Аммо мен такфир қила олмайман…

Аммо мен такфир қила олмайман…

بسم الله الرحمن الرحيم

Шайх имом Ҳамд Ибн Али Ибн Аътиқ роҳимаҳуллоҳга савол берилди:

Бир тарафдан Исломни қабул қилиб ва унга муҳаббат қилаётган, лекин бошқа тарафдан ширк содир қилаётганларга душманлик қилмасдан ёки душманлик қилса ҳам такфир қилмасдан ёки «мен мусулмонман» лекин ким «лаа илааҳа иллаллоҳ» ни талаффуз қилаётган бўлса, бас, мен уни такфир қилолмайман эҳтимол у билмасдан қилаётгандир», деяётганлар ҳақида нима дейсиз?

Имом жавоб бериб шундай дейди:

Инсон мусулмон бўлиши учун Исломни тўлиқ қабул қилиши ва тўлиқ унга амал қилиши шартдир. (Яъни тавҳид асосларига тўлиқ эътиқод ва амал қилиши вожибдир)

Исломни бир қисмини қабул қилиб, бошқа қисмини қабул қилмаган — ана ўша кофирдир. Унинг ҳолати Аллоҳ таъоло қуйидаги оятда таърифлаганлар кабидир: «Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган ва »айрим пайғамбарларига ишонамиз, айримларига ишонмаймиз«, дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз!» (4/150-151)

Шу сабабдан кимки: «Мен ширк қилаётганларга душманлик қилмайман ёки душманлик қилсам ҳам лекин уларни такфир қилмайман», деяётганлар ҳеч қачон мусулмон бўлмайди. Аллоҳ таъоло ширк қилаётганларга душманлик қилишни ва улар билан алоқаларни узишни ва уларни такфир қилишни бизга мажбур қилгандир.

«Мушрик ва муртадларга бўлган ал вало (муҳаббат, дўстлик)лардан қутилиш йўллари» китобидан иқтибос.

Абдур-Роҳман ибн Хасан ан-Наждий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Аллоҳ таъоло мушрикларни шунчалик кўп оятларда кофир деб айтганки, уларни ҳисобига етиш мушкулдир. Албатта, уларни такфир қилиш шартдир, чунки бу «лаа илааҳа иллаллоҳ» дан келиб чиқувчи зарурий шарт ҳисобланади. Ва Аллоҳ таъолога ибодатида унга шерик келтирганларни такфир қилмаса, унинг (»лаа илааҳа иллаллоҳ«нинг) маъноси бажарилмайди, қуйидаги саҳиҳ ҳадисда келгани каби:«Кимки «лаа илааҳа иллаллоҳ» деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсаларга куфр келтирса….«Ва унинг сўзи: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсаларга куфр келтирса» бу (лаа илааҳа) тамомий (тоғутларни ва уларга ибодат қиладиган мушрикларни) инкор қилишни (такфир қилишни) англатади ва одамнинг қони ёки моли ҳаром бўлмайди, илло шуларни бажармагунига қадар ва агарда у бунда шак-шубха қилса, моли ва жони ҳаром бўлмайди, ҳолбуки, бу нарсалар тавҳиднинг сахих бўлиш шарти ҳисобланади, чунки »лаа илааҳа иллаллоҳ« турли ҳадисларда хосланди, илм, ширкдан поклик, сидқ, яқийн бўлиши ва шубҳа бўлмаслиги керакдир ва инсон шу барча унсурларни ўзида жамлаб, қабул қилиб, яқийний ишонч билан гувоҳлик бериб, яхши кўриб, шунинг асосида душманлик қилиб ва шунинг асосида дўстлашмагунга қадар муваҳҳид бўлолмайди».

«Танзийҳу шаръиа аънил Алфази шаниа, 27, Ад-Дурор ас-сания, 2/206».

Шайх ибн Умар ал Ҳазимий айтади:

«Кимки мушрикларни такфир қилмаса, тавҳидга нисбатан жоҳилдир. Тавҳидга нисбатан жоҳил эса куфру биттоғутни маъносини ва Аллоҳ таъолога иймон келтириш сифатини амалга оширмагандир. Ва яна у «лаа илааҳа иллаллоҳ» тақозо қилган шартларга кўра амал қилмаган ҳисобланади. Ва бундай ҳолатда ундан дин асослари инкор қилинади. Ундан шаҳодат калимасини маънолари инкор қилинади ва унинг шаҳодат калимасини талаффуз қилиши асоссиз ҳисобланади. Ва бу барчасига яна қўшимча, Қуръонда очиқ ва аниқ мушрикларни такфир қилиш матнлари қанчалик кўп ва шунингдек қатъий ижмо ҳам бордир. Ва бу ҳаммаси (мушрикларни такфир қилмаслик) шуни кўрсатадики, қуръонни инкор этиш ва қатъий ижмони рад этишдир. Ва энди мушрикларни такфир қилмайдиганларда яна қандай шубҳа бўлиши мумкин?»

«Иттихофул муваҳҳиди би ибтали ат тафсил фий ман азарол мушрикийн» 2 дарс 18 минут.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑