шофеий, Авзоъий ва Саврийларга ҳам тақлид қилма. Улар қаердан олган бўлишса, ўша жойдан олгин. (Ибнул-Қоййим, Иъламул- муваққиъийн, 2/203) Яна айтганларки: Авзоъийнинг фикри, Моликнинг фикри ва Абу Ҳанифанинг фикри — буларнинг барчаси фикрдир холос! Мен учун (фикрлар) баробардир. Ҳужжат фақат асарлар (ҳадислар)дадир. (Ибн Абдулбарр Жомиъул Баёнул Илм ва Фазлихи, 2/149)

Имом Аҳмад шундай дедилар: (Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман. Ҳолбуки Аллоҳ таоло шундай деяпти: (Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар! (Нур: 63). (Оятдаги) фитна-кулфат нима эканини биласанми? Фитна – ширкдир. Эҳтимол у (фитна-ширк), у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг баъзи қовлларини рад этганида қалбида оғишишликдан бўлган бир нарса воқе бўлишидир. Натижада ҳалок бўлади. (Тафсир Ибн Касир, 2/348)

Имом Молик бин Анас айтганларки: Мен фақат одамман холос. Хато ҳам киламан, тўғри ҳам қиламан. Сизлар эса менинг фикримга қаранглар. Китоб ва Суннатга мувофиқ келган барча сўзларимни олинглар, Китоб ва Суннатга мувофиқ келмаган барча сўзларимни эса тарк этинглар. (Ибн Абдулбарр Жомиъ 2/32 да ривоят қилган)

Имом Шофеий айтадаи: Қачон менинг китобимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қарма-қарши (сўз) топсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини гапирингиз ва менинг айтган сўзимни тарк этингиз. (Бир ривоятда:) Ўша суннатга эргашингиз ва бирор кишининг сўзига илтифот қилмангиз. (Ал-Ҳаровий Заммул-Калом 3/47/1 да, Ал-Хотиб Ал-Ихтижажу биш-Шафиий 8/2 да ва бошқалар ривоят қилишган)

Имом Шофеий айтади: Фақихларнинг сўзларидан ва уларнинг фикрларидан фойдаланиш – бу гўёки сув бўлмаганда тупроқ билан таямум қилиш кабидир. Агарда бирон-бир масалада маълум маъноли матн Қуръонда, Суннатда ҳамда саҳобаларнинг фикрларида мавжуд бўлса, бу матндан фойдаланиш шарт бўлади ва ундан бирон-бир олимнинг сўзини фойдасига воз кечиш жоиз бўлмайди! (Ар-Рисала, 599)

Ҳофиз Ибн Касир айтдилар: Инсонларнинг сўзлари ва амаллари, пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари ва амаллари билан солиштирилади ва унга мувофиқ келгани қабул қилинади, уларга мувофиқ келмагани эса, кимга таълуқли бўлишидан қатъий назар рад этилади. (Тафсир Ибн Касир, 3/415)

Абдуллоҳ ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Мана ҳозир осмондан бошингизга тошлар йоғилади! Мен сизларга: Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар десам, сизлар эса: Абу Бакр ва Умар айтган дейсизлар-а! (Имом Аҳмад ривоят қилган, 1/337)

Бу сўзлар ҳаж таматтуъ (умрани ҳажга қўшиб адо этиш) масъаласига таъллуқли эди. Бу масъала ижтиҳодий масъалаларга тегишлидир. Аммо, агарчи улар росулуллоҳдан кейин бу умматдаги энг афзал одамлар бўлишларига қарамай Абу Бакр ва Умар розиаллоҳу анҳумларнинг фикрлари, Ибн Аббос розиаллоҳу анҳуда мавжуд бўлган далилларга мувофиқ бўлмаганида, Ибн Аббос ушбу сўзларни айтган эдилар. Зеро, фақат росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина эргашишлик вожибдир, аммо бошқаларга келсак, уларга фақатгина уларнинг сўзлари далилларга мувофиқ келса, ана ўшанда эргашилади холос, агарчи уларнинг мартабаси, манзилати ва илми қанчалик баланд ва ҳурматли бўлса ҳам.

Ибн Таймия айтади: Ҳақиқатда, олимларнинг сўзлари шариат далиллари билан қувватланиши керакдир, аммо шариат далиллари олимларнинг сўзлари билан қувватланилмайди! (Мажму Ал
Фатава, 26/202)

Шайx Ибн Таймия айтганлар: Эй инсон эхтиёт бўл! Нафсинг сабабли, ёки бирон-бир мазҳаб ёки ўзингнинг Шайxинга тарафдорлик сабабли, ёки дунёга қизиқшинг сабабли инкор этишдан эхтиёт бўл! Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳеч кимни Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқага итоат қилишликга буюрмади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келганни олиш зарур, ҳаттоки бу учун банда барча маҳлуқотларга хилоф қилса ҳам. Агар бундай вазиятда инсон пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадиган бўлса, Аллоҳ ундан бирон-бир кимсага хилоф қилганлиги учун уни сўроқ қилмайди! Дарҳақиқат, қачонки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига мувофиқ келгандагина, бирон-бир кимсага итоат этиш шарт бўлади. Буни билгин, эшитгин ва амал қилгин! (Мажмуъ Ал Фатава, 16/528)

Имом Шаъбий айтадилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан айтилган ривоятларни қабул қил, лекин ўз фикрига таяниб ривоят қилганларга бавл қил! (Абдуррозақ, 11/256)

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑