Ким ва қайси ҳолда шаҳодатни айтса исломига ҳукм қилинади, ёҳуд фитна тарқалган жойда одамларнинг ақидасини имтиҳон қилишлик.
بسم الله الرحمن الرحيم
Фитналар тарқалган ердаги одамларни ақидасини текшришликка Қуръондан далиллар.
1) Аллоҳ таоло айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўъминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонини билгувчидир”. (Мумтаҳана: 10).
Имом Ибн Жарир Ат Тобарий айтади: “Аллоҳ таоло росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларига “Эй, иймон келтирганлар!” деб хитоб қилиб, “Агар сизларга мўъминалар ҳижрат қилиб келсалар” яъни Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ деб шоҳидлик берган ва исломдаги буюк амаллардан ҳисобланган ҳижрат амалини қилиб келса, куфр диёридан ислом диёрига, Макка шаҳрида Кааба жойлашган бўлса ҳам у ер куфр диёри эди, сабаби у ерда Аллоҳнинг шариати ҳоким эмас эди, шундай бўлса ҳам уларни имтиҳон қилинг деяпти. Ва росулуллоҳ муҳожир мўмина аёллар келганида, уларни имтиҳон қилар эдилар. Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан сўрашди: “Аёлларни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай имтиҳон қилардилар?” Айтдиларки: “Уларни Аллоҳга қасамки эрларимизни ёмон кўргандан ҳижрат қилмадик, Аллоҳга қасамки бир заминдан бошқа заминга рағбат қилиб келмадик, Аллоҳга қасамки дунё учун келмадик, Аллоҳга қасамки фақатгина Аллоҳ ва Унинг росулининг севгиси туфайли келдик, дейишлари эди!”. Оиша розиаллоҳу анҳо айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъминалар келганида фақатгина улардан Аллоҳга ширк келтирмасликни ва бошқа яна нарсаларга байъат қилишлик билан имтиҳон қилардилар”. Ибн Аббос яна айтадилар: “Аёлларнинг имтиҳонлари Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли Илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва росули деб шоҳидлик бериш эди”. Ибн Ҳамид ривоят қилади, у эса Сано Миҳрондан, у эса отасидан ёки Икримадан: “Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар”, айтади: уларга айтилдики: “Сен фақат бу ерга Аллоҳга бўлган севги олиб келди, биз (мусулмонлардан) бўлган эркакларга ошиқлик туфайли келмадим ва эримдан қочмадим” деб айтишлик билан имтиҳон қилинганлар”. (Тафсирут Тобарий)
Имом Ибн Касир айтади: “Авфий айтади, у эса Ибн Аббос шундай деди дейди: “Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар.” сўзидаги имтиҳондан мақсад Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва элчисидир” деб шоҳидлик бериш эди!”. Ибн Аббос айтади: “Уларнинг имтиҳони Аллоҳга қасамки эрларимизни ёмон кўргандан ҳижрат қилмадик, Аллоҳга қасамки бир заминдан бошқа заминга рағбат қилиб келмадик, Аллоҳга қасамки дунё учун келмадик, Аллоҳга қасамки фақатгина Аллоҳ ва Унинг росулининг севгиси туфайли келдик, дейишлари эди!”. (Тафсир Ибн Касир)
2) Нисо сураси 94 оятдаги воқеада ҳам айнан шу нарсани таъкидлаб келинган, саҳобалар у ерда бир одам уларга салом берса ҳам, ғаниматга эга бўлайлик деб ўлдириб қўйган эдилар, у замонда салом умумий аломат эди, шу билан бирга ислом аломатларидан ҳам эди. Аммо, саҳобалар буни инобатга олмадилар, тўхтатиб суриштирмадилар. Аллоҳ ушбу хатолари тўғрисида хабар беради: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар (!!) ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб олинг(!!)….” (Нисо: 94). Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад ибн Ханбал, Абдуллоҳ ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Бану Салим қабиласидан бир одам бир гуруҳ саҳобанинг олдидан қўйларини боқиб ўтиб қолди ва уларга салом берди. Саҳобалар: “Биздан қўрққанидан салом берди, бўлмаса, бермас эди”, дедиларда, уни ўлдириб қўйларини пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ҳайдаб бордилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқадиган бўлсангиз, аниқлаб олинглар…” оятини нозил қилди. Имом Бағовий ўзининг тафсирида: “аниқлаб олинглар” дегани, яъни: “кофирлар орасидан мусулмон кишини аниқлаштириб олгмагунча бирор бир ҳаракатга қўл уришдан тийилинг деганидир” (Яъни бирдан қони ва молини ҳалол қилиб олманг дегани, аммо шу билан бирга мусулмон деб ҳам юборманг, анқилаб олинг!!)
Имом Тобарий айтади: “Аллоҳ таолонинг: “аниқлаб олинглар” сўзи бу дегани яъни, бир одамнинг ҳолати мусулмон эканлиги(!!) (Аҳамият беринг кофир эканлиги деб айтилмаяпти яъни бошидан уни кофир деб санаб, мусулмон эканлигини аниқланг, фақат кофир деб туриб молини ва жонини бирданига ҳалоллаб олманг, аниқлаб олинг!) шубҳа остида бўлиб турса, у одамни ўлдиришга шошилманг деганини билдиради”. Агарда ҳам мушрикларда ҳам мусулмонларда бор бир аломат ислом аломати деб ҳисобланганда эди, мисол учун: соқол исломни яққол аломатларидан деб ҳисобланганда эди, ҳудди шундай соқол Юсуф алайҳиссаломда ҳам бор эди, аммо акалари дорул куфрга келганларида, у кишини шу билан мусулмон деб санамаган эдилар. “Юсуфнинг оға-инилари келдилар ва унинг ҳузурига кирдилар. Бас, у уларни таниди. Улар эса, уни танимадилар”. (Юсуф: 58). Имом Қуртубий ўзларининг тафсирлари (9 жилд, 220 бет) да дейдилар: “Улар (яъни акалари), у кишини (яъни Юсуф алайҳиссаломни) танимаганларини сабаби, акалари (Юсуф алайҳиссаломни) ушбу ҳоким кофир деб эътиқод қилган эдилар”. Ибн Таймия Мажмуул Фатава, 7 жилд 630 бетда айтади: “Шу (шартлар) сабабли Юсуф алайҳиссалом акалари у киши билан (яъни Юсуф алайҳиссалом билан) муомила қилгандилар, улар (акалари) Юсуф алайҳиссаломни танигунга қадар у кишини Фиръавн оиласидан деб эътиқод қилган эдилар”.
Суннатдан бўлган далиллар.
1) Юқорида келган пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар Маккадан ҳижрат амалини бажариб келишига қарамай, имтиҳон қилинганликлари. Бу ерда бир нарсага урғу бериб, баъзи шубҳаларни даф этиб кетсак. Баъзи жаҳмийлар айтадиларки, бу оят ақидада имтиҳон қилишликка далил эмас дейдилар, сабаби бу оятдан мурод аёлларни мушрик эрларига қайтармаслик экан эмиш. Биродарлар, Аллоҳ бу мушрикларни ҳақиқатан ақлини заиф қилиб қўйиб, қалбларига муҳр урган! Бу сура ўз номи билан «МУМТАҲАНА» яъни «имтиҳон қилинаётганлар» дегани, ундан ташқари, у аёлларни мушрик эрларига қайтармаслик учун, уларни мусулмон эканига амин бўлиш керакми, ёки бирдан мусулмон деб қайтармаслик керакми, ёки бирданига кофир деб қайтариб юбориш керакми? Ундай бўлса, Аллоҳ нима учун ҳижрат қилиб келган аёлларни исломда имтиҳон қил деяпти? Нима учун росулуллоҳ улардан нима мақсадда ҳижрат қилганларини таъкидлаб сўраб, калимани яна айтдирганлар? Нима учун 450 километрдан ҳижрат қилиб, бир неча кунлаб юрган йўлларини исломга етарли аломат деб санамасдан, имтиҳон қилдилар?! Сабаби ўша замонда баъзи гаплар тарқалган эди, гўёки аёллар мушрик эрларини ёқтирмасликлари туфайли ва мусулмон эркакларга нисбатан жоҳилият давридан қолган севгилари туфайли келяптилар деган гаплар тарқаган эди. Бугун 100 хил ширк тарқалган маҳал, қандай қилиб биз энди калимани айтган бир кишини, ёки намоз ўқиган бирини мусулмон деб таъкидлашимиз керак?
2) Абу Малик Ал Ашжаий у отасидан Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, уни моли ва қони ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳга хаволадир”, деган сўзларини эшитдим дейди”, (Саҳиҳ Муслим, Китабул Ийман 23). Бундан маълум бўладики, Аллоҳни ибодатда яккалашни ўзигина етарли бўлмас экан. Шайх Абдуллатиф ибн Абдур-Роҳман роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳадисни шайх (Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) далил сифатида ишлатишлари, энг яхши, аниқ ва равон ҳужжатлашиш усулидир, у киши иккинчи қўшимча жумлани қўшган ҳолда далил қилдилар (Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётганларга кофир бўлса), яъни тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлиш қон ва мол ҳаром бўлиш шартидир ва оддийгина талаффуз ёки билишлик ва ҳатто Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсани тарк этиш туфайли қон ва мол омонлиги бўлмаслиги, балки уларни такфир қилиш (Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларни) ва бу такфир ўз ичига ундан нафратланиш, уни тарк этиш, ундан барий бўлиш, уни соҳталигига ишониш, мана шулар Исломдан деб саналиш учун керак бўлган унсурлардир. (Мисбаҳуз Золам, 207). Бу ерда ҳам баъзи «ақлли» жаҳмийлар ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса, у одамни тоғутга кофир бўлди деб санашинг керак дейдилар! Аммо бу ҳадисда “Ким Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, уни моли ва қони ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳга хаволадир” дейилган, яъни тоғутга кофир бўлишини Аллоҳга ҳавола қилиб қўй демаяпти, у ерда айнан калиманиайтишини ва тоғутга кофир бўлиши кераклигини уқтириляпти! Аллоҳга ҳавола қиладиган жойи эса, у бу калимани ва тоғутга кофир бўлишни изҳор қилишини ёлғондан қилдими, айғоқчилик учун қилдими, шубҳаси бўлмасдан қилдими, аниқ ишониб қилдими деб у кишини суруштирмасдан, мана шу қалбга оид бўлган амалларни Аллоҳга ҳавола қилишлик кераклиги айтилган. Аҳамийят берсангиз киши тоғутга кофир бўлишини изҳор қилмагунича уни танимаган шахс мусулмон деб айтолмайди деяпти, қачонки шу шарт топилсагина ва у одам буни мусулмонларга изҳор қилса, у одам мусулмонлар наздида муслим деб ҳисобланади! Буни ёлғондан айтдими, айғоқчилик қилиш учун айтдими, унисини Аллоҳга ҳавола қиламиз. Аммо тоғутга кофир бўлишлигини мусулмонлар билишлари лозим.
3) “Одамлар лаа илааҳа илла Аллоҳ (Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ) дегунларига қадар жанг қилишга буюрилдим” сўзлари. Чунки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сўзни (нима маънода келганини, моҳиятини нима эканини билиб, шу сабабдан ҳам бу калимани) айтмайдиган араб мушриклар билан жанг қилгандилар, ҳудди Аллоҳ таоло айтганидай: “Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар” (Соффат: 35). Ва буни уларнинг иймон аломати деб ҳисоблаган эдилар.
Ибн Касир айтади: «Юсуф ибн Исҳоқдан, кейин эса Абу Бакр розиаллоҳу анҳу, у киши росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни учратиб қолиб, шундай дейди: «Эй Муҳаммад, сен тўғрингдаги қурайшликлар айтаётган гаплар тўғрими? Сен бизларни илоҳларимизни маломат қилар экансан, бизларнинг ақлларимизни аҳмоқ деб билар экансан, аждодларимизни кофир деяётган экансан?» Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳа, мен Аллоҳнинг росули ва пайғамбариман, мени Аллоҳ Унинг рисолатини етказишим учун жўнатди…» (Сийратун Набавия 1/444). Қурайш мушриклари Муҳаммад алайҳи саломнинг рисолатини биринчи кунидан бошлаб, у киши одамларни ширкдан қайтариб, мушрикларни кофир санашлик билан жўнатилганиликларини тушунгандилар.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб сийрат китобининг олти ўрнида шундай дейди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқчасига мушрикларнинг динини ҳақорат қилиб, уламоларини жаҳолатини очиб ташлашни бошлаганларида, мушриклар пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларга душманлик қилишни бошладилар. Мушриклар шундай дердилар: “У (Муҳаммад алайҳиссалом) бизларни тентак деб ҳисоблаяпти, аждодларимизни залолат (куфр)да ўтдилар деяпти, динимизни маломат қиляпти, илоҳларимизни ҳақорат қиляпти”. Ҳаммага маълумки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исо алайҳиссаломни, у кишининг оналарини, фаришталарни, солиҳ кишиларни ҳақоратламаганлар. Аммо юқорида зикр қилинганларга ибодат қилмаслик кераклигини, улар фойда ҳам, зарар ҳам келтиролмаганларини айтганларида, мушриклар бу нарсаларни ҳақорат ва маломат деб қабул қилганлар. (Шарҳ навақидул ислам. Холид ал Ғомидий)
Биз биламизки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мушриклар душманчиликни тавҳидга очиқчасига даъват қилишни бошлаганларида бошлашгандилар. Росулуллоҳ фақат “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” калимасига чақирганларида, мушриклар бу калима остида “У (Муҳаммад алайҳиссалом) бизларни тентак деб ҳисоблаяпти, аждодларимизни залолат (куфр)да кетдилар деяпти, динимизни маломат қиляпти, илоҳларимизни ҳақорат қиляпти” деган гаплар ётганини яхши тушунганлар. Бугунги кунимиздаги мушриклар “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” калимасининг остида шу гаплар ётганини билганларида эди, ёки Макка мушрикларига ўхшаб бу сўзни айтмаган бўлардилар, ёки айтсалар ҳам гапларига “жавоб” бериб, тавҳидга амал қилган бўлардилар. Аммо афсуслар бўлсинки бугунги мушриклар Макка мушрикларичалик ҳам тавҳид калимасининг маъно ва моҳиятини тушунмаганлар.
4) Аммо Мадина шаҳридаги яҳудийлар учун иймон аломати деб рисолатни (яъни у киши пайғамбар эканликларини) иқрор этишликлари ҳисобланар эди. Ҳаттоки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудий вафот қилаётганида унга қарата: “Мени росул эканлигимга шоҳидлик қил!” деганларида (Лаа илаҳа илла Аллоҳни сўрамадилар!! Фақат калиманинг иккинчи қисмини «Муҳаммадур росулуллоҳ»ни айтишни буюрдилар, сабаби яҳудийлар шундоқ ҳам «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» қисмини айтардилар!), у одам бу нарсага иқрор бўлди ва ўлди. Шунда Айтдиларки: “Уни жаҳаннамдан озод қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Бунинг сабаби эса, яҳудийлар лаа илааҳа илла Аллоҳни (Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ калимасини) айтардилар, аммо пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканига иқрор бўлмасдилар. (Шарҳус Сиярул Кабир: 4510).
Хаттобий айтади: “Маълумки бу ҳадис (ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса, жаннатга киради) аҳли китобларга таълуқли эмасдир, чунки улар шундоқ ҳам лаа илааҳа илла Аллоҳ дейдилар, шундай бўлса ҳам улар билан жанг қилинади ва қилич улардан кўтарилмайди”. Қози Ийёз ушбу сўзларни зикр қила шундай қўшимча ҳам қўшиб, шундай дейди: “Лаа илааҳа илла Аллоҳ дегандаги қони ва моли ҳаром бўлишлигининг хусусияти шундаки, у одам иймонга жавоб қилганлигидир. Ва бу ерда (ҳадисда) араб мушриклари, бутпарастлар ва Аллоҳни яккаламайдиганлар назарда тутилган. Уларни росулуллоҳ биринчи бўлиб даъват қилиб, улар билан ана шу туфайли жанг қилгандилар. Энди ким тавҳидни тан олиб турган бўлса, унинг моли ва жони ҳаром бўлишлиги учун бу лаа илааҳа илла Аллоҳ сўзлари кифоя қилмайди, у ушбу сўзларни айтаётганда куфрда қолаверади. Бу сўзларни у фақат ўз куфрига яраша тушунади”. Мен айтаманки дейди (Имом Нававий): “Шу билан бирга росулуллоҳ олиб келган ҳамма нарсага иймон бўлишлиги керак, ҳудди Абу Ҳурайрадан келган бошқа бир ривоятдаги ҳадисдай: “Токи одамлар лаа илааҳа илла Аллоҳ деб, менга ва мен олиб келган нарсаларга иймон келтурмагунларига қадар, жанг қилишга буюрулдим”, Аллоҳу аълам”. (Шарҳ Саҳиҳ Муслим Ан-Нававий)
Имом Бағовий айтади: “Бу ҳадис саҳиҳлигида ижмоъ бор. Ва “токи лаа илааҳа илла Аллоҳ демагунларига қадар” сўзидан мурод, бу ерда бутпарастлар назарда тутилган, аҳли китоблар эмас, чунки улар ушбу калимани шундоқ ҳам айтадилар, улар токи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатига иймон келтирмагунларига қадар улардан қилич кўтарилмайди”. (Китаб Шарҳус Сунна)
Саҳобаларнинг ҳаётларидан далиллар.
1) Нисо сурасида 94 оятда келган воқеа, юқорида келтирилганидек саҳобалар мушриклар ерида исломини беркитган, аммо шу билан бирга ислом аломатларидан деб ҳисобланган “Саломни” изҳор қилган бир мусулмон кишини, у одам бизлардан қўрққани учун салом берди, бизлар уни мусулмон деб ўйлашимиз учун деб, ўлдириб қўядилар. Шу билан Нисо сураси 94 оят нозил бўлади. У оятда уни кофир деб бирдан ўлдирманглар дейиляпти, уни мусулмон деб сананглар дейилмаяпти, сабаби Аллоҳ у ерда икки маротаба “аниқлаб олинг!” деб амр қиляпти. Агарда у одамни мусулмон деб билсак, Аллоҳ унинг ақидасини имтиҳон қилгин демаган бўларди, ҳудди Мумтаҳана сурасида келганидек, Аллоҳ уларни ичини билгани билан, фитна ва ҳар хил шубҳалар тарқалгани учун “Имтиҳон қилинг!”, “Аниқлаб олинг!” деяпти, биз одамларни зоҳирига қараб ҳукм қиламиз, ботинини эса Аллоҳга ҳавола қиламиз. Аммо шу зоҳирини ҳам яхшилаб аниқлаб олишимизни Аллоҳ буюряпти. Бир кишини мусулмон экани аниқ бўлса, яъни тоғут ва унинг аҳлига кофир бўлгани аниқ бўлса, биз ақидасини имтиҳон қилмаймиз, чунки бу хаворижларнинг сифатидир! Аммо Аллоҳ “ҳижрат”, “салом”, “эркакларнинг соқоли”, “лаа илааҳа илаа Аллоҳ” деган Маккалик муҳожираларнинг исломини тавҳиднинг яққол аломати демасдан, “аниқлаб олинг!”, “имтиҳон қилинг!” яъни муваҳҳид, ёки кофир экани аниқ бўлмагунча дегани!
2) Абу Бакр розиаллоҳу анҳу даврида ридда жанглари бўлган эди ва муртад бўлганлар турли хил ҳолатларга эга эдилар. Уларнинг баъзилари яна эски динлари бўлмиш ширкка қайтган эдилар. Бошқалари тавҳидни тан олиб, фақатгина Муҳаммаддан кейин пайғамбар Мусайлима каззоб деб айтгандилар, учинчилари закотни фақат росулуллоҳга берамиз, чунки Аллоҳ таоло: “Улардан садақларини ол” деганда, сен олгин, бошқалар олишга ҳаққи йўқ деган таъвилни қилгандилар, қолганлари эса, закотни қизғанчиқликлари учун бермагандилар. Шунга қарамай, улар лаа илааҳа илла Аллоҳни айтсалар ҳам, намоз ўқисалар ҳам, бу улар учун ислом аломати эмас эди. Холид ибн Ал Валид лашкар жўнатганида Ямома ерларида, кимни бўлса ҳам кўрсангиз ушлаб олиб келинг деган эди. Яъни унинг намозига, соқолига, кийимига, саломига ва бошқа исломдан бўлган аломатларига қарамасдан, асир олишни буюрган эди. Шунда олиб келинганларидан бири: “Эй Холид, мен кеча нимада бўлсам, бугун ҳам ўшандаман” деб росулуллоҳга берган ваъдасидан чиқмаганини айтганда, Холид унга: “Нимага унақада уларнинг орасидан кетмадинг? Нимага бизларни қутқаринг деб бизларга одам жўнатмадинг? Нимага бароатингни эълон қилмадинг? Анави Яшкурий ва бошқалар қилгани каби?” деб жавоб қайтарган эди. Жуда ҳам кўп ёлвориб, ўзини оқлаганидан кейин, Холид ибн Ал Валид зўрға: “Сени қонингдан кечаман, аммо қалбимда бир ғашлик бор!” деб унинг иймонига қийинчили билан ишонади. (лаа илааҳа илла Аллоҳ сўзи тугур, намоз ўқиши, закот ҳам бериши, аммо закотини қабила бошлиқлари олиб қўйганлик аломатларига қарамай, Холид у одамни мусулмон санамади бошида). (“Мухтасар сийрат”, Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб)
3) Шарофуддин Ал Баризий Ториқ ибн Шиҳаб розиаллоҳу анҳуни шундай деганини айтади: Бузаҳа қабиласининг элчилари Абу Бакр розиаллоҳу анҳу ҳузурига урушга якун ясаш учун сулҳ тузишга келадилар. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу уларга қахшатгич уруш ва хорловчи шартлар асосидаги сулҳ орасидан бирини қабул қилишни таклиф қилди. Элчилар сўрадилар: «Қахшатгич уруш нима эканлигини кўриб бўлдик, аммо хорловчи шартлар асосидаги сулҳ нима дегани?». Абу Бакр розиаллоҳу анҳу жавоб берадилар: «Биз сизлардан отлар ва қуролларингизни олиб қўямиз. Биз урушдан ғанимат қилиб олган нарсалар бизга қолади. Биздан босиб олган нарсаларни бизларга қайтариб берасизлар. Сизлар бизлардан (мусулмонлардан) ўлганларни жаннатда, сизлардан (Базуҳа) қабиласидан ўлганларни жаҳаннамда деб (такфир қилиб) шоҳидлик беришингиз керак. Сизлар бизларнинг ўлдирилганларимизга товон пули тўлашингиз керак. Биз сизлардан ўлганларга ҳеч нарса тўламаймиз. Токи сизларга бўлган ишончсизлигимиз йўқ бўлиб кетгунига қадар, сизлар бутун қабилангиз билан бизларнинг туяларимизга қарайсизлар (боқиб берасизлар)». Мана шуни Абу Бакр розиаллоҳу анҳу уларга таклиф қилгандилар. Умар розиаллоҳу анҳу ушбу сўзларга эътироз қилиб, баъзи жойларга ўзгартиришлар киритишга таклиф қўйди: «Айтган ҳамма сўзларинг нақадар чиройли сўзлардир, аммо товон тўлашга келсак, бизлардан ўлдирилганлар Аллоҳ йўлида ўлдирилдилар, шунинг учун уларнинг ажрини Аллоҳнинг ўзи беради, уларга товон тўлатишнинг кераги йўқ», деди. (Абу Бакр уларни тавбаларини исломга қайтишнинг ўзи билан чекланиб қолмай, балки қўшимча равишда кофирлар ўзларини мусулмонлар билан жанг қилаётганларидаги ҳолатларини такфир қилишлик билан шарт қилиб қўйди. Шундан кейин бирор киши Абу Бакрни такфирчи дея оладими?!)
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб закотни беришдан бош тарганлар ҳақида зикр қилиб айтади: Шунга қарамасдан улар ҳақида хулафолар сийрати барчаларида бир сийрат бўлди, бу эса уларни жанг қилганларини ўлдириш, зурриётларини асир олиш, молларини ғанимат олиш, уларнинг ўлганларини жаҳаннамда эканига гувоҳлик бериш ва уларнинг барчасини муртадлар деб номлаш. Уни муайян такфир қилганлиги ва унга ўлган бўлса жаҳаннамий деб гувоҳлик берганлиги ва уларни закот бермаган пайтда аёллари ва болаларини асир олганлигини айтган сўзлари ҳақида таамул қил (фикр юрит)! Ва мана бу одамга (Ибн Таймийяга) дин душманлари муайян такфир қилмаслигини нисбат беришмоқда! (Дурорус Санния, 9/418)
Шайх Сулаймон ибн Саҳмон айтади: Маълумки, сийрат ва тарих ва аҳли илмларнинг бошқа китобларида – аҳли ридданинг (муртадларнинг) такфирига ва уларни қатл қилишга ва уларни зурриётларини ва аёлларини асир олишга ва уларни ўлганларини жаҳаннамда эканига гувоҳлик беришга саҳоба розиаллоҳу анҳумларнинг ижмоъси (иттифоқи) собитдир! (Табриату аш Шайхийн, 172)
4) Аллома Абдуроҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтади: Сунанларда келишича: Абдуллоҳ Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир масжид аҳлини куфрга ҳукм қилдилар. (Бунга сабаб) бир киши: Мусайлима (ўзининг пайғамбарлигида) тўғри айтди, дейди, қолганлар эса индамай жим турадилар. Шундан сўнг Абдуллоҳ Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу уларнинг барчаси кофир бўлгани ҳақида фатво берадилар. Инсон ҳотиржам бўлиб қолмасинки, ундан куфр калимаси содир бўлган ёки куфр калимасини эшитган ёки куфрга сукут қилган бўлиши мумкин. (Дурорус Санния, 8/163)
Салаф солиҳларнинг сўзлари.
1) Ҳанафий олим, Имом Сарахсийнинг (вафоти 483.ҳ) “Шарҳ Ас Сияр Ал Кабир” китобидан ислом шиорларига далолат қилувчу нарсалар тўғрисдаги сўзлари. Имом Сарахсийнинг “Шарҳ Ас Сияр Ал Кабир” китобида айтади: “Бир киши нима билан мусулмон ҳисобланиб ундан қатл ва асирлик кўтарилиши тўғрисидаги боб”. Айтаманки: “Бу боб яна бир ҳанафий олим Муҳаммад ибн Ҳасан Аш Шайбоний (вафоти 189.ҳ) сўзлари ва асарлари асосида баён қилинган бўлиб, у ерда қачон бир исломнинг шиорларини бир одам изҳор қилса унинг исломига далолат қилади-ю ва қачон у шиорлар унинг исломига, яъни моли ва жони мусулмонлар учун ҳаром бўлганига далолат қилмаслигини баён қилган”. (Бир киши нима билан мусулмон ҳисобланиб ундан қатл ва асирлик кўтарилиши тўғрисидаги боб) 4510 – Олдин келганидай агарда бир кофир ўзи эътиқод қилиб турган нарсани зиддини изҳор қилса, унга ислом ҳукми берилади ва бундаги асл росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Одамлар лаа илааҳа илла Аллоҳ (Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ) дегунларига қадар жанг қилишга буюрилдим” сўзларидир. Чунки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сўзни (нима маънода келганини, моҳиятини нима эканини билиб туриб) айтмайдиган араб мушриклар билан жанг қилгандилар, ҳудди Аллоҳ таоло айтганидай: “Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар” (Соффат: 35). Ва буни уларнинг иймон аломати деб ҳисоблаган эдилар. Аммо, Мадина шаҳридаги яҳудийлар учун иймон аломати деб рисолатни (яъни у киши пайғамбар эканликларини) иқрор этишликлари ҳисобланар эди. Ҳаттоки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудий вафот қилаётганида унга қарата: “Мени росул эканлигимга шоҳидлик қил!” деганларида, у одам бу нарсага иқрор бўлди ва ўлди. Шунда Айтдиларки: “Уни жаҳаннамдан озод қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Бунинг сабаби эса, яҳудийлар лаа илааҳа илла Аллоҳни (Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ калимасини) айтардилар, аммо пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканига иқрор бўлмасдилар.
4511 — Агарда буни тушунган бўлсак айтамизки: “Агарда мусулмонлар мушрикларга ҳужум қилсалар ва агарда бу мушриклар лаа илааҳа илла Аллоҳ (Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ) нима эканини билиб айтмаётган мушриклардан бўлса ва мушриклардан бири: “шоҳидлик қиламанки, Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ” деса, мусулмон киши уни ўлдиришдан ўзини тийиши керак. Чунки мусулмон киши ушбу мушрик бўлган одамдан иймонига далолат қиладиган сўзни эшитди. Айтаманки (дейди имом Сарахсий): Агарда бу мушрик лаа илааҳа илла Аллоҳни айтадиган қавмдан бўлиб, аммо шу билан бирга бошқа исломни бузувчи амалларни қилаётган қавмдан бўлса (мисол учун ҳозирги замонда: демократия сайловларига қатнашиш, тоғут президентларни танлаш, уларнинг қуролли кучлари-ю, куч ишлатар органларида ишлаш, вазирликларида куфрга алоқадор бўлган лавозимларда ишлаш, қабрларга, пирларга ибодатларни сарфлаш, куфр сўзларга тўла мажлисларда иштирок этиш, тоғутларни мақташ, уларнинг маҳкамаларида судлашиш…), бу ҳолда токи у одам қавмида тарқалган куфр ва ширклардан безорлигини изҳор қилмагунича, ундан қилич тийилмайди. Ҳудди юқорида Ас Сияр Ал Кабир китобининг муаллифи баён қилганидай. Имом Сарахсий яна ўз китобида айтадики: “Муҳаммад ибн Ҳасан Аш Шайбоний айтади: “4517 – Агарда у киши лаа илааҳа илла Аллоҳни айтадиган қавмдан бўлса, шу сўзни айтиб турса ҳам уни ўлдиришда ҳеч бир боислик йўқ”. Имом Сарахсий айтади: Чунки бу (лаа илааҳа илла Аллоҳ калимаси) унинг ҳақидаги исломга далолат қиладиган калима эмасдир. Агарда: “шоҳидлик бераманки Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва росулидир” деса ва шу билан бирга у одам шу шаҳодатни тўлалигича айтмаслиги сабабли куфрда бўлган қавмдан бўлсагина, бу одамнинг ушбу сўзи унинг исломига далолат қилолади. Шундагина мусулмон кишига ундан қиличини тийиши керак бўлади. Бундай одам ҳудди юқорида келган (рисолатни тан олмаган яҳудийлар) ҳолатидаги одамдай. Яна айтади: 4519 – Мусулмонларни ичида яшаётган бугунги яҳудий насронийларга келсак, агарда улардан бири: “Шоҳидлик бераманки Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг росулидир” деса, у одам бу билан мусулмон бўлиб қолмайди. Сабаби уларнинг ҳаммалари бугун бу сўзни айтяптилар, биздаги барча яҳудийлар ва насронийлар ушбу сўзни айтадилар, аммо моҳиятини сўрасанг, айтадиларки: “Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, аммо у фақат сизларга юборилган, Бану Исроилга эмас” деб, ҳатто Аллоҳнинг: “У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди” (Жумъа: 2) ва “саводсизлар” сўзидан мурод аҳли китобдан бошқа қавмлар дегани деб, оятни далил келтирадилар. Агарда бир яҳудий мен насронийликдан безорман ва насроний ҳам мен яҳудийликдан безорман деса, биламизки бу унинг исломига далолат қилмайди, токи у киши ўзининг қавмида тарқалган куфрдан безор бўлганини изҳор қилмагунича, шу билан бирга исломни изҳор қилса, шундагина мусулмон деб ҳисобланади. 4520 – Агарда бир насроний: “Шоҳидлик берманаки Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва мен насронийлидан безорман” деса ҳам мусулмон бўлмайди, чунки бу унинг айтган сўзи эҳтимолли бўлиб, у одам яҳудийлик динига кирган бўлиши ҳам мумкинлиги учундир. Унинг ушбу айтган ҳудди шу сўзларини яҳудийлар ҳам айтадилар, яъни лаа илааҳа илла Аллоҳ деб насронийликдан безор бўладилар, ҳудди Аллоҳ таоло айтганидай: “Яҳудийлар: Насронийлар арзимас нарсададирлар, дедилар. Насронийлар: Яҳудийлар арзимас нарсададирлар, дедилар” (Бақара: 113). Агарда шу билан бирга: “Исломга киряпман” деса, шу ҳолатдагина ундан ушбу эҳтимол кўтарилади ва бу айтгани унинг исломга кирганига далолат қилади. Агарда қуп-қуруқ мен мусулмонман деб қўйса ҳам (яъни “Шоҳидлик берманаки Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва мен насронийлидан безорман” сўзларисиз) бу сўзи билан мусулмон бўлиб қолмайди.
Чунки ҳар бир адашган тоифадагилар ҳам бу нарсани (яъни мусулмон эканлигини) иддао қиладилар (мисол учун насронийлар ҳам мусулмонлар ва яҳудийларни кофир санаб, ўзларини энг тўғри диндамиз дейдилар, яҳудийлар ҳам мусулмонларни ва насронийларни кофир санаб, ўзларини энг тўғри диндамиз дейдилар. Ҳозирги замондаги тоғут имомлари бўлган жаҳмийлар ҳам ўзларини мусулмон санаб, бошқа тоғутларни ёмонлаган муваҳҳидларни адашган деб санайдилар). Мусулмон дегани ҳаққа таслим бўлган деганидир. (Ҳақ эса Аллоҳ тарафидан белгиланиб қўйилгандир, ҳақ узра эканлигини Аллоҳдан бўлган далиллар билан ва салаф солиҳлар тушунчаси билан исботлаб бера олиши керак). (Имом Сарахсий Шарҳ сиярул Кабир, 2266)
2) Имом Барбаҳарий айтади: Кишиларга: фалончи суннат соҳиби, дейишлари ҳалол бўлмайди, токи у кишида суннат хислатлари албатта топилганини билмагунга қадар. Уни суннат соҳиби дейилмайди, токи унда барча суннат хислатлари топилмагунига қадар. (Шарҳус Сунна, 148) Энди эса бирор киши: фалончи тавҳид соҳибидир, дейиши халол бўлмайди, токи унда тавҳид хислатларини топилганини билмагунига қадар. Уни тавҳид соҳиби дейилмайди, токи унда барча тавҳид шартлари топилмагунига қадар. Имом Барбаҳарий айтади: Билингки, ислом бу суннатдир ва суннат бу исломдир ва бир бирисиз қоим бўлмайди. (Шарҳус Сунна, 1) Имом Барбаҳарий айтади: Исломда имтиҳон қилишлик (текширишлик) бу бидъатдир (яъни мусулмон экани аниқ бўлган кишини, агарда ундан ҳеч нима зоҳир бўлмаган бўлса, имтиҳон қилиб, текшириб ўтирилмайди). Аммо бугунги кунга келсак, инсонлар суннат (Ислом) билан имтиҳон қилинадилар (яъни ширк ва куфрлар ва турли ҳил залолатлар кучайиб, тарқалгани боис, ислом борасида унинг эътиқодини текширилади) ушбу сўзларга биноан: «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар». Ва ушбу сўзга биноан: «Ҳадисни фақатгина унинг гувоҳлиги қабул қилинадиган кишилардан қабул қилинглар». Қарагин, агарда суннат соҳиби илми бўлиб, содиқ бўлса, ундан ёзиб олгин (илм ол) ундай бўлмаса, уни тарк эт. (Шарҳус Сунна, 153) Аммо, бугунги кунга келсак, ширк ва куфр залолатлар тарқалгани боис, одамлар тавҳид ва суннат билан имтиҳон қилинадилар!
3) Имом Абу Бакр Ал Косоний ўз давридаги кофирларни ҳолатини ўрганиб шундай дейди: Кофирлар тўрт гуруҳга бўлинадилар: Биринчи гуруҳдагилар – Холиқни умуман бор деб тан олмайдилар, булар мулҳид атеистлар ва материалистлар. Иккинчи гуруҳдагилар – Холиқни мавжуд деб биладилар, аммо тавҳидни инкор қиладилар, булар бутпарастлар ва мажусийлар. Учинчи гуруҳдагилар – Холиқни ва тавҳидни тан оладилар, аммо рисолатни умуман тан олмайдилар, булар файласуфлар. Тўртинчи гуруҳдагилар – Холиқни, тавҳидни ва рисолатни умуман тан олиб, аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатини тан олмайдилар, булар яҳудий ва насронийлар. Агарда биринчи ва иккинчи гуруҳдан бўлган бир киши: “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” деса, уни мусулмон деб ҳисоблаймиз, чунки улар шаҳодатни умуман инкор қилардилар. Қачонки улар буни тан олсалар, ушбу уларнинг иймонига далолат қилади. Ҳудди шундай, агарда улар: “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг росулидир” деб айтсалар, уларнинг иймонига далолатдир, чунки улар шаҳодатни икки қисмини ҳам тан олмасдилар. Агарда киши учинчи гуруҳдан бўлса ва “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” деса, унга ислом ҳукми берилмайди. Чунки, рисолатни инкор қилиб турганликлари, ушбу сўзни айтмайдилар дегани эмас. Аммо у одам: “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг росулидир деб шаҳодат бераман” деб айтса, унга ислом ҳукми берилади, чунки ушбу қавмлар айнан ана шу қисмни инкор қилардилар, ана шу қисмни тан олишлари уларни мусулмон деб ҳукм қилишга кифоядир. Агарда тўртинчи гуруҳдаги одам: “лаа илааҳа илла Аллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ” деб иккала шаҳодатни айтса, ундай одамга ислом ҳукми берилмайди, токи у яҳудийлик ва насронийлик динидан барий бўламгунича (қайтмагунича), чунки улардан росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан оладиганлари бўлиб, аммо у киши арабларгагина юборилган дейдилар. Шунинг учун икки шаҳодатни айтишнинг ўзи уларга ислом ҳукмини беришга кифоя қилмайди, токи улар динларидан қайтганини очиқ айтмагунича. Ҳудди шундай бирор бир яҳудий, ёки насроний: “Мен мўминман, ёки муслимман, ёки мен иймон келтирдим, ёки таслим бўлдим” деса, унга ислом ҳукми берилмайди, чунки улар шундоқ ҳам мўмин ва муслим (таслим бўлган) эканликларини тан оладилар. Улар иймон ва исломдан ўзлари турган динни назарда тутиб, шу дин ҳақ дин деб ўйлайдилар. Имом Ҳасан Имом Абу Ҳанифадан нақл қилади, у киши айтади: “Қачонки яҳудий, ёки насроний “мен мусулмонман”, ёки “мен исломни қабул қилдим” деса, ундан нимани назарда тутаётганини сўрайдилар. Агарда у киши: “мен яҳудийлик ва насронийликдан воз кечаман ва ислом динини қабул қиляпман” деса, унга ислом ҳукми берилади, агар шундан кейин у диндан қайтса, унга муртад деган ҳукм берилади. Агарда у: “Мен ушбу сўзларимдан “мен таслим бўлдим (асламту), мен ҳақдаман, мен динимдан қайтмоқчи эмасман” деса бу ҳолда ислом ҳукми берилмайди. Чунки улар тавҳид калимасини инкор қилмаяптилар ва яҳудийлик, ёки насронийлик динидан биридан воз кечиш эса уларни исломга кирганлигига далил бўлмайди, чунки мен насронийликдан қайтдим дегани билан, у исломдан бошқа бир динга кирган бўлиш эҳтимоли бор. Уларнинг (яҳудийлик ва насронийликдан) воз кечгани, токи улар бошқа динга кирган бўлиши эҳтимоли борлигига қадар (исломга кирдими, ёки бошқ динга кирдими) инобатга олинмайди. Агарда динидан воз кечганига қўшимча қилиб, мен исломни ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динини қабул қиляпман деса, мусулмон деб ҳукм қилинади, чунки ушбу қўшимчалар билан эҳтимоллар йўқолади, Аллоҳу аълам”. (Бадоиъ вас Саноиъ фи тартибиш шароиъ, 7/103).
4) Иккинчи Имом Шофеий деб танилган Абул Аббос Ас Сурайждан ақидада имтиҳон, Имом Ҳоким айтади: “Мен Абу Саъад ибн Абу Бакр шундай деганини эшитганман: “Найсабурда куллобийларнинг фитнаси бошланган маҳал, Абул Аббос Ас Сурайж (249-306 ҳ.) болаларни ақидадан имтиҳон қилар эди ва куллобийларнинг фарзандларига ҳадис айтиб бермас эди. Бир куни мени мажлисда турғазиб: “Аллоҳ ҳаққи, мен куллобийлардан барийман!” – деб айт деди”. (Ас-Сияр, 14/395) Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ яна айтади: Агарда сен инсонларда ислом дини қай даражада ўрин эгаллаганини билмоқчи бўлсанг, масжидлар эшиклари олдида кўплаб тўпланиб туриб, баланд овозда: Аллоҳим мана сенинг ҳузурингдаман, Эй Аллоҳ… каби сўзларга аҳамият берма. Аммо, уларнинг шариат душманларига нисбатан қандай муносабатда эканликларига аҳамият бер. (Адаб аш-Шариаъ, 255 бет) Савол туғилади, нимага инсонлар масжидларда тўпланадилар?! Албатта, энг асосийси намоз ўқиш учун ва ундан сўнг бошқа ибодатларни адо қилишлик учун! “Исломнинг одамлар орасидаги ўрни……” уларни мусулмон дея оладими?! Чунки, мусулмонлар шариат душманларига нисбатан вало (дўстлик) ҳис қилмайдилар. Имом Аҳмад агарда сен исломни бир жамиатдаги ўрнини билмоқчи бўлсанг, намоз ўқийдиларми ёки йўқми деб қара демаяпти, аксинча, у шариат душманларига қандай алоқада бўляптилар деб қарагин деган эдилар. Ҳозирда бутун дунё учун дор (ўлка) масъаласидаги ҳукм – ширкка ботиб кетган жоҳилият ҳукмидир.
Хулоса: Қачонки бир ерда бир фитна тарқаса, ўша ердаги фитналардан ҳаммасидан барий бўлиб, улардан эмас эканлигини илм ва яқийнан билиб, бошқа бир мусулмонга изҳор қилмагунича, уни бирор бир мусулмон ақидасини билмагунича унга ислом ҳукми ёки суннат соҳиби эканлигини ҳукмини ҳеч ким имтиҳон қилиб аниқламагунича бермайди. Бу Қуръон, суннат, саҳобалар ва салаф солиҳлар фаҳмидир.
5) Имом Абу Ҳанифа айтади: “Мен ҳажжга борганимда, Ибн Аббос розиаллоҳу анҳунинг шогиртларини зиёрат қилишга қарор қилдим ва Ато ибн Абу Рабоҳ томон йўл олдим. У кишини учратганимда сўрадим: Сизни ҳузуризда қолсам майлими?”
— Ато ибн Абу Рабоҳ айтди: “Сиз қаерликсиз?” Абу Ҳанифа айтди: “Кўфаликман (Ироқдаги шаҳар)”
— Ато ибн Абу Рабоҳ айтди: “Сиз одамлар ўз динларини турли хил фирқаларга бўлиб олган ҳудуддан экансиз!”
— Абу Ҳанифа айтди: “Ҳа шундай!”
— Ато ибн Абу Рабоҳ айтди: “Сиз ўзингиз қайси гуруҳга мансубланасиз?”
— Абу Ҳанифа айтди: “Эй имом, мен салафларни сўкмайдиган, гуноҳи кабийралар сабабли такфир қилмайдиган ва қадарга иймон келтирган гуруҳданман!”.
— Ато ибн Абу Рабоҳ айтди: “Сизни билиб олдим! У ҳолда ҳузуримда қолишда давом этишингиз мумкин”. (Тарихи Бағдод, ал Хиля, 3/314)
Ҳикоядан хулоса: Ато ибн Абу Рабоҳ, Абу Ҳанифани Кўфадан эканини билганидан кейин уни ақийдасидан сўрашни бошлади, чунки Кўфада фитналар бўлаётгани ва одамларни турли хил фирқаларга бўлингани маълум ва машҳур эди. Абу Ҳанифанинг: “салафларни сўкмайдиган гуруҳданман” дегани — бу уни рофизий эмас эканига аломат эди, “гуноҳи кабийралар сабабли такфир қилмайдиган гуруҳданман” деганда, Абу Ҳанифа бу билан хаворижлардан барий эканини изҳор қилди, “қадарга иймон келтирган гуруҳданман” деганида эса, у мўтазилий эмас еканини билдирди. Бу ақийдадан қилинган сўров ислом давлати бор маҳал, шарият билан бошқариладиган, бегона кишини мусулмон деб саналадиган жойда эди, энди бугун шарият билан бошқариладиган давлат бўлмаган пайт, куфр ва ширкларнинг очиқ турлари тарқалган маҳалда қандай қилиб бегона одамни намоз ўқир экан деб унга ислом ҳукмини берайлик? Ахир, Абу Ҳанифа ҳам Аъто ибн Рабоҳа билан Маккада намоздан кейин учрашган эди, яъни намоз билан Абу Ҳанифага Аъто ислом ҳукмини бермаган эди. Лаънати жаҳмийлар ақийдани сўроқ қилишни бидъат деб даъво қиладилар, айни пайтда эса бутун ер юзида ширк ва куфр турларини турли хил кўринишларини ёйилганига қарамай. Улар ақийдани сўрашни бидъат деб Қуръон, суннат ва салафларни фаҳмига хилоф қиладилар.
6) Имом Аздий айтади: Заида ҳеч кимга ҳадис айтмас эди токи уни имтиҳон қилмагунга қадар. Агар унинг ҳузирига у танимайдиган киши келса ундан: Қаердансан деб сўрарди. Агар у киши ўзининг шаҳарининг аҳолисидан бўлса, ундан: Қаерда намозни ўқийсан деб сўрарди. Ва ҳудди Қози каби уни сўроқ қилишни бошлар эди. Агарда у киши бидъат аҳлидан бўлса, у: Бизнинг мажлисимизга келмагин! дерди. Агарда унга одам борасида яхшилик етиб келса, унга ҳадислар айтар эди. Ундан эй Абу Салт нега бундай қиласан деб сўрашганда, у: «Мен бидъат аҳлининг илми бўлишини хоҳламайман, у (илм) воситасида имом бўлиб олиб, (авом) одамлар уларга мурожаат қилишларини ва улар хоҳлаганларидай динни бузишларини хоҳламайман» деган эди. (Муҳаддисул Фасл, 1/574)
Имом Абу Довуд айтади: Вакиъ Заидадан бир дона бўлса ҳам ҳадис эшитиш учун жуда ҳам кўп тиришган эди. Лекин, ушбу дунёни ундан бирорта ҳадис эшита олмай тарк этди. Шунда Муҳаммад ибн Али ибн Ҳарб, Абу Довуддан сўради: Сиз қандай қилиб ундан ҳадис эшита олдиз? У айтди: Икки киши мени аҳли сунна вал жамоатдан эканимга ва аҳли бидъатлардан эмас эканимга гувоҳлик беришди ва шундай кейингина у менга ҳадислар айта бошлади. (Ал Жами Ахлоқ Ар Ровий, 1/331) Субҳаналлоҳ, Вакиъ тан олинган аҳли сунна олимларидан эканига қарамай Заидадан у ҳадис эшита олмаган эди. Аммо, Заиданинг ушбу амалига келсак, бу унинг ўзича бир фикри эмас. Буни у ўзидан аввал шу ишни қилган салафларга эргашган эди. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Заидаҳ салафларга эргашиб ҳеч кимга ҳадис айтмас эди, магар аҳли сунна соҳибларига айтар эди. (Қурротул Айнайн, 1/18) Ибн Аммор айтади: Бир куни бир киши биз борамизда Муоз ибн Муозни хузурида шундай дея гувоҳлик берди: Албатта, мана бу кишилар аҳли суннадандирлар, буларга ҳадис айт. Ҳузурига келганимизда, у айтди: Сизлар аҳли суннаданмисизлар? шундан сўгн Муоз йиғлаб юборди ва айтди: Агарда мен сизларни суннат аҳлидан эканиларни билганимда, (хатто) сизларни уйиларга келиб хадис айтган бўлардим. (Ал Жамиу Аҳлақур Ровий, 1/330) Муоз ибн Муозни ўзи айтади: Сулаймон Таймий ҳеч ҳам бизга бештадан ортиқ хадис айтмас эди. Бир куни биз билан бир киши бор эди, ундан Сулаймон Таймий шундай дея сўрар эди: Аллоҳнинг ҳаққи билан сўрайман, айтчи сен жаҳмий эмасмисан?! Ушбу саволга анави киши шундай дея жавоб берди: Қандай қилиб сен мени ким эканимни билиб олдинг?! (Ас Сияр, 6/200) Ибн Сийрин айтади: Илгари одамлар санад ҳақида сўрашмас эди. Қачонки, фитналар содир бўлгач, бизга ҳадис айтувчи кишиларингизни номма-ном айтинг, дейдиган бўлишди. Бас, аҳли суннага қараб, улардан ҳадис олинар эди ва аҳли бидъатга қараб, ҳадислари олинмас эди. (Саҳиҳул Муслим)
6) Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар ибнул Ҳакам Абул Ҳасан ибнул Аттор, унга эса Иброҳим ибн Зиёд айтади: «Абдураҳмон ибн Маҳдидан сўрадим: «Қуръон яратилгандир дейдиган киши тўғрисида нима дейсиз?» дедим» Айтдики: «Агарда менда куч бўлганда эди, (дарёдан ўтган) кўприк устида туриб олиб, бирорта ўтган одамдан «Қуръон яратилганми?» деб сўрамай ўтишига изн бермасдим. Агарда у киши «Қуръон яратилган» деса, бўйнини қилич билан уриб, калласини сувга отган бўлар эдим» (Сунна; Абдуллоҳ ибн Имом Аҳмад)
Салаф солиҳлар мана шундай равишда Аббосийларнинг шариат билан бошқариладиган хилофатида «Қуръон махлуқ (яратилган)» деган куфр фитнаси тарқалганда одамларни ақидасини имтиҳон қилганлар. Бўлмаса дарул исломда бегони кишини ақидаси танилмагунча мусулмон деб ҳисобланадиган ерлар эди Аббосийлар хилофати. Бугунги кунимизда юзлаб ширклар, социализм, коммунизм, демократия каби куфр давлатларда тарқалганига қарамай, кимнидир ақидасини имтиҳон қисангиз, жаҳмий мушриклари ақидада имтиҳон қилишликни бидъат деб, бизларни хаворижликда айблайдилар! Биз Имом Бухорийнинг ақидасини имтиҳон қилмаяпмиз ҳар ҳолда, бизларни хаворижликда айбласалар! Стандартларни кўпайтирмасдан юқоридаги салафларни ҳам хаворижликда айблаганларини айтсалар эди «эркак» бўлиб!
7) Ибн Таймия айтади: Мўъмин киши унга дўст бўлишни истаётган, ёки ниқоҳ масъаласида унга мурожаат қилган кишини имтиҳон қилишликка муҳтождир. Аллоҳ таъоло Қуръонда айтганки: Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонини билгувчидир. Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтариб юборманг. Бу (аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар. (Мумтаҳана: 10) Ҳудди шундай, биров билан зино қилган аёлнинг иши ҳам шундайдир. У киши бундай аёлга уйлана олмайди, магарам ушбу масъалада тўғри бўлган икки фикрдан бирига кўра, у аёл тавба қилса, у киши уйлана олади. Агарда у киши аёлни холис тавба қилдими ёки йўқми шуни текшириб кўрмоқчи бўлса, имом Аҳмад ривоят қилган хадисда Абдуллоҳ ибн Умар айтганидай унга зино қилишни таклиф қилиши мумкин. Агар аёл у кишига жавоб берса ушбу таклифига, демак унинг тавбаси ҳақиқий эмас экан ва агарда аёл рад қилса, у холда ҳақиқатда тавба қилган экан. Уламолар айтишганки: Мана шу имтиҳондир! (Мажмуъ Ал Фатава, 15/328)
Кейингиларнинг сўзи.
Абдулазиз Рожихийдан сўрашди: Одамларни ақийдаси борасида имтиҳон қилиш жоизми, масалан оддий авом мусулмонлардан: Аллоҳ қаерда деб? Жавоб: Мусулмондан (муслим-муваҳҳид экани аниқ бўлган киши) сўралмайди ва имтиҳон ҳам қилинмайди. Чунки, мусулмондаги асл, у тавҳидда ва саҳиҳ ақийдададир. Шунинг учун сўралмайди, фақатгина агар аҳли бидъатлар ва аҳли залолатлар сони кўпайиб кетса сўралади (бугунги кунимиздай). Масалан одамларга имом бўлиш учун имомга ҳожат пайдо бўлса, у ҳолда уни имтиҳон қилиб сўралинади, (чунки) одамларга фақатгина мусулмон кишигина имом бўлиши керакдир. Ёки бир шахс уйланмоқчи бўлса ва аҳли бидъатлар сони кўпайиб кетгани боис, (қизни ақийдаси борасида) у шак-шубҳада бўлса, бу ҳолда сўрашлик-имтиҳон қилишлик лозимдир. (Шарҳ Китабу Ийман, Ибн Таймия, 5/21)
Абдулазиз Торифийдан сўрашди: Агар мусулмон бирор юртга борган бўлса, у юртдагиларни танимаса, имом ким экан, қандай эътиқодда экан, деб суриштирадими? (Саволнинг биринчи қисмида сўфийлар ҳақида сўралган)
Жавоб: Мусулмон одам бирор мусулмон юртга (аҳамият беринг, хозир мусулмон юртни ўзи йўқ) кирадиган бўлса ва бу юртдагиларни танимаса, юрт аслида аҳлиссуннадан бўлса (асли аҳли суннадан бўлган юрт борми ҳозир?) сўраб ўтирмасдан уларнинг ортида намоз ўқийверади. Чунки, уларнинг аҳлуссунналигини била туриб бу ҳақда сўраб-суриштириш ҳаддан зиёд талабчанлик (ғулув) деб эътибор қилинади. Аммо, у юрт аслида ширкка мубтало бўлган бўлса (ҳудди хозиргидек), у юртдаги масжидлардаги асл уларда қабр, қадамжо ва мозорлар бўлиши бўлса, айтамизки: у ҳолда дини учун эҳтиёт бўлиб, сўраб суриштиради, масжид имомлари ҳақида билишга ҳаракат қилади.
